OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифНазармат
Асар номиТабаррук жавон (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/совет адабиёти
Бўлимлар
   - Социалист реализм
Муаллифлар
   - Назармат
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм3KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/06/13
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Табаррук жавон (ҳикоя)
Назармат

Қишлоқ кутубхонасига келдим. Икки қаватли саккиз хонадан иборат кўркам ва шинам бино. Иккинчи қаватдаги кенг хона қироатхона. Бу ерда ёшу қари китоб мухлислари экан, улар ўзлари қизиққан адабиётларни кўздан кечириш билан банд.

Бир маҳал қишлоқ ўртасидаги мангу олов ёнида кўрган ва кейин чинор остидаги сўрида танишган кекса суҳбатдошим кутубхонага кириб келди. Қўлида жумҳурият газетаси. Кутубхона мудираси ёшгина ёқимтой жувон отага пешвоз чиқиб салом берди.
— Қизим жавонга газета келтирдим. Унда учта ҳамқишлоғимизнинг номи бор. Биттаси менинг ўртоғим Абдураҳмон. Брестда 1941 йил июн тонготарида ҳалок бўлган экан. Яқинда Брест қалъасида қазилма ишлари бораёттанида унинг суяги ва номи ёзилган ҳужжат топилибди. Шулар газетага ёзилган экан. Хабаринг бўлдими, йўқми, деб олиб келдим.
— Раҳмат ота, — жувон қўлидаги газетани олиб варақлади, сўнг тегишли жойини топиб ўқиди. Ўша жойини менга кўрсатиб деди:
— Мана қаранг, қарийиб, ўттиз беш йилга яқин ер остида ётган номаълум қаҳрамон ҳақида хабар. Қишлоғимиздан экан. Биз газетани мана бу табаррук жавонда, авлодларимизга тариҳдан сабоқ сифатида сақлаймиз.

Ота хайрлашиб чиқиб кетди.

Табаррук жавон! Мен кутубхонанинг мутолаа зали деворига махсус ишланган жавон ҳужжатлари билан танишдим. У ерда турли тилларда ва турли йилларда чиққан газета тахламлари, муқоваланган журналлар ва китоблар дид билан тахланиб, эҳтиёт билан сақланмоқда. Табаррук жавондаги ҳар бир ҳужжат шу қишлоқдан бўлган Ватан фарзандларининг фашизмга қарши урушда кўрсатган қаҳрамонликларини ҳикоя қилади.
— Жавондаги ҳужжатларни ким тўплаяпти? — деб кутубхона мудирасидан сўрадим.

У иккинчи қават деразасидан ҳовлига қараб:
— Ўша табаррук отахонимиз,— деди мамнун.

1976