OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

5 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифНилуфар Турғунова
Асар номиҚисмат (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Миллий адабиёт
Муаллифлар
   - Нилуфар Турғунова
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм4KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/10/08
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Қисмат (ҳикоя)
Нилуфар Турғунова

Қуёш ер бағрини қиздирар, кенг кўчанинг бошидан эса ўн тўрт ёшли қиз кўзларида милт-милт ёш билан югуриб келарди, ҳовлиси ёнига келганида шашқатор ёшини артиб, эшикни аста очди-да:
— Ойижон, мен келдим, — деганча уйга кириб кетди. Назира опа бу ҳолга ҳайрон. Мактабдан эрта қайтгани сабабини сўраш учун дераза олдига борганида Заринанинг нолали овозини эшитди.
— Отам ким, онам ким, қачонгача ташландиқ дейишади мени? — деганча йиғларди. Назира опа бу кўзёшлар қанчалик алам, ғам билан томаётганини ҳис этиб юраги эзилиб кетди.

Зарина бу ҳовлига келганида жажжигина, нозик бир ниҳолга ўхшаш қизча эди. Уни Назира опа автобус бекатида онасини излаб ҳар томонга чопиб юрганида топиб олганди. Бир ой, бир йил ўтди, аммо ҳеч қандай дарак бўлмагач, уни ўз қизидек боқиб олди. Фарзандларидан ҳам зиёда эркалаб, тарбиялаб вояга етказди. Аммо Заринанинг бугунги аламли сўзлари юрагига жуда оғир ботди. Зарина Назира опани жуда яхши кўрарди-ю, кўча-кўйда бирортасидан «етимча, ташландиқ қиз» деган гапни эшитиб қолса кўтаролмасди.

Назира опа бу каби қийин вазиятлардан чиқиб, қизга ўз меҳрини бериб улғайтирди. Зарина аста-секин меҳр тафтидан аламларни унута бошлади. Ўша, кўчадан йиғлаб келган кунлар ҳам ўтиб кетди.

Ўн саккиз ёшга тўлганида, гўзал, ҳамманинг ҳаваси келадиган фаришта мисол қизга айланди. У ҳаётидан мамнун эди.

Шундай кунларнинг бирида Заринага бир мактуб келди. Мактубни очганида унинг ичидан сурат чиқди, суратни қўлига олган Зарина эсанкираб қолди. Ўзига ўхшаган, аммо каттароқ ёшдаги аёл. Сурат ортига мактуб ёзилганди:

«Салом, Заринам, мен сени бу ёшингда кўришни жуда орзу қилгандим, кўрдим ҳам. Болажоним, бу менинг — туққан онангнинг сурати. Аммо исмимни айта олмайман. Биламан, сен жуда бахтлисан, мен бадбахт сени ташлаб кетганимдан кейин шундай аёл сени топиб олганига шукр. У сенга мендан яхши она бўла олди. Агарда сени бағримдан юлиб ташлаб кетмаганимда, бу қадар бахтли бўла олмасмидинг? Чунки менинг ношудлигим сенга панд берарди. Шуни билишингни истардимки, мен сени яхши кўраман, буни унутмагин. Кечир мени, ёлғизим!».