OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифНаби Жалолиддин
Асар номиУмр (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Наби Жалолиддин
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм49KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2011/05/22
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Умр (ҳикоя)
Наби Жалолиддин

Чол ўрнидан туриб, пайпаслаб чопонини ахтарди. Деразадан тушаётган ёруққа тутиб, ўнг-терсини тўғрилади-да, елкасига ташлади ва «ё бисмилло» дея қўзғалди.

ўужанак бўлиб тган қизи 0ҳамон уйқудан уйғонмаганди. Чолнинг ҳар сафар қизига кўзи тушганида юраги эзилади — бечоранинг бахти осчилмади-да, бунинг устига дард ўлгур ёпишмаса нимайдийкиин? Қари одам чорпояда ётса тузўқ экан — оёкингни шундоқ ёнбошга туширасану... Ерга солинган жойдан туриш анча мушкул, тик бўлгунча суякларинг қисирлаб кетади. Бўлмаса, жуда унақа семиз ёки суяги оғир эмас. Шунданми, кийган кийими устида шалвирайди.

Чол қизини уйғотишни истамади. То уйдан чиққунича одатга айланган томоқ қиришдан ҳам сақланди. Айвонга чиқиб, ўчоқ томонга қараб, бирпас туриб қолди. Мустаҳабга човгунда сув иситсаммикин-а? Қурғур электрочойнак ҳам бир ҳафтадан бери бузуқ — сим-пими узилиб кетганми, нима бало. Ҳар сафар ўғли келганида бу ҳақда айтаман дейди, эсидан чиқади. Ўзи жуда дастёр нарса-да, сув дегани бир зумда қайнайди. Айниқса, сўққабош чолларга роса аскртади-да. Кампири тирик бўлганидаю, аллақачон сувни илитиб қўярди, раҳматли бунақа ишларга уста эди. Мана энди қазосига бир йилдан ошаяпти ҳамки, унинг қадри ўтмоқда, эр кишининг ўз жуфтидан аввалроқ кетгани дуруст экан, бўлмаса қариганда манавинақа аҳволга тушаркан. Болаларнинг ўрни бошқаю, ўз хотининг йўриғи бошқа экан-да. Мана, қизиям ўрнини босолмаяпти. У шўрлик-ку отаси учун ҳамма нарсага тайёр, аммо ота уни безовта қилишни истамайди...

Ҳафсаласи бўлмади — қачон ўт ёқиб, қачон сувни иситади. Тағин намоз ўқимаганидан кейин мустаҳаб қилди нимаю, қилмади нима. Авваллари ҳали ёшман, намоз деганларини кейинроқ ўқирман, деб намознинг тартиб-кридаларини ўрганмаганди. Энди эса калла қурғур суст кетган, ҳеч нарса эсида қолмайди. Тенг-тўш оксоқолларнинг қистови ва ҳазил-мазахлари билан намозда ўқиладиган бир-иккита сўрани ёдлашга ўриниб кўрди, бўлма¬ди, «алҳамдўдан нарига ўтолмади. Ахийри сураларни ҳато айтиб, гуноҳ устига гуноҳ қилмай, дедию «бор-а, нима бўлса бўлар», дея намоз ўқишни ўйламай ҳам қўйди, масжиддан ҳам, чоллардан ҳам ўзини олиб қочади. Аслида-ку, авваллари ҳам қари-қартанг, ҳатто, маҳалла-кўйга-да жуда унақа аралашавермасди-я. Мундоқ ўйлаб қараса, одам қариганида намоз ўқиганиям дуруст экан. Негаки, таҳорат олиб, бомдод учун масжидга чиқиб, чоллар билан гангир-гўнгур қилгунча пешин ҳам бўп қоларкан. Пешин ўтгач, бир куннинг бўйни узилгани шу-да, ҳар ҳолда вақтни енгиб яшайсан. У бўлса ҳар кунни бутун бир умр каби яшайди, унинг кунларининг қариши мушкул. Кампирининг кўзи очиқлигида бошқача эди— ҳар замонда кўчага чиқиб келганини ҳисобга олмаганда, уззу-кун уйда бўларди. У пайтлар уйқуям келаверарди-да, қандайдир бағри тўлиб турармиди-эй. Ҳар тугул хотиржам эди. Кампири бояқиш беозор, хушрўй хотин, қулганда очилиб кетарди. Баъзида ўзининг пачоқ гавдасию, қорамағиз, кўримсиз юзини ўйлаб, шундайин соҳибжамол хотинга эга чиққанидан ҳайрон ҳам қоларди. Пешана деганлари шу бўлса керак-да... Мана энди ўша бағрини тўлдирган, садоқатли кампири ҳам уни ташлаб кетди. Ҳамма қизларини тенгига топширганди, лекин кенжасининг турмушн бўлмади, ҳам бедаво касалга чалиниб қолгач, қуда томон орани очиқ қилишди. Ёлғиз ўғли ҳам бола-чақали, қўшни маҳаллага уй қилиб чиқиб кетган. Чол-кампирнинг ўзларига қолса, бошқа қилишмасди-я, аммо келин улар билан чиқишолмади. Ахийри чол толиқди, қадимий ҳикматга амал қилиб, уларнинг қозон-товоғини бошқа ёққа кўчирди. Мана, би-нойидек яшашяпти.

