OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифМихаил Шолохов
Асар номиХол (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Рус адабиёти
Бўлимлар
   - Социалист реализм
Муаллифлар
   - Михаил Шолохов
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонВаҳоб Рўзиматов
Ҳажм34KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/05/16
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Mundarija

Logo.png





Хол (ҳикоя)
Михаил Шолохов

1

Столда куйган ўқ-дори анқиб турган патрон гилзаси, қўй сўнгаги, дала харитаси, маълумот, от терининг иси уриб қолган нақшдор юган, бир бўлак нон. Буларнинг ҳаммаси столда, деворнинг захидан моҚор босган, чопилган харракда елкасини дераза рахига тираганча эскадрон командири Николай Кошевой ўтирибди. Уюшган, карахт бармоқларига қалам тутган. Столда ёзиб қўйилган аллақачонги плакатлар ёнида — чала тўлдирилган анкета. Дағал қоғозга қисқагина сўзлар ёзилган: Кошевой Николай. Эскадрон командири. Экинчи. РКСМ аъзоси.

«Ёши» деган катакка эран-қаран қилиб 18 деб ёзилган.

Николка ёшига қараганда яҚриндор кўринади. Атрофини ажин қоплаган кўзлари ва чолларга хос букчайган елкаси уни кексанамо кўрсатарди.
— Ёш бола-я, болакай, кўк қўҚанинг ўзи, — дейишади ҳазиллашиб эскадрондагилар, — аммо деярли талофат кўрмасдан иккита босмачи тўдасини тугата оладиган, эскадронни ярим йил мобайнида ҳар қандай кекса командирдан қолишмасдан жанглару олишувларга бошлаб борадиган бошқа бир одамни топиб кўр-чи!

Николка ўн саккиз ёшдалигидан ийманади. Ўамиша «ёши» деган ёқимсиз катак қаршисига келганда қаламининг юриши секинлашиб, имиллаб қолади, Николканинг ёноқлари ўкинчдан қизғиш тортади. Николканинг отаси казак, отасига кўра у ҳам казак. Беш-олти ёшларида отаси уни ҳарбий отига миндирганини худди алоқ-чалоқ тушдай эслайди.
— Ёлидан ушла ўғлим! — деб қичқирарди отаси, онаси эса ошхона эшигидан Николкага жилмайиб турар, отнинг дўнг сиртига қапишган жажжи оёқларига ва юган тутган отасига тикилар эди.

Бу аллақачонлар бўлган. Николканинг отаси герман урушида, худди сув ютгандек, бедарак кетди. Николкадан отасига отга ишқибозлик, беҳад довюраклик, чап оёғининг юқорисида худди отасидагига ўхшаш каптар тухумидек хол мерос қолди. Ўн беш ёшигача хизматкорликда саргардон кезди, кейин эса узун шинел сўраб олиб, станитсадан ўтаётган қизил полк билан бирга Врангелга қарши курашга жўнади. Шу бу йил ёзда Николка Донда ҳарбий комиссар билан чўмилаётган эди. Комиссар Николканинг букчайган, қуёшдан қорайган елкасига қоқа-қоқа, контузияланган бошини қийшайтирганча дудуқланиб шундай деди:
— Сен ҳалиги... ҳалиги... Сен бахт... бахтли экансан! Ўа, бахтли экансан! Хол — бахтнинг нишонаси эмиш.

Николка садаф тишларини кўрсатиб тиржайди-да, сувга шўнҚиди. Сувдан туриб пишқирган кўйи:
— Бекор айтибсан, довдир! — деб қичқирди. — Гўдакликда етим, умрим бўйи хизматкорликдан қаддимни ростламаган бўлсаму бу киши бахтлисан деб ўтирса!

Шундай дедию Донни қучиб турган сариқ қумлоқ томон сузиб кетди.

2

Николка истиқомат қилаётган уй Дон устидаги учирим ёқасида жойлашган. Деразаларидан ям-яшил, ёйиқ Дон бўйлари, қорамтир сув кўриниб туради. Бўрон эсган кечалари учирим тагида тўлқинлар шалоплайди, дарчалар энтиккандек ҳасрат чекади, Николканинг назарида сув пол тирқишларидан ўғринча сизиб кираётгандек, тўлиқиб, уйни силкитаётгандек туюлади.

