OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифМирмуҳсин Шермуҳамедов
Асар номиБефарзанд Очилдибой (роман)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Миллий адабиёт
Муаллифлар
   - Мирмуҳсин Шермуҳамедов
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Романлар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм37KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2011/11/14
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


Нашр белгилари
«Шарқ юлдузи» журналидан олинди.


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Бефарзанд Очилдибой (роман)
Мирмуҳсин Шермуҳамедов

Мундин неча йил муқаддам шаҳримизни ...маҳалласинда Очилдибой номли бир одам бўлур эди. Ул Очилдибойни фарзанди бўлмай, кеча ва кундуз доғи фарзандға ўртанган эди. Очилдибой ўзи шундай сарватдор эдики, ҳамасрлариндаги бойлардин ҳеч қолишмас эди. Кетба-кет уч-тўрт хотун олиб юбордики, ул хотунлардин бири на қиз ва на ўғул туғди.

Анинг касби деҳқончилик бўлуб, бутун Туркистон вилоятиға номи тарқалған эди. Ақчаси ҳам жуда кўп бўлуб, муҳтожманд бўлган одамларға юз сўм учун ҳар ойға икки сўмдин ижораға қўяр эди. Афсуски, шунча мол-мулк, дунё соҳиби бўлган ила мактаб юзин кўрмаган бой илми қуп-қуруқ эди.

Тўрт хотун олиб бир дона фарзанд кўрмаганиға ич-ичидин ачинуб, гоҳо ўз-ўзиға бекорчи хаёлни қилуб: «Агар маним ўғлум бўлса, ўзим тинчгина уйда ётиб ани <нг> даладаги деҳқон мардикорларимға бош қилиб, остиға яхши отлардин миндуруб қўяр эдим», деб золим фалакни дастидин бир оҳ тортиб юборур эди. Ўзини авомлиги учунми, худо агар ўғул берса, яхши мактабларда ўқитдуруб, замона муносибинча тарбия топдурур эдим, деган хаёл ани дилиға мутлақ келмас эди.

Кеча-кундуз ўйлаган ўйи «деҳқонларимға бош қилур эдим» эди. Ҳар замонда ўзум билан бўза ҳам ичушар эди, деб илжайиб қўяр эди.

Очилдибойни ўзи шаҳарни мўътабар одамлари била гап ейиб, ҳамма вақт гапхонада боласи йўқ учун жўраларидин мулзам бўлуб ўтирур эди.

Иттифоқо жўраларидин бири бир кун қизиқчилик қилиб дедики, – «Эй, Очилдибой, агар сизға худованди таоло ўғул берса нима қилур эдингиз?». Ул жўрасин қизиқчилик сўзидин Очилдибойни ранги қиб-қизариб, нима дейишни билмай, – «билмадимки, хаёлиға ким келтирди, машоллоҳ», дафъатан жўраларига қараб, – Эй, ҳурматлик улфатлар, сизлар гувоҳ бўлингизким, алҳамд (худо таоло) манга ўғул берса, ман анинг ҳозирги замонанинг хоҳишига мувофиқ мактабларға бериб ўқитдирур эдим. Андин кейин эҳтимол, борки ўлмасдин катта бўлса, дорилфунунларға ҳам юборур эдим, – деди. Очилдибойни ўзи ўқиш нима ва илмдин қандай фойда ҳосил бўлурин билмаган бир авом бўлса ҳам, лекин илм тўғрисиға бул каби аҳамияти назари ила гапурғонлиги учун улфатлари таажжубда қолуб ҳаммалари бирдан улфатхонада Очилдибойға фарзанд талаб қилиб, ҳазрати вожиб таоло даргоҳида қўл кўтаришиб дедиларки, «Илоҳи, парвардигоро, бул бандаи ожизларинг ушбу дамда сенга ёлборуб муножат қиламизки, бул жўрамиз Очилдибойни тўрт хотуни бўлуб, бир дона ҳам фарзанди йўқдур. Эмдиликда ушбу дуомизни даргоҳингда қабул ва мустажоб этуб, бул бечорани ақриган (аслида матн талабига кўра қариган бўлади, ҳарф терилишида хатолик ўтган бўлса керак – А.Д) чоғинда лутф-марҳаматинг била биргина ўғул ато қилиб, давлатин илм йўлиға ўшал ўғли учун насиб этгайсан омин», деб барчаси қўлин юзиға тортушди.

