OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифМиркарим Осим
Асар номиТўмарис (қисса)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/совет адабиёти
Бўлимлар
   - Социалист реализм
Муаллифлар
   - Миркарим Осим
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Қиссалар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм10KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/05/31
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Тўмарис (қисса)
Миркарим Осим

Чўл баҳор келинчаги оёғи остига чечаклар билан безалган яшил пояндозини ёйиб ташлаган. Тўрғайлар ҳавода пириллаб кўкламга мадҳия ўқимоқда. Ранго-ранг капалаклар чечакларнинг хушбўй ҳидидан маст. Аллақандай узун оёқли қушлар ўтлар орасида думларини ликиллатиб, катта-катта босиб юради, тошбақалар буришиб кетган хунук бўйинларини ўтларга чўзади, қўнғизлар эса орқаларига қараб юриб, тезакдан ясаган қумалоқларини аллақаёққа юмалатади. Қизғиш-қўнғир бир илон ўт орасидан ўрмалаб келиб, атрофни томоша қилаётгандек қаққайиб қолган юмронқозиққа ташланади, қушларга ўхшаб чирқиллаб турган калтакесаклар қўрқиб кетиб оёқлари билан қумлоқ ерни икки ёнларига чиқариб, тупроқ остига яширинади. Баъзан овуллар яқннидан кўкраклари оппоқ сайғоқлар гала-гала бўлиб чопиб ўтади, ер гумбурлаб кетади.

Орол денгизининг жанубидаги шу бепоён чўлларнинг соҳиби бўлган кўчманчи массагетлар келин кутмоқда. Уларнинг қароргоҳи байрам тусини олган. Ҳар ер-ҳар ерга гулхан қаланган, кийик ва қўй гўшти пишаётган мис қозонлар гўё меҳмонларни сабрсизлик билан кутаётгандек шақир-шақир қайнамоқда.

Қабила бошлиғи Тўмарис ўғли Сипарангизни шак уруғидан Зарина деган бир қизга уйлантирмоқда. Массагетлар келинни олиб келадиган меҳмонларни кутиб олиш тараддудида.

Ёшлар меҳмонларга жой ҳозирламоқда, аёллар овқат пиширмоқда, янгалар ўтов хизматини ўтайдиган узун соябон араваларни безатмоқда...

Чарчаб гулхан ёнида ўтирган ёшлар узоқдан от чоптириб келаётган чопарни кўриб, ўринларидан сакраб туриб кетдилар.
— Келин... келин келаётир,— деб бақирди у ҳарсиллаб.— Қариялар олдинда... дарҳол кутиб олинглар.

Чопар сакраб эгардан тушди-ю, отини қозиққа боғлаб, бир чеккадаги катта гулхан яқинидаги чоллар олдига бориб ўтирди.

Бутун қароргоҳ оёққа қалқиб, азиз меҳмонларни кутишга ҳозирланди. Орадан кўп ўтмай узоқда учи ингичка намат қалпоқ кийган отлиқлар кўринди. Массагет ёшлари шакларга пешвоз чиқиб:
— Хуш келибсизлар, қўноқлар, пойқадамларингизга ҳасанот,— дедилар ва отларини жиловидан ушлаб, эгардан тушишларига ёрдам бердилар.

Шаклар отдан тушиб, массагет қариялари билан кўришганларидан кейин атрофи соябон аравалар билан қуршалган сайҳон жойга, гулдор наматлар устига чордана қуриб ўтирдилар. Мезбонлар қўй терисидан қилинган супраларда пиширилган гўшт, мешларда қимиз келтира бошладилар.

Кун ботгандан кейин келин ва унинг дугоналари тушган узун соябон аравалар етиб келди. Ҳар ер-ҳар ерга қаланган гулханларнинг олови гуриллаб, осмонни ёритиб юборди, ашулаларнинг авжи фалакка кўтарилди. Келин билан келган қизлар ва йигитларнинг ялласи, болаларнинг қий-чуви, хурсандликдан терисига сиғмай қолган кишиларнинг шовқинига қўшилиб кетди. Осмон баравар кўтарилган гулханларнинг ёруғида ўйин-кулги, зиёфат бошланди.