У бошқа квартирага кўчмоқчи эдию, ниятини амалга оширмай, кузгача шу ерда қоладиган бўлди. Аёзли тонгда мўрт сукунатни нағалбанд этигининг жарангги билан чил-чил синдирганча Николка бўсағага чиқиб келди. Олчазор боғчага тушди-да, шабнамдан гирёнзада, оқаринқираган ўланга ёстанди. Оғилдан уй бекасининг сигирни тек туришга ундаётгани, йўғон овозли бузоқнинг қистов билан мўнграётгани, тизиллаб тушаётган сутнинг пақир четига жаранглаб урилаётгани эшитилар эди.

Ўовлида ён эшик ғижирлади, ит акиллади. Взвод командирининг:
— Командир уйдами? — деган овози эшитилди.

Николка тирсакларига таянганча қаддини кўтарди.
— Мен буёқдаман! Хўш, яна нима бўлди?

Станитсадан чопар келди. Айтишича, Сал округидан босқинчилар кириб келганмиш, Грушинский совхозини босганмиш.
— Бошлаб кел уни буёққа.

Чопар қора терга ботган отини отхонага етаклади. От ҳовлининг ўртасида олдинги оёқлари билан мункиб тушди, кейин ёнбошига қулади-да, ўқтин-ўқтин, калта-калта хириллаганича, нафаси тиқилиб, дарғазаб вовуллаётган занжирбанд итга сўнаётган кўзлари билан тикилган кўйи ўлиб қолди. Чунки чопар олиб келган пакетда учта хоч белгиси бор эди, чопар уни қирқ чақирим йўлдан отга дам бермай олиб келган эди.

Николка раиснинг ундан, эскадрон билан мадад бергани етиб кел, деб илтимос қилганини ўқигач, меҳмонхонага кириб қиличини тақаркан, тинкаси қуриб ўйлади: »Бирор ёққа ўқишга кетсам бўларди, буёқда эса банда... Ҳарбий комиссар изза қилади, бирорта сўзингни тўғри ёзолмайсан, ахир эскадрон командири бўлсанг деб... Унинг устига банда босганини айт... Яна қон тўкилади, бунақа турмуш тинка-мадоримни қуритди... Ҳаммаси меъдамга тегди...»

Йўл-йўлакай карабинини ўқлаганча бўсағага чиқди. Хаёли теп- текис, катта кўчаларда чопиб кетаётган отлардек учқур эди, шуларни ўйларди: «Шаҳарга кетсам бўларди... Ўқисам бўларди...»

Ўлиб қолган от ёнидан отхона томон ўтиб бораркан, унинг чанг босган бурун катакларидан сизиб чиқиб, қора тасмадек чизилган қонни кўриб, юзини терс ўгирди.

3

Ўнқир-чўнқир ёзлик йўл бўйлаб, шамол ялаган арава излари бўйлаб гажимдор, бўзранг баргизуб, қалин ҳурпайган шўра ва тахож тарвақайлаб ётибди. Бу — бир вақтлар хирмонжойларга пичан ташиб борилган ўша ёзлик йўл, ғарамлар дашт бўйлаб қаҳрабо қатраларидек сочилиб ётибди, серқатнов йўл эса телеграф симёғочлари тагидаги дўнглик узра ёстанган. Симёғоч соя жарлар орқали кузнинг хира тортган оқиш бағри томон шитоб интилади, симёҚочлар ёнидан ўтган ялтироқ йўл бўйлаб эса атаман эллик чоғли совет ҳокимиятидан норози Дон ва Кубан казакларидан иборат босқинчилар тўдасини бошлаб кетмоқда. Улар худди қўй сурувига дариган бўридек уч кеча- кундуздан буён йўл бўйлаб ёки йўлсиз қўриқ оша қочиб бормоқда, орқадан эса уларни қоралаганча Николка Кошевойнинг отряди келмоқда.

Бандадагилар кўпни кўрган, пихини ёрган ҳарбийлардан бўлсалар-да, ҳар қалай атаман оғир ўйга ботади, узангига оёқ тираганчи даштни кўзлари билан пайпаслайди, Доннинг нариги томонига чўзилиб кетган ўрмоннинг мовий ҳошиясигача неччи чиқиримлигини чамалайди.

Улар шу тариқа бўридек қочишади, Николка Кошевойнинг эскадрони эса уларнинг изидан қувади.

Ёзнинг очиқ-ёруғ кунлари, шаффоф осмон остидаги Дон даштларида қалин буғдой бошоқлари кумушдек жаранглаб тебранади. Ўрим олдида сарҳил-сара буғдой бошоғининг мурти ўн етти яшар йигитчанинг мўйловидек қора тортган, жавдар эса одам бўйи ўсган бўлади.