Ул куни дуолар таъсир қилиб, Очилдибойни кўнгли маъюс бўлуб, юраги эзилди. Ҳаттоки кўзидин мулдур-мулдур ёш оқа бошлади. Ўшал куни улфатчиликда ўлтуролмай кўзидин ёш тўкилганча уйиға кетмакға мажбур бўлди. Кўчаларда йиғлай-йиғлай кўзи шишиб чиқди (На лоф). Йиғлагани шул даражада бўлдики, эси оғиб ўз эшигин тополмай, бошқа эшикларға кируб, уй эгаларин таёғин еб қуваланди. То намози шомдин хуфтанға қадар кўча-кўчада адашиб юруб, бир вақтда ҳавлисин топиб борди. Эшигиндин ҳавли ичкарисиға қадам қўйиши ҳамон қулоғиға қаттиғ йиғи овози эшитилди. Ул йиғи овозин эшитгач, андак тўхтаб, яна саросима бўлуб, қадамин ташқариға тортди, ёҳу, манга нима бало бўлди. Давом янглишурман. Бул ҳам маним эшигим эмас, нечук уйимдин йиғи овози келсун, – деб янадин орқасиға қайта кетди. Шунда ҳам кўзидин ёши тинмай давом этмакда эди. Неча кўчаларни кезиб ўз ҳавлисин тополмай ҳайрон бўлуброқ, «тўхтачи, маним ақлим бир жойға йиғилсун», деб кўзидин оқиб тургон ёшини рўмоли ила артиб, бир оз ўша ердаги масжидни эшигин олдиндаги супачада ўлтуруб, ўз ҳавлисин қайси кўчада эканлиғин эсиға келтураман, деб фикрға борди. Шул фикрға кетиб кўзи уйқуға кетиб бир нимани туш кўрди.

Аллоҳ таоло лутф-марҳамати бирла иккинчи хотуниға бир ўғул ато қилибдур, ўшал ўғлини бешикға соладурган куни эмиш. Очилдибой ўз маҳалласидаги масжидни имомидин ўғлумни исмини нима қўйсам, деб сўраб турган эмиш.

Кўрган тушин асноси шул жойға келиб эдики, хуфтанға азон айтмак бўлиб, бирдан масжид сўфиси беш-олти одам била келуб масжид эшигинда Очилдибой ухлаб ётганин кўруб, тушин этмомиға еткузмай, «кимсан, ҳой тур» деб қўли бирла туртиб уйғотди. Очилдибой ҳам бирдан чўчиб туриб, уйқу ғалабаси ила ҳам, тақсир, охири ўғлимни отини нима қўяй, айтмайсизми, деб шовқун қилиб юборди. Ани бул ҳолда кўргач, хуфтан ўқумак учун келган одамлар хахолашиб қаттиқ овозда кулушиб юбордилар. Буларнинг кулишганига Очилдибой кўзи очилиб, уйқуси ўчиб, мундай қараса, атроф қоп-қоронғи. Масжид эшигида одамлар кулушиб турур.

Очилдибой ҳам ўзин уйқусин эканин билиб, тепасиндаги одамлардин жуда хижолатманд бўлиб, нима қиларин билмай, уларга боқиб ангройиб қолди. Ул кулуб турганлардин бири бойни таниб, ранги қум-қут ўчиб, пайрав кела бошлади. Чунки бул маҳалланинг нарёғиндаги ...маҳалла Очилдибой маҳалласи эди. Ул таниб пайравлашган одамни Очилдибойдин икки юз сўм қарзи бор эди. Ул кулушган одамларни ҳаммаси ҳам танур эди-ку, лекин қарздор учун Қулаҳмад деган илгарироқ тонуди. Қулаҳмад қирқ ёшларда бўлиб, бечораҳол бир одамдур. Кулганиға юз пушаймонлар қилиб, «нокастадин қарздор бўлсанг ҳам йўлда тутар, ҳам гўрда» деган сўз ёдиға тушуб, худо кўрсатмасин, мандин ҳозир масжид эшигида кулганиға қаҳрланиб, пулин талаб қилса, буларни ичида нима деган одам бўламан, деган хаёл бошидин оёғиға қадар бўшаштируб юборди.

