OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

1 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифНосируддин Рабғузий
Асар номиҚисасул анбиё (насрий баён)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мумтоз адабиёти
Бўлимлар
   - Ислом
Муаллифлар
   - Носируддин Рабғузий
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Китоблар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм698KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2010/12/10
Манбаhttp://forum.ziyouz.com/ind...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Mundarija

Logo.png





Қисасул анбиё (насрий баён)
Носируддин Рабғузий

Осмонлар Ва Ерлар Ҳақида Сўз

Ҳабарда келтирибдиларки, Оллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳамма нарсадан илгари бир гавҳарни яратди. Бу гавҳарга ҳайбат назари билан қараган эди, у эриб кетди. Эриб сув бўлган гавҳардан ерни яратди. Сув устига тушгач, у кўпикланди. У кўпикдан тутун кўтарилди, у тутундан кўкни яратди. Ул сув Оллоҳ таолонинг ҳайбатидан қайнаб кўпикланди. Ул кўпикдан Каъбанинг ўрнича ерни яратди. Шундан кейин осмонларни яратишга киришда. (Оят) «Сўнг осмон томонга юзланди ва уларни етти қават осмон қилиб яратди«. Осмонларни яратиб бўлгандан кейин аввалда яратилган ерни машриқдан мағрибгача ёзиб текислади. (Оят) »Ва ерни ундан кейин тўшади».

Бу ерлар ва осмонлар бир қават эди, қудрати билан осмонни ердан айирди, ҳар қайсилари етти қаватдан бўлди. (Оят) «Оллоҳ шундай зотки, у етти осмонни яратибдур ва ерлардан ҳам шунчани». Бу етти ер устида сувлар яратилди. У ерларни ушлаб термоқ учун тоғларни улар устига қозиқ қилиб яратди.

Оллоҳ таоло бутун оламни олти кунда яратди. (Оят) «Бадаҳқиқ, Биз осмонларни, ерни ва уларнинг ўрталаридаги бор нарсаларни олти кунда яратдик«. Ҳабарда келтирилишича, якшанба куни осмонларни яратди, душанба куни ойни, қуёшни, юлдузларни яратиб, фалак ичида тургизди, сешанба куни қуш-қумирсқаларни, фаришталарни яратди, чоршанба куни сувларни яратди, шамолларни, булутларни чақирди, дарахтларни, ўт-ўланларни ундирди, ризқ-насибаларни улашди, пайшанба куни жаннат, дўзахни, раҳмат ва азоб фаришталарини, ҳурларни яратди, жума куни Одамни яратди, шанба куни ҳеч нарса яратмади. Бу ҳамма нарсаларни ва яна минглаб нарсаларни кўз очиб юмгунча яратгувчи қудрати бор эди. Шунинг учун олти кунда яратдики, бунда бандаларига таълим бор эди: "Мен қодир бўлсам-да шошилиб қилмасман", деган. Расулуллоҳ деди: »Шошилиш шайтоннинг иши ва шошилмаслик Раҳмоннинг ишидур».

Осмонларнинг Сифати

Илк қават осмон яшил зумраддандир, уни Рафиқ дерлар. Фаришталари довон суратида, улуғларнинг оти Исмоилдир. Иккинчи қават осмон кумушдандир, уни Руқъа дерлар. Фаришталари бургут суъратида, улуғларнинг оти Рақобилдир. Учинчи қават осмон ёқутдандир, уни Қайдам дерлар. Фаришталари сигир суратида, улуғлаорнинг оти Кўкбоилдир. Тўртинчи қават осмон оқ инжудандир, уни Мўун дерлар. Фаришталари от суратида, улуғларининг оти Нубёйилдир. Бешинчи қават осмон олтиндандир, уни Ратқо дерлар. Фаришталари ҳур суратида, улуғларининг оти Сифтбоилдир. Олтинчи қават осмон сариқ ёқутдандир, уни Арибо дерлар. Фаришталари одамий суратида, улуғларининг оти Нурбоилдур.

Ерларнинг Сифати

Илк қават ерни Рамко дерлар. Ақим отлиғ шамол устида етмиш минг халқада турар. Ҳар бир халқани етмиш минг фаришталар тутиб турарлар. Иккинчи қават ерни Жулза дерлар. Унинг ичида дўзах чаёнлари бордир, ул чаёнлар туяларга тенг келар, найзалари қудуқ сифатлидир. Ҳар бир олти юз олтмиш бўйин, ҳар бўйнида олти юз олтмиш бош, ҳар бошида олти юз олтмиш заҳарли олма бордир. Улардан бири бу дунёга чўкиб қолса, олам аҳлининг брачаси ҳалок бўлғай. Учинчи қават ерни Арқа дерлар. Унинг ичида ҳар бири Коф тоғидан ҳам каттароқ бўлган урумлар бордир. Тўртинчи қават ерни Ҳарна дерлар. Унинг ичида дўзах илонлари бордир. Ҳар бир илоннинг минг тиши бор, ҳар бир тиши хурмо дарахтидек, ҳар бир тиши остида оғу билан тўла ўн саккиз олма бордир. Бешинчи қават ерни Малсо дерлар. Унинг ичи дўзах тошларига тўладир. Олтинчи қават ерни Сижжин дерлар. Унинг ичида дўзахийларнинг жонлари турадир. Етти қават ерни Ажибо дерлар. Иблис шунда турар. Ҳар йилда бир чиқар ва яна қайтиб кирар. Ҳар бир куннинг узунлиги беш юз йилга тенгдир.

Фаришталар, Жинлар Ва Одамларнинг Яратилиши Ҳақида Сўз

Оллоҳ таоло фаришталарни ўтнинг ёруғлигидан, париларни эса ўтнинг алангасидан яратди. Уларнинг асллари бўлса ҳамки, уч нарса билан фарқланадилар. Бури шуки, фаришталар нурдан, парилар алангадан бино бўлгандилар. Иккинчиси шуки, фаришталар малак деб, парилар эса жин деб аталди. Учинчиси шуки, фаришталарнинг макони осмонда, жинларники эса ерда бўлади.

Ҳабарда келишича, Оллоҳ таоло жаҳаннам ичида иккита маҳлуқ яратди: бири эркак арслон суратида, оти Жаблит, иккинчиси эса урғочибўри суратида - оти Таблит. Жаблитнинг қуйруғи думи илонга ўхшаш, Таблитнинг қуйруғи чаёнга ўхшаш. Оллоҳнинг фармони билан икковининг қуйруқлари дўзах ичига тушди. Бунга қадар дўзах ичида на илон ва на чаён бор эди.

Жаброил алайҳиссаломга фармон бўлдики, Таблитни никоҳ қилиб Жаблитга бергин, деб. Ҳамма муҳлуқотлар ичида энг биринчи никоҳ шу эди, унгача никоҳ бўлмаганди. Жаблит билан Жаблит қўшилгач, эгизак насллар: бир ўғил, бир қиз туғила бошлади. Жаблит туғилган қизларни бирга туғилган ўқилларга берар эди. Еттинчи фарзанд кўрганда ўғлига Хорис деб ном берди. У ғоят маккор бўлди. Жаблит у билан бирга туғилган қизни Хорисга берайин дегнада Оллоҳдан фармон бўлдики: «Бундан буён бирга туғилганларни никоҳламагин. Олдин туғилган ўғилга кейин туғилган қизни бергин!« Жаблит Хорис билан туғилган қизни бошқа ўғлига берди. Бундан Хорис ўпкалаб, бошқа қизни олишга унамади. Дўзахнинг ҳоли бир бурчагида ўтириб, ибодатга машғул бўлди. Кўп йиллар ибодат қилгач, тангри уни олтинча қават ерга чиқарди. Унда ҳам кўп ибодат қилган эди, бешинчи қават ерга чиқарди. Бунда ҳам зиёда ибодатга машғул бўлганди, бу дунёга чиқарди. Бу дунёда ҳам чандон ибодат қилдики, Машриқдан Мағрибга қадар Хорис сажда қилмаган бир қарич ер ҳам қолмади. Шундан кейин Оллоҳ таоло уни осмонга чиқарди. Унда ҳам зиёда тоатлар қилгани боис иккинчи осмонга чиқарди. Шу тариқа еттинчи осмонга ҳам чиқди. Сўнгра, Жаннатга киргизганди, у ерда фаришталарга устод бўлди. Шунда Хорис отини ўзгартириб, Азозил деб атадилар. У истаса жаннатга кирар, истаса осмонга чиқарди. Онадан туғилгандан кейин уч минг йил ўтганди. (Оят) »Эслагин, эй Муҳаммад, ул вақтики Парвардигоринг фаришталарга деди: Сажда қилинглар Одамга! Бас сажда қилдилар ҳаммалари, аммо иблис сажда қилмади». Бу иблис Азозил эди. Айтишларича, Азозил Жонн уруғидан эди.

Шундан кейин ер юзида ўтган Жонн отлиғ маҳлуқ яратилди. (Оят) «Ва ундан илгари жинларни яратдик Биз эсиб турган ўтдан«. Ривоятларга кўра, улар дунёда етмиш минг йил турдилар. Оллоҳга гуноҳкор бўлгач, улар кетказилди. Ўринларига Жон ибн ал-Жон отлиғ ҳалойиқ келди. Ўн заккиз минг йил умр кўрдилар. Улар ҳам осийлик қилгач, ўринлари фаришталарга берилди. Фаришталар етмиш минг йил турдилар. Азозил улар билан бирга эди. Дунёга кўнгил боғладилар, бу Оллоҳга хуш келмади: "Мендан бошқага кўнгил бердингиз, сизларни кетказурман, кейин халқ яратиб, бу мулкни уларга берарман", деб хитоб қилди. (Оят) "Албатта Мен ер юзида халифа, "ўрин босар» яратмоқчиман».

Яна бир ҳабарда айтилишича, Оллоҳ таоло дунёни яратгандан сўнг ер мулкини қушларга берди. Етти минг йил қушлар иҳтиёрида бўлди. Ундан кейин Жин ибн ал-Жонга берди, улар ҳам етти минг йил умргузаронлик қилдилар. Гуноҳ, шариатга хилоф кўп ишларни қилганларки, қон тўкканлари учун ер юзи тасарруфини улардан олиб, фаришталарга берди. Етти минг йил бўлгандан кейин улардан ҳам олар вақт етгач, Оллоҳ таоло: «Мен ер юзига ҳалифа яратурман«, деб хитоб қилди. Фаришталар бу хитобни эшитгач, ғамгин бўлдилар ва "Илоҳи, ер юзида гуноҳкорлар ва қон тўкувчиларни яратурмисан? Ер мулкин биз тасбиҳ ва таҳлил айтувчилардан олиб, уларга берурмисан?", дедилар. Хитоб қилди: »Мен билурман, сизлар билмассиз».

Савол: Фаришталар одам фарзандларини кўрмагандилар ва уларнинг фасод ишлар қилганларини ва қон тўкканларини қаердан билдилар?

Жавоб: Дарҳақиқат, улар Одамларни кўрмагандилар, аммо Жин ибн-Жонни кўрган, гуноҳкорликларини билган эдила ва шунга қиёсан сўз айтгандилар. Оллоҳ таолонинг «Сизлар билмаган нарсаларни мен биламан«, дейишига сабаб шуки, биринчидан - Оллоҳнинг ушбу каломига кўра у зот айтадики: "Муҳаммад мустафи алайҳиссалом одам фарзандларидан бўлади. Бу жаҳонни, ой, қуёш ва барча нарсаларни унинг суюклилиги учун яратдим. Ким менинг дўстим эканлигини ўзим билурман, сизлар билмассизлар". Иккинчидан - Оллоҳ таоло шундай дебдур: »Мен биламанки сизларнинг ибодатларингиз (ужб) ўзига бино қўйиш билан аралашган ва уларнинг гуноҳ ишлари узр билан аралашган. Узрли гуноҳ менинг наздимда ужблик гуноҳдан маҳбуброқдир».

Одам Алайҳиссалом Қиссаси

Пайғамбар алайҳисалом дедилар: «Кимда-ким дунё ажойиботларини кўрмоқчи бўлса, Одам алайҳиссалом қиссасига қарасин».

Оллоҳ субҳанаҳу ва таоло одамни яратишликка аҳд қилди ва Жаброил алайҳиссаломга амр қилди: «Боргил, ер юзидан бир ҳовуч тупроқ келтиргил!« Жаброил келиб тупроқ олмоқчи бўлганди, ер онт берди: "Мендан тупроқ олмангиз!" деб. Ҳазрат Жаброил ерга раҳми келиб, тупроқ олмади. Ҳазрат Исрофилни юборди, унга ҳам онт берди ва у ҳам тупроқ олмади. Кейин ҳазрат Макоилни жўнатди, ер унга ҳам онт берди, у ҳам тупроқ олмади. Шундан кейин ҳазрат Азроилга фармон бўлди. Ер унга ҳам онт берди. Азроил айтди: "Оллоҳ таолонинг буйруғи сенинг онтингдан азизроқ туради". Сўнг ер юзидан бир ҳовуч тупроқ олди. Оллоҳдан хитоб келди: »Эй Азроил, қаттиқ кўнгилли экансан. Шундай тақдир қилдимки, ҳамма тирикларнинг жонини сенга олдираман».

У тупроқда оқ, қора, чучук, аччиқ, сариқ, яшил, қизил, кўк, қаттиқ, юмшоқ, тоза, нопок, тотли ва тотлиғсиз - ҳаммасининг суви бор эди. Шул сабабдан одам фарзандлари бир-бирига ўхшамаслар, кими поку, кими нопок, кими бетобу кими соғлом, кими қораю кими оқ, ким сариғу кими қизил, ким эслигу кими ақлсиз, кими чучук сўзлию кими аччиқ сўзли, кими қаттиқ кўнгиллию кими юмшоқ кўнгиллидирлар. Азроил у тупроқни Макка ва Тоиф орасидаги Дахно номли ерга қўйди. У тупроқ устига қирқ йил ёмғир ёғди, ўттиз тўққиз йил қайғу-алам ёмғири, бир йил эса севинч ёмғири ёғди. Шу боисдан Одамга севинчдан кўра қайғу кўпроқ бўлди. Оллоҳ таоло қирқ йилдан кейин қудрат қўли билан одам суратини барпо қилди. Одамнинг боши тоиф таравга оёғи Макка тарафга қараган эди. Бунинг ҳикмати тоифнинг Маккадан улуғлигини кўрсатиш учун эмас, балки одам ўрнидан турса юза Маккага қарасин, деганликдан шундай қилиди. Шариатда шунга монанд масъала бор: бизнинг машаблардан қачон бирон-бир бемор одам ётиб намоз ўқимоқчи бўлса оёғини қибла тарафга узатур. Шунинг учунки, қачон у намоз ичида сиҳат топгудай бўлса ва ўрнидан турса юзи қиблага қараган бўлғай.

Одамни тупроқдан яратмоқликнинг нима ҳикмати бор эди? қачон Оллоҳ таоло одамни яратаман, деб ҳитоб қилганида барча нарсалар бош кўтариб: «Одамни биздан яратгил«, деб таъмиа қилдилар. Тоғ: "Мен қувватликман", деди. Денгиз: "Мен ҳайбатликман", деди. Олтин: "Мен азизман", деди. Осмон: "Мен юксакман", деди. Ҳамма нарсалар ўзларини баланд олиб гап айтдилар. Ер эса тавозуъ қилиб, ҳокисолик билан: "Мен ҳаммадан заифман, оёқ остидаман, менда қувонадиган нарса йўқ", деди. Шунда хитоб келди: »Мен Одамни ердан яратурман» ва Одамни тупроқдан яратди.

Ҳабарда айтадиларки, бир куни Иблис етмиш минг фаришта билан Одам жасади ёнига осмондан тушиб келди, иккала қўли билан Одамнинг қорнига уриб кўрдики, ичи ковак экан. Фаришталарга айтди: «Буни йўлдан чиқариш ўнғай экан«. Яна дедики: "Агар Оллоҳ бунинг устидан сизларга эрк берса не қилгайсизлар?" Ҳамалари: "Бўйин сунгаймиз", дедилар. Иблис айтди: (Оят) "Ҳудо номига қасамёд этаманки, агар Оллоҳ уни менинг устимдан ҳукумрон қилиб қўйса, мен унга бўйсунмагайман ва агар мени унинг устидан ҳукумрон қилиб қўйса, уни ўлдиргайман". Ва шу ондаёқ кофир бўлди. (Оят) »Ва у кофирлардан эди».

Яна қирқ йилдан кейин Одамнинг жониға фармон бўлди: «Одамнинг танига киргин!« деб. Жон Одамнинг боши устида туриб қолди, киргани унамади-да "Мен олийман, бу тубанга қандай кирайин", деди. Шунда Жаброил алайҳиссалом келди, унга »Эй азиз жон, Оллоҳ номи билан киргил!» деди. Жон Оллоҳ номини эшитган ҳамон кирди.

Яна бир ривоятда келадики, Жон Одамнинг бошига кириб, икки юз йил туриб қолди. Ундан кейин кўзига кирган эди, кўзлари очилди. Ўз юзини кўрдики, қора тупроқдан яралмиш. Оллоҳ ўз қудратини кўрсатиш учун кўзни яратганди. Сўнгра бурунга келганда бир акса урди. Жаброилга хитоб келди: «Одамнинг бурнидан чиққан нафасни омонат сақлагил!« Ундан оғзига келди, шунда айтдики: "Ал-ҳамду ли-ллаҳи роббил оламин". Оллоҳ ёрлақади: »Парвардигоринг сенга раҳмат қилсин, Мен сени шунинг учун яратдим».

Шундан кейин жон кўксига келди. Шу ерда турмоқчи бўлганди, тура олмади. Шу аснода Оллоҳ таоло: (Оят) «Ва инсон шошиладурган бир маҳлуқ қилиб яратилди», деди. Шундан сўнг қорнига келганди, таом истади. Жон жасад ичида ёйила бошлади, суяклар, гўшт, тери, томир кабилан ҳосил бўлди, тебрана бошлади.

Одамнинг териси бағоят кўркли эди. Кундан-кун тиниқлаша бошлади. Қачонки иллатлар ҳосил бўла бошлаганда, тери суюлди. Ўша терининг белгиси бармоқлар учида қолди, у тирноқларга айланди.

Савол: Жоннинг кирарда осонликда қарор топгани ва чиқар чоғида қийинчилик билан чиқарида не ҳикмат бор?

Жавоб: Бунинг боиси шулки, кирар пайтда у Оллоҳ таолонинг «Роббинг раҳмати билан киргин«, деган хитобини эшитиб, ўнғайгина кирганди, чиқарда эса "Яна раҳмат севинчини эшитмагунча чиқмасман", деяркан. Кўрмасмисан, кимнинг бахти бор бўлса, (Оят) »Сизларга ваъда қилинган жаннат башорат бўлсин!» деган башоратни эшитиб, ўнғайгина чиқади, Ким бадбахт бўлса жони қаттиғлик билан чиқади. Бундан Оллоҳнинг ўзи асрасин.

Одами сафий алайҳиссалом ўша ҳолда етти кун ўтирдилар. Шундан кейин Оллоҳ таоло қизил олтиндан яратилган гавҳар билан безак берилган бир тахт тушурди. Унга ажойиб саруполар кийдирди, бошига олтин тож ўрнатди. Уни тахт устига ўтказди. Етти юз минг фаришталар Оллоҳ таолонинг фармони билан келиб, Одамнинг тенграсида сафландилар. У тахт «Масжид ул-Харам« билан баробар келарди. Тахт устига бир курси қўйилди. У Каъба билан баробар эди. Ўн йиғоч (таҳминан 9 км келадиган масофа бирлиги) лик ер »Харам» деб аталди.

Оллоҳ таоло Одамни бутун кўркликлар билан безатди. Тишларидан нур балқирди, кўзлари нурга монанд, Муҳаммад мустафонинг нури Одамнинг юзида тўлин ой янглиғ балқиб турарди. Одам ул нурнинг равшанлигини кўриб, «бу нурни бир кўрсам«, деб истак билдирди. Оллоҳнинг фармони билан у нур Одамнинг ўнг яноғига, ундан елкасига, ундан қўлига инди. Нур қўлида кўтарила бориб, шаҳодат бармоғининг учида тўхтади. Одам бу бармоғини юқорига кўтариб, унинг кўркини кўриб тонг қолди-да: »Лаа илаҳа иллалоҳу Муҳаммадур расулуллоҳ», деди. Аввал бармоқни кўтариб, шаҳода калимасини айтмоқ Одам фарзандларига шундан суннат бўлиб қолди.

Фаришталар Одамни осмонга олиб чиқдилар. Жаброил алайҳиссалом бир от келтирди. У мушк-анбардан яратилганди. Одам унга минди. Жаброил алайҳиссалом тизгинини тутди. Ҳазрат Мекоил ўнгида, ҳазрат Исрофил сўлида юриб, осмонларни кездилар. Фаришталар йўлиққанида Одам уларга: «Ассалому алайка ё малоикаталлоҳу!«деб салом қилар эди. Бунга жавобан фаришталар: "Алайкумус-салому ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!" дер эдилар. Оллоҳ таоло хитоб қилдиик: »Бу сенинг саломинг бўлур ва яна сенинг ўғлонларингнинг қиёматга қадар саломлари бўлур!».

Одамни жаннатга киритганларида у ердаги неъматларни, ҳурларни, қасрларни томоша қилиб юриб, ўзига ўхшаган маҳлуқотга кўзи тушмагач, кўнгли тўлмади. Шунда Оллоҳ таоло Одамни уйқуга чўмдирди. Узоқ давом этган уйқу орасида Оллоҳ таоло Одамнинг чап биқини қобирғасидан Ҳаввони яратди.

Савол: Ҳаввони Одамнинг уйқуси ичида ярамоқлигига сабаб нимадир?

Жавоб: Одам бедор бўлса жони оғрирди, шу боис Ҳаввони душман тутиб қолиши мумкин эди. Агар ўзидан яратилганини билмаса, уни севмагай эди. Оллоҳ таоло Ҳаввони эгри суякдан яратди, шу туфайли халқ орасида: «Аёллар эгри суякдан турар, уни тўғитрлайман деб синдириб қўйиш мумкин», деган матал юради. Одамда Ҳаввони ўзидан яратилганини кўриб, унинг муҳаббати кўнглига жо бўлди. Ҳавво ғоят кўрклик эди.

Ҳабарда келишича, Оллоҳ таоло ҳуснни юз улуш қилди, унинг тўқсон тўққизини Ҳаввога берди. Қолган бир улушини ўн қисмга бўлиб, тўққизини Юсуф алайҳиссаломга ва қолганларини башариятга берди. Одам Ҳаввони ўзига ўхшаганлигини кўриб, кўнглида рағбат уйғонди ва «Менга яқинроқ келгил!« дея чорлади. Ҳавво айтди: »Мени истасанг ўзинг келгил!» Одам ўрнидан турди, Ҳаввонинг қошига келди. Агар у бир соат сабр қилганда эди, Ҳаввонинг ўзи келар эди. Шу тариқа эрнинг хотинлар қошига бормоқлиги суннат бўлиб қолди. Аммо қачон жаннатга кирсалар хотинлар эрлари қошига келадилар.

Одам Ҳаввога тегинган эди, Жаброил алайҳиссалом тўхтатди: «Эй Одам, Ҳавво сеникидир, лекин никоҳ қилмагунча раво бўлмас». Оллоҳ таоло ўзининг пок зоти ила Одам ва Ҳавво никоҳига хутба қилди.

У хутба бу турур: «Ҳамд-менинг мақтовим, менинг исмим-Оллоҳ, раҳмон - менинг ҳазиналарим калити, раҳим - гуноҳкорларимнинг гуноҳини кечиш калти, улуғлик - менинг либосим, буюклик - менинг тўним, азизлик ва саҳийлик - менинг гўзаллигим, гўзаллик ва улуғлик - менинг мартабам, инсонларнинг ҳаммаси - менинг қулларим ва чўриларим, анбиёлар ва пайғамбарлар - менинг элчиларим ва танлаган бандаларимдир. Муҳаммад - менинг ҳабибим ва пайғамбарим, унинг умматлари - умматларнинг яхшисидир ва менинг севган дўстларимдир. Мен, бадаҳқиқ нарсаларни жуфт яратдим, токи бу билан менинг бирлигимга исбот топсинлар. Шоҳид бўлинглар, менинг фаришталарим ва менинг аршимни кўтариб тургувчилар ва менинг осмонимдан сокинлар - Мен, батаҳқиқ, жуфтладим чўрим Ҳаввони қудратимнинг санъати бўлган ва яратишимнинг ажойиботи бўлган Одамга. Менга тасбеҳ айтиш (Субҳаналлоҳ дейиш) ва таҳлил айтиш (Ла илаҳа иллалоҳ дейиш) ва одам болаларининг намоз ўқиши маҳр қилинди. Эй Одам, жаннатимга кир ва меваларимдан тановул қил. Мана бу дарахтга яқинлашманглар. Салом бўлсин ҳар иккалангларга ва менинг раҳматим ҳам бўлсин. Одамларнинг парвардигори бўлган Оллоҳга шукур».

Ҳабарда келурки, Одамдан сўрадилар: «Нега Одам аталдинг?« Жавоб бердилар: "Шунинг учунки, мен бир одим ер тупроғидан яратилдим". Ҳаввога савол қилдилар: "Не учун Ҳавво атадилар?" Жавоб бердиларки: »Тирик жондан яратилдим».

Яна баъзилар айтадиларки, Одам тупроқдан яратилдим, тупроқ турган сайин кўркли бўлар. Ҳавво эса этдан яратилди, эт турган сари сасир. Шу туфайли хотинлар қариса, кўркини йўқотур.

Одам ва Ҳавво никоҳланганларидан кейин хитоб келди: «Эй Одам, жуфтинг Билан жаннатга киргил, неъматлардан енглар. Аммо манна бу дарахтга яқинлашманглар золимлардан бўлгайсизлар». Бу дарахт - буғдой дарахти эди.

Аммо Ҳаввон ер юзида яратилдими ё жаннатда, бу хусусида уламолар орасида ихтилоф бор.

Азозил жаннатда эркли эди, жамики фаришталарга илм ўргатар эди. Бир куни кўрдиларки, «Лавҳул Маҳфуз«да фаришталардан бири малъун бўлади, деб ёзиғлиғ экан. Фаришталар бундан беҳад қўрқдилар, Азозилга келиб: »Сен устозмисан, биз ғоят қўрқаяпмизки, бизни дуо қилғил, Оллоҳ таоло бизни лаънатдан асрасин».

Азозил дуо қилди, фаришталар «Омин« дедилар. Оллоҳ таоло унинг дуоси Билан фаришталарни асради, ўзи эса лаънатга учради. Фармон келди: "Одамни нурдан ясалган тахт устига ўтказиб, елкаларига кўтариб, жаннатни кезсинлар!" Бунга сабаб шу Эдики, Одам ҳали яратилмасдан илгари фаришталар: "Одам фарзандлари фасод ишларни қилгайлар, қон тўккайлар", деб ғийбат қилгандилар. "Биз бир қанча тасбеҳтақдис лозим бўлса айтармиз", деб ўзларини юқори олдилар. Уларнинг бу сўзлари Оллоҳга хуш келмади. Ҳукм қилдики: »Одамни ғийбат қилдингиз, савобларингиз бекор бўлди. Ул савоблар сизлардан олиниб, Одам фарзандарига берилди. Ўша ғийбатнинг жазоси шудур. Бу кун ҳамма фришталар боринг, Одам тахтини бўйнингизга кўтариб, ҳизматини бажо келтиринг!»

Ундан кейин Оллоҳ таоло Одамга «Исмлар илми«ни ўргатди. Сўнг жамики нарсаларни фаришталарга кўрсатиб: "Агар сизлар ростгўй бўлсангиз бу нарсаларнинг отини менга айтиб беринг", деди. Фаришталар ожиз бўлиб: "Парвардигоро, Сен покдурсан, Сен ўргатгандан бошқа ҳеч бир илмимиз йўқдир, ўзгасини билмасмиз", дедилар. Одамга фармон бўлди: "Эй Одам, буларга анави нарсаларнинг номларини айтиб бергил!" Одам уларнинг номларини айтиб берди: "Бу дарахт, бу тош, бу сув . . ." Ҳамма нарсаларнинг номини жамики тиллар Билан баён қилди. Шунда: "Эй фаришталар, сизларга айтмадими, Мен билганни сизлар билмайсизлар", деган хитоби келди, »Энди сизларга маълум бўлдики, Одам олимдир, сизлар обидсизлар. Менинг наздимда минг обиддан бир олим афзалдир. Қайда обид бўлса, олимга ҳизмат қилмоғи керак. У маҳдум бўлсин, сизлар ҳодим бўлинг, у масжид бўлсин, сизлар сожид (сажда қилувчи) бўлинг, Одамга сажда қилинг!» Жумла фаришталар сажда қилдилар. Ёлғиз Азозил сажда қилмади, бўйсунмади, улуғсинди, кофирлардан бўлди. Қачон фаришталар сажда қилгач, кўрдиларки, Иблис сажда қилмасдан турарди. Шукр, дедилар ва севинганларидан яна бир сажда келтирдилар. (Бу кун намозда икки сажда қилмоқлик боиси шундадир).

Ҳабарда келишича, Одам жаннат ичида ярим кун қолди. У жаҳоннинг бир куни бу дунёнинг ҳисобида беш юз йил бўлур. Тупроқдан яратилгандан кейин то жаннатга боргунча минг икки юз қирқ йил фурсат ўтганди.

Азозил сажда қилмагандан сўнг: «Не учун сажда қимассан?« деган хитоб қилди. Иблис: "Мен ундан ортиқман. Мени ўтдан яратдинг, уни эса қаор тупроқдан яратдинг", деди. Бу даъвони қилгандан сўнг Азозил отини кўтардилар, Иблис деган ном бердилар. Иблиснинг маъноси »ноумид» деганидир. Иблиси лаъин ўтни тупроқдан ортиқ, деди. Билмадики, тупроқ ўтдан ортиқ туришлигини. Бунга далил шуки, ўт ўғридир, унга қандай нарсани берсалар йўқ қилур, қайтиб бермас. Аммо тупроққа бир ҳовуч берсангиз, ўнни юз қилиб қайтарур. Иблис ўтга қувонди, бу боис ўтга қайтадиган бўлди. Одам Оллоҳга қувонди, шунинг учун тангрига қайтадиган бўлди. Ким нимадан қувонар бўлса, ўшанга қайтадиган бўлди.

Иблис: «Илоҳо, юз минг йил ибодат қилдим, мнга унинг эвазини бергил!».

«Не тиларсан?» деган хитоб келди.

Иблис қиёма кунига қадар яшашлик учун узоқ умр тилади: «Эй Парвардигорим, улар тириладиган кунга қадар менга муҳлат Бер!».

Муфассирлар айтурлар, у бадбахт Оллоҳга ҳийла қилмоқчи бўлди ва қиёмат кунига қадар умр тилади. Мақсади шу Эдики, ўликлар тириладиган кунгача ҳаёт бўлсам менга бошқа ўлим бўлмайди, деб умид қилганди. Оллоҳ унинг сирини билди ва: «Албатта, сен муҳлат берилганлардандирсан, то маълум вақтнинг кунигача», деб жавоб берди. Унга ўзи тилаган кунгача эмас, маълум кунгача умр берилди.

Яна бир мўътабар тафсирда келадики, Иблис ўйлади: «Бу кун тангри фаришталари кучлидир, улар билан беллашишга қудратим етмас. Агар ўликлар тириладиган кунгача умр берилса, унгача Жаброил, Исрофил, Азроил ва бошқа фаришталарнинг ҳаммаси ўлсалар, тангри ёлғиз қолади, шунда у Билан жанг қилгайман», деб.

Савол: «Иблис маълум бўлгандан сўнг жаннатга кирмоқликка қандай йўл топди?»

Жавоб: «Оллоҳнинг Одам фарзандлари устидан сенга нусрат бердим«, деган фармонидир. Яна бир тасдиқ Расул алайҳиссаломнинг: »Қон одамларнинг танида қандай юрса, шайтон ҳам шундай юрар», деганларидир.

Савол: «Одам ва Ҳаввони буғдой дарахтидан қайтармоқнинг не ҳикмати бор эди?»

Жавоб: Оллоҳ таоло Одамни яратмасдан илгари: «Мен ер юзида халифа (ўринбосар) яратмоқчиман«, деганидир. Буғдойдан есалар, бу уларнинг жаннатдан чиқмоқликларига сабаб бўлиши тақдир этилганди. Яна бир жавоб шуки, Оллоҳ таоло дунёда одамзотнинг таоми буғдой бўлишини тақдир қилганди, шу боис хитоб қилди: »Жаннатнинг ҳамма неъматларидан егил, буғдой емагил!» деб.

Савол: «Жаннатга киритилмоқликда не ҳикмат бор эди? »

Жавоб: «Жаннатга киритган кунда башарият Одамнинг пуштикамарида эди».

Савол: мўминлар ўз ўринларини кўришлик учун жаннатга кирдилар, лекин Одамнинг пуштикамарида мўминлар Билан бирга кофирлар ҳам бор эди-ку? Уларнинг кирмоғида нима ҳикмат бор?

Жавоб: Мўминлар ўз ўринларини кўрсинлар, дунёга келганларида жаннатга қайтиш умидида ибодатни кўп қилсинлар деб, кофирлар эса дўзахга борганларида жаннатда кўрган неъматлар учун кўпроқ ҳасрат чексинлар деб беҳиштга киритилганлар. Жаннатга киритмоқликнинг Яна бир ҳикмати шуки, Оллоҳ таоло азалда (Оят) «Албатта Оллоҳ таоло мўминлардан жонларни ва молларни уларга жаннат бериб сотиб олди», деган ҳукм қилган эди. Шариатда кўрилмаган нарса Билан савдолашмоқ раво бўлмгани учун ҳам жаннатни кўрсатгандир. Бу савдода сотган ҳам, олган ҳам Оллоҳ таолодир, унинг далили Муҳаммад Мустафо алайҳиссаломдир.

Уламолар ихтилоф қилдиларки, Одамнинг зурриётини қай жойидан пуштикамаридан чиқарди, деб. Баъзилар жаннатга киргунча, баъзилар жаннатда, баъзилар жаннатдан чиққандан кейин дедилар.

Оллоҳ таоло Одам фарзандларини унинг пуштикамаридан чумолига ўхшаган кичик бир одамлар суратида чиқарди, уларнинг оқиллари ҳам, мўминлари ва кофирлари ҳам бор эди. Оллоҳдан хитоб келди: «Мен сизларнинг Парвардигорингиз эмасманми?« Ҳаммалри: "ори, Парвардигоримизсан", деб жавоб бердилар. Одам уларни кўргач: "Илоҳо, булар кимлардир?" деди. Хитоб келди: "Булар сенинг то қиёматга қадар дунёга келадиган фарзандларингдир". Одам уларнинг кўплигини кўриб: "Илоҳо, булар ер юзига қандай қилиб сиққайлар?" деди. Хитоб келди: "Эй Одам, тўрт улуш қилурман. Булар улуши оталар пуштикамарида, бир улуши оналар қорнида, бир улуши ер юзида, бир улуши ер қўйнида бўлади". Одам уларга қараб, бировни кўр, бировни оқсоқ кўрди, бировни оғриқ, бировни эса нимжон кўрди: Илоҳи, буларни не учун бирдек яратмадинг? Хитоб келди: "Эй Одам, жаннатни яратдим, унга киргувчиларни ҳам бино қилдим. Дўзахни яратдим, унга тушгувчиларни ҳам бино қилдим. Агар кўрларни яратмасам эди, кўзлилар шукур қилмас эдилар, бемаорни яратдим, соғлар шукур қилсинлар деб". Уларнинг бир қанчасини жаннатнинг ўнг томонига, бир қанчасини эса дўзахнинг сўл томонига турғазди ва хитоб қилди: »Анна улар жаннатда ва Мен парво қилмайман, ана улар дўзахда ва Мен парво қилмайман».

Ва Яна бир ривоятда келадики, уларнинг ҳаммасини дунёга чиқарди ва «Дунёни кўриб келинг«, деди. Келдилар, дунёни кўрдилар, унда қолдилар, озроғи қайтиб келдилар. Хитоб келди: "Қолганларинг қани?" Дедилар: "Дунёни кўрдилар, кўнгиллари дунёни тилади, унда қолдилар". Фармон бўлди: "Жаннатга боринг, уни нима эканини кўринг!" Бордилар, кўрдилар, кўплари жаннатда қолдилар. Хитоб келди: "Бошқаларинг қани?" Дедилар: "Илоҳо, улар жаннатни истадилар, унда қолдилар". Дедиларки, дунёда қолганлари кофирлар эди, жаннатда қолганлари мўминлар эди, жаннатда қолмай қайтиб келганлари Оллоҳнинг хос қуллари эди. Хитоб келди: "Дунёга кўнгил бермадингиз, жаннатда қолмадингиз, энди нимани истайсиз?" Дедилар: "Илоҳо, бизга Дуне керакмас, жаннат керакмас, Сен кераксан". Хитоб келди: "Кимки мени тиласа, хазинам ичидаги қайси бало улуғроқ бўлса, ўшани уларга берурман". Дедилар: "Ул балони берганингда биз Билан бирга бўлурмисан?". Деди: "Бўлурман". Дедилар: "Илоҳо, бало етганда Сен биз Билан бирга бўлсанг, ҳар қанча бало берсанг ҳам қабул қилгаймиз". (Ҳадис) Расул алайҳиссалом дедилар: »Дарҳақиқат, балонинг энг қаттиғи пайғамбарларга келур, ундан сўнг авлиёларга келур ва ундан кейин тартиб билан. . .»

Ҳабарда келурки, Шайх Шублий дунёдан ўтгандан кейин уни тушда кўриб «Ҳолинг қандай?« Дея сўрабдилар. Жавоб берибдики: "Мени Дафн қилганларингдан кейин Мункар-Накр алайҳиссаломлар келишди Тангринг Ким?" Дея сўроққа тутдилар. Уларга жавоб айтдим: "Менинг Тангрим отамиз Одамни жаннат ичида нурдан ясалган тахт устига ўтказдирган, осмон фаришталарини отамизга сажда қилдирган зотдир. Жаброил, Мекоил, Исрофил, Азроил алайҳиссаломлар ҳам улар Билан бирга эдилар. Сизлар сажда қилдингиз, мен эса ҳамма қариндошларим Билан томоша қилиб турган эдим". Шунда улар бир-бирларига қараб: "Бу ҳамманинг номидан сўзлар, ўзининг сўзини сўзламас, кетайлик", дедилар. Агар улар иккаласининг қандай қочганини кўрсанг эди. Агар Яна бироз тўхтаганларингда эди, уларни тутиб: »Сизнинг Тангрингиз Ким? деб сўраган бўлардим. Қанча жавоб берсалар ҳам ҳужжат Билан уларни тиндирмас эдим».

Яна мақсадга келамиз. Иблис малъун бўлгач, жаннатдан қувилди ва у ерга Кира олмайдиган бўлди. Кўнглига Одам ва Ҳаввога нисбатан адовати тўлиб-тошди. Уларни васваса Билан жаннатдан чиқаришликка ният қилди.

Ўша пайтда илон туяга ўхшаган чиройлик суратлик эди, қизил, яшил ва турли безаклар Билан зийнатланган қанотлари бор эди. Ҳавво илоннинг чиройига маҳлиё бўлиб, у Билан сўзлашиб турарди. Иблис бундан ҳабар топиб, илондан «Мени жаннатга олиб киргил, Ҳавво Билан сўзлашмайиш«, деб илтимос қилди. Илон қўрқиб, кўнмади. Иблис: »Оғзингни очгил, мен кирайин», деди. Илон оғзини очди, Иблис унинг тили остига яширинди, жаннатга кирди.

Илон Оам ва Ҳавво тахти қаршисига келиб тўхтади, унинг тили тагидан Иблис сўзлади. Одам унинг сўзларига эътибор бермганди, Ҳаввога юзланди. Хотинлар кўнгли юмшоқ бўлади деб ўйлаганди-да. Ҳаввога қараб деди: «Тангри сизларни нима учун буғдой дарахтидан қайтарганини билармисан? « Ҳавво деди: "Билмасман". Иблис деди: "Шунинг учун қайтардики, Ким дарахтдан мева еса, у жаннатда мангу қолур, ўлим кўрмас". (Оят) »Эй Одам, сенга мевасини еса абадий қоладиган дарахтни в афоний бўлмайдиган подишоҳликни кўрсатайми?»

Ҳаввонинг бу сўзларга кўнгли мойил бўлди, ўрнидан туриб ўн қадам қўйиб борди-да бир бутоқ синдирди. Уни Одамга келтириб: «Бу бутоғ тотли экан, мен егандим ҳеч нима қилмади, сен ҳам егил», деди. Одам ўша чоғда аҳдни унутди, ул луқмани оғзига солди, чайнади, бўғзига келганда аҳди ёдига келди. Ютмоққа ҳам, ташқарига чиқармоққа ҳам ожиз бўлди, ўтиб кетмасин Дея бўғзини қўли билан маҳкам тутди. У луқма бўғзида юмалоқланиб туриб қолди. Шу сабабдан эркаклар бўғзида юмалоқ бор, аёлларда эса йўқ. Бух орлик содир бўлгач, бошларидан тожи кетди.

Ҳикмат. Яҳё ибн Маоз ал-Розий айтади: «Ҳажга йўл олдим. Кимсасиз сахро ичида тун қороғусида бораётиб бир овоз эшитдим. Овозни қидирдим, шунда тиканлар орасида чолни кўрдим, ёмон йиғлаб турарди. «Нима бўлди, нимага йиғлаяпсан?" дея сўрадим. Дедики: Нимага ҳам йиғламайинки, фаришталарга муаллим эдим, жаннатда эркин эдим, еру осмонда кўплаб ибодатлар қилдим, оҳири лаънатга дучор бўлдим". Билдимки Иблис эди. Унга дедим: "Нечук ақалли биттагина сажда қилмадинг?" Деди: "Менга сажда қил, деди қилмадим, Одамга буғдой ема, деди, еди. Азоб иккимизга баробар бўлиши керак эди. Одамни кечирди, узрини қабул қилди, мени кечирмади, шарманда қилди". (Оят) "У такаббур қилди ва кофирлардан бўлди". Ундан сўрадим: "Одамни кечириб, сени кечирмасликда нима ҳикмат бор?" Жавоб берди: "Аввалда Одам хусусида иноят бор эди, уни узр этди. Менинг ҳақимда иноят йўқ эди, мени узримни қайтарди". (Оят) »Азалда бўлган иноят кифоя қилур», деб бежиз айтилмагандир.

Ҳикмат. Ҳавво буғдой мевасини еганда, ударахт йиғлади, ундан қонга ўхшаш нарса оқди. Бу иллат Ҳаввода зоҳир бўлди ва ҳайз то қиёматга қадар аёлларга мерос қолди.

Савол: Ҳайзнинг муддати ўн кун бўлди, бининг ҳикмати нимада?

Жавоб: Буғдой олгани бориб келгунда ўн қадам қўйди, шунинг учун ўн кун бўлди.

Савол: Кўпи ўн кун, ози уч кун бўлганлигининг ҳикмати нимада?

Жавоб: Гуноҳ уч нарса Билан ҳосил бўлди: оёқ билан борди, қўл билан тутди, оғиз билан еди. Шунинг учун ози уч кун бўлди.

Савол: Истиҳоза нимадир?

Жавоб: Одам ва Ҳаввонинг тавбалари қабул бўлгунча йиғлаган кўз ёшлари ҳайз бўлди. Тавбадан кейин йиғлагандаги кўз ёшлари истиҳоза бўлди.

Савол: Нифос нимадир?

Жавоб: Ҳавво буғдой мевасини олиб келгунча қирқ марта нафас олди, ҳар бир нафас учун бир кундан ифлос бўлди.

Яна мақсадга келайлик. Одам ва Ҳавво ҳорликка учраганларида бошларидан тожлари, устларидан кийимлари тушиб, яланг қолдилар. Қўллар билан авратларини тўсганларича дарахтдан дарахтга югириб, япроқ тиладилар. Қайси дарахтга бормасинлар япроқ бермади. Одам югириб бораётганда жийда дарахти найзаси Билан сочини тутди. «Қайга борурсан? Қўймасман! Агар қўйиб юборсам, Ҳудога осий бўлурман», деди. Шу сабабдан одамлар дарахт экканларида жйдани сувдан узоққа экдилар, сувсиз қолсин деб.

Ҳикмат. Ҳамма дарахтлар ичида ўт бор. Дарахт сув ичмаса ўша ўт уни қуритар. Оллоҳ таоло жийдани қуриб қолмасин, деб ўтини кетгазгандир.

Ҳукм келди: «Эй Одам, Мендан қочарсанму?« Деди: "Илоҳо, андиша қилиб Сендан Сенга қочарман". Жаброил Одамнинг қўлидан ушлаб, Оллоҳ ҳузурига келтирди. Фармон бўлди: "Эй Одам, сени тупроқдан яратдимми, маърифат Билан мукофотладимми, чиройли сурат билан безадимми, жаннатга киритдимми, неъматлар билан сийладимми, Ҳаввони сенга жуфт қилдимми, буғдой дарахти мевасини емаган дедимми, шайтон сизга душман деб айтмадимми? Нечук буғдой единг?" Деди: "Илоҳо, ул ҳукмни Ким қилди-ю ул қазони ким яратди?" Фармон келди: "Мен юритдим мен қазо қилдим. Аммо менинг қазом, ҳукмим, тақдирим ғайб турар, буйруғим, фармоним эса очиқ турар. Зоҳирни кўриб нега ғойбга юзландинг?" Деди: "Илоҳо, шундай ҳукм қилдинг, қазо юритдинг, мени кечиргил, ёрлақагил". Фармон келди: »Сени ёрлақадим, сендан кейин келадиган фарзандларинг ҳам шундай иқрор бўлсалар, уларни ҳам ёрлақагайман. Энди жаннатдан чиққил», деди.

Ҳабарда келурки, анжир дарахти Одам ва Ҳаввога беш япроқ берди, улар андомларини ёпиб чиқдилар. Тонг отгандан кейин ўша беш япроқнинг бирини кийик еди, ифор (мушк) бўлди. Бирини сигир еди, анбар бўлди. Бирини арии еди, асал бўлди. Бирини қурт еди, ипак бўлди. Бирини Одам ерга экди, юнг бўлди. Қиёматга қадар фарзандларига кафан бўлди.

Нукта. Оллоҳ таоло Одамга япроқ берганлиги учун анжир дарахтини жазолади. Маълумки, барча егуликлар уч турли бўлади: бирининг таши ейилур - олма, нок каби, бирининг ичи ейилур - ёнғоқ, бодом сингари, бирининг таши-ю ейилмас ичи ейилур - қовун, тарвуз каби. Аммо анжирнинг таши ҳам ейилур, ичи ҳам ейилур.

Одамга, Ҳаввога, Иблисга, товусга, илонга жаннатдан чиқинг, дегант фармон бўлди. Одам ва Ҳавво (Оят) «Эй Парвардигоримиз, биз ўз-ўзимизга зулм қилдик ва агар Сен бизни гуноҳимизни кечмасанг ва бизга арҳминг келмаса, унда зиён тортгувчилардан бўлиб қоламиз», дея илтижо-ялвориш билан йиғлаб чиқдилар.

Одам Ҳиндистондаги Анжалус деган ердаги Сарандиб тоғига тушди. Ҳавво Жида тоғига тушди. Иблис Басрага тушди, шу боис исфахонликлар бахил бўлур. Одам ва Ҳавво яланғоч ғолдилар, Иблис малъун бўлди, Илоннинг чиройли сурати айниди, қорнини судраб юргувчи, аччиқ тупроқ егувчи бўлди. Одам тушган жойида беҳад хўнг йиғлади, юз йиғоч (таҳминан 9 км келадиган масофа борлиги)лик ерда унинг кўз ёшидан дарахтлар унди, жилға ва булоқлар кўз очди. Одамнинг ёши томган ерда ўт-ўлан, аччиқ-чучук дориворлар унди. Ҳаввонинг кўз ёши томган ерда қалампирмунчоқ, сунбул, хинр, ўсма ўсди. Улар қиёматгача Одам фарзандларига мерос бўлиб қолди.

Бир вақт Иблис ер юзидаги қуш-қумрсқаларни йиғиб деди: «Ер юзига бир жонзот келдики, у сизларни уруғ-аймоғингиз Билан қириб ташлайди, ҳаммалаирнг бир бўлиб ўлдиринглар, бўлмаса омон қолмагайсизлар».

Ҳаммалари йиғилиб келдилар. Энг аввало сича (қуш номи) келиб, Одамнинг бошига қўниб, сочини юла бошлади. Шунинг учун Одам авлодлари сичани тутиб, патларини юлиб, пиширадилар. Одам қуш-қумрчқаларни кўриб, қўрқиб кетди. Шунда фармон бўлди: «Эй Одам, улардан бири ҳузурингга келганда бошини силагил!» Одам итнинг бошини силади. Ит юизини қуш-қумрқаларга қаратиб, ҳаммасини қопди. Ўша кундан бошлаб ит Одам авлодлари билан бирга қолди. Бошқа ҳайвонлар билан душман бўлди.

Яна фармон бўлди: «Эй Одам, покланиш мавриди келди, сен Маккага боргил, Менинг учун бир уй бино қилгил«. Деди: »Илоҳо, у ернинг қайда туришини билмасман». Оллоҳ таоло бир қушни йўлбошловчи қилди. Унинг оти араб тилида Ахёл эрди, туркчасига эса кўк қарға. У учиб боради, Одам унинг ортидан юриб бораверарди.

Пайғамбар алайҳиссалом айтдики: «Олти қўшни ўлдирманг, бири кўк қарғи-Одамга йўл бошловчи бўлгани учун, иккинчиси чумоли - Сулаймон алаҳиссаломга ўғит бергани учун, учинчиси қалдирғоч - «Хашр" сурасининг оҳирини ўқигани учун ва яна баъзиларнинга айтишича, »Байт ул-Муқаддас» мағлуб бўлишида қисматига йиғлагани учун, тўртинчи сассиқпопшак - Сулаймон алайҳиссаломга элчи бўлгани учун, бешинчиси сув бақаси - Намруд ўтига сув келтиргани учун, олтинчи асалари - ундан одамзотга шифо бўлган асал учун.

Одам Маккага келиб бир уй бино этди ва унинг атрофини тавоф этди. Одамнинг бу ҳизмати Оллоҳга мақбул бўлди, гуноҳини кечирди. Қачонки, Нуҳ тўфони бўлганида Оллоҳ таолонинг фармони билан Жаброил у бинони ўрнидан кўтариб, тўртинчи қават осмонга олиб чиқди.

Одам Ҳаввонинг қўлидан тутиб, Яна Ҳиндистонга қайтиб борди. Оллоҳ таоло уларга саккизта қўй юборди. Уларнинг еттитаси совлиқ, бири қўчқор эди. Ҳавво у қўйларнинг юнгини йигирди, Одам ундан мато тикди, икковлари уни кийим қилдилар. Шу боисдан ҳам ер юзида қўйдан қутлуғроқ Бирон-бир бошқа жонивор йўқ, дейдилар. Пайғамбар алайҳиссалом ҳам айтурки: «Бир қўй барокат, икки қўй икки барокат, уч қўй ганж».

Одамнинг қорни беҳад очқади. Жаброил Оллоҳ фармони Билан жаннатдан иккисигир келтирди, бири қизил, бири қора. Яна жаброил жаннатдан уч увун буғдой келтириб, уч хисса қилди: «Иккиси сенга бири Ҳаввога», деди. Ҳар бир увун юз минг идишда эди. Сигирлар жанннатдан чиққанларида беҳад йиғладилар, кўзлари ёшидан қўноқ унди, таҳоратларининг аввлги синишидан нўхат, кейингисидан юсмуқ (дуккакли экин) унди. Жаброил уч увун буғдойдан уч ҳисса ажратди, унинг икки ҳиссасини Одам, бир ҳиссасини Ҳавво ерга қададилар. Одамнинг сепганидан буғдой, Ҳаввонинг сепганидан арпа унди.

Одам буғдойдан улуш олганда сўради: «Ейинми?« Жаброил айтди: "Йўқ эккил". Экди, деди: "Ейинми?" Айтди: "Ўргил". Ўрди, деди: "Ейинми?" Айтди: "Янчгил". Янчди, деди: "Ейинми?" Айтди: "Тозалагил". Тозалади, деди "Ейинми?" Айтди: "Тортгил". Тортди, деди: "Ейинми?" Айтди: "Қоргил" Қорди, деди: "Ейинми?" Айтди: "Пиширгил". Деди: "Ейинми?" Шунда фармон келди: »Эй Одам, кундузнинг икки қисми бордир, бир қисми ўтди, бири қолди. Кун ботгунча сабр қилгил. Бир кун рўза тутгил (У кун - ашуро куни эди). Мен сен Билан бир иш қилайин, токи бу ишдан Мен ҳушнуд бўлайин7, гуноҳингни ёрлақайин, жаннатга киргизайн».

Одам ул таомни емоққа чоғланганида Жаброил келди в аул таомни уч ҳиссага бўлди, иккисини Одамга, бирини Ҳаввога берди (Эрга икки ҳисса, хотинга бир ҳисса беришлик таомили шундан қалгандир). Одам ўз улушини тўла еди. Ҳавво эса ярмини еб, ярмини қолдирди. Шунда Жаброил деди: «Эй Одам, сенинг еганинг каби Ҳавво ҳам тугал еганида эди, фарзандларинг қиёматга қадар қаҳатчилик кўрмаган эдилар».

Ул таомни егач, Одамнинг қорни оғриди. Шунда жаброил Одамнинг қўлидан тутиб, саҳрога етаклади, Одам бўшаниб олди, ундан бадбўй ҳид келди. «Эй Жаброил, бу нимадир?«, деди. Жаброил: »У сенинг гуноҳинг ёмонлигидир», деди. Шундан кейин Жаброил қўлини Одам бошига урганди, Одамнинг бўйи етмиш қари (яъни, қўл учидан тирсаккача бўлган ўлчов бирлиги) қисқарди, ундан олдин Одамнинг бўйи осмонга тегар эди.

Одам Билан Ҳавво ерга тушганларидан кейин икки юз йил айрилиқда яшадилар. Одам икки юз йил йиғлади, шундан кейин улар арофат тоғида қовушдилар. Шундан кейин (Оят) «Унга (яъни хотунга) енгил бир юк пайдо бўлди«. Қачонки, (Оят) "Ўша юк яъни ҳамл» оғирлашганда ҳар иккалалари Оллоҳга ёлбордилар».

Шу орада Иблис Ҳавво қошига келди ва «Қорнингда нима бор?« деди. Ҳавво "Билмайман", деди. Иблис деди: "Қорнингда сигир, бузоқ бўлгай". Бу сўздан Ҳавво кўп қайғуга ботди. Шунда Иблис Яна гап бошлади: "Мен покиза, солиҳ кишиман, Оллоҳ таоло ҳузурида ҳурматим ва иззатим бор. Дуо қилсам қорнингдаги фарзандинг сендай покиза шаклда туғилгувсидир, шунда унга менингш отимни қўясанми?" Ҳавво деди: "Сенинг отинг нимадир?" Деди: »Менинг отим Ҳорисдир». У фарзанда туғилганда исми Хорис аталди, лекин бола кўп яшамади.

Шаъбий разиаллоҳу анҳу ривоят қиладиларки, пайғамбар алайҳиссалом вафот этганларида Али карамоллоҳу важҳаҳу муборак жасадларини тахта устига олиб, ювмоқчи бўлганида ҳаводан (Оят) «Эй Али, Муҳаммадни ювманглар, чунки у пок ва поклангандир«, деган овоз келди. Али айтурки: "Шундаймикан деб фикрим ўзгарди, ундан сўрадим, сен кимсан, пайқамбарни ювмоқликни манъ қилурсан, ювмоқлик Муҳаммаднинг суннати туради-ку!" Шунда Яна ғойибдан овоз келди: "Эй Али, у сўзлаган Иблисдир, Муҳаммадга ҳасад қилур, сен ювгил!" Али уни эзгу дуо қилди: "Оллоҳ сенга кўп яхши мукофот берсин". Сўради: "Сен кимсан?" Деди: »Мен Хизрман. Муҳаммаднинг жанозасини ўқимоқликка келдим».

Ҳабарда келурки, Ҳавво етмиш қорин бир ўқил ва бир қиз эгиз туғди. Ундан кейин Қобил уруғи етти минг эр-хотун, Қобил уруғи эса қирқ минг эр-хотун, Хобул уруғи эса қирқ минг эр-хотин бўлди. Одам ҳар йили қурбонлиқ қиларди, қайси қурбонлиги қабул бўлса, осмондан бир ўт келиб уни куйдирарди, қабил бўлмаса қўйдирмасди.

Одам гўшт емоқликни истади. Фармон бўлди: «Боргил, қуш овлагил!« Шунда у бир қирғовул ва бир бургунтни тутид. Уларни бўғизлади, ўтга тутди, қирғовул пишди-ю, бургут пишмади. Одамнинг ғазаби келди, бургутни ўтга кўмганди, тамоман куйиб кетди. Одам қайғуга ботди, чунки қирғовулни Ҳаввога, бургутни эса ўзига мўлжаллаганди. Жаброил келди ва деди: »Эй Одам, қайғурмагил, бу қушнинг ўрнига бошқа қуш бергай. Бу қуш сенга ва фарзанларингга қиёматга қадар ҳаром бўлди».

Шундан бери Одам қурбонлик қилар, ўт келиб куйдирар эди. Ундан кеийнги барча пайғамбарлар шариатда ҳам қурбонликларини ўтга куйдирмаклик раво эди. Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо келганда қурбонликни ўтда куйдирмаклик ҳаром қилинди, емаклик эса ҳалол бўлди.

Фойда: Бу дунёда мўминларнинг куйдирмаклик ҳаром қилинди, зеро Оллоҳ охиратда мўминларнинг танини дўзах ўтига ҳаром қилса не ажаб?!

Дедиларки, Одам қўш қўшиб, буқдой янчаётган чоғда сигирни бир урди. Шунда у юзини Одамга буриб: «Эй Одам, мени нега урасан?Ким гуноҳ қилса ўшани ургин-да!« деди. Одам сигирни Ким сўзлатганини билди: »Во дариғо, илгарилари фаришталаринг сажда қилур эдилар, энди эса бу сигир мен билан сўз талашур», деди-да кўп йиғлади.

Одам Сафий алайҳиссалом қиссаси шу ерда ниҳоясига етди.

Қобил Ва Ҳобил Қиссаси

Бу қисса шундай бошланар. Одамнинг сўнгги туғилган фарзанларидан бири бўлган ўғли Абдулмуғис деб аталди, қизи эса Амат -ул Муғиса деб. Бу икковлари анчагина фарзанд кўрдиларки, Одамнинг уруғини қирқ минг банд (луғатда банд сўзи ўн минг киши демакдир)га етди.

Қачонки, Қобил туғилганида у билан бирга таваллуд топган қиз чиройли эди, Иқлимо деб аталди. Икки йил кейин Ҳобил туқилди. У Билан бирга туғилган қиз эса ғоятда ҳунук эди, уни Абудо дердилар.

Одам ўз шариатига кўра Қобилнинг эгизагини Ҳобилган бермоқчи бўлди, Ҳобил Билан эгиздош қизни эса Қобилга. Бу ният Қобилга ҳуш келмади.
— Ўзим билан туғилган қизни оламан, - деди Қобил.
— Шариъатда бундай бўлмайди, - деди Одам.
— Агар бу қиз менга қариндош бўлса, униси ҳам қариндош эмасми? - дея талашди Қобил.
— Ундай бўлса иккалангизлар қурбонлик қилинг, қайсингизни қурбонлигингиз қабул бўлса, Иқлимони ўша олсин, - деди Одам.