У ҳовлидан қайтиб келиб, крпкрғи пучайиб кетган, дастаси ўрнида сим боғланган эски чойнақааги муздек сувда юз-қўлини ювди. Кейин сочиқ ахтарибми, айвон бўйлаб кўз югуртирди-да, «ҳаҳ» деганча бир силтаниб қўйиб, елкасидаги тўнининг пешига юз-қўлини чала-чулпа артди. Биратўла тўнини кийиб ҳам олди-да, тахирлашиб қолган оғзига нос ташлади. Шошилмай бориб, айвоннинг чироғини ўчирди — кун ёришиб қолганди. Одати бўйича, хиёл мунқайганча дарвоза томон юрди.

Худди чолнинг бўй-бастига ўлчаб қилингандай пастак ёғоч дарвоза ичкаридан тамбаланганди. Чол вақтнинг жуда тез ўтаётганини ҳар куни дарвозани беркитаётганда ва очаётганда, айниқса, аниқ ҳис қилгандай туюлаверади — ахир ҳалигина беркитганди-ку, мана бирпасда тонг отибди. Тун бўйи чўзилгандан-чўзилган вақт энди ўтиб кетгандай гўё. Бир томони, унинг тез ўтганиям тузўқ, ҳар ҳолда кутилаётган нарса тезроқ рўй берармиди. Энди ўнга тун ва куннинг нима қизиғи бор? Унинг учун буларнинг ҳаммаси тезроқ ўтса, тезроқ тўгай қолса — ана шу муҳим. Кампири раҳматли: «Чол, мен ўлсам, зериқиб қолмасмикинсиз?» — деган гапни кўп гапирарди. Тўғри айтган экан, у ўлдию гўё дунёдаги ҳамма нарса кртиб қолгандай, таққа тўхтагандай, тириклиқаан нишона йўқдай туюлади.

Кўчага чиқиб, қўлини орқага қилганча бирпас турди. Ўнг тарафдаги ҳамсоянинг дарвозасига бир-икки қараб қўйди. Қўшнининг келини кўча супургани чиқмабди, демак, ҳали эрта экан. Бу хотинлар соатдан ҳам аниқ ишлашади, уларнинг иш тақсимотиююмушга улгуришларига қараб, соатларни тўғрилаш мумкин чол оғзидаги носни туфлаб ташлаб, дарвозанинг чап ёнидаги ажриқда чўнқайиб, деворга суянди. Рўпарасидаги асфалБт йўлдан тезроқ машина ўтишини кутди — шу билан қулоғини батангга келтирган ҳувиллашга бир оз бўлса-да, путур етади-ку. Қанийди тезроқ ўта қолса... Ҳувиллашни бошқа овоз бузди — қўшнининг темир дарвозаси ғийқиллаб очилиб, қўлида эскироқ пақир ва узун супурги тутган келин чиқиб келди. У пешанасига юпқа ялтироқ рўмол танғиб, эгнига гулли ҳалат кийиб олганди ва буларнинг бари ўзига жуда-жуда ярашганди. Келин супургисини девор тагига ташлаб, қўлида пақир билан чол томон илдамлади. Икки қўшнининг деворлари остида ариқча оқарди, у ана ўша ариқчадан сув олгани келаётганди.
— Ассаломалайкум, бува, яхши ётиб турдингизми? — дея саломлашган келин тезда ариқчага энқайиб, сувга пақир солди. Унинг овози жуда мулойим ва меҳрибон эшитилди, чамаси, у чолга дил-дилидан ачинарди. Эҳтимол, шунинг учун ҳам унинг кўзларига кўзи тушишидан безиллар.
— Алейким ассалом! Ҳа, қизим, омон ётиб турдингми? — деди чол овози жаранглаб. У яна нималардир демоқчи, шу билан тун бўйи қулоғини эговлаган сўқунатнинг адабини бермоқчи бўлди. Аммо гап келмади, қизи тенги нарсаминан ниманиям гаплашарди.