Қулаҳмадни Очилдибойдин қарздор бўлганин сабаби будур. Андин икки йил муқаддам ўғлини тўй қиладурган бўлганда, Очилдибойга минг сўмлик вексил бериб, беш юз сўмдин юз сўми учун ҳар ойға икки сўмдин ижораға қарз кўтариб олиб эди.

Қулаҳмад ўзи заргарчилик касби бор бир бечораҳол одамдур. Анинг икки ўғли бўлиб Эрназар, Шерназар исмила борган сари ёши улғаюб хатна қилинадурган даражага етушди. Қулаҳмадни ўзи дадаси ҳаётлик вақтида анинг давлати ила уйланиб қолиб эди. Йигирма беш ёшда уйланган бўлса, шул 14-15 йил ичида рўзғоридин ажратиб икки ўғлин тўйи учун жамлаган етти юз сўм ақчаси бор эди. Бул пулни албатта ўғлумни тўйиға сарф қиламан деб ниятлаб қўйгандур. Ўтурган ҳавлиси ҳам ўзиники бўлмай, қайин отасидан қолган вурусахўрларни ўртасиндаги 27 саржинча келадургон иморатлари эски бир ҳавли эди.

Ўғулларига келсак, Эрназар тўққуз яшар, Шерназар етти яшар эди. Иккиси ҳам маҳалласидаги усули қадим мактабда ўқур эди.

Қулаҳмадни ўзи яхшигина мулло бўлмай, чаласавод учун чиндан илмни қадриға етмаса керак. Катта ўғли Эрназар Қуръони карим ўқуса, кичиги ҳафтияк шариф ўқур эди. Буларни муаллими усули қадим ила ўқутса ҳам, тарбияи атфол учун ижтиҳоди яхши эди. Чунки тўққуз ёшдаги болани Қуръон ўқумаги албатта муаллимни парвариши ила бўладур.

... Хайрли кунлардан бир кун Қулаҳмад дўконида хаёл денгизиға ғарқ бўлиб ўз-ўзиға айтур эдики, «емди нима қилсам экан, ўғлиларим бўлса, каттакон бўлиб, тўй қилинадурган бўлди. Ўзимда йўқ эмас бор, алҳамдулиллаҳ, тўй қилсам баъзилар каби қарздор бўлмасдин ўз ёнимдаги ақчам ила қилишга қувватим етар. Ҳозир ёнимда етти юз нақдина бордурким, худо хоҳласа, ҳеч кимға муҳтожлигим йўқдур», деб бул хом хаёлни ўйлаб қўйди. Шул хурофот хаёл бирла кичкина дўконда ўлтуруб, кеч бўлғач, ҳавлисиға қайтуб дўконда ўйлаган фикрини хотуниға маслаҳат ташлади. Хотуни ҳам бул хаёлни кўп вақтлардин бери ўйлаб эриға айтишга истиҳола қилур эди. Эмди эрин ўзидин бу сўзни эшитуб хурсандлиги ҳам ичига сиғмай ўшал он қариндош-уруғларига хабар тарқатти. Қулаҳмад катта ўғли Эрназарни маслаҳатбоши бўладурган қайин оғасига юборди (есиз бул тўйни кўролмасдин қайин ота, қайин она ўлуб кетгандур). Ул куни кечаси ҳам қариндош-уруғлари Қулаҳмадни уйиға йиғилиб тўйни маслаҳатинда ҳар қайси ўз фикрин сўзлаша бошлади. Шуларни ичинда маҳалла ходимчаси, дастурхончи ойим ҳам бор эди. Бири айтур, «агар иложи бўлса, эртага хотуноши қилиб, индинга биратўласи катта ошни ҳам бериб юбориш керак». Бири айтур, «йўқ, тўхта, ҳали бир-икки кун сабр қилайлик. Ҳозир ҳеч ким бул тўйдин хабар топган эмас. Тўй теюшлиликники, қариндош-уруғ, ошна-оғайнилар эшитсун».

Охир маслаҳатда болаларни тоғаси туриб, эй, қариндошлар, жим туринглар. Ман ҳаммангизни отангиз ўрнига ота, онангиз ўрнига онадурман. Нима қилмакчи бўлсангиз, барчангиз маним маслаҳатим бирла қилурсиз. Ҳозирги ҳар қаюнгизни ўйлаган хаёлингиз бўш бир хаёлдур. Чароки – ҳозирда тўйни вақти эмас. Тўй бўлса, мана, ҳайитга тўққуз кун қолибдур. Омон-эсон ҳайитга етамиз, баъдаз ҳайит қиламиз, деди. Анинг бул маслаҳати барча қариндошларга хуш келиб, яна Қулаҳмад била хотунига ҳам маъқул бўлди.