Серсоқол деҳқонлар дарахтзорлар яқинидаги қумлоқ тепалардаги қумоқ пайкалларга жавдар экадилар. У яхши битмайди, қадим-қадимдан бир десятинадан ўттиз чоракка етар-этмас ҳосил беради, жавдарни шунинг учун экишадики, ундан қиз боланинг кўз ёшидек тиниқ самогон тортишади: негаки азрўйи азалдан шу таомил бор, бобою бобокалонлар ҳам ичиб келишган. Дон области казаклари қўшинининг туғросида ароқли бочка устида ялонғоч ўтирган маст казак тасвири акс эттирилганлиги, чамаси бежиз бўлмаса керак. Хуторлару станитсалар куз кунлари қуюқ ва ўткир хамр бўлиб гупиради, қизҚиш тол четанлар узра тепаси қизил папоқлар мастона чайқалади.

Ана шунга кўра атаман ҳам бирор кун ҳушёр бўлмайди, шу сабабдан барча аравакашлару пулемётчилар рессорли тачанкаларда кайфдан қайшайишиб ўтирадилар.

Атаман қадрдон қўраларини етти йил мобайнида кўрмади. Герман асирлиги, кейин Врангел, қуёш тиғидан эриб турган Истамбул, тикан симли лагер, мумланган, шўр қанотли турк фелюгаси, Кубанинг попилтириқли қамишзорлари ва ниҳоят — банда.

Агар елкаси оша орқасига ўгирилиб қараса — атаманнинг кечирган турмуши ана шу. Атаманнинг юраги жазирама ёз кунлари даштдаги чалчиқлар бўйида ҳўкизларнинг айри туёқларидан тушган излар қотганидек тош қотди. Тушуниб бўлмайдиган ғалати бир алам ичини кемиради, мушакларини ўқчиқдан тириштиради, атаман пайқаб турадики, уни унута олмайди, бу дардга ҳеч қандай самогон билан бас кела олмайди. Шунинг учун ҳушёр тортмай кунига ичадики, Дон даштларидаги ташна бағри қуёш остида ағдарилиб ётган ғалла хушбўй ва тотли гулламоқда, қорамағиз юзли жалмеркалар хуторлару станитсаларда шундай самогон тортмоқдаларки, шарқираб турган чашма сувидан ажратиб бўлмайди.

4

Тонготарда дастлабки аёз бошланди. Нилуфарнинг сербар япроқларига нуқра туклар сочилди, кичкина тегирмон тошида эса эрталаб Лукич слюдага ўхшаган ранг-баранг, юпқа-юпқа муз парчаларини кўрди.

Эрталабданоқ Лукичнинг тоби қочиб қолди: белига санчиқ кирди, симиллаган оёқлари оҚирлашиб ердан уза олмасди. Эти сўнгакларидан ажралиб кетаётгандек бемаъни гавдасини аранг кўтарганча тегирмон бўйлаб оёқларини сургаб босарди. Тариқ жувоздан бир гала сичқон лип этиб чиққанча уриб кетди; ёшланган нам кўзлари билан юқорига тикилди: шифт тагидаги қўндоқдан туриб каптар ишчанлак билан жадал бидир-бидирлаганча хониш қилмоқда эди. Бобо бамисоли қумоқ тупроқдан ясалгандек бурун катаклари билан моҚор босган талх сув исини, жавдар уни ҳидини димоҚига тортди, сувнинг хунук ютоққанча устунларни ялаб-юлқаётганини, тинглаб турди-да, пахмоқ соқолини Қижимлаб ўйга толди.

Бобо асалари кувалари турган жойда дам олиш учун ёстанди. Пўстинини устига қийҚоч ташлаганча уйқуга кетди, оҚзи нимочиқ, увизидан сизган илиқ, ёпишқоқ сўлаги соқолига илашган. Оқшом қоронқуси бобонинг уйини бус-бутун чулқаб олди, тегирмон сутранг туман увадалари орасида қолди...

Уйқонганида ўрмондан икки отлиқ чиқиб келмоқда эди. Улардан бири асалари кувалари орасида юрган бобога қичқирди:
— Буёққа кел, бобо!

Лукич шубҳаланиб қараганча туриб қолди. У нотинч йиллар орасида ем билан унни сўрамай-нетмай тортиб оладиган мана бундай қурама одамларни жуда кўп учратган, уларнинг ҳаммасини баб-баробар, ёппасига қаттиқ ёмон кўрар эди.
— Тезроқ юрсанг-чи, галварс чол!