Вақт алла-палла бўлганда куёв билан келинни улар учун белгиланган соябон аравага чиқариш олдидан кураштириб кўришди.

Бўйчан, буғдойранг, сочлари тимқора, кўзлари чақнаб турган Зарина ўзининг саҳройи гўзаллиги билан бошқа аёллардан ажралиб турарди. У гулханлар ёруғида давра қуриб ўтирган йигпт-қизларга бир қараб олди-да, тўрда, обрўли кампирлар ва чоллар қуршовида савлат тўкиб ўтпрган Тўмарисга таъзим қилди, сўнгра қаршисида курашга шайланиб турган чўзинчоқ юзли, кўзлари катта-катта Сипарангизга тикилди. Қиз сочларини рўмолча билан маҳкам танғиб, белини камар билан боғлаб олган эди. У бехосдан келиб, йигитни белидан олди-да, чирпирак қилиб улоқтириб юборди, йигит анча ергача гандираклаб бориб тиззалаб қолди. Келин томондан келган йигит-қизлар хурсанд бўлиб қийқириб юбордилар.

Куёв билан келин пайт пойлаб, бир-бирларининг атрофида анчагача айланиб юришди. Зарина эпчиллик билан Сипарангизга чанг солиб уни чалиб юборди, йигит ёнбоши билан қаттиқ йиқилди-ю, лекин орқаси ерга тегмади, дарҳол сакраб туриб яна олиша кетди.

Бир-бирларини йитсита олмагандан кейин улар ўзларини совутиш учун айланиб юришди. Сипарангиз тетиклангандан кейин тўсатдан қизнинг ўнг қўлига ёпишди-ю, бир силтаб тортиб, хипча белидан маҳкам қисганича кўкрагига кўтариб олди. Қиз чап томонга ташлайди, деб мўлжаллаб турган эди, йигит унинг кўнглидаги гапни англагандай, тиззаси билан қайириб, ўнг томонга ташлади. Шу маҳалгача нафаслари ичларига тушиб кетган куёв томон йигитлари қийқириб юбордилар. Қизнинг яғрини ерга теккан эди, у қизариб-бўзариб ўрнидан тургач, янгалар «Яраш-яраш»,— деб бақириб, келин билан куёвни аравага чиқариб қўйдилар.

Эртаси куни тонготар пайтида ҳаво айниб, қум бўрони бошланди. Ҳамма жониворлар саҳродан келган қум уюрмаларидан ўзларини сақлаш учун ин-инларига беркинди, чўл ҳувиллаб қолди. Қум тўзонидан осмон қоронғилашди, кўчманчилар араваларининг ҳаммаёғини беркитиб олдилар. Бўрон бир соат давом этди, сўнгра қандай бсхосдан бошланган бўлса, шундай тез тинди. Соябон араваларнинг олди очилди, одамлар намат устига ёйилган қумларни қоқиб тушира бошладилар. Тўрғайлар ҳеч нарса бўлмагандек, яна чулдираб қўшиқларини айтишга киришди. Офтоб яна жилмайиб, чўл келинчаги устидан яна олтин тапгалар соча бошлади. Баҳор наққоши яна қўлига мўйқаламини олиб, табиат қўйнига зебо нақшлар сола бошлади.

Ўғли билан келинига қараб Тўмариснииг севинчи ичига сигмас эди. Бироқ ойнинг ўн беши ёруғ бўлса, ўн беши қоронғи, деб бекорга айтмаганлар. Бахт осмонида бир парча булут пайдо бўлиб, чўл маликасининг юрагини ғаш қила бошлади. Мамлакат чегарасидан келган чопарлар унинг ҳузурига Эрон шоҳининг элчиси келаётганидан дарак берган эдилар.