OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифНасиба Ризаева
Асар номиКим зўр (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Насиба Ризаева
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм5KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2014/04/03
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Ким зўр (ҳажвия)
Насиба Ризаева

Кичикроқ бир йиғинда ўтирган уч-тўртта улфат баҳслашиб қолишди.
— Xўш, бу замонда ким зўр? — деди мўйловини силаб Шоқосим қассоб.
— Сиз гердаймай қўя қолинг, мўйлов, — деди овозига ғолибона тус бериб Абдуманноп шифокор. — Гўштнинг ярмини суяк қилиб, ўраб-чирмаб берадиган даврингиз ўтди. Ҳозир харидор зўр. Xохласа ёғли, хоҳласа лахм гўшт олади, хоҳласа жойида қийма қилдиради. Сотувчи эса табассум билан, қўли кўксида, харидорнинг бир оғиз сўзига маҳтал бўлиб туради.
— Сиз томоғингизни қирмай қўя қолинг, дўхтир, — кулиб деди Ҳайдар таксичи. — Ану куни автовокзалда бир киши энг яхши хусусий шифохонага олиб боринг, деб қолди. Сизникини шундай мақтадим-ки, яна учта мижоз минди машинага. Уларга ҳам зўр дўхтир керак экан-да. Шундоқ ишхонангизнинг тагига келувдик, эшигингизнинг тепасидаги ёзувни кўришди-ю, биттасининг ранги сал ўзгарди. «Номи қандайдир совуқ, хосияциз экан, бўлмайди», деди лабини буриб. Қолганлари уни маъқуллашди. Бошқасига бордик. Ана кўрдингизми? Илгарилари бош врач хоҳласа кўрарди, хоҳламаса эртага келинг, дер эди. Энди қайси газетани қараманг, энг кўп реклама кимники — дўхтирники. «Ҳамма муаммоларингизни бир зумда ҳал қилиб ташлаймиз», дейишади.
— Бундан чиқди, сиз зўр экансиз-да, — эътироз билдирди Жалилбек.
— Бўлмасам-чи, — бўш келмади таксичи. — Шаҳарнинг, ҳатто мамлакатнинг тўрт томонига қушдай уча оламиз. Ҳеч қандай тўсиқ йўқ, йўллар зўр. Топганимиз ўзимизники.
— Тўғри, офарин, — тасдиқлади Жалилбек. — Аммо... илгарилари одамлар таксига навбатга туришарди. Энди эса таксилар одамга навбатга туришади...

Шу пайт Жалилбекнинг кўзи нариги столга тушди-ю ранги ўзгариб, типирчилаб қолди. «Ҳозир, мана бораяпман», дедию ўрнидан турди.
— Ана, ким зўр, хотин зўр. Бир имосига чопишини кўрдингизми? — деди унинг орқасидан Акбар полвон. — Бу замонда хотинни қўлга ололган зўр. Демак, ҳаммангдан аканг қарағай — ўзим зўрман.
— Кўп керилманг. Ҳақиқий зўрни кўрсатайми? Унинг ашуласига хотинингиз тугул, ўзингиз ҳам йўрғалаб қоласиз, — яйраб кулди Абдуваҳоб қизиқчи.
— Кўрсат, сенга қойил қолганим бўлсин. Аммо мендан зўрроқ чиқмаса ўша зўринг, аканг қарағайга уч марта таъзим қиласан.
— Xўп, — деди Абдуваҳоб сирли жилмайиб. — Келинглар, аввал рақсга тушиб бир хумордан чиқайлик, кейин айтаман давомини.

Қизиқчи ўрнидан туриб қўлини кўтарди.
— Қани, ҳов санъаткорлар, шўхидан бўлсин!

Шўх қўшиқ янграгач, ҳамма беихтиёр рақсга тушиб кетди. Полвон ҳам эл қатори тебрана бошлади.
— Ё тавба, ё қудратингдан, — ажабланди у, — арабча, ҳиндча, тожикча, афғонча, грузинча, қозоқча... дунё халқларнинг оҳангини битта қўшиққа жойлаганини қаранг-а! Офарин! Ҳаммани диконглатиб ўйнатганига қойил-е!

Қорнини лўкиллатиб, арабчага муқом қилаётган Акбар:
— Астағфирулло, э вей, арабчани қачон ўргана қолибман-а? — деворди.

Полвон тилини тишлади. Абдуваҳоб унинг қулоғига аста шивирлади:

— Қалайсиз энди? Ким зўр экан?!