Ҳобил қўй боқар эди, катта семиз қўйни келтириб оёқларини боғлади-да, қурбонлик қўядиган жойга қўйди. Осмондан ўт тушиб, Ҳобилнинг 0қурбонлигини куйдирди, Қобилникига эса тегмади. Шунда Иблис келди-да, Қобилга гезлай бошлади:
— Ҳобилнинг қурбонлиги шул боис қабул бўлдики, унинг Оллоҳ таоло ҳузурида иззат ва яқинлиги бор. Отанг Одам ҳам уни яхши кўрар. Яна отангни бир тилаги борки, ернинг ҳалифалигини Ҳобилга бермоқчидир.
— Мен Ҳобилни ўлдирайин. Қиз ҳам, ҳалифалик ҳам менга қолсин, - деди Қобил ғазабга келиб.

Қобил Ҳобилни ўлдирмоқликка аҳд қилди-ю, аммо уни қандай қилиб ўлдиришликни билмас эди. Бир куни биёбонда ўтирганида Иблисни кўрди. У одам қиёфасида келганди, қўлида бир қуш бор эди. Иблис қушни тош устига қўйиб, бошқа бир тош Билан уни мажағлади. Қобил буни кўриб, ўрганиб олди. Сўнгра Қобил Ҳобилнинг олдига келди.
— Мен сени ўлдирарман, - деди Қобил.
— Мен сен Билан олишмасман, Оллоҳ таолодан қўрқаман, - деди Ҳобил.

Бу пайтда Ҳобил қум устида ётиб, ухламоқда эди. Қобил бир тош билан уриб ўлдирди. Қиёматга қадар одам ўлдирмоқ, қон тўкмоқ Қобилнинг қилмишидан мерос қолди. Ҳабарда келишича, пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо алайҳиссалом дедиларки: «Кимки бир яхша одатни чиқарса, унга ўша одатнинг савоби бўлур ва то қиёмат кунигача шу одатга амал қилганларнинг ҳам савоби унга бўлур. Кимки бир ёмон одатни чиқарса, унга ўша одатнинг гуноҳи бўлур ва шунингдек то қиёматга қадар ўша ёмон одатга амал қилганларнинг ҳам гуноҳи ўша одамга бўлур».

Қобил Ҳобилни ўлдирганида йигирма ёшда эди. У Ҳобилнинг жасадини бир қопга солиб, орқасига кўтариб олди. Шу ҳолатда бир неча фурсат юрди. Шунда тангри фармони Билан икки қарға келди, бир-бири билан уришди ва бири бошқасини ўлдирди. Тирик қолган қарға тумшуғи Билан ерни кавлаб, ўлик қарғани кўмди. Қобил бу ҳолни кўргач ўкинди:
— Мени шу қарғачалик ақлим йўқ экан, - деб.

Оллоҳ таоло бу ҳолда Муҳаммад алайҳиссаломга ҳабар бердики: (Оят) «Биз бани Исроилга шуни ҳукм қилиб бердик, кимки бирор одамни ўлдирмаган ёки бирор фасод иш қилмаган бир тирк жонни ўлдирса, у гўё тамом одамларни ўлдирган бўлур. Кимки бир жонни ўлимдан сақлаб қолса, у гўё ҳамма одамларни ўлимдан сақлаб қолган бўлур«. Уламоларнинг айтишларича: »Қобилнинг ўкинчи Ҳобилни ўлдириб қўйгани учун эмасди, агар ўлдиргани учун ўкинганда тавба қилган бўларди. У ўликни қаерга йўқотишни билмагани учун, орқалаб юравериб ҳолдан тойгани учун ўкинганди».

Қачон Одам Ҳажга бормоқчи бўлганида Ҳобилни «Мен келгунча сақлагил!» деб кўкка топширганда, қабул қилмади. Ерга топширди, қабул қилмади. Тоғлар ҳам қабул қилмадилар. Қобил қабул қилганди, лекин омонатга ҳиёнат қилди, ўлдирди.

Қобил укасини ўлдирганида кечаю-кундуз ер қимирлади. Ҳобилнинг қони ерга сувдек сингиб кетди. Одам Ҳаждан қайтиб келганида ҳамма фарзандлари қарши олдилар, лекин Ҳобил кўринмади.
— Ҳобил қани, - сўради у.
— Ҳобилнинг қўйлари менинг экинзоримга кириб кетганди, ундан уялиб кела олмади, - деди Қобил.
— Сен шундай дейсану, аммо Ҳобилнинг қони ерда инграниб ётар, - деди Одам.
— У ўлди, - деди Қобил.
— Ҳобилнинг қони тўкилган ерга Тангри лаънати бўлсин, бу кун у қонни ташқарига чиқармаса, - деди Одам.

Ер қонни ташқарига чиқарди. ўша кундан бери қон ерга сингимайдиган бўлди. У жойдан тикан билан юлғун униб чиқди. Буёбондаги қуш-қуртлар «Қариндошларда меҳр-шафқат қолмади», деганларича тоғларга қочиб келдилар. Одам Билан Ҳавво жуда кўп йиғладилар, азият тутдилар.

Ривоят қилинурки, Қобил ҳобилни ўлдиргач, Иблик келиб унга гап кетди:
— Оллоҳ таоло нима учун қурбонлиғини қабул қилмади? Негаки сен оловга топинмайсан, ҳамр (ароқ) ичмайсан, овоз чиқариб йиғламайсан.

Шундан кейин Қобли ҳамр ичди, бутга топинди, ўтга сиғинди, овоз чиқариб йиғлай бошлади. Одам бу ишлардан огоҳ бўлиб, Қобилни бу йўлдан қайтармоқлик учун қирқ минг кишини юборди. Улар келиб Қобилни кўрдилар, унинг йиғиларини эшитдилар, ҳаммалари диндан қайтиб муртад бўлдилар, у Билан бирга қолдилар. Юқоридаги масъиятлар (гуноҳ ишлар) ҳаммаси Қобилдан мерос бўлиб қиёматга қадар қолди. Қиёмат куни ўблганда Оллоҳ жаҳаннамийларни дўзахга киритса, улар азобларни кўриб Оллоҳ таолога ёлборарлар: (Оят) «Эй Парвардигоримиз, жинлардан ва инслардан бизларни адаштирганларни кўрсатгил, биз уларни қадамларимиз остига олайлик, токи улар энг паст ва хорланганлардан бўлсинлар».

Изоҳ: жин ва инсдан мурод шуки, бири Иблис, бири Қобилдир.

Шу пайтда хитоб келгай:
— Эй Иблис, жаҳаннамийлар сени қўрмоқни истайдилар.
— Мен ҳам уларни тиларман, - дегай Иблис.

Оллоҳ таоло дўзаҳ ичида бир минбар бино қилган. Иблис у минбарга чиқар ва шундай дер: (Оят) «Албатта, мен бундан илгари менга шериг қилган нарсаларингиздан безорман». Жаҳаннамийлар бошқа жавоб айта олмадилар, ҳаммалари ноумид бўлдилар.

Айтишларича, Қобил ўз укасини ўлдиргач Иқлимонинг қўлидан тутиб, Яман вилоятига борди - оловда топина бошлади. Қобил уруғининг аксарияти фасод қилди, ҳамр ичди, оловга сиғинди, овоз чиқариб йиғлади ваш у ишлари жаддига ҳалок бўлдилар.

Яна бир ҳабарда айтилурки, Одам Оллоҳ таолодан «Ер менинг ҳукмимга бўйсунса«, деб тилади. Ерга фармон бўлди: »Одам нимани буюрса шуни қилғил!» деб. Одам:
— Эй Ер, тутгил! - деди. Ер Қобилни тўпиғигача ютди. Қобил қўрқиб кетди ва деди:
— Эй ота, раҳм қилгил!
— Сен биродарингга раҳм қилмадинг, энди мен сенга қандай раҳм қилайин, - деди Одам. Яна буюрди:
— Эй Ер, ютгил! Ер Қобилни тиззасигача ютди. Ўғил яна ёлворди:
— Эй ота, сен жаннатда гуноҳ қилдинг, ёлворгандинг Ҳудо кечирди. Сўрагил мени ҳам кечирсин!
— Мен буғдой егандим, сен қон тўкдинг, бу гуноҳни қандайин кечирсин, - деди Одам ва Яна буюрди:
— Эй ер, ютгил! Ер Қобилни белигача ютди. Шунда Қобил:
— Эй ота, сен Оллоҳнинг юз минг раҳмати бор, деб айтар эдинг. Унинг тўқсон тўққизини ҳамма одамларга мўминларга берарди, бир қисмини ҳамма жонзотларга беради, дер эдинг. Тилагил, ўша улуждан менга ҳам раво кўрсин!
— Сен жигарингга раҳм қилмадинг, ул раҳматдан сенга улуш йўқ, - деди Одам ва Яна буюрди:
— Эй Ер, ютгил! Ер Қобилни бўғзигача ютди. Шунда Қобил Одамдан умидини узиб, Оллоҳ тарафга юзланди:
— Илоҳо, Отамдан эшитдим сени Раҳмон ва Раҳим сифатилик икки отинг бор. Раҳмонлик сифатинг мени бу азобдан қутқаргил! Агар қутқармасанг Раҳмон отингдан кечгил!
— Эй Қобил, Мен кўпларни азобдан қутқаргайман. Раҳмон отимдан кечмайман!

Шундан кейин ерга фармон бўлди: «Қобилни қўйгил!» Ер Оллоҳни фармони Билан Қобилни бўшатди. Сўнгра бир фаришта келиб, Оллоҳ фармони Қобилнинг оёғидан тутиб, Мағрибдан Машриққа қадар етти марта судради, Қобил ҳалок бўлди.

Шис Алайҳиссалом Қиссаси

Қобилдан кейин бир юз ўттиз йил ўтгач, Шис туғилди. Шис сарбоний тилида «Ҳибатуллош« деганидир, яъни тангрининг туҳфаси. Оллоҳ »Ҳобилни олдим, унинг ўрнига Шисни бердим», деди. Муҳаммад алайҳиссаломнинг нури Одам манглайидан Ҳаввонинг арҳмига берди. Шис туғилгач, у нур Шиснинг манглайига келди. Одам Шисни ғоят яхши кўрарди.

Хитоб келди: «Эй Шис, бу нур энг суюкли дўстим Муҳаммад мустафонинг нуридир. Фарзандларингга васият қилгинки, улар ўз жуфтларини никоҳ бирла олсинлар, севги Билан қовушмасинлар!».

Оллоҳ таоло Одамга минг ҳунарни ўргатганди. Шисга эса ҳамма касблардан деб бўзчилик ҳунарини ўргатди. Токи, у уй ичида сояда ишласин, деган мақсад бор эди. Бу тақдир бошқа қариндошларига ҳуш келмади:
— Шис уйда ўтириб иш қилар, биз бўлса қишин-ёзин биёбонда заҳмат чекармиз. Бизга ҳам бўзчликни ўргатинг, -дедилар.
— Бу сўзни эшитиб Одам дуо қилди:
— Илоҳо, бўзчиликни Билан кўнглидан чиқаргил!

Оллоҳ таоло булар кўнглига бўзчиликка нисбатан душманлик солди. Яна демишларки, бўзчиликнинг баракати бўлмас. Шунинг учунки, бўзчилар Замзам қудуғига бавл қилганлар. Яна демишларки, қилар ишлари юлиб олинарлик бўлгани учун ҳам барокатсиздир.

Шундай ҳикоят қилдилар: Бир одам Расул лайҳиссаломнинг қошига келди ва деди:
— Ё Расулуллоҳ, менинг мол-дунёим беҳад кўпайиб кетдики, бундан кўп азият чекурман, камайсин деб шу ҳаракат қилурман, камаймас, бировга бермоқликка кўнглим бўлмас, нима қилайин?
— Боргил, юлғун шоҳидан таёқ ишлатгил, - деди Расулуллоҳ. Шундай қилганди, моли тугаб адо бўлди.

Яна демишларки, Биби Марям раҳиоллоҳу анҳу жуҳидлардан қочаётган чоғда бўзчилардан йўл сўраганди, улар ёмон йўлга солиб юбордилар. Тиканзорга бориб қолган она уларни қарғади.

Яна демишларки, бўзчилар Биби Марямни чўқур сувга бошладилар. «Сувдан ўтаётгандан баданини кўрамиз», деган умидда эдилар. Марям дуо қилди: Илоҳо, ишларидан барокатни кетгазгин!

Яна демишларки, Солиҳ алайҳиссаломнинг туясини бўзчилар ўлдирганди.

Ҳабарда келадики, бўзчилик эзгу касб турар. (Ҳадис) «Қандай яхши ҳунар тўқувчилик хотин-қиз умматларимга ва қандай яхши тикучилик эр умматларимга, агар уларда ёлғончилик бўлмаса эрди».

Яна демишларки, бўзчиликда олти ҳислат бор: икк нафъи борки ҳайрлидир, иккиси мар два танти бўлур, учинчиси ғариблар дўсти бўлур, тўртинчиси кичик кўнгил бўлурлар, бешинчиси ўлигу тирик уларга муҳтож бўлар, олтинчиси омадли бўлурлар.

Яна демишларки, Балҳ диёрида бир покиза зоҳид олим бор эди. Шайҳ Шақиқ раҳматуллоҳи алайҳ бу бўзчини эшитиб, уни кўргани борди. Олим шайҳни қарши олди.
— Эй шайх, келишинг биз учун қувончли бўлди, - деди олим.
— Нима сабадан? - сўради шайҳ.
— Сенинг келишинг оллоҳни иродаси эди. Шу боис у севинчли бўлди, - деди бўзчи олим.
— Шайҳ Шақиқ бўзчининг уйига кирганида бир асбобни кўрди.
— Бу нима? - Дея сўрад шайҳ.
— Тирикчилик воситаси эрур, -* деди бўзчи.
— Бу нимадир?
— Бу ҳидоят ипларидир - деди бўзчи.
— Бу бўз нимадурки, уни ерга ёзиб қўйибсан? - дея яна сўради.
— Бу тириклигим асоси турур.
— Бу қандай қамишдир?
— У Билан ўзимни дунёдин узоқлаштираман.
— Бу қандай қушдир?
— У менинг тоатим ва яхшиликларимдир.
— Бу панжа-тирноқ нимадир?
— У ихлосдур, у Билан аммаларимни беркитарман.
— Бу эшикда турган туя нимадур?
— У кеча-кундуздир.
— Бу қўлингдаги ясси ёоч нимадир?
— У ҳавф ҳам умиддир. Доимо ҳавфда турарман ва ҳамиша умидвордурман.
— Бу ишни неча йилдан бери қиларсан?
— Ўттиз йил бўлди.
— Бу ишингни асло қўймагил, у сени жаннатга олиб боргувсидир, - деди Шайҳ Шақиқ раҳматуллоҳи алайҳи. Ҳабарда келурки, Одам сафийнинг умри минг йилга ваъдалик эди. Мийсоқ кунида бир қавмни кўрди, уларнинг бошларида нур жилва қиларди.
— Ё Рабб, булар Ким? - деб сўради Одам сафий.
— Булар сенинг фарзандларинг орасидан чиқувчи пайғамбарлардир.
— Илоҳо, бу Ким? - деди улар орасидан бирини кўрсатиб, чунки унинг нури барчасидан ортиқ эди.
— Пайғамбар Довуд алайҳиссаломдир.
— Илоҳо, бунинг ёши нечага борар?
— Олтмиш йил.
— Ҳудоё, бунинг умрини орттиргил, - деб дуо қилди.
— Тақдири азалда қалдам шундай ёзгандир.
— Илоҳо, менинг умрим минг йилдир, унинг қирқ йилини Довудга бердим, - деди Одам.

Фармон бўлди, бу сўзни хатга битдилар. Қачонки Одамнинг умри тугагач, Азроил жон олгани келганида у: «Шошмагил, умримнинг ҳали қирқ йили бордир«, деди. Чунки Одам у гапни ёдидан чиқарганди. Шунда Азроил: "Бу қирқ йилни Довудга бағшладинг", деди фаришталар бунга гувоҳлик бердилар. Одам дунёдан рихлат қилди. Ундан етти йил кейин Ҳавво вафот эди. Жаброил Одамга жаннатдан кафан келтирди. Шисга "Отангни ювгил!" деди. Шис уни ювди, кафанга ўради. Кейин Жаброилга қараб, "Намоз ўқигил!" дегандли у »Намозни сен ўқигил, ҳалифа (ўринбосар) сенсан!» деди. Сабаби ортиқ бўлсин Дея тўрт такбир билан намоз ўқиди. Шундан кейин кафан ўрамоқ, намоз ўқимоқ, гўрга кўммоқ қиёматга қадар суннат бўлиб қолди.

Одам алайҳиссаломдан кейин қирқ беш йил ўтгач Шис алайҳиссаломга пайғамбарлик тегди. Икки юз етмиш йил одамларни даъват қилди ва шундан кейин у ҳам вафот этди.

Ҳабарда келурки, Шисдан кейин одамлар бутга топинадирган бўлдилар. Шариат сўзини айтгувчи қолмади, одамлар диндан қайтдилар. Ҳаммалри жоҳил бўлиб, Ҳудога ибодат қилишни ёддан чиқардилар. Кунлардан бирида масжидга Одам суратини йўндилар ва унга топина бошладилар. Ҳар Ким ўз ҳолича бут ясаб олди: кимдир ёғочдан, кимдир тошдан, кимдир олтиндан, яна кимдир кумушдан. Уч юз йил шу тахлидда кун кечирдилар. Шундан сўнг Оллоҳ таоло Идрис алайҳиссаломни пайғамбар қилиб юборди.

Идрис Алайҳиссалом Қиссалари

Зиёда дарс ўқиганликдан отини Аҳнуд дердилар. Ҳаёт чоғида энг биринч бўлиб кийим тикиб кийган инсон у эди. Ҳар гал игна санчишда тасбиҳ айтур эдики, у барча одамларнинг тоати қанча бўлса, шунчалик ибодат қилмоққа бел боғланагди. Жамики фпаришталар унинг тоатини кўриб, лол қолдилар.

Фаришталардан бири Идрисни кўришликни қўмсар эди. Оламларнинг айтишларича, у жон олувчи фаришта (Азроил алайҳиссалом) эди. Оллоҳ таолодан изн сўради. Келиб, Идрисни кўрди, Идрис рўза эди. Оғиз очар вақт бўлгач, жаннатдан насиба келди.
— Кела, таом егил! - деди Идрис.
— Емасман, - деди у. Идрис унинг фаришта эканлигини билмади, у тўрт кун бирга турса ҳамки, таом емади.
— Юр далага чиқайлик, кўнглинг очилисин, -деди Идрис. Ташқарига чиқдилар, бир экин экдилар.
— Бу экиндан ейлик, - деди фаришта.
— Оллоҳ ҳаққи, ҳалол таомга чорладим, келмадинг. Нега мени ҳаромга чорлайсан? -

Ундан юз ўгирдилар. Бир узумзорга келдилар.
— Узум олиб ейлик, бўлмаса, -деди фаришта. Идрис рўйҳушлик бермади, ундан нари кетдилар. Бир сурув қўйга дуч келдилар. Фаришта Яна бояги сўзни айтди, Идрис ҳам ўша жавобни сўзлади. Шунда билдики, шериги одам эмас эди.
— Сен одаммисан, ё фаришта? -деди Идрис.
— Фариштаман, сени қўмсар эдим, Оллоҳ сени кўргани изн берди.
— Бу кароматнинг ҳурматидан мени ўзинг Билан осмонга олиб чиққан, ажойиботларни кўрайин, тоатим янада ортсин, -деди Идрис.
— Бу ишга эрким йўқдир, Оллоҳдан изн сўрайин, - деди фаришта. Рухсат берилди, тўртинчи осмонга чиқдилар. Азроилни у ерда кўриб:
— Эй жон олувчи фаришта, жон бермаклик аччиқлигини эшитганман, жонимни олгил жон бемоқлик аччиғини кўриб, тоатимни Яна ҳам оширайин, - деди.
— Бу иш менинг ихтиёримда эмас, Оллоҳдан изн сўрайин, - деди у. Рухсат бўлгач, Идриснинг жонини олдилар. Азроил жонни олгач, Оллоҳ таолога ёлворди ва тазарру билан:
— Менинг муҳаббатим учун Идрисни тирилтиргин! - деди. Оллоҳ таоло қудрати Билан Идрисни тирилтирди ва Идрис Азроилга деди:
— Мени дўзахга киритгил, қўрқинчли оғир азобларни кўрайин.
— Бу иш менинг иҳтиёримда эмас, - деди Азроил ва Оллоҳдан изн сўради. Идрис дўзахга кирди, унинг уқубатларини кўрди.
— Энди мени жаннатга киритсанг, унинг неъматларини кўрсам, - деди Идрис.
— Бу иш менинг иҳтиёримда эмас, - деди Азроил ва Оллоҳдан Яна изн сўради. Рухсат бўлгач, жаннат эшигига келдилар.
— Киргил, шарт шуки, қайтиб чиққил! - деди Азроил. Идрис бунга кўнди, жаннатга кирди, неъматларини кўргач, қайтиб чиқишга унамади. Шартга зид бўлмасин, деб ҳийла ишлатди. Оёғидаги ковушини бир дарахт остига қўйди, кейин чиқди. Сўнгра: «Ковушимни унутибман-ку» деб оҳ урди. Фарёд қилиб, яна жаннатга қайтиб кирди. Азроил бир соат индамади, икки соат индамади, кейин чорлаганди, чиқмади.
— Нега чиқмаяпсан? - деди Азроил.
— Чиқдим, шартни бажардим, энди иккинчи бор чиқмасман, - деди Идрис. Шунда Яна бир фаришта келиб:
— Эй ИДрис, ҳали жаннатга кирадиган вақт бўлгани йўқ, - деди.
— Менга вақт бўлди, шунинг учунки, (Оят) «Ҳар бир тирик жон ўлим мазасини тотиб кўргувчидир«, дейилганига мувофиқ мен ўлим топдим ва (Оят) "Сизларнинг ҳар битталарингиз, албатта, унинг лабига келгувчидирсизлар", дейилганига кўра кирдим. Яна фармон борки, (Оят) »Улар ул ердан чиқарилмаслар», ҳукмига кўра энди бу ердан чиқмасман, - деди Идрис.

Шунда жаннат осмонидан бир овоз эшитилди: (Оят) «Менинг бандам тўғри айтади, қўйинглар уни, Менинг марҳаматим Билан жаннатга доҳил бўлсин!»

Ҳозир Идрис жаннатда турар. Олимлар айтадиларки, «Идрис тўртинчи осмонда турар». Яна ҳабарда келишича, тўрт пайғамбар ҳануз тирикдир. Иккиси (Исо ва Идрис) - осмонда, иккиси (Хизир ва Илёс) - ердалар. Аммо бу тўртовидан учтаси ўлгай, Идрис эса ўлмагай. Шунинг учунки, бир марта ўлди, жаннатда қолди, то қиёмат кунигача у ерда бўлур.

Яна айтишларича, жаннат халқига ўлим йўқдир, дўзах халқига ҳам. Шу билан биргауларга бошқа тусга кириш ва даҳшатлар бўлар. Яна Оллоҳ билгувчироқдир.

Қобилнинг кўзи ожиз ўғли бор эди. Ул ўғлининг ҳам бир ўғли бор эди. У ҳам кўр эди. Отаси билан етаклашиб юриб, Қобилга дуч келишди.
— Шу одам менинг амакимни ўлдирган, -деди бола отасига Қобилни кўрсатиб. Кўр ўғил тош олиб, Қобилни уриб ўлдирди.
— Нега отангни ўлдирдинг? - деди боласи шунда ва бир тош олиб у ҳам отасини уриб ўлдирди.
— Илоҳи, биз Одамни яратмасингдан илгари айтганмидик «Одам фарзандлари ҳам Жин ибн ал-Жин қавми каби қон тўкадилар», деб - дедилар фаришталар бу ҳолни кўргач.
— Одам фарзандларини маломат қилмангалар. Сизлар ҳам ер юзида яшаганларингда эди, уларга яратилган нарсалар сизларда ҳам бўлганида эди, бундай демаган бўлардингиз! - деган фармон бўлди. Ва яна фармон бўлдики, «Эй фаришталар, сизларнинг қайсиларингиз олимроқ ва зоҳидроқ бўлса, ўшани келтиринг!»

Уч фариштани танладилар: бирини Уззо дердилар, бирини эса Узоё Яна бирини Ахосил деб атардилар. Оллоҳ таоло улардан шахватни пайдо қилди ва улардан бирини шахватдан ҳоли этиб аввалги ҳолига қайтарди. Иккисини эса ерда қолдирди. «Дунёга боринг, менга тоат қилинг, гуноҳдан қочинг, одамлар орасида адолат Билан ҳукм қилинг, зулм қилманг, зино қилманг, қон тўкманг, ароқ ичман, ҳиёнат қилманг! Кундузлари шу иш Билан машғул бўлинг, кечаси осмонга чиқинг! Тонг отгунча менга ибодат қилинг!» Уларнинг қўлларида узуклари бор эди.

Бир куни бир Хотин эри билан тортишиб қолиб, эр-хотин Уззонинг олдига келдилар. У Хотин чиройли эди, унга кўзи тушган Уззода аёлга нисбатан майл уйғонди.
— Эй хотин, сен адашгансан, мен билан бирга бўлсанг, сенинг истагингга ҳукм қиламан, - деди Уззо. Хотин рози бўлди, Эри бундан огоҳ бўлиб, бу ердан кетдиларва Узоёнинг олдига бордилар. У ҳам юқоридагидай истак қилди. Хотин рози бўлди. Ҳилват жойга келдилар.
— Уч ишдан бирини қилсангиз, сизга бўйсунарман, - деди Хотин ҳилватга келгач, фаришталарга шарт қўйиб. - Шартим шуки, Ё эримни ўлдирасиз, ё ароқ ичасиз, ё бутга сажда қилиб, қўлингиздаги узукни менга берасиз.

Ҳар икки фаришта мулоҳазага берилди: «Ҳаммаси гуноҳ ишлар, узукни берар бўлсак осмонга чиқа оламаймиз, одам ўлдиришдан улуғ гуноҳ йўқ, ароқ ичишда гуноҳ озроқ», деб келишдилар-да ароқ ичдилар. Маст бўлдиларо, аёлнинг эрини ўлдирдилар, зино қилдилар, Хотин эса узукни олиб қўйди, узук туфайли осмонга кўтарилди. Фаришталарга фармон бўлди, улар хотинни урдилар, покиза бўлди. Аёлнинг исми араб тилида Заҳро эди, форсийча Ноҳид, ибрийча Бидухит, туркийча Сақит эди.

Фаришталарга амр бўлди, осмоннинг қопқоғини очдилар. Аларга дейилдики: «Олим ва зоҳидларингизга бир боқинг!« Ҳаммалари тавба қилдилар: »Илоҳо, Сен биздан билгувчироқдирсан!»

Уззо ва Узоё кайфлари тарқагач кўрдиларки, қўллари қонли эди, ўзлари зино қилгандилар, ароқ ичгандилар, узуклари қўлларидан ғойиб бўлганди. Улар ўкиндилар, йиғладилар:
— Энди Оллоҳнинг олдида юзимиз шувут бўлди. Парвардигоримиз бизни беш нарсадан қайтарганди, аммо биз қон тўкдик, зилм қилдик, зино қилдик, ароқ ичдик, ҳамма таъқиқни буздик, -дедилар. Сўнгра Одам фарзандларига изтиҳфор қила бошладилар. Шунгача улар истиғфор айтмагандилар.
— Биз ҳали осмонда эканимизда бир банданинг ибодатларини осмонга чиқарганди. Ҳамма ер халқининг ибодатлари унинг тоати олдида лол эди. У Ким бўлғувсидир? - деб савол қилдилар улар. Фаришталар унинг Идрис эканини англагач олдига бордилар.
— Бизни шафоат қилгил, Оллоҳ гуноҳимизни кечирсин! - деб илтижо қилдилар. Идрис дуо қилди. Фармон келди: «Эй Идрис, улардан сўрагил, дунё азобини иҳтиёр қилармисиз ё охират азобиними?»

Идрис бу сўзни баён қилгач, улар: «Эй Идрис, қайси бирини иҳтиёр қилайлик, айтиб бергил?« дедилар. Шунда Идрис: »Охират азоби абадийдир, Дуне азобини танланг!» деди. Улар дунё азобини ихтиёр этдилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом уларни Бобил қудуғига олиб келди. Қил билан товонларидан осди ва пешин намозидан кейин то кечқуринги шафақ ғойиб бўлгунча қийнай бошлади.

Баъзилар айтадиларки, тонг отгунча эртаги қийноқларга ҳозирлик кўрардилар. Қудуқ ичида товонларидан осилган ҳолатда кўрилди. Ер юзидаги жамики, ифлос ва бадбўй нарсалар тутун бўлиб буринларига кирарди. Яна бир ривоятда айтилишича, Иброҳим ан-Нафафий пешин намозини кечроқ ўқир эди. Сабабини сўрагнларида «Уларга азоб енгилроқ», бўлсин деб шундай қиларман, дея жавоб берди.

Яна дейдиларки, бир йил давомида уларнинг зино қилган вақти кирди дегунча бирж оду ўргатувчи кимса тун қоронғусида у ерда туриб олиб, фаришталар номидан сўз сўзларди. Улар «Буни ўрганмоқлик осондир, уни ишлатиш эса куфр ишдир«, дер эдилар. Бунга рози бўлмаса айтардиларки: »Биёбонга чиққин-да, кўрганларингни айтгил!» Биёбонга бориб, сўзладилар, оғизларидан бир оқ кабутар учиб чиқарди. Сўнгра бўлган ҳодисани қайтиб келиб сўзлаб берардилар.
— Оқ кабутар сенинг имонинг эди, сен ундан айрилдинг, энди сеҳр жодуни ўрганарсан, дедилар улар бунга изоҳ бераркан.

Маълум бўладики, Ким сеҳр-жодуни ўрганса, яна унинг ёрдамида амалларни қилса, Оллоҳ таолога кофир бўлар экан. Шундан кейин улардан бу қудуққа кейинчалик Юсув (а) ташланади, фаришталик исмларик етказилиб, Хорут ва Морут деган исмни бердилар.

Нуҳ Набий Алайҳиссалом Қиссаси

Нуҳ набий ибн Малик ибн Идрисдир. Онасининг оти Шамхо бинти Анурш эди. Нуҳдан Одамга қадар ўн ота ўтдилар, ҳаммалари мусулмон бўлгандилар. Асл исми Яшкир эди, кўп нола чекиб йиғлаганлари учун нуҳ деб аталди. Айтишларича, унинг нолаларига сабаб шу эди:

Кунлардан бир кун Иблис деди:
— Эй Нуҳ, менга шерик қилдинг. Агар шерикларим, қўлдошларим, аскарларим йиғилиб келса, бу ерга сиғмас эдилар.
— Шерик қилганим нимадир? - сўради Нуҳ.
— Сен дуо қилгандинг, қавминг ҳалок бўлди. Ҳаммалари жаҳаннам ичра менга қўлдош бўлдилар. Сабр қилганингда баъзилари имон келтирарди, шу афзал эди, - деди Иблис.
— Эй кошик, кошки сабр қилган бўлганимда баъзилари мусулмон бўларди, менга бундай таъна тегмас эди, - Дея Нуҳ туну кун нола қилди.

Ҳикоят қиларларки, Нуҳ алайҳиссалом Машриқдан Мағрибга барча ҳалойиққа пайғамбар эди. Бир қари (қўл учидан тирсакка бўлган ўлчов бирлиги) ҳам ер одамлардан ҳоли эмас эди. Бир кексанинг ўрнича ердан уч юз ботмон буғдой унарди, юз ботмон буғдой эса бир йиллик очуқа бўларди. Яна Машриқдан Мағрибга қадар уйларнинг томлари бир-бирига туташ Эдики, томма-том ююрса бўларди. Ер юзида зироат қиладиган ер қолмагач, йилқиларга тупроқ ортиб, баланд тоғлар устига ёйиб деҳқонлик қилардилар.

Ҳикоятда келурки, Машриқдан Мағрибгача қайси жога бўлмасин таёқ ташланса одамларнинг бошига тушарди. Нуҳ замонидагичалик ободонлик қиёматга қадар бўлмас. Ўша пайтда Оллоҳни бир деб билувчилар бўлмади.

Айтишларича, бир қанча вақт ўтгач, Жаброил алайҳиссалом пайғамбарлик олиб келганида Нуҳ айтди:
— Олам жуда кенгдир, кофирлар бўлса ҳаддан зиёд. Мен қаерга бориб, Оллоҳнинг бирлигини билдирайин?
— Эй Нуҳ, айтмоқ сендан, эшитмоқ мендан! Деган хитоб келди.

Шундан сўнг Нуҳ иймонга дват қилди:
— Оллоҳнинг ягоналигига иймон кеклтиринг, менинг пайғамбарларимга иқрор бўлинг! - Бу даъватни шамол Машриқдан Мағрибга қадар элтид.

Кофирлар Нуҳни ура бошладилар. Шу қадар урдиларки, суяклари синди, синиқ суяклари тери ичидан беҳад даражада қақшарди, чидаш қийин эди. Ётса, кечаси билан Оллоҳ таоло унга шифо берур эди. Кун сайин Жаброил алайҳиссалом келиб: «Эй Нуҳ, боргил, кофирларга айтгилки «Ла илаҳа иллаллоҳу Нуҳун расулиллоҳи» десинлар!» деб фармон келтирарди. У бориб айтарди, улар бўлса урардилар.

Илоҳи туну кун сенинг фармонингни етказдим, тингламадилар. Очиқ айтдим, эшитмадилар, маҳфий айтдим, қабул қилмадилар (Оят) «Эй Парвардигорим, мен қавмимни кеча-ю кундуз даъвт қилдим, лекин менинг чақиришим уларнинг нафратларинигина зиёда қилди», -деди Нуҳ.

Эллик кам минг йил даъвт қилди, саксон киши иймон келтириб, мусулмон бўлдилар, ярми эркаклар ва ярми хотинлар эди. Улардан бошқа ҳеч Ким мусулмон бўлмади. Кун сайин машаққатлари зиёда бўлди. Нуҳнинг хотини ҳам кофир эди.

Бир куни бир қария ўғлини етаклаб, Нуҳнинг қошига келди. Қария Нуҳнинг юзига тупурди, ҳақорат қилди ва ўғлига васият қилди:
— Бу Нуҳ телбадир. Оталаримиз буни сўзларини эшитмадилар. Бугун мен қандай ишни қилган бўлсам, бундан кейин сен ҳам шундай ишни қилгайсан.

Унинг сўзини эшитиб, қилмишини кўриб, Нуҳнинг умиди узилди, кўнгли оғриди, дуо қилди: «парвардигоро, ер юзида бирорта кофирни қолдирмагин». Шундан сўнг Оллоҳ таоло қирқ йилгача ёмғир ёғдирмади, ердан ўсимлик ундирмади, аёллар фарзанд туғмадилар, чорва ҳайвонлари ҳалок бўлди, булоқ ва жилғалар қуриди.

Ҳабарларда келадики, Авж ибн Унуқ тўфонда ҳалок бўлмаганди. Негаки, у дарёлардан эмасди. Дайёр - хотинлик, уй-жойлик деганидир. Авжнинг эса уйи ҳам, хотини ҳам йўқ эди. Денгизларнинг нариги ёғида турарди, тўфон суви унинг тиззасига ҳам келмаганди.

Орадан вақт ўтиб Нуҳга хитоб келди:
— Дуоингни ижобит қилдим. Боргил чинор дарахти эккил!

Нуҳ дарахт экди, қирқ йилда уч дарахт етилди. Дарахтни кесди-ю, уни керакли жойга келтира олмади. Шунда Авжни чорладиларо, у дарахтни судраб келтирди. Жаброил Нуҳга таълим берди, дарахтни болта Билан чопдилар. Ўрдакнинг сув устида юрганини кўрсатиб, ўргатдилар, унга ўхшатиб кема йўна бошладилар. Кофирлар буни кўриб машара қилар эдилар: (Оят)
— «Сен пайғамбар эдинг, энди дурадгор бўлиб қолдинг!» Буни нима қилмоқчисан ўзи?!
— Кема қиляпман, унга миниб, сув устида сузарман,деди Нуҳ уларнинг сўроғига жавобан.
— Эгар йўнарсанму, аввал эшак олгил! - деб яна кулдилар. (Оят) «Қачон унинг ёнидан қавмнинг раислари ўтса, уни масхара қилар эдилар».
— Нуҳ деди: «Оят« »Агар сизлар бизни масхара қилсаларингиз, бизлар ҳам сизлар каби масхара қиламиз. Жуда ҳам тезда биласизлар (Ким ҳақ эканлигини)».
— Тўфон ваъдаси қачон бўлур? - сўради Нуҳ.
— Қачонки, тандиринг ичидан сув чиқса, балки азоб келган турур, - деган хитоб келди.

Нуҳнинг тўрт ўғли бор эди: Сом, Хом, Ёфас ва Канъон исмлик. Уч ўғли мусулмон эди, Канъон эса кофир эди.

Кема йўндилар - бўйи уч юз қари, эни икки юз қари эди. Баъзиларнинг айтишларича, кема узунлиги минг икки юз қари, баланлиги олти юз қари, эни ҳам олти юз қари эди (қари - бир тирсак узунлигича). Бир юз йигирма тўрт минг темир боғлар қилдилар. Ҳар бир боғнинг устида бир пайғамбарнинг оти битилганди. Иблис «Муҳаммад расулуллоҳ» калимаси битилган боғни ўғирлади.

Нуҳ қанча қидирса ҳам тополмади. Жаброил келиб ҳабар қилди, сўнгра «Боғни Нуҳга бергил!« деса, »Олмадим!» деб қасам ичди. Жаброилнинг аччиғи келиб, кема ёғочини олиб бошига бир урганди, боши-кўзи қонга бўялди. Қўрққанидан боғни топиб берди.

Кема битди, у уч қават эди (биринчи қаватида чорва ҳайвонлари, иккинчисида Нуҳ қавми Билан, учуинчисида қушу қуртлар жой олганди). Кема биргач, Нуҳнинг кофир хотини нон пишираётган чоғда тандир ичидан сув чиқди. У келиб Нуҳга ҳабар қилди. Нуҳ ўша саксон киши Билан кемага чиқди. Шунда фармон келди: (Оят) «Миндир кемага ҳар хил жониворлардан бир эр ва бир урғочисини ва аҳлингни ҳам. Яна ўғлонларингни ҳам чиқаргил!»
— Илоҳо, учадиган, чопқир жониворларни қандай қилиб тутайин, - деди Нуҳ.

Шундан сўнг оллоҳ қудрати Билан сув юзига ҳамма жониворлар йиғилди, ҳар биридан бир эркак, бир урғочини тутиб, кемага чиқардилар. Ўғли Канъонни ҳам кемага чиқармоқчи бўлганди, ёрлиғ келди: «Чиқармагил, у кофирдир!»
— Илоҳо, аҳлингни чиқаргил, деб айтган эдинг-ку? -сўради Нуҳ.
— У сенинг аҳлингдан эмас! - деган хитоб келди.
— Эй канъон, мусулмон бўлгил, кемага киргил, тўфон суви ҳалок қилғусидир, - деди Нуҳ.
— Мен баланд тоғларга сиғинарман, Тоғлар мени сувдан қутқаргай, - деди Канъон.
— Бугун Оллоҳдан бошқа азобдан сақлагувчи ҳеч ким йўқдир, - деди Нуҳ. - Ҳудонинг раҳматига сазовор бўлган одамгина омон қолади.

Шу пайтда сув келди, ҳалок қилгудек бўлиб, Канъон тоғ тепасига қараб қочди. Сув кўтарила бориб оёғига етди. Канъаннинг бир ўғли бор эди, сувдан қутилмоқчи бўлиб, уни оёғи остига олиб устига чиқди, боласи ўлди, сал ўтмай ўзи ҳам ҳалок бўлди, имонсиз кетди.

Айтишларича, кемага энг аввал қалдирғоч кирди, энг кейинида кирган жонивор эшак бўлди. Эшакни судрадилар, сира кемага кирмади, негаки шайтон унинг думидан тортиб турганди.
— Шайтон минган бўлса ҳамки киргил! - деди нуҳ.

Яна айтишларича, Нуҳ тайсалланиб турган эшакка қараб: «Киргил, эй малъун!» деган эди, Иблис маолъун эшакнинг думидан ушлаган ҳолда кемага чиқди. Шайтонни кема ичида кўрган Нуҳ:

Сен кимнинг фармони билан кемага чиқдинг? -*деди.

Сенинг сўзинг, сенинг фармонинг Билан чиқдим, - деди Шайтон.

Сени киргил, деб қачон айтдим? - таажубланди Нуҳ.

«Киргил, эй малъун!» дединг, малъун мендирман, эшак эмас, - деди Иблис.

Молик ибн Сулаймон ал-Харавий раҳматуллоҳи алайҳ айтарки, Нуҳ пайғамбар илон ва чаённи «Сиздан одамга зарар тегар», деб кемага чиқармади. Шунда улар:

Кимки сенинг отингни айтса, унга зарар тегдирмаймиз, - дедилар.

Дейдиларки, Ким илон ва чаёндан қўрқса (Оят) «Салом бўлсин Нуҳ пайғамбарга аҳли одам ичида. Албатта, биз яхши амал қилгувчиларни Яна шундоқ мукофотлаймиз, Ҳақиқатда у бизнинг мўмин бандаларимиздан эди», оятини ўқиб ётсин.

Илоҳо, арслон сигир билан, бўри қўй билан, мушук кабутар билан душманлиғини биларман, уларни нима қилайин, - деди Нуҳ.

Ҳамма нарсаларни чиқариб бўлгач фармон келди:

Одамнинг суякларини келтиргил, кемага чиқаргил, унга азоб суви тегмасин!

Ҳазрат Одамнинг жасадини келтриб кемага қўйдилар. Кеманинг бр тарафида эркаклар, бир тарафида эса аёллар жой олгандилар, Одамнинг жасади улар орасида парда бўлди.

Яна бир ривоятда Жуди тоғига қўйдилар дерлар, аммо эти ва териси Сарандибда, суяклари Жидуда турар.

Қачонки сув кема қирғоғига келганда Нуҳ неча бор уринди, лекин кема юрмади. Шунжа Жаброил айтдики: «Эй Нуҳ, тўрт жойга тўрт кўзни номлаб жойлаштиргин!».

Шундай қилганда кема юрди. Айтишларича бир кўзни Отик, иккинчисини Умар, учинчисини Усмон, тўртинчисини Али деб номлаганди. (Оят) «У кема сузар эди кўз олдимизда, токи мукофот бўлсин ёлғончисан дейилган одамга (яъни Нуҳ пайғамбарга)».

Нуҳ алайҳиссалом Ироқдан чиқиб Маккага борди, Каъбатуллоҳни етти бор тавоф қилди. Ундан Мағрибга, сўнгра Машриққа борди. Ражаб ойининг учинчи куни кемага чиқди, олти ой кемада сузди.

Тўфон чоғи қирқ кеча-кундуз ёғн ёғди, ердан ҳам сув чиқди. (Оят) «Осмон эшикларини қуйиб оқадиган сувга очиб ташладик ва ерда чашмаларни оқизиб қўйдик».

Айтадиларки, Нуҳга пайғамбарлик келганда юз ёшда эди. Тўққиз юз эллик йил одамларни даъват қилди. Яна бир ривоятда тўфонгача тўрт юз ёшда эди, ундан кейин уч юз эллик йил умр кўрди, дейдилар. Ҳаммаси минг етти юз йил бўлади.

Айтадиларки, қирқ кеча-кундуз ёғин ёғди, ҳар бир қатраси тегирмон тошидек келарди. Дунёнинг энг баланд тоғини устига ҳам қирқ қари сув босди. Кемадаги саксон кишидан ташқари ер юзида бирорта ҳам одам қолмади, ҳаммаси ўтди.

Ҳабар келарки, илгари уч нарса йўқ эди, улар кемада, денгиз устида пайдо бўлди: бири мушук, иккинчси сичқон пайдо бўлиб кемани тешди, учинчиси тўнғиз. Фармон бўлди, Нуҳ арслоннинг бошини силади, бурнидан иккита мушук чиқди ва у сичқонни еди.

Яна айтадиларки, сичқон кемани тешганда одамларда сувга ғарқ бўлиш қўрқинчи уйғонди, сув ичида эса сира тешикни беркитиб бўлмади.

Шунда Нуҳ айтадики:

Кимки бу тешикни беркитса, нима тилаги бўлса бергайман.

Мен тешикни беркитайин, сув кириш тўхтагач, кемадаги сувларни чиқариб ташланган, - деди илон сўнг сўради, - менга нима берарсан?

Нима истайсан? - деди Нуҳ.

Қайси гўшт тотли бўлса, ўшани бергил, - деди Илон.

Нуҳ қабул қилди, Илон сувга кириб тешикни беркитди, ўша жойда кулча бўлиб ётди, сув кириши тўхтади. Кема ичидаги сувни ташқарига чиқариб ташладилар, ғарқ бўлиш қўрқинчи барҳам топди.

Кемадан чиққанларидан кейин илон келиб, Нуҳдан ваъда қилинган гўштни талаб қилди.
— Ҳамма жониворлар кемадан чиқди, тарқалиб кетдилар, гўштни қандай топармиз? - деди Нуҳ. Илон кўп сиқилди, шунда Нуҳ чивинга амр қилди:
— Боргил, ер юзидаги гўштларни тотиб кўргил, тотлисини Илонга бермиз.

Чивин кетди, аммо анча ҳаяллаб қолди. Илон эса тиқилинч қиларди. Нуҳ ҳижолатда қолганди, қалдирғочни чивинни топиб келиш учун жўнатди.
— Нега кеч қолдинг?- деди Қалдирғоч, Чивинни қидириб топгач.
— Ер юзи кенг экан, шу боис кеч қолдим, - деди Чивин.
— Гўштларни тотиб кўрдингми? Қайси гўшт тотлик экан? - сўради Қалдирғоч.
— Ҳамма гўштларнинг энг тотлиси одамларнинг гўшти экан, - деди Чивин.
— Ўша гўштнинг мазаси ҳали-ям оғзимда тургандир. Оғзингни очгин, мен ҳам бир ҳидлайин, - деди Қалдирғоч. Оғзини очганди Қалдирғоч уни ҳидламоқчи бўлиб, тумшуғи билан Чивиннинг тилини кесиб олди. Ўшал кундан бери Чивин тилсиз қолди.

Икковлари Нуҳ пайғамбарга келдилар. Чивин ҳарчанд ҳаракат қилсада сўзлаёлмас эди. Унинг сўзига ҳеч Ким тушуна олмасди.
— Унга нима бўлди, нечук сўзлаёлмас? - деб сўради Қалдирғочдан.
— Мен Билан сўзлашганда бақанинг гўшти ширин экан, деб айтганди. Кеч қолганидан ҳижолатда бўлиб, сўзлаёлмай қолди, - деди Қалдирғоч.

Нуҳ алайҳиссалом бақа гўштини илонга берди. Агар қалдирғоч ўша кунда шунчалик эзгулик қилмаганда эди, бугун биз ҳамма одамлар илонга ем бўлардик.

Яна мақсадга келамиз: Нуҳ алайҳиссалом кемадагиларга айтган эди:
— Жуфтларингизга яқинлашманг, болалар туғилса, кемага сиғмай ғолурмиз, - деб.

Ҳеч ким жуфтига қовушмас эди. Аммо мушук кўрдики, ит жуфти Билан қовушди. Келиб Нуҳга айтганди, лекин Ит тонди. Бундан мушукнинг аччиғи чиқди, ҳижолатлик бўлди. Бир қанча вақт ўтгач, Мушук Яна кўрдики, Ит жуфти билан қовушаётганди.
— Илоҳо, бу Ит сенинг пайғамбарингга ёлғон сўзлайди, айбдан тонарди. Қудратинг билан уни шу ҳолда тутгил, мен бориб Нуҳга ҳабар қилайинки, у келиб кўзи билан кўрсин, - дея Мушук Оллоҳга муножат этди.

Оллоҳ унинг дуосини ижобат қилди, Ит то Нуҳ келиб кўргунча ўша ҳолда қолди, жуда уятли бўлди. Бугунга қадар бу иш Итга мерос бўлиб қолди. Ит ҳам дуо қилди:
— Мени Нуҳга уятлиғ қилди. Ҳудоё, буни ҳам расво қилғил!

Оллоҳ таоло Итнинг тилагини раво қилмади. Аммо мушуклар қачонки жуфтларига ҳожати тушса, шу қадар овоз чиқарадиларки, ҳамма жонзодлар ҳабардор бўлар. Бундан маълум бўладики, Ким бировнинг айбини очса, ўзи ҳам ўшандай айбга мубтало бўлғувсидир.

Кемада одамлар ва жонзотларнинг ахлатлари кўпайиб кетдики, бу беҳад ташвиш туғдирди. Фармон бўлдики: «Нуҳ лайҳиссалом урғочи туянинг орқасини силасин!« Силаган эди, туя думини қимирлатди ва орқасидан тўнғиз чиқди. У ҳамма нажосатларни еди. »Бу кун тўнғиз гўштининг ҳаром бўлмоғига сабаб ўшадир», дейдилар.

Олти ой ўтгач авжга фармон бўлди:
— Кемани судрагил!

Кеманинг қуйруғидан тутиб судрамоқликка бирор кимсанинг қуввати етмас эди. Авжни шу сабадан ҳам Оллоҳ таоло ҳалок этмади. Шундан кейин фармон бўлди: (Оят) Ва ҳукм Илоҳи томонидан айтилдики, «Эй ер, сувингни ют!« ва »Эй осмон, ёғишингни тўхтат!» Осмон ёғишдан тўхтади, сувлар ер юзидан қуриди. Маълумки, ер юмалоқдир, атрофида тоғлар турар. Сув тўрт тарафдан Коф тоғига келиб тўхтади, кейин пастлай бошлади. Ернинг атрофии муҳит дарёси бўлди. Муҳитдан муҳитга уланган сувлар денгиз бўлди. Ер юзасидаги тоғлар, чуқурлар, кўллар ҳаммаси тўфон суви Билан бузилиб, издан чиқди. Денгизлар суви ачиб, сасиб одамлар ўлиб кетдилар.

Тоғларга хитоб келди:
— Мен Нуҳнинг кемасини тоғларда тургизгайман!

Ҳамма тоғлар бош кўтардилар, зора кема бизда тургай, дея. Жудий тоғи ҳамма тоғлардан паст эди. У ҳокисорлик Билан «Менга бук аромат қайдан ҳам тегишли бўлсин», дея ўзини паст тутди. Оллоҳ таоло уни иҳтиёр этди, кема унда турмоқ учун пастлай бошлади.
— ер юзида қанча миқдорда сув қолди, ернинг қанча миқдори очилди? Бунинг ҳабарини менга ким келтиради? - деди Нуҳ алайҳиссалом.
— Мен борайин, - деди қорақарға.
— Унга Ким кафиллик бергай? - деди Нуҳ.

Эркак товуқ кафил бўлди, Қарға йўлга тушди. Кўрсаки, ернинг бетида ўликлар кўп экан, уни емакка андармон бўлиб, кеч қолди. Ҳўроз вақт бўлганини Қарғага билдирмоқ учун кеманинг томига чиқиб, қанот қоқиб чорлай бошлади. Қарға эса келавермади. Нуҳ алайҳиссалом Ҳўрозни ушлаб қолди. Шу боис товуқлар учмайдиган бўлиб қолдилар, одамлар Билан бирга қолдилар. Айтадиларки, кафолатнинг боши маломатдир, ўртаси ўкинчдир, охири эса товондир. Ким ишонмаса, синаб кўрсин. Нуҳ алайҳиссалом Қарғани дуо қилди, Оллоҳ таоло уни ижобат қилди. Қарғанинг умри қаттиқ машаққатда, ҳавотирда охир бўлар, чунки у йўлдан қайтмишда ўнгу сўлга боққани учун.

Нуҳ алайҳиссалм кабутарни жўнатди:
— Тезда ҳабар келтиргил! - деди

Йўлга тушди. Бориб кўрса, ер кўринди, у сойга қўнганда оёғи балчиқ бўлди. Шу заҳотиёқ қайтиб келиб, оёғидаги балчиқни кўрсатди.

Ўша балчиқ оёғида тукларга айланди. Шу боис оёғи тукликлар унинг наслидан бўлар. Яна бир ривоятда, Кабутар суви қуриган жойга қўнганда сув сассиқ бўлгани учун, оёғи қизил бўлди, дерлар.

Кабутар қайтишда зайтун дарахтининг япроғини тумшуғига олиб келиб, Нуҳга кўргазгач, пайғамбар уни эзгу дуо қилди:
— Одамлар сенга меҳрибон бўлиб, уйларидан жой берсинлар!
— Яна бир илтимосим бор, - деди Кабутар. Нуҳ дуо қилди, Оллоҳ таоло ижобат этди.

(Оят) «Эй Нуҳ, биз томондан бўлган саломатлик ила туш!« деган фармон бўлди. Нуҳ қирқ эр ва қирқ Хотин билан кемадан тушди ва Шом вилоятида денгиз бўйида бир қишлоқ қурдилар. Уни »Қарят ул-самонина» деб атадилар. Олти ой сув ичда турганларида шамол келмаганди. Тўсатдан шамол келдики, бу уларга ёқмади, касал бўлдилар. Оқибатлда ҳаммалари ўлиб, етти кишигана қолдилар. Нуҳнинг ўзи уч ўғли ва уч келинидан бошқа бирор киши қолмади. Бугун келиб одамларнинг ёвузлари, яхшилари, мўминлари, кофирлари - ҳаммаси Нуҳнингф арзандларидан бўлар. Ката ўғлини Сом, ўртанчасини Ҳом, учинчисини Ёфас дер эдилар.

Бир куни Нуҳ ухлаётганди, шамол келиб этагини кўтарди. Шунда унинг уят жойи очилиб қолди. Уни кўрган Ҳом кулди, Сом эса уни маломат қилди, Ёфас келиб тўни Билан ёпиб қўйди. Оллоҳ таоло бу шимликнинг ёмонлиги туфайли Ҳомнинг пуштикамаридаги уруғларини қора қилди. Уялганидан хотининг қўлидан тутиб, денгиз қирғоғида қамишдан уй қилиб, яшай бошлади. Шундай қилиб, ҳиндулар, ҳабашлар, зангилар - ҳаммаси унинг уруғидан бўлдилар.

Араблар ва Ажамларнинг отаси Сом бўлди. Ҳомни Ҳиндистонга (ҳиндулар юрти демоқчи), Сомни араб ва ажам вилоятларигат жўнатди. Ёфас эса Туркистон вилоятларига келди. Ҳамма туркий халқлар унинг уруғидан тарқалди. Шу боисдан турклар азиз ва мукарра мбўлдилар. Бу сўзлар Абу Ишоқ Нишопурий жам қилган «Қиссаси ал-анбиё«да битилгандир. Бошқа оламларнинг айтишларича, Яъжун ва Маъжун ҳам Ёфас уруғидан чиқар. Каъб ривоятига кўра, Одамато ухлаётган чоғда туш кўради. Нутфа ерга томиб, тупроққа қоришади. Оллоҳ таоло ундан Яъжун ва Маъжуни яратди. Шу боис бизларга ота тарафдан боғланиб, қариндош бўлар. Ҳавво она тарафдан боғланмас, ўгай бўларлар. Абдуллоҳ ибн Аббос (Оллоҳ ундан рози бўлсин): »Одам фарзандлари ўн ҳиссадир, унинг тўққиз ҳиссаси Яъжун ва Маъжун, бир ҳиссаси жамики одамлардир», деган.

ҲИКОЯТ. Нуҳнинг бир қизи бор эди. Бир одам сўради, бермоқчи бўлди. Яан биров сўраб келганди, унга ҳам бермоқни иҳтиёр қилди. Тағин биров сўради, унга ҳам беришга рози бўлди. Тўртинчи биров ҳам сўраб келди, уни ҳам кўнгли тилади. Ҳаммалри қизни олиб кетгани бир вақтда келиб қолдилар, шунда Нуҳ алайҳиссалом қайғуга ботди. Уйида бир қанжиқ ити ва урғочи эшаги бор эди. Оллоҳнинг қудрати Билан иккаласи ҳам қизларга айландилар. Парвардигор жаннатдан бир ҳурни чиқарди. Уларнинг ҳаммалри бир хил суратлик Эдики, у ўз қизи қайсилигини ҳам таний олмай қолди.

Орадан бир қанча вақт ўтиб, у қизларини кўргани келди.
— Жуфтинг билан қандай яшаяпсизлар? - деди бир куёвига.
— Яхши яшаяпмиз, аммо бир айби бор - ҳеч нарса емас ва ичмас, - деди куёви. Нуҳ билдики бу ҳур экан.
— Жуфтинг Билан қандайсизлар? - деди иккинчи куёви олдига келиб.
— Қанжиққа ўхшаб кетаркан, - деди куёви. Билдики буи т экан.
— Жуфтинг Билан муросаларинг қалай? - деб сўради учинчи куёвидан.
— Ейди,ичади, эшакдай чўзилб ётгани ётган, - деди куёви. У билдиик бу эшак экан.
— Жуфтинг Билан қандай яшарсизлар? - сўради тўртинчи куёвидан.
— Мен ундан беҳад ҳурсандман, у пайғамбарзодалардан экан, - деди куёви. Нуҳ алайҳиссалом у ўзининг қизи эканлигини билди ва олиб борган ҳодясини унга совға қилди.

Ҳабарда келарки, Нуҳнинг умри охирлаб қолгач, бир куни Жаброил алайҳиссалом келди ва унга:
— Эй Нуҳ, пайғамбарлар ичида сенинг умринг узунроқ бўлди. Дунёни қандай тасаввур этдинг?
— Дунёни икки эшикли саройдек билдим. Бир эшикдан кириб, иккинчисидан чиқарман, - деди Нуҳ.

Айтишларича, Нуҳга юз ёшларида пайғамбарлик келди. Эллик йили кам минг йили одамларни даъват қилди. Тўфондан кейин уч юз эллик йил яшади. Яна айтадиларки, Одаматодан тўфонга қадар икки минг икки юз йил вақт ўтганди. Шундан кейин Нуҳ вафот этди. Одамлар уч юз йил Нуҳнинг ҳариатига амал қилдилар. Сўнгра ҳаммалари кофир бўлдилар, шариатни баён қилгувчи қолмади. Уч юз йилдан кейин одамларга Ҳуд пайғамбари юборилди.

Авж Ибн Унуқ Қиссаси

Унуқ Одамнинг қизи бўлиб, Авж унинг ўғли эди. Бўйи ниҳоятда узун эди. Тўфонда гшу боисдан ҳам ҳаолк бўлмадики, сув унинг тиззасигача чиқди холос. У тоғлар устига ўтириб, денгизга қўлини тиқиб, балиқ ушларди ва уни қуёшга тутиб, пишириб еярди. Ҳамиятлик эди, беҳад садоқатли эди. Катта ёшли хотин ва бир қизни олди. Қизни баланд бир тошнинг устига, одамлар кўрмайдиган жойга қўйди. Қиз улғайгач у бир жойга кетди. Қиз тоғнинг бир четига келагида, кўзи бир йигитга тушди, унга ошиқ бўлди. Йигит ҳам унга кўнгил қўйди. Қовушмоқликка имкон топмадилар. Йигит бир бўрининг олдигма келиб дардини айтди:
— Бир уста топиб, ўзинг сиғадиган сандиқ йўндиргин, оғзини беркитсин, сен унга кириб олгин, - деб маслаҳат берди бўри.

Ҳалиги одам сандиқни олиб келиб, тоғ тагига қўйди. Бўри ҳам сандиқ ёнида ўтирди. Авж келганида бўри йиғлаганича унга пешвоз чиқди.
— Эй ўғлим, сандиқ ичида омонатим бор, уни сенга қолдирайин, бошқаларга ишонмасман, - деди.

