OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифМунавварқори Абдурашидхонов
Асар номиДевпечак (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/совет адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Мунавварқори Абдурашидхонов
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм3KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2010/06/05
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Девпечак (ҳикоя)
Мунавварқори Абдурашидхонов

Бир кун бир деҳқон саккиз ёшли ўғлини етаклаб боғчасига кирди. Боғчада олма, нок, шафтоли, ўрик, анор, анжир ҳам узум каби ҳар турли емиш оғочлари ям-яшил бўлиб кўкарган. Урикларнинг довуччалари ёш болаларни қизиқтирадиган бир тусда осилиб турган эди. Ота-бола боғчада кеза-кеза бир ёш ўрик оғочининг тагига етдилар. Бола қўл узатиб, ҳалиги ўрикдан икки-уч дона узиб, оғзига солди. Ўрик думбул эди. Қарс-қурс чайнагандан сўнгра: «Отажон, бу ўрик қандай чиройлик ҳам қандай тотли!» — деди. Ота-си: «Ўғлим! Бу ўрик оғочини сен туғилган кунда сенга атаб эккан эдим. Ҳозирда бу ҳам сенга ўхшаб, саккиз ёшга кирди. Иккингиз тенгсиз, бу кундан бошлаб, оғочнинг эгаси сен. Сен ўзинг боқ, ўзинг суғор, емишларини истаганча е, ўртоқларингга бер, нима қилсанг, қил!» — деди.

Бола отасининг бу сўзларига жуда севинди. Огочга яқинроқ бориб, диққат билан қаради. Остдан бир ўт чиқиб, оғочга чирмаша бошлаганин кўрди.
— Отажон, бу қандай ўт, нима учун менинг ўригимга чирмашадир?
— Ўғлим! Бу девпечак деган ўтдир. Буни тезлик билан юлиб тозаламаса, бир неча кун ичида бутун оғочни ўраб олиб, дарров қуритадир. Бу ўт учун илдиз ҳам керак эмас, оғочнинг бир шохида озгина бир бўлаги қолса ҳам ўсиб кетиб, бутун шохларни қоплайдир.
— Бўлмаса, эртага кириб бу душманни бутун илдизларини юлиб, ўригимни тозалаб қўяман.
— Балли, ўғлим, шундай қил, унутма!

Ота-бола бу суҳбатдан сўнг қўл ушлашиб, боғчадан чиқиб кетдилар.

Eртасига боланинг эсидан ўриги чиқиб кетди. Орадан ўн беш кун ўтди. Боланинг эсига бирдан боғчадаги ўриги ва унга чирмашган девпечак тушди.Югурганча боғчага кирди, ўрикнинг тагига бориб қараса, аллақачон девпечак ўрикни бутун шохларигача ўраб олган, яшил япроқларни сарғайтирган, тотли емишларини сўлдирган эди.