Филвоқеъ ўшал куни ийди қурбон ойи эди. ...Ҳамма ҳайит ҳаракатида эди. Ул тоғани сўзин ҳаммалари маъал мамнаният қабул этуб, жаноби ҳақ муваффақ этсун, тўйни ҳайитни олтинчи куниға жазм қилишуб, ул маслаҳатчи меҳмонлар ўзлари учун пиширулган ширқабоқ (сут) ошини бир косадин ичушиб, бирма-бир уйларига жўнадилар. Маҳалла ходимчаси ҳам бир дона қотган кулча бирла саҳал кам бир табақ сут ошини кўтаруб, ул ерда ичмасдин уйига келтурди.

Ул ходимчи Қулаҳмадни маҳалласидаги масжидни (нг) сўфисин хотуни эди. Анинг учун ўзи ичмай бир табақни тоатга қувват, айлана қолай, ман ичмасам ҳам гўрга, сўфи бобонгиз ича қолсин, саҳар туруб, масжидга бориб, «ла илоҳо иллаллоҳ» дейдурлар, деб ўзидин бурун эрин қорнини тўйдирмакға тушти. Сўфи бобом хуфтанни ўқуб келиб эрта саҳар тураман деб вақтликроқ ухлаган эди.

Хотунларидин бул илтифотни кўргач, ўрнидин сачраб туруб, айвонни лабидаги Ҳайитвой акамни жанозасидин келтурулган бурни пачақ сафол обдаста ила қўлини ювиб, кўзини бир юмиб, бир очиб, токчадин ёғоч қошиқни олиб, хўриллатиб совиган сут ошини ҳалиги қотган кулча билан ича бошлади. Ул куни сўфи бобомни қорни жуда оч, жума ахшоми бўлса ҳам ҳеч ким худойига таклиф қилган йўқ эди. Ул ширқабоқ ила қорни тўймаса ҳам муҳим кифоя бўлди. Хотуни ходимчи Қулаҳмадни уйинда тўй тўғрисидин бўлган маслаҳатларни сар то по сўфига сўзлади.

Қулаҳмадни қариндош-уруғлари бари кетуб, ёлғиз қайин оғасин олиб қолди. Иккиси тонг отгунча тўй тўғрисидин таъйин маслаҳатлашиб таажжуби ақиллар топушдилар.

Кечаси ўтиб тонг отди. Эрта билан туриб чой ичарга тутиндилар. Тоғаси тўй бўладурган болаларга қараб айтурки, эй, жонларим, мана эмди худо насиб этса, сизларни тўйингиз яқиндур. Ман бориб неча арроба қайроқ буюрсам. Иржайиб қаҳ-қаҳ кулишиб, ул болаларни уялтуруб, озгина йиғлатиб ҳам олди. Булар шу гуфти гўда ўлтурурларки, эшик занжири шарақ-шуруқ садоси эшитдурди. Қулаҳмад тездин чиқуб қараса, домла имом сўфини эргаштириб келган ва, ассалому алайкум, ҳа, Қулаҳмадбой, барчамизга муборак бўлсун. Яъни ўғулларингизни хатна қилмакчи эмишсиз. Боракаллоҳ, мана ҳиммат, деб секингина ер тегидин сўфига кўз қисиб қўйди. Маҳалла ...сўфиси ҳам сўзга тушиб, ҳа, тақсир, мана эмди Қулаҳмадбой яхши ғайрат қилибдурлар. Масалан, яъни ҳар қанча кучлари бўлса кўрсатадургон вақтларидур. Қани худо ўғил берса, ҳамма ҳам шундай ҳаракат қилиб кўрар эди. Бул каби яхши тўйни одам фарзанди бутун умрда бир мартаба ё кўрур, ё йўқ. Давлатларига келсак, алҳамдулиллоҳ, Қулаҳмадбой камбағал эмас. Бир маҳаллада ўзига яхши обрў ҳосил этгандур. Яъни албатта бул кори хайр тўйиға пулни аямаса керак. Кори хайрни худони ўзи етказаман дегандур (Қулаҳмадга қараб). Ман сизни тўй ҳаракатиға тушганингизни кечаси хотунимдан эшитуб, жаноб домулломга айтуб эдим. Домуллом бул хайрлик сўзни маним оғзимдин эшитуб шундоғ суюндиларки, шу кунга бемалол шошилмасдин ўқийдурган авроди фатҳияни бугун тез-тез ўқиб, сизни хурсандлигингиз учун муборакбодлик¬ға келдук. Мана эмди нима қиласиз, ихтиёр ўзингизда, деди. Мундин бул сўзни эшитуб бечора Қулаҳмад хаёл дарёсиға тушиб нима қилурин билмай, бул мўътабар азиз меҳмонларни ўлтурғузишга меҳмонхонаси йўқ, гарданин ерға солганча тўй қиламан деб овоз чиқарганиға минг пушаймон қилиб ҳавлисиға кириб хотуни била қайин оғасиға қараб дедики...