Авж сандиқни олиб хотини ёнига қўйди-да, Яна бир жойга кетди. Хотин сандиқнинг қулфини очиб, йигитни чиқариб олди. Бир неча кун бирга бўлдилар. Авж қайтиб келиб кўрсаки, бир кимса ерга тупирмиш.
— Буни ким қилди, - дея сўради у.
— Мен тупурдим, - деди хотини.
— Яна бир тупиргин-чи! - деди Авж. Хотини тупурганда унга ўхшамади.
— Ҳозир сени ҳақиқат гапдан бошқа гап қутқармас, - деди Авж жаҳли чиқиб. Хотин қўрққанидан ростини айтди. Авж йигитни сандиқдан чиқарди, хотини ёнига қўйиб, бўрини топиб келди. Ерга уриб ўлдирди, устидан ёзилди, бўри нажосат остида қолди. Ривоят қилишларича, у қайси элдиан ўпкаласа, бир оёғини қишлоқнинг у четига, бир оёғини бу четига қўяркан-да, қишлоқнинг тепасига ёзилиб, ҳамма одамларни нажосати остида ҳалок қиларкан.

ҲИКОЯТ. Авж Мусо алайҳиссалом давригача тирик юрган эди. Мусонинг лашкари кўрдики, Авж тўрт йиғоч (бир йиғоч тахминат 9 км келадиган масофа бирлиги) жойни банд қилиб турарди. Бир пайт лашкар Билан баробар келадиган бир тоғни боши устига даст кўтарди-ю одамлар устига бостириб қўймоқчи бўлди. Шунда Оллоҳ таоло сассиқпопишакка илҳом бердики, у келиб Авжнинг боши устидан у тоғни тешиб қўйганди, тоғ унинг бўйнига ҳалқа бўлиб қолди. У Мусо Билан уруша олмади. Шунда Мусога «Ургил!» деган фармон бўлди. Мусонинг бўйи ўн икки қари (тирсак) эди, таёғининг узунлиги ҳам шунча эди. Мусо Яна ўн икки қари баландга сакраб, таёғи билан урганди, Авжнинг ошғига тегди ва ерга қулади. Мусонинг қавми уни янча-янча ўлдирдилар.

Ҳуд Алайҳиссалом Қиссаси

Ҳуд ибн Абдуллоҳ ибн Риёҳ ибн ал-Жулуд ибн Од ибн Аваз ибн Ирам ибн Сом ибн Нуҳ алайҳисаллом деб аталар. Дейдиларки, араблардан беш пайғамбар чиққандир: Ҳуд, Солиҳ, Шис, Исмоил ва Муҳаммад алайҳиссаломлар.

Од - баъзиларнинг айтишича маликаларнинг оти, баъзиларнинг фикрича қавмнинг номи, яна баъзиларнинг уқтиришича элнинг номи ва яна бировларнинг таъкидлашича оталарининг отидир. Од ибн Аваз ибн Ирам ибн Сом ибн Нуҳ алайҳиссаломнинг қавмлари Аҳқоф деган жойда (изоҳ - ҳозирги Яман Билан Уммон ўрталиғида) яшаб ўтганлар. Ҳуд уларни иймонга, исломга даъват этди. Қавмлари эса «Сен бизни тангриларимиздан айиргани келдингми?« Дея саркашлик қилдилар. Улар баланд бўйли эдилар: тўрт юз қари баландликда новча бўлиб, баландга сакраб оёқлари билан тепинсалар, тиззаларигача ерга кирардилар. Улар қувватларига ва бўйларига ҳамоҳанг бутлар ясадилар. Кучларига мағрурланиб, »Биздан қувватлик Ким бор?» дедилар. Уч юз қари баландликдаги бутларни олтин ва кумушдан барпо этган.

Ҳуд уларга (Оят)
— Эй қавмим, Оллоҳга топинглар. Сизларга ундан бошқа бирор ҳудо йўқдир, -деди. Лекин улар буни қабул қилмадилар ва саркашлик Билан дедилар:
— Агар ростгўй бўлсанг азобни келтиргин, кўрайлик.
— Азобнинг келишлигини Оллоҳ билгувчидир, - деди Ҳуд. - Мен сизларга жоҳил қавм эканлигингизни кўрмоқдаман.

Бу қавм бошқаларга қараганда мақтанчоқ ва кеккайганроқ бўлардилар. Улар тоғларни қўпордилар, баланд-баланд саройлар бино қилдилар. Заиф ва паст бўйли одамларни масхара қилдилар. Шунинг учун одийлар деб аталдиларки, араб тилида у ўта ношукр демакдир. Булар бошқа одамлардан Яна беш нарса билан ортиқроқ эдилар: қувват, қомат, неъмат, муҳлат ва маъсвият эди улар.
— Оллоҳдан қўрқинг, унга тавба қилинг! Йўқса, сизларни ҳалок қилғувсидир, деди Ҳуд.
— Сени тангринг бизларни қандай йўл Билан ҳалок қилгай, - дедилар.
— У сизларни шамол Билан ҳалок қилгай,-деди Ҳуд ва унинг сўзлари зое бўлмади. У қирқ етти йил даъват қилди, лекин тингламадилар.
— Биз сенинг сўзларинг Билан тангриларимиздан қайтмасмиз, - дедилар. Сўнгра тўпланиб, кенгаш туздилар:
— Бизнинг устимизга шамол келармиш, бунинг тадбирини тузайлик, дея эгниларига совутлар, бошларига дубулғалар кийдилар, фарзандларини ва мол-ҳолларини тоғлар орасига яширдилар. Уларнинг бир одати бор эдики, қачон бирон бир қайғуга мубтало бўлсалар, Маккага одам юбориб, қурбонлик қилар ва тилакларини сўрар эдилар. Атоқли кишилардан уч кишини - Мозид ибн Саъд, Луқмон ибн Од (бу Луқмони Ҳаким эмас). Қайн ибн Умарни ажратдилар. Учовлон Маккага етиб келгач, Муовия деган бадавлат ват анти қариндошлариникига қўноқ бўлдилар.

Ҳуд пайғамбарнинг дуоси билан Оллоҳ таоло уларга уч йил давомида ёмғир юбормади, қурғоқчилкидан ожиз бўлдилар. Уччовлари қурбонлик қилиб, ёмғир сўраш учун келгандилар, аммо буни ёддан чиқаргандилар. Муовия бундан аччиқланди ва ҳизматкорларига «Сизларнинг ичкиликбозлик Билан бўлиб, ёғин сўраб келганларингизни унутдингиз, фурсатингиз ўтиб кетмоқда», деб айтишликнинг тайинлади. Хизматкорлар бу сўзларни шеърга соли байта бердилар, буни эшитган меҳмонлар уйларини соғиндилар, Каъбага келиб қурбонлик қилдилар.
— Эй бори Ҳудой, агар Ҳуднинг айтганлари рост бўлса, унда бизларни сувга сероб қилгил!

Шунда Оллоҳ таоло уч хил: оқ, қизил, қора булутларни чақирди.
— Эй Қайл, бу булутлардан бирини танлагин, - деган овоз эшитилди. Қайд булутларга боқди: «Оқ булутда ҳеч нарса йўқ, қизилида нима борлигини билмасман, қора булут ёғинлик бўлса керак», деб ўйлади-да, қора булутни танлади. Аммо қора булут азаоб булути эди.
— Қорасини, яъни кулни иҳтиёр этдинг. Одамнинг бирорта ҳам қавмини қолдирмассан! - деган овозни эшитдиллар.
— Илоҳо, мен уларнинг динига бўйсунмас эдим, ўз динингда собит қилгин! - деди Мазит ибн Саъд.
— Илоҳо, менга узун умр бергин! - деди Луқмон ибн Од.
— Қанча умр тилайсан? - деган овоз эшитилди.
— Каркас (яъни ўлимтиклар Билан кун кўрувчи йиртқич қуш) умри керакдир, - деди.

Ҳар бир каркас уч юз йил умр кўрар эди. Луқмон бир каркас боласини трабиялай бошлади. У ўлгач яна еттитасини тарбия қила бошлади. У Лубид деган қалдиғочга дардини дастурхон қилди. Луқмон дедики:
— Қачон ўлимим яқинлашганда сени тоғ тепасига элтарман ва карсаклар орасига қўярман, улар билан бирга учиб кетарсан! Вақти келиб ҳамма қушлар учиб кетдилар, аммо Лубид учиб кетмади. Ўша ерда Луқмон бирла жон берди.

Ўша қора булутга етмиш минг халқа урилган эди. Ҳар бир халқа етмиш икки фариштанинг қўлида эди. Буни илк бор бир кампир кўрди. Оти Миз эди. Шу боис, етти тун, саккиз кунларни «Айёми ажуз» дералар.

Жаброил Оллоҳ фармони Билан шамолни тасарруф қилган фариштага:
— Шамол эшигини очгил! - деди.
— Қанча очайин? - сўради фаришта.
— Сигир бурнидан чиққунчалик очгил! - деди Жаброил.
— Бунча миқдорда очадиган бўлсам ер юзида тупроқлару тоғлар, дарахтлари денгизлар қолмагай, - деди фаришта.
— Бир кичик узукнинг кўзича очгил! - деди Жаброил. Унга ҳам боягидан жавоб бўлди. Шунда:
— Шунда игнанинг тешигича очгил! - деди Жаброил. Очган эди, дунёни шамол босди. (Оят) «Ва аммо Од (қавми) бўлса, улар ниҳоятда тез эсадиган совуқ шамол билан ҳалок қилиндилар».

Ҳуднимнг атрофига бир чизиқ тортилди. Шу боис шамол унга заҳмат етказмади. Сал фурсатда етиб келган шамол: «Ҳуднинг ели бизни тебрата бошлади», дедилар. Қавми чуқурликларга яшириндилар. Аммо шамол уларни ҳар жойда бўлса қувиб етди. Аввал совутларини ечиб олди, сўнгра этларини юлиб, қуруқ суякларини қолдирди. Бир қисмлари тоғ ўнгирларига кириб яшириндилар. Шамол ул жойларга ҳам кириб, тортиб чиқарди, уйлари томларига уриб ҳалок қилди. Сўнгра суякларини чуқурликларга суриб бориб, кўмиб ташлади. Устларига тупроқ бостирди.

Халхон исмли бир полвон кимса бор эди. У «Шамолнинг йўлини берктиайин, ҳаммалрини азобдан қутқарайин«, деб келди-*да тирсагини тошга тираб, икки қўли билан шамол йўлини тутмоқчи бўлди, кўксини елга тутди ва баланд овозда: »Халхон исмли баҳодирдан бошқа ҳеч Ким қолмади», деди. Шамол уни тош Билан бирга кўтарди-да, ҳавога олиб чиқиб, тошга уриб ҳалок қилди.

Шамол чоршанба куни келган эди. Етти кеча-ю саккиз кундуз бетиним эсди. Чоршанба куни оқшом пайтига келиб тинди.

Ҳуд алайҳиссалом унгирдан чиқиб, қавмлари устига келди. Қавмлари тупроқ остида тириклар каби йиғлар ва инграр эдилар. Уларнинг ововзларини эшитиб, «Бу фалончи, бу эса фалончи«, деярди. Оллоҳнинг ҳабар беришича (Оят) »Улар гўё хурмо дарахтининг ичи ковак тўнкаларига ўхшарди». Од қавми қирқ кунгача тупроқ остида инградилар, қийналдилар.

Солиҳ Алайҳиссалом Қиссаси

Асл исмлари - Солиҳ ибн Убай ибн Асаф ибн Фосиҳ ибн Ҳом ибн Самуд ибн Од ибн Эрам ибн Сом ибн Нуҳ алайҳиссаломдир. Од ва Самуд - икки шохлар эди. Сом ибн Нуҳнинг ўғлонлари бўлган бу иккиовидан кўплаб зурриёдлар қолди. Улар Од қабиласи, Самуд қабиласи деб аталардилар. Ҳуд қавми Од қабиласининг аввли, Самуд қавми эса оҳиридир. Од халқи Самуд халқидан кўпроқ эди. Самудликлар ҳам Одликлар сингари баланд бўйлик эди. Сом ва Од қавми Ҳижоз орасидаги Жаҳд деган жойда истиқомат қилганлар. Тоғлар тошларни йўниб, уйлар қургандилар. Ката бир тоғнинг остида уларнинг суви бор эди. Ҳаммалари бутларга сиқиндилар. Оллоҳ таоло Солиҳни уларга юборди. (Оят) «Ва Саум қабиласига уларнинг биродарлари Солиҳни юбордик». Солиҳ уларнинг қавмидан эди ва уларни мусулмонликка ундади, бутга топинмасликка даъват этди.

Эй Солиҳ, биз сени динимизга кирар деб умид қилгандик. Энди бўлса оталаримиз динини қўйиб, бошқа динга киришга ундамоқдасан. (Оят) «Сен аввалда бизнинг орамизда умид қилинган киши эдинг». Оё, сен бизни ота-боболаримиз ибодат қилиб келган нарсага ибодат қилишимиздан қайтармоқчисан? Ва албатта, бизлар сени даъват қилиб, тарғиб этаётган дин ҳақида қаттиқ шакдамиз.

Ваҳаб ибн ал-Яманий қиссаларида ривоят қилинишича, Нуҳ халқи тўфонда ҳалок бўлгандан кейин Нуҳнинг уч ўғлигина қолди, холос. Нуҳ алайҳиссалом ўғилларига васият қилиб, жаҳоннинг ўртасини Сомга, Машриқни Ёфасга, Мағрибни Ҳомга берганди. Айтишларича, турклар Ёфас уруғидан, бошқалар эса Сом уруғидандир. Сом уруғига мансуб бўлган Самуд қавми Ҳижоз ерларида ўрнашганди. Уларнинг ҳар бир қабиласининг ўз подишоҳи бор эди. Самуд қавми Маккага ихлос қўйганди. Маккада муовия ибн Бакр деган уч юз минг аскари бўлган шоҳ ҳукм юритиради.

Ҳижоз ерларидаги подишоҳлар йиғилишиб кенгаш қурдилар: «Душманлардан бизларни ҳимоя этувчи бир подишоҳ керак». Хандаъ ибн Умар деган одамни ўзлари подишоҳ қилдилар. Шоҳ ўз ҳукмронлгини ўрнатгач, ўзига бир бутни ясаттирди. Бу бутнинг кўзлари ёқутдан, ўзи эса қизил олтиндан эди. Бутнинг тўрт тарафга қараган тўрт юзи бўлиб, бири одам чсуратида, бири арслон суратида, бири қуш суратида, бири от суратида эди. Бу бут учун баландлиги юз тирсак, эни юз тирсак бўлган бир уй барпо қилдирди, девору томлари ақақдан эди. Бу уйга юз эшик қурдирди, ичига бир тахт ўрнатди, уни қизил олтин ва гавҳарлар Билан безатди, оёқларини ақиқ, зумдар ва биллурдан зийнатлади. Бутни турфа хил кийимлар Билан орасталаб, бу тахт устига ўрнаштирди, унга сажда қилдилар. Сўнгра барча қабилаларга одам юбориб, ҳамма подишоҳларни ўз аъёнлари Билан йиғдирди.

Бу менинг тангрим бўлади, унга сажда қилинглар, - деди йиғилганларга. Подишоҳлар бинонинг юз эшигидан кириб, бутга сажда қилдилар. Шу Паллада илгарироқ бутнинг оғзига кириб олган бир кимса «Мен сизлардан ҳушнудман», деб овоз қилди. Бундан барчалари шод бўлиб, саждадан бош кўтаришди.

«Ҳар йили бир марта бунга келиб сажда қилинглар», -деди Хандаъ ибн Умар амирона оҳангда.

Уйдан чиқиб муҳокама чоғида «Бизнинг тангримизнинг юзи бундоқ эди, бизники ундоқ эди«, деган йўсинда сўз талашдилар, сўнгра бир-бирлари билан урушдилар. Тўқнашуб чоғида етмиш минг киши ҳалок бўлди. Бунинг ҳабарини эшитган Хандаъ ибн Умар етиб келди-да: »Ҳеч бир душман қилмайдиган ишни қилдингизки, бунга ўзларингиз айбдорсиз», -деди.

«Эй подишоҳ, бизга бундай жанжалга солувчи тангрининг кераги йўқ. Бошқа тангри тутуамизки, у бизни жанжаллаштирмайдиган бўлсин», - дедилар унга жавобан.

Сўнгра Қарраъ деган тоққа одам жўнатдилар, унга бут ясашлик учун тош топишлигини буюрдилар. Иблис алайҳил-лаъна ундан олдинроқ тоққа келиб турди, чиройли бир оқ тошни кесиб тайёрлаб қўйди. Одамлар ҳам келиб кўрдилар, олиб бориб бир бут ясадилар. Боши олтиндан, кўзлари ёқутдан, тишлари инжудан бўлган бу бутнинг узунлиги қирқ тирсак эди. Анвойи кийимлар кийдириб, олдинги бутнинг ўрнига, ўша тахт устига ўрнаштирдилар ва ибн Абхар деб атадилар.
— Эй подишоҳ, бир оламни тайин қилки, бу бутга ходимлик қилсин, -дедилар. Хандаънинг кўзи Қосир ибн Убайдо исмли кишига тушди.
— Манави одам бу ишга ярайдими, -деб сўради шоҳ.

Рози бўлдилар ва Қосурни бу бутга ҳодим қилдилар. У қирқ йил бутнинг хизматида бўлди. Бир куни Иблис фаришталардан эшитдики, «Қосур уруғидан Солиҳ отлиғ бир пайғамбар чиққай, бу кофирлар унинг қўлида ҳалок бўлгай», деб. Қавмнинг ката-кичиги бутнинг олдига йиғилган чоғида Иблис алайҳил-лаъна келиб бутнинг оғзига кирди-да қаттиқ овоз билан шундай деди:
— Эй менинг қулларим, бу Қосур менинг хизматимга ярамайди, уни зиндонга солинг!

Қосирни зиндонга солдилар ва ўрнига бошқа бировни бутга ҳодим қилдилар. Қосур зиндонда қирқ йил қолиб кетди. Қирқ йилдан сўнг Жаброилга фармон бўлди: «Қосурни зиндондан чиқаргил!«, - деб. Жаброил қаноти Билан уриб, зиндонни иккига бўлиб ташлади ва »Эй Қосур, зиндондан чиққил!» деди.
— Абхарга қирқ йил ҳизмат қилдим, қирқ йил зиндонда қолдим. Энди қутилдим, бу ердан кетайин, - Дея кўнглидан ўтказди ва ўрнидан туриб, зиндонни тарк этди.

Тоғ томонга йўл олди. Тоғ ичида бир ўнгрига йўлиқди. Беҳад толиққанидан, унгирга кирди-ю уйқуга чўмди. Қирқ йил муттасил ухлади, бу пайда Оллоҳ таоло уни бир фариштага сақлатди.

Қосурнинг Заум деган хотини бор эди. Улар бир қанча йил бирга яшадилар. Эри бошига тушган кечмишлар туфайли ақлидан озди, у кўчаларда югургилаб, эрини чорлаб юрарди. Ўзи жуда ҳунук эди, одамлар унга раҳм-шавқат кўрсатардилар.

Бир куни уйига қарға сурааидаги бир қуш келди:
— Эй Заум, Қорусни кўришга истагинг бўлса орқамдан юргил! Деди.

Заум орқасидан борди. Улар ўша унгирга келдилар.
— Эрингни чиқаргил! - деди қуш.

Заум баланд овоз Билан Қорусни чақирди. Шунда унгир очилди, Қосур жавоб берд ива «Киргил!» деди. Заум унгирга кириб, Қосурни кўрди.
— Эй Қосур, шунча йилдан бери бу ерда экансан, нега мени йўқламадинг?
— Ахбар зиндонидан қутилганимдан кейин бир кеча бу ерда ётдим, - деди Қосур.
— Бир юз йигирма йилдурки, сен мендан ғойибсан, - деди Заум.ғ

Бу сўзларни эшитгач, Қосурнинг аёлига кўнгли мойил бўлди, қовушдилар, Заум Солиҳ пайғамбарга ҳомиладор бўлди, шул соатдаёқ Қосур ўлди. Заум беҳад қайғуга ботди.
— Унгирдан чиққил! -деди қуш. Заум чиққани ҳамон унгир ғойиб бўлди.
— Эй Заум, қорнингдаги фарзандни кимдан орттирдинг, деб сўрасалар, таниқлик истасалар, уларни бу унгирга олиб келгин. Тангри таоло уларнинг бу шариддан сени қутқаргай, -деди қуш.
— Сен қандай қушдирсан? -деди Заум.
— Мен қарғаман.
— Бошинг нега оқарди?
— Қобилнинг Ҳобилни ўлдирмоғига мен сабабчи бўлдим.
— Тумшуғинг нечук сариғдир?
— Жаннатдаги заъфарондан егандим.
— Оёқларинг нега яшилдир?
— Минг йил жаннатнинг Тубо дарахтига қўниб турдим.
— Бир кун дўзах устидан учиб ўтгандим, оловининг иссиғи шу ҳолга солди, - деди қуш ва кўздан ғойиб бўлди.

Заум уйига келди. Тўққиз ойдан кейин, муҳаррам ойининг душанба куни кечаси Солиҳ пайғамбар онадан таваллуд топдилар. Онаси уни йўргаклаб ўз юртига олиб борди.
— Бу болани қаердан топдинг? - сўради подишоҳ. Заум воқеани баён қилди, шоҳ тинглади.
— Эй шоҳим, гапларимга ишонмасанг, юргил, сенга кўрсатайин, - деди Заум.

Подишоҳ Заум Билан бирга ўша унгирга борди, аёл баланд овоз билан Қосурни чақира бошлади. Унгир очилиб, икковлари ичкарига кирдилар. Оллоҳ таоло ўз қудрати Билан Қосурни тирилтирди.
— Эй Хаднаъ, бу менинг ўғлимдир, - деди Қосур ва кейин яна ўлди, ҳок-тупроқ бўлди.
— Мен буни кўзларим Билан кўрдим, ишондим, аммо бошқалар бунга ишонмайдилар. Шул сабабдан болани менинг эшигимга қўйгил. Одамлар келиб уни асраб олишликка сўрайдилар. Шунда сен ҳам бориб асраб олгил, - деди подишоҳ.

Заум шундай қилди. Солиҳни асраб олди. Солиҳ ўн икки ёшга етганда чиройи камолга етди. Ким уни кўрса маҳлиё бўлар эди. Солиҳ онасининг қўйларини асрарди.

Кунларнинг бирида Муовия ибн Бакр Маккадан уч минг кишилик қўшин тортиб келди, Ҳижозни таслим этди. Эртаси куни Солиҳ Муовияни кўрмоқ учун йўлига чиқди. Мақсади душманни қайтормоқ эди. Солиҳ душман лашкарини тутиб, ҳар қайсини ҳар тарафга ирғитарди. Шунда бир гала отлиқлар келиб, уни тутмоқчи бўлдилар. Шунда Солиш қаттиқ наъра тортдики, Жаброил, Азроил, Мекоил фаришталар ҳам унга жўр бўлдилар, бу даҳшатдан душман лашкарининг юраги ёрилиб ўлди.

Бу воқеани подишоҳга етказдилар. У отланиб келиб, ажойиботни кўргач, Солиҳни отга миндирди, эгнига саполар кийдирди, бошидаги олтин тожни унинг бошига қўйди. Дунёда илк бор ўз киймимни ечиб, бировга кийдирган шаҳ Хандаъ ибн Умар эди. Қўшинига фармон келдики, «Қачон подишоҳ бир жойга боса, Солиҳ ҳам бирга бўлсин, унга ҳам шоҳона саломлар берилсин», деб.

Бир куни Солиҳ уйининг эшиги олдида ўтирарди. Жаброил алайҳиссалом чиройли йигит суратида унинг олдига келди. Салом берди. Солиҳ уни танимади.
— Эй Солиҳ, уйга киргил! - деди Жаброил ва уйга киргач унга пайғамбарлик келганини билдирди. - Боргил подишоҳга айтгилки, «У Оллоҳ биттадир, Солиҳ унинг пайғамбаридир», деб айтсин.
— Эгнимдаги хатолар киймини ечгил, - деди Солиҳ. Ечиб олди, бир кўйлак кийдирди, Солиҳ пайғамбар то ўлгунича шу кийимда бўлди.
— Эй кофир, Оллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир, Солиҳ унинг пайғамбаридир, деб айтгил, - деди у подишоҳнинг қошига келиб.
— Эй Солиҳ, бизнинг сенга қилган эзгулигимизга шундай жавоб қилурсанми? - деди подишоҳ. Солиҳ жавоб айтмоқчи бўлганди, Жаброил унамади, - тур ўрнингдан, юртдан чиқиб кетгил.

Солиҳ юртдан чиқди, етти йиғоч (таҳминан 9 км. Бўлган масофа бирлиги)лик йўл юриб Қаръ тоғига келди. Унда фаришталарни кўрди.
— Эй Солиҳ, бунда бир уй бино қилгил! - деди улар, ўзлари ҳам унга кўмак бердилар. Бир уй барпо бўлди: узунлиги уч юз тирсак, эни қирқ тирсак. Ўнг ёнидан ерлар очдирилди, сўл ёнидан дарахтлар эктирилди. Олтин ва кумушлар Билан зийнатланган бир қандил ясадиларки, унинг ёруғлигидан қуёш уяларди. Эртаси куни қавми келиб, у бинони кўрдилар, лол қолдилар. Солиҳ пайғамбар кундузлари қавмини имонга даъват этар, тунда бу уйга келар эди. Аммо бу элда уч юз кишидан ортиқ мусулмон бўлмади.
— Ҳудоё, булардан умидим узилди, - деди Солиҳ.
— Эй Солиҳ, булар уч юз йилдирки, кофирликка чўмганлар, - деди Жаброил. - Бир енча кун ичида булар ўзгариб қолмайдилар.
— Эй қавмим, менинг бир кишида ишим бор, - деди шунда солиҳ пайғамбар ва бош олиб чиқди.

Қаръ тоғига бориб, бир меҳроб қилди-да, ибодатга машғул бўлди, саждага бош қўйди. Оллоҳ таоло уни уйғуга чўмдирди, у қирқ йил уйғуда бўлди. Имонга келган уч юз мусулмон вафот этдилар. Ер юзида «лаъ илаҳа иллалоҳ» дегувчи қолмади. Уйқудан уйғонган Солиҳ пайғамбар уларнинг барчаларини ўлик ҳолда кўрди.

Солиҳ алайҳиссалом тўрт йил Самуд халқи орасида юрди, уларни имонга ундади, азобдан қўриқитди, жаннат ҳушхабарини берди, эзгу ўгитлар айтди, аммо қабул қилмадилар. «Солиҳни ўзимиздан умидсиз қиламиз«, деб кенгашдилар. Улар яна »Солиҳ биздан ҳасаб ва насабда улуғроқдир, уни ўлдириб бўлмайд. Шундай бир юмуш буюрайликки, шу ишни қилолмай ҳижолат бўлиб, ўзи кетгай» дея мулоҳаза қилдилар.
— Эй Солиҳ, сен бизга нима демоқчисан? - дейишди улар.
— Оллоҳ таолонинг ягоналигига ишонинг. Сизни яратган, неъматлар ато этган Удир, - деди Солиҳ. - Од халқи ишонмади - не балога йўлиқмади, Ҳуд қавми имон келтирмади - бошига қандай балолар келмади.
— Эй Солиҳ, бизни оталаримиз сиғинган илоҳдан қайтариб, бошқа ҳудо билан қўрқитмоқчимисан? Агар сўзинг рост бўлса, бизга бир мўъжиза кўрсат, - деди қавми.
— Қандай мўъжизани истайсиз? - деди Солиҳ.
— Ийдгоҳимизга чиқайлик, сен ўз тангрингдан сўрагин, биз ҳам ўз тангримиздан сўраймиз, қай бирининг қудрати зўрлигини кўрайлик, - дейишди улар.

Эртаси куни ҳаммалри ийдгоҳга чиқдилар, Солиҳ ҳам борди.

Уларнинг олдилари бир майса ҳам унмаган тоғ бор эди.
— Шу тоғдан бизга бир қизил туклик туя чиқаргил. Бизнинг қўлимизда бўталасин, бизга сут берсин, биз уни ичайлик, - дейишди.

Ўша тоғда Қайна деган ўзан бор эди, сувлари ўша ердан келарди. Бу қавмнинг боболари бир куни ўзандаги бир тошдан садо эшитдики, «Самуд халқи бу тошдан ҳалок бўлғуси», деган.
— Ушбу тошдан бир туя чиқаргил, туки қизил, тили қора, бўйни узун, ўркачи туклик, елини етилган бўлсин, - деб ўша тошга ишора қилдилар.
— Ҳудоё, мендан нима истаётганларини ўзинг билиб турибсан, - Дея дуо қилди Солиҳ алайҳиссалом.
— Эй Солиҳ, сенинг қавминг бу мўъжизани талаб қилишини билардик. Биз уни шу тошнинг ичида сақлаб турибмиз, - деган фармон келди.

Солиҳ алайҳиссалом дуо қилдилар. Тош тебрана бошлади. Бир пайт тош ичидан ҳудди ўзлари талаб қилганларидек туя чиқди, бироз ўтмай бўталади ва туя бўтаси Билан ўтлай бошлади.
— Сен жуда ёмон сеҳргар экансан, - деб имон келтирмадилар. Баъзиларигина имон келтирдилар, холос.

Қавмнинг бир қудуғи бор эди. Туя бўтаси Билан келиб қудуқдаги сувнинг борини ичиб қўйди, шу куни қавм сувсиз қолди.
— Бу туя бизга керакмас, - дедилар бундан аччиқланиб.
— Буларнинг орасида набат қилгин: сув бир кун туяга бўлсин, бир кун қавмингга! - деган фармон бўлди.

Уни қабул қилдилар.
— Фармон шулки, туяга тегманг, урманг, қийнаманг, ўлдирманг. Бу ишлардан бирини қилсангиз, сизларга азоб келгай!

Буни ҳам қабул қилдилар. Туя уларнинг орасида ўттиз йил турди. Қавмнинг навбати бўлган куни туя бўтаси билан тоғларда ўтлар эди. Туянинг навбати келган куни қудуқ суви тепасигача кўтарилар, туя бўтаси Билан сувларди, сув яна ўрнига тушарди. Улар туяни соғиб идишларини тўлдириб олардилар, негаки унинг сути бир минг етти ҳонадоннинг ҳаммасига етарди. Аммо қўйлари ва қорамоллари туяни кўриб ҳуркар, ундан чўчиб ўтламас эдилар. Қавм бу туяни ёқтирмай қолди.
— Биз бу туяни ўлдирмагунча ундан қутила олмаймиз, - деб фикр қилдилар.

Ривоят қиладиларки, Солишҳ алайҳиссалом шундай деганди: «Орангиздан қизил юзлик, сариқ сочлик, чақир кўзлик бир кимса бу туяни ўлдиргай». Қавм шундай сифатлик болалар туғилса, онасига билдирмай ўлдириб ташларди. Шундай сифатлик тўққизта бола туғилди, барчасини ўлдирдилар.

Яна бир Солиҳ айтган сифатлик бир бола туилди, аммо у қавм улуғларининг фарзанди эди. Ҳаммалари йиғилиб, болани ўлдиргани келдилар.
— Бу сўз ғирт ёлғондир. Солиҳ сизни лақиллатаётибди, - деди боланинг отаси.

Қавмнинг сўзи ўтмади, бола ўлмай қолди. Ул болани Қазор деб атадилар, отасининг исми Солиф эди.
— Одам фарзандларининг орасида бундан ҳосиятсиз ва шумроқ кимса йўқдир, - деди Солиҳ бола йигирма ёшга кирганда.

Ривоятда келишича, улар тўққиз киши эдилар, ҳаммалари бўзчи эди. Йўлбошчилар Қазор ибн Солиф ҳамда Мастаҳ ибн Даҳр эди. Айтишларича, улар Билан иккита ифлос аёллар ҳам бор эди: бири Абира отлик, бириси Судуқ исмлик. Абира камбир эди, аммо унинг иккита чиройлик қизлари бор эди: бири Қазор ибн Солиф, бири Мусдиъ отлик. Иккиови ҳар икки хотинни яхши кўрарди.

Бир кеча улар тўпландилар. Таом тиладилар.
— Бугун туянинг навбати куни. Сувимиз йўқ, шу туфайли таом тайёрлай олмадик, - деди Судуқ.
— Кучимиз етганда эди шу туяни гумдон қилар Эдик. Афсуски, орамизда эркаклар йўқ, мардлар бўлганда эди бу туяни ўлдирарди, - деди Абира.
— Бу туяни мен ўлдирсам, нима берарсан? - деди Қазор ибн солиф.
— Мен ўзимни сенга бағишлагайман, - деди Судуқ ва аста юзини оча бошладики, уни беҳад кўрклилигидан Қазор унга ошиқ бўлди.
— Мен бу қизларимдан бирини сенга бергайман, - деди Абира Мусдиъга қараб.

Сўнгра ароқ келтирдилар, икковини маст қилдилар. Қўлдошларга совғалар бердилар. Иккови туя келадиган йўлнинг бўйида писиб ўтирдилар. Туя келгани ҳамоно Қазор олдидан чиқди-да, қилич Билан бўксасини чопиб ташлади. Туя йиқилиб тушди. Мусдиъ эса ўқ Билан бошини нишонга олди. Йиқилиб ётган туяни Қазор ибн Солиф сўнгги зарба Билан ўлдирди. Тўрт томондан одамлар етиб келдилар, туяни пора-пора қилиб, гўштини ҳомталаш қилдилар. Қазор эса бўтани ўлдирмоққа чоғланди, аммо бўта тоғ томонга қочиб кетди, уч бора қаттиқ бўкирди-да, онаси чиққан тоғ ичига кириб ғойиб бўлди. Солиҳ алайҳиссалом етиб келганда туяни гумдон қилгандилар.
— Бўта қани? - деб сўради Солиҳ ҳалойиқдан.
— Уч бора бўкирди-да ғойиб бўлди, - дедилар.
— Уч марта бақириқнинг боиси шулки, бу уч аломатнинг белгисидир. Уч кундан кейин азоб келгусидир, - деди Солиҳ
— У азобнинг аломати нимадир? - дейишди.
— Биринчи куни юзларингиз сарғаяди, иккинчи куни қизаради, учинчи куни эса қораяди. Бу азобнинг етиб келганидан далолатдир, -деди.

Солиҳни бу гапларини эшитгандан кейин туяни ўлдирганлар Яна ғазабландилар.
— Туяни ўзимиз ўлдирдикми, энди азоб етмадан бурун Солиҳни ҳам ўзимиз ўлдирамиз. Агар рози бўлса, бизлардан олдин ўлиб кетади, ёлғон бўлса ундан қутилганимиз қолади, -дейишди ёвуз кимсалар.

Ёвузлар шу кеча Солиҳни пойлаб, бир тошни остида писиб ётдилар. Оллоҳнинг фармони Билан у тош емирилиб, ҳаммасининг устидан босиб тушди, ҳалок қилди. (Оят) «Улар ўзлари билганларича бир нав макр қилдилар ва Бизлар ҳам унга қарши тадбир қилдик ва улар буни сезмас эдилар».

Яна бир ривоятда шундай дейилади: Солиҳни ўлдиришга чоғалниб кечаси унинг эшигида пойлаб ётганлрида Оллоҳ таоло фаришталарни тушурди ва улар тош Билан уриб, ҳаммаларини ҳаолок қилдилар. Эртасига улар қайтмагач, Самуд халқи Солиҳга «Уларни сен ўлдиргансан», деб даъво қилдилар.

Эртаси куни кўрдиларки, ҳаммаларининг юзлари сарғаймиш. Билдилар, азоб яқинлашмоқда. Шунда «Солиҳни ўлдирайлик«, дея истай бошладилар. Солиҳ улардан қочди. У сақил исмли абул ваҳҳоб лақабли кимсанинг уйига келди, у Солиҳни яширди. Неча бор қидириб келдилар, айтмади. Шундан кейин улар "Солиҳни бизга топиб Беринг!" дея солиҳ алайҳиссаломга яқин бўлган кишиларни ура бошладилар. Шунда Мисраъ ибн Хаарам деган кимса "У Абул Ваҳҳобнинг уйидадир", деб айтиб беради. Абул Ваҳҳобнинг олдига бориб "Солиҳ сенинг уйингда экан", дедилар. У ҳам »Солиҳ шу ерда, аммо мен уни сизларга бермайман», деганди умидсиз бўлиб қайтиб кетдилар.

Эртаси куни юзлари қизарди, учинчи кунига ўтиб қорайди. Якшанба куни эди, имон келтирганлар Солиҳнинг олдига келдилар. Пайғамбар улар бирга Фаластинга борди. Уларнинг ҳам юзлари қорайиб кетганди. Барчалари ўзларига гўр қазидилар, кафанлар кийиб, қазилган лаҳадларга кириб ўтирдилар.

Оллоҳ таоло Жаброилга фармон берди, у туя ўлдирилган жойга келиб, бир нараъ тортди, даҳшатли қичқириқдан ҳамма қавмнинг юраги ёрилиб ўлди ва дўзахга тушди. Ёлғизгина Зурайта деган хизматкор ОМОН қолди. У ҳам ташқаридагиларга ҳабар бергани бориб, сув сўради-да, сувни ичиб бўлибоқ ўлди. Солиҳ улардан кўнгил узди.
— Ҳудоё, менга имон бергил, бир эзгу кўнгилли қулни топайин, кўнглимдаги мунгларимни унга айтиб, юрагимни ёзайин, - деди Солиҳ.
— Боргил! - деган фармон бўлди.

Солиҳ бирон кимса қидриб, жаҳон кезди. Юра-юар бир кишини топди, у намоз ўқиб турган эди. Унга келиб, салом берди, ҳол сўради.
— Бир денгиз қирғоғида кофир ва йўлсиз халқ бор эди. Оллоҳ таоло ҳаммасини денгизга ғарқ қилди, ёлғиз мен қолдим, энда ҳақ таолога шукр қилурман, - деди ул киши.

У ердан кетиб, денгиз қиғоғидаги бир шаҳарга борди. Икки ака-укадан бошқа ҳамма холқи кофир эди. Бу икки мусулмон биродарлар, ҳунарлари эвазига кун кўрар, топганларининг ўзларидан ортганларини дарвишларга берар эдилар. Солиҳ уларнинг олдига келди ваш у пайт қаттиқ овозни эшитди.
— Бу нимадир? - деди Солишҳ.
— Бу ерда бир катта аждаҳо бор, оқшом пайти денгиздан чиқиб, бир одам еяр, -дедилар.
— Уни ўлдирсам, ҳалойиқ менга нипма бера олади? - деди Солиҳ. Икала биродар бу гапни шаҳар халқига айтди.
— Шаҳар халқи «Агар илонни ўлдирса, унга ярим давлатимизни берамиз», дедилар, - дея ҳабар олиб келди биров.

Солиҳ ўрнидан туриб, икки ракаат намоз ўқиди, сўнг дуо қилди. У илон ёрилиб ўлди. Шаҳар халқи ярим давлатларини келтириб берганларида Солиҳ уни олмади, биродарларга берди, улар олмагач, халқнинг ўзига қайтарди. Бошини саждага қўйиб, ярагнага шукр қилди.
— Сенга топинган уч кишини билдим, - деди солиҳ.
— Эй Солиҳ, ер юзида менинг шундай қулларим борки, жаҳонни уларнинг қўлида туттирурман, - деган фармон келди.

Дейдиларки, Солиҳ қавмидан етмиш киши имонли бўлди. Ҳудди Ҳуд қавми каби бўлдилар.Қачонки, Жаброил Солиҳ қавмига нидо қилганида ҳаммалари ўлдилар. Аёқларининг остидан ўт чиқиб кетганди, ҳаммасини куйдирганди. (Оят) «Ҳақиқатда биз уларга бир наъра юбордик ва улар молхонада ҳайвонлар оёғи остида қолиб босилган ҳашакдек бўлиб қолдилдар».

Айтадиларки, арабларнинг бир одати бор: саҳрода туя ва қўйга қўтон қилганларида унинг ичга қудуқ ўтларини тўшайдилар. Бу ҳашаклар ҳайвонлар туёқлари остида қиймаланур. Оллоҳ таоло Самуд қавмини ҳам анна шу ҳашакларга ўхшатаётир.

Абдуллоҳ ибн Аббос (Оллоҳ ундан рози бўлсин) ривоят қилурки, Ҳақ таоло икки халқни бир азоб билан ҳалак қилмади. Аммо солиҳ ва Шуайб қавмларини ўт Билан азоблади. Ўт Солиҳ халқининг оёқлари остидан чиққан бўлса, Шуайб қавмига осмондан тушди.

Шундан кейин солиҳ алайҳиссалом Шом вилоятига бориб ўрнашди ва у ерда ўн саккиз йил (Яна бир ривоятди қирқ йил) яшади. Солиҳ алайҳиссаломдан кейин то Иброҳим алайҳиссаломга қадар ҳеч бир пайғамбар келмади.

Иброҳим Алайҳиссалом Ва Намруд Алайҳил-Лаъна Қиссаси

Шарифлари - Иброҳим ибн Торих ибн соруҳ ибн Арғус, ибн Фолиҳ ибн обир ибн Солиҳ ибн Артус ибн Сом ибн Нуҳ алайҳиссаломдурлар.

Яна Иброҳим ва абраҳом ҳам дерлар. Ҳар иккиси ҳам дурустдир, яъни Абун раҳимун - оқкўнгил, меҳрибон ота деганидир. У Намруд ибн Кавс ибн Канъон ибн Нуҳ замонида яшаганди. Намруд бутун дунёга ҳукмронлик қиларди. Айтишларича, бутун дунёга тўрт киши ҳукмронлик қилдики, буларнинг иккиси мусулмон ва иккиси кофир эди. Мусулмон ҳукмдорлар - Сулаймон алайҳиссалом ва Зулқарнайн, кофир ҳукмдорлар эса Намруд ва Бухтнаср эди.

Намруд туш кўрди. Тушида бир қўчқор келиб, унинг тахтини сузиб, йиқитар эди. Тонг отгач, мунажжимларни, туш таъбирчиларини, коҳинларни йиғдирди ва улардан туш таъбирини сўради.
— Бу йил бир ўғил бола туғилар, сенинг мулкинг унинг қўлида ҳалокатга юз тутар, - деб таъбир қилдилар.

Намруд буни эшитгач, ҳамма ҳомиладор аёлларни йиғиб, қайси Хотин ўғил туғса боласини ўлдирар, қиз туғса тирик қолдирарди. Намруднинг бир буттарош маслаҳатчиси бўларди. Ота Торих эди, бутларга беҳад қаттиқ топингани учун Озар ҳам дердилар. Озарнинг хотини Иброҳимга ҳомиладор бўлганди, уни одамлардан яширдилар. Ой-куни етганда овлоқ ерга кириб, ўғил туғди, уни Иброҳим деб атадилар. Аммо Намруддан қўрқиб, чақалоқни тоғ унгирига элтиб ташладилар, унга ҳайвон сути Бера бошладилар.
— Кўз олдимда ўлдирганларини кўрмайин, токи қушлар еб кетсин, деб фикр қилдилар.

Оллоҳ таоло Жаброилни юборди. Келиб Иброҳимнинг бармоғини оғзига суқиб қўйди, Оллоҳ қудрати Билан бармоқ ичида сут пайдо бўлди, чақалоқ шу сутни эмарди. Бошқа болалар ой сайин улғайсалар, Иброҳим кун сайин улғаярди. Етти ёшга кирганда отаси бориб, уйига олиб келди.
— Мен йўқдан бор бўлдим. Менинг тангрим кимдир? - деди у бир кун онаси билан суҳбатда.
— Менман, - деди онаси.
— Сенинг тангринг кимдир? - деди у.
— Отанг, - деди онаси.
— Қандай қилиб? - сўради у.
— Шунинг учунки, у мендан юқорироқ, - деди онаси.
— Отамнинг тангриси кимдир? - деди у.
— Намруд, - деди онаси.
— Қанақасига? - деди у.
— Шунинг учунки, у отангдан улуғроқ, -деди онаси.
— Намруднинг тангриси кимдир? - деди у.
— Жим, ундай демагил! - деб қаттиқ тегди онаси.

Она бу гапни отасига етказганди:
— Уни бу ердан йўқотгил, яна тоққа қўйиб келгил! - деди ота.

Онаси Иброҳимни Яна унгирга олиб бориб ташлади. Иброҳим ўйга толди: «Мени яратган тангрим бундай соҳибсиз, бўйсинувчисиз бўлмас. Кимга топиниш керак, қандай топиниш керак, билмасман«. Шундай ўйлар гирдобида кун чиқди. Унгирдан чиқди. Зухро юлдузини кўрди, жуда ёруғ эди. "Менинг тангрим шумикан?" деган ҳаёлга борди. (Оят) "Кейин, кеч кириб қоронғу тушганида юлдузни кўрди ва манна бу менинг парвардигорим" деди. Зухро юлдузи ботганда эса "Туққан, ботган, эргашувчи нарса тангриликка ярамайди, бундайларни севмайман", деган фикрга келди. (Оят) »Шунга ўхшаш нарса менинг Парвардигорим бўладими?» деди.

Сал ўтмай ой чиқди, у юлдуздан ҳам ёруғроқ эди. «Менинг тангрим шумикан?« дея ўйга ботди. Ой ботгач "Бу ҳам чиқар ва ботар экан. (Оят) »Агар парвардигорим мени тўғри йўлга бошламаса, у ҳолда мен, албатта, гумроҳлардан ўблиб қоламан».

У кечани ўй билан ўтказди. Тонг отгач «Қоронғи кетди, олам ёришди, кун чиқди, у юлдуздан ҳам, ойдан ҳам ёруғроқ экан. Тангрим шумикин, бу ҳаммасидан улуғроқ экан«, деган ҳаёлга борди. (Оят) "Қуёшни чиқиб келаётганини кўрганда, "манна менинг роббим, бу каттароқ экан», деди».

Қуёш қиёмга келгунга қадар шу ҳаёлда турди. Кун пастлай бошлагач, «Мен ботиб кетгувчи нарсани севмасман. Бундай одамлардан йироқман«, деди. (Оят) »Албатта, мен сизлар Ҳудога шерик қилаётган нарсаларингиздан безорман».
— Буларг топинмасанг, кимга сиғинарсан ахир? - дейишди.
— (Оят) «Мен ер ва осмонларни яратган зот томонига юзимни таслим бўлган ҳолимда бурдим», - деди.

Бир куни онаси олдига келди. Отасининг олдига кирса, у бут тарашлаётганда, Иброҳимга «Бу бутни бозорга олиб бориб сотиб келгил«, деди. Иброҳим бутнинг бўйнига арқон боғлаб, сувга солиб, тупроққа булаб, бозорга олиб борди-да »Кўрмайдиган, эшитмайдиган, одамга нафи тегмайдиган шу нарсани Ким сотиб олади?» де байта берди.

Кунларнинг бирида бир бутни бозорга олиб кетаётиб ёзилмоқчи бўлди. Бутни ерга қўйиб, ҳожатини ушатиб келгунча, бир тулки келиб у бутнинг устига сийиб, булғаб кетибди. Шунда буни кўрган Иброҳим беҳад севинди ва «Бошига тулки сийиб кетган нарса парвардигорми?! Тўғри йўлдан адаштирадиган ва Оллоҳга шерик қилинадиган нарсаларнинг ҳаммасидан безорман. ?олиб ва ягона Оллоҳга имон келтирдим», дея нидо қилди.

Отаси Иброҳим алайҳиссаломни етти йил бутга соқчи қилиб қўйди. Иброҳим бутга топинганларга: «Буларга нима учун сиғинасиз?» деб айнатаверди. Отасига айтгандилар, у Иброҳимни маъломат қилди.
— Эй ота, бу кўрмайдиган, эшитмайдиган нарсага нима учун топинарсан? Менга илм берилди, аммо сенга берилмади. Сўзимни эшитгил, сени тўғри йўлга бошлайин, - деди. (Оят) «Эй отагинам, ҳақиқатдан менга илмдан сенга келмаган нарса келди, шунинг учун менга эргашгин«. »Эй отагинам, шайтонга ибодат қилманг, ҳақиқатда шайтон Раҳмон отли ҳудога осийдир».
— Эй Иброҳим, сен менинг бутларимга сиғинмайсанми? Бу ишингдан қайтмасанг, мен сендан безман. (Оят) «Агар сен бизнинг худоларимизни ҳақорат қилишдан тўхтамасанг, сени тошбўрон қилиб ўлдираман, мендан абад-ул абад узоқ бўл», - деди Иброҳим.
— Эй ота, шайтонга қул бўлмагин. (Оят) «Салом бўлсин сенга. Мен Парвардигоримдан сенинг учун мағфират тилайман. Ҳақиқатда у менга кўп меҳрибондир», - деди Иброҳим.

Иброҳим алайҳиссалом шаҳардан сахро томонга чиқиб кетди. Оллоҳ таоло ҳизматида бўлди. Отаси ўлгач, бутлар назорат отасининг қариндоши бўлган Ҳозарга қолди. У Лут пайғамбарининг отаси эди.
— Ҳар ойда бир марта менинг бу бутлар билан ишим бор, - деб айтар эди Иброҳим. (Оят) «Ҳудо номи билан қасамёд қиламанки, сизлар орқа ўгириб кетганларингиздан кейин бутларингизни иложини қиламан».

Шу аснода уларнинг ҳайитлари бўлди. Улар турли таомлар келтириб, бутларнинг олдига қўяр, сўнгра ийдгоҳга чиқиб, кун ярмида қайтиб келгач, «Бутларимизнинг барокати тегди», дея бу таомларни уйларига олиб кетар, аҳли оиласи билан тановвул қилар эдилар. Бу галл ҳам шундай бўлди.
— Биз билан бирга чиққил, - дейишда Иброҳимга.
— Мен юлдузлар илмига қарагндим, менга беморлик келаётир, чиқолмайман, - деди Иброҳим.

Улар юлдузлар илмига эътиқод қилар, унинг кўрсатмалрига турмушларида амал қилар эдилар. Шу туфайли Иброҳимни кўп қистамадилар. Ҳамма кетгач, Иброҳим бир болта олиб, бутхонага кирди. Бутларнинг боши, қўлини парча-парча қилди, синдирди. Бутларнинг энг каттаси олдига келди-да, болтани унинг қўлига осиб қўйди. Сўнг бутга қараб: «Олдингиздаги таомни нега емайсиз?« -дея киноя қилди. - »Нега сўзламайсиз?» Яна итоб қилди.

Кун оққанда кофирлар қайтиб келдилар. Кўрсалар, бутларнинг бирини бош кесилган, бирини қўли, оёғи синган. Одамлари Билан бутхонага кирган Намруд сўради:
— Бизнинг тангриларимизни ким бундай ҳолатга солди?
— Иброҳим деган бир йигит бор, бу ишни ундан бошқа ҳеч ким қилмайди, - дейишди.

ФОЙДА. Намруд кофир бўлса ҳамки, Иброҳимга нисбатан аччиқ сўз айтмади, ҳукм этмади. Шу боис унинг мулки давлатига завол тегмади. Айтишларича: «Адл қилган кофир Билан мулк боқий қолар, аммо зулм қилган мўмин Билан мулк боқий қолмас».

Намруд кофир бўлгани Билан ассоқ сўз демади.
— Одамлар йиғилсин. Уларнинг кўз олдида гувоҳлик берсин, - деб фармон берди. (Бугун ҳам ёлғон сўз Билан бир кимса устидан ҳукм қилганлар Намруддан ҳам баттар бўларлар).
— Бизнинг тангримизни сен шу аҳволга солдингми?-дея савол қилдилар Иброҳимни келтиргач.
— Бу майда бутларни анави катта бут чопиб ташлади. Ишонмасанглар, бутчаларнинг ўзларидан сўранглар, агар сўзлай олсалар, - деди Иброҳим.
— Бу бутлар сўзлай олмайди, қандоқ қилиб ҳам сўрармиз, - дейишди улар.
— Сизлар Оллоҳни қўйиб, сиз учун бирор нарсада нафи тегмайдиган ва зарари ҳам йўқ нарсага ибодат қиласизларми?-деди Иброҳим алайҳиссалом.

Улар билдиларки, бу ишни Иброҳимдан бошқа ҳеч Ким қилмаган. Уни қийнамоқликка кенгашдилар. Иброҳимга пайғамбарлик келди.
— Ёлғиз тангрига сиғининг, бутга топинманг, мени тангримнинг элчиси деб билинг, - деди у одамларни тўғри йўлга чорлаб.
— Бизни оталаримизнинг динидан чиқариб, бошқа динга чақирурмисан? - дедилар.
— Оталарингиз бари ботил динга сиғинар эдилар. Мен сизларни тўғри йўлга даъват қиларман, -деди Иброҳим.

Айтадиларки, ўша пайтда ҳамма халқлар очликка дучор бўлгандилар. Озиқ-овқат топилиши қийин эди. Намруд одамларга овқат тарқатди. Бир куни Иброҳим таом олгани Намруднинг олдига келди.
— Менга сажда қилсанг, таом бераман, деди Намруд.
— Мен шундай тангрига сажда қилурманки, ул зот ўликни тирилтирар, тирикни ўлдирар, - деди Иброҳим.
— Мен ҳам шундай қила олурман, -деди Намруд.
— Қандай қилиб, -деди Иброҳим.

Шунда Намруд зиндондан икки махбусни чиқарди, бирини ўлдирди, бирини эса қолдирди.
— Мана ўликни тирилтирдим, тирикни эса ўлдирдим, - деди Намруд.

Иброҳим билдики, бу кофир аҳмоқ экан:
— Маҳбусни ўлдирмай қолдириш тирилтириш эмас, - деди у. Аммо Иброҳим унга «Ўлдирганингни тирилтиргин!» деса бўлардию, аҳмоқ кофир Билан тортишишни эп кўрмади. Уни бир сўз Билан унини ўчиришни истади.
— Менинг тангрим шундай зотки, у ҳар куни Машриқдан чиқаргувчи. Сен бир кунгина қуёшни мағрибдан чиқаргинчи! - деди Намрудга. Иброҳимдан бу сўзни эшитган кўпгина кофирлар кўнгилларида «Бу бутлар ботил турурлар, улардан ҳеч қандай наф йўқ, Иброҳим тўғри айтар, йўлсизлармиз», деган фикр ўта бошлади.

Намруд алайҳил-лаъна одамларнинг кўнглидан кечганини билиб, «Мендан тониб, Иброҳимга эргашиб кетсалар-а», -деган ўйдан қўрқиб кетди.
— Буни ушланг, ўтга ташланг, тангрингизга мадад беринг! - деди Намруд. Иброҳимни ўтга отишгат келишдилар.
— Эй Иброҳим, «Мени тангримнинг ўтли дўзахи бор, олов Билан азоб беради», дер эдинг. Мен бугун сени олов Билан қийнайин, ким қутқарар экан, бир кўрайин, -деди Намруд.

Ҳамма қўшинни сафарбар этиб, тўрт ой мобайнида ўтин йиғилди. У ўтинни қайси уловга ортсалар кўтармади. Туяга ортдилар, ўрнидан қўзғалмади. Эшак ва от ҳам қабул қилмади. Хачирга юклагандилар, қабул қилди. Буни кўрган Иброҳим хачирни лаънатлади. Шу боисдан хачир насли кўпаймайдиган бўлди. Бугунги кунда хачирга юк ортсалар, урмагунча ё сўкмагунча юрмас. Тул кампирлар Намруд биздан ҳушнуд бўлсин деб, тунлари ухламасдан чарх йинириб, кундузи бозорда сотиб, пулга ўтин олар эдилар.

Айтишларича, бир йиғочлик (тахминат 9 км) ерни ўтин билан тўлдирдилар. Атрофини тери Билан тўсдилар. Туяларда гугурт суви келтирдилар. Шундан кейингина ўт ёқтилар. Ўн кеча-кундуз олов ёниб, кучланди. Оловнинг баландлиги уларнинг ўлчовида йигирма қари (тирсак) эди. Иброҳим алайҳиссаломни икки йилдан бери оғир кишанларга боғланган ҳолда уй ичига қамаб қўйган эдилар. Ўтнинг ёқилганинга ўн кун бўлганда «боринг, Иброҳимни энди ўтга отинг!» деган фармон берилди.

Олов келтириб ўт ёққан Иброҳимнинг ота қариндоши Ҳозар (Лут пайғамбарининг отаси) эди. Қалдирғоч тумшуғида сув келтириб, оловга қуяр эди.
— Эй қалдирғоч сенинг тумшуғингдаги сув бу ўтга қандай ҳам таъсир қилсин, - деди Иброҳим шунда ва уни эзгу дуо қилди. Чумчуқ эса келиб ўтни қаноти Билан урарди, шу боис уни лаънатлади, қирқ кеча-кундуз ўтда куйди.

Олов шу даражада баландладики, киши тўрт йиғоч ердан яқинлаша олмайдиган бўлди. Қай бир қуш ҳавода учса қанотлари куйиб тушар эди. Намруд теми рва мисдан бир микора қурдирди, унинг устига чиқиб оловга қарагач:
— Иброҳимни қандай қилиб ўтга отамиз? -дея ҳаёлга чўмди. Шунда Шайтон келиб палахмон ясамоқликни ўргатди. Унгача дунёда бундай қурол йўқ эди. Иброҳимнинг қўл ва оёқлари етмиш ботмонли темир ҳалқа Билан палахмонга боғладилар.
— Эй Иброҳим, қўрқмайсанми? - деб сўрадилар шунда.
— Кимики қалбидан Оллоҳнинг ўти бўлса, қандай қилиб одамларнинг ўтидан қўрқсин, -* деди Иброҳим.
— Тангрингдан сўрагил, сени қутқарсин, -дедилар.
— Менинг нимамни қутқарсин? - деди у.
— Нафсингни, -дедилар.
— Нафснинг иши ёвузлик, гуноҳкорликдир. Гуноҳкорлик ўтга маҳкумдир, - деди у.
— Бўлмаса жонингни сўрагил, - дедилар.
— Жон омонат турур. Унинг иши яратганига қайтишдир, - деди у.
— Ундай бўлса кўнглингни сўргали, -дедилар.
— Кўнгил тангрининг мулкидир. У қандай истаса, шундай ҳолга солгувчидир, - деди у.

Шундан сўнг палахмонга жойладилар. Қанчадан-қанча одамлар палаҳмонни тортмоқчи бўлдилар, аммо кучлари етмади. Чунки палахмонни фаришталар босиб турар эдилар. Шайтон билдики, фаришталар палахмонни босиб турардилар. Шунда у бир покиза киши қиёфасида келиб кофирларга:
— Бу иш қўлингиздан келмайди. Аммо бунинг бир ҳийласи бор. Бузуқ хотинларни олиб келинглар. Эркаклар улар Билан фоҳиша ишни қилсин. Шунда палахмон отилади, - деди.

Шундай иш тутгандилар палахмон отилди. Иброҳимни ҳавога қараб отдилар.

Савол: Шайтон палахмон қилмоқликни қаердан билди?

Жавоб: У палахмонни дўзахда кўрган эди. Гуноҳкорларни дўзахда палахмон Билан отардилар, уларга чуқур чоҳга келиб тушардилар. Бу чоҳнинг азоби дўзах азобидан етмиш ҳисса қаттиқроқ эди.

Ҳабарларда келишича, Расул алайҳиссалом дедилар: «Менинг умматларимдан олти тоифа одамларни қиёмат кунида шу чоҳга ташлагайлар. Бириси - султонлар мажлисида уларни «бу киши шундай омадли зот» деганни, иккинчи - етимларнинг молига зулм билан эгалик қилиб олганни, учинчи - золимлар ишини битириб берганни, тўртинчи - отаси ва онасига ёмон сўз сўзлаганларни, бешинчи - нопок иш қилувчи хотинчалиш, хунасаларни, олтинчи - молини ҳудо йўлидан қизғаниб, бошқа йўлга сарфлаганларни». Бундан бизларни Оллоҳнинг ўзи асрасин.

