OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифНажиб Маҳфуз
Асар номиҚалампир (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Миср адабиёти
Бўлимлар
   - Экзистенсиализм
Муаллифлар
   - Нажиб Маҳфуз
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонАсқад Мухтор (Рус тилидан)
Ҳажм9KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/05/16
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Қалампир (ҳикоя)
Нажиб Маҳфуз

«Бахт» деб аталган чоғроққина қаҳвахонада келган-кетганнинг эътиборини тортадиган нарсалар анча-мунча. Лекин бу ерда чиндан ҳам диққатга сазовор Ғаройибот «Қалампир»дир.

Қалампир — ўн икки ёшлар чамасидаги болакай. Унинг асл исми — Таҳа Санкар, аммо қаҳвахонада ва бу теварак-атрофда у «Қалампир» лақаби билан машҳур. Эрта саҳардан то тун ярмигача столлар орасида ивирсиб, югургилаб, лов-лов чўғ ташийди. «Қалампир» деган лақабни ҳам унга, ҳойнаҳой, мана шу кашандалар ёпиштиришган. Лақаб унга ҳақиқатдан жуда ярашиб тушган эди: чаққон, кўзи ўткир, ҳар бурчакда ҳозиру нозир. Ифлос қаҳвахонанинг бўғиқ ҳавоси «Қалампир!», деган бақириқ-чақириқлардан ларзага келиб туради.

У қарийб бир йилдан бери шу ерда ишлаб, кунига бир қирш пулдан ташқари, нонуштага ва тушликка бир стакан чойни текинга ичар эди. Гоҳо эса биронта кашандадан кейин қолган чилимдан бир-икки марта қуриллаб тортишга ҳам ҳадди сиғарди. Шуларнинг ҳаммасини ҳисобга олиб, Қалампир ўзини омади юришганлардан деб биларди. Мижозлар кўпайган пайтда уларга чой ташиб, етказиб бўлмайди, баҳслар авжига чиқиб, қаҳвахонани бошларига кўтарадилар, кимдир кечки газетани баланд овоз билан ўқиган, кимдир қироат билан унга шарҳ берган... Мунозара қизиган сари қаҳвахонадаги бошқа одамларни ҳам ўзига тортиб кетади. Қалампирга худди шунақаси керак!

Бора-бора одамлар нима ҳақида баҳслашаётганини англагандай, яқинроқ келиб қулоқ сола бошлайди. Бу гал улар пора олган бир амалдор ҳақидаги мақолани муҳокама қилишаётган эди.
— Ниҳоят қўлга тушибди! — деди кимдир, — бунақалардан ҳали қанчаси ялло қилиб юрибди!

Бошқа бирови гапни илиб кетди:
— Айрим мансабдорларгина олади, дейсанми порани... оддийроқ одамлар-чи, текинтамоқ эмасми? Э, бу барчага аён-ку! Агар адлия ходимлари чинакам одил бўлса борми, шаҳар ҳувиллаб қолиб, қамоқхоналар тўлиб-тошиб кетарди, ҳа!

Шунда ҳамма гапга аралашиб, бир-бирига сўз бермай, қўлларини пахса қилиб, бақириб кетишди, катта-кичик бир хил кишиларнинг номлари ҳам тилга олинди. «Мана, масалан... фалончи... қайси йўл билан бойлик орттирганини биламиз!»

Битта-яримтаси гапдан чалҚиб, уни чақирганида, Қалампирнинг аҳволини томоша қилсангиз! Гўё чўнтаги тўла пул-у, ундан одамлар: «Ишлар қалай? Жойидами?» деб сўраётгандай, юзига хотиржам ва бахтиёр табассум ёйилади. Хўжайин унга олов-қўр ташишгина эмас, чилимнинг ўзини элтиб беришга, балки хўрандаларга қаҳва дамлашга ҳам ижозат берадиган кунларни орзу қилиб илжаяди, шекилли-да! Ундай бўлса у ўзини катта амалдор ҳисобларди... Ўозирча эса қаҳвахўрларнинг бетиним талабчан имо-ишораларига «Лаббай, ҳозир!» деб, кекирдакка зўр беришга тўғри келаяпти. Кекирдак ҳам бу ерда, оёқни қўлга олганга ўхшаб муҳим.