Қулаҳмад сандироқлаб уйга кириб кетгач, домулло имом бирла сўфи иккиси эшик олдида қолиб, бир-бирларига фош қилмасдан хаёлга бориб, ўз-ўзича домулло имом айтур: «Бугун кечаси (машоллоҳ) нега уйқум келмади экан, аёғимда нон фарча ётгон ё китоб-митоб қолибдурми десам, йўқ, хайриятчилик муаккилларим Қулаҳмад(нг) тўйидин воқиф қилмак учун ухлатмаган экан. Мана бизлар худо деган бандамиз. Бир кеча уйқудин қолиб чекғон риёзатимизға мана бугун ҳозир ажрини кўраман. Шоир билиб айтгандур:

Яхшилик Дажладаки қил жондин,
Ажрини Ҳақ берур биёбондин.

Мана бир кеча аллоҳ таолоға ўз манфаатим учун яхшилик ила риёзат қилиб эдимки, ҳай-ҳай, эмди билмадимки, Қулаҳмад қаримтасин қандай қайтарур».

Сўфи ўз хаёли била бўлади. «Лекин хотунинг бўлса, шундоғ бўлса экан. Бул тўйни манга хотуним айтмаганда, кимни хабари бўлур эрди. Уйимга боруб Рихсибойни онасин еттисидин келтирулгон қаттиғ нон бирла чой ичар эдим. Май қуйиб нурҳол мунда бу кун қорунни силаб, елкани қичуғин босдуруб чиқамиз. Уйдаги қора қумғонла домулло нон чайнагани эрта-мерта йўлда бошқа овқат учраса кейин ичарман, нима бўлди. Кеча ростон ҳам Болтай Муҳаммади масжидни қизига қудасиникидин баркашда ош келади, деган эди. Кеча панжшанба куни келмади. Ё келса биза билмадимки, тўхта, домуллодин сўрайчи». Домла имомни туртади.

– Тақсир, кеча панжшанба куни Болтай Муҳаммадни қизига қудасин уйидин ош қиладурмиш, деган эди. Ман ўшанинг учун уйимда қазон қайнатдурмай, оз бўлмаса оч қолган эдим десангиз. Қулаҳмадни уйидин бир табақ ошни маним бирла кулча олиб борган экан. Тоатга қувват деб шуни ичиб ёта қолдим. Нима учун ани қудаси ош юбормади? Сиз билдингизму?

Домла:

– Эй, сўфи, сизни ҳали хабарингиз йўқму? Ул Болтайбойни қудасин маҳалласида хилофи шарръ мактабхона бор. Номи усули жадид деган. Ул мактабни домласи Болтай Муҳаммадни қудасин қариндоши экан. Ул тўхтатган эмишки, қуда, ҳафтама-ҳафта ош бериш келишмаган иш деб. Ва ҳам исрофчилик бўлмаган нарсаки, пул чочгунча ортуқчасин жамияти хайрия ё мактабларни фойдаси учун беринг, дер эмиш. Мана шунлоқ яъжуж-маъжужлар чиқиб, бизларни ризқимизни бўлмакчи бўлиб турур.

Сўфи шошилиб қолади.

– Тақсир, тақсир, нима дедингиз? Ҳали ул усули жадид домласи бу бўлмакчи бўлса, эртага ёки бозор куни ҳам юбормасмукун?

Домулло:

– Albatta, shundogʻ.