Лукич ўйиб ясалган кувалар орасидан ўтиб борди, туси кетган лабларини оҳиста қимирлатганича, сассиз чапиллатди, меҳмонларга қийҚос қараганча берироқда туриб қолди.
— Биз қизилларданмиз, бобожон... сен биздан қўрқма, — деди хирқираб атаман беозоргина. — Биз бандани қувиб юрибмиз, ўзимизникилардан қолиб кетдик... Балки, кўргандирсан, кеча шу ердан отряд ўтган эди?
— Аллақандай одамлар ўтган эди.
— Улар қаёққа қараб кетишди, бобо?
— Ким билсин жин урганларни!
— Тегирмонингда улардан битта-яримтаси қолмаганмиди?
— Йўқ, — деди Лукич қисқагина ва орқасига ўгирилди.
— Шошма, қария, — атаман эгардан сакраб тушди, мастлигидан маймоқ оёқларида туролмай қалқиб кетди, оқзидан самогон ҳиди бурқиганча шундай деди, — биз комунистларни йўқотамиз, бобо... Ўа шундай... Бизнинг кимлигимизнинг сенга ҳеч бир даҳли йўқ! — Қоқилиб кетиб, юганини қўлидан тушириб юборди. — Сенга даҳлдор жойи шуки, етмиш отга ем таёрлаб берасан, унингни чиқармайсан... Ўозирнинг ўзида!.. Тушундингми? ўалланг қаерда?
— Йўқ, — деди Лукич атрофига аланглаганича.
— Бу омборда нима бор?
— Бало-баттар, лаш-луш... ўалла йўқ!
— Қани, юр-чи!

Чолнинг ёқасидан тутди-да, қийшайиб ерга қапишиб ётган омбор томонга тиззаси билан судраганча олиб кетди. Эшикни ланг очди. Халталарда буғдой билан тахожли арпа бор эди.
— Бу ғалла бўлмай нима, қари аблаҳ?
— ўалла, валинеъматим... Булар супурунди... Мен буларни бир йил мобайнида битталаб йиққан бўлсам-у... сен отларга едириб увол қилмоқчисан...
— Нима, бизнинг отларимиз очидан тиришиб ўлсинми? Хўш, бу нима қилганинг — қизилларнинг тарафини олаётибсанми, ўзингга ўлим тилаётибсанми?
— Раҳминг келсин, меҳрибонгинам? Сенга нима гуноҳ қилдим? — Лукич бошидан шапкасини юлқиб олди-да, шартта тиз чўкиб, атаманнинг сержун қўлига ёпишганча ўпа кетди...
— Айт: қизилларни ёқтирасанми?
— Кечир, жафокашгинам!.. Беҳуда гапирган бўлсам, айбимдан ўт. Вой, кечир, қийнама мени, — деб ўкрарди чол, атаманнинг оёқларини қучганча.
— Қизилларга тарафдормаслигингга қасам ич... Чўқинма, тупроқ ошала!

Бобо кафтларидаги тупроққа ёш тўкканча, тиш-оғзида айлантириб кавшанди.
— Хўш, энди ишондим. Ўрнингдан тур, қария!

Атаман оёқлари увишиб қолган чолнинг туролмаётганини кўриб кулди. Етиб келган отлиқлар хомпалардан арпа билан буғдойни ташиб чиқиб, отларнинг оёқлари остига сепдилар, олтинранг донларни ҳовли юзига тўкиб-сочдилар.

5

Туман, намхуш қоронғилик қўйнидаги тонг.

Лукич соқчининг олдидан ўтиб, йўлдан эмас, ўрмондаги ўзигагина маълум бўлган сўқмоқдан пилдираганча, жарликлар оша, тонг олдидаги тетик мудроқликда сергакланган ўрмон оша хутор томон жўнади.

Елтегирмонга етиб бориб, Қовли йўлдан тор кўчага бурилмоқчи эди, кўз ўнгида дафъатан отлиқларнинг ғира-шира шарпаси пайдо бўлди.
— Ким у келаётган? — деган ташвишли хитоб эшитилди жимжитлик қўйнида.
— Менман... — Лукич чайналиб, ўзи эса бус-бутун бўшашиб, аъзойи-бадани титрай бошлади.
— Кимсан ўзинг? Нима, пропусканг борми? Нима қилиб изҚиб юрибсан?
— Тегирмончиман... шу ерда сув тегирмонда ишлайман. Хуторга зарур иш билан кетаётган эдим.
— Қанақа зарур иш экан у? Қани, командирнинг олдига юр-чи! Олдинга туш! — деб қичқирди биттаси от билан бостириб келаркан.