Ванғиллаб машина ўтиб кетди. Унинг овозидан чол ўзига келди, оғзини юмди. Чўнтагини пайпаслаб, носкрвоғини олди-да, кафтига нос солиб, тилининг остига таш¬лади. Оғзи қуп-қуруқ бўлганидан тилининг остидаги нос доналари у ёқ-бу ёқка думалади. Бу савилни ҳадеб чекаверсанг, оғизга сўлак ҳам келмай қўяркан. Унақада носнинг мазасини ҳам билмайсан. У оппоқ осмонга тикилди. Тикилиб туғарқан, бугўнги кун қандай ўтаркин, дея уйлади, ўтармикин ишқилиб? Ёмчининг айтишига қара¬ганда, нафақамни кўпайтирса бўларкан. Менинг меҳнат қилган йилларимга кўра кўпроғам олишим мумкинакан. Шуни анави газетачи болага айтишим керак. Ахир у крнунни билади-да, балки кўпайтириб берар... Яхшиси, уникига кечки пайт кирганим дуруст. Тилизор-пилизор кўриб, бирпас чақчақлашиб чиқаман. Боланг кўпайгур, хўб дилкаш бола-да. Чол буларни ўйларкан, шу аҳволига пул хаёлига келганидан ўзича уялди. Менга нафақам оз бўлди нимаю, кўп бўлди нима? Бир тўғрам нонга қорним тўйса. Қизимниям ўз нафақаси бор. Нима, ўғлиму невараларимга тўплаб бераманми? Ҳаҳ, одам сира тўймасакан-да... Тўғриси, у пулни, аниқроғи, нафақасини кўпайтиришни унчалар ҳам ўйламаганди, унинг асосий ташвиши бугўнги кунни бир нима қилиб қаритиш эди. Нима бўлганда ҳам у шу кунни яшаши керак эди. Авваллари тушунса-тушунмаса, ойнаи жаҳонни кўриб, бир оз овунарди, вақт ўтказарди. Энди ойнаи жаҳон ҳам йўқ — катта қизи обкетди. Болалари телевизор кўрамиз, деб қўймаётганмиш, куёвнинг эса телевизор обергани қурби етмасмиш... Ҳай майли, чол бир амаллаб кунини ўтказар.

Қўшнининг келини челагу супургисини кўтариб, уйга кириб кетди. Масжид томонда уч-тўртта чол кўринди, улар намоздан қайтишарди. Унинг юраги бир шиғиллаб қўйди, у ўша намозхон тенг-тўшларига куринишдан безилларди. Чунки улар сираям индамасдан ўтишмасди, битта пичинг гаи қилиб ёки масжидга чиқмаганини юзига солиб қўйишарди. Бу намоз ўқимаса уларга нимайкин-а? Ҳнга қолса, ўқишни жуда-жуда истайди, калласи олмаса, нима қилсин? Намоз кексаликнинг зийнати эканлигини аллақачон англаб етган. Лекин нима қилсинки, иккитагина сўрани ёдлашдан ҳам ғофил қолган.

У чолларга қорасини кўрсатмай, тезроқ уйга кириб кетиш учун ўрнидан турганида, дарвозадан юзи рангпар, озғин қизи супурги кўтариб чиқиб келди.
— Чойизи дамлаб қўйдим, ичволинг, — деди у отасига йўл беғарқан.
— Хўп, қизим, хўп. Ҳа, баракалла!..

Айвондаги сўрида хийла ўринган дастурхонга иккита нон қўйилган, чой совимаслиги учун чойнакнинг усти ёпилгапча, ёнида битта пиёла тўнкариғлиқ турарди. Чол сўрига ўтириб, иссиқ чойни икки-уч бор қайтарди ва нонларнинг бирини олиб, синдирди.

Тез орада қизи ҳам қайтиб кирди. Қўлида ювилган битта пиёла билан отасининг рўпарасига келиб ўтирди. Чол ивитган нонини еб бўлиб, ўзича чойхўрлик билан банд эди. У чойнақалн чой қуяётган қизига бир қараб қўйдию, тезда кўзини олиб қочди. Негалигини ўзи ҳам билмасди — ҳамиша қизининг кўзига кўзи тушишидан сақланарди.
— Бугун бозорга ўтиб кесамми дегандим, ота, — деди қизи ижозат сўраш оҳангида секингина. Чол бирпас жим тургач:
— Нимага? — дея сўради мажбурият юзасидан.
— Тўқийдиган ипим тугаб қолувди.
— Майли, бориб келовир, — деди чол қўлларини юзига тортиб, сўнг ўрнидан қўзғалди. — Пулинг борми? — сўради носкрвоғини излаб, чўнтагини пайпасларкан.
— Ҳмм, — деб қўйди қизи унта бир қараб.