Қачонки, Иброҳим алайҳиссаломни палахмондан ҳаво отганларида у: (Оят) «Бизга Оллоҳнинг ўзи етарлидир ва у қандай яхши кафилдир. Бас, у қандоғ ҳам яхши эга ва қандоқ ҳам яхши мададкордир», деди. Бу ҳолни кўргач, етти қават осмон фаришталарининг барчаси фарёд чекдилар.
— Илоҳи, бу кунда бутун ер юзида сени бир ва бор деган ёлғиз Иброҳимнинг ўзидир. Уни нечун ўтга отарсан? Ҳудоё, дўстларингга меҳрибонлигинг шундай бўларми? - деди фаришталар Оллоҳ таолога.
— Эй фаришталар, сизлар таъсир этмай туринг. Бу ишда мени сизлар билмайдиган бир сирим бор, - деган хитоб келди.

Шу пайтда Жаброил алайҳиссалом етиб келди.
— Эй Иброҳим, ҳеч ҳожатинг борми? - деди у зот.

ФОЙДА: Агар ҳожатим йўқ деса, ҳожатсизман деган бўларди, лекин қул ҳожатсиз бўлмайди.
— Ҳожатим бору, аммо сенга эмас, - деди Иброҳим.
— Менга ҳожатинг бўлмаса, Оллоҳга бордир, айтгил, - деди у зот.
— Эй Жаброил, менинг тилагимни унинг ўзи билар, менга шунинг ўзи кифоя, ҳожат тилмакнинг ҳожати йўқ, - деди Иброҳим ва Оллоҳ таолога кўнгил боғлади. Шу онда:
— Эй олов, Иброҳим унинг совуқ ва саломат бўлгил! - деган хитоб келди.

Уламоларнинг айтишларича, совуқ« бўлгил деб, «саломат» бўлгин демаса эди, ўт совуғи Билан Иброҳимни ҳалок қилгай эди. Қиёматга қадар одамлар ҳеч қачон ўтга пишган таомни кўрмас эдилар. Яна айтишларича, Иброҳининг кўксидаги Оллоҳ муҳаббатининг ўти Намруд ўти Билан беллашди ва Намруд ўтини куйдира бошлади. Шунда муҳаббат ўтига совугил, Иброҳини саломат сақлагил, демаса эди, у ўт на Намруднинг ўзини ва на унинг ўтини саломат қўймасди, ҳаммасини куйдирар эди.

Яна фармон келди: «Эй Жаброил, бандамга ёрдам бериш учун тезда етиб боргил!»

Жаброил етиб борди ва ўзи Билан бирга жаннатдан бир жайнамоз олиб келди ва бу жайнамозни оловни ўртасига тўшади, Иброҳим алайҳиссалом унга ўтирди. Сўнгра жайнамоз устига намоз ўқишга тутинди. Ўт фақат Иброҳим алайҳиссаломнинг қўл-оёқлари боғланган ипини куйдирди.

ИЗОҲ: бошқа манбаларда келтиришича, Иброҳим алайҳиссаолмни ўтга отишга ҳозирлик кўрилаётган пайтда сувларга муаккил бўлган фаришта келиб:
— Эй Иброҳим, барча сувлар иҳтиёри менинг қўлимдадир. Агар ҳохласанг, буюрман сувлар ўтни ўчирур, -деди.

Шамолга муаккил бўлган фаришта:
— Эй Иброҳим, агар ҳохласанг, шамолга амр этурман, бутун ўтни ўчириб йўқотур, -деди.
— Сизларнинг ёрдамингизга муҳтож эмасман, - деди Иброҳим алайҳиссалом уларга ва бошини юқори кўтариб дуо қилди: - Парвардигоро, Сен ягонасан, Аҳмадсан, мендан бошқа Сенга ибодат қиладиган кимса йўқлигини ўзинг билурсан! (Изоҳлар таржимон томонидан бошқа манбалардан олинган).

Айтишларича, Намруд вазирига буюрди:
— Минорага чиқиб, Иброҳимни кўргил, қандай куяётган экан, кул бўлиб улгурганмикан - йўқми!
— Эй эгам, бу оловнинг ичида дунёнинг тоғлари куйиб кул бўлади-ю Иброҳим омон қолармиди! - деди вазир ва минорага чиқиб кетди. Кейин минорадан туриб шундай хқитоб қилди: - Эй эгам, учов ўтирибди, орқа ўнгида йигирма минг масофа турли хил ёз чечаклари очилмиш, чашмалар оқиб турмиш, хурмо дарахти унмиш.

Бу гапларни эшитган Намруд таажубга тушди, ўз кўзим Билан кўрайин, деб минорага чиқди. Бу манзарани кўргач:
— Эй Иброҳим, сен ёлғиз эдинг-ку, булар кимлар бўлди? - деб сўради.

Эй Намруд, бири менман, суратимни ўзгартирдим, Иброҳимга сенинг Муаккил - вакил қилинган, тасарруф қилувчи.

Аҳмоқлигингдан узр айтарман, - деди олов Оллоҳ таоло фармони билан тилга кириб.
— Эй Иброҳим, ул кимсани ёнигга ким туширди? - деди намруд.
— Оллоҳ таоло мени асрамоқ учун тушурди, Намруднинг энди унга қарши қандай яроғи бор бўлсин, - деди Иброҳим алайҳиссалом.

Бу гапларни эшитиб Намруд беҳад қўрқувг тушди. Қайғуга тушган ер ҳам етти кун титраб, зилзила бўлди. Намруд донишмандларни, ҳакимларни тўплади.
— Бу қандай зилзила бўлди? - деб сўради улардан.
— Оловнинг иссиғлигидан ер ҳам тебранмоқда, - дедилар унга.
— Ундай бўлса, оловни сўндиринг! - деди Намруд.

Сув ташиб, оловга қуя бошладилар. Барча ҳалойиқ Иброҳимнинг аҳволини кўрайлик, Дея тамошога келдилар. Оллоҳ фармони Билан шабада келиб, кулларни одамларнинг юзларига урди, ҳалойиқ барчаси қайтиб кетди.

Оқшом тушгач, Иброҳим ўтдан чиқиб, уйга борди.

Айтишларича, Намруднинг ўн икки минг омбори бор эди. Уларнинг тўрт минги унга тўла эди, уларни қимматчилик бўлса сотармиз, деб ғамлаб қўйганди. Иброҳим алайҳиссалом дуо қилди: ул юртдаги дарё ўзанлари, тоғ унгирлари унга тўлди. Иброҳим алайҳиссалом «Келинг, ун олинг!» дея чорлади. Ҳамма юртда тўкинчилик бўлди. Намруднинг қўлига қаровчи одам қолмади.

Бир куни Иброҳим алайҳиссалом Намруднинг олдига келди.
— Ягона Оллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, эй Иброҳим сен унирнг пайғамбарисан деб айтгил! - деди унга.
— Фурсат бергил, ўйлаб кўрайин, - деди Намруд.

Фурсат берилди. Намруд ўйлаб, ўзига кенгашиб кўрди.
— Мен Иброҳим билан ярашурман, сиз нима дерсиз, - дея кенгаш солди.

Бекларив а маслаҳатчилари ўйга толидилар. «Агар Иброҳим Билан ярашса, у подишоҳ устидан ҳам, бизнинг устимиздан ҳам ҳукумрон бўлиб олади, оқибатда бизнинг иззатимиз, ҳурматимиз қолмайди, Иброҳимга қул бўламиз», деган фикрга келдилар ва шундай жавоб бердилар.
— Шунча йилдан бери худоман дединг, энди қулман дейсанми? Иброҳимга қул бўлиб, бизларни ҳам унга қул қилурсанми?
— Менинг у туфайли кўрган ишларим улуғ ишлардир, унинг тангриси билан ярашмоқ керак, - деди Намруд.
— Уни нега ўт куйдирмаганини билмасмисан? Шунинг учунки, бизнинг ота-боболаримиз оловга топинур эдилар, Иброҳим ҳам бизнинг уруғимиздандир. Ўт бизнинг уруғимизни куйдирмас, - деди унга Ҳозар.

ФОЙДА: Хачир ўтин келтиргани учун уруғи кесилди. Чумчуқ чўп ташигани учун ҳамма одамлар уни тутиб, патини юлиб, ўтга пишириб ейдилар.

Арилар ўтни елпиб турганди, ғавғо ва тўпалон ҳаёт кечирурлар. Қалдирғоч эса сув ташида, омон бўлди. Қалдирғочнинг суви билан ўт ўчмади, аммо дўстлиги ошкор бўлди, қиёматга қадар эзгу ном олди.
— Биз Иброҳимдан қандай қилиб қутиламиз? - сўради Намруд Ҳозардан яна.
— Бу тунда бир чуқур қазинглар, ул чуқурда тутун ҳросил қилмасиз.

Бу тутун Билан душманимизни ҳалок қиламиз, - деди Ҳозар бунга жавобан.
— Қанча мол керак бўлса олгил, бу ишни ўзинг битиргил! - деди Намруд.

Ҳозар халқни йўғди, катта олов ёқилган жойда чуқур қазимоқликка бошлади. Туби тор, оғзи кенг бўлган бу чуқурни сомон ва ифлос нарсалар Билан тўлдирдилар. Ҳамма ҳалойиқ томошага тўпланди, Ҳозар олов келтириб, сомонга туташтирди. Шунда Оллоҳ фармони Билан шамол келди, ўша ўтнинг ичидан бир кесакни келтириб, Ҳозарнинг бошига урди, Ҳозар йиқилди ва куя бошлади. Шунда ҳалойиқ:
— Эй Ҳозар, ўт бизни куйдирмас демабмидинг! - дея маломат қилди.

Ҳозарнинг сўзлашга ҳоли бўлмади. Кўп ўтмай куйиб, кулга айланди. Яна шамол келиб, Намруд ёққан ўтдан кул келтирди ва ҳалойиқнинг чидан ўтин ташиганларнинг кўзига тиқилди, ҳамалари кўр бўлди, соғ қолганлари қочиб қолишди.

Бир муддат ўтиб, Сора разиаллоҳу анҳо Иброҳим алайҳиссаломнинг қошига келди. Сора Ҳозарнинг қизи эди. Баъзиларнинг айтишларича, - у Намруд хизматидаги бир улуғ бекнинг қизи бўлган экан.
— Эй Иброҳим, сенинг Ҳудойинг ўта кучли экан, мендан безор блўмайдими? - смўради сора.
— Сени эзгу йўлга солгай, жойингни жаннатдан қилгай, - деди Иброҳим.
— Эй Иброҳим, мен бир шарт билан мусулмон бўоламан, - деди Сора, у жуда кўҳлик эди, - мени никоҳингга олсанг.
— Мени молим йўқ, - деди Иброҳим, - сенга қалин беролмайман.
— Менинг қалиним шуки, - деди Сора, - шаърий барчса ишларда мен нима десам шуни қиларсан.

Соранинг илтимосини Иброҳим алайҳиссалом қабул қилди.

РИВОЯТда келадики, Намруд мунорадан туриб кўрганда, Иброҳим атрофида чечаклар очилган эди. Олов қизил, яшил, сариқ чечакларга айланганди. Ўт ичидан жилға чиқиб, хурмон дарахти унган эди.
— Эй Иброҳим, ўт сени куйдирмайдими? - дея таажуб қилди Намруд.
— Йўқ, - деди у.
— Бу ўтни сенинг учун Ким совутди, - сўради яна намруд.
— Ким ўтга киритган бўлса, ўша совутди, - деди у.
— Унда сенинг тангринг яхши тангри экан, - деди Намруд.

Сўнг унинг кўнглида мусулмон бўлишга майл уйғонди. Саройдагилар бу ҳохишга унамадилар, Иброҳимни тутун Билан ҳолк қиламиз, деган қарорга келдилар.

Уларнинг бу ниятларини Лут алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломга етказди. Икковлари тунда шаҳардан қочиб чиқдилар. Намруд йўлларга соқчилар қўйганди. Улрга иброний тилда сўзловчи қандай одам йўлиқса, тутишликка фпармон берганди. Ўш тунда Оллоҳ фармони Билан ҳамма тиллар уйқаш кетди, тиллар бузилди. Айтишларича, 72 хил тил ҳосил бўлди. Хом уруғи ҳиндуларига 18 тил тегди, Сом уруғига мансуб араб ва ажамлар ҳам 18 тилга эга бўлди, Ёсаф авлоди бўлган турклар 36 тил эгаси бўлди.

Иброҳим ва Лут алайҳиссаломлар соқчиларнинг олдидан ўтдилар.
— Кимсизлар? - сўради соқчилар.
— Биз Иброҳим ва Лут икковимиз бўламиз, - дейишди.
— Биз уларни пойлаб турибмизку, - дейишди соқчилар ўпкаланиб, - Сизлар бизни машаралаб Иброҳим Билан Лутмиз дейсизлар-а!

Оллоҳ таоло уларни асради. Улар бошқа вилоятга бориб ўрнгашдилар. Намруднинг ғазаби босилгач, Оллоҳжан фармон бўлди:

«Эй Иброҳим! Боргил! Намрудни имонга ундагил!»

Шундан сўнг Иброҳим алайҳиссалом Намруднинг олдига келди.
— Эй Намруд, бутга сиғинмагил, Оллоҳга иймон келтиргил! Оллоҳни бир дегил, мени Унинг пайғамбари деб билгил! - даъват қилди Иброҳим алайҳиссалом.
— Мендан ҳам бошқа тангри борми? - сўради намруд.
— Бор, - деди Иброҳим алайҳиссалом.
— У кимдир? - деди Намруд.
— У сени яратган, сенга мулк-давлат берган, ер ва осмон тангрисидир! - деди Иброҳим алайҳиссалом.
— Мен у билан тенг эканман, у билан бир жанг қилайин! - деди Намруд ва жанг ҳозирлини кўра бошлади.

Намруднинг Осмонга Учгани

Намруд Иброҳимнинг тангриси Билан жангга астойдил ҳозирлдана бошлади, Йиртқич қушларнинг болаларини тарбиялай бошлади. Улар улғайгандан кейин бир сандиқ ясаттирди: икки қопқоқлик - бири остида, бири устида. Унинг устига тўртта, остига ҳам тўртта устун ўрнатдилар. Устки усутнга йиртқич қушларни боғлади. Намруд эгнига совуд кийиб, яшиқ тўла ўқ солиб, хизматкори Билан бирга сандиқ ичига кирди. Устун ичига боғланган гўштларни кўрган оч-наҳор қушлар унга талпиндилар, сандиқ ҳим улар Билан бирга ҳавога кўтарилид.

Бир кеча-кундуз учгач, хизматкорига буюрди:
— Устки қопқоқни очгил, нима кўвринаркан?
— Ўша-ўша ҳолни кўрарман, - деди у устки қопқоқни очаркан.
— Остки қопқоқни осгил, нима кўринаркин? - буюрди яна Намруд.
— Ер юзининг ҳаммасини бир парчадек кўрарман, - деди хизматкор.

Яна бир кеча-кундуз учдилар.
— Устки қопқоқни очгилш, нима кўринадир? - сўради намруд.
— Осмон илгар қандай кўринса, шундай кўринур, - деди хизматкор.
— Остки қопқоқни очгил, не кўринадир?
— Ер аввал қандай кўринган бўлса ўшандай, деди.

Ҳали етмабмиз, дея яна бир кеча-кундуз учдилар.
— Тепа қапқоқни очиб қарачи, нима кўринадур? - буюрди Намруд.
— Ҳамма ёқ туман ичида қолибди, деди хизматкор. - Ҳеч нима кўринмайдир.

Сўнгра пастки қопқоқни очди.
— Пастда ҳам тумандан бўлак нарса кўринмас, деди хизматкор.
— Энди етиб келибмиз, деди намруд ва осмонга қарата ўқ отди.

Шунда Жабоил алайҳиссаломга фармон бўлди.
— Ўқни олиб балиққа санчгин-да, қонга белаб сандиққа ташла! (Балиқнинг бўғизланмаслигига сабаб шунда дейдилар).

Қонга белган ўқ Намрудга қайтиб келгач:
— Осмон тангрисини ўлдирдим! - деб ўйлади ва гўшт бўлакларини юқори устундан олиб пастки устунга боғлади. Оллоҳ деди: (Оят) «Улар ёмон макрларни қилиб кўрдиларва уларнинг ёмон тадбирлари Ҳудо қошида эди».

Айтишларича, Намруд қавмида юз минг одам Иброҳим пайғамбарга ҳайрихох эди. Намруд осмондан тушгач, «Кўк тангрисини ўлдирдим«, дея қонли ўқни кўрсатгач, бу сўзга ишониб яна кофир бўлиб кетдилар. (Оят) »У Оллоҳ ҳохлаган одамини гумроҳ қилиб қўяди ва хоҳлаган одамини тўғри йўлга солиб қўяди».

Иброҳим алайҳиссаломга фармон бўлди: «Боргил! Намрудга айтгил! Жанг қилишга майли бўлса, қўшин ҳозирласин!» Иброҳим алайҳиссалом бу фармонни Намрудга етказди. Шундан кейин Намруд юртларига киши юбориб қўшин тўплашга киришди. Сони-саноғи йўқ қўшин йиғилди. Улар бошдан-оёқ совут кийганди. Оллоҳ таолодан чивинлар қўшинига фармон бўлди. Шунчалик кўп чивинлар чиқиб келдики, осмонни қоронғулик қоплади. Улар намруд қўшинларига ёпишиб, уларни кийимларини, этларини, отларининг эти-ю суякларигача еб битирдилар.

Намруд лаъин саройига қараб қочиб қолди. Саройга кириб ҳамма эшиклару туйнукларни беркитиб олди. Оллоҳ таоло бир заиф ва оқсоқ чивинга илҳом берди. У тешикдан кириб келиб, Намруднингя ноғига қўнди, у ерини чақиб, қон сўргач, оғзи атрофида айланиб, сўнг бурнига кирди, миясига етганда уни ея бошлади. Қирқ кунгача Намруднинг миясини чивин еб турди.

Каъб ул-Ахборнинг ривоятича, Оллоҳ таоло Намруд лаъинга тўрт юз йил подишоҳлик берд ива чивин тўрт юз йил миясиник емирди. Намруднинг олдига Ким кирса унга аввал шапалоқ билан, унда ҳам тинмаса энсасига мушт билан урушни буюрар эди.

ҲИКМАТ. Намрудга берилган азоблар шунинг учун эдики, у тўрт юз йил тангриликни даъво қилди ва одамларни ўзига сажда қилдирди. Шуни унутмангки, энсаларига муштлар еган кимса қандай қилиб тангриликка ярасин.

Бу чоралар Билан оғриқлар тўғтамади. Тўқмоқлар Билан урдира бошлади, аммо бундан ҳам оғриқ босилмади, ҳолдан кетаверди. Ниҳоят бир паҳлавон хизматчисига тўқмоқ уриш навбати келди.
— Мен бориб, ҳаммани бу балодан қутқарайин! - лели-да эртаси куни саройга келиб, тўқмоқ билан намруднинг бошига чунонам солдики, боши ёрилди, у чивин кабутар суратида учиб чиқди.

Шундан кеийн Жаброил лайҳиссалом қанотлари Билан у саройни кўтариб ерга бир урганди, ости устига чиқиб кетди. Намруд дўзахга бориб тушди. Унинг ўрнига Зул-арш номли подишоҳ тахтга ўтирди.

Иброҳим Алайҳиссалом Ва Зул-Арш Подишоҳ Қиссалари

Иброҳим алайҳиссалом Намруд ўлгач, унинг ҳамма омборларидаги ва ҳазиналаридаги олтин-кумушларни, молларни дарвишларга садақа қилиб берди. Иброҳим ва Лут алайҳиссаломлар бу юртдан чиқиб кетдилар. Сора разиаллоҳу анҳо ва Яна икки мусулмон бирга эдилар.
— Илоҳо, қанча юрайлик? - дея муножот қилди Иброҳим алайҳиссалом.
— Қай тарафни кўнгил тиласа, ўша ерга боринглар! - деган фармон бўлди.

Зул-ар подшоҳ ёш йигит эди. Шу боис аёлларга беҳад кўнглида мойиллик бор эди. У қаёрда кўркам Хотин бўлса ўзига келтирарди. Йўлларга сочқилар қўйиб ўтган-кетганинг мулкидан ўндан бирини олиб қоларди. Ўн беш кишидан иборат соқчилар Иброҳим алайҳиссалом ҳамроҳларига йўлиқдилар.

Ушр бармоқликларини талаб қилдилар.
— Бизда ушр (ўндан бир) бергудек молимиз йўқ, - деди Иброҳим алайҳиссалом. Йигитламриз бор, истасангиз уларни олинг.
— Агар ўнта бўлганда бирини олган бўлардик, тўққизтадан бизга ҳеч нима тегмас, - дедилар. Сандиқларинг ичида нима бор? Очинг, кўрайлик.

Сандиқда Сора бор эди. Пайғамбар алайҳиссаломдан ҳажисда айтиладики: «Йўл тўсиб, одамлардан нарса ундириб қолувчилардан ёмон маҳлуқ йўқдир». Қанча ҳаракат қилмасинлар, ииложи бўлмади, ноилож сандиқни очдилар. Сорани кўрдилар, беҳад гўзал эди.
— Бизнинг подшоҳимиз бунақа аёлларни истайди. Сен буни қаёққа олиб кетмоқчи бўлдинг? - деб Иброҳим алайҳиссаломни ва ҳамроҳларини шаҳарга қайтардилар. Бу ҳабарни подшоҳга етказгандилар, у ҳали Сорани кўрмаёқ кўнглида рағбат уйғонди. Ва вазирига буюрди:
— Ул қочоқ кимсани олдимга келтир!

Вазир бориб, Иброҳим алайҳиссаломни подшоҳ ҳузурига олиб келди.

Подшоҳ уни ёнига чорлади.
— Исминг нимадир? - сўради подшоҳ.
— Отим Абдуллоҳ, деди Иброҳим алайҳиссалом (Оллоҳнинг қулидемоқчи).
— Сандиғингда нима бор? -сўради подишоҳ.
— Қариндошим бордир, - деди Иброҳим алайҳиссалом қўрқиб кетганидан. Негаки, хотиним деса ўзини ўлдириб қўйишларидан чўчиганди. (Оят) «Ҳақиқатда ҳамма мўминлар бир*бирларига биродардиралар».
— Эй Абдуллоҳ, мен Миср подшоҳиман, мол-дунёим беҳисоб, қариндошингни менга берсанг, сени ўз мулкимда энг яхши дўст қилурман, - деди Зул-арш.

Иброҳим алайҳиссалом қайғуга ботди, боши қуйи эгилди.
— Эй Абдуллоҳ, нега индамайсан? - сўрад яна подшоҳ.
— Қариндошим балоғатга етган қиздир, ундан маслаҳат сўрамоқ жоиз деди Иброҳим алайҳиссалом ва ўрнидан туриб, Сора қошига келди. Подшоҳ тилагини унга етказди.

Сенга не бўлди, нега қайғуликсан?
— Эй Иброҳим, нега тўғрисини айтмай, мени ҳам, ўзингни ҳам балога гирифтор қилдинг.

Бир мунча фурсат ўтгач, подшоҳ бетоқатланиб, вазирни икки юзта одам Билан жўнатди:
— Боргил, ўша одамни синглиси билан мени олдимга келтиргил!

Иброҳимни Сора Билан бирга келтирдилар. Сора бошига каттагина ёпинчиқ ўраган ҳолда кирди. Подшоҳ Иброҳимга таҳти ёнидан жой кўрсатди.

Сора ҳам Иброҳим ёнига ўтирди.
— Эй абдуллоҳ, менинг мол-мулкимни ҳисоби йўқ, истасанг ярмисини сенга бераман.
— Қариндошим шу ердади, ўзи сўзласин, - деди Иброҳим алайҳиссалом.
— Менинг мингта хизматкорим бор, ҳаммасини сенга берайин, улар ўпкаси тўлиб, йиғлади, сўзлай оламди. Шунда подшоҳ аччиғ чиқди: - Эй Абдуллоҳ, сендан уялиб сўзламаётир! - деди Иброҳимни қўлидан ушлаб ташқарига чиқарди.

Подшоҳ Сорага ҳар қанча сўз қотса ҳамки, жавоб бермади, икки қўли Билан юзини тўсганча йиғлар эди. Подшоҳ тақати тоқ бўлиб, Соранинг ёнига келди, юзини очай Дея қўлини чўзганди, шу он Иброҳим алайҳиссалом дуо қилди:
— Илоҳи, бу кофирга қудратингни кўрсатгил!

Подшоҳнинг икки қўли бўйнигача қуриди. Шунда у:
— Эй Сора, дуо қил, қўлларим жойига қайтсин, сени озод қиламан!

Дуо қилди, икки қўли жойига келди. Яна қасд қилганди, тағин қўли қуриди. Бу ҳол уч бор такрорланди. Шунда зилзила турди, ер тебрана бошлади.
— Сендан менга теккан бу балолар нимани билдирур? - сўради подшоҳ.
— Йўқ, мендан эмас, улар сени кофирлигинг ва менга нисбатан куч ишлатганинг туфайли юз берди, - деди Сора.
— Мен сенга куч ишлатмалдим-ку?! - деди подшоҳ.
— Сен менга эмас, балки Оллоҳнинг пайғамбарига куч ишлатдинг!
— Қайси пайғамбарига зўрлик қилибман?
— Иброҳим алайҳиссаломга! Қайсики намруд унинг қўлида ҳалок бўлгандир!
— Мен Иброҳимни кўрганиб йўқки, унга қандай қилиб куч ишлатайин?
— Иброҳим менинг эрим бўлади, сен уни мендан айирдинг, бу ранж балолар сенга шу туфайли тегди.
— У сени қариндошим, деди, агар хотиним деганда эди тегмасдим.
— Сени зулминг, кофирлигинг, қудратинг важидан айтолмадим, агар хотиним деганида ўлдирган бўлардинг!
— Мен ҳеч кимдан куч билан нарса олмасман, - деди подшоҳ ва вазирига буюрди: - Боргил, бунинг эрини келтиргил!

Иброҳим алайҳиссаломни олиб келгач, подшоҳ ўрнидан туриб, унинг оёғига бош урди:
— Сен ўша, намруд унинг қўлида ҳалок бўлган Иброҳиммисан?
— Ҳа, ўшаман!
— Тангрингни сифатини билдиргил!
— Менинг тангрим етти қат осмонни ва етти қат ернинг яратувчиси, барчадан буюк қувватива барчадан улуғ қудрати бордир. Унинг шериги, қўлдоши, тенг-тўши, ўртоғи йўқдир. У туғмаган ва туғилмагандир. Маҳлуқларга У ҳар бир нарсага қодирдир! " - деди Иброҳим алайҳиссалом.
— Мен етмиш йилдирки, Зуҳро юлдузига топинарман. Энди бўлса шундай фикрга келдимки, бу юксак осмонларни устунсиз ушлаб турган, қаро ерни сув устида тутиб турган, юлдузларни чақириб, Яна ботириб турган, кундуз ўрнига кечаник елтирган - бу сенинг тангрингми? Менинг қўлимни ва бўйнимни қуртиган ҳам сенинг тангрингми? Унда мен нима қилайин? - деди подшоҳ.

Жаброил фармон келтирди: «Зул-аршга айтгилки, ҳамма мол-дунёсини, олтин-кумушини сенга берсин. Мен қўлини тузатгайман!»

Бу фармонни Иброҳим алайҳиссалом подшоҳга етказди. Зул-аршнинг Ҳожар исмли чўриси бор эди. У Мағриб подишоҳининг қизи эди, Солиҳ алайҳиссаломнинг уруғилдан эди. Унинг отасини ўлдириб ўзини бу ерга келтирган эдилар. У барча хизматкорлар сардори эди. Подшоҳ мол-дунёси ва ҳазиналар турган калтини Иброҳим алайҳиссаломга берди. Шунда Иброҳим алайҳиссалом дуо қилганди, подишоҳнинг қўли ва бўйни ўз ҳолига қайтди. Зул-арш дарҳол имон келтирди: (Оят) «Гувоҳлик берманки, бир Оллоҳдан ўзга бирор маъбуд йўқ ва Яна гувоҳлик берманки, албатта сен, эй Иброҳим, Ҳудонинг элчисидирсан».
— Эй подшоҳ, менга берган мол-дунёингни қабул қилдим, уларни яна ўзингга бағишладим, - деди Иброҳим алайҳиссалом. Ҳожар эса ҳамма бойликларни яна қайтариб қабул қилиб олди. Иброҳим алайҳиссалом шундан сўнг етти кун бу юртда туриб қолди, имон ва исломни ўргатди. Саккизинчи кун Жаброил алайҳиссалом фармон келтирди:

«Эй Иброҳим, бу ер сенга бўлмас, бундан кетгил!»
— Менга фармон келди, - деди Иброҳим алайҳиссалом.
— Мен билан бирга тургил. Сенга Миср подшоҳлигини берайин, ўзим қул бўлайин, деди подшоҳ.
— Менга дунё мол-мулки кеакмас, - деди Иброҳим алайҳиссалом.
— Ҳазинадан бир тож билан юз минг олтин келтиргил! - дея Ҳожарга буйруқ қилди. Келтирдилар. Иброҳим алайҳиссалом тараддудланди.
— Буларни қабул қилгил! - деди подшоҳ.

Жаброил алайҳиссалом ҳам «Қабул қилгил!» дедилар. Буларнинг устига Яна юз минг туя, юз минг қўй, тўрт юз хизматкорни ҳам қўшдилар.
— Эй Сора, бу тож Мисрнинг етти йиллик хирожига тенгдир. Бу сенга муносибдир, - деди подшоҳ. Жаброил алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломга «Сорага айтгил қабул қилсин!» дедилар.
— Мана бу тўрт юз хизматкор подшоҳлик жорияларидир, сенга бердим, деди подшоҳ.
— Мен Оллоҳ таолонинг бир чўриси бўлсам, менга хизматкорлар не хожат, - деди Сора. - Аммо ёлғиз Ҳожарнинг ўзини берсанг бўлди.
— Подшоҳ буюрди, ўн минг олтин, яна мин7г қўй, икки юз туя, икки юз сигир келтирдилар. Уларни Ҳожар Билан бирга қўшиб бердилар. Даброил алайҳиссалом Иброҳимга деди: «Эй Иброҳим, айтгил, қабул қилсин!»

Сора қабул қилди. Шундан кейин Иброҳим алайҳиссалом мол - мулкни олиб, Сора билан биргаликда Ахзон вилоятига бордилар. Қайси жойга тушсалар бир йиғоч жойда йилқи қоаси кўринар эди. Бошқа жойга бордилар. У ерда ҳам йилқи қораси кўринди.
— Шу ерда тушамиз, - деди Иброҳим алайҳиссалом Лутга. Тушдилар, ўтов тикдилар. Иброҳим алайҳиссалом бир қудуқ қаздирди, тотли сув чиқди. Нариги томондагилар ўйлашди: «Бу одам йилқилари Билан ўтлоғимизни қуритмоқда, уларни ҳайдаб юборайлик, қудуғи ҳам бизга қолсин».

Шундай Дея сўзлашиб тургандилар Зул-арш аскарлари билан Мисрга бораётиб бу ерда тушди. Уч киши бориб Иброҳим алайҳиссаломни подшоҳнинг олдига олиб келдилар. Подшоҳ Иброҳим алайҳиссаломни кўриб, даст ўрнидан турди. Иброҳим алайҳиссалом қўли билан «Ўтирғил!» деган ишора қилди. Подшоҳ жойига ўтирди. Ҳалиги кишилар подшоҳга шикоят қилдилар:
— Бу туну-кун йилқи-моллари билан ўтлоғимиз ва сувлоғимизни қуритмоқда, буюринг бу ердан кетсин!
— Сен нима дейсан, - деди подшоҳ Иброҳим алайҳиссаломга.
— Мен ғарибни кетгин десалар кетайин, - деди Иброҳим алайҳиссалом.
— Сиз учун мен бир ҳукм айтсам бўларм? - сўради подшоҳ.
— Бўлади, - дедилар.
— Сизлар ўнта қўй келтиринг, пиширсинлар, ейлик. Кейин Иброҳим ўн қўй келтирсин, пиширсинлар, ейлик. Қайсингизни таомингиз билан тўямиз билайлик, сўнгра ўлган қўйларни тирилтирасизлар. Ким бу шартларимизни бажарса, бу ер-сув ўшанган бўлсин! - деди подшоҳ.

Ҳалиги кишилар қайғуга ботдилар. Ўнта ориқ қўйни келтириб бўғизладилар, пишириб, подшоҳ олдига киритдилар. Подшоҳ аскарлари Билан бўлишганда бир парчадан тегди. Шундан кейин Иброҳим алайҳиссалом ўз таомини келтирди. Уч минг киши еди, тўйди, яна ортиб қолди. Иброҳим алайҳиссалом ўрнидан турди-да, қўйларнинг терисини тўплаб дуо қилганди, ҳамма қўйлар тирилди. Подшоҳ ер-сувни Иброҳим алайҳиссаломга ҳукм қилди. Ҳалиги кишилар бундан ҳасадга берилдилар ва тунда бир итни ўлдириб, қудуққа ташладилар.
— Кетамиз, - деди Иброҳим алайҳиссалом бу аҳволни кўргач, Лут пайғамбарига қараб.

Иброҳим алайҳиссаломнинг ўн икки суруви бор эди. Ҳар бир сурувида бир олтин зотли ити бор эди. Муқаддас ерларга тўрт йиғочлик масофа қолганида тўхтадилар, ўша ерга ўрнашдилар.

Мен қариб қолдим, сенинг хизматингга кучим қолмади. Сен мени деб кўп машаққатлар тортдинг. Ҳажарни сенга бағишладим, у сеники бўлсин, деди Сора кунларнинг бирида Иброҳим алайҳиссаломга. Шундай қилиб Ҳожар Иброҳим алайҳиссаломники бўлди.

Исмоил Лайҳиссалом Қиссаси

Сора разиаллоҳу анҳо тўқсон ёшга кирди ҳамки, фарзанди бўлмади. Иброҳим алайҳиссалом пешонасида Муҳммад алайҳиссаломнинг нурлари собит эди. У аёлига «Бу нур сендан бўладиган ўғлонга насиб этгай», дея ваъда қилганди. Бироқ Иброҳим алайҳиссалом Ҳожарга қовушганларида бу нур Ҳожарнинг вужудига ўтдики, буни кўрган Соранинг ғазаби келди. Бу нурнинг саодатидан бебаҳра қолганидан қаттиқ рашки келиб, Иброҳим алайҳиссаломнинг ёқасидан олди ва эрининг ёқасидан олган аёллардан биринчиси бўлди, негаки Одам алайҳиссаломдан буён бундай ношойиста иш бўлмаганди.
— Эй Иброҳим, Сорага айтгил сабр қилсин! - деди Жаброил алайҳиссалом.
— Қандоқ сабр қилайинки, саксон йил мен шу умид билан яшар эдим. Ушбу кун ваъдаларинг менга насиб бўлмай, нурнинг саодати хизматкор-чўримга тегди, - деди Сора бу гапни эшитиб.

Чу лаҳзадан бошлаб Иброҳим алайҳиссалом Билан Сора ўртасига совуқлик тушди. Жаҳл устида Сора «Ҳожарнинг уч аъзосини майиб қилгайман!» Дея қасам ичди. Кунларнинг бирида Ҳожарнинг қулоғи, бурнини кесмоққа қасд қилганда Ҳожар фарёд чекади. Шунда Жаброилга фармон бўлди, у жаннатдан икки олтин исирға олиб келди. Ҳожарнинг қулоғига ўтказгандилар янада кўркамроқ бўлди. Хатна қилгандилар эрига янада севимлироқ бўлди. Авратларини хатна қилмоқлик Ҳожардан мерос бўлиб қолди.

Ривоятда келишича, Исмоил Ҳожардан туғилди. Яна бошқа ривоятларда келишича, Ҳожарнинг ой-куни яқинлашганда Сора тағин тоқат қила олмай қолди.
— Ҳожарни кўзимдан нари қилгин, уни кўрмайин, - деди Сора. Шунда Жаброил алайҳиссалом ҳабарт келтирди:
— Олиб боргил.

Иброҳим алайҳиссалом икки туя келтириб, бирига Ҳожарни миндирди, бирига эса ўзи минди. Йўлга отланганларида Сора Иброҳим алайҳиссаломга шундай деди:
— Уч ишни қилмоқлиғингни сўрайман. Бири шуки, Ҳожарни одам яшамайдиган жойда қолдиргил. Иккинчиси, туядан тушмагил. Учинчиси, кечаси тўхтамагил.

Иброҳим алайҳиссалом бу уч ишга ваъда бериб, Муқаддас тупроқдан йўлга тушди. Бу ердан маккага қадар бир ойлик йўл эди. Оллоҳ таоло ернинг томирини тортдики, бу йўлни бир кунда босиб ўтдилар. Одамсиз, гиёҳсиз, сувсиз бир ерда қўндилар. (Оят) «... Албатта мен жойлаштирдим авлодларимнинг баъзисини ҳеч нарса ўсмайдиган водийда, Сенинг ҳурматли уйинг яқинида». Дарҳақиқат, у пайтда ҳали Мака йўқ эди. Иброҳим алайҳиссалом Ҳожарни қўйиб, изига қайтди. Бирмунча озиқ ва ичимлик сув қўйиб кетди. Бир неча кун ўтгач, Ҳожар ойю кундан ҳам гўзалроқ ўғил кўрди. Муҳаммад алайҳиссаломнинг нури унинг манглайида ярқираб турарди.

Ҳожарнинг суви тугаб қолди. Ўқлини йўргаклаб, сув излашга тушди. Шунда Сафо тоғидан «Сув бу ерда», деган овоз эшитилди, борди, сувни кўрмади. Кейин Марва тоғидан овоз эшитилди, борди, сувни кўрмади. Бу ҳолат етти бор такрор бўлди: Сафодан марвага югурди, Марвадан сафога. Сув тополмай ожиз бўлди. Бу ҳолатда югурмак бугунга келиб ҳожиларга суннат бўлиб қолди.

Шунда Ҳожар тангрига қарата «Исмаъ я илу!« Дея хитоб қилди. (Илсурёнинг тилида тангрининг исми турар. Маъноси »Тангрим эшитгил!» дегани бўлади. Шу боисдан Исмоил оти келиб чиқди). Исмоил йиғлаб қолади, йиғи товушини эшитган Ҳожар югуриб қайтиб келди. Кўрсаки, Исмоил юзи Билан ерга ўгирилиб олиб, икки оёғи билан ерни тепарди. Тепган жойидан Жаброил алайҳиссалом қаноти Билан уриб, сув чиқарди. (Замзам қудуғи ўша сувдан бино бўлди). Сув қайнаб чиқа бошлади. Ҳожар сувнинг оқаётганини кўриб жуда қувонди, сув тугаб қолмасин, дея атрофни тош ва тупроқ билан ўради. (Агар ўша куни Ҳожар сув йўлини тўсиб қўймаганда эди, ҳозирда Маккада бир ариқ сув оқиб ётган бўлармиди?)

Бир куни Бану Жарҳам номли савдо карвони Шомга бораётиб, Мака еридан ўтар бўлди. Бу пайт учар 0қушларни, югурар қумурсқаларни кўриб шу томонга қайрилдилар. Улар онаси Билан ўтирган беҳад кўркам Исмоилни кўришди. Сув борлигидан таажубландилар.
— Бу қудуқ кимникидур? - сўрадилар карвондагилар.
— Бу ўғлонникидур, - жавоб берди Ҳожар.
— Ўғлон кимнинг ўғлидур?
— Иброҳимникидур.
— Иброҳим Ким бўлди?
— Намруд унинг қўлида ҳалок бўлгандир.
— Бизнинг юртимиз, ерлармимз яшашга яроқсиз, одамларимиз… Уч минг беш юз уйлик аҳоли Маккага ўрнашдилар. Уйлар қуришди, бозор барпо қилдилар. Йил оҳирида мол-мулкларнинг ўндан бирини айирдилар. Бу икки минг қўй, уч минг туя, етти минг сигир бўлди. Ҳаммасини Исмоилга бердилар. Бу одат ҳар йили такрорланаверди. Исмоилнинг йилқию подаси зиёда бўлди.

Йигирма бир ёшга кирганда Исмоилни Аммора исмли қизга уйлант ирдилар. Кунларнинг бирида Исмоил овга кетган чоғида Иброҳим алайҳиссалом ўғлини кўргани келади. Сора Иброҳим алайҳиссаломга шарт қўйгандики, туядан тушмагин, деб. Шу сабабдан у келиб Исмоилни уйини сўраб, эшигига келганда туядан чиқарди.
— Исмоил қаерда? - сўради келинидан.
— Овга кетди, - днб жавоб қилди келин.
— Қачон келади?
— Мунча-ям эзма киши бўлмасайкин, - деди оғриниб.
— Исмоил келса «шундай кўринишли бир киши келиб, сенга салом айтди, сўнгра эшиги остонаси яроқсиз экан, уни янгиласин», деб айтгин, - Дея тайинлаб қайтиб кетди.
— У киши менинг отам эди, яхши кутиб олмабсан - деди исмоил овдан қайтиб келгач, бу гапларни эшитиб. - Уйнинг остонаси бу сен эдинг. Энди сени менга керагинг йўқдир, - деб талоқ берди.

Бир йил ўтгандан кечин у Бану Харим қабиласи бошлиғининг қизи Саййида бинти Массос ал -Хурхумийнинг қизига уйланди. Исмоил овга ғоят ўчлиги боис уйда кам бўларди. Отаси бу галл келганда ҳам овда эди.
— Овга кетганди, - деди Саййида Иброҳим алайҳиссалом сўроғига жавобан, - Тушинг, келгунича уйда кутиб турарсиз, мен таом ҳозирлайин.
— Тушмасликка ваъдам бор, тушолмасман, - деди Оллоҳнинг расули, - тайёр - таом борми?

Саййида туя сутидан тайёрланган айрон олиб чиқиб берди.
— Тангрим молу йилқиларингизга барокат берсин, - деб дуо қилди у айронни ичиб бўлиб. Дуо барокатидан бу юртда туялар кўп бўлди. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом дедиларки: «Ўша кунда Исмоилнинг аёли нон берганида эди, бу кун маккада емиш арзон бўларди».
— Туядан тушинг, - соч-соқолингизни ювиб қўяйин, - деди Саййида.
— Туядан тушмасликка ваъда берганман, - деди Оллоҳнинг расули.
— Битта оёғингизни тош устига қўйинг, соч-соқолингизни ювиб қўяйин, - деди келини.

Иброҳим алайҳиссалом бир оёғини тошни устига қўйди, иккинчиси туя устида қолди. Шу ҳолатда соч-соқолини ювди, сўнгра нариги оёғини тош устига қўйди, қолган қисмини ҳам ювди. Шундан кейин Иброҳим алайҳиссалом:
— Исмоил келса айтгил: «Иброҳим сенга кўп дуо салом айтди ва яна эшигингни маҳкам қилгин, деб тайинлади», дея етказиб қўйгин.

Исмоил келгач, Саййида бўлган воқеани бирма-бир баён қилди.

Шунда Исмоил деди:
— У киши менинг отам эди, эшик дея сени айтганди.

Исмоил Алайҳиссаломнинг Сўйилиш Қиссаси

Уламолар ўртасида ихтилоф бор: Исмоил сўйилганми ё Ишоқми?

Аараблар Исмоил сўйилган дерлар, чунки араблар Исмоил авлодидирлар. Жуҳудлар Тавротда ҳабар берилганким, Ишоқ сўйилган дерлар, негаки жуҳудлар ва христианлар Ишоқ авлодларидандир. Баъзиларнинг айтишича, ҳар иккиси ҳам сўйилгандир. Бир тоифа Исмоил эди деса, Яна бири Ишоқ эди, дея ҳужжатлаштирдилар.

Расул алайҳиссалом ҳадиси бу борада ойдинлик киритади: «Анна ибну забаҳайни«. Маъноси: »Икки қурбонликнинг ўғлиман», деганидир. Бундан мурод шуки, Исмоил ва Ишоқни назарда тутгандир.

Савол туғилади: Муҳаммад алайҳиссалом Исмоилдан туғилгандир, Ишоқдан эмас. Икки қурбонликнинг ўғлиман деганда нимани назарда тутгандир?

Жавоб шуки: Икки қурбонликдан мурод - бири исмоилдир, бири эса отаси Абдуллоҳдир.

Ҳабарда келурки, Муҳаммад алайҳиссаломнинг ката отаси Абдулмуталлиб даврида Замзам қудуғи қуриб қолади. Шунда у: «Агар тангри суб берса бир ўғлимни қурбон қилгайман«, дея назр қилади. Яна уламолар айтурларки, Абдулмуталлиб шундай назр қилади: »Агар Оллоҳ таоло менга ўн ўғил берса, ҳаммаси соғ-саломат кўз олдимда бўлсалар, улардан бирини қурбон қилгайман». Бу пайтда унинг тўққиз ўғли бор эди: Хорис,

Абу Лаҳаб, Аббос, Ҳизор, Ҳамза, Муқаддам, Жаҳл, Зубайр, Абу Толиб. Булар ҳаммаси бир онадан эдилар. Ўнинчиси Абдуллоҳ бошқа онадан туғилди. Абдулмуталлиб ҳамма ўғилларидан кўра Абдуллоҳни суярди. Қурбонлик учун қуръа солинганда, қуръа Абдуллоҳ номига чиқди. Ота қўлига пичоқни олиб, қурбон қилиш учун Абдуллоҳга яқинлашганида, уни Абдуллоҳни онасининг Темур маҳзум исмли қариндоши тўхтатади. Негаки, унинг сўзи Маккада ҳаммага ўтгувчи эди. У Шом вилоятидаги фолбинни ёдга солади:
— Фолбинга одам юборинг, у келиб ҳукм қилсин, унинг айтганини қилинг, - деб.

Бориб ундан маслаҳат сўрадилар. Фолбин:
— Абдуллоҳни бир томонга турғизиб, бир томонга ўнат туяни қўйинг, сўнгра қуръа солинг. Агар қураъ туя отига чиқса, Абдуллоҳ қолсин, туяларни қурбон қилинг. Башарди қуръа Абдуллоҳ отига чиқса, унда Яна ўнта туя қўшингда янгидан қуръа солинг. Шу тариқа ўнта-ўнта ошираверинг, токи қуръа туя отига чиқмагунча, - деди.

Шундай қилдилар. Туялар сони юзтага етгандагина қуръа туя отига чиқди. Шунда туяларни қурбон қилиб, Абдуллоҳни олиб қолдилар. Бугунга келиб эр кишининг баҳоси шариатда юз туяга тенг бўлади. Пайғамбар алайҳиссаломнинг «Икки қурбонликнинг ўғлиман», дейиши боиси шундандир.

Жавонмардлик Қиссаси

Ҳар гал исломий манбааларни қўлга олганимда, ҳар сафар ушбу қиссани ўқиганимда вужудга титроқ киради, юрак ҳапқиради, фидоийлик ва жовонмардликнинг олий намунаси бўлган бу тарихий кечмишдан руҳий қувват, маънавий қудрат, шуурий маърифат оламан. Мен ўзим яхши кўрган бу қиссани сизга ҳам қилиндим. Уни кўнглим қўрига йўғириб ҳавола этмоқдаман.

* * *

Ўзининг буюк Ҳаллоқи билан роз айтишиш бахтига муяссар бўлган улуғ зот - Иброҳим ҳалилуллоҳ ўз аёли Ҳожар билан фарзанда исмоил алайҳиссаломни қақраб ётган чўл ўртасига ташлаб келгандан кейин навбатидаги ҳол сўрашни иҳтиёр этган чоғда пайдар-пай уч кунгача туш кўрадилар. Маълумки, вҳийлар ул зотга аксарият тушларида келар эди. Ҳазрат Иброҳим алайҳиссаломга тушларида Оллоҳ таолодан фармон бўлди:
— Тургил, қурбон қилғил!

Тонгда турдилар-да юзта қўйни келтириб, қурбон қилдилар. Иккинчи кеча тушларида Яна фармон бўлди:
— Эй Иброҳим, тур ва қурбонлик қил!

Тонг Билан туриб, юзта туяни қурбонлик келтирдилар. Учинчи кеча кўрган тушларида фармон Яна қайтарилди:
— Тур ва қурбонлик қил!

Иброҳим алайҳиссалом сўрадиларки:
— Менинг қурбоним нимадир, нени қурбон қилайин?

Айтдилар:
— Биздан бошқа яна кимни севар бўлсанг ўшани қурбон қилгил!

Иброҳим ҳалилуллоҳ билдиларки, севган жигаргўшаси, суюкли дилбанди Исмоил алайҳиссаломни қурбон қилиш талаб этилмоқда эди. Ул зот Оллоҳга муножат қилдилар:
— Эй бори Ҳудоё! Нима сабабки менга Жаброил алайҳиссаломни юбормай, лозим бўлган бандаликни равшан билдирмай тушимда ишорат қилурсан?

Оллоҳ таоло тарафидан нида келдики:
— Эй Иброҳим! Сен менинг дўстимдирсан. Икки дўстнинг ўрастида бегонанинг восита бўлмоғи дуруст бўлмас. Шунинг учун Жаброилни нозил қилмасман!

Шунда Иброҳим ҳалилуллоҳ яна мурожат қилдиларки:
— Ҳудоё! Ўғлим Исмоилни не сабабдан сўярман?

Оллоҳт таоло тарафидан нидо келадики:
— Эй Иброҳим! Менга дўстликни даъво қилурсану, лекин ўғлингни кўп дўст тутурсан! Бир кўнгилда икки кишининг муҳаббати бўлиши дуруст эмас. Агар мени чин дўст тутар бўлсанг, ўғлингдан кечгил, менинг розилигим учун уни қурбонлик қилгил!

Иброҳим алайҳиссалом шундан сўнг Парвардигори амрига итоат этиб, қариган чоғида кўрган ёлғиз фразандини Оллоҳ йўлида қурбонлик қилишга қарор қилди. Аёллари биби ҳожарга шундай дедилар:
— Бир азиз дўстим ўғлимни кўришни истайдур. Ўғлим исмоилни бошу кокилларини ювиб, покиза қил, озода либос кийдиргил, унга олиб борайин.

Биби Ҳожар ўғилларини ювинтирдилар, озода либослар кийинтирдилар. Шу аснода кўнгилларига шубҳа оралади-да Яна савол қилдилар:
— Ўғлимни ўзи қайга олиб борурсиз?
— Зиёратга олиб борурман, - дедилар.
— Зиёратга бўлса бунчалик пардоз қилдирмас эдингиз, - деди биби Ҳожар. Бу ерда бир синоат бордирки, сиз уни мендан яширмоқдасиз. Ҳар не бўлганда ҳам ўғлимни Ҳудога топширдим.

Гумон қилмоққа ҳожар онада асос бор эди, чунки иброҳим алайҳиссалом яширинчи бир пичоқ ва арқон олганди.

Сочу бошлари ювилган, таранган, покиза либослар кийган Исмоил алайҳиссалом ғоятда кўркли эди. Оналари ўғлининг ойдек юзи-ю, кундек кўркига, қаламдек қошлари-ю, камон ўқидек киприкларига, инжудек тишлари-ю, пистадек оғизларига, қизил яноқларига боқиб тўймади, бўйинларидан қучиб ўпти-да:
— Эй кўнглим овунчоғи! Узоқ ўйнаб қолмагин! Ёлғизликда онагинанг бағрини ўртамагин! - деди.

Ота-ўғил йўлга тушдилар. Иброҳим ҳалилуллоҳ ўғилларига «Ортимдан келгил!» дедилар, ортидан бордилар. Бу ҳодисотлар Иблис алайҳил лаънанинг сабрини тоширди. У ўзини одам қиёфасига солиб, Исмоил алайҳиссаломни васвасага солмоқни ният қилди-да, унинг қошига келди:
— Отанг сени қаерга элтурин билурмисан?
— Дўстининг ҳузурига олиб борурлар, - деди.

Иблис ростига кўчди:
— Сени сўймоқ учун олиб кетмоқдадир.
— Қайси ота ўз ўғлини сўйибдики, менинг отам мени сўйсалар, - деди Исмоил алайҳиссалом.
— «Тангри ёрлиғи Билан қурбон қиламан», деб элтмоқдадир, - деди иблис гиж-гижлашда давом қилиб.
— Тангри фармони билан бўлса, мингта жоним бўлса ҳам фидо қилдим, - дедилар Исмоил лайҳиссалом.
— Тангри фармон берди, - деди Иблис.
— Эй аҳмоқ! Тангри фармони билан бўлса мингта жон фидо бўлсин! - дедилар Биби ҳожар.

Иблис ноумид бўлиб, шалвираганча Яна Исмоил алайҳиссаломнинг қошига келди, васвасага киришди:
— Исмоил алайҳиссалом оталарига маслаҳат солдилар:
— Бир одам келиб мени афсусга солмоқчи бўлар:
— Ул шайтондур, тош отгин, кетсин! - деди оталари. Ўғил етти дона тош олиб шайтонга отди (Шу жойда тош отмоқлик ҳожиларга суннат бўлиб қолди). Оталари ҳам етти дона тош олиб шайтонга отдилар.

Иброҳим ҳалилуллоҳ ўғилларини Мино тоғига олиб чиққач, қўйинларидан арқонларни олдилар. Ўғлининг оёқ-қўлини боғламоққа қасд қилганларида Исмоил алайҳиссалом сўрадики:
— Эй ота! Нимага қасд қилмоқдасиз?

Иброҳим алайҳиссалом кўзлари жиққа ёшга тўлиб:
— Эй ўғлим! Тушимда сени бўғизлашим аён бўлди. Дўстимнинг бу амрини адо қилмоқчиман! - дедилар.
— Э - ота! Тангри дўстлигини даъво қилурсан. Дўстликни қуруқ даъво қилишнинг ўзи бўладими? Оллоҳ таоло розилиги йўлида сўйиб, қурбон қилмоқчи экансиз, бу ризолик йўлида мингта жоним фидо бўлсин. Бетўхтов қурбон қилинг! Иншаоллоҳ, мени сабрли кишилардан эканлигимга ишонч хосил қиларсиз. Тангри ризолиги учун ўғлингдан кечган экансан, мен жонимдан кечдим, - дедилар Исмоил алайҳиссалом оталари фармонига, Парвардигорининг иймон синовига ҳеч икбиланмасдан ризо бўлиб.
— Эй ўғлим! Нечку сабр қилгайман? - дедилар оталари.
— Парвардигорим истаса, ўзи мени собирлардан қилғусидир, - дедилар Исмоил лайҳиссалом, сўнгра яна савол қилдилар. - Отажон! Бу ҳабарни нечку уйда билдирмадингиз, токи мен онамнинг оёғига бош қўйиб узр сўрардим, суюкли дийдорини кўриб олардим. Майли отажон, барча ишга розиман, фақат уч ўтинчим бор: бири шуки, менинг қўлу оёқларимни маҳкам боғлангиз, токи жон оғриғида талпиниб, сизга озор бермайин, устингизга қон тегмасин. Иккинчиси шуки, юзимни ерга қаратиб бўғизданг, токи юзимга боққанда оталик меҳрингиз жўшиб, пичоқ тортишга қийналманг. Учинчиси шуки, қўйлагимга қонимдан суртиб, сочимдан бир қисм қирқиб, онамнинг қошига олиб боринг, токи ул муштипар боласини соғинганда, жигарпорасини қўмасагнда қонли кўйлагини бағрига босиб, кокилларим ҳидини димоғига тўйиб, ғамзада кўнгли таскин олсин.

Ота кўнгли дар два мунг билан, кўзлари алам ёшлари билан тўлган ҳолда суюклисининг қўл-оёғини боғлади. Исмоил алайҳиссалом ўз иҳтиёрлари Билан «Бисмиллоҳ» деганча ерга ётдилар.

Иброҳим алайҳиссалом ўғилларининг юзини ерга қаратиб, пичоқ тортдилар, кесмади. Ҳарчанд зўр бериб суртдилар, ҳаргиз кесмади. Неча ҳийла қилди, кесмади.

Пичоқ амри илоҳийга бўйсунган эди. Айтмишларки, пичоқни тортар маҳалда Исмоил алайҳиссалом кулдилар. Шунда оталари ҳайрон бўлиб сўрадиларки:
— Не учун куларсан?
— Пичоқ юзида «Бисмиллаҳир раҳманир раҳийм» битиклик турганин кўрарман, - деди ўғиллари унга жавобан. - Эй ота, пичоқ узра тангри оти битиклик бўлса-ю у менинг бўйнимник ессин!

Айтмишларки, пичоқ Исмоил алайҳиссалом бўғизларига урилмасадн илгари Жаброил алайҳиссаломга фармон бўлдики: «Бандамнинг мададига бориб ет! Пичоқнинг тиғини тескари қилгин!» Шунда Жаброил алайҳиссалом пичоқ тиғига қанотларини қўйиб қайтардилар.

Иброҳим ҳалилуллоҳ етти марта пичоқ тортидлар, лекин исмоил алайҳиссаломнинг бўйинларига ўтмади.
— Эй ота! Пичоқнинг учини тиқинг, шояд кечча, - деди Исмоил алайҳиссалом. Пичоқ букилиб, қайрилиб кетди ҳамки кесмади. Шунда қаҳрлари келиб, пичоқни ерга урдилар, пичоқдан садо чиқди:
— Во ажаюо! Халил «кесгин!« деб амр қилур, Жалил "Кесмагил!" деб амр қилур. Менга Ҳалилнинг амридин Жалилнинг амри зарурроқдир, лекин Ҳалилнинг итоби менга оғирроқдир. Билсанг агар қиёмат куни бўлганда Муҳаммад алайҳиссалом умматлари Дўзаҳга киргизилгай, аммо уларни ўт куйдирмагай. Шунда дўзах Молики "Нечун куйдирмассан?" деганларида ўт "Қандай куйдирайинки, Бутун мулклар эгаси: "Куйдирмагил!» деб турса» деркан.

Шунда фаришталар мурожат қиларканлар:
— Илоҳо, Лавҳ ул-маҳфузда кўрармизки, «Охир замон пайғамбари Исмоил уруғидан бўлгай», дейилган. Ул Муҳаммаднинг ҳаққи-ҳурматидин буларга фараҳ бергин!

Ҳаводан нидо келди:
— Эй Иброҳим! Фарзандингни сўйишдан тўхтагин! Сен синовдан ўтдинг. Парвардигоринг амрини бажаришга нечоғли ихлосли ва итоатли эканлигинг синалди. Сен тушни ҳақиқат қилдинг, нажот топгувчилардан бўлдинг! Фарзандинг эвазига манна бу қўчқорни қурбонлик қилғил! Ўғлинг саломат қолсин!

Иброҳим алайҳиссалом таажуб Билан сўрадики:
— Бори Ҳудоё! Пичоқнинг кесмаганлигида нима ҳикмат бордир?

Оллоҳ таоло тарафидан нидо келдики:
— Эй Ҳалил! Пичоқ қандай қилиб ҳам кессинки, Биби Ҳожар Исмоилни менга топшириб юборганди. Бас, агар мен исмоилни саломат сақламасам, уни ўлдирсам, бу менинг Ҳожарга ҳиёнатим бўларди. Мендек Ҳудодин ҳиёнат содир қилмоқ дуруст эмас.

Шу пайт осмонда овоз эшитилди:
— Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!

Иброҳим алайҳиссалом бошларини кўтариб қараб, Жаброил алайҳиссаломни кўрдилар, у бир қўчқорни етаклаб келаётган эди. Севиниб кетдиларда, бу калимлар тилларида жорий бўлди:
— Лаа илааҳа илла-ллоҳу Аллоҳу акбар!