Отнинг буҚли лаблари бўйнига тегаётганини сезган Лукич оқсоқлаганча хутор томон йўл олди.

Майдондаги черепитса ёпилган уй олдида тўхтадилар. Кузатувчи инқиллаганча эгардан тушди-да, қиличини шалоплатган кўйи бўсаҚага кўтарилди.
— Орқамдан юр!..

Деразалардан чироқ ёруҚи кўриниб турибди. Кириб боришди.

Лукич тамаки тутунидан аксириб юборди, шоша-пиша шапкасини олди-да, тўрдаги бурчакка қараб чўқинди.
— Мана бу чолни ушлаб келдик. Хуторга кетаётган экан.

Николка пару пат ёпишган пахмоқ бошини столдан кўтариб, уйқусираганча, аммо жиддий сўради:
— Қаёққа кетаётган эдинг?

Лукич олдинга бир қадам ташлаб, шодлигидан қалқиб кетди.
— Жонгинам, ўзимизники экансизлар, мен бўлсам, яна ўша ғаддорлар, деб ўйлабман... Ўтакам ёрилганидан сўрашга ҳам ботинолмабман... Мен тегирмончиман. Митроханинг ўрмонидан ўтаётганларингда меникига тушган эдинглар, мен сенга сут қуйиб берган эдим, қўзигинам... Ё эсингдан чиқдими?
— Хўш, нима демоқчисан?
— Айтадиган гапим шуки, ўргилай: кеча қоронғи тушиши билан меникига ўша бандадагилар бостириб келишди, бор дон-дунимни отларига пок-покиза едириб юборишди!.. Мени хўрлашди... Каттаси: жонингдан умидинг бўлса, олдимизда қасам ич, деди, тупроқ ошалаттирди.
— Улар ҳозир қаерда?

Ўша ерда-да. Бир талай арақ олиб келишган экан, шимиришяпти иблислар. Менинг меҳмонхонамда, мен сиз шафқат паноҳимга хабар бергани югуриб келдим, ҳеч бўлмаса сиз уларнинг таъзирини бериб қўярсиз.
— Айт, отни эгарлашсин! — дея бобога жилмайганча харракдан сапчиб турди Николка ва ҳорғинлик билан шинелининг енгини тортди.

6

Тонг отиб боряпти.

Уйқусиз кечаларда заҳил торган Николка пулемётли двуколка томон чопиб келди.
— Атакага киришишимиз билан ўнг қанотига қараб шиҚиллат. Биз уларнинг қанотини синдиришимиз керак!

Шундай деди-да, ёйилиб бораётган эскадрон томон от қўйди.

Йўлдаги бир тўп мажмаҚил дублардан ўтгач отлиқлар кўринди — улар тўртта-тўрттадан саф тортишган, оралиқларида тачанкалар кетмоқда эди.
— Елдиринглар! — деб қичқирди Николка ва орқасидан туёқларнинг кучайганини сезиб, айҚирига қамчи босди.

Даҳанада жонҳолатда пулемёт тариллади, бояги, йўлдагилар худди машқ вақтларидагидек дарҳол ҳалқа бўлиб ёйилишди.

* * *

Айқаш-уйқаш ёғочлар орасидан тепаликка тўнғизтароқ ёпишган бўри югуриб чиқди. Бошини олдинга чўзганча ғингшиди. Яқин орада тарс-турс ўқлар отилмоқда, турли оҳангда увиллаган товушлар пайваст тебраниб янграмоқда эди.

«Тақ!» этиб қайрағочзорга келиб тушарди ўқ товуши, тепаликнинг нарёғидаги қаердадир, шудгордан нарида пайваст бидирлаган акс-садо эшитилади: «туқ!»

Яна ўқтин-ўқтин тақ-туқ-тақ! Тепалик орқасидан жавоб келарди: туқ-туқ-туқ!

Бўри турди-турди-да, эран-қаран, лапанглаганча жарликдаги сарҚайиб қолган, ўриб олинмаган қўғазорга қараб йўналди...
— Бўшашма!.. Тачанкаларни ташламанглар!.. Чакалакка... Чакалакка, дейман онангни эмгурлар! — деб қичқирарди атаман, узангига оёқ тираб турганча.