Чол яна дарвоза томонга юрди. Ҳозир мактаб болалари ўтишади, ўшаларни бирпас томоша қилса, хийла вақтни қаритади. Қизиқ, кампири раҳматли ҳам мактабга бораётган ёхуд мактабдан қайтаётган болаларни томо¬ша қилишни хуш кўрарди. Эҳтимол, хуш кўрмасаям, ҳар тугул қатор-қатор бўлволиб, турли алпозларда ўтаётган болалардан завқ оларди, шекилли-да. Ўшанчун кўпинча дарвоза олдидан ўтиб бораётган шўхчан болалар карвонига узоқ-узоқ тикилиб қоларди. Чол бўлса, у пайтда бунақа нарсаларга парвоям қилмасди ва ҳатто, кўчада узоқ қолиб кетган кампирини ўзича енгилгина тергаб ҳам қўярди. Энди эса ўзи ўша аҳволга тушиб турибди — эрталаб бўлди дегунча, мактаб болаларини томоша қилгани кўчага чопади. Ҳозир ҳам дарвоза кршида бир оз турди-да, майда қадамлар билан тебрана-тебрана беихтиёр катта йўл ёқасига чиқди. Икки қўлини орқага қилганча, дам ўнгга, дам сўлга термилди. Ана, бир-бирларига гал бермай алланималарни жавраганча уч болатой йўлнинг ўртасига чиқиб қолганларини ҳам сезмасдан у томонга келишмоқда. Уларнинг бўй-бастлари ҳам бир хил бўлиб, чамаси ё учинчи, ёки тўртинчи синф ёшида эдилар. Ҳаммалари сўмкаларини елкаларига осиб олишган ва шунинг учун ўртадаги бола қўлидаги ниманидир у ёқ-бу ёқ қилар, икки чеккадаги болатойлар эса унинг қўлидаги нарсага тикилиб, қарийиб ёнбошлаб юриб келишарди.
— Сал чеккароғда юришгин, ҳўй! — деди чол улар рўпарасига келиб қолганда. — Мошина кеп крса...

Болалар бирданига ўнга қарашди — кемшик тишини кўрсатиб, ғалати тиржайиб турадиган ўша ҳар доимги чол. Бир лаҳзагина хаёллари бўлинган болатойлар кўзлари ила таниш ва шунингдек, беозор чолни бирров таниб олишгач, яна ўз «ташвиш»ларига ғарқ бўлишди. Бир-икки қадам ташлашгач, нариги чеккадагисининг одоби эсига тушиб кетдими, шошиб чолга қайрилиб, «ассаломалейким» деб қўйдию, тағин шерикларига қўшилди.
— Алейкимассалом, — дея алик олган чол лўкиллаб, уларнинг ортидан тушди. Болалар жуда секин юришар, гўё мактабга бораётганликларини ҳам унутгандек эдилар. Шунинг учун жиккак чол тебрана-тебрана уларга етиб олди.

Болалар ҳамон ўзлари билан ўзлари овора эдилар. Энди улар чолнинг шарпасиданоқ танишиб, ҳатто қайрилиб ҳам қарамадилар ва гўё у ҳозир мана шу туришида болаларнинг ўз одами эди. Ўртадаги боланинг қўлида қаттиқ симдан тайёрланган, ҳар хил нарсаларни отишга мўлжалланган ўйинчоқ бор бўлиб, ўртоқларига мақтаниш учун уни турли куринишларда намойиш этарди.
— Нима у? — дея сўради чол бўйнини чўзиб, бола¬нинг қўлига қараркан.
— Тўппонча, — деди бола, шуниям билмайсизми, дегандай.

Энди чол уларга бутунлай қўшилиб кетди:
— Қаний, қукай-чи...

Бола чолнинг қўлини сургандай қўл силтади.
— Эй-й, барибир отишти билмайсиз.
— От-чи бўлмаса! — деди чол ҳамон болалар билан баб-баравар юриб бораркан.
— Бир от, Раҳмат! — дея ялингандай бўлди шериги.
— Отакрсангчи-эй! — деди бошқаси ҳам. Бола чўнтагидан семизўт чиқариб, бир сантимчасини бармоғи билан узиб, қўлидаги «тўппонча» симининг учига санчди-да, «ўқлади» ва қолганини яна чўнтагига солиб қўйди. У рўпарасини мўлжаллаб, «тўппонча»нинг «тепки»сини босганди, «ўқ» анча олисга учиб, кўздан йўқолди.
— Зўру, — деб қўйди чол овози жаранглаб.
— Зўр-да ашнақа! — деди болаларнинг бири — «бу менинг ошнам-да» дегандай мақтангап оҳангда.
— Ким ясаб берди? — сўради чол гапнинг узилишини истамай.
— Акам, — деркан бола «тўппонча»сини «ма, бир кўрвол», дея чап ёнидаги шеригига берди.
— Кимнииг ўғлисан?
— Аҳмаджонди.

Чол ҳарчанд ўринмасии, боланинг отасини таниёлмади.
— Опоқдадангнинг оти нима?
— Даминбува.

Чолнинг овози яна жаранглаб кетди:
— Ҳа-а, ҳалиги Дамин бўкрқти неварасиман дегин, — дея болага тегишди.
— Бўкрқмас, опоқдадам, — деди бола араз қилгандай.
— Йўқ-йўқ, бўкрқмас, — чол болани ранжитишдан чўчиб кетди. — Шунақа дейишади-да энди...