Қалампир қаҳвахонага олий ўқув юртлари талабалари ёпирилиб кирадиган пайтларни хуш кўради. Бу суронли, сершовқин тўдалар қаҳва буюриб, баҳслашгани-баҳслашган, ўзлари ўрганган бурчакка ғуж бўлиб олиб, сигарет тутуни ичида «тахта» ўйнашади.

Бу ерга қатнайдиганларнинг кўпчилиги сингари, булар ҳам анча юпун табақа-ю, аммо ўқув юртларида олган билимлари туфайли улар жамиятнинг кўзга кўринган қатлами ҳисобланарди, яъни зиёлилар.

Учта-тўртта бўлиб келишганида, қаҳвахонадагиларга анча беписандлик билан қараб, чеккароққа ўтиришади. Лекин кўплашиб келиб қолишса борми, ёшликларига бориб, ўзларининг қаердаликларини унутиб қўйишармиди?! «Фалончини айт! Уйида тўкин базм... даромадининг манбаи... фалончи-чи... ҳалиги-чи...» Ниҳоят, кимдир баланд овози билан баралла қичқиради: «Эй, киссавурдан ўғригача тап тортмайди!»

Қалампир баҳсларнинг маъносига етиб қолди... Энди унга талабалар гапидаги баъзи ажнабий сўзлар ҳам, илгари Қашини келтирадиган илмоқли иборалар ҳам халақит бермасди. Зап топиб гапиряпти: «ЎҚрилик расмга айланган!», «Ўғриларнинг ошиғи олчи!» Қалампир буни яхши билади, яхши тушунади, ўзи ҳам ўҚри эмасми, ахир... Онаси ҳам, писта сотиб келаётганида, тор кўчада адашиб юрган жўжахўрозни... қўйнига жойлаб қайтади... Отаси-чи? Кундузи бодомфуруш, кечаси эса томма-том сакраб, бировларнинг арқондаги кирларини...

Бу оқшом Қалампир ўйлаганидек хаёлпарастлик билан тугамади. Ҳужрасига қайтса, онаси синиқ курсида, полдаги ахлатга тикилиб қон йиғлаб ўтирибди. Мишиқи укалари ҳам ғингшиб, оналарига биқинганча жовдирашарди. Қалампир, нима гап, деб сўраб улгурмади, «Дадамизни миршаблар олиб кетди!» дейишди. Қалампир дарров тушунди, каттароқ синглиси воқеани йиғлаб-сиқтаб гапириб берди.
— Улар анчадан бери кузатиб юришган экан дадангни... — деди она.

Қалампир дадасини камдан-кам кўрар эди. Одатда дадаси тунги «сайр»лардан қайтганида, у ухлаб қолган бўларди. Эрталаб ишга кетаётганида эса, отаси ухлаб ётган бўларди. Лекин, барибир, отасига раҳми келиб, юраги сиқилиб кетди, йиғлаб юборди.

Кейин у қаҳвахонадаги суронли гурунгларни эслаб, ўғри кўп эканини, ўғирлик учун биров қаттиқ жазоланмаслигини онасига ҳикоя қилиб берди...

Онасининг ғаши келиб, «бас қил!», дея жеркиб ташлади. Қалампир эса ҳаяжонда ҳамон гапираверди. Онасидан бир тарсаки егандан кейингина уйқуга кетди.

Эрталаб ўрнидан турганида, ҳеч нарса бўлмагандек, ҳаммаси эсидан чиқиб кетган эди. Ўзини тетик сезиб, чопқиллаганча қаҳвахонага жўнади. Чиндан ҳам, нима бўпти, отаси биринчи марта қўлга тушаяптими!..