Сўфи:

– Оҳ, шўримиз қурсин! Ул мунофиқлар жинси одамдин бири бўлиб, келуб ёзган қоидаларни йўқ қиламан дейдурми? Худо сақласун, ўшани учун замона охир бўлуб борадур. Эй, тақсир, айтганингиздек, ман бир кун ўшал маҳалладин ўтуб кетаётиб эдим. Заҳар танг қилиб, усули жадид ўқитадурган масжидга кириб таҳорат ушатмоқчи бўлдим. Мактабни ичиға мундоғ қарасам, ўрус ўтирадурган усталлар қўйилган. Мактаб бачаларни иккита-учтаси ул усталда аёғин чолиштируб, ўрусни попирусини чекиб турур. Яна мактабни эшигида ўрусни минадурган икки ғилдираклик шайтон аробаси турубдур. Ман шуни кўруб ўзумга иймон ўгуруб қочиб чиқдум. Ўшал кундин бери ул мактаб болаларидин бирини кўргандек бўлсам, даров иймон келтураман. Худоё тавба қилдим, ўзинг кечургин эмди. Уларни ўзин мунофиқлиги камлик қилиб тўйда бўладурган қоидаларни ҳам йўк қиламан деюрми? Анинг ичида ўрус тилини биладурганлари ҳам борга ўхшайдур, –деб чўнчагидин тасбеҳин олиб усули жадидчилардин омонлик тилаб астағфируллоҳ, астағфируллоҳ деб ўгура бошлади. (Келайлук эмди Қулаҳмадга)

Қулаҳмад бул икки зотни олдиларидин кетуб, ҳавлисиға кириб, хотуни била қайин оғасиға қараб:

– Эй, азиз маслаҳатгўйлар. Тўй қиламан деб оғиз очиб юргунча, аввал тўйга сарф бўладурган ақчага бир меҳмонхона солиб, андин кейин тўй ҳаракати қилиш керак экан. Мана кечасидаги тўй тўғрисида қилган маслаҳатимиз домулламиз ила эшон сўфига маҳалла ходимчаси айтибдур. Булар шул даража хурсанд бўлубдурларки, шул куни кун чиқғанда ўқийдурган ишроқ намозларини бугун ўқумай каминани кўнглини олгани келишибдур. Эмди ман нима қилуримни билмайдурман, – деди.

Қайин оғаси Қулаҳмадга қараб, – эй, язна ул домулло имом бирла сўфи бўладурган бўлса, кўнглингизни овлагани келмай, балки елкаларин қичуғин қондургани келишгандурлар, – деди.

Хотуни Қулаҳмадга боқиб, – айланай, эр, – сиз нима учун хафа бўласиз? Меҳмонхона соламан деб, тўйни маслаҳатин бузуб мани қавму қариндошимни ичида субутимни ушотиб одамгарчиликдин чиқармақчимисуз? Домулло поччамдан айланай, кирсалар мана жой. Ман уйга қочиб тураман, – деб уй ичига кириб кетди.

Қулаҳмад хотунин бу ақлидин хурсанд бўлуб, югурганча эшикға чиқиб, домулла ила эшони сўфини таклиф қилди. Сўфи усули жадидчилардин паноҳ тилаб бошин уён-буёнга силтаб ташлаб тасбеҳ ўгурмакда эди. Ул жаноблар бажонидил таклифга изҳори ташаккурлар айтуб ичкари ҳавлига киришдилар. Хатна бўладурган болаларни пешонасидин ўпушуб, тоғаси бирла кўрушуб, чойни тепасига ўлтурдилар. Қаттиғ овоз бирла фотиҳага қўл кўтаруб, тўйни дуосини узундин-узоқ чўзуб охир дуода худо таоло кўкрагингизда ўйлаб юрган талаб мақсудингизга еткарсун, омин, аллоҳу акбар, деб дуони тамом қилдилар.

