OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифНазар Эшонқул
Асар номиБитик (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Назар Эшонқул
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм5KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2010/06/02
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Битик (ҳикоя)
Назар Эшонқул

«
Мен мангу тошга ҳаммасини ўйиб ёздим
Кул Тегин Битиги
»

Бекатлараро такси ён тамондан келиб урилган «КаМАЗ»нинг зарбига дош беролмай аввал бир ёнга оғди, кейин гурсиллаб қулади: шофёр вайўловчиларнинг кўзлари чақчайиб кетди-қўрқув-даҳшат аралаш баравар бақириб юборишди- уларга нарироқдаги бекатда турганлар ҳам жўр бўлди: «КаМАЗ» нинг ҳайдовчиси машинадан сакираб тушиб, ттаксига қараб югурди: у спортчилар камзулини кийиб олган, барваста, жуҳудбашара шоп мўйловли одам эди: таксининг ғилдираклари ҳамон чириллаб айланиб турарди: у югуриб бориб кабинанинг эшигини тортди. Бироқ эшик пачоқ бўлганди, осонликча очилмади. Ҳайдовчи нарги эшикни шақирлатиб торта бошлади: шошиб қолганидан эшик сурғучини кўтаришни ҳам унутган эди. Изидан етиб келган шляпали киши унга ёрдам берди: иккаласи ойнаси чил-чил бўлган пачоқ эшикни зўрға ярим очишди: ва юзи шилинган қўрқувдан серрайиб қолган ёшгина йигитни тортиб тушуришди.

Йигит ўзининг тириклигига ишонмаётгандай ён-атрофга шубҳа ҳамда илтижо билан кўз ташлаб чиқди ва ўзини ерга таппа ташлади, бироқ орқасидан ушлаб қолган ўрта яшар, келишган аёлнинг ёрдамида яна ўзини тутиб олди: одамларга олазарак бўлиб бир-бир қараб чиққач, уст-бошини қоқа бошлади: сўнг бирдан эсига тушиб қолгандек ўзини машина эшигига урди-аммо такси олдига йиғилиб қолган оломон унга йўл бермади: «КаМАЗ» нинг шофёри яна учта йўловчини тортиб чиқарди- уларнинг ҳеч жойига жароҳат етмаган эди, ёхуд ҳали ўзларига тўла келмаган, шу сабабли ўзларини соппа-соғдай тутишарди. Улар нарироққа бориб,томашабинлар сафига қўшилишди. Такси шофёрининг чап юзи пачоқ бўлган эди. У гарчи гапираётган бўлса ҳам ўзини аллақачон ўлик ҳисоблаб чўзилиб ётиб олди. Яна бир йўловчи бор овози билан «Қавурғам... қавурғамнинг абжағи чиқди» деб бақирарди. Уни машина ичидан тортиб олиб, йўл четидаги ўтлоққа ётқизиб қўйишди. Шу пайт узун бўйли, оққува милиттсионер етиб келди. У одамларни туртиб-суртиб олдинга ўтди. Машинада ўриндиқлар қисилиб қолган, лабининг бир чеккасидан қон сизиб турган тиззаси устида турган очиқ китобни панжалари билан қисиб ушлаб олган йўловчи қолган эди. Уни ўриндиқдан ажратиб олиш анча мушкул бўлди. Юзи суянчиқ билан шифт орасида қолиб кетганди. «Камаз» ҳайдовчиси ярми синган ойнанаи олиб ташлаб, суянчиқни орқага тортди. Йўловчини милитсионер ва яна икки киши ўриндиқдан суғириб олишди ва йўл четига ётқизишди.
—Ўлибди-деди унинг бош томонида турган дўппили киши.

«Камаз» ҳайдовчиси энди милитсионерни кўрибю қолганди;

Йўл меники эди, қайдан пайдо бўлди билмай қолдим, - деди овозига мусибат туси бериб. Милитсионер ҳеч нарса демагач, шу гапни икки-уч марта қайтарди.Милитсионер ўлган йўловчининг панжалари орасидан китобни зўрға чиқариб олди ва қонли бармоқларининг изи қолган очиқ вараққа шунчаки нигоҳ югуртирди ва катта-катта ҳарфлар билан ёзилган «У китоб ўқиб ўлажак»... деган сўзларга кўзи тушди...