Улар мактабга етиб келишгаи эди. Ёнларида чол¬нинг борлигини ҳам унутишиб, тағин ўзлари билан ово¬ра бўлишганча, мактаб дарвозаси томон юришди. Чолга қайрилиб қарашмади ва улар бу кекса одам нега энди ўзлари билан келганлиги ҳақида, ҳатто, ўйлашмаганди ҳам.

Чол: «Мактаб шунақа яқинмиди?», — дея ўйлаб қўйди. Ўйлади-да, бир нарса эсига тушгандай, болаларнинг ор¬тидан баланд овозда таъкидлади:
— Мактабда отишмагин, битта-яримтани кўзига тегиб кетади!

Болалар бу гапни ё эшитишди, ё эшитишмади.

Чол йилда бир келувчи икки ҳайит байраминию, ражаб ойининг бошланиш кунларини жуда хуш кўриб қолган. Негаки, ўша кунлари қишлоқ эркақлари гуруҳ-гуруҳга бўлинволиб, шу бир йил ичида қазо қилган қишлоқдошлариникига фотиҳа ўқиш учун бирма-бир кириб чиқишади. Бу баъзан эрталабдан пешингача, гоҳо эса кечгача чўзилади. Бу чол намозхон, аниқроғи, масжидпараст кексалар гуруҳига қўшилмай, ўрта ёш одамлар кўп бўлган ва ёш-яланг ҳам аралашган тўпга кириб олади. Улар ёши улуғ бўлгани боис чолни олдинга ўтказишади-да, то кечгача оёғига қараб юришади. Чоли тушмагур ҳам атайлаб қадамни майда олади, вақтни, тағинки, ҳузурбахш фурсатларни чўзгиси келади-да.

...У қайтиб келиб, икки қўлини орқага қилганча, дарвозаси олдида яна туриб қолди. Бир пайт қўшнининг келини чиқиб, у ён-бу ёндаги одамлардан юз сўмга май¬да бор-йўқлигини суриштирди. Ниҳоят, нигоҳи чолда тўхтаб, сўради:
— Юз сўмга майдангиз йўқми, бува?
— Йў-ўқ, — деди у бир қимирлаб қўяркан ва кемтик тишларини намойиш қилгувчан оғзи яна очилди.

Қўшнининг келини у ёқ-бу ёқка термилиб, нажот кутди.
— Дўкондан майдалатиб кеберайми? — дея сўради чол одати бўйича тиржаяркан.
— Вой, сизи овора қиламанми, бува! — ростакамига хижолат тортди қўшнининг келини.
— Овораси йўқ. Обке! — У жувондан пулни олиб, энди дўкон томонга юрди.

Бир оз юрувди ҳамки, уч-тўрт эшик наридаги ўттиз ёшлар чамасидаги қўшнисининг дарвоза олдида турганига кўзи тушди. У чолни кўриб, салом берди. Чол алик оларкан, тўхтади, бутун гавдаси билан ҳалиги йигит томон ўгирилди.
— Қўшними келинига майда керагакан. Юз сўмни майдалаб кеберай, — деди йигитга астойдил тушунтириб. Аслида йигит учун унинг нима қилиб юрганининг сираям қизиғи йўқ эди. Шундай бўлса ҳам, у чолнинг ҳурмати учун зўраки жилмайиб, «ҳм» деб қўйди. Чол яна йўлга тушаркан, йигитга қараб таъкидлади:
— Дўконда майда бўлатта, а?..

Унинг куни шундай ўтаверди. Бу орада бир-икки бор «Газитачи бола»никига бориб келди. Унинг айни пайтда ишда эканлигини билса ҳам бораверди. Энди у тезроқ кеч киришини орзиқиб кутарди...

Қизи тайёрлаган кечки овқатни ичиб, оғзига нос ташлади-да, «Газитачи бола»никига отланди. Дарвозага етганда ортига қайрилиб, қизига деди:
— Бугун жойими айвондаги сўрига солгин, қизим. Болишим устига бирорта тоза дурраям ташлаб қўйгин.

Қоронғи тушиб қолганди. У чироғини ёқиб ўтаётган машиналардан сақланиш учун йўлнинг чеккароғида юра кетди. Ҳар замонда бир тўхтаб, бутун гавдаси билан ортига ўгирилиб, қараб ҳам куяди. Лекин нега қараганини ўзи ҳам билмайди. Ўз одатича, қўлларини орқасида крвуштириб, хиёл мункайганича, ванғиллаб келаётган ма¬шина чироғигами ёхуд бошқа бирон ғимирлаган шарпагами, тикилиб қолади. Ахийри ундан зериқиб ёки ўзи кутгап мақсадига етмаганликданми, лўкиллаганича тағин йўлида давом этарди.