Сўнгра кўнгиллари қувончдан ёришиб, ўғиллари Исмоил алайҳиссаломга шундай дедилар:
— Кўргил! Оллоҳ таоло мени ва сени бу оғир заҳматдан хаол қилди.
— Аллоҳу акбар! Ва лиллаҳил ҳамд! - дедилар Исмоил алайҳиссалом юраклари Яратганга бўлган шукроналарга, кўзлари севинч ёшларига тўлган ҳолда.

Билингки, кимда Ким Ушбу такбирни Қурбон ҳайити ва ташриқ кунларида айтса, Даброил аминнинг, Иброҳим ҳалилулнинг ва Исмоил забиҳнинг шафоатига муяссар бўлар экан.

* * *

Бу гўзал қисса интиҳо топди. Ҳар галгидай бу сафар ҳам турли, саноқсиз мулоҳазалар қуршаб олади. Илоҳий ҳикматларни англамоққа уринмаган. Бу ўринда азиз фарзандида кечган ота жавонмардми ё ширин жонидан кечган ўғилми? Агар Исмоил алайҳиссалом қурбон қилинганда эди у Парвардигорига етишарди, оталари эса то умрлари сўнгигача унинг фироқида куйиб ўтарди. Яхши-ямки, Исмоил алайҳиссалом қурбон қилимади, йўқса бу суннат иш қиёматга қадар мўминларга вожиб бўларди! Унинг бўғизланмагани мусулмонларга раҳмат бўлган экан.

Яратганга беадад шукрки, сизу бизни шундай жавонмард зотлар миллатидан қилибди, бундай фидоийларни бизга мерос қилибди. Бу ибратлардан хулоса чиқармоқ имконини берибди.

КАъБА БИНОСИ ҚИССАСИ

Каъбанинг ўрнида Одам сафиуллоҳ Байт ул-Маъмурни бино қилди. У Нуҳ пайғамбар алайҳиссалом давригача турган. Тўфон вақти келганда азоб суви тегмасин Дея Оллоҳ фармони билан жаброил алайҳиссалом бу бинони тўтарарди ва еттинчи қават осмонга ўрнаштирди.

Иброҳим алайҳиссаломга «Байт ул-Маъмур ўрнида Каъба бино қилғил!» деган фармон бўлди.
— Илоҳо, у ернинг қаердалигини билмасман, - деди Иброҳим алайҳиссалом.

Айтурларки, Тангри таоло шунда Каъбанинг ўрнича бир булутни юборди, у булут ерга соя ташлади, шу соянинг ўрнига Каъба қурилди. Нуҳ пайғамбар кемасининг тахтаси Билан томини ёпди. Яна айтадиларки, бир илон у ерга келиб, ўралиб ётди ва унинг андозаси билан Каъбани барпо қилди. Тағин айтурларки, «Эй Иброҳим, беш тоғдан: Тур сино, Тур Зино, Хиро, Лубнон, Жадийжан тош келтириб, Каъбани бино қилғил!» деган овоз келади.

Савол туғилади: «Макканинг ўзида тошлар сероб эди-ку? Беш тоғдан тош келтирмоқликда қандай ҳикмат бордир?»

Жавоб шуки: Оллоҳ фармон бердики, «Ким бу уйга юз буриб беш вақт намоз ўқиса, ёки унга тавоф қилса, шу улуғ беш тоғларнинг оғирлигича гуноҳлари бўлса ҳам кечиргайман».

Бино қурилишида жаброил алайҳиссалом тош кесди, фаришталар ёрдам бериб, тош йўнишди, Исмоил тошларни ташиди. Жаброил алайҳиссалом тошни кесгач, фармон Билан исмоил алайҳиссаломни тош устига қўярди. Тош эса йўрға отдек Иброҳим алайҳиссалом олдига еларди. Қайси бир тош йирик ёки яроқсиз бўлса, Иброҳим алайҳиссаломнинг қўлига тушгач, мармардек бежирим бўлиб қоларди. Тўрт бурчакка тўрт калима айтиб тош қўйди: аввалида «Субҳаноллоҳи« деди, иккинчисида "Валҳамда лиллаҳи" деди, учинчисида "Ва лаа илааҳа иллалоҳу" деди, тўртинчисида »Оллоҳу акбар» деди.

Пайғамбар алайҳиссалом дедиларки: «Икки калима бор, тилга енгилу, аммо Оллоҳ қошида тарозида оғир. Улар шуки, «Субҳаноллоҳи ва биҳамдиҳи" ва "Субҳаноллоҳил азийм». Мол-дунёнинг ортиши охират улушининг камайишидир, мол-дунёнинг камайиши эса охират улушининг ортишидир».

Савол: Тилга енгиллик нима-ю, тарозига оғирлик қандай бўлар?

Жавоб: Дунёнинг ҳоли охират аҳволига тенглашга олмас. Бу Дуне оғирлиги охиратнинг енгиллиги ва бу дунёнинг енгиллиги охиратнинг оғирлиги дейишдан мурод шуки, бу дунёда тасбеҳу таҳлил билан кўз очиб юмгунча Аршга етмоқлик - тилнинг енгиллигидир. Дунёнинг оғирлиги қадамга берилгандир. Негаки, кун бўйи йўл юрсан ҳам икки йиғочдан ортиқ масофани босиб ўтолмаслик - қадам, бу Дуне оғирлигидир. Аммо тил ёрдами Билан ишлар тўғри бўлар, шу боис қадам оғирлигини тилга, тил енгиллигини қадамга берарлар. Оқибатда кўз очиб юмгунча фурсат ичида уч минг йиллик йўл бўлган Сирот кўпригидан ўтдилар. Қадам оғирлиги тилга берилганини шундан билиш мумкин: мўмин кишининг тоат-ибодатини тарозининг бир палласига, гуноҳларини иккинчи палласига қўйлар, гуноҳлари оғир келар. Шунда етти қават осмон ва етти қават ерни ҳам бир паллага қўйилса, гуноҳлар Яна оғир келар.

Каъба биноси қурилиши ниҳоясига етгач, Иброҳим алайҳиссалом деди:
— «Илоҳо, Сен биздан бу ишни қабул қил, албатта, Сен эшитгувчидирсан, билгувчисан. Илоҳо, Сен уларга ўзларидан пайғамбар юборки, уларга Сенинг оятларингни ўқиб берсин ва уларга Қуръони каримни, ҳикматни ўргатсин ва уларни покласин. Ҳақиқатдан фақат Сен ғолиб ва ҳикматлисан».

Ҳабарда келурки, Муҳаммад алайҳиссалом дедиларки: «Мен отам Иброҳимнинг дуосиман, Исонинг башоратиман ва онам Оминанинг тушиман».

Шундан кейин Жаброил алайҳиссалом Ушбу фармонни олиб келди:
— Эй Иброҳим, одамларга ҳаж ҳақида ҳабар Бер!
— Илоҳо, қандай ҳабар берайин, ҳалойиқ кўп, мен эса заифман, - деди Иброҳим алайҳиссалом.

«Каъба Қиссаси»

— ҳабар қилмоқлик сендан, етказмоқлик мендан, - деган фармон келди. Шанда Иброҳим алайҳиссалом Қубайс тоғига чиқиб нидо қилди:
— Эй одамлар, дарҳақиқат, Оллоҳ таоло сизлар учун бир бино қуриб қўйда ва уни зиёрат қилиб туришни буюрди, бас, зиёратга келинглар!

Одамлар оталари пуштикамарларидан, оналари раҳмидан туриб жавоб айтдилар:
— Лаббай, эй ҳудо, лаббай! Лаббай, эй шериги йў-, лаббай! Албатта, ҳақиқий мақтовлар ва неъмату ҳукмлар фақат Сенга хосдир. Сенга ҳеч бир шерик йўқдир!

Ўша куни жавоб айтган бўлса, қачон бўлса-да ҳаж қилгай. Кимки жавоб айтмаган бўлса, ҳар қанча бой бадавлат ва қувватли бўлсада ҳаж қилолмагай.

Ишоқ Алайҳиссаломнинг ТуғИлиш Қиссаси

Сора ҳазратлари юз ўттиз ёшга кирганларида Жаброил алайҳиссалом башорат олиб келди:
— (Оят) «Ва Биз унга башорат бердик Ишоқ билан ва Ишоқдан кейин Яъқуб билан».

Негаки, бу пайтда юз ўттиз йил яшаган Сора фарзанд кўришдан кўнгил узганди. Лут қавмини ҳалок қилиш учун келган Жаброил алайҳиссалом юқоридаги ҳушҳабарни олиб келганди. Бу ҳабардан кейин етти кун ўтгач, Сора ишоққа юкли бўлди. Тўққиз ойдан кейин Ишоқ туғилди. У туғилган кечада осмондан минг юлдуз тушиб, Иброҳим алайҳиссаломнинг уйи атрофига йиғилди.
— Илоҳо, бу қандай аломатдир? - муножот қилди Иброҳим алайҳиссалом.
— Эй Иброҳим, бу Ишоқ исмли ўғлингдан минг пайғамбар чиқади, деган аломатдир! - деган нидо келди.
— Ишоққа бу кароматни бердинг, Исмоилга нима берурсан? - деди ота Оллоҳга шукрона қиларкан.
— Эй Иброҳим, Исмоилни менга топширгил! Ундан Муҳаммад исмлик бир пайғамбар чиқаргайман. Агар шу пайғамбарим бўлмаганида эди бир юз йигирма тўрт минг пайғамбарлари сен ҳам бўлмагай эдинг. ҳаммаларини унинг муҳаббати учун яратдим! - деган фармон келди.

Бу ҳабардан Иброҳим алайҳиссаломнинг севинчлари тўлиб-тошди, ҳожарга ҳабар юборди, Сорани шод этди, яратганга шукроналар қилдилар. Иброҳим алайҳиссалом минг қўй, юз сигир ва юз туяни қурбонлик қилди.

Ишоқ улғайгач, Илёс ўғли Батвилнинг Руқъа исмли қизига ўйланди. Ундан икки ўғил кўрди. Каттаси Ияз, кичиги Яъқуб эди. Иязнинг товонини ушлаб туғилгани учун отини Яъқуб қўйдилар. Ишоқ пайғамбарнинг кўзлари ожиз эди. Ияз улғайиб, овчилик билан шуғуллана бошлади. Отаси Иязни ортиқроқ севарди. Кунлардан бирида отаси Иязга:
— Кийик гўшти қовурдоғини кўнгил тусади. Келтирсанг, сенга пайғамбарлик дуосини қиларман, - деди.

Ияз овга кетди. Яъқубни онаси кўпроқ севар эди. У бу сўзни эшитиб, бир қўйни бўғизлари ва терисини Яъқубга кийдирди. Негаки, сертук бўлганидан отаси олдига борганда Яъқубни таниб қолмасин, деганди.
— Отанг олдига боргилки, сени танимасин. Отангдан пайғамбарлик дуосини тилагин, - деб тайинлади онаси.
— Эй ота, кийик гўшти келтирдим, - деди Яъқуб. Отаси гўштни еб бўлгач, дуо тилаб келганини билдирди.

Ишоқ алайҳиссалом Яъқубнинг қўлини тутиб:
— Баданинг Иязникига ўҳшайдию, овозинг Яъқубникига ўҳшар, - деди ва дуо қилди. - Авлодингдан пайғамбарлар чиқсин, яхши солиҳ бандалар кўпайсин.

Бу дуо ижобат бўлди. Сал ўтмай Ияз келди ва кийик гўшти келтирганини айтди. Дуо тилади.
— Боя келдинг, дуо қилдим-ку? - деди Ишоқ алайҳиссалом.
— Йў-, мен келганим йўқ, - деди Ияз.
— Эй Ияз, бу макрни Яъқуб қилибди, - деди ота. Кейин Иязга эзгу дуо қилди. Унга пайғамбарлик дуоси бўлмади. Шу бўлди-ю Ияз билан Яъқуб ўртасида адоват туғилди. Ота яна зиддиятдан чўчиб, Иязни Рум юртига жўнатиб юборди. Шу боис Рум халқи Иязнинг авлодларидандир. Яъқуб алайҳиссалом авлодидан пайғамбардғлик дуоси барокати туфайли кўплаб пайғамбарлар дунёга келдилар.

Иброҳим Пайғамбар ҚўЛида Тирилган Қушлар Қиссаси

Кунларнинг бирида Иброҳим алайҳиссалом йўлда кетаётиб эти ва суяклари ириган туя ўлигини учратиб қолди. Шунда Намруднинг: «Мен ҳаёт бераман ва ўлдираман«, деган сўзлари ёдига келди. ҳаёлар »Ул малъун мундоқ нарсаларни қандай ҳам уддалай олсин!» деган ўйга борди.
— ҳудоё, ўликларни қандай тирилтиришингни кўрсатгил! - дея хитоб қилди.
— Шубҳаланурмисан? - хитоб келди.
— Илоҳо, асло шубҳам йўқдир, аммо кўнглим таскин топсин дерман. Айтурларки, Оллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга дўстлик ваъда қилган эди.
— Илоҳо, ўшал ваъда қачон вафо бўлгай, - сўради Иброҳим алайҳиссалом.
— Қачон сенинг қўлингда ўликлар тирилганда дўстлик ташрифи бошланур, - деган хитоб келди. Ваъда кечиккани боис пайғамбарнинг сабри қолмади.
— Илоҳо, ўликни қачон тирилтириш пайти келур, - сўради пайғамбар.
— Тўрт қушни тутиб, бўғизлагил, патларини юлиб, гўштларини майдалагил, патларини шамолга совургил, эт-устихонларининг ҳаммасини бир-бирига ралаштириб, тўрт қисмга бўлгил-да, тўрт тоғнинг устига қўйгил! - деган хитоб келди.

Тўрт қушнинг бири товус, бири қарға, бири ўрдак, бири товуқ эди. Муфассир саддийнинг айтишича, рост йўлдаги қушлар эмас, жиноят қилган қушлар ўлдирилсин, деган фармон бўлганди.

Савол: Товуснинг жинояти нима эди?

Жавоб: Товус жаннат ичида Одам ва ҳаввога жиноят қилганди, Иблис ва Илонга ёрдам берганди.

Савол: Қарға нима жиноят қилганди?

Жавоб: Қарға Нуҳ алайҳиссалом тўфонидан кейин ҳабар олишга жўнатганда кўплаб ўликларникўриб, уларни ейишга тутинди, кечикди. Қиёматга қадар ўлаксаҳўр бўлди.

Савол: Товуқнинг жинояти нимада бўлди?

Жавоб: Товуқ шериклари билан Илёс пайғамбарнинг киймини олди, бир-бирига адоватли бўлди.

Савол: ўрдак қандай жиноятга йўл қўйди?

Жавоб: Юнус пайғамбар балиқ қорнидан чиққанда бадани заиф эди. Унга пашша қўниб, озорламасин деб қовоқ дарахти экилди, ўрдак унга сув ташувчи бўлди. У сув олиб келгунча дархт илдизи қуриб қолди.

Шу сабабдан бу тўрт қушни ўлдиринг, гуноҳсизлар эса ўлмасин, деган фармон бўлди. Бу тўрт қушнинг ўлмаганида нима ҳикмат бор? Товус ҳамма қушлардан чиройли бўлиб, одамга ўхшардли (Оят) «ҳақиқатди биз инсонни ниҳоятда гўзал бир шаклда яратдик». Товуқ фаришталарга ўхшар, зикр ва тасбеҳ билан банд эди. Бошқа қушларга қараганда зокирроқ эди. Қарға шайтонга ўҳшар, ўрдак эса париларга ўхшар эди.

Фойда: «Эй, ҳалил, товусни ўлдирганигда одамзоднинг ўлимини фикр қилгил. Товуқни ўлдирганингда фаришталарнингўлимини фикрқилгил. ўрдакни ўлдирганингда париларнинг ўлганини фикр қилгил. Қарғани ўлдирганингда шайтоннинг ўлганини фикр қилгил. Бў тўртовининг тирилганида тўрт маҳлуқотни ўлдириб яна тирилтиришимни фикр қилгил. Билгилки, тирилтирмоққа қудратим етар», деган ўгит бор эди бу ҳикматда.

ҲИКОЯТ. Товуснинг бу дунёга монанд безак-чиройи бор, товуқнинг шахвати бор, ўрдакнинг суқлиги бор, қарғанинг фикри бордир. Бунинг ишорати шундаки, мужоҳада қиличи ва шариат ҳукми билан табиат танасидан бу тўрт сифат бўғизлансча, мангу барҳаётлик бўлар.

Яна мақсадга қайтсак, бу тўрт қушларни бўғизлашса, бошларини қўлга олишга, қолганларини бир идишга солиб майдалашга, сўнгра аралаштириб, тўрт қисмга бўлишга ва тўрт тоғнинг устига қўйиб, чақирмоқликка фармон бўлганди.

Иброҳим алайҳиссалом айтганларни бекаму кўст бажариб, қушларнинг бошларини қўлига олиб, чорланшганди Оллоҳ фармони билан тоғ бошига кўтарилдилар, ҳавода патлари патларидан, эти этларидан, суяги суякларидан бирма-бир ажралди, ўз ўринларига келди ва бошларига улашдилар. Сўнгра Иброҳим алайҳиссалом қошида «Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расулуллоҳи» деганларича уча бошладилар.
— Эй Иброҳим, билгилки парвардигоринг азиз ва ҳакимдир, - деган хитоб келди.

Савол: Иброҳим алайҳиссаломга ўликларни тирилтирмоқлигини қушларда кўрсатган бўлса, Узайр алайҳиссаломга ўз танасида кўрсатмагида не ҳикмат бор?

Жавоб: Иброҳим алайҳиссалом тазарру билан савол берганди, Узайр алайҳиссалом эса таажуб ва шак билан сўраган эди.

Иброҳим Ва Сора (Уларга Оллоҳнинг Саломи БўЛсин) Вафотлари Қиссаси

Сора юз ўттиз йилда яшаб вафот топди, Иброҳим алайҳиссалом уни Канъон ҳудудида Фаластинерларида дафн этдилар. Сора тириклигида унинг ҳаққини сақлади, бошқа хотин олмади. У вафот этгандан сўнг Юфтуронинг футур исмли қизини олди. Ундан олти ўғил - Явшан, Вошиқ, Замз, Мадян, Мудин, Шух-фарзанд кўрди. Катталари Исмоил ва Ишоқ бошқа онадан эдилар. Бу саккиз ўғилдан тарқалиб, оламга ёйилдилар, дунёни тўлдирдилар, уларнинг кими мусулмон, кими кофирбўлди. (Оят) «Ва барают бердик Биз бунга ва Ишоққа ва ҳар иккаласининг зурриёдларидан баъзилари яхши ишлар қилгувчи бўлурлар ва ўз нафсига очиқдан-очиқ зулм қилгувчилар ҳам бўлур».

Баъзи уламоларнинг айтишича, иброҳим алайҳиссалом Сорадан кейин икки ярим йил ўтиб вафот қилдилар. Ишоқ туғилганидан кейин йигирма уч йил яшади ва умрининг охирида йигирма бешкун бетоб бўлдилар.
— ҳали вақт бўлгани йўқ, - деди Иброҳим алайҳиссалом Азроил алайҳиссаломга жон олгани келган чоғ.
— Агар ҳали вақти етмаган бўлса менга фармон бўлмас эди, - деди Азроил алайҳиссалом. Шунда:
— Эй Иброҳим, соқолинга қачон оқ кирди? - деган хитоб келди.
— Илоҳо бир йил бўлди, - деди Иброҳим алайҳиссалом.
— Эй Иброҳим, соқолинг оқаруви ўлим элчиси эди, - деганхитоб келди. Бундан илгари биронкишининг соқолига оқ кирмас эди. Шунда Иброҳим алайҳиссалом:
— Дўстнинг жонини олаётган дўстни ҳеч кўрганмисан? - деди. Шу пайт Жаброил алайҳиссалом хитоб олиб келди:
— Дўст дўстга қовушмоқни ҳеч истамайдими?!
— Ундай бўлса жонимни олгил! - деди Иброҳим алайҳиссалом ва савол қилдилар, - Жон бермакнинг қаттиқлиги қандайдир?
— Одамни минг марта чопқи билан ўртасидан ёрсалар, яна минг марта бошидан қайноқ сувни қуйсалар, яна минг марта қилич билан чопсалар, қанчалик машаққат азоб тортса, менга ҳам шунчалик азоб бўлар, - деди Иброҳим алайҳиссаломга ўз жонлари.
— Агар жон бермакликнинг осонлиги шунчалик бўлса, қаттиқлиги қандай бўларкина! . .

Иброҳим алайҳиссалом ўзиданкейин Исмоилни ҳижоз ерларига, Ишоқни Шом ерларига ҳалифа қилиб қолдирди. Исмоил алайҳиссалом оталаридансўнг қирқ йил, Ишоқ алайҳиссалом оталаридан сўнг қирқ йил, Ишоқ алайҳиссалом оталаридансўнг эллик йил умр кўрдилар. Иброҳим алайҳиссаломни Ишоқ ўғиллари ювиб, жаноза ўқидилар ва Сора билан ёнма-ёнқабрга қўйдилар.

Лут Алайҳиссалом Қиссаси

Лут ибн ҳазар ибн Бориҳ ибн ҳирон - Иброҳим алайҳиссаломга ота томонидан қариндош бўлган кишининг ўғли эди. Улар биргаликда фаластин ерига ҳижрат қилиб келдилар ва бир неча фурсат бирга яшадилар. Кейинроқ ўзлари ҳоҳлаган ерда яшашга келишиб олиб, бошқа-бошқа истиқомат қила бошладилар. Оралари бир кеча-кундузлик йўл эди. Лу алайҳиссалом Урдун деган жойда ўрнашди. Бу жойда беш йирик шаҳар бор эди: Додумо, Орумо, Севам, Суъар. Бу юртда боғлар, узумзорлар кўп бўлиб, ноз-неъматлар бисёр, дунёнинг ҳамма неъмати муҳайё эди.

Бу ерларда бир халқ яшардики, уларни Қуръонда Оллоҳ таоло ноз-неъмат берилганлар дея ёрлақаганди. Негаки, бутиун ер юзида қанчалик неъмат бўлса, бу ерда ҳам шунчалик неъмат бор эди. Йил бўйи бу ерга Чин-Мочину бошқа ерлардан одамлар келар, ўз боғларига киргандай неъматларга кўмилардилар. Меваларни йиғиб, қиш келгач, уйларига қайтаредилар. Ёз келганда одамлар яна кела бошладилар. Урдунликлар:
— Бу йил мевалар яхши ҳосил бермади, қайтинглар, янаги йилга кўпроқ оларсизлар, - дейишди. Аммо, одамлар қайтмадилар. Уларни қайтаришга ожизлик қилдилар.

Шунда улар подишоҳалри Садум ибн Мушдам ва вазирлари Курмуз олдига арзга келишди. Улар бутга топинишар, Ябд, Машур, Қуб, Қут номли бутлари бўлиб, уларнинг энг улуғи Зевол деган бут эди.
— Зеволга боринг, сиғининг, зора, сизларни қутқарса, ё бирон йўл кўрсатса, - деди подишоҳ уларни йўлга соларкан.

Бу пайтда Иблис Хасхос деган бир девни олиб келиб, Зеволнинг оғзига киритиб қўйди. Дев ёрдам сўраб келганларга қарата:
— Эй менинг қулларим! Неча йиллардан берименинг сўзимга кириб меҳнату балоларга учрамаган эдингиз. Энди бунинг йўли шуки, бу ердан чиқибоқ йигитларни ишга солинг, ул келгиндиларни тутсинлар, эркакларни уйга қамаб, улар билан яқинлик қилсинлар. Шунда ўзлари қочиб қоладилар, - дея йўл ўргатди.

Урдунликлар Зеволнинг ёнидан чиқиб, келгиндиларни излай бошлади. Иблис иносн қиёфасига кириб, Боҳил деган йигитнинг олдидан чиқди. Иблис сочларига оро бериб, ғоят кўркли қиёфага кирганди, уни кўрганБоҳилнинг кўнглида майл уйғонди ва Иблиснинг қўлидан тутиб, уй ичига олиб кирди ва фоҳиша иш билан шуғулланди.

ҲИКОЯТ. ҳалифа маъмун (Оллоҳ уни раҳмат қилсин) айтдики: «Одам алайҳиссалом ҳамма маҳлуқотларнинг афзали эди, унга сажда қилишдан орландингу, аммо Лут пайғамбар қавмига муханнас (бачча) бўлдинг!» дея Иблис маломат қилинди.

Ривоят. Иблис ўғри суратида бир одламнинг боғига ўғриликка тушади. боғ эгаси уни тутиб олиб роса тўппослайди. Иккинчи марта ҳам ўғирликка тушади, боғ эгаси яна калтаклайди. Учинчи гал киргнада эса қўрқитмоқчи бўлиб, у билан фоҳиша иш қилади. Шу-шу бўлдию, бу фаҳш ишлар уларга ёқиб қолади ва ҳаммалари йўлдан озиб кетадилар.

Айтишларича, уларда сақич чайнамоқ, қўчқор уриштирмоқ, баччабозлик, киймилари орқасини ёрмоқ каби ярамас ишлари бор эдики, бу ёвуз ишлар туфайли хотинларига қарамайдиган бўлдилар.

Кунлардан бирида Иблис нуроний кампир қиёфасида хотинлари ҳузурига келади. Шунда хотинлар унга зорлана бошладилар:
— Эрларимиз ёш-ёш йигитлар билан қовушадилар, бизларга бўлса асло боқмайдилар, маслаҳат беринг, нима қилайлик?
— Сизларга бир гапни ўргатайинми? - дея Иблис уларга ҳийла ўргатди. У бир ёғочни олиб, эркакларнинг андами каби йўнди, силлиқлади ва белига боғлаб, худди эркаклар каби аёлларга ётар бўлди. Бу иш аёлларга ҳуш келиб, бир-бирлари билан қовуша бошладилар. Шундан кейин эр эркак билан аёл эса аёл билан қовушадиган бўлди. Бу ҳол жуда узоқ муддат давом этди.

Ўша вақтда Лут алайҳиссалом Қуддус ерларида истиқомат қилар эди. Бир куни Жаброил алайҳиссалом йигирма ёшли йигит қиёфасида унинг ҳузурига кириб келди.
— Сен ким бўларсан? - сўради лут алайҳиссалом.
— Жаброил амин бўларман, - деди у.
— Эй Жаброил, нима олиб келдинг? - деди Лут.
— Парвардигоринг сенга салом йўллади, сўнгра адашган қавм ҳузурига бориб, уларни баччабозликдан, аёлларни бир-бирлари билан яқинлик қилишларидан қайтаргил, уларни «Ла илаҳа иллаллоҳи Лутун расулуллоҳи» деб имон келтиришликка ва бутга топинмасликка даъвт қилмоғингни буюрди, -деди Жаброил алайҳиссалом. Шунда Лут беҳад қувониб кетди.
— Оллоҳ қандоқ ҳам яхши эга ва қандоқ яхши мададкор, - дея Иброҳим алайҳиссалом ҳузурига югириб кетди.
— Эй амаки, Жаброил келди, менга пайғамбарлик келтирди, энг ёвуз халқни имонга даъват қилишга буюрди, - деди Лут Иброҳим алайҳиссаломга.
— Улар қайси халқдир?
— Йўлдан озган қавми.
— Парвардигоринг амрига бўйсингил, фармонни бажаргил! - деди Иброҳим алайҳиссалом.

Лут алайҳиссаломнинг Воила ва Воҳила исмли хотинлари ҳамда Зуъала, Исрама, батқо исмли қизлари, яга Раъда отли туяси, Дина отли ити бор эди. Лут туясига кўчларини ортди, йўлга тушди. Иброҳим алайҳиссалом уни 5 йиғоч масофага кузатиб борди ва:
— Илоҳо, биларсанки, Лут менинг қариндошим, қўлдошим эди, уни беҳад севардим. Уни ўзингга топширдим, эсон-омон яна саломат ҳолда қайтаргил, - дея дуо қилди.

Жаброил алайҳиссалом фармон келтирди: «Омуро қирғоғига ўрнашгил!« Лут алайҳиссалом Парвардигорининг амрига биноан беш йиғочлик йўл юбргач, белгиланган жойга чодир тикиб, ўрнашди. Йўлдан озган қавмнинг икки йигити беҳосдан уларга дуч келади ва қавмига бориб: "Лут келди, ғоят келишимли йигит экан, икки аёли ҳам бор", дея ҳабар етказди. Бу гапни эшитган Омуро халқи Лутни кўргани келди ва уни ушлаб олмоққа қасд қилди. Шунда Лут туяси ва итига: »Буларни даф қилинг!» деб буюрди. Туя билан ит ҳалойиққа ташланди: оёқ билан тепди, тиш билан ташланди, кўтариб ерга урди.

Ҳалойиқ қайтиб бориб, подишоҳалрига арз қилдилар:
— Бир кўркам юзли одам келиб, туяси ва ити билан ҳужум қилганди, юз минг йигитларимизни қайси бири ўлди, қайси бири қочиб қутилди.
— Боргил, у йигитни кўргил, сўзлашгил, натижасини менга билдиргил, - деди подишоҳ ўзининг Карму деган вазирига. Вазир беш юз йигити билан Лутнинг қошишга етиб келди. Лутни кўрди.
— Отинг нимадир? - сўради вазир.
— Абдуллоҳ, - деди Лут.
— Нима мақсадда келдинг?
— Пайғамбарлик олиб келдим.

Шундан кейин вазир қайтиб подишоҳнинг олдига бордида, бунинг ҳабарини етказди. Бир мунча вақт ўтиб, Жаброил алайҳиссалом фармонкелтирди:
— Боргил, Садум халқига айтгил, имон келтирсинлар, Мени бирлигимга, сенинг пайғамбарим эканлигингга имон келтирсинлар!

Лут алайҳиссалом йўлга отланди, ити ва туяси ҳамроҳ бўлди. подишоҳ саройига келгач, туяси ўнг томонига ит сўл томонига турди.
— Отинг нима? - сўради подишоҳ.
— Отим Абдуллоҳ, - деди Лут.
— Абдуллоҳ нима деганидир?
— Тангри қули деганидир.
— Сен кимсан?
— Тангрининг расулиман.
— Расул дегани нимадир?
— Расул дегани шуки, Оллоҳ бирдир, мен унинг паямбаридирман.
— Бу сўзни қандай исбот-нишона этарсан?
— Исботим ушбу туя билан итимдиор.
— Туя қандай нишона берар?
— Туянинг нишонаси Оллоҳ қудрати билан бўладир.
— Айт, нишона берсин!
— Эй Раъда, пайғамбарлигимга нишона бергил! - деди Лут алайҳиссалом Оллоҳ таоло туяга забон берди. Туя калима ўгирди:
— Лаа илааҳа иллаллоҳи ва иннака Лутун рсулуллоши (яъни: Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Лут унинг расулидир).
— Яна бир гувоҳинг ҳам нишона берсинчи?
— Эй Дина, айтгил, - деди Лут. Шунда ит ҳам юқоридагидай калима ўгирди.
— Мен ҳеч қачон бундай каломни эшитганим ва бундай воқеани кўрганим йўқ эди, - деди подишоҳ ва беклардансўради: - Сизлар не дерсизлар?
— Эй подишоҳ, бу одам сеҳргардир, - дейишди беклари.
— Эй Абдуллоҳ! Сен бу сўзни бойлик учунайтаётган бўлсанг, биз сенга ҳамма авлодингга етгулик мо-дунё берайлик, - деди подишоҳ.
— Мен сизлардан ҳеч нарса сўрамасман, менинг ишимга мукофотни тангрининг ўзи берур, - деди Лут алайҳиссалом. Сизлар гуноҳкорсизлар, эркаклар эр билан қовушадиганйўлсиз қавмдирсизлар.
— Сизлар эркаклар билан яқинлик қиласизлар ва насл йўлини кечғсиб қўясизлар.
— Тангри азоби дерсан, агар гапинг чинбўлса, келтиргил ўша азобни, бир кўрайлик, - дея жавоб берди ҳалойиқ.
— Илоҳо, бу саркаш халққа ўз қудратингни кўрсатгайсан, - дуо қилди Лут ва яна деди: - Парвардигоро, буларни қанча ундамайин, имонга келмасалар.
— Янабир муддат даъват қилгил!, - деган фармон олиб келди Жаброил алайҳиссалом. Шунданкейин Лут алайҳиссалом қирқ йил даъват қилди, аммо бирон бир киши ҳам имонга келмади. Азоб вақти яқинлашганда Лут яна подишоҳнинг олдига келди ва шундай деди:
— Тангриддан қўрққил, мусулмон бўлгин!
— Эй Лут, сен ҳалиям ўша сўзингдан қайтмадингми?
— Мен сенинг олдингга ўз иҳтиёрим билан эмас, балки Тангриф армони билан келдим. Агар фармон бўлмаса, мен бу ерга асло келмаганбўлардим, - деди Лут алайҳиссалом. Сўнгра дуо қилди: - Илоҳо, мени бу золим ҳалойиқдан қутқаргил.

Адашган қавм йиғилиб келиб, подишоҳига арз қилди:
— Лутни аҳли оиласи ва мол-мулки билан юртимиздан чиқариб юборинг. Токи, бизга қилаётган нопок ишларимиз учунмаломат тошини отувчи бўлшан бирон-бир кимса қолмасин.

Иброҳим алайҳиссалом бир кеча туш кўради: Лутнинг сўзи билан бир кимса пок бўлди. Эртаси куни йўл пойлаб, ҳабар кутди, кунни кеч қилса ҳамки, ҳеч нима билолмади, ҳеч ким келмади. Меҳмон кутмоқни Иброҳим алайҳиссалом ўзи учун фарз қилиб олган эди. Негаки, у меҳмонсиз рўзасини очишга одатланмаганд. Эртаси куни ҳам меҳмонкутли, келмади. Хуллас, ўн кунгача меҳмонкелмагач, қайғуга тушди: «ўн кундирки меҳмон ҳам йўқ, Лутдан ҳабар ҳам». ўн биринчи куни эса муножат қилди:
— Илоҳо, қайси гуноҳим учун мени қийнарсан, меҳмон келмайдир!
— Эй парвардигорим, Оллоҳ сенга салом деди ва Лутни сақлаган ўзимманку, сен фақат меҳмон куратсан, холос, - Жаброил алайҳиссалом шундай ҳабар олиб келганди.
— Илоҳо, тавба қилдим, - деди Иброҳим алайҳиссалом.

ўн биринчи куни кўркам юзли, навқиронёшли ўн икки йигит чодирига кириб келди. (Оят) «Эй Иброҳим, сенга ҳурматли меҳмонларнинг ҳабариетдими«, дея улар Иброҳимнинг ўтовига кирдилар, дедилар: »Салом Иброҳим деди:» Саолм эй нотаниш одамлар, Яна дедилар:
— Меҳмон келганидан ҳурсандмисан?
— ўн кун бўлдики, рўзамни очганим йў-, - деди Иброҳим алайҳиссалом меҳмонкелганига севиниб. Сўнгра икки ярим ёшли қизил қашқа, тўрт муччаси соғ бузоғини, гарчи уни жуда ёқтирса ҳамки, бўғизлади, қовурдоқ қилиб меҳмонларга тортиқ қилди. (Оят) «Кейин у Иброҳим ўз аҳли томон буйруқ биланўгирилди ва тезда бир семиз бузоқни пишириб келтирди. Кейин у бузоқни меҳмонлар олдига яқинлаштириб қўйди... нега емайсизлар», деди.

Иброҳим алайҳиссаломнинг одати шу эдики, меҳмон ҳижолат тортиб, таомлана олмай қолмасин, дея ташқари чиқиб турарди. Бу гал ҳам ташқарида турганида Сора эшикдан қараб, меҳмонларнинг таом емаётганларини кўрди-ди, бунинг ҳабарини Иброҳим алайҳиссаломга етказди. Шунда у ичкарига кириб, меҳмонларга юзланди:
— Нега таом емайсизлар?
— Баҳосини билмасдан туриб, емаймиз, - дейишди меҳмонлар.
— Баҳоси шуки, емоқдан илгари «Бисмиллоҳи« дейиш, таом қилганда »Алҳамдуллиллоҳи» дейиш шартдир, - деди Иброҳим алайҳисалом.
— Бизлар овқатланишга муҳтож эмасмиз, - дейишди улар.

Кейин Иброҳим дилида улардан қўрқинч пайдо бўлди.

Қўрқмагил, - дейишди улар таскин бериб. - Бизлар фаришталармиз. Сенга севинчли ҳабар келтирдик Сорадан ўғил бўлар. (Оят) «Ва улар Иброҳимга бир олим бола башоратини берадилар«. (Оят) »Севинчлик ҳабар бердик биз у хотинга (Сорага) Ишо- билан Ишоқнинг ўғлини оти Яъқуб бўлсин».
— Ие, мен туғаманми? Ахир мен кампир бўлсам, эрим ҳам мункиллаган чол бўлса . . . - деди Сора бу ҳабарни эшитиб, ҳижолат тортганча. - шу пайтга қадар фарзанд кўрмадим, Иброҳим ҳам қариб қолди, қаердан ҳам ўғил кўрармиз.
— Сен Оллоҳнинг қудратидан таажуб қиласанми? - деди Жаброил алайҳиссалом. Сўнгра Соранинг қўлига бир қуруқ ёғочни берди. У қуруқ ёғоч Соранинг қўлида жонланди, япроқ ёзди. Жаброил алайҳиссалом яна шундай деб қўшиб қўйди. - Эй Сора, сени қўлингда қуруқ ёғочни кўкартирган Оллоҳ таоло қариган чоғингда ўғил берса не ажаб?!
— Сизлар ким бўласизлар? - сўради Иброҳим алайҳиссалом,
— Мен Жаброилман, бу Макоил, мана бу ўнавлари фаришталардир, - дейишди.
— Нима юмуш билан келдингиз? - деди Иброҳим алайҳиссалом.
— Нопок Лут қавмини ҳалок қилгани келдик, дейишди улар. - Балодан Лутнинг хотинидан бошқа ҳамма аҳли олиласи омон қолгусидир.
— Уларнинг орасида юзта мусулмон одам топилмайдими?
— Агар уларнинг ичида юзта мусулмон бўлганида эди, Оллоҳ таоло бу қавмга бало юбормаган бўлар эди, - дейишди.
— ҳеч бўлмаса ўнта мусулмон йўқмиди?
— ўн мусулмонбўлганида бу бало келмасди.
— Лоақал, бир мусулмон ҳам йўқмиди?
— Бир мусулмон бўлганида ҳам ҳалок бўлмасдилар.

Бу гапдан сўнг Иброҳим алайҳиссалом йиғлашй бошлади. Шунда фаришталар: -
— У юртда бир хонадондан ташқари мусулмон бўлмади, у хонадон ҳам Лут пайғамбариникидир.
— Эй Жаброил, сизлар у жойда фармонни бажарганларинг чоғда мен Лутдан беҳабар қоларманку! - деди Иброҳим алайҳиссалом.
— Шундан сўнг Жаброил, Макоил алайҳиссаломлар ва ўн фаришталар чодирдан чиқдилар ва зум ўтмай Лут юртига етиб келдилар. Шунда иброҳим алайҳисалом билан Лут алайҳиссалом ўртасидаги ҳамма тўсиқ пардалар очилди. Иброҳим алайҳиссалом бўлаётганбарча ишлардан ҳабардор қилинди.

Туннинг учдан бири ўтган эди. ўн икки фаришта ёш ва навқирон йигитлар қиёфасида Лутнинг ҳузурига кириб келадилар. Жаброил алайҳиссалом эшикни қоқди. Эшикни очган Лут алайҳиссалом келишган, ёш йигитларни кўриб, гуноҳкор қавмнинг меҳмонларга озор етказиб қўйишлари мумкинлигидан қўрқиб кетди. (Оят) «Вақтики, бизнинг элчиларимиз Лутнинг қошига келдилар, уларнинг келишидан у ғамгин бўлди ва юраги сиқилди».
— Эй Лут, меҳмонларни қарши олмайсанми? - деди Жаброил алайҳиссалом.
— Таом ҳозирланг, - деди Лут уларни уйга киритар экан қизларига қараб. - Меҳмонларни сийлайлик, тонг отмасдан бу ердан чиқиб кетсинлар, токи бу ёвузлар билмай қолсин.

Қизлар таом ҳозирлагунча Лутнинг хотини Воила (унга Оллоҳнинг лаънати бўлсин) ўз одатига кўра уйга меҳмонлар келганини ёвуз қавмдошларига билдириш пайида бўлди. У уйда меҳмонлар борлигини кофирлар билсинлар, деб олов ёқди. Яна айтишларича, у уйма-уй юриб, ҳабар берган. Бир пайт Лутнинг хонадони кофирлар билан тўлиб кетди. (Оят) «Лутнинг қавми унинг қошига шошилиб келдилар».
— Сизлар учун менинг қизларим покизароқдир, - деди Лут улар орасида нари-бери юраркан. - Қизларимни олингу, меҳмонларимга тегманглар.

Бундан иш чиқмагач, кофир-ёвузларнинг икки еткачиси олдига борди.
— манави икки қизимни хотинликка олинглар, майли розиман. Буларни даф этсангиз бўлди, - деди Лут алайҳиссалом.
— сен яхши биласанки, бизни сенинг қизларинг билан ишимиз йўқ, муродимиз ўзингга аён, - дейишди кофирлар.
— ҳудодан қўрқинглар. Меҳмонлар олдида мени шарманда қилманглар. Ичларингда бирорта тўғри йўлни топиб олган одам йўқми? - деди Лут.
— Эй Лут, сўзни кўпайтирмагинда, меҳмонларингни бизга бергин. Агар бермасанг, биз уларни мажбуран тортиб оламиз, - деди кофирлар.

Лут йиғлаган куйи уйга кирди.
— Нима учунйиғлаяпсан, - сўради Жаброил алайҳиссалом, аммо Лут алайҳиссалом уларнинг мақсадини айтмоқдан ҳижолат бўлди, қийналид. - Қўрқмагин, биз Оллоҳ таолонинг фаришталаримиз, сени золимлардан қутқариш учун келганмиз. Улар ҳаргиз мақсадларига ета олмайдилар.

Жаброил алайҳиссалом ўрнидан утрди, бир ҳовуч тупроқ олди-да, меҳмонларни тутиб олмоқчи бўлиб, уй ичига бостириб кирган қавм устига сочиб юборди. Тўрт юз кишининг ҳаммаси кўр бўлди.
— Эй Лут, сеҳргарларни олиб келибсан, - дейишди кофирлар. - Шошмай тургин, ҳали улар кетишсин, кўрадиганингни кўрасан.

ҳаял ўтмаё эл ичида «Лут жодугарларни чақриб келибди», деган ҳабар ёйилди ва катта ғавғо чиқди. Лут алайҳиссалом бундан янада қўрқиб кетди.
— Бу ишнинг охири нима билан тугаркин-а? - деди лут.
— Биз буларни ҳаолк қилиб, сени қутқармоқ учун келганмиз, - деди Жаброил алайҳиссалом.
— Қачон ҳалок қилурсан? - сўради Лут.
— Тонг отар чоғда.
— Қачон тонг отади?
— Тонг яқин қолди, - деди Жаброил ас.
— Эй Жаброил, ерни тескари қилгил, остидан чиққил! - деган фармон бўлди. Фармон бажарилди. На бирор эр ё хотин уйқудан уйғонишмади. Болалар бешикларидан айрилмадилар. ичидаги бир қатра суви тўкилмаган ҳолда идишлар тескари бўлди.
— Эй Жаброил, буларник ўтарган сенми ё менми?! - деганхитоб келди. Жаброил алайҳиссаолм саждага бош қўйди ва «Илоҳо, тавба қилдим«, деди. Сўнг осмонларни ларзага келтириб, наъра тортди. Оллоҳнинг қудрати билан барчалар кун ёригунича қолмай ҳалок бўлди. (Оят) »Ул мамлакатни остин-устин қилиб юбордик. Уларнинг устиларидан сопол тошларни устма-уст ёғдирдик. Парвардигор назарида у тошлар билан қайси кофир нишонга олинган эди ва бу тошлар золимларданузоқ эмас эди».

Яъқуб Алайҳиссалом Қиссаси

Яъқуб Исроиллоҳ ибн Ишоқ Сафиюллоҳ ибн Иброҳим ҳалилуллоҳ жуда кўркам ва бақувват киши эди, қувватига қувонарди. Оллоҳ таоло ундан манманликникетказди. Ривоят қилишларича, бир кеча у қўй-қўзилари ва мол-ҳолларини яйловга олиб чиқади, ўз иши билан машғул бўлди. Оллоҳ таоло бир фариштани ўғри қиёфасида юборади. Шунда Яъқуб алайҳиссалом у билан ёқалашиб қолади. Фаришта уни кўтариб, ерга уради. Шунда у «агар Оллоҳ таоло мени бу дарддан халос қилса, қайси емиш ва ичимлик менга суйимли бўлса, ўшани ўзига ҳаром қиламан«, дея назр қилади. Оллоҳ таоло шифо ато этади. Емишлардан туя гўштини, ичимликлардан туя сутини ҳуш кўрарди у. Бу иккисини назрга биноан ўзига ҳаром қилди. Шундан бери унинг авлодлари учун бу икки об-овқатни емаслик суннат бўлиб қолди. Улар ўзларини овутмоқчи бўлиб, "Бу нарсалар ҳамма пайғамбарларга Одаматодан бери ҳаром бўлиб келган", дедилар. Оллоҳ таоло уларнинг бу гаплари ёлғон эканлигини исботлаб, оят нозил қилди: »Таврот нозил қилинмасдан илгари Исроил фарзанларига ўзлари ўзига ҳаром қилган нарсалар ҳалол эди».

Савол: Яъқуб алайҳиссалом нима сабабдан Исроил деб аталди?

Жавоб: «Иср» сўзининг маъниси асир деганидир, ўша пайтда шайтон асир қилинганди. Бу сўз ўшандан қолгандир.

Ҳикоятда келишича, Яъқуб алайҳиссалом Байт-ул Муқаддасда хизматда бўлиб, унинг олти юзта чироқларини ёқарди. Шайтон алайҳил-лаъна эса ҳар кеча келиб, чироқларини ўчириб кетарди. Айтишларича, бу ҳол кўп давом этди. Бундан безор бўлган Яъқуб алайҳиссалом бир кечаси пойлаб туриб, Шайтон чироқларини ўчираётган пайтди бир сакради-да, уни тутиб олди, бўйнига занжир солди, асирга олди. Шунинг учун Исроил аталди.

Яна бир жабоб шуки, Иср қул дегани, Ил эса Тангрининг исмидир.

Яъқуб алайҳисаломнинг ўн икки ўғли ва қизи бор эди. Коифр подшолардан бири қизини сўратиб, одам юборди. Яъқуб алайҳиссалом кўнмади.
—Қизингни менгабермадинг, энди сен биланаёвсиз жанг қиламан, - деди подишоҳ.

Унинг қўшини беҳисоб эди. Шундафармон келди:
— Кофирларни ҳалок қилмоғимни истасанг, уларни ҳалок этиб, сени ғолиб қилайин. Истамасанг, ўз одамларингбилан ҳалокқилгин!
— Қай бирини танлайсиз, - деди Яъқуб алайҳиссалом ўғилларига қараб.
— Бизларни қолиб қилсун, - дейишди улар.

Яъқуб алйҳиссалом дуо қилди. Оллоҳ таоло кофирларнинг барини ер остига равона қилди, ҳалок этди.

Яна бир подишоҳ ҳам қизини сўраб келди.
— Менинг шариатимда бир суннат иш бор, - деди Яъқуб алайҳиссалом. - Бутун қўшининг билан шу ишни бажарсанг, майли қизимни берайин.
— У суннат иш қайсидир? - сўради подишоҳ.
— У суннат иш - ҳатна қилмоқликдир, - деди Яъқуб алайҳиссалом.

Подишоҳ рози бўлди, ўзини ҳам, қўшинларини ҳам хатна қилдирди. Улар хатна қилган ҳолда оғриб ётганларида Яъқуб алайҳиссалом ўғиллари билан устиларига қилич тортиб келдилар ва ҳаммасини қирдилар.

Яна уламоларнинг айтишларича, Однинг Шаддот исмли ўғли бўлар эди. Уернинг устида жаннат қурдирди-ю, ундан баҳраманд бўлиш ўзига насиб этмади. Шаддотнинг Имлоқ исмли ўғли, Яъқуб алайҳиссалом билан замондош эди, минг бекларгабош бўлган.
— Менга саҳра қўйнида кенгбир соз тупроқли текис ер ҳозир қилинг, деди у бекларни тўплаб.

Беклар ишга киришдалар. Жой тайёр бўлгач, Имлоқ келиб ўлчаб кўрди, кейин ўн икки йиғоч ерни кавлатда ва сувга тўлатди. ҳовузнинг ўртасини тош билан кўтариб чиқиб, устига қизил тошдан супа қурдилар. Кенглиги ҳам баландлиги қирқ қари эди.

ҳар бирини ўн йигит қўриқлаб юрадиган ўн минг вазири бўлар эди. Уларнинг ҳар бирининг иҳтиёрида ўн минг жангчиси бор эди.

ҳосил қилинган супанинг Қутрум шаҳристони деб атадилар ва супа устига бир сарой барпо этдилар. Саройнинг ғиштлари бири олтиндан, бири кумушдан ясалди. Сўнгра супа устини бўстонлар, бозорлар билан тўлдирдилар. Саройнинг ўртаси эса баландлиги икки юз аршин бўлган томошагоҳ қурдирди.

ўша шаҳристонда тўрт эшик қурдирди. Дарвозалар баландлиги йигирма тўрт аршинеди. Қурилиш ниҳоя топгач, саройга кўчиб кирди ва тахтини эгаллади.

Қайси бир йили Канъон диёрида қаҳадчилик бўлди. «Қутрум шаҳристонида ошлиқ сотишяпти«, деган ҳабарни эшитган Яъқуб алайҳиссаломнинг ўғиллари йўлга отландилар. ўн кунлик йўлни босиб, Қутрумга келишди. Минорасида ўтирган Имлоқи лаъин Яъқуб ўғилларининг туя миниб келаётганини кўрди. Қарасаки, бошларида бир парча оқ булут соя ташлб турарди. У булутга қараган имлоқи лаъин »Лаа илааҳа иллаллоҳи Муҳаммадур расулуллоҳи» ёзувини кўрарди. Йигитларни олиб келмоқлик учун вазирларни жўнатди.
— Подишоҳ сизларни чақиртирмоқда, - дейишди вазирлар.
— Биз Оллоҳ пайғамбарининг ишини тамом қилмагунча бормасмиз, - деб жавоб берарди Яҳудо.

Вазирлар бу гупни подишоҳга етказдилар. Имлоқнинг ўзи келиб, бўйлари, ҳуснлари бирдек бўлган ўн йигитни кўриб, ҳайратланди.
— Сизлар кимсизлар? - сўради подишоҳ.
— Биз ўновимиз қариндошлармиз, Яъқуб пайғамбарнинг ўғилларимиз. Отамиз иҳоқ пайғамбар, Янада улуғ бобомиз Иброҳим алайҳиссаломдир.

Канъондан егулик олиш учун келганмиз, - деди Яхудо унга жавобан.
— Бошқа қариндошларингиз ҳам борми? - сўради яна подишоҳ.
— Юсуф ва ибн Ямин деган яна икки биродаримиз ҳам бор, - дейишди.
— Мен эркак қариндошингизни эмас, қиз қариндошингиз бор-йўқлигини сўрайман, - деди подишоҳ.
— Битта қиз синглимиз бор, - дейишди.
— Унда сингилларингизни менга беринглар, отангизни ва яна сизларни ҳам мол билан сийлагайман, ҳаммадан кўра бой қиламан, - деди подишоҳ.
— Сизлар нима дейсизлар? - дея Яҳудо биродарларига боқди.

Бу гапдан Шамъун билан Рубил аччиғландилар. Яъқуб алайҳиссалом фарзандлари аччиғлансалар, ўша вилоятни ҳароб қилмагунча жаҳлдан тушмасдилар, қачонки Иброҳим алайҳиссалом уруғидан кимдируларнинг орқасини силамагунча аччиғлари пасаймасди. Яҳудо кўрдики, икки биродари аччиғланди. Шунда у «Қутрум шаҳристонни вайронқилсалар машаққатимиз енгил бўлмайди», деб ўйлади-да Рубилнинг орқасига қўлини қўйди, жаҳлдан тушдилар.
— Эй подишоҳ, ўғлинг сен билан маслаҳатлашмай туриб, қизингни бировга бера оладими? - сўради босиқлик биланЯҳудо.
— Йўқ.
— Бизнинг ҳам отамиз ҳаёт. Борайлик, сўзларингни етказайлик, отамиз нима деса шу бўлади, - деди яҳудо.

Подишоҳ бу сўздан севинди. ўнта туяда буғдой, ўнта туяда унортиб, яна минг кумуш танга, ўн ботмон ифор, ўн ботмон анбар, ўн ботмон кофур инъом этди.

Бу нарсаларни отангизга етказинг ва ушбу сўзларимни ҳам айтинг: «Мен сени оталикка қабул қилдим, сен ҳам мени ўғилликка қабул қилғил. Сўзимни эшитибоқ тўғри олдимга келгил, қизингни менга бергил!» - деди подишоҳ.
— Подишоҳ бизга шунча молни инъом қилди ва яна сен учун ҳам бир қанчасини туҳфа қилди, - дейишди ўғиллари отаси ҳузурига қайтиб келиб.
— Мендан илгарига ҳеч бир пайғамбар қизини кофирга бергани йўқ эди, - дея йиғлади Яъқуб алайҳиссалом бу сўзларни эшитиб.
— ўзинг билгувчисан, - дейишди ўғиллари.

Бу сўз бўлиб ўтгандан бир ой кейин Имлоқдан шу мазмунда мактуб келди: «Бу нома буюклар буюгидан, подишоҳлар подишоҳидан, киборларкиборидан, улуғ мамлакатлик, улуғ қўшинлик Имлоқдан ул тубан, фақир ва ҳақир Яъқубга тегсин. Ушбу нома тегиши билан қизини менга тайёрлаб қўйсин. Агарбунга кўнмаса, мен бориб, юртингни бузарман. Сени ўғилларинг билан қўшиб ўлдиорарман, қизингни тортиб оламан. Пайғамбарлигинг сенга фойда бермас, чунки ер тангриси менман (оғзингга тупроқ). Осмон тангрисининг мен билан нима иши бор».

Мактуб Яъқуб алайҳиссаломга келиб теккач, ўғилларини тўплаб, ўқиб берди. Ўғиллари ўйга толдилар ва:
— Эй ота, ўзингга ҳам, бизга ҳам зулм қилмагил, Канъонни вайроқ қилмағил, қизингни подишоҳга берақолгил, - дейишди.

Бу гапдан Яъқуб алайҳиссалом ҳафа бўлди ва Яҳудога деди:
— Нома жавобини ёзгил. «Бисмиллаҳир раҳманир раҳийм. Мен Яъқуб Исроилуллоҳ ибн Ишоқ Сафиюллоҳ ибн Иброҳим Ҳалилуллоҳдан дунё ва охират бадбахти Имлоқи лаъинга. Билгилки, ҳеч бир пайғамбар қизини кофирга бергани йўқ, мен ҳам бермасман. Агар «Лаа иааҳа иллаллоҳу Яъқуби расулуллоҳи» (Ягона Оллоҳдан ўзга маъбуд йўқ ва Яъқуб Оллоҳнинг элчисидир) десан у ёғи Оллоҳга ҳавола қилингувсидир».

Мактуб ёзилиб, муҳрланиб Имлоққа жўнатилди. Мактубн6и олган Имлоқнинг юзи ғазабдан сарғайиб кетди. Ўқ икки минг бекларига қаради.
— Эй подшоҳ, кучинг, қўшининг бор, ғам чекма. Фармон бўлса, биз бориб, қизни олиб келамиз, - дейишда беклари.

Шундан сўнг қўшин тўплаш бошланди. Подшоҳ ўн икки минг беклари ҳамроҳлигида отланди.
— Нима қиламиз? - дейишди ўғлонлар.

Яъқуб алайҳиссалом йиғлаб, Оллоҳ таолога ёлворди. Шунда Жаброил алайҳиссалом фармон келтирди:
— Эй Яъқуб, Оллоҳ таоло сенга салом айтди ва дедики: «Ўғлонларингга айт, қўрқмасинлар, мен сизларга мададкорман. Эй Яъқуб, қизинг менинг ҳузуримда азиздир, уни душманга бермагайман, кофирни пайғамбарим устидан ҳукумронлик қилишига йўл қўймайман. Ўғилларингга айт, эртага кофирлар билан юзма-юз чиқсинлар, жанг қилсинлар. Мен қудратимни кўрсатурман».

Бу муждадан Яъқуб алайҳиссалом беҳад шод бўлди, ўғилларини жангга чиқмоққа амр қилди.
— Эй ота, биз ўновимиз минг-минг кофирларга қарши қандай жанг қиламиз, - дейишди ўғиллари.
— Мен сизларга бир қурол берманки, ким у билан жанг қилса, тангри душманлари устидан зафар қозонгай, - деди оталари.
— Отажон, амрингга итоат этамиз, - дейишди ўғиллари.

Яъқуб алайҳиссалом сандиғини очди. Ундан Одами сафий чопонини олиб, Шамъунга берди. Шис алайҳиссалом чопонини олиб, Рубилга берди. Иброҳим алайҳиссалом қўчқорнинг шохини олиб, Яғсарга берди. Мусо алайҳиссалом ҳассасини олиб, Яҳудога берди. Яҳудони тўққиз ўғилларига бош қилди, улар кундай порлаб, ойдай нурланиб, майдонга чиқдилар.
— Яъқуб ўғлонлари нима учун чиқдилар, билинглар, - деди уларни кўрган Имлоқ бекларига буюриб. - Агар тинчлик билан чиққан бўлса, тегманг, жангга чиққан бўлса, ўналасининг ҳам бошини кесиб, менга олиб келинг.
— Нима мақсад билан келдингиз, - дейишди ўн минг йигитлари билан етиб келган беклар.
— Жанг қилгани келдик, - дейишди. Бундан вазирнинг жаҳли чиқди.
— Юзма-юз туринг! - буюрди Яҳудо. Сўнгра ўзи сафнинг олдига ўтди-да, таёғини осмонга ирғитиб, Яна тутиб олди (бу одат Яҳудодан қолган бизларга). Кейин нидо қилди, тўққиз укаси ҳам унга қўшилди. Осмондан туриб фаришталар ҳам нидога қўшилишди. Бу ҳайқириқлар ҳайбатидан ўн минг душман аскарнинг юраклари ёрилиб ўлди.
— Нима бўлди, қўшининг овози эшитилмай қолди, - сўради подшоҳ.
— Эй подшоҳ, ўн ўғлон нидо қилганда унинг даҳшатидан ўн икки минг аскаримиз ҳалок бўлди, - дейишди.

Подшоҳ бекларига юзланди. Энди йигирма тўрт минг Аскар билан жангга кирдилар.
— Эй Маъмун, сенинг галинг келди, - деди Яҳудо.

Шамъун олдинга чиқди ва «Лаа илааҳа иллаллоҳи Яъқуби расулуллоҳи», деди. Қўшнилар Шамъунга ташланганди, у нидо қилди. Шунда осмондан ўт тушиб йигирма тўрт минг аскарни куйдириб юборди. Бунинг ҳабарини эшитган подшоҳ филига миниб, Яна ўн икки минг беклари билан жангга отланиб келди.
— Келинглар, бир йўла такбир айтайлик, - деди Яҳудо биродарларига.

