OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифМуҳаммад Xайруллаев
Асар номиҲандалак (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Миллий адабиёт
Муаллифлар
   - Муҳаммад Xайруллаев
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм13KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2013/06/28
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Ҳандалак (ҳикоя)
Муҳаммад Xайруллаев

Зарифа эрталаб ҳар қачонгидан вақтлироқ уйғониб, тўшакдан турди. Отаси билан ойисининг ишга кетишганига кўп бўлмаган шекилли, ўчоқдаги кул босган чўғ ҳали тамом сўниб улгурмаган эди. Бир чеккада тепасига сочиқ ташлаб қўйилган чойдиш, нон ўралган йўл-йўл пушти дастурхон, унинг устига тўнкариб қўйилган қалампир гулли катта пиёла турарди. Лекин нонушта қилишга хуши йўқ, бутун хаёли девор ортидаги ҳандалакларда эди.

Кеча оқшом кечки овқатдан кейин дастурхон устида чой ичиб ўтиришганларида ойиси:
— Ҳандалак ҳам пишиб қолибди-да, — деди-ю, ширин ҳиди анқиб турган сап-сариқ ҳандалак Зарифанинг кўз олдига келиб, оғзининг суви қочди, бир-икки ютиниб қўйди.
— Ҳандалак? — деб сўради отаси. — Кўрганим йўқ.
— Вой, кеча Абдумалик тракторининг аравасига ортиб бозорга олиб кетибди-ю. Xолжон бувининг ўзлари айтди.

Отаси яна нимадир деди-ю, улар яна нималар тўғрисида гаплашишди — Зарифа эшитмади. Унинг хаёли пахса девор ортида яшил палаклар орасида юмалаб ётган ширин-шакар ҳандалакларда эди. Ҳатто кечаси тушида кўриб чиқди ўша ҳандалакларни.

Холжон буви Зарифаларга девормиён қўшни. Ўғли ва келини билан бирга туради. Абдунаби тракторчи, келини эса далада ишлайди. Эрта кетиб, кеч келишади. Ёлғиз қолган Xолжон буви баъзан дарвозалари олдида ёғоч курсида ўтириб ўтган-кетганларни кузатади, таниш-билишлар келиб қолишса, у ёқ-бу ёқдан гаплашиб, юрагининг чигилини ёзади.

Зарифа уни ўз бувисига ўхшатмоқчи бўлар, лекин бувиси қотмадан келган, бир нафас бекор ўтирмайдиган серҳаракат кампир. Xолжон буви эса — йўғон гавдали, лўмбиллаган... Унинг бақбақалари осилиб тушган, сўлғин, рангпар юзи Зарифага ёқмасди. Xолжон бувининг қўрғони каттагина бўлиб, бир қисмига сабзовот экишарди. Бу йил эса...

Зарифа эриниб қадам босиб кўчага чиқди. Xолжон буви ўз дарвозалари олдида одатдагидек ёғоч ўриндиқда ястаниб ўтирар, ёнида, совиб қолган бўлса керак, бир чойнак чой билан пиёла турарди.

Зарифа:
— Ассалому алайкум, — дея салом берди. Xолжон буви, ҳар галгидек, сўзларни чўзиб:
— Ва алайкум ассалом, — деб алик олди. — Узун яша.

Зарифа унга узоқ қараб қолди. Буни сезган Xолжон буви:
— Ё, Олло! — дея бир тебраниб олиб, — чой ичасанми? — деб сўради. Лекин ҳандалак ҳақида ҳеч нарса демади.

Зарифа йўқ, деган маънода бошини сарак-сарак қилди.
— Отанглар ишга кетдими?

Зарифа бу сафар, ҳа, дегандек бошини қимирлатиб қўйди. Шу билан ўзаро мулоқот тугаб, Зарифа ҳовлига қайтиб кирди. Бир пайт ўчоқ бошида турган пачоқ курсига кўзи тушди-ю, қўшни қўрғонга девор оша бир мўралаб, ҳандалак пишган-пишмаганини ўз кўзи билан кўрмоқчи бўлди. Илдам бориб курсини девор тагига келтириб қўйди. Курси «ғийқ-ғийқ» қилиб ликиллаб турган бўлса-да, унинг устига чиқиб юқорига интилди. Йўқ, бўйи етмади. Курсидан тушиб бармоғини оғзига солиб ўйланиб қолди. Оғилхона томига пичан босиш учун қўйиладиган енгил нарвонни эслади. Уни кўзлари билан қидира бошлади. Нарвон ҳовли адоғида оғилхона орқасида ётарди. Зарифа, уни кўтара олмаслигини билса-да, девор тагидан ўша томонга қараб юрди-ю, қўшни қўрғондан ўз ҳовлиларига сув ўтадиган ҳуют-омборга кез бўлди. Яқин ўртада сув юрмаган ариқча қуруқ эди. Зарифа ҳуютга энгашди. Осонгина ўца бўладиган тешик. Xурсанд бўлиб кўчага шошилди. Эшикни очиб, қўшни дарвозага кўз ташлади. Ҳамон мудраб ўтирган Xолжон буви чийқ этиб товуш берган эшикдан бош чиқарган Зарифага бир қараб олиб, яна пинакка кетди.

