OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифМуҳаммад Қодир
Асар номиМен машҳурман энди! (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Муҳаммад Қодир
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм5KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2013/06/28
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


Нашр белгилари
"Ҳуррият" газетасидан олинди (2006)


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Мен машҳурман энди! (ҳажвия)
Муҳаммад Қодир

Мени телевизорда кўрсатишди. «Бўш келма, ижодкор!» телетанловида. Отнинг қашқасидай танилиб кетдим. Кўчада одамлар бир-бирларига мени кўрсатишиб тиржайишади, денг! Ишонасиз-ми, барибир хотинимга ёқмадим. Болаларим ҳурмат кўрсатишди. Қучоқ очиб пешвоз чиқишди, юзларимдан чўлп-чўлп ўпишди.
— Ўзимизнинг қизиқчи отамиз! — дейишарди тилларидан бол томиб. Оғизлари қулоққача тортилган.
— Xотиним эса... Наҳотки телевизорда чиққанлигимни кўрмаган бўлса? Ахир бу иш мен учун даҳшат! Унинг кулавериб кўзларидан ёш чиқишини орзу қиламан. Бунинг уддасидан чиқолмасам, мен бу оламда нима қилиб юрибман?! Йўқ, ҳайтовур телевизорда чиқаётган эрини жижжа томоша қилганга ўхшайди. Негаки, менга лабини буриб кўрсатди:
— Шуям томоша бўлди-ю? Масхарабоз!..

Шунисигаям шукур. Эҳ, сен шошмай тур ҳали, кўзларингдан ёш чиқазвораман!
— Ота, бизниям бир кулдиринг? — деб қолди дабдурустдан кичкинам.
— Ҳа, ҳа, ота, «Японча исм» деган аскиянгизни айтиб беринг? — илтимос қилди каттам.
— Йўқ, сизларнинг талабингизга биноан, яп-янгиси бор! — дедим илҳомим жўшиб.

Ахир бу хотинимга ўзимнинг машҳурлигимни тан олдиришда айни муддао-ку? Бўш келма, ижодкор!
— Вуй, яшасин, айтинг! — деди каттам қўлимга қаҳва тўлғизилган идишни тутқазаркан. Xанда айтишни бошлаб юбордим. Ижро қиляпману кўзим хотинда.

«Бир куни дўхтирга бориб арз қилдим, дедим образга кириб, — дўхтир, қачон қаҳва ичсам бас, нуқул қулоғим оғригани-оғриган. Давоси бормикин?
— Унинг давоси жуда осон, — деди дўхтир.
— Наҳотки? Нима қилсам тузалади? — сўрадим.
— Қаҳвани оғзингизга олиб боришдан аввал идиш ичидаги қошиқни олиб қўйинг, вассалом!».

Болаларим мириқиб кулишди. Xотиним қош чимириб қаради:
— Отангиз тўқиб чиқарди.
— Тўқимадим, бўлган воқеа, — эътироз қилдим.
— Тўқидингиз!
— Ёқмадими? Бошқа янгисидан бор...

У лабини бурди:
— Яна тўқийсиз-да, бирам бачканасиз-ей!..

Ёмо-он алам қилди-да! Тўхтаб тур, ҳали кўзларингдан ёш оқизвораман!..

«Йўлда кетаёцам, бир оғайним учраб қолди, — дея янги қизиқчилик ҳикоямни бошладим.
— Ҳа, жа-а шошиб кетяпсан? Йўл бўлсин? — сўрадим.
— Уйга шошяпман, — дейди.
— Йўғ-е, уйгаям шошиладими одам? — дедим. -Тинчликми?
— Xизматкор кетиб қолган. Xотиним уйда ёлғиз. Ўзинг-чи, ўзинг қаёққа шошяпсан? — деб сўради мендан.
— Мен ҳам уйга, — дедим бамайлихотир, — хотин бола-чақаларни олиб онасиникига кетувди. Xизматкор қиз уйда ёлғиз...».

Хотиним бирдан кўзларини мошдай очиб, менга тикилиб қолди. Совуқ учқун чақнади. Момақалдироқ гулдираб, чақмоқ чақиш онлари яқинлашаётганини сезган болаларим бири олиб, бири қўйиб сакраша ва чапак чала бошлашди:
— Отам тўқиди, отам тўқиди!!! — дерди жон-жаҳди билан кичкинам.
— Ҳа, ҳа, тўқиди!!! — дерди ўлиб-тирилиб каттам.

Хотиним эса қўлига оташкуракми, ўқлоқми илаштириб олиш илинжида пайпасланарди.
— Йўқ, бу — бўлган воқеа! — дерди лаблари шивирлаб. Мижжасидан эса кўз ёшлари оқиб туша бошлади. Ана энди хотиним учун ҳам ҳеч унутилмас, машҳур кишига айландим.

Бўш келма, ижодкор!..