«Газитачи бола»нпнг уйи унча узоқ эмасди, шундоққина маҳалланинг бошроғида эди. Чол катта дарвозадан ичкарироқ кириб, овозиии баланд қўйиб чақирди. У бақирганда овози ингичкалашиб кетар ва ҳатто, бир оз кулгили ҳам туюларди. Учинчи бор чақирганидан кейин ичкаридан хотиржам ва чол томонга яқинлашиб келаёт¬ган овоз эшитилди. Ҳадемай рўпарасида ҳозирги замон амалдорлари орасида русум бўлган уй кийими кийган «Газитачи бола» кўринди.
— Ие, келинг бува, келинг! — дея қўш қўллаб кўришди у ўзи томон бир-икки қадам ташлаган чол билан. Чол тездагина муддаога ўта қолди:
— Сизам давлатти одамисиз деб, бир ишман чиқдим-да, — у шундай деркан, уйнинг олд тарафидан келаёт¬ган телевизор овозини эшитиб, ўша ёққа бир-икки қадам ташлади ва айвон пастига қўйилиб, устига дастурхон солинган хонтахта турган сўрига кўзи тушди. Чамаси, телевизор айвонда эди. Ҳозир чолнинг жуда-жуда теле¬визор кўргиси ва ким биландир лақиллашиб ўтиргиси келаётганди. «Газитачи бола»ям буни сезди шекилли, худди уни шу ерда тўхтатиб қолмоқчи ва тезроқ чиқариб юбормоқчи бўлгандеқ чолнинг ёнбошидан айланиб дар-воза томонга ўтиб олди ва сўради:
— Қанақа ишийди?
— Нафақами кўпайтириб беринг депта.

«Газитачи бола» мийиғида кулди:
— Нимага энди?

Дарвозанинг устидаги чироқ чолнинг кўзини олди, шунинг учун ундан қочмоқчи бўлиб, уй эгасининг ёнбошига ўтиб, ўнга қаради.
— Мен битта жейда — маши кўлхўзда қириқ беш йил ишлаганман. Шуничун мени нафақам кўпроғ бўли¬ши керагакан. Поштачиям шундай деди.

Энди уй эгаси чолнинг ёнбошига ўтиб, чироққа орқа қилиб туриб олди. Улар шу асно дарвозага яқинлашмоқда эдилар, чунки чол ўнга қаровди ҳамки чироқ шуъласига дош беролмаган кўзлари қисилди.
— Майли, мен эртага райсабезга сим крқиб, суриштириб қукай-чи.

Бировнииг ҳар қандай ғам-ташвиши «Газитачи бола»иинг бўғзидан нарига ўтмайдигандек туюларди. Унинг куриниши шундай эди. Айни пайтда ҳам гўё чолнинг ташвишини еб гапирардию, аммо уни ва унинг гапларини тезроқ унутишни истаётгани сезилиб турарди.

Чол чироқдан ўзини яна панага олди.
— Ашна-а қилинг, ука. Нафақам кўпайса яхши-да, — чол энди телевизорнинг овози ҳам элас-элас эшитилаётган уйнинг олд томонига яна бир бор умидвор қаради-да, нигоҳини уй эгасига бурди.
— Бўпти, мен эртага гаплашиб қўяман, — деган йигит кўзини олиб қочиб, дарвоза томонга бир-икки қадам ташлади.
— Майли, илтимоста, энди, — чол дарвозадан ҳатлаганди орқасидан «Газитачи бола»ям чиқди.
— Бўпти ўмасам... — деди чол ҳайрлашаркан.
— Бир пиёла чой ичмадик-да, бува! — дея мулозамат қилди йигит.
— Раҳмат-раҳмат... — чол уйиға томон юрди, аввал жуда секин, сўнгра йўрғалаб кетди.

Ва ниҳоят қадрдон дарвозасининг бўсағасига келиб, қадрдон ажриғига ўтирди. Тилининг остига нос ташла¬ди. Унинг дарвозаси чироқсиз бўлганидан девор остида ўтирган одамни дабдурустдан илғаш мушкул эди. Шу пайт дарвоза ғалати овоз чиқариб очилди-да, ундан энгашиброқ чиқиб келаётган ўғли кўринди.
— Ие, ше ердайкансизу, ота, — ассаломалейким.
— Алейкимассалом. Ҳа, ке, болам, — чол ўтирган ерида ўнга қўл узатди.
— Тузукмисиз?.. Юринг уйга, ош совимай еволинг, — ўғил отасини туришга ундади. Отаси «ё пирим», дея қўзғалганда, қўлтиғидан олиб, туришига кўмақлашди.
— Эндирағда овқатланувдигу, болам. Қорним тўқ.
— Бизи ош бошқа-да, ота. Атайлаб сизга атаб, юмшоқроқ қилиб пиширтирдим.

Қизи сўрига жой ҳозирлаб, дастурхон ҳам ёзиб қўйганди.
— Бира тўла қўлийзиям ювиб олақолинг, ота, — ўғли дастаси ўрнига сим боғланган чойнакда отасининг қўлига сув қуйди, кейин ўзи ҳам қўлларини ювиб, синглиси отасига узатган сочиқнинг бир учига апил-тапил артди.

