OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифМихаил Зошченко
Асар номиҲажвчи (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Украин адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Михаил Зошченко
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонАбдувоҳид Умр (Русчадан)
Ҳажм3KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2014/04/03
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Ҳажвчи (ҳажвия)
Михаил Зошченко

Яқинда менга телефондан қўнғироқ қилишди.

Кимдир мулойим, юмшоқ овозда сўради:
– Ўртоқ Зошченкомисиз?
– Ҳа.
– Гап шундаки, биз кучайтиргич устида тажриба ўтказяпмиз. Бирорта ҳикоянгиздан уч-тўрт сатр ўқиб беришингизни ўтиниб сўраймиз.

Кечиктириб бўлмайдиган муҳим юмушим бор эди. Уни тўхтатишни ҳечам хоҳламасдим. Лекин мен кўнгилчан одамман. Камина, бундан таш-қари, ҳар хил янги ихтироларни ҳурмат қиламан.

Телефон гўшагига бир неча сатрни ўқиб бердим.
– Жуда соз, – деди мулойим овоз. – Миннатдорман. Жарангдорлик аъло даражада. Энди эшиттиришимизни тинглаб кўришингизни илтимос қиламиз. Марҳамат, хонанинг бурчагига бориб туринг. Ва қулоқ тутинг.

Гўшакни стол устига қўйдим-да, ўн қадамча юриб тўхтадим. Икки дақиқалар чамаси тентакдай ғўдайиб турдим. Кейин қайтиб келдим.
– Қалай?
– Ҳеч нарса эшитмадим.
– Унда беш қадамча юринг ва шу тахлит ўтирингки, қулоғингиз гўшак билан бир cатҳда бўлсин.

Узоқлашдим ва ўтириб олдим.
– Қалай?
– Xудо ҳаққи, ҳеч нимани эшитмаяпман! – дедим жаҳл билан.
– Унда, – деди ҳамсуҳбатим кула-кула, – гўшакни қўйинг ва ётиб ухланг.

Ҳалиги одам яйраб, мириқиб, энтикиб хохолаб куларди.

Нимасини айтасиз, чиндан ҳам жуда хунобим чиқди. Гўшакни узиб олишимга сал қолди. Қаранг-а, аллақандай ярамас мени ўн дақиқача лақиллаца-я. Ҳатто ўтиришга ҳам мажбурлади.

Кейин ўзимни босиб олдим. Ҳатто тиржайиб қўйдим. Нима бўпти? Ҳаммаси жойида. Сюжет тайёр, ёзса бўлади. Долзарб мавзу – телефон безорилари ҳақида мўъжазгина ҳажвий ҳикоя қоралаш ҳам мумкин. Мана шу бўлмағур ишда йигирма рублни ҳалол ишлаб олдим.

Ҳар бир бемаънигарчиликнинг тагида ҳикмат бор, деб шуни айцалар керак-да.