Оллоҳ таолонинг фармони Билан тўрт саф фаришталар тушдиларки, ҳар бир сафда қирқ мингта фаришта жамланганди. Яъқуб ўғлонлари ерда, фаришталар осмонда биргаликда жангга кирдилар. Кофирлар буларни кўриб, қўрқиб қочиб кетдилар. Имлоқнинг бир ўзи қолди. Бир фурсатдан сўнг етиб келган пайғамбарзодалар Имлоқни Сарой ичида топдилар.
— Эй малъун, тангри қудратини кўрдинг, энди «Лаа илааҳа иллаллоҳи Яъқуби расулуллоҳи», деб такбир айтгин, - дейишди улар. Имлоқ унамади. Шундан Шамъун соғолидан тортиб, тахтдан тушурди ва отаси олдига келтирди.
— Таҳлил айтгил, - деди Яъқуб алайҳиссалом Имлоқни кўргач.
— Эй Яъқуб, мен бу кун сенинг қўлингда асирман, ҳоҳлаганингни қилгил. Мен учун сендан ва сенинг тангрингдан душманроқ ҳеч Ким йўқ, - деди имлоқ.
— Эй Имлоқ, агар имон келтирганингда эди, Оллоҳ таоло сенга яна зиёди билан мулк берарди ва эртаси куни жаннатдан ҳам ўрин берган бўларди, - деди Яъқуб алайҳиссалом.
— Менга фурсат бергил, уйимга борайин. Сенинг тангринг менга давлат берадими-йўқми, кўрайин, берса имон келтирайин, - деди Имлоқ.
— Эй Яъқуб, тангри таоло фармон қилди, фурсат бергил, - деди Жаброил алайҳиссалом пайғом келтириб.
— Қанча фурсат керак сенга, - сўради Яъқуб алайҳиссалом.
— Ўн йил.

Имлоқни қўйиб юбордилар. У қайтиб келиб, тахтига ўтирди. Оллоҳ таоло ўн йил ичида унга бир-қанча мулк, давлат берди, йигирма тўрт минг саркардалари бўлди. Фурсат тамом бўлгач, Жаброил алайҳиссалом фармон олиб келди:
— Яъҳудони Имлоқнинг олдига юборгил, имон келтирсин!
— Эй малъун, сенга берилган фурсат тамом бўлди. Оллоҳ қудратини кўрдинг, мулк-давлатли ҳам бўлдинг. Энди имон келтиргил, - деди Яъҳудо подшоҳ ҳузурига боргач.
— Эй Яъҳудо, сен элчисан. Агар элчиларни подшоҳларга ор бўлмаганида эди, бошингни кесиб, этларинги филлар оёғи остига ташлар эдим. Отангга бориб айтгилки, ўтган гапларни унутсин, яхшиликча қизини менга юборсин. Агар кўнмаса, ҳозир бўлиб турсин, қўшин тортиб борурман. Ўғилларингни ўлдираман, халқингни от туёқлари остида ҳалок қиламан, қизингни тортиб оламан. Кўрайин қайси тангри сенгма мадад қиларкин, - деди Имлоқи лаъин.

Яҳудодан бу гапларни эшитган Яъқуб алайҳиссалом Оллоҳ таолога муножат қилди. Шунда Жаброил алайҳиссалом фармон олиб келди:
— Эй Яъқуб, Оллоҳ таоло сенга салом йўллаб, дедики: «мен ҳалимман, шошилмасман. Яҳудога айтгил, Яна борсин. Имлоққа Менинг бирлигимни ва сен менинг пайғамбарим эканлигингни етказсин».
— Эй малъун, билгилки, Оллоҳ яккаю-ягонадир, отам Яъқуб унинг пайғамбаридир, - деди Яҳудо Имлоқ ҳузурига келиб.

Имлоқ бундан беҳад аччиқланди, қўшин тўплади. Қишиннинг адади йигирма тўрт мингдан йигирма тўрт гуруҳ бўлди. Ўзи филга миниб, Канъонга яқин жойга келиб тушди. Бунинг ҳабарини эшитган Яъқуб алайҳиссалом яна ташвишланди, Оллоҳдан мадад тилади. Жаброил алайҳиссалом «Бу кеча у малъундан сенга ёмонлик бераман«, деган пайғом келтирди. Тунда шамолга "Эсгил" деб, амр этилди. Тонгга бориб подшоҳдан асар қолмади, унинг бутун ҳашамати ер остига кирди. Жаброил алайҳиссалом Оллоҳ амри Билан »Қутрум шаҳристони»ни ер Билан қўшиб, остин-устин қилиб ташлади.
— Эй Яъқуб, Оллоҳ буюрдики, Имлоқнинг мол-мулкини, олтин-кумушларини олгин. Қолганларини эса ўтга ёққил, - деган фармон келтирди Жаброил алайҳиссалом. Яъқуб алайҳиссалом бу фармонни ўғлонлари Билан тўкис адо этди.

Юсуф Сиддиқ Алайҳиссалом Қиссаси

Оллоҳ таоло китоби қадимда, Қуръони азими мунаввари каримда ҳабар бериб ёрлақадики, (Оят) «Биз сенга бу узун ва ахсан (енг яхши) қиссани баён қилмоқчимиз».

Савол: «Ахсан» демакда нима ҳикмат бор?

Жавоб: Қуръон ичидаги ҳамма қимссалардан каттароқ, фойдаси зиёдароқ қисса - Юсуф қиссасидир. Шу боисдан аҳсан қисса дейилади. Иккинчи жавоб шуки, бу қисса бошидан оҳиригача қирқ йил (баъзи манбаларда саксон йил) давом этгани учун ҳам шундай номланган. Учинчи жавоб шуик, боқа қиссалар турли сураларда келди, аммо Юсуф қиссаси тўлалигича бир сурада келди. Тўртинчи жавоб: бошқа қиссалар воқеотлари ёд кишилар орасида кечади. Бу қисса эса ота-она ва биродарлар орасида кечгани туфайли ҳам энг яхши қисса дейилади. Бешинчи жавоб: бу қиссада роҳатда, машаққатда, Оллоҳ тоатида, ҳалойиқлар орасидаги эзгу муомала, озодликдаги ва бандиликдаги ҳолатлар борлиги учун ҳам яхши қиссадир. Олтинчи жавоб: Юсуфнинг қариндошлари билан яхши муомалада бўлгани, уларнинг жафосига сабр қилгани учун. Еттинчи жавоб: бу қиссанинг авали ҳам, ўртаси ҳам, оҳири ҳам туш бўлгани учун. Саккизинчи жавоб: бу қисса ишқ Билан тамом бўлгани боис яхши қисса дейилади. Тўққизинчи жавоб: Расул алайҳиссалом дедиларки, кимки ўн балога йўлиқса ўн сурани ўқисин: васваса мендан кетсин деса «Алҳамду« сурасини, ўғрилардан омон бўлайин деса "Бақара" сурасини, қашшоқликдан қутилайин деса "Оли Имрон" сурасини, қайғулар менга ҳаром бўлсин деса "Аллам нашрах" сурасини, куфр ва шикрдан йироқ бўлайин деса "Ихлос" сурасини, сеҳр-жодуликдан омонлик истаса "Фалақ" ва "Нас" сураларини ўқисин. Агарки бу ўн балолар мендан нари бўлсин деса "Юсуф" сурасини ўқисин. Негаки, бу ўн балолар ҳаммаси »Юсуф» сурасида бордир.

Дейдиларки, Яъқуб алайҳиссаломнинг олти хотини бор эди. Уларнинг ҳар биридан иккитадан, жами ўн иккита ўғли бўлди.

ЛАТИФА. Юқори осмонда ўн икки бурж мавжуд. Бу буржлар қуйидагилардир: қўй (ҳамал), сигир (савр), эгизаклар (жавзо), қисқичбақа (саратон), арслон (асад), бошоқ (сунбула), тарози (мезон), чаён (ақраб), ёй (қавс), тоғ эчкиси (жадий), қовға (далв), балиқ (ҳут). Бу ўн икки буржда еттита юлдуз бўлади. Улар қайсилар? Булар: Зуҳал (Сатурн), Муштарий (Юпитер), Миррих (Марс), Шамс (Қуёш), Зуҳра (Венера), Аторуд (Меркурий), Қамар (Ой).

Қуйи осмонда бу етти юлдуздан ўн икки бурж пайдо бўлди. Етти юлдуз дегани шунга ишораки, Яъқуб алайҳиссалом ва олти хотини Шавша, Заъура, Сунбула, Қамар, Ҳабиба, Раҳил Билан еттиликни ташкил қилар. ўн икки юлдузлар шуки, булар Яъқуб алайҳиссаломнинг ўн икки ўғиллари - Рубил, Ловий, Шамъун, Яҳудо, Жода, Дон, Яғсар, Ястохир, Заботуқ, Қозур, Юсуф, Ибн Яминга ишорадир.

Юсуф ўн биринчи ўғил эди. Оллоҳ таоло унга ўн кароматни ато этди. Булар - чирой, яхши қилиқ, узрҳонлик (кечиримлилик), пайғамбарлик, тушни таъбирлаш, тўғри сўзлик, омадлилик, яхши оқибат (натижа), мушкулотларни еча олиш, Иброҳим алайҳиссалом китоблар шарҳини билмоқлик.

Ривоят қилишларича, Миср халқи етти йил қаҳатчиликкка мубтало бўлди. Улар молини, дунёмини, мулкини, асбобини, қулини, кўнглини Юсуфга сотиб, егулик олардилар. Бора-бора омборларда егулик нарса қолмади. Янги хосил пишишига эса тўрт ой қолганди. Шунда одамлар Юсуф алайҳиссаломнинг уйдан чиққанлигини идрок этарди. Кимки Юсуф алайҳиссаломга боқса, ҳудди кўзгуга қарагандай ўзини кўрарди. У таомни ютса, бўғизидан то халқумигача кўриниб турарди. Қоронғу кечада у кундай бўлиб кўринарди. Манглай нурларидан "Шоқию ан-ниъмон деб номланган чечак уяларди.

Юсуф Билан ибн Ямин исмли аёлдан туғилган эдилар, кичиклик пайтларида оналари вафот этади. Яъқуб алайҳиссалом булар эрта етим қолдилар, Дея ака-укага кўпроқ шавқат кўрсатади. Аммо Юсуфни ўзгача севар, усиз юра олмас эди.

Юсуф етти ёшга кирганда бир туш кўради: биродарлари Билан саҳрога чиқадилар, қўлларидаги таёқларини ерга суқадилар. Шунда ҳамма таёқлар кўкаради, аммо узоқ яшамайди. Юсуфники эса кўкаради, гуллайди, бўйи биринчи осмонга қадар етади. Яна айтишларича, биродарларининг таёқлари келиб, Юсуфнинг таёғига сажда қиладилар.

Юсуф бу кўрган тушини биродарига айтганди, у бориб бошқаларига айтади. Бу туш уларга ёқмади. Шунда:
— Кўрмайсанми, бу Роҳилнинг ўғли отамизга яна ҳам севимли кўринмоқни истайди, - дейишади.

Иккинчи кеча Яна туш кўради: Ўн бир юлдуз, қуёш ва ой ерга тушиб, Юсуфга сажда қилдилар. Юсуф бу тушини ҳам отаси Яъқуб алайҳиссаломга сўйлаб беради.

Айтишларича, Бўстон деган жуҳуд пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан сўрабди:
— Юсуфга сажда қилган ўн бир юлдузнинг ота нимадир?
— Ўша юлдузларнинг отини айтиб берсам, имон келтирармисан? - деди пайғамбар алайҳиссалом.
— Майли, шундан кейин, - деди жуҳуд.
— Ул юлдузлар - чизон, ториқ, қойис, ҳандуқ файлақ, мусаббиҳ, вассоб, райёл, зайёл, зулумудон, зулфараъ, зулкитофон. Бу ўн бир юлдуз қуёш ва ой Билан биргаликда осмоннинг этагида, кўкдан тушиб, сажда қилдилар, - деди пайғамбар алайҳиссалом.

—Оллоҳга қасамким, Таврот ичида шундай деб ўқиган эдим,- деди жуҳуд ва имон келтирди.

Ўғли тушини эшитган ота шундай маслахат берди :
— Эй юсуф, тушларинг жуда ҳайрли эрур, уни биродарларингга айтмагил, сенга душман бўлиб қоладилар, Шайтон одамзот учун очиқ душмандир.

Бу сўзларни Рубилнинг онаси Қамар эшитиб турганди, бориб ўғлига айтди, у эса акаларига билдирди. Бу сўзни эшитган Яъқуб ўғонларининг нафрат-ҳасратдан бўйин томирлари бўртиб чиқди, терилари жимирлашди ва туклари тик турди.
— Роҳилнинг ўғлига тенг эмасмизмики, отамиз уни биздан ортиқ суяр, ўзига яқин тутар. Бу ҳам етмагандай, у ўзини ортиқроқ севдирайин деб туш кўрганлигини ёлғондан сўзлар. Биз бўлсак туну кун саҳрода мол-қўй боқсак, меҳнат-машаққат чексак ҳамки, унга тенг бўлолмасмиз, - Дея ўғлонлари ториндилар. Сўнгра кенгашдилар - Ё Юсуфни ўлдирайлик, ё шаҳардан узоқроққа бадарға қилдирайлик. Шунда отамизнинг муҳаббати бизга хос бўлса ажабмас.

Савол: Юсуфни ўлдиринглар ёки узоқроқ бир ерга олиб бориб ташланглар, деган Ким эди?

Жавоб: Биродарлари бир-бирларига айтганлар. Яна бир жавоб шуки, Бу сўзни шайтон сўзлаганди. У кекса чол қиёфаида келиб уларга:
— Юсуф сизларнинг қулларинг бўлишга лойиқ, - деди.
— Бунинг учун нима қилайлик, - дейишди биродарлари.
— Ўлдиринг ёки шаҳардан олисроқ ерга яширинг. Уни қўш-*қумрсқалар еса, отангиз муҳаббати сизлар томон бурилгай, - деди шайтон.
— Юсуфни ўлдирсак, отамизга ва Оллоҳ таолога осий бўламиз, - дейишди улар.
— Бу ишни қилгач, тавба этсангиз Оллоҳ таолога осий бўлмагайсиз, (Оят): «Ва шундан кейин яхши бир қавм бўласизлар», - деди шайтон ва шуларни сўзлагач, ғойиб бўлди. Бу гапни муҳокама қила бошладилар.
— Бу ниятдан қайтинг, Юсуфни ўлдирманг, уни бирор ташландиқ қудуққа ташлангаларки, зора йўловчилар олиб кетса, - деди биродарларидан бири.

Савол: Бу тадбирни ўргатган ким эди?

Жавоб: Айтишларича, Рубил эди, чунки у ҳамаларидан каттароғи ва холасининг ўғли эди. Яна баъзиларнинг айтишларча, Яхудо эди. Баъзилар Шамъун эди дедилар. Сўнгра «Қон тўкмаклик - улуғ гуноҳ, қудуққа ташлайлик», деб кенгашдилар. Маслаҳат пишгач, оталари қошига бордилар.
— Эй ота, кунлар исиб қолди. Бу кун Қуёш отлик султон Ҳут деган қишлоқдан Ҳамал деган қишлоққа кирди. Шу кезда юксак осмон йиғлар, ҳақир ер эса кулар. Булутларнинг оқизган кўз ёшларидан ер гўёки онадан Янги туғилган ўғлон каби яшнаб, яшил майсаларга бурканар. (Шу жойда Рабзузийнинг «Баҳориёт»и берилган).

Кун ҳамалга кирди эрса, келди олам наврўзи,

Кечди баҳман замҳарир қиш, келди олам наврўзи. . .
— Эй ота, бундай сафоли кунларда, сувлар шарқираган айёмда Юсуфни бизга қўшгил, гулга бурканган саҳроалрни кўрсин, қўю-қўзиларни кўриб, кўнгиллари яйрасин, қайғулардан фориғ бўлсин, - дейишди ўғлонлари Яъғуб алайҳиссаломга ёлғон тил билан.
— Эй ўғлонларим! Биласизки, мен юсуфсиз гўё сувсиз қолган балиқман. Бир дам кўрмасам чидолмасман, сизларга қўшиб саҳрога юбориб қандоқ ҳам чидарман, - деди отаси.
— Эй ота, бизларга ишонмайсанми? Юсуфга сен ота бўлсанг, бизлар қариндошимиз. Сен уни қанчалик севсанг, биз ҳам уни шунчалик суярмиз, ўн биродар учар қушни асрагандай асрагувчидирмиз, - дейишди биродарлари.

(Оят): «Уни олиб кетишларингиз мени маҳзун этар, Мен сизлар ғафлатда қолиб, уни бўри еб кетишидан қўрқаман», - деди оталари.

Савол: Яъқуб пайғамбар алайҳиссаломнинг «Сизлар овга борганда Юсуфни бўри егай», демоқлигига қандай далил бор?

Жавоб: Пайғамбаримиз муҳаммад алайҳиссалом деганларки, «Оллоҳ таоло Яъқубни Юсуф фироқи билан йиғлатмоқни тилаган чоғда Яъқубнинг кўнглига ҳавф шаҳшатини солди. Бу даҳшат ваҳмидан Яъқуб қирқ кеча-кундуз мижжа қоқмади, тоат-ибодатдан айрилмади, беҳад азоб тортди. Қирқ кеча-кундуз тамом бўлгач, Яъқубга уйқу ғалаба қилди, туш кўрди: тушида тоғ устида ётганда, Юсуф қўйнида эди. Ўн бўри пайдо бўлиб, Юсуфни қўйнидан тортиб, бўрилардан бирининг бошқаларини ҳайдаб, Юсуфни ҳужумдан халос қилганини, сўнгра ер ёрилиб Юсуфнинг унга тушгани ва уч кундан кейин яна чиққанини кўрган эди. Яъқубнинг қўрқинчига ва юқоридаги сўзларни айтмоқлигига сабаб шу эди».

Оталарининг Юсуфга ижозат бермасликларини билган биродарлари Юсуфнинг олдига келиб, алдов вам акр-ҳийла билан кўнглини овладилар. Юсуф отаси олдига бориб, ялинди, илтимос қилди:
— Мени биродарларимга қўшиб, саҳрога юборгин, гуллаган биёбонни ва қўй-қўзиларни кўрайин, кўнглим очилсин.
— Эй кўзимнинг нури, белимнинг қуввати, кўнглим чироғи, - деди йиғлаб Яъқуб алайҳиссалом. - Мен сени шунчалик севарманки, қариган чоғимда сенсиз қандай чидай олайин.
— Биламанки, мени кўп севарман. Севмоқликнинг аломати шуки, маҳбубинг тилагига рози бўлишдир. Менинг тилагим биродарларим Билан боришликдир, - деди Юсуф.
— Эй кўркам юзли Юсуфим, сўзингни қандай қилиб синдирайин! Оллоҳ ҳукмига рози бўлдим. Эртага биродарларинг Билан қўшиб юборурман, - деди Яъқуб алайҳиссалом рухсат бермакка илож тополмай. - Бу кеча қўйнимга олайин, бағримга босайин, кўркам юзларингга боқиб тўяйин.

Эртаси куни биродарлари келишди, Юсуфни оталаридан тиладилар.
— Эй ўғлонларим, мени Юсуфимдан айриб қўйманг. Юсуфга яхши қаранг: очиқса овқат Беринг, чанқаса сув беринг, толиқса кўтариб олинг. Юсуфни ўзларингдан йироқ қилманглар, бўри ва тулкига олдирманглар, яхши парво қилинглар. Сизларни худога топширдим, - деди Яъқуб алайҳиссалом йиғлаб туриб.
— Эй ота, бу гапни бегоналарга айтсанг ярашади, наҳотки биз ўз биродарларимизни очқатиб, чанқатиб қўйсак, - дейишди биродарлари.

Яъқуб алайҳиссалом йиғлаб юрган ҳолда Юсуфнинг бошини ювди, сочини таради, яхши либослар кийдирди, сўнгра дуога қўл кўтарди:
— Парвардигоро, Юсуфимни сенга топширдим, уни менга тирик қайтаргин. Фироқ ўтида ёндирмагин, - деди Яъқуб алайҳиссалом.

Шундан кейин Юсуфни акалари қўлига топширди. Оталари олдида Юсуфни Рубил елкасига миндириб олди. Кейин Яҳудо, сўнгра шаъмун, ундан Ловий олди. Яъқуб алайҳиссалом баланд тепа устига чиқиб, ўғилларининг қораси кўринмай қолгунча термулиб, бўтасидан айрилган туядай инграниб турди. Улар кўринмай қолгач, бор ововзида йиғлаганича, уйига кириб кетди.

Оталари олдидан узоқлашгани ҳамоно Юсуфни ерга туширдилар-да:
— Эй роҳилнинг ўғли, отамизга яхши кўриниш учун ёлғон тушлар айтганларинг етмагандай, энди бўйнимизга минармисан, ўз оёғинг билан юргил, - дейишди.

Пиёда ҳолда олдиларига солиб, қувладилар. Йўл қумлик, ҳаво иссиқ эди. Бечора юсуфнинг оёқлари куйди. У қайси акаси ёнига кўмак истаб келса, уриб қувладилар, раҳм қилмадилар. Шунда ҳориган, қоринлари очиққан, чанқаган Юсуф оталарини шафеъ келтириб ёлборди, аммо бунга ҳеч қайсиси қулоқ солмади.
— Эй биродарларим, беҳад очиқдим - тамо беринг, чанқадим - сув беринг, - дея зор-зор йиғлади Юсуф.
— Бориб ёлғон тушингдан сўрагил, сенга нон-сув берсин, дейишди. Сув сўраса - шапати беришди, нон тиласа - мушт. Юсуф алайҳиссалом оч-наҳор, ҳориб-чарчаб, қийналиб юрди, муборак оёқлари тош ва тикан заҳридан яра бўлди, юзу кўзлари қон ва тупроққа беланди. Акалари олдинроқ бориб бир тепа устига чиқдилар-да, кенгаша бошладилар.
— Тош билан уриб ўлдирайлик, - деди бири.
— Пичоқ билан сўйиб қўя қолайлик, - деди иккинчиси.
— Бориб ўша ёлғон тушингга айт, сени қутқарсин! - деди Рубил юз ўгириб.

Юсуф алайҳиссалом Рубилдан яхшилик чиқмагач, Шаъмунга бориб ёлворди, ундан ҳам туртки еди, юзи Билан ерга йиқилиб, яноқлари қумга беланди. Осмонга боқди - узоқ, ерга боқди - қаттиқ. Оҳ тортди, энди Яҳудо оёғига бош уриб йиғлади:
— Эй Яҳудо, буларнинг ҳаммасидан кўра меҳрибон, оқ кўнгил эдиннг, зоримга қулоқ тут, раҳм эт, - деб қип-қизил яноғи узра кўз ёшларни анҳордек оқизди Юсуф алайҳиссалом.
— Эй укажон, менга яқинлашмагин, сен билан сўзлашаётганимни кўришса, мени ҳам ўлдиргайлар, - деди меҳри товлана бошлаган Яҳудо. Сўнгра атрофига тўплана бошлаган биродарларини инсофга чақирди. - Эй қариндошларим, келинглар, отамиз ҳаққини асрайлик, укамизга ёвузлик қилмайлик, улуғ кунда қандай жавоб беришимизни ўйлайлик.

Ака-укалар Яҳудони турли таъналар Билан озорладилар. Буни эшитган Юсуф алайҳиссалом ёлвориб, зори нола қилди:
— Эй биродарларим, мени қайси гуноҳим учун ўлдирурсиз?!
— Буни ўлдирганимиз билан ер бизга кенгайиб қоладими? Келинглар, қўл-оёғини боғлаб қудуққа ташлай қолайлик, ўша жойда ўлиб кетади, - деди Яҳудо.

Шундан кейин маслаҳатлашиб, Юсуфни қудуққа ташламоққа келишдилар. (Изоҳ бошқа манбаларда бу қудуқ Сом ибн нуҳ қудуғи деб аталади). Юсуфни тутиб, қудуқ тепасига судраб олиб келишди. Шунда у ҳар бир биродарининг юзига бир-бир боқиб ёлворди:
— Эй биродарларим, менга раҳм қилинг. Менга раҳмингиз келмаса, кекса отамга раҳмингиз келсин. Оллоҳ таолодан қўрқинг!
— Бундай ялингунча устингдаги кийимни еч! - дейишди унга.
— Эй қариндошларим, отам ҳаққи кийимларимни ечиб олманглар. Агар тирик қолсам авратимни ўрайди, ўлиб кетсам кафаним бўлади. Ўтинчим - қўлимни боламанг, токи қудуқдаги илон, чаёнлардан ўзимни қўригайман, - Дея кўп зорландилар, парво қилишмади.
— Ой, куну яна бир юлдузингга айтгил кийим берсин, қўлингни ечсин, - дейишди-да, кийимларини ечиб олишди, оёқ-қўлини боғлашди. Сўнгра белидан арқонга боғлаб қудуққа ташладилар. Қудуқнинг ярмига етганларида арқонни кесиб юбордилар. Гоҳ бошларича, гоҳ оёқларича, қудуқ атрофига уриниб-туртиниб пастга тушиб боравердилар. Шунда Оллоҳ таолодан Сидрат ул-мунтаҳода Жаброил алайҳиссаломга фармон бўлди: «Бандамни тутгил!» Жаброил алайҳиссалом қудуқ сувига етмасдан туриб тутдилар. Қудуқ остида бир оқ тош бор эди. Уни сув устига чиқардилар ва қанотлари Билан силадилар, тош мулойим бўлди. Сўнгра унинг устига ўтказдилар, Оллоҳ таоло фармони билан жаннатдан бир кўйлак келтириб, кийдирдилар ва шундай дедилар:
— Эй Юсуф, Оллоҳ таоло салом йўллади ва фаришталар дуруд айтдилар, сенга пайғамбарлик келтирдим. Оллоҳ таоло айтурки, менинг ҳикматимга рози бўлиб, балоларимга сабр қилсин, нажот бериб, Миср элига подшоҳ қиламан, Яна отасига қўшгумдир, - Дея пайғом келтирди Жаброил алайҳиссалом ва ушбу дуони ўргатдилар:

"Эй бори Ҳудоё! Эй ҳар бир қайғуни кетказгувчи! Ва эй дуолар эшитгувчи! Ва эй бор мавжудотнинг устаси! Ва эй ҳар бир синиқни тузатгувчи! Ва эй ғарибларнинг ҳамнишини! Ва эй ёлғизларнинг муниси! Ва эй ҳар бир сирри суҳбатнинг гувоҳи! Ва эй банданинг бошига тушган балолардан ҳабардор! Ва эй сендан ўзга бирорта маъбуд бўлмаган поко парвардигоро!

Сендан бу ташвишдан чиқиш жойинименга осон ва енгил қилишингни сўрайман ва менинг қалбимга ўз муҳаббатингни солиб қўйишингни сўрайманки, менда сендан бошқа зикр ва қайғу бўлмасин ва мени ўз ҳифзу ҳимоянгга олишингни сўрайман ва эй меҳрибонларнинг меҳрибонроғи, менга раҳминг келишини сўрайман".

Жаброил алайҳиссалом қаноти Билан қудуқ ичини силаганди бўстон каби гуллар билан безанди. Бу қудуқ мадина Билан миср орасида эди. Канъонга уч йиғочлик йўл эди. Уни Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғли Сом қазиганди. Оти «Ҳуббул-аҳёр«, яъни "Эзгу қудуқ" демакдир. Қудуқнинг суви аччиқ эди, ширин бўлди, қоронғу эди равшан ва муаттар бўлди. Жаброил алайҳиссалом Юсуф алайҳиссаломнинг қўл-оёқларини бўшатди, жаннатдан бир товоқда мева (беҳи) келтирди, едилар, тўйдилар. Қудуқнинг ичида бир сўқир илон бор эди. Юсуф алайҳиссаломнинг овозини эшитиб, бош кўтарган эди, Жаброил алайҳиссалом »Эй азият бергувчилар, Юсуфи сиддиқ бундан чиқмагунча бош кўтарманг», деб нидро қилди, илоннинг қулоғи эшитмайдиган бўлди.

РИВОЯТ. Шайҳ Басрий (раҳматуллоҳи алайҳ) айтурларки, Юсуф қудуққа кирганда етти ёшда (баъзи манбаларда ўн икки ёшда) эди. Малик қўлида саксон йил бўлди, бир юз йигирма ёшда вафот этди. Ҳабарда келишича, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Жаброил алайҳиссаломдан сўрадилар: «Осмондан ерга тушмоқликда қийналмасмисан?« Жавоб берди: "Эй Оллоҳнинг расули! Тўрт марта беҳад машаққат тортганман. Биринчиси, Иброҳим ҳалилуллоҳни манжаниққа солиб, гулҳанга отганларида Судрат-ул муттаҳодан тушиб, қанотларим Билан ўтга тушмасдин илгари тутиб олдим. Иккинчиси, Иброҳим Исмоилни қўрбон қилганда пичоқни тортмасдан олдин "Тутгил!" деган фармон бўлди. Шунда сидрат-ул мунтаҳодан тушиб, пичоқни юзини орқасига қайтардим. Учинчиси, Юсуфни биродарлари қудуққа ташлаб, арқонни кесганларида, Сидрат-ул мунтаҳодан тушиб, уни тутдим. Тўртинчиси, Уҳуд жангида сенинг муборак тишингга тош тегиб, қон оққанда "Қон ерга тушмасдан бурун тутгил!» деган фармон бўлганда Сидрат-ул мунтаҳодан тушиб тутдим. Агар қон ерга тушганида қиёматга қадар унда майса-гиёҳ унмаган бўларди. Шу тариқа тўрт марта машаққат тортганман».

Савол: Юсуфни қудуққа солиб, Яна чиқаришликнинг ҳикмати нимада?

Жавоб: Баши рва Бушро исмли икки ҳабаший йигит бор эди. Улар иккаласи ҳам Малик Заър деган подишоҳга қул эдилар. Қирқ йил қуллик қилганларидан сўнг Заър подшоҳ Мисрда Шомга томон саёҳатга чиқар бўлди. Оллоҳ қудрати Билан Каънон вилоятига келиб қолдилар. Юсуф ётган қудуқ бошига келганларида уларнинг қўлликларига қирқ йил, Юсуфни қудуққа тушганига тўрт кун бўлганди. Баши рва бушарони қудуқдан сув олгани юбордилар. Улар қудуққа челак ташладилар. Оллоҳ фармони Билан Юсуф икки оёғини челакка солди. Башир челакни тортиб олиб, кўрсаки, челак ичида ойдан-да, кундан-да чиройли Юсуфни кўрди ва шеригини чорлади:
— Бушро, суюнчи қудуқдан бир йигит чиқди.

Яъқуб пайғамбар алайҳиссаломнинг ўғиллари биродарлари Юсуфни қудуққа ташлаганларидан сўнг бир қўйни сфўйиб, унитнг кўйлагини ўша қўйнинг қонига бўядилар. Кечки пайт улар ғамгин қиёфада, «Оҳ Юсуфим, оҳ Юсуфим» - дея оталари олдига йиғлаган ҳолларида кириб келдилар.
— Эй ота, Юсуфни нарсалар олдида қолдириб кетган эдик, бизлар келгунча уни бўри еб кетибди, - дея қонли кўйлакни оталари олдига ташладилар.

Бу сўзларнинг эшитган Яъқуб алайҳиссалом беҳуш бўлиб йиқилдилар. Қачон ҳушига келганларида «Энди Юсуфимни қаердан излайин», дея фарёд чекардилар.
— Қандоқ меҳрибон ва раҳмдил бўри эканки, кўйлагини йиртмасдан ебди. Агар ростдан ҳам бўри еганида екўйлагини йиртган бўларди. Агар кўйлаги учун ўлдирганида эди, унда нега кўйлакни олиб кетмабди, - деб оташ-фироқлари зиёда бўларди. Бўри еди деганларини қулоқлари Билан эшитиб, қонли кўйлакларини кўзи билан кўриб, ғамлари зиёда бўлди, етти кечаю кундан Канъон биёбонини зор-зор йиғлаб кезиб чиқди. Тилида эса ушбу сўзлар жорий эди.

«Эй суюклигим, эй кўзимнинг нури, эй бағримнинг бир парчаси, эй кўнглимнинг мевааси! Қайси қудуққа кўмдилар сени, қайси джарёга қарқ қилдилар сени, қайси қилич билан чопдилар сени, қайчси ерга кўмдилар сени! Эй Юсуфим! Қайси бўри қорнида ётурсан, ушал юмшоқ этларингни еяр чоғда қийналишларга қандоқ сабр қилдинг. Ўшал покиза суякларинг қайси бюиёбонда ётур экан. Кошки, сени еган бўрини кўрсайдим, оёғи тупроғини кўзимга суртардим, уни олдимдан кетказмасдим».

Етти кун ичида уч юз олтмиш марта ҳушидан кетдилар. Уч кун чида бирор луқма таом емадилар, бирор қатра сув ичмадилар.

(Изоҳ: бошқа манбаларда айтилишича, шу ҳолда фариштала: «Илоҳо, дўстингни бунчалик бетоқатлигига ўзинг раҳм қил!« Дея муножат қилдилар. Шунда Жаброил алайҳиссаломга фармон бўлди: "Яъқуб хотирига тасалли бергил!" Жаброил алайҳиссалом келдилар ва: "Эй Яъқуб, сабр қилгил, ўғлинг билан топишарсан", дедилар. Шунда Яъқуб алайҳиссаломнинг: »Эй биродар Жаброил, Юсуфдан ҳабар берармисан?» деган сўроғига Жаброил алайҳиссалом сукут қилдилар. Юсуф алайҳиссаломнинг биродарлари ўз ғқилмишларидан юз минг пушаймон ва надоматлар чекдилар, шармандаликдан оталари юзига боқа олмадилар).
— Биродамиз Юсуфни зойъе қилдик, отамизни ўлдирдик-ку! - дея оталарига қўшилиб йиғлашди улар ҳам.
— Эй ўғлонлар, бу иш сизларнинг макрларингиздир, ҳасаддан бўлган ишдир. Энди менга сабрдан ўзга чора йўқдир, - деди Яъқуб алайҳиссалом кўзларидан қонли ёшлар оқизиб.
— Эй ота, бўри еганига ишонмаяпсан, истасан биз Юсуфни еган бўрини тутиб келтирайлик, зора, уни кўриб кўнглинг таскин топса, дейишди ўғлонлари.
— Боринг, келтиринг, - деди оталари.

Ҳаммалари биёбонга отландилар. Олдиларидан бир бўри чиқиб қолди, уни тутдилар, оёқларини боғладилар, оғзига қон суртиб,

(Изоҳ: бошқа манбаларда келадики, бўри деди: "Мисрдан бўламан, бир қариндошимни йўқотибман. Бу мамлакатга уни излаб келганман. Билишимча, уни шу мамлакатнинг подишоҳи тутиб олибди. Шуни ғамида ўн етти кун бўлдики, таом еганим йўқ). Эй Яъъуб, бу ёлғончилар мени тутиб, оғзимга қон суртиб, сенга олиб келдилар. Дуо қилгилки, унинг барокатидан фарзандимни топиб олсам, - деди бўри.
— Шу бўри еди, демаганмидиларингиз? - сўради ота ўғилларидан.
— Бошқа бўри еган экан, бориб топиб келамиз, - дея яна чиқиб кетдилар.
— Эй бўри, Юсуф ҳақида ҳеч ҳабаринг борми? - сўради пайғамбар.
— Эй набиуллоҳ, Жаброилдан сўрамадингизми?
— Сўрадим, жавоб бермадилар.
— Агар ул зот сирни очмаган бўлсалар, мен ҳам бу сирни ошкор қилмасман, аммо уни бўри емагандир.
— Дуо қилсам, фарзандингни топсанг.
— Мен ҳам дуо қилайин, Юсуфингиз топилсин. Илоҳо, Яъқуб пайғамбарининг ўғлини саломат етказган, - жежи бўри. Яъқуб алайҳиссалом дуоси барокатидан бўри шу куниёқ боласини топди ваш од-ҳуррам бўлиб Мисрга қайтиб кетди. Нақл қиладиларки, жаннатга беш ҳайвон - Яъқуб алайҳиссаломнинг бўрилари, Ашоби Қаҳфнинг итлари, Солиҳ алайҳиссаломнинг туялари, Исо алайҳиссаломнинг эшҳаклари, Али разиаллоҳу анҳунинг дулдуллари кираркан.
— Бу иш ошкора бўладиган кўринади. Энди бориб юсуфни топайлик, агар ўлмаган бўлса, чиқариб ўлдирайлик, бошиник ечиб отамизга келтирайлик, шунда зора кўнгли жойига тушчса, - Дея кенгашди ўғиллари саҳрога чиққач.

Шу пайтда Яҳуда бу кенгашдан беҳабар ҳолда қудуқ ёнига келганди, ҳол-аҳвол сўраб, таом бераётганди. Қайтаётиб биродарларига дуч келади.
— Бориб Юсуфни қудуқдан чиқарайлик, отамизнинг олдига олиб борайлик. Сиримизни айтмасликни тайинлайлик-да «ўғри олиб кетганди», деб айттирайлик. Шунда отамизни фироқ дардидан қутқарамиз. Бечора отамиз бетоқат бўлиб, таом емай кўп азият чекмоқдалар, - деди Яъҳудо биродарларига. Бу гапдан улар беҳад ғамгин бўлишди. Сўнгра қудуқ бошига равона бўлдилар.
— Қаён борурсизлар? - сўради шайтон лаъин солиҳ одам қиёфасида келиб, биродарлар йўлини тўсаркан.
— Юсуфни чоҳдан чиқаргани борурмиз, - дейишди биродарлар.
— отангиз олдида яна ёлғончи бўласизларки? Илгари бўри еди деб, энди ўғри олганда деб борсангиз, гапингизни бурди қоладими? Отангиз ҳам, ҳалойиқ ҳам сизни душман деб биладилар, - деди Шайтон лаъин. (Ушбу гуноҳ, яъни оталарини ранжитганлари сабабли улар пайғамбар бўлмадилар).

Ҳикоятда келадики, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом айтадилар: "малик Заър Ҳазойи деган савдогар бор эди. Уйи Мисрда эди. У бир кеча туш кўрди6 Қуёш осмондан тушиб, қўйнига кирди. Сўнгра бир парча оқ булут келиб, ундан жавоҳирлар ёғилди. Муаббирлардан таъбирини сўради.
— Эй малик, канъон диёридан бўлган бир қулга эга бўласан, мол-мулкин беҳисоб бўлади, авлодаларининг ҳам бой бўладилар, - деди муаббир ва маликдан муносиб туҳфаларни олди.

Бу таъбирдан ҳуррам ва ҳушғол бўлган Малик ҳозирлик кўриб, Шом сафарига чиқди. Канъон диёрига келгач, бир неча кун туриб қолди. Шомга борди ҳамки, кўрган тушининг рўёбидан дарак бўлмади. Шомга қайтар чоғида ҳам қулнинг фикри-ёди хотиридан кетмади. Қайтар чоғида карвон аҳли йўлини йўқотди. Шунда Жаброил алайҳиссалом туялар бошини тутиб, қудуқнинг ёнига олиб келди. Савдогарлар йўлидан адашганларини билдилар, ҳадди ва поении йўқ саҳро ўртасида. Тўхтаб, сув қидирдилар. Икки қўлини (яъни, Баши рва Бушро) сув топиб келишга буюрдилар. Улар сув қидириб юриб, қудуққа дуч келишди. Чарм челакни қудуққа ташлаб, сув тортиб олдилар. Учинчи тортишларида Юсуф алайҳиссалом ўзини челак ичига солди. Шу маҳалда Жаброил алайҳиссалом: «Эй Юсуф, эсингда борми, фалон пайтда ўзингни ойнага солиб, баҳоингни билмоқчи бўлгандинг, энди ўз баҳоингни кўргил», дедилар. Қуллар челакни қудуқдан торта олмадилар, ёрдамга учинчи одамни ҳам чақирдилар. Маликни ҳам чорладилар тўрт кишилашиб тортдилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом кўмакка келди, челакни тортиб олишди. Кўрдиларки, челак ичида бир ой руҳсор ўтирарди.
— Эй башорат бўлмиш зот, қачондан бери сени кўйингда юрардим, энди топдим, - деди Малик. . .

Юсуф алайҳиссаломни қудуқдан чиқарганларида ул зот қўллари Билан иккила ҳабаший қулнинг юзларини силананди, баданлари оппоқ бўлди. Бундан севинишиб имон келтирдилар ва саждага бош қўйдилар.
— Эй йигитлар, маҳлуққа, маҳлуққа сажда қилмангалар, бу раво эмас, сизу бизни яратган тангрига сажда қилинг, - деди Юсуф алайҳиссалом.
— Сизу бизни ким яратгандир? - сўради Бушро.
— Борлиқни яратган Оллоҳдир. Унинг мулкига шерик ва заволи йўқдир, - деди Юсуф алайҳиссалом.
— Бизга имондан сабоқ бергил, - дейишиб, Юсуф алайҳиссалом кўмаги билан имон келтирдилар ва мусулмон бўлдилар. Юсуф алайҳиссаломни қудуқдан чиқармоқнинг ҳикмати шу эди.\

Савол: Пайғамбар фарзандларини сотмоқ жоиз эмас. Юсуфнинг қул сифатида сотилмоғига нима ҳикмат бордир?

Жавоб: Кунларнинг бирида Юсуф кўзгуга боқиб, ўз аксини кўради ва ҳайратланади. Шунда унинг кўнглида «Шу чирой Билан қул бўлганимда сотиб олишга кимнинг кучи етар эди», дея ўз кўркига қувонганди. Гўзаликка қувонмоқликнинг баҳосини кўргиздилар. Сотилмоқликнинг ҳикмати шунда.

Юсуф алайҳиссаломни қудуқдан чиқариб олганларида биродарлари етиб қолдилар.
— Бу бизнинг қочиб юрган қулимиз эди, уч кундан бери қидириб юргандик, агар олмоқчи бўлсанг, сотамиз, - дейишди. Сўнгра Рубил келиб, Ибрий тилида тайинлади: - Биз нимани истасак, сен шундай эди, деб тургил, йўқса ўлдирамиз.
— Қулмисан? - сўради Малик Заър.
— Ҳа, қулман, Оллоҳнинг қули, - деди Юсуф алайҳиссалом.
— Бу қул кичиклигидан бошлаб биз билан биргадир, шу боис сотишга кўнгилимиз йўқдир, агар ўзи ҳоҳласагина соамиз, - дейишди. Аммо, бунинг уч айби бор, биринчи айби - ўғридир, иккинчи айби - қочоқдир, учинчи айби - йиғлоқидир.
— Майли розиман. Аммо менда ақча йўқ эди, истасангиз от, туя, мол-қўй берайин, - деди малик Заър.
— Бизга ундай нарсалар керак эмас, улардан зерикканмиз, озгина бўлса ҳам ақча берсанг бўлди, розимиз, - дейишди улар бир-бирлари билан обдан кенгашиб олгач. Негаки, улар мол-қўй оладиган бўлсалар, оталари олдида айблари ошкор бўлиб қоларди.
— Қнача берай бўлмаса, - деди малик Заър.
— Ўн саккиз ақча берсангиз кифоя, - дейишди.
— Майли, олинг, - деди Малик Заър ва ўрнидан туриб ақча келтирди. Миср ақчаларини тарозида тортиб кўрдилар, улар Канъон ярмоғининг ярмига тўғри келди. Демак, Юсуф алайҳиссалом тўғғиз Каъон ақчасига сотилди.
— Ўз қўлингиз билан хат қилиб берасиз,- деди Малик Заър.
— Хатни шу шарт билан берамизки, қулимизнинг оёғига кишан урасан, қаттиқ эгарга миндирасан, узоқроқ ерга олиб бориб сотасан, - дейишди ва шуртга Малик Заър ҳам рози бўлди.

Хат битилди, уни Яҳудо ёзди:

«Бисмиллоҳир раҳмонир раҳийм. Биз Яъқуб алайҳиссаломнинг ўнала ўғлонлари: Биринчи - Рубил, иккинчи - Шамъун, учинчи - Яҳудо, тўртинчи - Ловий, бешинчи - Жода, олтинчи - Дон, еттинчи - Яғсар, саккизинчи - Ястохир, тўғғизинчи - Заботуқ (баъзи ривотларда Рийёлун дейиларди), ўнинчи - Қозур -Юсуф деган қулимизни малик Зўрга ўн саккиз ақчага сотдик ҳамда уч айбини: ўғрилик, қочоқлик, йиғлоқилик - айтдик ва Малик Заър билан уч шартга - оёғига кишан урмоқлик, қаттиқ эгарга миндирмоқлик, йироқ жойга элтиб сотмоқликка келишдик, деб бу хатни фаолн кун, фалон ойда ўз қўлимиз билан битдик».

Вақтики, биродарлари Юсуф алайҳиссаломни Малик Заърга топшириб, ўтовларига қайтгандан сўнг уйларига кетмай турдилар. Чунки улар кўнглида «Мободо Юсуф, отамиз қошига қочиб бориб, бизларни шарманда қилмасин», деган ҳадик бор эди. Кеч киргач, Юсуф алайҳиссалом Маликдан рухсат тиладилар:
— Эй Малик, бир кишини ҳамроҳ қилсанг, биродарларим билан видо қилиб келсам. Кичиклигимдан бери улар Билан катта бўлганман.
— Улар сени қулимиз дея сотишди-ю, сен бўлсанг биродарлари дейсан, - дея таажубланди. Шундан бўлса-да бир одамни ҳамроҳ қилиб рухсат берди. Оёқларига кишан урилган Юсуф алайҳиссалом йиқила-йиқила кўрклик юзлари тупроққа беланиб, яноқларига тиканлар санчилиб, юзу кўзи қонга беланиб, қариндошлари олдига келди. Юсуфни бу аҳволда кўриб, улар ҳам йиғлашди, ҳижолатдан юзига боқолмадилар.
— Эй биродарларми, бундай ишни менга нисбатан қилдингиз, бошқаларга ҳаргиз қилмангиз. Қари отамдан айирдингиз, қиёмат куни унга қандай жавоб берарсизлдар?! Тақдири илоҳий шу экан, ризо бўлмоқдан ўзга чорам йўқ. Отамга мендан салом денглар. Отам мен учун кўп таъзиятлар тутадилар, - деди Юсуф алайҳиссалом биродарларининг ҳар қайсиси Билан алоҳида-алоҳида видо қиларкан. Навбат Яҳудога етганда бўйнидан қучоқлаб олиб, ҳўнг-ҳўнг йиғлади. - Эй жондан азиз қариндошим, менга ҳаммадан меҳрибонроқ эдинг. Қаерда қудуқ кўрсанг, мени ёдингга олгин. Қачонки отам Билан бирга бўлсанг, «Юсуф қаерда экан, Ким билан бирга юрибди экан», деб ёдлагин. Эй Яҳудо, бугун тўртинчи кунки, сизлардан айрилганман. Сизларсиз ғарибликда нима қиламан, - деди Юсуф алайҳиссалом акаларига қараб.

Юсуф алайҳиссалом шундай бир ҳолатга тушдики, бутун бадани сув бўлиб эриди, изтиробга тушди-да, бетоқатлик билан «Оҳ, онам! Оҳ, онам!» деганича ўзини туядан ташладилар. Қабрни қучоқлаб, офтобдек равшан юзларини тупроққа суртиб, роса йиғладилар. Ул зотнинг йиғиларидан осмонда учган қушлару, дарёда сузган балиқлар ҳам туғён ва фиғонга келдилар.
— Эё онам, сиздан айрилганим етмасмиди, отамдан ҳам айирдилар. Устига-устак қул бўлиб сотилдим, қаттиқ эгардан нозик баданларим янчилди. Қўл-оёғим оғир занжирлардан хароб бўлди. Меҳрибонгинам, кошки тирик бўлганингизда ҳолимни сўрган бўлардингиз, - Дея нолаю зор қилдилар.
— Эй ҳожам, у қул туядан тушиб қочибди, - дея фарёд кўтарди қул Афлиҳ Юсуф алайҳиссаломни йўқотиб қўйиб.
— Сотган кишилар қочоқ экан деб тўғри айтган эканлар, - деди Малик қидириб топинглар.

Ҳамма излашга тушди. Афлиҳ етиб келиб кўрдики, у бир қабрни қучиб, йиғлаб ётарди.
— Бўлди, бас, ўғри қул! - дея золим ҳабаш Афлиҳ Юсуф алайҳиссаломни бир шапатилаб урди ва оёқларидан судраб олиб борди. Шунда Юсуф алайҳиссаломнинг кўзи олдида ўт чақилди, кўнгли оғринди, оғиз-буринларига тупроқ тўлди, гиря ва нола қилди:
— Илоҳо, ўзинг кўриб, билиб турибса! На бўлғайки, карвон аҳлига қудратинг Билан бир танбеҳ берсанг!
— Илоҳо, бу етим бечоранинг ҳолига раҳм қил, унинг ноласига тоқатимиз қолмади, - дейишди фаришталар ҳам ларзага келиб.

Дуо ижобат бўлди. Шамол қўзғали, оламни қора булут босди. Шамол зўрайиб, кўз очиб бўлмай қолди. Қоронғулик кундузни кечга айлантирди. Карвон йўлини йўқотди.
— Агар карвонда Олллоҳ таолога исён қилган киши бўлса, тавба қилсин, - деди Малик Заър карвонни тўплаб. Шояд, Оллоҳ таоло бу балони бизлардан даф қилса.
— Бу ўғлон дуо қилганди, шу воқеалар содир бўлди, - деди Афлиҳ Малик Заър олдига бориб. Шунда Малик Афлиҳни олиб келиб, Юсуф алайҳиссаломнинг оёқларига йиқилдилар, узрҳоҳлик қилдилар.
— Эй Юсуф, бу Афлиқ билмай беадаблик ва беҳурматлик қилибди. Сиз авф этиб, гуноҳини бағишланг, шояд бу бало биздан даф бўлса.

Юсуф алайҳиссаломнинг кўнгиллари ҳуш бўлдилар, кулдилар. Шу замон ҳаво очилди, олам чароғон бўлди. Карвон аҳли бу мўжизани кўриб, хушғол бўлдилар. Юсуф алайҳиссаломнинг оёқларидан кишанларни ечиб олдилар, чиройли кийимларни кийдирдилар.
— Эй Юсуф, сен карвоннинг олдида юришга лойиқсан, бошқалар ҳаммалари сени орқангдан юрсинлар, - дейишди унга. Оллоҳ таоло бир парча булутга амр қилди. Бу булут соя қилиб, чўл иссиғидан сақлаб борди.
— Эй малик, бу бола Оллоҳга яқин ўғлон экан. Унинг кўнглини зинҳор оғритманг! - дейишди карвон аҳли бу мўжизалардан тонг қолиб.
— Эй Юсуф, туядан тушиб қолибсан, қочиш мақсадинг борми? - сўради малик Заър.
— Ҳудо сақласин, ҳаргиз қочмагайман. У жойда онамнинг қабри бор эди, у билан видолашгани тушгандим, - деди Юсуф алайҳиссалом.

Савол: пайғамбарлар ҳалойиқни дуоибад қилмас эдилар. Юсуфнинг карвон аҳлини дуо қилмоғида не ҳикмат бор?

Жавоб: Юсуфнинг дуоси дуоибад эмас. У хот бу қул мени урди, гуноҳкор бўлди, қиёматда азоб кўргуси. Зора Оллоҳ қудратини кўриб, тавба қилса, гуноҳидан фориғ бўлса, дўзах азобидан қутилса, деган умидда ҳайрли дуо қилганди.

Алқисса, карвон йўлга равона бўлди. Мисрга етишга бир кунлик йўл қолганда Ушвон деган жойда, денгиз қирғоғида тўхтадилар.
— Эй ўғлим, сувга тушиб, ювиниб, ўзингни гард-ғуборлардан поклаб олгин, эртага шаҳар халқи билан учрашурмиз, - деди малик Заър.

Юсуф алайҳиссалом сув бўйига келдилар ва Оллоҳга муножат қилдилар:
— Илоҳо, бир пардани каромат қилгил. Баданларимни кишилар кўрмасинлар.

Оллоҳ таоло Айнулҳитон балиққа амр қилди. У балиқ сув ичидан чиқиб, гавдаси биолан Юсуф алайҳиссаломни тўсди. Ул зот ечиниб, ювина бошлади.
— Илоҳо, Юсуфнинг барокатидан шундай каромат бергилки, жамики балиқлар ичида номим эзгуликка буркансин, - деди балиқ. Бу дуо ижобат бўлди. Оллоҳ таоло унга иккита бало бердики, улардан бирининг қорнида Юсуф алайҳиссалом қирқ кун турди. Яна бирининг қорнида эса Сулаймон алайҳиссаломнинг узуклари қирқ кун туриб қолди.

Юсуф алайҳиссалом ювиниб бўлганларидан сўнг Жаброил алайҳиссалом жаннатдан нурдан яратилган кўйлак келтирди. Малик Заър унга шоҳона тўн кийдирди, бошига олтин тож, кийдириб гавҳарлар Билан зийнатилган камар боғлади. Ясатиб, туя кажавасига ўтказган эди Юсуф алайҳиссаломнинг бир ҳуснлари минг бўлди, ҳалойиқнинг кўзи ҳира, ақли тийра бўлди.

Савол: Ўша карвон ичида бошқа жойлардан келганлар ҳам бор эди. Юсуфни айнан Малик Заър қўлига туширилганда қандай ҳикмат бор?

Жавоб: Миср шаҳрида Зулайҳо деган заимфа бор эди. Оллоҳ таоло тақдири азалда бу заифага Юсуф алайҳиссалом қўлида имон келтиришликни тақдир қилганди. Юсуфнинг Малик Заър сотилиш, Мисрга келтирилиши ва Яна сотилишидан сабаб шу эди.

Вақтики, малик Заър Юсуф алайҳиссаломни Миср яқинига олиб келганида шаҳарда шундай гап юрди: «Малик осмон ойини ердан топиб олганмиш. Кимки унинг юзига боқса, кўзи ҳира бўлармиш. Унинг ҳусну малоҳати олдида куну ой ҳира тортармиш». Бу гапни эшитгна Миср аҳли борки, ҳаммаси: ёшу қари, эркаку аёл томошага чиқдилар. Ҳаммасининг кўзи Юсуф алайҳиссаломда эди, унинг боши узра бир парча булут соя ташлаб турарди. Буни кўрган одам борки, ошиқу шайдо бўларди, Яна бир кўрсам, дея орзу қиларди, ҳаргиз ажратгилари келмасди. Ҳамма вилоятнинг беклари келиб, Юсуфни сотиб олмоқ умидида олтин, кумуш, мол-қўй, товар йиға бошлади. Улар пуллари етмаса, жонларини ҳам беришга тайёр эдилар. Даллоллар орага кириб, нарҳини тинмай ошириш пайида эдилар. Чиройли кўринишли айвон қуриб, нақшлар Билан безатди, шоҳона гилам ва бисотлар билан оройиш берди. Олтин тахт қўйиб, зарбоплар Билан безатди. Жума куни эди. Миср халқи кимдир сотиб олишга, кимдир томошага йиғилдилар. Жарчи баланд овоз Билан чорлай бошлади:
— Эй Миср халқи, кўринглар, чиройда ҳеч бир одам боласи тенглаша олмайдиган бу ўғлонни ким сотиб олади. Кулча юзли, юмалоқ бошли, қора сочли, ўнги сўлида қирқ гажаклик, бадани кумушдек оппоқ, қошлари камон билан чизилгандек камон, юзи кундек равшан, яноқлари анор донасидек қизил, киприклари ўқдек, тишлари гавҳардек, оғизлари пистадек, ҳипча беллик, ширин сўзлик - суратию сифати шундай ўғлонни сотиб олишга ким қодир. (Оят) «Ким дунёда ўхшаша бўлмаган назофатли, гўзал сўзли ғуломни Ким сотиб олади?»
— Эй жарчи, - деди Юсуф алайҳиссалом бошини қуйи солиб, кўзидан қонли ёшларни оқизиб, - сифатлайдиган бўлсанг тўғрисини сўзлагин.
— Қандай айтайин, - деди жарчи.
— Айтгилки, (Оят) «Ким дунёда тенги бўлмаган қайғули, заиф, орқи, бечора бир ғуломни сотиб олади», деб. Сенинг айтганларинг урф ва одатларга мос эмас, - деди Юсуф алайҳиссалом.
— Рсотини айтарман, - деди жарчи.
— Рост сўзлашга кўнглинг мойил бўлса айтгилки, (Оят) «Ким Оллоҳнинг дўсти Иброҳимнинг абираси, оллоҳнинг қурбони Ишоқнинг набираси, Оллоҳнинг бандаси Яъқубнинг ўғли, Оллоҳнинг ростгўй бандаси Юсуфни қул қилиб сотиб олади».
— Шундай десам ҳалойиқнинг юраги ёрилмайдими? - таажжубланди жарчи.

Айтишларича, даллоллар йиғилиб, Юсуф алайҳиссаломнинг нархини ошира бошладилар. Унинг қийматини ўзи оғирлигича олтин, ўзи оғирлигича кумуш, ўзи оғирлигича ифор, ўзи оғирлигича шакар, ўзи оғирлигича ҳарир, ўзи оғирлигича анбар, ўзи оғирлигича кофурга тенглаштирдилар. Яна баъзи ривоятларда айтилишича, Юсуф алайҳиссаломнинг ўн йўсиндаги оғирлигича бўлди. Қачонки, жарчи Юсуф алайҳиссалом оталарининг номларини айта бошласа, Малик Заър кўзи ёшга тўлди, кўнглида ўт аланга олди.
— Эй Юсуф, ўша кунда қудуқ бошида бу сирни нега айтмадинг, сотиб олмаган бўлардим, - деди Малик Заър.
— Биродарларим мени ўлдириб қўйишларидан чўчигандим, - деди Юсуф алайҳиссалом. (Оят) «Тағин сен каон тепаликларидан бирида ўтириб олиб, «Эй Парвардигорим, дилимнинг меваси, қўзимнинг қораси ўғлимни менга қайтариб бер!» деб зор-зор йиғлаб турган ғамгин мўйсафиднинг ўғли бўлмагин», - деди Малик Заър.
— Ўша кўзи ёшлик, бағри куюк, фироқ ўтида ўртанган, ҳасрат денгизида ғарқ бўлган, ўқдай бўйи ёйдек эгилган, ойдек очиқ кўнгилли тутдек тўкилган Исроиллоҳ ўғли, Забиҳуллоҳ невараси, Ҳалилуллоҳ чевараси бўлган Юсуф мендирман, - деди. Буни эшитган малик Заър ўрнидан шартта турди-да, Юсуф алайҳиссаломнинг оёқларига йиқилди, беҳад узр сўради.

Ўша пайтда мисрнинг подишоҳи малик Райён ибн Навзод, ибн ол-Валид ибн арошт, ибн Мирон, ибн Умар, ибн Амлоҳ ибн Ловад ибн Сом ибн Нуҳ алайҳиссалом эди. Ўғлон овозаси унга ҳам етди. У Азизи Миср исмли вазирини жўнатди6
— Бориб кўргил, одамлар айтганчалик бўлса, сотиб олай.

Азизи Миср келиб, Юсуф алайҳиссаломни тахту иззатда, тожу давлатда, ҳусну малоҳатда кўриб, тану дили Билан ошуфта бўлди. Оҳ деганича отидан тушди-ю, ҳуши бошидан учди, сўзлагани ҳоли қолмади. Малик Заърга Райён Маликнинг сўзларини айтганича изига қайтди.

ФОЙДА. Кўрарсанки, Қуёш исмли подшоҳ туннинг ярмида баланд осмондан малоҳатли юзни кўрмоқ учун қора ерга ўзи тушди, Юсуфга сажда қилди.