Ота-бола бир-бирларига юзма-юз бўлиб ўтиришиб, ош ейишга киришдилар. Чолнинг эчки соқоли яна тепага ва пастга бориб-келиб, силтана бошлади. Ўғил отасига чой қуйиб узатиб ўтираркан, ора-сирада товоқдаги ошдан чўқилаб ҳам қўярди. Чамаси, у ошни уйида еб келгану, ҳозир отасини ёлғизлатгиси келмай, номигагина тотиниб ўтирарди.
— Зериқиб крмаяпсизми ишқилиб, ота? — секингина сўради ўғил меҳрибонларча.
— Зериқиш қағда-я, болам, — чол бу гапни шунчаки айтди, ахир ҳол сўраганларга ҳамиша яхши жавоб бериб ўрганган-да.
— Тунов куни элликвоши менга сал танбеҳ бергандай бўлди...
— Нима дейди?
— Отангдан тез-тез хабар олиб тургин, дейди. Тез-тез ўтиб тураман, дедим, — ўғил одобсизлик бўлмаслиги учун овозини сал пасайтириб сўради. — Сиз бирон нарса демовдингизми? — Аслида у «арз қилмовдингизми?» демоқчи эди, лекин отасини ранжитиб қўйишдан кўрқди. Чол ҳам буни фаҳмлади:
— Э, йў-ў, мен нимаям дердим, болам... — У ош ейишдан тўхтаб, қўлини сочиқка арта бошлади,
— Омайсизми, ота, ҳеч қанча емадийзу.
— Йў, бўлди... Ўзи элликвошимиз яхши одам. Бизикигаям тез-тез кириб туради. Тунов кўнги байрамда бир кило гўшт, нон-пон қилиб кўтариб кирибди, — чол чой хўпларкан, хаёлчан деди. — Омон бўсин ишқиб!..
— Ё тиливизоримизни олиб ўтиб берайми?
— Э, қизиқмисан, ўғлим , дулбузарди ёш боллар кўратта, — чол ҳалигина росаям ойнаи жаҳонни кўргиси келганини айтмади. Айтиб бўладими, ёш болага ўхшаб.
— Зерикмайроғ ўтирассими дейман-да.
— Қўй уни, болларинг кўрсин. Сен яхшиси бизи тўкчойнагимизни тузатиб бер, — чол шундай дея қизига «тўкчойнакни обчиқ» дегандай ишора қилди. — Бир-икки ҳафтадан бери бузуқ.

Ўғил синглиси олиб чиққан электрочойнакнинг у ёқ-бу ёғига бирров назар ташлади-да:
— Сим-пими узилиб кетгандир-да, — деди. — Эрталаб ўғлим бизникидагини сизларга олиб ўтиб беради. У янгироқ. Буни биз тузатволамиз.
— Майли, — деб қўйди чол қоронғилиқ қаъридаги ҳовлининг аллақаерига тикилиб.

Ўғил муштдеккина бўлиб қолган отасининг гажик юзига қараркан, ўнга раҳми келиб кетди.
— Ё шу ерга келиб яшайликми, ота? — дея сўради ачиниш акс этган овозини маслаҳат оҳангига дўниб.

Чол ўзини дадилроқ тутишга ўриниб, гавдасини кўтарди.
— Йўқ, болларингминан тинчгина яшайвер. Барибир менга ҳеч нарса қилиб беролмайсан. Менинг сафарим қариган болам, бу дунёда қиладиган ишим қолмади, шекилли. Фақат шу... — Чол «негадир ўлим фурсати кечикаяпти-да», демоқчи бўлдию, ўғлини ҳавотирга солишдан андиша қилди. — Онанг бўгандаю... Барибир унинг ўрни бошқайди-да, ўғлим... — Пича жим қолгач, гўё ўзига-ўзи гапираётгандай ўйчан деди: — Номоз-помозам ўқиёлмаяппан...

Бир оздан сўнг ўғил ҳам ўрнидан қўзғалди. Электрочойнакни кўтариб, дарвоза томон юрувдики, чол ҳам унта эргашди.
— Ўтираверинг ота, нима қиласиз энди кўчага чиқиб? — деди ўғил меҳрибончилик кўрсатган бўлиб.
— Шу топдан уйга қамалвосам қачон тонг отади? — деб қўйди чол «сен нимани биласан?» дегандай. Улар дарвозада ҳайрлашдилар.

Чол ўғлининг ортидан маъносиз тикилиб пича тургач, бир нарса эсига тушгандай нарироққа бориб қолган ўғлини тўхтатди.
— Ҳўй, болам, номозди ўргангин, — деди бу гапи ўзига ярашмаётганини билиб турса ҳам таъкидлаб. — Болларингаям ўргатгин.

Ўғли «хўп-хўп» дедию, бирпасда қоронғилиқ қаърига сингиб кетди.

Чол ўз гапи таъсиридан чиқолмай, қадрдон ажриғига аста ўтираркан, беихтиёр пичирлади:
— Кейин қийин бўларкан, болам!..

