OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифМуҳаммад Очил
Асар номиТўйдирди (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Муҳаммад Очил
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм4KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2013/06/28
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Тўйдирди (ҳажвия)
Муҳаммад Очил

Мейлинор битирув имтихонларини деярли ҳаммасини қийналиб топширди-ю, фақат шу тарих фанига қолганда...
— Эҳтиёт бўл! — деди дугоналаридан бири уни огоҳлантириб — Бу бурунбой домла ўта ухажёр! Айниқса, сенга ўхшаган чиройли қизларни кўрса...

Дугонасининг айтгани келди. Бурунбой домла тихирлик қилиб туриб олди.
— Барибир жавобингиздан қониқмайман, яхши қиз... Ўҳ-ўҳ, сочингизни қўй қатиғида ювганмисиз? Бирам приятни! Xўш, мен сизга айцам, тарих бу математика эмас. Менинг фаним ҳар куни янгиланиб туради. Шундай экан, сиз ҳеч қачон саволимга... Ёки, нозикроқ топшириқ берайми-а?

Домла бодрингсифат бурнини силаганча кўзойнаги остидан қизга ғалати қараш қилди. Мейлинор ўнғайсизланиб ерга тикилди.
— Сўранг, домла...
— Сўрасам, гапнинг дангали шу. Қишлоқлик қизларни жуда яхши кўраман. Улар ҳалиги, содда... Шоирлар тили билан айтганда, нафосат ва назокат тимсоли... Ҳи-ҳи-ҳи... Қаранг, хонатлас сизга қандай ярашиб турибди.
— Мақсадга ўтинг домла!

Домла яна маънодор тарзда бурун силади.
— Ў-ў, боқса одам бўласиз, шекилли! Шунақа дангал қиз-жувонларга беш кетаман ва ... беш ҳам қўйиб беришим мумкин... Xуллас, мақсадга ўцам, эртага «Эргаш ота»ми, «Нарзулла ота»ми... Қаерга бўлса бир пиёла чойга таклиф қиламан. Шарти, фақат атлас кўйлакда келасиз! Маъқулми? Нега рангингиз оқарди? Тағин гапимни бошқача тушунманг... Шунчаки, гўзаллик шайдоси сифатида атласга бир тўйсам, дегандим... Ҳи-ҳи-ҳи!

Мейлинор ўрнидан илкис қўзғолиб «Синов дафтарча»сини домлага узатди.
— Фақат шугинами? Гап бўлиши мумкин эмас. Фақат сиз олдин беш баҳоингизни қўйинг-чи... Атласга тўйдириш бўлса, тўйдирамиз-да! Шуям кўйлакми? Эртага жуҳуд атлас, қичиқ атлас, хонатлас дейсизми... Тўйдираман! Биз ҳам чапани қизлардан, домла!

Домла баҳони қўйиб, қизга маҳлиё ҳолатда термулди.
— О-о! Ана... Тўмарис! Ў-ў, мана Кенагасбегим! Демак, эртага-а... Сой бўйидаги ресторанда-а... О-о, қанчалик бахтиёрман! Тонгнинг отишини сабрсизлик билан кутаман!

Мейлинор сўзида турди. Ваъдани ошиғи билан бажарди. Ресторан эшигида турган домла хушбўй ҳид ва қувноқ қаҳқаҳадан сергак тортди. Ўгирилиб қараса, рўпарасида Мейлинор бошлиқ ўн беш нафар қиз, барчаси атласларга бурканган ҳолда ёниб-ёлқинлаб туришарди...