Нашрга тайёрловчи: Адиба ДАВЛАТОВА


Дастлабки Дадил Қадам<

Мирмуҳсин Шермуҳамедов – 1895 йилда Тошкентнинг Маҳсидўзлик маҳалласида туғилган. Акаси Мирмулла кўмагида замонавий илм-фанлар билан танишади. 1916 йилда даврнинг пешқадам ёшлари қаторида Уфанинг машҳур Олия мадрасасида таҳсил олади. Ўқиш жараёнида дунёда содир бўлаётган ижтимоий-сиёсий, маданий ҳодисалар, шунингдек, жаҳон адабиёти билан чуқур танишади. Туркистонга қайтиб келгач, бадиий ижод билан шуғулланди. Фикрий, Муҳсиний тахаллуслари билан шеърлар ёзди. Шунингдек, моҳир публитсист сифатида қатор мақолаларида жамиятдаги турли муаммоларни қаламга олди. Адиблик фаолиятида эса «Адабий парчалар» номли насрий асар, «Жувон ва жувонбоз», «Эски табиб» номли драмалар ёзгани ва матбуотга топширгани маълум. Лекин бу асарлар нашр этилмаган чамаси, бизгача етиб келган эмас.

Мирмуҳсин Шермуҳамедовнинг эътиборли хизмати шундаки, у роман жанрига биринчилардан бўлиб қўл урди. Унинг «Бефарзанд Очилдибой» романидан парчалар 1914 йил сентябр ойида «Туркистон вилоятининг газети»да босилган. Асар бу жанр¬даги илк ижодий маҳсул эканлиги боис бадиийлик мезонлари талабидан бир оз пастроқ. Лекин ушбу роман кейинчалик «Янги саодат», «Учрашув» (Ҳамза ) сингари асарларга йўл очиб, романчиликнинг ўтиш йўлларини босиб, ниҳоят, «Ўткан кунлар»¬дек муаззам асар яралишида бир тажриба бўлганини таъкидлаш жоиз. Мирмуҳсин Шермуҳамедовнинг атиги 34 йиллик умри давомида қолдирган адабий меросидан бир парчани ўқувчилар ҳукмига ҳавола этишни лозим топдик. Қуйида дастлаб муаллифнинг «Эътизор» номли мақоласини ўқийсиз. Булар муаллиф таваллудининг 115 йиллигига кичик бир туҳфадир.

Эътизор

Афвуларингизни талаб қиламан эй, муҳтарам қорилар. Жаноби олийларингизға маълум ўлсинки, маним бул тубандаги бўш-бўш сўзларим учун албатта изҳори наф¬рат этмакларингиз табиийдур. Шундай тақдирда ҳам усули рўмонни ҳар ким тушуниб ўқийдурган даражада осон бўлушлиги керак.

Иборат оро сўзлар ила рўмон ёзмак манга ҳеч нима эмас. Лекин кўб одамни тушунмай, фойдасиз қолмаклариға сабаб бўлинадур. Шунинг учун ҳозирги тайёрлаган бул рўмонча китобни ўз она лисонимизға енгил қилинуб битирдум. Битдирубки, жуда битган эмас. Алҳол ҳам чаласи бордур. Ҳозир юз варақға яқин ёзилган. Иншооллоҳ, яна ёзурман. Орамизда бўладурган қоидага хилоф ва бидъат ишларимизни мақола ила ёзиб битдуруб бўлмаслигиға кўзум етуб, шул одатларимиз учун рўмон ёзиб, эл кўзиға воситаси-ла кўрсатишга мажбур бўлдум. Шояд муҳтарам ўқуғучиларга малол келмаса, агар малол келадурган даражада бўлса, газет орқали прутест чиқарсинлар. Чунки иккинчи ёзилмасдин тўхтатиладур. Сўзимни зўрлаб ўқитмакчи эмасман. Ибрат учун ёзилган эди. Иншооллоҳ, бекорга қолмаса керак, деб бир тарафдин умидим ҳам бордур. Бул сўзларни демакдин мурод, маним бул рўмон учун қалам тутганимдин бир зот бўлуб, ҳузуриға чақириб айтадурки, газетларда айлаган мазамматинг соб бўлуб, эмди бебисмиллоҳ шайтон китобни битмакға тушдингми? На дунё ва на охиратға фойдаси йўқ нарсаға уруниб доимо рангингизни кўкнори каби сарғайтуруб юрасан. Сан ғийбатчини жабрингдин қачон қутуламиз, ахир? (мана сўз). Хўб тўхтанг, бой ака, қутулмоқингизни мундин буён газет кўрсатиб берур.

Биноиалайҳ, шул қабила сўзлар бош оғритмак, кўнгил айнитмакдин бошқа фойда келтурмагай. Кўзи очилиб, замонадин ибрат олмаган ҳар кимса нима деса десун, аммо ман ўз маслагимда давом этаман.