У оғзига нос ташлади. Оғзи қуруқшаб қолганидан носнинг аччиғиниям сезмади шекилли, хумор деганлари босилмади. «Энди биннаса қилиб номозди ўрганмасам бўлмайди шекилли, — ўйлади у осмондаги юлдузларга назар ташларкан, — ҳар тугул умримга маъни кирармиди. Вақт ҳам ўтарди... Бу ошкрвоқ, — у қўли билан калласини бир нўқиб қўйди, — ҳеч нарсани олмай қўйган-да! Ҳе, атта-анг!.. Ё уч-тўртта қўй боқсаммикин-а? Эрмак бўларди-да. Далаларда айлантириб юрардим. Ҳа, нима, нафақа пулими тўпласам... Ўғлимам қараб турмас ахир!..»
— Ассаломалайким.

Чол овоздан чўчиб тушди. Рўпарасида қўлидаги сигаретининг чўғини йилтиратиб, қўшни келиннинг эри бўлмиш йигит турарди. У шомликдан сўнг тамаки чеқиш баҳона кўчага чиқар ва чолнинг ҳамиша ажриқда ўтиришини билганидан кўпинча тўғри шу ёқка ўтарди-да, у билан пича гурўнглашарди. Ҳозир ҳам қария билан сўрашгач, унинг ёнига ўтириб, тамаки бурқситди.
— Зерикмай ўтирибсизми, бува? — сўради йигит эрмакталаб одам оҳангида.
— Нимагаям зерикардим энди, — деб қўйди чол бир хўрсиниб. — Ишларинг қалай?
— Ёмонмас. Юриппизу...

Йигит шу кўйи ярим соат-бир соат чол билан гангир-гўнгур қилиб ўтирди, бу орада икки-учта тамаки тутатди. Унииг алмойи-алжойи суҳбатлари чолга хуш ёқади, ишқилиб уйиға тезда кириб кетмаслигини истайди. Аммо йигит ўз одатича узоқ ўтирмайди. Ҳозир ҳам:
— Бўпти, бува, ҳозир «Время» бошланади, — деди-да, ўрнидан турди.

Чол йигитдан кейин ҳам анча ўтирди. Ва ниҳоят, назарида анча кеч бўлгандек туюлдими, ўрнидан туриб, уйга кирди. Айтганидай қизи ётар жойини айвондаги сўрига солиб қўйибди. У сўрининг бир четига ўтираркан, деразадан уй ичига назар ташлади — чироқ ўчиқ, демак, қизи ухлабди. Бир хаёл билан ўчоққа қаради. Ундаги човгуннинг остида бир-иккита майда чўғлар йилтирарди. Човгундаги сувни қизи илиб турсин учун чўққа қўйиб қўйганди, чунки у отаси ҳар замонда илиқ сув ишлатиб туришини биларди. Чол крпкрғи пачоқ чойнакка човгундаги илиқ сувни қўйиб, уни кўтарганча ҳовлига ўтиб кетди. Бир оздан сўнг қайтиб келиб, юз-қўлини ювди. Айвонга чиқиб, қизи болиши устига қўйган дуррада артинди. Кейин тўнини ечиб, чироқни ўчирди-да, «ё бисмилло» дея жойиға ётди. Ётдию, кампири эсига туш¬ди шекилли, «ҳаҳ, кампир-а», деб қўйди овоз чиқариб. Кўзлари айвон ҳариси остидан милтиллаб кўринаётган юлдузларга тикилди. «Қачон чақирасан энди, кампир, — дея ўйлади сўнг. — Тезроқ чақирасанмикин?.. Эртаматангача ўлиб қолсам-а?» Унинг оғзи ғалати табассум учун очилди шекилли, ғира-шира қоронғида ҳам кемшик тишлари хира ялтираб қўйди. Шу пайт бир нарса эсига тушгандай кескин қимирлаб, бош томонидаги бояги дуррани олди. Ётгап кўйи қўллари билан пайпаслаб, уни тахлади. «Бисмилло» деди-да, чўққи соқолини олд томонга қайириб, дурра билан жағини танғиди. Ўлиб-нетиб қолса, қўни-қўшни кирганда жағи осилиб, хунуги чиқиб турмасин. Чунки: «Кечаси менга бир нарса бўлса, ўзинг ёпишмай қўшниларни чақир. Бияғи қаричилик, билиб бўлмайди», дея қизини огоҳлантириб қўйган.

Ёш нарса, юрак-пураги тушиб қолмасин, деган-да. Ўликдан қўрққан ёмон бўлади, дейишади-ку...
— Ростданам ўлиб қолсам-а!.. Қҳим!.. — У хушнуд бир кайфиятда кўзларини юмди-да, уч бор калима келтирди. — Ла илоҳа иллАллоҳ. Ла илоҳа иллАллоҳ. Ла илоҳа иллАллоҳ!..

1999