Тачанкалар атрофида эса ҳовлиқиб қолган аравакашлар билан пулемётчилар ён қайишларини кесмоқда, пулемётдан узлуксиз ўт очилаётгани туфайли узилиб кетган ҳалқадагилар тирақайлаб қочишга киришган эдилар.

Атаман отини бурди, унга томон қанот ёзгандек, қиличини ўйнатиб бир киши от чоптириб келмоқда эди. Кўкрагидан чайқалаётган дурбинидан, буркасидан атаман от чоптириб келаётган оддий қизил аскар эмаслигин пайқади-да, тизгинни тортди. Узоқдан ёш йигитнинг Қазабдан буришган муйлабсиз юзини, шамолдан юмилаётган кўзларини кўрди. Атаманнинг тагидаги от орқа оёқларига чўккудек бўлиб ўйноқларди, ўзи эса камарига илиниб қолган маузерини юлқилаб тортаркан, шундай деб қичқирди;
— Итвачча гўдак!... Ўйнатавер, ўйнатавер, ўйнатишни мендан кўрасан ҳали!...

Атаман яқинлашиб келаётган қора буркага қараб ўқ узди. От саккиз саженча чопиб келиб, қулаб тушди, буркасини ирғитиб ташлаган Николка эса ўқ уза-уза, югурганча атаман томон тобора яқинлашиб келмоқда эди...

Чакалакнинг орқасидан кимдир ваҳшиёна чинқириб юборди-да, овози ўчиб қолди. Қуёш юзини булут босди, даштга, йўлга куз ва шамоллар дастидан яланҚочланган ўрмонга сузиб борувчи соялар тўшалди.

«Нодон, гўдак, ҳовлиқма, шунинг учун ҳам бу ерда ажалга дучор бўлади», деб ўйларди атаман, шошқинлик билан, ниҳоят йигитнинг обоймасидаги ўқлари тамом бўлгач, тизгинини бўшатди-да, калхат бўлиб отилди.

Эгардан оғганча қиличини силтади, зарбдан йигитнинг гавдаси шилқ этиб бўшашганини бир лаҳза ҳис этди, кейин жасад сирҚалганча ерга аста қулаб тушди. Атаман сакраб тушиб марҳумнинг дурбинини юлқиб олди, унинг увишиб титраётган оёқларига қаради, атрофига аланглади-да, ўликнинг хром этигини ечиб олиш учун чўнқайиб ўтирди. Қирсиллаётган тиззасига оёғини тираганча этикнинг бир пойини чаққонлик билан ечиб олди. Иккинчисининг ичида пайпоқ йиҚилиб қолганми, ечилмасди. ўазаби ошиб сўкинганча этикни пайпоҚи билан қўша суҚуриб олди-да, оёғининг тўпиқдан юқорироғидаги каптар тухумидек келадиган холга кўзи тушди. Йигитни уйҚотиб юборишдан қўрқаётгандек унинг совиб келаётган бошини аста-секин юзини юқорига қилганча ўнглаб қўйди, қўли оғзидан лахта-лахта бўлиб чиқаётган қонга беланди, тикилиб қаради-да, шундан кейингина унинг ўхшовсизроқ елкаларини ноқулай қучганча, бўғиқ овоз билан шундай деди:
— Ўғлим!.. Николушка!.. Жоним!.. Жигарбандим...

Унниқиб бораркан, қичқирди:
— Ақалли бир оғиз сўз айтсанг-чи! Нима бўлди ўзи-я?

Сўнаётган кўзларига қараганча ўзини ерга ташлади; қон қуйилган қовоқларини очиб қараркан, ихтиёрсиз, мажолсиз жасадини силкитарди... Николка эса бениҳоя зўр ва муҳим нарсаси ҳақида сўзлаб юборишдан қўрқаётгандек мўматалоқ тилининг учини ғарчча тишлаб олган эди.

Атаман ўғлининг совуб бораётган қўлларини бағрига босиб ўпди-да, тер инган маузерининг пўлат милини тишлари билан тишлаб, оғзига ўқ узди...

* * *
Кечқурун чакалакнинг нарёғида отлиқлар кўриниб, шамол ғала-ғовур товушларни, отларнинг пишқиришлари ва узангиларининг жаранглашини олиб келаркан, атаманнинг бошидан ўлимтикхўр калхат истар-истамас учиб кетди. Учиб кетди-да, кузнинг хира, бўзрайган осмонида ғойиб бўлди.