OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифМухторали Носиров
Асар номи«Ф.И.Ш.» нима? (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Мухторали Носиров
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм3KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2013/07/02
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





«Ф.И.Ш.» нима? (ҳажвия)
Мухторали Носиров

Яқинда иш билан каттагина муассасага киргандим, тўлдириш учун қўлимга қоғоз («бланка») тутқазишди. «Хайрият, ўзбекча экан!» деб хурсанд бўлиб кўз ташлади-му ҳафсалам пир бўлди. Бошланишидаёқ катта-катта ҳарфлар билан «Ф.И.Ш». деб ёзиб қўйишибди.

«Фиш» нима? — сўрадим «бланка» берган ходимдан.

«Фиш» эмас, «Ф.И.Ш.», — деди у дона-дона қилиб.
— Xўп, ана, «Ф.И.Ш. Нима ўзи у? — такрор сўрадим мен.
— Зиёли кишига ўхшайсизу шуниям билмайсизми, — ажабланди у. — «Ф.И.Ш.» бу — «фамилияси, исми, шарифи» дегани-да, ахир!
— «Шарифи» деган сўзнинг маъноси нима? — яна сўрадим мен.
— Ия, шуниям билмайсизми, — баттарроқ ажабланди у. — «Отчество»си дегани-ку, ахир...

Мен беш-олти дақиқа вақтимни сарфлаб араб тилидан кириб келган «шариф»нинг ўрис тилидан олинган «отчество»га мутлақо тўғри келмаслигини тушунтирдим.
— «Отчество» — «отец» сўзидан олинган бўлиб, ҳақиқатан ҳам отасини билдиради. Аммо «шариф» сўзи отаниям, бобониям, катта бобониям, умуман, наслни билдирмайди. Бу сўз шарафли, шарофатли деган маънони англатади. Ўтмишда боболаримиз шу қадар маданиятли бўлганларки, бир-бирларига қуруқдан-қуруқ «Исмингиз нима?» дейиш ўрнига назокат билан «Исми шарифингиз», яъни «шариф исмингиз, шарафли исмингиз нима?» деб мурожаат қилишган. Ана энди «Ф.И.Ш.»ни ўқиб кўринг: «Фамилияси. Исми. Шарафли». Мазмун қани?

Ходим зийраккина экан, дарҳол тушунди. Аммо елкасини учириб:
— Фикрингиз тўғри-ку, лекин... барибир, ҳамма ёқда шундай ёзиляпти-да! — деб қўйди.

Ўша ходим айтганидек, ҳамма ерда шундай ёзилаяптими, йўқми — билмайман, аммо кўпгина жойларда, ҳатто баъзи мақомли идораларда ҳам шундай ёзилганидан хабарим бор. Ҳар бир сўзни билиб, ўрнида ишлатиш она тилимизга бўлган ҳурмат-еътиборнинг белгисидир.