Исо алайҳиссалом аҳволида ҳам инсониятга тўсиқ-парда қўйилди, у ҳам бўлса оталиқ пардаси эдики. ҳалойиқ то қиёматга қадар фитнада қолдилар, марямни Оллоҳнинг хотини дедилар, Исо алайҳиссаломни Ҳудонинг ўғли дедилар. Аммо Юсуф алайҳиссаломнинг юзига ниқоб тортмади, суратини ҳижоб ичига яширмади, шунинг учун қуёш ва ой унинг жамолин кўриб бир кеча осмондан тушди, сажда қилди. (Оят) «Агар Оллоҳ таоло инсон руҳини шакллантириб кўрсатганда эди, уни кўрган одам борки, сажда қилган бўларди». Азиз ҳам шу боисдан ой юзли ўғлонникўриб, оёғига бош урди.

Хуллас, Азизи Миср Юсуф алайҳиссаломни сотишларини сўради.
— Ҳали шаҳарга кирганимиз йўқ, бозорни ҳам кўрмадик, қулни бозорга солмадик. Эртага сиз нимани истасангиз, ўшани қилармиз, - деди Малик Заър ва Азиз Мисрни қайтариб юборди.

Эртаси куни Малик Заър Юсуфга подшоҳлар либосини кийдирди, бошига тож кийдирди. Қош ёйлари, кприқ ўқлари, малоҳат лашкари Билан жонларни асир этмоқликка, элларни таламоқликка, кўнгилларни забт этмоқликка қасд қилиб, шоҳона кийимлар кийган, шоҳона отлар минган ҳолда Мисрга кириб бордилар. Юсуф алайҳиссаломни бир тахт устига ўтқиздилар. Жарчилар ишга тушдилар:
— Мана бу латофатли, зарофатли қулни баҳосига етиб ким олади7
— Мана бу ғариб қулни ким олади, деб айтгин, - деди Юсуф алайҳиссалом бошини қуйи солиб, кўзидан ёшларини оқизиб.
— Мана бу нодир қулни ким олади? - деди жарчи.
— Мана бу ҳайдалган қулни ким олади дегин, - дедилар Юсуф алайҳиссалом.
— Мана бу латиф қулни ким олади, - деди жарчи.
— Мана бу заиф қулни ким олади дегин, - деди Юсуф алайҳиссалом.

Жарчи хислатларини деб тиришарди, Юсуф алайҳиссаломнинг эса кўзидан ёшлар шашқатор бўларди.
— Эй Юсуф, қайғурмагил, сабр қилгил. Бугун қул бўлиб стоилсанг, эртга подишоҳликка етказиб, Миср халқини қул қилиб берурман. Бугун ҳорликни тортиб, эртага иззатини кўргин. Бугун «Мен олайин«, деган ҳаридор, эртага "Мен сотайин", деб интизқор бўлурлар, - Оллоҳнинг бу амирини Жаброил алайҳиссалом олиб келдилар. (Оят) »Бу мамлакатда Юсуфга биз шундай мартаба бердик».

Ривоятларда келишича, Ваҳаб ибн Мунаббаҳ айтдилар: «Юсуфнинг баҳоси тўрт юз ритл олтин, тўрт юз ритл, тўрт юз ритл инжу, тўрт юз ритл гавҳарга тенг бўлди». Зулайҳо эри Азизи Мисрга деди.
— Ўша ўғлонни сотиб олинг, бизга қул бўлсин. (Билмадики унинг зи қул бўларини).

Яна бир ривоятда Зулайҳо кажавада ўтириб, сайр тамошадан келаётганда Юсуфга йўлиқди, кўнгли бузилди.
— Бу ўқлонни сотиб олгин, - деди Азизи Мисрга.
— Бизда бунинг баҳосига етгулик молимиз йўқ деди Азиз.
— Бор молимизни берайлик, етмаганига отамдан келтирай, у ҳам етмаса бўйним ва қулоқларимдаги зийнатларимни ҳам чақириб берайин, - деди Зулайҳо. Дарҳақиқат, қуллик ипи боғланган бўйнига маржон не ҳожат!
— Эй Зулайҳо, мен Юсуфни сотиб олиш учун подшоҳдан вакил бўлиб келганман. Сенинг номингдан ҳам сўзлайин, - деди Азиз.
— мен бориб подшоҳдан рухсат сўрайин, рози бўлса, Юсуфни сотиб олайин, - деди Зулайҳо. У парвонадай ўзини оловга отда, қул олмоқчи бўлиб, ўзини қулликка сотди. Йўли Юсуфга, кўзи гўзалга тушгач, тузоқ қўяман деб, ўзи тузоқа тушди. Кўз Билан кўрайин деб, кўнглини олдирди. Узоққа югураман деб, қопқонга илинди. Йўл устида тўлин ойни кўрди-ю, асир бўлди. Хушсиз бўлиб отдан тушди-ю, чечакдай чеҳраси сўлди. Ўзга чора тополмай Азизга Юсуфни олишни тарғиб қилди. Иложи бўлмагач, подшоҳга борди, илтимос қилди. Ижобат бўлгач, мол тўплади, баҳосини бериб Юсуф алайҳиссаломни сотиб олди.

Айтадиларки, малик Заър Юсуф алайҳиссаломнинг оталари кимлигини билгач, Ҳалилнинг насабидан эканини билгач, Исроил уруғиданлигини билгач, савдодан пушаймон бўлди, баъйни бузмоқчи бўлди, аммо уддалай олмади. Юсуфни олиб Канъонга элтмоқчи, олганларини қайтармоқчи бўлди-ю, кўнмадилар. Нечукки, азалда бу тақдирни малик Зайър ёзмаганди. Тақдирда ёзилган қисмадни Заър ўғли буза олмасди. Зулайҳонинг кўнгилда тушган «Унинг муҳаббатига мубтало бўлибдур« ояти ҳукмига Малик Заърнинг шафоати фойда бермасди. »Анна шундай мартаба бердик биз Юсуфга ўша мамлакатда» ояти амрига Абу Зулома қандай ҳам ора кирсин, Зулайҳонинг кўнглидан ишқни қандайин чиқарсин, Юсуфни бу давлатдан нечун маҳрум эта олсин. ўша савдо узилмагач, байъ бузилмагач, Юсуф алайҳиссаломга ёлворишга тушди.
— Эй рисолатга эришган сулола хонадонининг аъзоси, пайғамбарлик илдизининг меваси, эй салтанат вориси, эй саодат муҳри, эй аслнасаб одамизодлар улуғи! Кошки, ўша кунда рост айтганингда сотиб олмаган бўлардим. Олсам ҳам Канъонга олиб борган бўлардим. Энди нима қилайинки, эрким қолмади, қайтариб олмоққа қўлим қисқа, яроғим йўқ, сўзимдан қўйтмоққа ҳолим қолмади. Имконим йўқ, нима ҳийла қилайин, кимдан кенгаш сўрайин.
— Бошқа йўлинг қолмаган бўлса, ҳамма баҳоимни олмагин, озод кишилар баҳосига сотмагин, - деди Юсуф алайҳиссалом. Малик заър бу сўзни қабул қилди. Баҳоларни тушира бошлади.

ЛАТИФА. Оқил кишиларга ойю кундай равшанки, кофирлар бу дунёнинг чиройини беҳад кўп мол бериб сотиб олдилар, лекин оғринмадилар, чунки улар ҳам мол олдилар, ҳам жамол. Мусулмонман дегувчилар, сизлар охират Юсуфин (яъни гўзал оқибатин) тоат-ибодат отлик нарх билан сотиб олишда оғринманг, йўқса, иккисидан ҳам қуруқ қолурсизлар. Негаки, (Оят) «Албатта Оллоҳ таоло бировга охиратнинг ҳисобига дунё беради».
— Сенинг сўзларингни эшитдим, - деди молик Заър Юсуф алайҳиссалом олдига келиб. - Олган молларни Азизи Мисрга топширдим. Энди сендан бир ҳожатим борки, ижобатидан умидвор ҳаридорман. Молим беҳад зиёда-ю аммаларим йўқ. Бутоқлари йўқ қуруқ ёғочман. Сендан дуо бўлса, унинг ижобатига ҳақдан умидим бор. Айтдиларку, ўғил-қиз гўрга нур, кўзларга Сурур бўларлар. Расул алайҳиссалом айтадилар: «Фарзандларимиз - ерда юрган жигарларимиз».

Бу сўзларни эшитган Юсуф алайҳиссалом кўкка муидвор тикилди.

Жаброил амин шу лаҳзада келтирди:
— Эй Юсуф, бу қулимизнинг ҳожатини сўрагин, ижобат эшиклари очиқ.
— Эй рисолатга эришган сулола хонадонининг аъзоси, пайғамбарлик илдизининг меваси, эй салтанат вориси, эй саодат муҳри, эй аслнасаб одамизодлар улуғи! Кошки, ўша кунда рост айтганингда сотиб олмаган бўлардим. Олсам ҳам Канъонга олиб борган бўлардим. Энди нима қилайинки, эрким қолмади, қайтариб олмоққа қўлим қисқа, яроғим йўқ, сўзимдан қўйтмоққа ҳолим қолмади. Имконим йўқ, нима ҳийла қилайин, кимдан кенгаш сўрайин.
— Бошқа йўлинг қолмаган бўлса, ҳамма баҳоимни олмагин, озод кишилар баҳосига сотмагин, - деди Юсуф алайҳиссалом. Малик заър бу сўзни қабул қилди. Баҳоларни тушира бошлади.

ЛАТИФА. Оқил кишиларга ойю кундай равшанки, кофирлар бу дунёнинг чиройини беҳад кўп мол бериб сотиб олдилар, лекин оғринмадилар, чунки улар ҳам мол олдилар, ҳам жамол. Мусулмонман дегувчилар, сизлар охират Юсуфин (яъни гўзал оқибатин) тоат-ибодат отлик нарх билан сотиб олишда оғринманг, йўқса, иккисидан ҳам қуруқ қолурсизлар. Негаки, (Оят) «Албатта Оллоҳ таоло бировга охиратнинг ҳисобига дунё беради».
— Сенинг сўзларингни эшитдим, - деди молик Заър Юсуф алайҳиссалом олдига келиб. - Олган молларни Азизи Мисрга топширдим. Энди сендан бир ҳожатим борки, ижобатидан умидвор ҳаридорман. Молим беҳад зиёда-ю аммаларим йўқ. Бутоқлари йўқ қуруқ ёғочман. Сендан дуо бўлса, унинг ижобатига ҳақдан умидим бор. Айтдиларку, ўғил-қиз гўрга нур, кўзларга Сурур бўларлар. Расул алайҳиссалом айтадилар: «Фарзандларимиз - ерда юрган жигарларимиз».

Бу сўзларни эшитган Юсуф алайҳиссалом кўкка муидвор тикилди.

Жаброил амин шу лаҳзада келтирди:
— Эй Юсуф, бу қулимизнинг ҳожатини сўрагин, ижобат эшиклари очиқ.
— Қандай дуо қилайин. Ишорат ва ибодатни ўргатгил, эй Жаброил, - деди Юсуф алайҳиссалом.
— Айтгилки: «Эй бировни азизу, бировни ҳор қилгувчи Зот! Эй бировнинг мартабасини баланду, бировникини паст қилгувчи Зот! Эй бировга бергувчию, бировни маҳрум қилгувчи Зот! Эй ҳар нарсага қодир Зот, мана бу бўйсафидга ўғил фарзандлар ато этгил!» - деди Жаброил амин.

Танбеҳ. Ўе ўғил-қизи бўлмаганлар, муроди ҳосил бўлмаганлар! Қалбларингизни покланг, эътиқодингизни мустаҳкамланг, бу калималарни тилда жорий қилинг. Юсуф алайҳиссалом дуоси барокати туфайли Оллоҳ таоло барча тилакларингизга етиштиргай. Иншооллоҳу таоло!

Сиддиқнинг бу дуоси ижобат бўлди. Абдуллоҳ ибн Аббос р.а.нинг ривоятига кўра, «Юсуф алайҳиссаломнинг Молик Заърга қилган дуоси ижобат бўлди. Моликнинг ўн икки чўрилари бор эди. Ул кеча ҳаммалари Билан қовушди. Уларнинг ҳар қайсиси эгиз фарзандга ҳомиладор бўлдилар. Тўққиз ойдан сўнг йигирма тўрт ўғил туғиб бердилар».

Савол: Юсуф алайҳиссаломнинг Оллоҳга шунчалик яқин ҳолати бўлса-ю, бунчалик машаққат тортмоғига не сабаб?

Жавоб: Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо алайҳиссалом дейдиларки: «Ҳақиқатда балоларнинг энг каттаси пайғамбарларга тушади, улардан кейин авлиёларга, ундан кейин улардан қуйиларга ва ундан кейин шу тартибда. Оллоҳ таоло даргоҳида авлиё қуллар мисоли игна каби бўладилар. Ҳамма чопонлар игна билан тикилади-ю аммо ўзи яланғоч қолади. Ёки баъмисоли чироқ: ўзи ёнару, ўзгаларга ёруғлик берар».

Амморий қиссаларда келишича, Юсуф алайҳиссаломни савдолашиб, сотиб олинаётган пайтида туя мингган кўчманчи арабни кўришибди. Ул туя бу ой юзлик зотни кўриб тилга кирибди: «Яратганнинг тақдирида нима ҳикмат бор билмасман». Буни эшитган ҳамма ҳалойиқ лол қолдилар. Айтишларича, туя уч кунлик масофадан Юсуф алайҳиссаломнинг ҳидини сезди, кўрмоққа муштоқ бўлди, уч кунгача на ўт еди, мақсадига етгач, сўзлаб юборди. Ишорат. Юсуф алайҳиссалом туфайли мунглик ва безабон туянинг ҳоли шу бўлгач, бечора Зулайҳо қандоқ сабр қилсин.

Айтишларига кўра, Зулайҳо Азизи Мисрнинг хотини эди. Азизи Миср қибтий эди, Райён Маликнинг этикдўзи эди, мўмин эди, имон келтирганини Райён малик ҳам билар эди. Унга «Сенинг юмушларингни адо қилайин, мени имондан қўйтармагил», деб ўтинч қилган эди.

Оллоҳ таоло Юсуф алайҳиссаломнинг кўркидан олиб, Зулайҳога ҳам берган эди. Айтишларича, ўша кунда Юсуф алайҳиссалом ўн уч ёшда, Зулайҳо эса ўн саккизда эди. Азизи Миср Юсуф алайҳиссаломни сотиб олиб, уйига келтирди.
— Бунга яхшиликлар қилгин, бошқалардан ортиқроқ қарагин, тотли таомлар, юмшоқ кийимлар кийдиргин, уни ғоятда изатли тутгин, - деди у Зулайҳога тайинлаб. - Бизларга фойдаси теккусидир, Сотсак, ундан кўп фойда олармиз, сотмасак, уй ичида ишлатармиз, шояд фойдаси тегса. Маълум тушса, озод қилиб, ўғил тутинармиз.

Ҳадис. Ибн Маъсуд р.а. ривоят қиладики: энг ростгўй ва фаросатли одам учратур - биринчиси, Азизи Миср ва унинг «Шояд бизга фойдаси тегса ёки ўғил қилиб оламиз» деган сўзи; иккинчиси - Шуайб алайҳиссаломнинг қизи.

ҳалиги кўчманчи араб яна келди.
— Эй йигит, нимага йиғларсан, - деди у.
— Нечун йиғламайинки, отамдан ҳам онамдан айрилдим, қул қилиб сотилдим, - деди Юсуф алайқиссалом. - Сен қайси юртдан келдинг, эй аробий
— Канъондан келдим, - деди.
— Яъқуб алайҳиссаломни билармисан? - деди Юсуф алайҳиссалом.
— Нега ҳам билмайин, пайғамбаримиз - Яъқубдир, - деди у.
— Яъқуб оиласидан қандай хабар берарсан? - деди Юсуф алайҳиссалом.
— Яъқубнинг Юсуф деган ўғли бор эди. Биродарлари уни биёбонга овга олиб бориб, «Бўри еди« деб қайтиб келдилар. Йиғлай-йиғлай Яъқубнинг кўзлари кўрмас бўлди. Йўл бошида "Байт ул-аҳзон" (»?амлар уйи») деган уй қуриб, ўшанда ибодат билан йиғлаб турар, - деди у. Бу гапни эшитган Юсуф алайҳиссалом ҳушидан айрилди. Ҳушига келгач деди:
— Эй аробий, Яъқуб пайғамбарининг Юсуф деган ўғли менман, қариндошларим қул қилиб сотдилар. Канъонга борсанг, Яъқуб пайғамбарга менинг саломимни етказгил ва Яна дегилки: «Эй отам, мен учун йиғлай-йиғлай кўзларинг кўр бўлибдур, буни эшитиб заиф танимга таом сингмайдирган бўлди, ёруғ жаҳон кўзимга тангу тор бўлди, қорайди», - дегач Юсуф алайҳиссалом дуо қилди. Унинг туяси ўрнидан турди, йўлга тушди, Юсуф эса йиғлаган ҳолда уйга кирди.

Кўчманчи араб канъонга кеелиб, Яъқуб пайғамбарнинг эшигини қоқди. Шунда Юсуф алайҳиссаломнинг Зайна исмли қиз қариндоши эшикни очди.
— Ким бўларсан, қандай одамсан? - сўрдаи Зайна.
— Яъқуб пайғамбарига гапим бор, уни бошқаларга айтмасман, - жавоб қилди аробий.
— Яъқубнинг бугун олдингга чиққулик ҳоли йўқдир. Бугун у Юсуфнинг қонли кўйлагини қўлга олгандир. У Одам алайҳиссалом ридосини кийди, Шис алайҳиссалом тожини бошига қўйди, Нуҳ алайҳиссалом хассасини қўлига олди, Иброҳим алайҳиссалом кўйлагини эгнига илди, Исмоил алайҳиссалом белбоғини белига боғлади. Арзини беҳожат подишоҳига «Илоҳо, Юсуфнинг ўлик ё тириклигини менга билдиргин!» - Дея арзи ҳол қилди Зайна.
— Дуоси ижобат бўлди, мен Юсуфнинг олдидан келдим, - деди аробий. Зайна кириб бу сўзларни айтганди, Яъқуб пайғамбар уни ҳузурига чорлади. Аъробий Юсуф саломини топширгач, ота оҳ-доди-ю хушидан айрилди. Хушига келгач:
— Эй аробий, тушмисан? - деб сўради.
— Тушмасман, Юсуфнинг олдидан келдим, - деди у. Шунда Яъқуб пайғамбар ўрнидан турди-да, аробий қучиб, икки кўзини ўртасидан ўпаркан:
— Эй аробий, Юсуфимни шу кўзларинг билан кўрдингми? - деб сўради.
— Кўрдим, - деди аробий.
— Эй аробий, мени шунчалик севинтирдингки, не ҳожатинг бўлса айтгил, Оллоҳдан сўраб берайин, сен ҳам севинчга тўлгил!
— Эй Оллоҳнинг расули, менга мол-дунё керакмас, егулигим, кийгулигим бор. Ўттиз қизим бору ўғлим йўқ. Дуо қилгин, Оллоҳ таоло менга ўғил ато этсин, - деди аробий. Яъқуб алайҳиссаломнинг дуоси ижобат бўлиб, арабийга олтмишга ўғилнинг каромати қилди.

Юсуф алайҳиссалом балоғатга етгач, Оллоҳ таоло унга илми ҳикмат, яъни тушлар таъбирини эваз қилиб бериш билан ёрлақади. (Оят) «Вақтики, у камолга етганда Биз унга ҳикматни ва илмни бердик. Яхши амал қилгувчиларни Бизга анна шундай мукофотлаймиз».

(Айтишларича, балоғат ёши ўн саккизда, Яна айтарлар йигирмада, яна йигирма бешда дерлар, тағин ўттиз, ўттиз уч, қирқ ва яна олтмишда дерлар).

Зулайҳонинг сабри қолмади. Бир куни Юсуфни бўстонга киритиб:
— Эй Юсуф, кўнглида бир сир борки, уни ҳеч кимсага айтмасман, бу қандай сирлигини билурмисан? -деди.
— Эй Зулайҳо, сенинг кўнглингда нима борлигин қаёқдан билай, - деди Юсуф.
— Менинг кўнглимда сенинг муҳаббатинг бор, сени беҳад севарман.
— Мени севгунча ўз эрингни севгил.
— Ортиқ сабр қилолмасман, не илож қилай?
— Сабрдан ортиқ илож йўқдир, менинг юзимга боқмагин.
— Тириклигим боиси сенга сабр қилмоқдир. Яна жонимнинг ҳаловати сенинг юзингдир. Яна кўзиминг нури сенинг дийдорингдир, - деди Зулайҳо. Бу сўзларни эшитган Юсуф алайҳиссалом

Зулайҳодан ўзини йироқ тута бошлади. Шу куни қайтиб кўринмади. Эртасига Зулайҳо унинг олдига келди.
— Эй Юсуф, бўстонимиз яна гўзаллашмиш, турфа чечаклар очилмиш, неъматлардан баҳраманд бўлиш вақти етмиш. Тургил, бўстонга боргил, неъматлардан егил, чечакларни ҳидлагил, томоша қилгил, - деди Зулайҳо.
— Эй Зулайҳо, менинг бўстоним Канъонда қолди, ўзга бўстоннинг кераги йўқдир, - деди Юсуф алайҳиссалом унга жавобан.
— Бошқа бир бўстонда чечаклар сувсиз қолиб сўлмиш, унга сув бергил, - деди Зулайҳо.
— Сўлган чечакка сув бериш бўстон эгасига муносибдир.
— Эй Юсуф, сенинг муҳаббатингдан кўзим ёшларга ғарқ бўлди. Кошки, сени кўрмаган бўлсам эди, - деди Зулайҳо. Сен менинг қулим бўлатуриб, нега бўйсунмассан?
— Мен тангрининг қулиман.
— Эй Юсуф, яқинроқ келгин, кимдан қўрқасан?
— Икки ҳақни сақларман: бири яратган Оллоҳ ҳаққи, иккинчиси мени сотиб олган Азиз ҳаққидан қўрқаман.
— Осмонлар тангрисидан қўрқар бўлсанг, ҳазинамдаги молу, олтину-кумуш, ёқут ва гавҳарларимни йўқсилларга бериб, сенинг гуноҳларингдан кечирайин. Агар эримдан қўрқар бўлсанг, ҳозироқ оғу бериб ўлдираман-да, тавба қиламан, - деди Зулайҳо.
— Гуноҳ қилмагин, тавба ғамига ботмагил, - деди Юсуф алайҳиссалом.

Бу гаплардан аччиғи чиққан Зулайҳо тарбиячи энагаси олдига бориб, ўз ҳолини унга баён этди. Энагаси унга кўп насиҳатлар қилди. Аммо Зулайҳога бу ўгитлар ёқмади. Қайғу чека-чека, ўлар ҳолатга етганда кампар энага йиғлаб шундай деди:
— Эй Зулайҳо, менга кўп мол бергилки, мен уларни шундай ҳарж қилайин, мақсадингга етказайин.

Зулайҳо энагасига минг олтин, минг мисқол ифор, минг мисқол кофур ва қимматбаҳо иччи чопон берди. Кампир бу молларни сарфлаб, шишадан (баъзилар айтишлари мармардан) бир уй бино қилдирди. Бу уйни ойнадан ёруғ қилдирди, нақшлар Билан зийнатлатди. Деворлари ва шифтига Зулайҳо ва Юсуфнинг суратлари чиздирди. Яшил, кўк, қизил, сариқ чечаклар билан безатилган хонани кофиру гулоблар ва турли тилсимлар билан тўлдирди. (Айтишларича, бегона кампирни уйга киритмаслик лозим. Агар қайси уйга кирса бузмайин чиқмас).

Уй битгач, Зулайҳо баданлари кўриниб турадиган ҳарир кийимлар кийган ҳолда бу уйга кириб ўтирди. Юсуфни ҳам чақириб, уйга киритдилар. Бу уйнинг еттита эшиги бўлиб, ҳар бирига занжирлар солинганди. Юсуф алайҳиссалом қайси бир эшикдан ўтган заҳоти у эшикни маҳкам беркитдилар. У Зулайҳо ўтирган хонага кирганда Зулайҳони ҳарир кийимлар кийган, безанган ва оройиш берилган ҳолда кўрди. Зулайҳо ўзини Юсуфга бағишлади. Юсуф алайҳиссалом эса уни кўргач, лозими боғичларига тугун сола бошлади. Буни кўрган Зулайҳо у боғичларини ечаётир, Дея умид қила бошлади.
— Эй Юсуф, юинг мунча ҳам гўзал, - дея гап қотди Зулайҳо.
— Парвардигорим мени шундай яратмиш.
— Сочларинг намунча чиройли?
— Қабримда ҳаммадан олдин тўкиладиган мана шу сочларимидир.
— Кўзларинг бунчалар гўзал?
— Қабрда қурт-қумирсқалар аввал уларни ерлар.
— Эй Юсуф, менга бир боққил, - нозланди зулайҳо.
— Умрим сўнгида қоронғуликдан (кўр бўлиб қолишдин) қўрқарман.
— Қўлингни сийнамга қўйгин.
— Дўзахдаги занжирлардан қўрқаман.
— Мен каби гўзалларни кўнглинг истамайдими?
— Истайди, аммо Оллоҳдан қўрқаман.
— Мен сени севаман.
— Мен Оллоҳни севарман.
— Мен билан ётоқхонага киргин, - чорлади Зулайҳо.
— Жаннатдаги ўрнимдан маҳрум бўлиб қолишдан қўрқарман.
— Сен менинг сотиб олган қулимсану, нега бўйсунмайсан?
— Мени сотган одамлар биродарларим эди.
— Мега мендан қочрасан?
— Икки зотнинг ҳаққи учун: бири - еру осмонларнинг Илоҳининг ҳаққики, ундан қўрқарман; иккинчиси - сотиб олгач, «Буни ғоятда иззатда тут» деган одамнинг ҳаққидан қўрқарман, - деди Юсуф алайҳиссалом.
— Мол-дунёим беҳад кўпдир, садақа қилсам, кўк тангриси гуноҳингни кечиргай, эримдан қўрқсанг, заҳар бериб ўлдирайин, - Дея Зулайҳо неча бор талпинди, аммо мақсуди ҳосил бўлмади, ҳафсаласи пир бўлди.
— Оллоҳ таолодан паноҳ тилайман, - деди унга жавобан Юсуф алайҳиссалом. - Азизи Миср сотиб олиб, менга эзгулик қилди. Шу боис унга ёвузлик истамайман. Агар шундай қилсам, ўзимга зулм қилгайман. Золимларнинг тангри таоло азобидан омон топишга имконлари йўқ. (Оят) Юсуф деди: «Ҳудодан паноҳ тилайман. Албатта, У менинг парвардигорим, У менинг даражасни чиройлик қилди. Албатта, золимлар ва тўғри иш қилмаганлар ҳаргиз нажот топмаслар».

Савол: Юсуф ҳақида Зулайҳонинг эзгу ниятлари кўп эди, аммо у Азизни яхшилади. Бунинг ҳикмати нимада эди?

Жавоб: Зулайҳонинг эҳсони кибр-ҳаво Билан булғаланганди, шу боис уни яхши демади. Азизи мисрийнинг эҳсони кибрдан ҳоли эди, шу туфайли Юсуф уни ёд этди.

Зулайҳо талпинганида Юсуф алайҳиссалом уни кўрмайин, дея ортига ўгрилганида, ўзининг суратиник ўрди. Зулайҳо Билан бирлашиб тургани расмга солинганди. Ўнгга, сўлга, ости-ю устига боқди, шу манзарага такрор-такрор кўзи тушаверди. Шундан сўнг Зулайҳога боқди, бир суратига қаради, беҳад гўзал эди. Айтишларича, Ҳавво онадан кейин аёллар ичида Зулайҳодан кўрками йўқ эди, кўнглида майл уйғонди.

Савол: Зулайҳо Юсуфга қасд қилди, аммо Юсуф Зулайҳога нега қасд қилмади?

Жавоб: Зулайҳо кофира бўлганидан зинога қасд қилди. Яна айтишларича, ўша вазиятда майл қилишлик эрлик нишони Билан эмас. Негаки, барча пайғамбарлар бутун айблардан ҳолидир. Эркакнинг эр эмаслик айби ҳамма айблардан оғирроқдир. Бошқа кичик айблар пайғамбарларда бўлмас экан, нега энди улуғ айб Юсуф алайҳиссаломга раво бўлсин.

«Эҳсон ал-баён» деган тавсирда келишича, Мадина шаҳрида Сулаймон ибн Ясар исмли гўзал ва кўркам бир йигит бор эди. Мадина аёллари унинг ишқи Билан маст бўлиб, эрларига кўнгилсиз бўлдилар. Сулаймон ибн Ясор бундан ҳабар топгач, балога йўлиқмайин, Дея мадинадан қочиб бориб, Шомга ўрнашди. . . Еттиш йилдан сўнг Юсуф алайҳиссаломни тушида кўради.

Ундан «Эй юсуф, хотинларга майл қилиб, қасд қилган сенмисан?«, деб сўради. Шунда Юсуф алайҳиссалом »Агар парвардигоримнинг мўжизаларини кўрмаганимда эди, маломатинг ўринли бўларди. Айт-чи, аёлларга қасд қилмасдан улардан қочган сенмисан?» дея жавоб берибди. Ушбу далил Билан маълум бўладики, Зулайҳо қасд қилганида Оллоҳнинг мўжизасини кўрган Юсуф алайҳиссалом обрўйи билан ўзини сақлади.

Пайғамбаримиз муҳаммад мустафо с.а.в. дебдурларки: «Менга дунёдаги уч нарса суюкли бўлди: бири хушбўй нарсалар, иккинчиси хотин зоти ва учинчиси намозда кўзимнинг ёруғ бўлиши».

Ишорат: Агар Юсуф Зулайҳога қасд қилмаганида эди, (Оят) «Биз шундоқ қилдик, ундан ёмонликни ва беҳаёликни қайтармоқ учун« дейилмаган бўларди. Юсуф алайҳиссалом қасд қилди, аммо Оллоҳ таолодан қўрқди ва шариат ҳаққини сақлади. Оллоҳ таоло марҳамат қиладики: »Кимки бизшга Юсуф сингари сиғинса, уни Юсуфни қутқаргандан қутқазурмиз».

Ҳикоят. Бир аёл имом Муҳамма ибн ҳасан Шайбонийга ошиқ бўлиб қоади. У йўл бўйида пойлаб ўтириб, имом Муҳаммад келганида деди:
— Эй мўминларнинг имоми, сендан бир масалални сўрамоқчи эдим. Уйга киргил, сўрайин.

Имом уйга кириши билан аёл ортидан эшикни беркитди-да, унга ташланди. Имом унга қанча насиҳат қилмасин, қабул қилмади.
— Менинг хирсим кучлидир. Жон аччиғидан хирс аччиғи қаттиқ дейишади. Мени кўргил, ҳожатимни ушатиб олайин, ундан кейин сенинг муродингни ҳосил қилайин, - деди имом.

Аёл бунга кўнди. Имом ташқарига чиқиб, ўзининг вужудидан чиққан нажосатини юзига, бўйнига суртган ҳолда қайтиб кирди. Буни кўрган аёлнинг кўнгли совиди.
— Эркак киши ҳам шундай бўладими, бор кетгил! - дея уйидан чиқариб юборди. Имом Муҳаммад уйига боргач, минг олтинни садақа қилди ва Оллоҳ таолога шукрона келтирди. Дейдиларки, одамзотдан икки нарса қолар: эзгулик ва ёмонлик.

Кўргилки, Зулайҳонинг ўтганига неча йиллар бўлса ҳам унинг яроқсиз ишини ҳамон барча имомлар меҳробда, ҳамма олимлар минбарда, барча қорилар анжуманларда, ҳамма фарзандлар мактабларда ўқиб келадилар. Шунинг баробарида Юсуф ҳам дунёдан ўтганида қанча йиллар бўлса-да, унинг эзгу номи қолди ва уни Оллоҳ каломи ичида (Оят) «Ҳақиқатда у Бизнинг мухлик қилинган бандаларимиздар», дея қироат қилинмоқда.

Қачонки, Зулайҳо Юсуфни уйга киритганидан кейин эшикларни темир занжирлар билан беркитганида Юсуф алайҳиссалом кўнгли нохушликни сезиб, иштони боғичини туга бошлади. Буни кўрган зулайҳо Юсуф иштони боғичлари ечмоқда, деб ўйлаб, севинганидан уйнинг тўрида турган бут устини чодир Билан ёпиб қўйди.
— Устини ёпганинг нима эди? - сўради Юсуф алайҳиссалом.
— Топинадиган бутим ўшадир, ундан уялурман, - деди Зулайҳо.
— Сен бир санамдан уялганингда мен нега Оллоҳдан андиша қилмайин, - деди Юсуф алайҳиссалом.

Баъзилар айтадилакрки, Юсуф бу ишни қилайинми, Дея икбиланиб қолди. Қулнинг ўз муроди устидан эрки бўлмасди, аммо Юсуфни ўзи кўрган далиллар тўхтатиб қолганди. Ўша далиллар нима эди?

Бири шуки, Юсуф «Қаноти юлинган қушдай бўлишни истайсан-ми? Бошқа қушлар кўкка учса, сен ерда қолурсан», деган овозни эшитганди.

Яна бири шуки, уй шифтида Яъқуб алайҳиссаломни кўрганда ва у «Эй Юсуф, пайғамбарлардан эканлигингни унутиб, аҳмоқлар ишини қиласанми?» деган эди.

Яна бири шуки, уйнинг шифтида «Эй Юсуф, зино қилмагин!» деган ёзувни кўрганди.

Яна бири шуки, Азизи Мисрни кўрганди. Яна айтишларича, Зулайҳонинг юзига боққанда, кўзига кўрксиз кўринди: юзи ёнғоқ каби қаваргандек, лаблари ҳабашийлар лабларидек, кўзлари чақир, бурун тешиклари кенг ҳолда намоён бўлди. Бу ҳолатни кўрган Юсуф алайҳиссалом юзини ўгирди.
— Эй Юсуф, биттагина сўзим қолди, сабр қилгин айтиб олайин, - деди зулайҳо.

Аммо Юсуф алайҳиссалом ортига бурилди, Зулайҳодан кечмоққа тушди. Зулайҳо юсуфни тутмоқчи бўлиб ўрнидан турди, бири қочди, иккинчиси қувлади. Юсуф алайҳиссалом қайси эшикка етгани ҳамони Оллоҳ қудрати билан эшикнинг темир занжирлари ўз-ўзидан очиларди. Бир-бирларин қоча-қува еттинчи эшикка етганларида Зулайҳо Юсуф алайҳиссаломинг этагидан тутиб олди, тортганида этак йиртилиб, бир парчаси қўлида қолди. (Оят) «Улар ҳар иккаласи дарвоза томон югирдилар ва у Хотин Юсуфнинг орқа этагидан йиртиб олди ҳамда дарвоза олдида ул хотиннинг эрини учратиб қолдилар». Эшик олдида ўз эрини кўрган Зулайҳо айбни Юсуф алайҳиссаломга ағдарди:
— Сени уйингда хотининг ёмонлик қилган, таомингга қўл чўзган одамнинг жазоси нимадир? - деди Зулайҳо ўзини оқламоқчи бўлиб.
— Менинг аёлимга ким ёмонлик қилди, ким қўлини чўзди? - деди эри.
— Уйда ётган эдим, Юсуф кириб қолди, ёлғизлигимни кўриб, менга қўл чўзгани қасд қилди. Аччиғимдан уни қувиб чиққанимда, сен дуч келдинг, - деди зулайҳо.

Латифа. Зулайҳо кофира эди, ўз айбларини Юсуфга ағдарди. Зулайҳо бир соат ичида учта макр тузди. Аввало айбини ўз зиммасидан Юсуфга ағдарди; кейин уни ўлдириб қўядилар деб қўрқди-да, зиндонга солишни талаб қилди; Яна зиндонга солдирганим учун менга нисбатан адоват уйғонади деб ўйлади-да, қаттиқ азобга солишини тилади.
— Мен сени сотиб олгандим, ишончли ва ихлосли деб билгандим, ўғил тутингандим. Буларнинг эвазига шундай жавоб қилдингми? - деди азиз Зулайҳонинг иддасларини эшитгач, Юсуфнга қараб.
— Мен покман, гуноҳим йўқ, - деди Юсуф алайҳиссалом ўзини ҳимоя қиларман. - Зулайҳонинг ўзи қасд қилди, қувлади, қочиб чиқдим.
— Сен ундай дейсан, бу эса бундай дейди. Қайси бирларинггизнинг сўзларингиз ёлғон эканлигини билмай қолдим, - деди Азиз бу гаплардан ожиз қолиб, ҳаёлга чўмаркан.
— Бу ишга шошилмагин, яхши ўйлаб олгил, - деди Юсуф алайҳиссалом.
— Поклигингга қандай гувоҳлик келтирасан? - Сўради азиз. Шунда Юсуф алайҳиссалом Зулайҳонинг Талҳон исмли хизматкорининг бешикда ётган тўрт ойлик чақалоғини кўрсатди.
— Эй Юсуф, гуноҳ қилганинг, ёлғон сўзлаганинг етмасмиди, яна менинг устимдан куларсан? Тўрт ойлик бола қандай қилиб сўзласин? - деди Азиз гинахонлик қилиб.
— Менга яқин келгин, сўзларимдан ҳурсандчилик ва фарқ топарсан, - деди чақалоқ шунда азизга қараб. Азиз боланинг олдига келди. - Эй Азиз, Юсуфнинг кўйлагини олди томонидан йиртилган бўлса, Зулайҳо ростгшўйлардан бўлар, Юсуф ёлғончилардан бўлар. Агар кўйлакнинг орқа томнидан йиртилган бўлса, Юсуф ростгўйлардан бўлар, Зулайҳо ёлғончилардан бўлар.

Савол: Чақалоқ Зулайҳо ёлғон айтди, Юсуф тўғри сўзлади, Дея аниқ-равшан нишорна бермасдан, ишорат билан гапирди. Бунинг боиси нимада?

Жавоб: маҳлуқ (яратилмиш)ларнинг гуноҳликлари икки нарчадан бирига нишона беради: ё поклайди, ё раво қилади. Аммо бу бола Оллоҳ таоло даргоҳидан сўз сўзлади. Шу сабабдан ёлғон сўзлаш раво эмасди, рост гап айтилса расволик бўларди. Расво қилмоқ Яратганга раво эмас, шу жиҳатдан Зулайҳонинг пардасини очмади, балки ибрат Билан эмас, ишорат билан билдирди.

Фойда. Эй мўъмин, ўз гуноҳингни ўзгаларга юкламагин, юклагудай бўлсанг, Оллоҳ унинг поклигини албатта билдириб, сени расво қилгай. Зинҳор бирор кимсага душманлик қилмагилки, у ҳам сенга душманлик қилмасин. Биродиринг айбини одамлар олдида очмагин. Негаки, Юсуф алайҳиссалом ҳам зарурат бўлмагунча ўзини оқлашга интилмади.

Чақалоқ берган нишона равшан бўлмаса ҳам Азизи миср мулоҳаза Билан англади. У Юсуфнинг этагига қараб, орқаси йиртилганини кўрди.
— Бу сиз аёлларнинг ҳийлангиз экан, - деди Азиз Зулайҳога танбеҳ назари билан боқаркан. - Ўзингизни оқлаш учунгуноҳингизни бошқаларга ағдариб қутилмоқчи бўласиз. Аёллар макри-ҳийласига чек-чегара йўқ экан.

Айтишларича, аёлларнинг макри шаҳват Билан бирга бўлганидан улуғ туради, аммо шайтоннинг макри кичикдир, чунки у Оллоҳ зикри билан заифлашди. Зеро. Оллоҳ таоло ҳам Қуръонда Азиздан ҳабар бераркан «Ҳақиқатда сизларнинг макр-ҳийлаларингиз улуғдир« деди, Шайтонлар ҳақида эса »Ҳақиқатда шайтоннинг макри заифдир, ҳеч нарса эмасдир» дея марҳамат қилгандир.

Савол: Аёллар ҳийласи нимадан улуғ бўлади-ю, шайтоннинг ҳийласи нимадан заиф бўлади?

Жавоб: Шайтоннинг ҳийласи яширин бўлганидан заифдир. Аёллар ҳийласи очиқлигидан улуғ бўур.

Яна бир жавоб: Оллоҳнинг номини эшитса шайтон қочиб кетади, аммо аёллар минг оят ўқилса ҳам қочмайди.

Яна бир жавоб: Шайтон ҳийла қилган чоғда ёлғиз бўлади, аёллар эса макр бошласалар уларга шайтон қулдош бўлур. Шу туфайли шайтонники заиф, аёлларники улуғдир.

Манбаларда ҳикоя қилинишича, бу гапларни айтгач, Азиз Миср аччиқланиб чиқиб кетади. Шунда Зулайҳо Юсуф алайҳиссаломга маломат бошлайди:
— Эй Юсуф, сен қочмаганингда мен бу ҳолга тушмаган бўлардим. Энди мен сенга шундоқ азоблар қилайинки, уларни ҳали дунё кўрмаган.
— Эй Зулайҳо, шарм қилмадинг, гуноҳдан парҳез тутмадинг. Менга қандай зўзлар айтилганини ўзинг ҳам эшитдинг. Ҳудодан қўрқмадинг, бандалардан уялмадинг. Қўлингдан келганини қилсанг, майли, розиман, - деди Юсуф алайҳиссалом.
— Эй Юсуф, менга шундай заҳарнинг заҳрини торттирдингки, мен ҳаргиз бу оғунинг тотини сенга ҳам торттирмайин қўймасман, - деди Зулайҳо.

Шунда Оллоҳ таолодан адаб келди:
— Эй Юсуф, балога учрадинг, энди сабр қилгин! Элда яхшилик Билан номинг чиқсин! Эй Зулайҳо, эрксиз ҳолда кўнглингни олдирдинг, энди тавба қилгин, гуноҳингни Оллоҳ кечирсин! Эй Юсуф, Зулайҳонинг сирларини бошқа очмагин, душман бўлиб қолмасин! Эй Зулайҳо, ўз гуноҳингни бировларга ағдармагил, менинг ҳаққимни сақлагил!

Шундан сўнг зулайҳонинг кундан-кунга ҳоли забун бўлиб, кечаси уйқуси, кундузи ороми қочиб, Юсуф алайҳиссаломга муҳаббатлари беҳад ошиб бораверди. Бўлиб ўтган воқеалар Мисрнинг беш-олти аёлига эшитилиб, улар «Зулайҳо бир қулга ошиқ бўлиб қолиб, уни ўзига мойил қилмоқчи бўлиб, ҳамиша қувлармиш, қули эса қочармиш», дея маломат қила бошладилар.

Уламоларнинг айтишларича, маломатчи хотинлар олти киши эди: вазирнинг, соқийнинг, баковулнинг, ясовулнинг, қозининг, ҳожибнинг хотинлари эди. Азизи Мисрдан сўнг бу хотинларнинг эрлари подишоҳга яқинроқ ва улуғроқ эди. Хотинларнинг ғойибона маломатларини эшитган Зулайҳо улардан ўзини торта бошлади.
— Эй Юсуф, сен туфайли маломат ўқига нишон бўлдим. Бир қанча аёллар ғойибона маломат қилмоқдалар. Мақсадим шуки, уларни меҳмондорчиликка чақираман. Ўша вақтда сен офтобда ва дастшўй олиб киргин, - Дея тайинлади Зулайҳо Юсуф алайҳиссаломни чақириб, у зот рози бўлдилар.

Зулайҳо уларни меҳмондорчиликка чорлади. Тансиқ таомлар пиширтирди, ҳаммаларининг ўтирар ўринларини белгилаб чиқди. (Оят) «Вақтики у (Зулайҳо) уларнинг ҳийлаларини эшитди, уларга одам юборди ва улар учун чиройли бир мажлис ҳозирлаб қўйди». Аёлларнинг ўринлари белгилангач, ҳар бирининг олдига бир товоқда гўшт, ёнига пичоқ ва қовун қўйдириб чиқди. Ўша олти Хотин билан яна бошқа аёлларни ҳам, жами қирқ хотинни меҳмонга чорладилар.
— Эй менинг дугоналарим, қўлдошларим, шунча йилки, дўстлашдик, борди-келдимиз бор, таому неъматлардан баҳраманд бўлдингиз. Бугун сизлардан бир тилагим бор, ўша тилагимни бажо қилурмисиз? - деди зулайҳо меҳмонлари келиб ўтиргач.
— Эй Зулайҳо, нима тилагинг бўлса, айтгил, ҳозирмиз, - дейишди хотинлар таъзим бажо қилиб.

Чодирларингизни кийсангиз, юзларингизни ўрасангиз, пичоқларни қўлингизга олсангиз. Дўстим Юсуф келганида менинг кўнглим учун олдингизда гўшт ва қовунлардан кечиб, Юсуфнинг оғзига қараб отаверинг. Ким кўпроқ тиришса, каттароқ бўлакни кесиб, Юсуфнинг оғқзига қаратиб отса, унга каттароқ мукофот инъом этаман, - деди Зулайҳо.

Ҳаммалари рози бўлишгач, Юсуф алайҳиссаломга одам юбортириб, чорлатди. Ул зот ҳам Зулайҳонинг сўзи синмасин, Дея чиқиб келдилар. (Оят) «Вақтики, у хотинлар Юсуфни кўрдилар, ғоятда ҳайратда қолдилар. Ва у хотинлар бамисоли кундуз куни чиққан қуёшни кўрдилар».

Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Меърож тунида Юсуфни кўрдим, у тўлин ойга ўхшарди. Кимки Юсуфнинг юиза боқса, у аксини унда кўради. Мисли кўзгуда кўргандай. Юзи кўрклик, сочлариу зун кокил, қадлари узун бўйлик, оқ юзлик, шахло кўзлик, ингичка беллик, йўғон билаклик, думалоқ бошлик эди. Кулса тишларидан нур таралар эди».

Юсуф алайҳиссаломни кўргач, аёллар шошганларидан пичоқ Билан гўштни кесиб, «Юсуфнинг оғзига теккизайин«, деяч ота бошладилар. Кўзлари Юсуф алайҳиссаломга боғланиб қолганди. Бир кўз билан икки ишни битириб бўлмас экан. Кўзлари Юсуфни кўрар, тиллари Юсуфнинг номини тилга олар эди-ю, гўштнинг ўрнига бармоқлари ва қўлларини кесдилар. Ва тилларида »Менга келақол, чунки мен дугоналаримдан кўра гўзалроқман!» Дея чорлаганича, Юсуф алайҳиссаломнинг кўркига маҳлиё бўлиб, қўлларини тўғраганларини ҳам, кийимлари қип-қизил қонга бўялганини ҳам сезмасдилар.

Қатода раҳматуллоҳ айтадилар: «Қўлларини билакларига қадар кесдилар. Негаки, кўзлари ва кўнгиллари билан Юсуфнинг жамолини кўриб, оғриқни сезмадилар».

Ваҳаб ибн Мунаҳҳаб айтадилар: «Улар қирқ хотин эдилар, уларнинг тўққиз аёли ўлдилар».
— Субҳаноллоҳ! Бу одам боласи эмас, фариштанинг ердаги аксидир дейишди хотинлар. - Оллоҳ таоло ўзининг жамолини кўрсатиш мақсадида уни ерга жўнатдилар.

Зулайҳо кўрдики, хотинлар гўшт тўғрадиларми ё қўлларини тўғрадиларми, билмас эдилар. Бу манзарадан Зулайҳо кулди-да, Юсуфга «Уйга киргил!» деди.
— Қўлларингизга боқинг, - деди Зулайҳо хотинларга қараб. Кўрсалар ҳаммаларининг бармоқлари, билаклари бўғин-бўғинларидан кечилмиш, кийимлари қип-қизил қонга бўяллмиш. - Сизлар бир мартагина кўриб, қўлларингизни тўғрадингизлар. Эрта-ю кеч уни кўриб турган ҳолда мен қандайин ҳам сабр қилайин?! Қандайин ҳам ошиқ бўлмайин?! Маломат қилишликка арзирмикан ё йўқ?

Хотинлар ҳижолатдан бошларини қўйи солдилар. Сўзлагудек ҳоллари қолмади. Зулайҳо таҳсинлар айтиб, кўп узрлар сўрашди. Зулайҳо қилган ишига иқрор бўлди. Айтдиларки, чироқни кўриб, ўзини ўтга урган парвонани маломат қиладилару, эртаси ўзлари ҳам парвона каби чироққа келиб қуйиладилар.
— Ўз қулингга ошиқ бўлдинг, Дея маломат қилдинглар, бундан тонмайин, - айбини тан олди Зулайҳо. - Юсуфни ҳузуримга чақириб, эшикларни беркитдим, кўйлаги этагини ҳам мен йиртдим. Аммо, Юсуф ўзини сақлади, менга бўйсунмади. Билингларки, бу Юсуф кўҳликдир, покизадир, ҳам зоҳид ва олимдир. Мен унинг кўнглига маъқул тушмадим, расво бўлдим, Эл маломатига учрадим, шарманда бўлдим. Агар у менинг буйруғимга итоат қилмаса, албатта зиндонга ташлатурман.
— Бу ишингдан қайтгин, - дейишди хотинлар. - Бу ишни бизларга қўйиб бергин, уни зиндон Билан қўрқитиб, сенга мойил қилиб берайлик.
— Эй Юсуф, Зулайҳони нима учун қабул қилмадинг, - дедилар хотинлар Юсуф алайҳиссалом чақиртириб ўрта олишгач. Аммо ҳар қайсисининг кўнглида уни ўзларига мойил қилиш орзуси бор эди. - У сени қанча миқдорда мол бериб, сотиб олган-ку! У сени ўлдирса ҳам, ҳар қанча азоб берса ҳам ҳақлидир.
—Илоҳо, аввалига Зулайҳо ёлғиз эди. Энди унга олти Хотин қўшилди. Еттовига қарши мен не қилай? Ҳолим не кечар? Буларнинг йўлига юргандан кўра зиндон яхшироқдир.

Расул алайҳиссалом айтибдурлар: «Оллоҳ таоло биродарим Юсуф алайҳиссаломга раҳм қилсин. Ўша кунда Юсуф алайҳиссаломнинг ўрнида мен бўлганимда зиндонга ташланишга кўнмагай эдим. «Илоҳо, мени зиндондан ва хотинлар балосидан ўзинг асрагин», дер эдим».

Дейдиларки, ул хотунларнинг Юсуф алайҳиссаломни зиндонга солдирмоқликдан ниятлари шу Эдики, «Юсуф зиндонбанд этилса, Зулайҳодан узоқ бўлади, биз ҳам ҳар доим бориб кўришга, гўзал юзига тўйиб термулишга муяссар бўлгаймиз» деган.

Савол: Юсуф алайҳиссалом учун қийноқлар ва жазолар кўп эди. Нега Зулайҳо билан Азизнинг кўнглига зиндондан бошқа азоб бериш келмади, бунинг ҳикмати нимада эди?

Жавоб: Оллоҳ таоло бир авлиё қулини зиндонга киритганди. У зотнинг кўнглида Юсуф алайҳиссаломнинг муҳаббати бор эди. У «Ҳудоё, менга Юсуфнинг жамолини кўргазгил!« деб дуо қилганди. Тангри таоло унинг дуосини ижобат қилди. Шу боис Зулайҳо билан Азизнинг кўнглига солиндики, улар Юсуф алайҳиссаломни зиндонга солдирдилар. Ўша авлиёнинг муроди ҳосил бўлди. АйтишларичА, Юсуф алайҳиссаломни зиндонбанд қилдирмоқликдан Зулайҳонинг мақсади шу Эдики, »Мен Эл ичида овоза бўлдим, Юсуфни илгаригидек кўргим ҳам йўқ. Мен кўрсам, ўзгалар ҳам кўрмасинлар» деб.

Айтдиларки, Азиз ҳам, Зулайҳо ҳам Юсуф алайҳиссаломдан бошқалардан кўрмаган нарсаларни: этакни йиртмоғини, чақалоқнинг гувоҳини, қўлларнинг кесилганини, хотинларнинг «Бу одамзотнинг фарзанди эмас», деган иқрорларини, Юсуфни покизалигини кўрдилар. Зиндонга солинмоғига сабаб ҳам манна шунда эди.

Дейдиларки, Юсуф алайҳиссаломни зиндонга олиб келишганда зиндонбон «Юсуфнинг кийимларини алмаштирайлик«, деганда бунга Зулайҳо кўнмади: »Бунинг зиндонга киргудай гуноҳлари йўқ. Биз уни одамлардан асрамоқ учун зиндонга киритдик», деди. Шундан сўнг зиндонни тозаладилар, ҳушбўй қилдирдилар, бисотлар тўшадилар, тахт қўйдирдилар.

Юсуф алайҳиссалом зиндонга «Бисмиллаҳир раҳманир раҳийм«, деб кирдилар ва сўнгра "Ассалому алайкум, эй аҳли зиндон!" дедилар. Зиндонийлар ҳам »Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу», деб жавоб қилдилар. Юсуф алайҳиссалом бориб тахтга ўтирдилар, у зот киргач, зиндон ёришиб кетди, бундан зиндонийларнинг севинчлари ошди.

Бир вақтдан сўнг аср намози вақти кирди. Намоз ўқидилар, сўнгра йиғладилар, зиндонийлар ҳам қўшилиб йиғлашди. Оллоҳ таоло шундан сўнг зиндонда Юсуф алайҳиссалом намоз ўқиб турганида Оллоҳ таоло Жаброил алайҳиссаломни юборди. У зот узумга ўхшаш мевани келтириб, Юсуф алайҳиссаломнинг оғзига солдилар, мева эриди ва ҳамма томирларига ёйилди, тушлар таъбири шу орқали сингиди.

Мсир халқи турли таомлар олиб, Юсуф алайҳиссаломни кўргани келар эдилар. Қўли кесилган хотинлар ҳам тансиқ таом пишириб, зиндонга келтирар эдилар. Юсуф алайҳиссалом бу таомларни зиндон аҳлига тарқатарди.
— Эй юсуф, бизлар сени беҳад севармиз, - дедилар зиндонийлар.
— Оллоҳ ўзи асрасин! - деди Юсуф алайҳиссалом бунга жавобан ва қаттиқ йиғлади. - Отам жондан азизроқ тутганди, - қудуққа тушдим, озод эдим, қул бўлдим. Зулайҳо жонидан ортиқ кўрганди - зиндонга тушдим. Энди сизлар суяр бўлсангиз, бошимга Яна не машаққатлар тушар экан.

Эртаси куни намозни адо этгач, меҳробда туриб, зиндонийларга илм ўргатаётган чоғда икки йигитни зиндонга олиб келдилар. Уларнинг бири Райён подшоҳнинг баковули, Яна бири эса подишоҳнинг соқийси эди. Баковулни Малсо, соқийни Санво дердилар.

Савол: У иккиовнинг зиндонгакирмоғлигига нима сабаб бўлган?

Жавоб: Абдуллоҳ ибн аббос айтурки: «Рум подшоҳи Миср подшоҳи билан хусуматли эди. Негаки, Рум подишоҳи мисрга элчи юбориб тайинлади. Мисрликлар бизга ҳирож берсин ва номимизга пул зарб қилсин!», бу амр бажарилмагач, хусумат пайдо бўлди.
— Райён подшоҳни қандай қилиб даф қилармиз, - деди рум подишоҳи вазирларини машваратга чорларкан.
— Райённинг икки ишончли одам бор: бири баковул ва бири соқий, - деди вазирлардан бири. Уларга кўп мол берсак, соқий шароб билан баковул таом билан заҳар бериб ўлдирадилар. Муродимиз ҳосил бўлади.

Бу гап подшоҳга маъқул тушади. Икки одамга кўпдан-кўп мол-дунё, зер-заварлар ва ширин ваъдалар бериб, Мисрга жўнатди. Элчилар мисрга келганларида кун кеч бўлиб қолади. Тунашга уй қидириб юриб, бир кампирга дуч келишди.
— Қўноқ керакми? - дейишди элчилар эшиги остонасида ўтирган кампирга.
— Мендай кампирни истасанглар, тушаверингиз, - деди кампир.

Тунагани тушдилар, аммо отларини бойлашга жой топмадилар. Бундан кампирнинг жаҳли чиқди:
— Подшоҳимизга тангри ўлим берсин!
— Подшоҳни қарғамоқ - ёмон ишдир, - дейишди элчилар.
— Отамдан уй билан ер қолган эди. Эндига келиб уни мендан тортиб олдилар. Бугун меҳмонларнинг отини бойлашга жой тополмасман, - деди кампир, зарда билан.
— Биз икковимиз бир бўлиб, подшоҳга заҳар берсак бўлармикан? - дейишди элчилар кампирнинг подшоҳдан норизо бўлганини фаҳмлаб.
— Подшоҳнинг соқийси ва баковули бор. Улар иккови мени она ўрнида кўрадилар, - деди кампир. - Улар менинг олдимга келиб турадилар. Келганларида уларга мол-дунё берсанг, ишингни битириб берарлар.

Кампир элчиларни баковул билан соқийнинг уйига олиб бориб, таништирди, дўст тутиндилар. Элчиларнинг гапига кўндилар.
— Райён подшоҳ бизларга ишониб, ўзига хос қилди. Унинг туфайли кўплаб мол-дунё эгаси бўлдик. Агар элчиларнинг айтганини бажарсак, подшоҳга кўрнамаклик қилган бўламиз. Мен бундан ишни қилишни ор деб биламан, - дея андишага борди соқий.
— Эй соқий, Райён сенга ишонч билдириб, ўзига яқин қилди, унинг яхши отини мингдинг, яхши тўнларини кийдинг. Энди бир душманнинг ёлғон ваъдаларига ишониб, кўрнамаклик қиласанми, ҳиёнатга қўл урасанми? - деди кампир унинг ўйланиб қолганини кўриб.
— Мен ҳам шундай андишага боргандим, сенинг фикрларинг менга қувват бўлди, - деди соқий ва бундан қарори қатъийлашди, сўнгра райёнга бориб айтди: - Эй подишоҳи олампаноҳ, мен баковулнинг ҳатти-ҳаракатида шубҳа сезяпман. У бирор шумлик бошлаб қўймасин, деган ҳавотирдаман, ҳабардор бўлиб турсангиз ундан.
— Мен соқий билан биргаликда сендан ёман шубҳа-гумонларга бордик, - деди подшоҳ баковулини чорлатиб.
— Менда ҳеч шубҳаланадиган иш бўлгани йўқди, - деди баковул ўзини оқлаб. - Аммо соқийдан мен ҳам гумондаман.

Райён сўзлардан сўнг ҳар иккисини ҳам гумон қилиб, Азизи мисрга маслаҳат солди.
— Одам ўлдириш осон иш, - маслаҳат қилди азиз, - тирилтирмоқ мушкул. Яхшиси буларни зиндонга солган маъқул.

Подшоҳга бу маслаҳат маъқул келиб, иккалаларини зиндонга юборганда Юсуф алайҳиссалом зиндонийларга насиҳат қилиб, уларнинг тушларини таъбирлаб турган эди. Иккиовларик енгашдилар.
— Бу кеча туш кўрибман, - деди соқий Юсуф алайҳиссаломни синамоқчи бўлиб. - Тушимда бир туп токни кўрдим, уч бош узуми бор эди. Уларни сиқиб, сувини қадаҳга солиб, фалакка қадаҳ тутар эмишман.
— мен эса тушимда учта тандирни кўрдим: бири оқ, бири қора, бири қизил. Учовида ҳам нон пишириб, бошимга қўйиб, подшоҳа олиб борай деганимда ҳаводан қушлар келиб, талашиб олиб кетдилар, - деди баковул ул кўрган тушини баён қилиб.