Зарифа ҳуют бошига қайтиб келди. Кўйлагининг этагини липпасига қистириб ариқчага тушди ва эмаклаб девор тагидаги тешикдан қўшни қўрғонга ўтди-ю, яшил палаклар билан қопланган полизнинг биқинидан чиқди. Икки қадам нарида барглар орасида дўппидек, сарғиш ҳандалак кўринди. Шошиб ўша томонга эмаклади. Бир эмас, иккита ҳандалак ёнма-ён ётарди. Зарифа уларни бандидан узиб, этагига солмоқчи бўлиб, энди чўнқайган эди ҳамки, орқа тарафдан шарпа эшитилди. Бошини кўтариб аланглади. Эгат бошида Xолжон буви турарди. Зарифа қўлига олган ҳандалакни қайта ерга қўйди. Xолжон буви эса ҳамон миқ этмасди. Зарифа бир унга, бир ҳандалакларга қаради ва ҳўнграб йиғлаб юборди. Xолжон буви буни кутмаган шекилли, шошиб қолди, гап топмасдан:
— Ҳай-ҳай, — дейишдан нарига ўтмади.

Зарифанинг йиғиси авжига чиқди.
— Ҳой, Зарифа, шошма, — деди ниҳоят Xолжон буви. — Нега бекордан-бекорга ўкиряпсан? Бас қил йиғингни.

Унинг гап оҳангида дўқ-пўписа сезилмасди. Зарифанинг йиғиси тинди.
— Бошқа қилмайман, — деди у бурнини тортиб.
— Ҳандалак егинг келган бўлса, менга айтмабсан-да. Ҳа, қизалоғи тушмагур. Қани, юр айвонга. Бирга ўтириб ҳандалак еймиз. Xолжон буви кетиб бораётган ерида тўхтаб орқасига ўгирилди. Зарифа турган жойида қолган, ҳадеб кафтлари билан кўзларини ишқалар эди. — Ҳалиги иккита ҳандалакни ола кел. Биласан, менинг эгилишим қийин.

Зарифа иккита ҳандалакни икки қўлига олиб полиздан чиқди.
— Келақол, — деди яна Xолжон буви. Қўлимга сув қуйиб юбор. Чайиб олай.

Бу гаплардан анча тинчиган Зарифа илдам юриб, айвондаги супа олдига борди, ҳандалакларни бир чеккага қўйиб, кунда қолган қумғонни қўлига олди. Xолжон буви девор томонга ёзилган кўрпачага, ўзининг одатдаги жойига ўтириб, қани, қуяқол сувингни, деганидек, икки қўлининг панжаларини бир ёнга чўзди. Зарифа бўлиб-бўлиб уч марта сув қуйди.
— Умрингдан барака топ. — Жолжон буви дуо қилди. — Энди ана у тунука лаган билан пичоқни келтир. Аввал сув билан чайиб юбор.

Зарифа у айтганидек қилди. Сўнг ҳандалакларни олиб келиб Xолжон бувининг ёнига қўйди.
— Ҳа, балли! Энди юз-кўзларингни ювиб ол. Қиз боласан ахир. Янаги йил мактабга борасан-а?
— Ҳа.

Зарифа қумғонни бир чеккага олиб бориб юзини ювиб, этагининг учи билан артди. Xолжон буви ҳандалаклардан бирини тилимлаб лаганга териб қўйди. Кейин супа этагида тик турган Зарифага қараб:
— Нега қаққайиб турибсан? Ўтир, — деди. — Ол, олавер. Менга қарама, — унинг ўзи бир тилим ҳандалакни «туя» қилиб, шошмасдан ея бошлади. — Мендан ҳафа бўлма, болам. — У эзувига оқиб тушган ширани сочиқ билан артиб, яна гапга киришди. — Xолжон бувининг мияси айниб қолган. Бўлмаса сенга иккита ҳандалак олиб чиқиб берсам, давлатим камайиб қолармиди! Қўшни ҳаққи ҳам бор-ку... Зарифа, ол, болам.

Зарифа учинчи тилимни еб бўлиб:
— Тўйдим, — дея ўрнидан турди. Бармоқларини чайиб, яна Xолжон бувининг қўлларига сув тутди. Кейин челакдан қумғонга сув қўйиб, уни қаердан олган бўлса, ўша жойга элтиб қўйди.

Унинг барча ҳаракатларини зимдан кузатиб ўтирган Xолжон буви: «Зуваласи пишиқ бу қизалоқнинг», деган фикрни дилидан ўтказди.
— Тўғри қилдинг, — деди сўнг мамнун боқиб. — У менинг таҳорат сувим. Кунчувоқда тургани маъқул.

Зарифа бошини қуйи эгганича эшик томон юрди.
— Тўхта. — Xолжон буви иккинчи ҳандалакни унга узатди. — Ма, уйингга олиб чиқ. Xолжон буви берди, дерсан.

Зарифа индамай ҳандалакни қўлига олиб, бир-икки қадам босган эди, яна Xолжон буви:
— Шошма, — дея тўхтатди. Бу ерга ҳуютдан кирганлигингни ҳеч кимга айтма. Икковимизнинг ўртамизда қолсин бу гап. Уқдингми?
— Xўп.

Бу гап ростдан ҳам, Xолжон буви айтганларидек, сир бўлиб қолди. Ҳуют эса беркилмади.