Улар тушларини айтиб тугатгач, таъбирини сўрадилар. Юсуф алайҳиссалом кўрсаларки, бирининг туши ҳайрли, бириники эса ҳайрсиз эди. Кўнглига келдики, «Буларни имонга даъвт қилайин, тушлари ҳайрсиз рўёбга чиқса ҳам мўмин бўлиб ўлсинлар», дея.
— ёмон оқибат содир бўлмасдан бурун сизларга таъбирини айтиб берайин. Қани айтинглар-чи, узум оқмиди ё қизилмиди, аччиқмиди ё чучукмиди? Нонлари қандай эди-ю, идишлари қай тарзда эди? Ҳаммасини сўзлаб беринг, - деди Юсуф алайҳиссалом улардан сўраркан. Ва бу белги-аломатларни ҳам ўзлари айтиб бердилар.
— Идиш ҳам бизники эди, таом ҳам бизники эди. Сен қаердан биласан уларни? - таажубланишди икковлари ҳам.

Райён сўзлардан сўнг ҳар иккисини ҳам гумон қилиб, Азизи мисрга маслаҳат солди.
— Одам ўлдириш осон иш, - маслаҳат қилди азиз, - тирилтирмоқ мушкул. Яхшиси буларни зиндонга солган маъқул.

Подшоҳга бу маслаҳат маъқул келиб, иккалаларини зиндонга юборганда Юсуф алайҳиссалом зиндонийларга насиҳат қилиб, уларнинг тушларини таъбирлаб турган эди. Иккиовларик енгашдилар.
— Бу кеча туш кўрибман, - деди соқий Юсуф алайҳиссаломни синамоқчи бўлиб. - Тушимда бир туп токни кўрдим, уч бош узуми бор эди. Уларни сиқиб, сувини қадаҳга солиб, фалакка қадаҳ тутар эмишман.
— мен эса тушимда учта тандирни кўрдим: бири оқ, бири қора, бири қизил. Учовида ҳам нон пишириб, бошимга қўйиб, подшоҳа олиб борай деганимда ҳаводан қушлар келиб, талашиб олиб кетдилар, - деди баковул ул кўрган тушини баён қилиб.

Улар тушларини айтиб тугатгач, таъбирини сўрадилар. Юсуф алайҳиссалом кўрсаларки, бирининг туши ҳайрли, бириники эса ҳайрсиз эди. Кўнглига келдики, «Буларни имонга даъвт қилайин, тушлари ҳайрсиз рўёбга чиқса ҳам мўмин бўлиб ўлсинлар», дея.
— ёмон оқибат содир бўлмасдан бурун сизларга таъбирини айтиб берайин. Қани айтинглар-чи, узум оқмиди ё қизилмиди, аччиқмиди ё чучукмиди? Нонлари қандай эди-ю, идишлари қай тарзда эди? Ҳаммасини сўзлаб беринг, - деди Юсуф алайҳиссалом улардан сўраркан. Ва бу белги-аломатларни ҳам ўзлари айтиб бердилар.
— Идиш ҳам бизники эди, таом ҳам бизники эди. Сен қаердан биласан уларни? - таажубланишди икковлари ҳам.
— (Оят) «Ҳар куни ризқланиб турган таомларингиз келмай туриб, мен сизларга тушларингиз таъбирини айтиб берман. Бу нарса эса менга парвардигоримнинг таълим берган нарсаларидандир, - деди Юсуф алайҳиссалом».
— Бу кароматни қандай топдинг?
— (Оят) «Ҳақиқатда мен Оллҳга имон келтирмайдиган қавмларни тарк этдим. Кофирлардан узоқ бўлдим».
— Бу йўлни тарк қилгаен бўлсанг, қайси йўлдан юрурсан?
— (Оят) «Мен оталамри Иброҳим ва Ишоқ ҳамда Яъқубларнинг тутган йўлларига эргашдим».
— Оталаринг бу йўлни нимадан топдилар.
— Оллоҳ таолога ҳеч кимни шерик қилмадилар, - деди Юсуф алайҳиссалом. - (Оят) "Бу эса Оллоҳнинг бизларга ва бошқа иноснларга берган фазлу-карамидир, лекин одамларнинг кўпчилиги бунга шукур қилмайдилар.

Эй менинг зиндоний икки қўлдошим, яратилгн илоҳлар яхшироқми ё Яратувчи Оллоҳ яхшироқми? Сиз ўзингиз бутлар ясайсизу уни илоҳ деб айтасиз. Ваҳоланки (Оят) «Оллоҳ таоло улар учун ҳеч бир далил тушурмагандир». Тақдир ҳукми ҳам, ҳамма амрижроси ҳам Оллоҳдандир. Эй соқий, тушингнинг таъбири шуки, уч кундан кейин сени зиндондан озод қиладилар. Сўзингнинг ростлиги маълум бўлиб, сенга саруполар бериб, узрлар айтиб, мансабингга қайтарурлар, иззат-ҳурматинг олдингидан ҳам зиёда бўлур.

Соқий бу таъбирдан беҳад севинди. Баковул ҳам кўрган тушининг таъбирини истаганди, Юсуф алайҳиссалом «Таъбири йўқ», дея айтмадилар. Баковул кўп қистовга олди.
— Сени зам уч кундан кейин зиндондан чиқарарлар. Майдонга олиб чиқиб, . . . осарлар, қуш-қумрсқалар келиб, гўштларингни тортишиб ерлар, - деди Юсуф алайҳиссалом.
— Мен туш кўрганим йўқ, ёлғон айтгандим, - деди баковул.
— Айтдингиз, таъбир қилдим, ҳхласангиз ҳам, ҳохламасангиз ҳам бу ишлар Оллоҳ томонидан ҳукм қилиб бўлинган, тақдирда шундай ёзилган, ҳукм ўзгармайди, - деди Юсуф алайҳиссалом.

Уч кундан сўнг иккисини ҳам зиндондан чиқардилар. Бири мукофотга, бири жазога гирифтор бўлди, бирининг мартабаси кўтарилди, брининг эса оёғи ердан кўтарилди, осилди.
— Подшоҳга яқин бўлганингда мени эсингга олгин, мени бу ердан озод қилсин, - деди Юсуф алайҳиссалом соқий зиндондан чиқаётган чоғида.

Бу сўзлар Оллоҳ даргоҳида хуш келмади, негаки бу фикрни унинг дилига шайтон солганди. Жаброил алайҳиссаломга фармон бўлди.
— Эй Юсуф, сени отанг билан қовуштирган ким? - сўради жаброил алайҳиссалом.
— Оллоҳ таоло, - деди Юсуф алайҳиссалом.
— Биродарларинг қўлидан сени ким қутқарди?
— Оллоҳ таоло.
— Аёллар макридан сени Ким сақлади?
— Оллоҳ таоло.
— Оллоҳ таоло сенга шунча эзгуликлар қилади-ю, сен нега Оллоҳни қўйиб, бошқалардан ҳалослик истайсан, бандаларни раббим деюрсан? Иззату жалолим ҳаққи-ҳурмати сени соқийга унуттиргайман, Яна йиллар давомида зиндон ичида қолдиргайман, - деган фармонни етказди жаброил алайҳиссалом.

Кейин Шайтон соқийга Юсуф ҳақида подшоҳга айтишликни унуннтирди, етти йил Яна зиндон ичида қолиб кетди.

Савол: Оллоҳ таолонинг соқийга шайтон туфайли унуттирмоғида не ҳикмат бор эди?

Жавоб: Агар соқий унутмаганда, подшоҳга айтганида Юсуф алайҳиссаломни зиндондан чиқарсалар эди, подшоҳ «уни мен чиқардим», дея миннат қилган бўларди. Оллоҳ тало уларнинг миннатини Юсуф алайҳиссаломга раво кўрмади, ўз фазли-карами Билан чиқарди, миннат Оллоҳ таолодан бўлди.

Бир куни жаброил алайҳиссалом келиб, Ушбу дуони ўргатдилар: "Раҳмли ва меҳрибон Оллоҳ номи Билан бошлайман. Эй барча улағларнинг улуғи. На шериги, на ўхшаши бор ва ҳар нарсага қодир зот! Қуёш ва ёруғ ойни яратгувчиси, ёш гўдакка ризқ бергувчи ва улуғ ёшли мўйсафидга раҳм қилгувчи ва ўликларни тирилтиргуви зот!

Дарёдан еттита сигир чиқди: сариқ тусли, юзлари оқ, елинларидан сут оқиб турарди. Кейин яна етти сигир чиқди: ориқ, тишлари тўнғизникидай, бурни филникидай. Ориқ етти сигир семиз етти сигирни еди, қорни тўймади. Бундан ташқари етти туп буғдойни кўрдим: пояси сабза, донлари тўла эди. Ориқ сигирлар у донларни егани қасд қилди. Аммо еб улурмасан Яна етти туп буғдой пайдо бўлди: қуруқ, камдон эди. У қуруқ буғдой, сердон буғдойга чирмашиб, уни қуритди. Шу пайт бир қаттиқ шамол пайдо бўлди ва етти ориқ сигирни, етти туп камдон буғдойни йўқ қилди. Бундан қўрқиб уйғониб кетдим. Эй муаббирлар, бу тушимнинг таъбирини айтинглар!"

Муаббирлар туш таъбирини топа билмадилар, уч кун маслаҳат сўрадилар. Уч кундан сўнг қўрққанларидан «Бу туш паришон ва бўлғанч тушдир. Унинг таъбири йўқ», дейишди.

Айтишларича, ўша кеча Юсуф алайҳиссалом ҳам туш кўрдилар. Бир киши осмондан тушиб, Миср бойликларини келтириб, Юсуф алайҳиссаломнинг қўйнига соларди. Юсуф алайҳиссалом бўлса уларнинг ҳаммасини қайтариб берардилар. Уйқудан уйғонгач, ўз тушларига таъбир қилгач, зиндон аҳлини хушнуд қилди:
— Эй дўстлар, сизларга севинчли бўлсин, ҳаммаларингиз зиндондан қутилиб чиққайсиз. Миср халқи сизга қул бўлур, улар оч, сиз эса тўқ бўларсиз.

Айтишларича, шу кеча Зулайҳо ҳам туш кўрди. Тушларида Юсуф алайҳиссалом тахт устида ўтирган эмиш, бошларида тож. Зулайҳо унинг оёқларига йиқилади, аммо Юсуф алайҳиссалом уни оёқлари билан итариб ташлайди. Зулайҳо лолу ҳайрон бўлиб уйғонади, оҳ уриб «тушимда ҳам мени ҳўрлар, бўйсунмас!» деб йиғларди.

Хуллас, муаббирлар подшоҳнинг тушига таъбир тополмай ожиз қолдилар.
— Шунчи йилдан бери мени нону тузимни единглар. Уялмасдан менинг тушимни паришон ва булғанч дерсизлар, - деди подшоҳ ғазабланиб ва катталарини ўлдиртирди, бир нечасини юртдан чиқариб, қувиб юборди.

Шу пайт зиндондан қутилиб чиққан соқий Юсуф алайҳиссаломни ёдга олди. Юсуф алайҳиссаломни Зулайҳо ҳам, Миср халқи ҳам етти йилгача унутган эди.
— Бу тушнинг таъбирини билгувчи олдига мен бораман, унинг олдига юборгил, - деди соқий Риёнга.
— У кимдир? - сўради подшоҳ.
— Гўзал суратли бир доно ва ростгўй йигитдир, - деди соқий.
— У йигит қаерда?
— У йигит зиндондадир.

Райён соқийни зиндонга юборди. Соқий Юсуф алайҳиссалом олдига келгач, сўзининг устидан чиқмагани, Юсуф алайҳиссаломни подшоҳга эслатиб қўймагани учун ҳижолат тортиб, кўп узрлар сўради:
— Сизни фаромуш қилибман, гуноҳимдан ўтсангиз, - деди соқий. - Эй тўғри сўзлик, доно йигит маъзур тутинг.

Айтишларича, улар кфоир эдилар, шу боис Юсуф алайҳиссаломни донно дея эъзозладилар. Кофирлар кофирлик ҳолларида ҳам уни олим деб ҳурматладилар. Кимки олимни ҳурматласа, фаришталар қаторида бўлар, кимки олимни ҳўрласа, Иблис қаторида бўлар.
— Эй Сиддиқ, бир мушкул тушки, унинг таъбирини билишга келибман. Райён подшоҳ туш кўрибди: етти ориқ сигир етти семиз сигирни ер. Етти туп қуруқ буғдой етти туп сабза буғдойга чирмашиб қуритидир. «Бу тушимизни таъбирласин», дея мени олдингизга юборди, - деди соқий.
— Етти семиз сигирнинг маъноси - етти йил маъмурчилик бўлгай. Етти туп сабза буғдой маъноси шуки, етти йил ҳосил мўл бўлиб, таом сероб бўлгай. Етти ориқ сигир - етти йил қаҳадчилик бўлишидан дарак. Етти қуруқ буғдой - етти йил қурғоқчиликдан шоҳидлик берар, етти йил ёмғир ёғмас, очарчилик бўлар. Одамлар нон деб жон бергайлар. Ота ўғлидан, она қизидан қочгай, - дедилар Юсуф алайҳиссалом туш таъбирини баён қиларкан.

Расули акрам с.а.в. дедиларки: «Биродарми Юсуфга раҳмат! Шунча йил зиндонда ётиб ҳам, туш таъбирини ўзим бориб подшоҳга айтаман, демади, шу баҳонада зиндондан чиқмоқни иҳтиёр этмади. Агар мен бўлсам шу баҳонада зиндондан чиқар эдим. Оллоҳ таоло фазлу карами билан саломат асрабди, ғам зиндонида кўнглини шоду ҳуррам сақлабди. Оллоҳ бир баҳона туфайли бир подшоҳни унинг ҳузурига юбориб, юз минг иззату ҳурмат билан зиндондан чиқарур».

Соқий Юсуф алайҳиссаломдан эшитга таъбирларини бориб, подшоҳга баён қилибди. Подшоҳ ҳайрону лол қолибди.
— Бориб унинг таъбирини ҳам сўраб келгин, - буюрди подшоҳ соқийга.
— Етти йил буғдою тариқни кўп эктирсин, емишларига ярашасини янчиб, қолганини омборларга жойласин, - деди Юсуф алайҳиссалом таъбир сўраб келган соқийга. - Етти йилдан сўнг яна етти йил келгайки, унда осмондан ёмғир ёғайди, ердан гиёҳ унмайди. Олдин етти йилда тўпланган озиқларни кейингги етти йилда ейдилар. Кейин яна фаровонлик бўлгай.

Соқийдан бу гапларни эшитган подшоҳ фаросатли йигитнинг ақлига қойил қолиб, ҳаёлга чўмди.
— Бориб, туш таъбирини айтгшан йигитни бу ерга олиб келгин, - буюрди подшоҳ. - Бу ишнинг таъбирини эшитиб, кўнглим таскин топсин.
— Подшоҳ сени ҳузурига чорлайди, - деди соқий зиндонга қайтиб келиб.
— Зиндондан чиқмасман.
— Нима учун?
— гуноҳим борми, йўқми, зиндонга тушдим. Бунинг сабабини подшоҳ қўли кесилган аёллардан сўрасин, улар нима учун қўлларини кесдилар, эгниларини не сабабдан қонга бўядилар, муродлари нима эди? Шуларни сўраб билсин, менинг гуноҳсизлигимга ишонч ҳосил қилсин. Унгача зиндондан асло чиқмасман, - деди Юсуф алайҳиссалом.

Айтишларича, унинг мақсуди шу эдики, «Аёлларнинг сўзлари подшоҳга аён бўлмай туриб чиқсам, Малик Райён нима сабабдан зиндонга тушганимни сўраб қолса, хотинлар ҳолини сўзлаб берсам, Райён кўнглига бу ёқадими, йўқми, менга душманлик кайфияти уйғонгай. Яхшиси ўзи сўраб билсин, бегуноҳлигимни аниқласин, сўнгра чиқайин«, деган ҳаёлга борганди. Пайғамбар алайҳиссалом айтибдиларки, »агар ўшанда мен биродарим юсуфнинг ўрнида бўлганимда эди, дарҳол зиндондан чиққан бўлардим. Аммо у бу ишни яхши қилди, Маликнинг кўнгли соф ва равшан бўлсин, деди».

Соқий келиб бўлган гапларни подшоҳга етказди. Подшоҳ ўша хотинларни ва Зулайҳони чақирди, Юсуф алайҳиссалом ва Зулайҳо можаросини сўраб-суриштирди. Хотинлар бу можарони подшоҳ билан утриб бизлардан сўрамоқда, деб гумон қилдилар-да, бўлган воқеани бирма-бир баён қилдилар.
— Эй подшоҳ, Юсуф покиза ва бегуноҳдир, унга биз тухмат қилиб, зиндонга ташлагандик. Биз ўзимизни унга бағишлаган эдик, аммо у бизларга қиё ҳам боқмади. Биз унда ҳеч бир айб ишни кўрмадик, - дейишда аёллар айбларига иқрор бўлишиб.
— Юсуф мендан шикоят қилиб, ҳеч ёмонладими? - сўради парда ичида ўтирган Зулайҳо соқийга мурожат қилиб.
— Сен ҳақингда бир оғиз ҳам ёмон гап айтмади, - деди соқий.
— Офарин! Қандай яхши эр кишики, қандайин яхши олим ва обид, қандайин яхши тақводор зотки, менинг туҳматимдан ўн икки йил зиндонда ётса ҳамки, сиримни фош этмади, айбдор қилмади, - деди Зулайҳо. Сўнгра чодирдан чиқиб келди-да, подшоҳ қошига туриб айтди: - Эй подшоҳ, ҳозирга қадар муҳаббатим мажозий эди, эндига келиб ҳақиқат зоҳир бўлди, ҳақиий муҳаббатга эришдим, шу боис ҳақиқатни айтиш пайти келди. Ҳамма гуноҳ менда, гуноҳни унга юклаган ҳам мен, ошиқ бўлган ҳам мен, уйга чақирган ҳам мен, қувлаб, этагини йиртган ҳам мен, ёлғон сўзлаган ҳам мен, гуноҳкор ҳам мендирман. У пок гуноҳсиздир, - деди Зулайҳо.

Айтурларки, Зулайҳо Азизи Миср ва райён олдида уч сўзни рост айтганди: биринчиси - ҳақиқат зоҳир бўлди; учинчиси - мен уни ўзимга мойил қилмоқ учун ҳаракат қилгандим; учинчиси - ҳақақтда у ростгўйлардандир. Бу уч сўзни кароматидан уч каромат топди: кофира эди - имон топди, хўр эди - азиз бўлди, қари эди - ёш бўлди, Юсуф алайҳиссаломга жуфт бўлди.
— Эй подшоҳ, - деди Зулайҳо иқрорига давом қиларкан, - агар Юсуф бу давргача зиндонда турмаганида эди, унинг ишқида ўзимни ҳалок қилган бўлардим. Муҳаббатим аввалгидан ҳам зиёда бўлди.

Ҳикоят. Зулайҳо Юсуф алайҳиссаломни зиндонга солдиргандан кейин ҳпам зиндонга бориб турарди.
— Боргил, Юсуфни боғлагил, аямай таёқ билан савалагил, токи унинг фарёдини эшитиб турайин, - дер эди зиндонбонга тайинлаб. Аммо бу гап зиндонбонга хуш келмай Юсуф алайҳиссаломга бориб айтарди.
— Зулайҳонинг тилагини бажо қил, мени ургал! - деди Юсуф алайҳиссалом унга жавобан.
— сен бир нидо қилгил! - деди зиндонбон бунга унамасдан ва зулайҳодан қўрққанидан бир таёқни олиб кириб ерга ташларкан. Юсуф алайҳиссалом зиндонбоннинг кўнгли учун нидо қиларди, Зулайҳо буни эшитиб, саройга қайтар эди.

Савол: Зулайҳо Юсуфни севарди-ку, таёқ Билан урдиришда нима ҳикмат бор эди?

Жавоб: Зулайҳо ошиқ эди. У «Юсуфнинг юзини яқиндан кўролмасман, ҳеч йўқдир узоқдан бўлса-да овозини эшитайин, кўнглим овусин«, дер эди. Шу каби мўмин бандага ҳам дўзаҳ кўрсатилгай. Оллоҳнинг дўсти бўлган мўмин қуллар дўзаҳ қўрқинчидан ўт ичида туриб нола қилгайлар. Шунда Оллоҳ таоло (Оят) "Гуноҳкор бандаларимнинг гуноҳларини эслаб, мендан қўрқим инграши-ростгўй бандаларнинг бақириб кулган дуосидан маҳбуброқдир". Оллоҳ таоло мўминларни суйгани туфайли кофирларга кўрсатиб, »Ҳаёти дунёда мени ёд қилган қулларим бор эди. Уларни бу кун дўзахга ташлагандим, улар ўт ичида туриб ҳам мени ёд этарлар», дер экан.

Соқий зиндонга бориб, аёллар ва Зулайҳонинг сўзларини етказди.
— Сенинг нафсинг ўз хоҳинларида ҳаддан ошди, унинг йўлидан оздиришларидан омонда бўла олмайсан, чунки нафс етмишда шайтондан ҳам ёмонроқдир, - деди жаброил алайҳиссалом.

Айтишларича, Юсуф алайҳиссалом етти йил зиндонда ётдилар. Соқийга умид боғлагани учун Яна олти йил зиндонда қолдирилди. У зот зиндонда уч юмуш билан машғул бўлдилар: дуо қилди, халқдан умиз узди ва сабр қилди. Шу туфайли Оллоҳ таоло унга фараҳ берди.

Айтадиларки, Юсуф алайҳиссаломнинг сўзларини етказганларидан подшоҳнинг иштиёқи ортиб кетди ва зиндонга шоҳона либослар Билан одам юборди.
— Юсуфни менг олиб келинглар. Уни ўзимга хос қилайин, мамлакат ишларини унга топширайин, - деди.
— Эй содиқ зот, тургил, сени подшоҳ чорлайдир. Поклигинг аниқ бўлди, гуноҳ ва ҳиёнат бошқалардан чиқди, - деди подшоҳ элчилари.

Юсуф алайҳиссалом ҳушнуд бўлиб, зиндон эшигига келиб бошларини ювдилар, сочларини тарадилар, шоҳона либослар кийиб, бошларига тож қўндирдилар.
— Эй юсуф, бу зиндонда кўп йиллар бери бизга эш эдингиз, ошу нонлар бериб, кўп яхшиликлар қилдингиз. Энди бизлар сиздан айрилиб, қандоқ тура оламиз, - дейишди зиндонийлар ҳаммалари йиғилишиб.
— Подшоҳга бориб, Юсуф кўп йиллар зиндон аҳли билан улфат бўлиб эдим. Энди мен бу ердан чиқиб кетадиган бўлсам, буларнинг бағри бирён, кўзи гирён бўлиб қолади. Иноят қилиб, буларни ҳам озод қилсин, гуноҳларидан ўтсин, йў0қса мени булардан айирмасин деб айтди дегин. - Юсуф алайҳиссалом шу сўзлар билан соқийни қайтариб юборди. Соқийдан бу гапларни эшитган подшоҳ зиндонийларнинг барчасисни озод қилди, яхши либослар қийдирди.

Башорат. Бу кун ер подшоҳи Юсуф алайҳиссаломнинг шарофатлари Билан зиндонийларни озод қилиб юборди. Эрта келар кунда Оламлар подшоҳи муҳамма алайҳиссаломнинг шарофатлари Билан барча осий умматларни дўзахдан озод қилса не ажаб!

Юсуф алайҳиссалом ҳамма зиндонийлар билан зиндондан чиққанларида, эшик олдида олтин аравани кўрдилар. Ўша даврда подшоҳ кимга иззат кўрсатса, уни олтин аравага миндирар элди. Юсуф алайҳиссалом олтин аравага ўтираркан, қоғоз ва қалам сўрадилар ва унга шу сўзларни битиб, зиндон эшигига ёпиштиргиздилар: «Бу дўзах-тирикларга гўрдир, дўстларга риёзат жойидир, душманларга маломат ва озор жойидир».

Юсуф алайҳиссаломни олтин аравага миндириб, иззат-икром Билан Мисрга олиб кирдилар.
— Ўн икки йил олдин қўлига занжир, оёғига кишан урилган, эшакка мингдириб, зиндонга олиб борилган ўғлон шуми?! Қаранг, бугун бундайин шоҳона иззат-*икромга мушарраф бўлибди-я! - дейишда шаҳар аҳли бир-бирларига. - Илоҳо, ўша ҳўрлик нимага эди-ю, бу иззатлар нимага бўлур.
— Ул зот кимни истаса азиз қилур, кимни истаса ҳор қилур. Мен унинг ҳукмига розиман! - деди Юсуф алайҳиссалом.

Вақтики, Юсуф алайҳиссалом подшоҳ ҳузурига кирганида:
— Ассалому алайкум, марҳаматли фуқаролар! - Дея салом берди.

Юсуф алайҳиссалом кириб келганларида подшоҳ уни ўрнидан туриб қарши олди ва ёнидан жой берди. Айтишларича, подшоҳ Юсуф алайҳиссаломга етмиш тил Билан сўз сўзлади, ул зот ҳам ҳамма тилларда жавоб қилди. Мужодала сўнгида Юсуф алайҳиссалом иброний тилида подшоҳни дуо қилдилар.
— Бу нечук тилдир? - сўради подшоҳ.
— Бу менинг оталарим Иброҳим, Ишоқ ва Яъқуб алайҳиссаломлар тилидур, - жавоб қилди у зот.

Юсуф алайҳиссаломнинг жавоблари подшоҳга ёқди, туш таъбирини сўради.
— Бу кун қадр-қамматингиз маълум бўлди. Ўз тасарруфимдаги ҳамма нарсаларни сенга ишондим, сенга вазирлдикни берайин, - деди.
— Вазирлик Азизи Мисрнинг ҳаққидир. Менинг зиммамда унинг кўп ҳақлари бор. У тирик экан, вазирликни олмасман, - деди Юсуф алайҳиссалом.
— Эй Юсуф, жамики подишоҳлик сенга муносибдир, қайсинис керак бўлса олгил.
— Эй подшоҳ, бошқа нарсани истамасман, менга фақат ер ҳазинасини етти йилга топширсангиз бас, бошқа мансаб менга муносиб эмас, деҳқончиликни яхши биларман, - деди Юсуф алайҳиссалом.
— Эй Юсуф, менинг давлатимда истаганингни қил, фақат икки ишдан ўзингни сақлагил: хонаданимдаги хотинларим ва канизларим билан сўзлашмагин, - деди подшоҳ.
— Бизнинг шариатимизда бундай ишлар ҳаром ҳисобланур, менинг ҳам бундай ишларга ҳохишим йўқдир.
— Иккинчиси шуки, менинг Билан бир тавоқда таом емайсан, мен ҳам сен билан овқатланмасман, - деди подшоҳ.
— Сен билан бирга овқатланмоқ мен учун ҳам ор ҳисобланур.
— Нима учун? - тааджубланди подшоҳ.
— Мен Яъқуб пайғамбарининг ўғли, ишоқ пайғамбарининг набираси, Иброҳим пайғамбарининг авлодиданман. Шундай бўлгач, сен Билан қандайин ҳам бирга овқатланай, - деди Юсуф алайҳиссалом.

Подшоҳ Юсуф алайҳиссаломга қасри олий ҳозирлатди. Юсуф алайҳиссалом етти йил ғалла эктирдилар. Уларни сомони билан омборга қмадаилар. Тоғларда суқурлар қаздириб, уларни ҳам донлар билан тўлдирдилар.

Айтишларича, ўша замонда подшоҳ фуқаронинг ярим ҳосилини олар эди. Юсуф алайҳиссалом эса аҳолига адолатли ҳукм юритди. Юрт обод бўлди. Уч йил ўтганидан кейин Азизи Миср ўлди ва унинг ўрни Юсуф алайҳиссаломга берилди ҳамда унинг бошчилигида етти йилда етиштирилган ҳосил омборларга жойланди. Маъмурчилик ва арзончилик йиллари тамом бўлгач, қаҳатчилик даври бошланди, етти йилгача ёғин ёғмади, ерда гиёҳ унмади. Ҳалойиқ бундан ташвишга тушди. Бир ботмон арпа бир олдига тенг бўлди.

Яна айтишларича, қаҳат келар кечаси етишганда Юсуф алайҳиссалом ҳизматкорлагига буюрди:
— Арпа нони пишириб қўйинглар, шу кеча саҳар вақтида менга келтириб берасизлар.

Айтганидек қилдилар. Саҳар вақти бўлганда подшоҳ «қорним оч», деб уйқудан уйғонди.
— Эй Юсуф, умримда бундай ширин еганим йўқ эди, - деди подшоҳ Юсуф алайҳиссалом келтириб берган нонни еб кўргач.
— Эй подшоҳ, бу арпа нонидир, арпа эса от ва сигирлар ҳўрагидир. Арпа нонининг ширин, тотимлиро0қлиги қаҳатчиликнинг бошланишидан даракдир, - деди Юсуф алайҳиссалом.

Шундан кейин аҳолига ўлчов билан ошлик тарқата бошладилар. Бечора ва фақирларга садақа қилинди, бойларга эса сотилди ва тушган пулни ҳазинага топширдилар. Етти йил ичида ҳазина тўлиб кетди. Юсуф алайҳиссалом ушбу вазифага тайинланаётган чоғда беш йиллик ҳосил подшоҳ иҳтиёрига, икки йиллиги эса унга бериладиган бўлганди. Юсуф алайҳиссаломнинг ҳосилни олиш навбати келганда бир ботмон уруғи ўнта эшакка юк бўларли миқдорда ҳосил берди. Юсуф алайҳиссалом буғдойларни куя тушмасин, деб янчмасдан омборга жойлаттирди.

Юсуф алайҳиссаломнинг қирқ дарвозавони ва қирқ минг ҳизматкорлари бор эди. Бора-бора Миср халқи ҳам унга тобе бўлдилар. Биринчи йили ҳалойиқлар олтин-кумушларни, иккинчи йили от, туя ва сигирларни бериб емиш олдилар. Учинчи йили қул ва чўриларни сотдилар. Тўртинчи йили ер-жойларини, бешинчи йили эса рўзғор асбобларини буғдойга алмаштирдилар. Олтинчи йили ўғил-қизларини, еттинчи йили эса ўзларини сотдилар.

Еттинчи йилда ҳалойиқда ҳеч вақо қолмади, уларнинг ҳаммаси Юсуфнинг қулига айландилар. Негаки, очиққан халқ болаларини ва ўзларини сотиб дон олиб егандилар. Йил таомо бўлишига қирқ кун (баъзилар тўрт ой дейишади) қолганда омборлар бўшаб қолди. Буғдой пишишига етолмаганхалқ ошлик сўраб келганида Юсуф алайҳиссаломнинг боши қотди. Шунда Жаброил алайҳиссалом Оллоҳ таолонинг фармонини олиб келди:
— Эй Юсуф, биёбонга чиққил, оч ҳалойиққа юзингни кўрсатгил!

Юсуф алайҳиссалом биёбонга чиқиб, тахт устига ўтирди ва юзидан пардагни кўтарди. Юсуф алайҳиссаломнинг жамолини кўрган ҳалойиқ Ошу таомни унутдилар. Қирқ кун (баъзиларнинг айтишларича, тўрт ой) одамлар ҳеч нарса емадилар, Юсуфнинг жамоли билан кун кечирдилар, озиқ-овқатга муҳтож бўлмадилар.
— Эй юсуф, биз сени қулликка солмаганимизда эди, бугун қуллик қадрини қаердан билардинг? Қуллар қадрини биланинг учун энди бугун миср халқини озод қилгайсан! - дея Оллоҳдан фармон келди. Шундан сўнг жар чақиртириб, Миср халқини йиғдилар.
— Эй Миср халқи, эру хотин барчангиз менинг қулиммисиҳ? - сўради Юсуф алайҳиссалом.
— Ҳў, қулингизмиз, - дейишди улар.
— Оллоҳ таолонинг ҳушнудлиги учун барчангиззни озод қилдим, - деди Юсуф алайҳиссалом жарчиларга буюриб.

Ривоят қиладиларки, Юсуф алайҳиссаломнинг Канъондан чиққанига йигирма етти йил бўлганида, очорчилик ва қаҳатчилик йилларининг бешинчи йилида Яъқуб алайҳиссалом ўғилларига деди:
— Мисрда озиқ-овқат бор дейишларлар, сизлар бориб дон-дун келтиринглар.

Пайғамбарзодаларнинг ҳар бири иккитадан туяга ёғ, қурут, пошлоқ, жун ортиб, Мисрга йўл олдилар. Юсуф алайҳиссалом билардики, бошқа юртларда дон-дун йўқ, қариндошлари қачондир озиқ қидириб келадилар. Шу мақсадда йўлларга тўқсол (қоровул)Лар қўйдирди.
— Қачонки, узун бўйли, кўркам юзли йигитлар келса, менинг олдимга олиб келинглар, -* деб тайинлади қоровулларга.

Яъқуб алайҳиссаломнинг қадди-қоматлари бирдек, бир ҳил кийим кийган ўн ўғлони шаҳарга кириб келишди. Бу ҳабарни эшитган Юсуф алайҳиссалом уларнинг ўз биродарлари эканлигини билди. Дейдиларки, йигирма етти йил мобайнида Юсуф алайҳиссалом биродарларига боқиб, юзлари йўлнинг гарду ғуборларига булғанганини, кийимлари кир бўлиб кетганини кўргач, бу ниятдан қайтганига яна бир бор ҳурсанд бўлди ва «Менинг улуғлигимни билсинлар, уларни ҳурсанд қилиб юборай», деган қарорга келди.
— Қайдин келурсизлар, - сўради Юсуф алайҳиссалом. - Кимнинг фарзандлари бўлурсиз?
— Канъондан келурмиз, - дейигди улар. - Яъқуб пайғамбарининг ўғиллари бўлармиз.
— Отангиз тирикмилар?
— Тирикдурлар.
— Нима иш қиларлар?
— Пайғамбардирлар, Оллоҳ таолога тоат ва ибодат қиларлар.
— Кимдан кимга пайғамбардирлар?
— Ҳақдан халққа пайғамбардирлар.
— Пайғамбар бўлсалар, нега миср элига келмас, унинг халқига пайғамбарлик қилмаслар?
— Канъонга ва унинг атрофидаги халқларга пайғамбардиралр. Бунинг устига кўзлари ожиз бўлиб қолганлар.
— Кўзлари нима сабабдан кўрмайтсдиган бўлиб қолдилар?
— Юсуф деган ўғли бор эди, уни беҳад яхши кўрарди. Ўша ўғил ғойиб бўлгач, унинг фироқидан йиғлайверганларидан кўзлари кўр бўлди.

Ривоят қилишларича, бу пайтда ҳарир кийимлар кийган ҳолда тахт устида ўтирганди. Ўнг томонларида минг ғуломбача олтиндан камар боғлаган ҳолда, чап томонларида минг ғуломбача кумушдан камар боғлаган ҳолда турардилар. Саройларнинг эшигида эса юз киши қора кийимда қўлларига олтин асо тутганича, яна юхз киши эса кумуш асо тутганича турарди.
— Ҳаммангизлар бир отадан бўласизларми? - сўради Юсуф алайҳиссалом.
— Шундай, - дейишди ака-укалари.
— Яна бошқа ака-укаларингиз борми?
— Ўн бир биродармиз, биримиз уйда қолиб, отамиз ҳизматини қиляпти.
— Қандай ажойиб ҳушрўй, ҳушсуърат ва ҳушқад йигитлар экан-а?! - деди Юсуф алайҳиссалом ҳузурида турган бекларига қараб.
— ?ойиб бўлган укамиз бизлардан кўра ҳушмуърат эди, - дейишди.
— Қай йўсинда ғойиб бўлган у?
— Бўри еди, - деди бири.
— Ўғри ўлдирди, - деди иккинчиси.
— Биёбондан кўйлагини қонга белганган ҳолда топдик, - деди учинчиси.
— Булар жосусдирлар. Негаки, сўзлари бир-бирига мувофиқ келмаётир, - деди Юсуф алайҳиссалом уларнинг сўзларини айри чиққаниник ўриб.
— Бизлар пайғабарзодалармиз, бизлардан ўғрилик содир бўлмас, ҳақақтан ҳам йўқолган инимизнинг ўлик-тиригини билмасмиз, - дейишди.
— Менда бир жом бор. ҳар ниманики сўрасам жавоб қилур, - деди Юсуф алайҳиссалом ва ўша жомни қўлига олиб қоқдилар, бир воз чиқди. Бу жом ингизни тирик дейдир.

Юсуф алайҳиссалом уларни уч кун бир уйда сақладилар, сўнг амр қилди:
— Буларнинг ҳар бирига юир туядан буғдой беринг, келтирган ёғлари, қурутлари ва юнгларини ҳам билдирмасдан қопларига солиб қўйинг. Шундай қилингки, улар қопларини очмасинлар.

Сўнгра биродарларига юзланиб сўради:
— Отангизга ва укангизга бир туядан буғлдой берсам, олиб кетасизларким? - Улар кўвнгачс, иккита туяда буғдой берди ва яна таъкидлади. Егулиекларингиз тугаса, яна келинглар. Фақат бир шартим бор: уйда қолган биродарингизни ҳам олиб келасиз. Бўлмаса буғой бермайман.
— Бу подшоҳ Юсуфга ўхшар экан, - деди Яҳудо ўз тилларида.
— Қаёқдаги гапларни айтасан-а? Бу мамлакат, бу подшоҳлик қаерда-ю, Юсуф қаерда? - дейишди бошқалари. - У шунча қўшинни қаёқдан олсин?! Агар тирик бўлганида дараги чиққан бўларди, отасини сўрарди, бунгун эса бизга яхшилик қилмаган бўларди, ўч оларди!
—Ибн Яминни келтиринг, деганидан билдимки, бу юсуф! - деди Яҳудо.
— Бу гапни қўйгил, - дейишди ва ташқарига чиқишди. Юсуф алайҳиссалом уларнинг сўзларини эшитиб, парда ичида табассум қилар эди.

Хуллас, биродарлар юкларини олиб, канъонга қайтдилар. Оталарига салом келтирдилар. Яъқуб алайҳиссалом ҳурсанд бўлиб, фарзандларидан ҳолу аҳвол сўрадилар.
— Миср подшоҳи бизларга кўп яхшиликлар қилди: ҳаммамизга бир туядан буғдой берди, сенга ва Ибн Яминга ҳам бир туядан буғдой туҳфа қилди, яна бизлар олиб борган нарсаларни ўзимизга иблдирмасдан қопларимизга солиб қўйибди. У Яна айтдики: «Уйдаги укангизни олиб келсангиз, Яна ғалла бераман. Агар олиб келмасангиз ошлик бермасман«, деди (Оят) »Бизлар уни албатта, муҳофаза қилармиз», - дейишди ўғлоналр.
— Юсуфни олдиб бориб йўқотиб келдинглар. Энди буни ҳам йўқотиб келмоқчимисизлар? - Сизларга бошқа ишона олмайман, - деди Яъқуб алайҳиссалом.
— Эй ота, бизлардан бир хатолик ўтиб, бепарво қолдик. Энди буни яхши сақлаймиз. Ҳудо ҳохласа, саломат келтирамиз, - дейишди.
— Ибн Яъминга ёмонлик қилмаймиз, деб Оллош таолога аҳд қилиб, бир хат беринглар, - деди оталари. - (Оят) «Мен уни сизлар Билан ҳаргиз юбормасман, то сизлар Оллошҳ талоло тарафидан бир аҳди-паймон келтирмагунингизча».

Ҳаммалари аҳд қилиб, хат бердилар. Яъқуб алайҳиссалом ўзига берилган улушнинг ярмини Канъон халқига улашди. Инб Яминни олиб, Мисрга борадиган бўлдилар. Катта карвон йиғилди.
— Эй ота, бизларга насиҳат қилсангиз, шунга қараб иш тутсак, - дейишди ўғлонлари.
— Аввалги сўзим шуки, қопларингиздан чиққан нарсаларни қайтариб олибборасизлар. Негаки, улар бизларга ҳаромдир. Ё ёдларидан чиққан, ё сизларни синомаоқчи бўлган. Иккичиси шуки, Мисрга борганлда ҳаммангиз бир дарвозадан эмас бошқа-бошқа дарвозалардан киринг, токи халқнинг кўзи тегмасин.

Ҳадис. Пайғамбар алайҳиссалом дейдилар: «Ёмон кўз эрни гўрга киргизар, туяни қозонга».

Ҳикоятда келишича, арабларнинг бир қабиласи бор эди, кўз овчилиги билан машғул бўлгаенди. Улар қачон гўшт егиларик елиб қолса, хотинлариаг қозон остириб, ўзлари кўчага чиқаб ўтирар эканлар.

Йўлдан ўтаётганларга қараб: «қандай чиройли отинг, ё сигиринг, ё туянг бор-а!» дейишаркан. Шунда ўша ҳайвонлар ўлар ва гўшларини сотгани олиб келишар экан.

Ҳикоят. Қурайш кофирлари Муҳаммад алайҳиссаломга зарар етказишга қасд қилиб, ўша қабиладан бир кишига «Муҳаммадга кўз теккиз, у ҳалок бўлсин!« - дейишади. У бадбахт пайғамбар алайҳиссаломга кўз теккизишга аҳд қилиб, йўлга тушганда, Жаброил алайҳиссалом мана бу оятни келтирди: "Албатта, кофирлар Қуръони каримни эшитганларида сени ёмон кўзлар Билан тойдиришларига оз қолди. Ва улар "албатта бу мажнун бўлса керак», дейишди. Ваҳоланки, бу Қуръони карим бутун олам учун фақат бир насиҳатдир». Ўша кимса келдиб, пайғамбар алайҳиссаломга кўз солунга қадар Расул алайҳиссалом бу оятни ўқиб, унинг ўзига дам солди. Шу заҳоти у бадбаҳт кимсаининг икки кўзи оқиб кетди.

Яна бир ҳикоятда келишича, бир кампир пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларига келиб шундай деди:
— Ё расулуллоҳ, аҳволимиз яхшиланармикан деб биз саҳрода мол-қўй боқармизу, лекин ҳолимиз яхши бўлмаяпди.
— Мол-қўйни сотинг, одамлар орасига кириб, экин экинг, экинзорларингизга қўриқчилар ўрнатинг, - дедилар пайғқамбар алайҳиссалом. Шундай қилинган эдилар, аҳволлари яхшиланди.

Савол: Экинзорга қўриқчи ўрнатишдан нима фойда бор?

Жавоб: Фойдаси шуки, агар ёмон кўзли бирор кимса назар ташласа, экинлар қурийди, қўриқчи ўрнатилган бўлса, кўз назари экинга эмас, қўриқчига тушади. Негаки, экиндан азизроқ турар. Шу боис олдин унга тегар, экинга кейин тегар, аммо зарар қилмас.

Савол: Олдин назар тушганига зарар қилиб, кейингисига зиён етмаслигининг ҳикмати нимада?

Жавоб: Кўзнинг зарари олдинги боқишд бўлар. Қайси нарса азазроқ бўлса, ўшанга тегиб, кейингисига зиён етмас.

Савол: Кўз тегишида нима ҳикмат бор?

Жавоб: Ҳикмат шуки, Оллоҳ таоло мўминларини суйди ҳамда ўзини ва мўминларини «Севинг!« деди (Оят) "Оллоҳ уларни яхши кўради ва улар Оллоҳни яхши кўрадилар". қачонки, мўмин одам бирор нарсага суюк кўзи билан қараса, Оллоҳ таолонинг рашки келар. "Мендан бошқага суюк кўзи Билан қарамасин", дея ўша нарсани ҳалок қилар. Расул алайҳиссалом дебдиларки: »мен рашкчиман, саъд ҳам рашкчи, аммо Оллоҳ ҳар иккиаламиздан ҳам аршкчироқдир».

Савол: қўриқчининг кўз зарарини қайтаришда қандай қудрати бор?

Жавоб: қўриқчининг ҳеч қандай қудрати йўқ, мисоли бутларнинг одамларни йўлдан оздиришда қадрати бўлмагани, лекин бунга сабабчи бўлгани кабидир.

Яъқуб алайҳиссаломнинг ўғиллари Мисрга келганларида оталари буюрганидек, ҳар қайсилари бошқа-бошқа дарвозадан кирдилар. Яҳудо Билан Ибн Ямин бир дарвозадан кириб, барчлғаларидан олдинроқ Юсуф алайҳиссалом саройлари эшигига келиб турдилар. Бошқалари ҳам етиб келиб, салом ва дуони адо қилгач, саройга кирдилар. Оталари бериб юборган Иброҳим алайҳиссаломдан қолган мерос саллани Юсуф алайҳиссаломнинг олдига қўйишди.
— Отамиз «Бу сала менга Иброҳим алайҳиссаломдан мерос қолган эди. Уни сенга юборяпман», дедилар - дейишди. Юсуф алайҳиссалом бундан беҳад севиниб кетди, негаки бу салла кимга тегса, у пайғамбар бўлар эди.
— Бу нарсалар юкларимиз ичидан чиқди, янглишиб қўйилгандир, дея қайтариб олиб келдик, - дейишди юклари ичидан чиққан нарсаларни Юсуф алайҳиссаломнинг олдига қўяр эканлар.
— Олиб келиб яхши қилибсизлар, аммо бу нарсаларга муҳтож эмасмиз. Сизларга бердик, олиб йўл ҳаржи қилинглар, - деди Юсуф алайҳиссалом ва бу нарсаларни отаси қайтариб юборганини фаҳмлади.
— Бу иш бизларга давлат ва саодат бўлар, - дейишди ҳаммалари ўринларидан туриб таъзиму тавозе қилганларича.

Ибн Яминни чодирга киритиб, тахт устига ўткиздирдилар ва олдига бир товоқда ош қўйдилар. Юсуф алайҳиссалом ниқобини кўтариб, юзларини укасига кўрсатди. Ибн Ямин оҳ уриб, беҳуш бўлиб йиқилди. Гулоб сепиб, ўзига келтирдилар.
— Нима дардинг бор, тутқаноқмисан? - сўради Юсуф алайҳиссалом.
— Пайғамбарзодадирман. Менда тутқаноқ касали бўлмас. Юзингизни кўргандим, ғойиб бўлган акамнинг юиза ўхшаркан, шунинг учун ҳушимдан кетдим, - деди Ибн Ямин.
— Қайғурмагил, ўша ғойиб бўлган аканг менман, - деди Юсуф алайҳиссалом ва шундан кейин Ибн Ямин яна ҳушиданк етди. Яна гулоб сепиб, ўвзига келтирдилар.
— Отамнинг аҳволи қалай, шундан гапир, - деди Юсуф алайҳиссалом.
— Сенинг ғамингда «Байт ул-аҳзон»га кириб йиғлай-йиғлай икки кўзлари кўр бўлди, - деди Ибн Ямин. Бундан Юсуф алайҳиссалом кўп йиғлади.
— Эй ука, сен ошингни егин, мен саргузаштларимни айтайин, - деди Юсуф алайҳиссалом. Аввал мени қудуққа солдилар. Қудуқдан чиқиб, қул деб сотдилар. Кейин зиндонга тушим ва кўп йиллар у ерда ётдим. Оллоҳ таоло фазли Билан зиндондан чиқиб, бу мулку давлатга эга бўлдим. Бу сўзларни сен улрага айтмагин. Оллоҳ таолодан руҳсат йўқ.
— Мен сиздан айрилиб қандоқ тоқат қилурман, - деди Ибн Ямин.
— Мен сени бир баҳона билан олиб қолурман.

Кетар вақти бўлганда Юсуф алайҳиссалом омборчига буюрди:
— канъонийларнинг ҳар бирига бир туядан буғдой бергил, Ибн Яминнинг қопига паймона (қадаҳ)ни ҳеч кимга билдирмасдан солиб қўйгин.

Дейдиларки, бу идиш кумушдан эди. У Қуръонда «сиқоя« дейилган. Сиқоя араб тилида сув идиши деганидир. Яна бир жойида »савоғ» дейилган. Савоғ арабчада тарози дегани бўлади. У тарози тўрт оёғи бор эди, уларнинг ҳар бири турли-турли гавҳарлардан ясалганди. Ичида уч юз олтмишда меҳроқ қилинганди. Ҳар бир меҳробда бир шариат соҳибининг сурати акс эттирилганди.

Ҳаммалри Юсуф алайҳиссаломни дуо қилиб, йўлга тушдилар. Йўлда келаётиб Айн уш-Шамс деган ерда тўхтадилар. Энди овқатланиб бўлганларида Юсуф алайҳиссалом тўрт минг йигити билан етиб келди.
— Эй карвон аҳли, биз сизлар емиш олгани келган савдогарлар, деб ўйлаган эди, аммо сизлар бешак ўғри экансизлар, - дея жар чақиртирди.
— Фойда. Дейдиларки, ўғрилар тўрт турли бўлади: мол ўғриси, намоз ўғриси, сўз ўғриси, тарози ўғриси. Мол ўғрисининг қўлиник есарлар, сўз ўғрисини ўтда куйдирарлар, намоз ўғрисининг юзидан унр олингай,, тарози ўғрисини эса олиб қолиб, мукофотлар беришгай.

Яна дейдиларки, дунёда ўғри деган ортиқроқ ёвуз ном йўқ. Ўғрига бериладиган жазодан ортиқроқ жазо йўқ. Унинг жазоси соғ қўлини кесиш азобидир. Негаки, ўша кесилган соғ қўл Билан ўғрилик қиларлар, ўша қўл билан таом ерлар, у билан таҳорат қиларлар, яхшиликни ҳам ўша қўл билан қиларлар. Манна шундай ишларга қодир бўлган қўлнинг кесилишидан ортиқроқ жазо, ундан-да ортиқроқ азоб борми?! Шундай азиз инсон аъзоси бир ёки ярим олтин учун кесилур!

Яъқуб алайҳиссалом ўғлонлари ўғрилик сўзини эшитиб, қўрқиб кетдилар, ранглари оғариб, оёқларидан мадор кетди.
— Нима йўқотдингиз? Кимни ўғри қилмоқчисиз? - ташвишланишди улар.
— Подшоҳнинг тарозисини йўқтдик. Ким топиб берса, бир туяда буғой мукофоти берилур, - жавоб қилди жарчи.

Савол: Суюнчига бошқа нарса тайин этмай, буғдой берамиз, дейишликда нима ҳикмат бор?

Жавоб: Қаҳатчилик ва очарчилик пайтида ҳеч нима буғдойдан ортиқ бўлмайди. Бу боис (Оят) «Кимки уни топиб берса, унга бир туя ошлиқ берилгай ва мен би ваъданинг устидан чиқишга кафилдирман», дея жар чақиртирилди.

Айш-Шамс музофотининг эру аёл аҳли томошага чиқдилар. Шу пайтда тўрт минг аскари билан Юсуф алайҳиссалом ҳам етиб келди.
— Тарозини топа олмадик, - дейишди жарчилар.
— Эй йигитлар, бизлар сизларни ғаллага келган савдогарлар, десак ўғри экансизлар, - деди Юсуф алайҳиссалом биродарларига.
— Биз бу элга ёмон ниятда келмаганмиз, биз пайғамбарзодамиз, ўғри эмасмиз, - дейишди биродарлар. - Юкларимиз ичидан чиққан нарсаларни Канъондан Мисрга қайтиб олиб келган бизлар қандайин ҳам тарози ўғриси бўлайлик. Ҳаттоки Канъондан чиққач, бегона мулкда унган ўтларни еб қўймасин, кофирлар дарахтидан барг тишлаб узмасин, дея туялаимиз оғизларини боғлаган одамлармиз. Мисрдан чиққандан кейин ҳам шундай қилдик. Ўзларини бундай эҳтиётлаган одамлар буғдой туҳфа қилган, таомлар Билан сийлаган подшоҳнинг саройидан тарози ўғирлаши мумкинми?
— Аҳтарсак, мабодо сизлардан чиқса нима бўлар? - сўради Юсуф алайҳиссалом. - Топсак, ўғрининг қўлини кесармиз, зиндонга ташлармиз.
— Аҳтаринг, агар бизларнинг орамиздан кимнинг юки ичидан чиқса, ўша одам мол эгасига қўл бўлсин, бизнинг шариатимизда шундай, дейишди биродарлар. - Иҳтиёр сизда, Хоҳланг бизнинг йўлимизда ҳукм қилинг, хоҳланг ўз йўлингизда.
— Юкларингизни очинглар! - деди Юсуф алайҳиссалом.

Аввал ҳамроҳларининг юкларини очиб кўрдилар. «Ишқилиб, ўшалар юкидан чиқсин-да, биз пайғамбар ўғлонларининг юзи ёруғ бўларди», дея севиндилар. Аммо, навбат ўн оқа-инининг юкларига келди. Ахтардилар, улардан ҳам чиқмади. Юсуф алайҳиссалом узр айтиб, қайтмоқчи бўлганди, Рубил уни қайтарди:
— Манави биттамизнинг юкимизни қарамадингиз, уни ҳам кўринг.

Ибн Яминнинг юкини очиб кўргандилар, тарози унинг чидан чиқди. Ҳаммалари қайғуга ботиб, бошларини эгдилар.
— Эй Роҳилнинг ўғли, онанинг икки ўғил туғғанди, икковингиз ҳам ўғри чиқдингизлар. Бирингизда қутилган Эдик, энди сен қолувмидинг. Бунинг онаси ҳам ёмон6 эди ўзи! - дейишди биродарлари маломат тошлари ёғдириб.
— Эй биродарларми, мен ўғри эмасман, Ҳудо ҳаққи мен ўғирламадим, - дея нола қила бошлади Ибн Ямин.
— Зору нола қилгунча, кўнглингни тийсанг нима қиларди! - дейишди уни яна танбеҳга кўмишиб.

Савол: Ибн Ямин тарозини ўғирламаган эди. Юсуф алайҳиссаломнинг (Оят) «Сизлар, албатта, ўғридирсизлар», дейишлиги нима учун раво бўлди.

Жавоб: Оллоҳ таолонинг «Қариндошингни шу аснода олиб қолгин!« деган фармонига биноан эди. Бу баҳона биродарларга мушкл ҳолатда қўл келиб, »бир туғишган акаси ҳам олдин ўғирлик қилган эди», дея қутилиб қолмоқчи бўлдилар.

Савол: Юсуф алайҳиссаломни ўғирлик қилган дейишларига, ўғирликка қўл урмаган ҳолда маломатга нишон бўлишларига нима сабаб эди?

Жавоб: Оналари роҳил укаси Яминни туғиш пайти вафот этганди. Ибн Яминни энагага топширдилар. Кичикна Юсуфни эса ҳолалари тарбиясига беришди. Яъқуб алайҳиссаломнинг икоҳида бўлган бу холаси уни беҳад севарди. Беш ёшга кирганда оталари олиб кетгани келганда, холаси Юсуфнинг кўйлаклари чига Ишоқ алайҳиссаломдан қолган камарбандни боғлаб қўйди. Сўнгра «Камарим йўқолиб қолди«, деган баҳона билан орқаларидан бориб, уни юсуфнинг белидан топиб олгандай бўлди. »Бу бола энди меники бўлди», деган талаби олдида Яъқуб алайҳиссалом ноилож бўлиб қолдию Холаси юсуфни ўзи билан бирга олиб кетди. Оғаларининг ўғри бдейишлари шу сабабдан эди.

Хуллас, Юсуф алайҳиссалом дарғазабнамо бўлиб, мил билан жамни қоқдилар. Сўнг сўради:
— Жом нима дейди?
— Билмасмиз, - дедилар.
— Жом айтурки, биродарлари Юсуфни макр-ҳийла билан оталаридан сўраб олиб, турфа азоблар билан қудуққа солдилар, сўн «қулимизнинг уч айби бор«, дея уч шарт билан сотдилар. »Бўри еди» деганлари ёлғондир, - деди Билмасмиз, - дедилар. Биродарлар ҳайрон қолдилар.
— Жом нима дейди? - яна жомни қоқиб сўради Билмасмиз, - дедилар.
— Билмасмиз, - дедилар.
— Жом айтурки, йўқолган биродарлари тирикдур, аммо ҳозир узоққда, яқин фурсатда топишадилар. Биродарлари подшоҳга рост гапни айтдилар, кейин оталари Билан ҳам топишадилар, сўнгра Оллоҳ таоло уларнинг гуноҳларини кечиргай, - деди Билмасмиз, - дедилар.
— Жом нима дейди? - сўради Билмасмиз, - дедилар жомни яна қоқиб.
— Билмасмиз, - дейишди улар.
— Жом айтурки, Юсуфни қудуққа солиб, қўйни сўйиб, унинг қонига кўйлагини ботириб, оталарига олиб бордилар, ёлғон сўзладилпар. Ундан кейин ўн саккиз чақа пулга сотиб, ҳудий тилида хат ёзиб, муҳр босиб сотиб олган кишига берганлар. Шу сўзи ростми? - сўради Билмасмиз, - дедилар.
— Бўри егани ростдир. Сотди деганлари ёлдғон, - дейишди улар тониб.
— Жом айтурки, - деди билмасмиз, - дедилар жомни яна бир бор қоқиб, - Буларнинг орасида бир йигит бор: ғазаби келса, баданларидаги мўйлари кийимларини тешиб чиқар экан. У қайси бирингиздир?
— Мендирман, - деди Яҳудо ўрнидан туриб.
— Шунчалик баҳодир бўла туриб, Юсуфни бўрига едириб қўйишликдан шарм қилмадингми? - сўради Юсуф алайҳиссалом.

Яҳудо ҳижолатдан қизариб кетди. Юсуф алайҳиссалом яна домни қоқиб сўрадилар:
— Жом айтурки, буларнинг орасида бир йигит бор: ғазаби келганида тошни чангалига олиб сиқса, ун каби майдаланиб кетар эмиш. У кимдир?
— Мендирман, - деди Рубил тураркан.
— Шунчалик қувватинг бор экан, уканг Юсуфни нима учун бўрига едирдинг? -с ўради Юсуф алайҳиссалом.
— Жом нима дейди? - яна сўради жомни қоқаркан.
— Билмасмиз, - дедилар.
— нима дейдир? - сўради яна жомни қоқиб.
— Билмасмиз, - дейишди.
— Айтурки, буларнинг орасида бир йигит бор: агар шерга юзма-юз келса, ушлаб оғзини йиртиб ташлар эмиш. У кимдир?
— Мен, - деди Козуро ўрнидан утриб.
— Шерга кучинг етган, бўрига етмасмиди?
— Нима дейдир? - ўради яна жомни қоқиб.
— Билмасмиз, - дедилар.
— Айтурки, - деди Юсуф алайҳиссалом, - Мелик Заърга берилган хат подшоҳнинг ҳазинасида, дейдир.

Буюрдилар. Бориб ҳазинадан ўша хатни олиб келдилар. Юсуф алайҳиссалом ул хатни биродарларига кўрсатди.
— Бундай хатдан бизнинг ҳабаримиз йўқ, - дейишди улар хатни кўргач.
— Бу хат ёлғонми? - сўради Юсуф алайҳиссалом ИМбн Яминдан.
— Бу биродарларининг хатидир. Жом рост айтадир, - деди у. - Эй подшоҳи олам, бу жом Юсуфни тирик, тез фурсатда отаси билан топишади, деди. Отамизга бир нома юборсак, беҳад ҳўрсанд бўлар эдилар.
— Отамизнинг шу вақтгача тортган меҳнату машаққатлари озмиди? - дейишди биродарлари. - Унинг устига хат юбориб, дарду фироқларини яна зиёда қилмоқчимисан, янгидан ўтга солай дермисан? Ҳудо ҳоҳласа, сендан ҳам қутилгаймиз. Сен подшоҳнинг тарозисини ўғирлаб, бизларни ҳам ҳижолатга қўйдинг!

Латифа: Қиёмат қойиб бўлганда Оллоҳ таоло ҳамма бандаларидан ҳисоб олади. Бандалар гуноҳ ишларни инокр қиларканлар. Шунда уларнинг номаи аъмолини (яъни қилган амалларининг китобини) келтирарканлар. Ою кун, кечаю кундуз, жамики юлдузлар гувоҳлик берарканлар. Шунда фаришталар: «Энди нрима дейсан?« дейишганда ул бандалар: »Буларнинг ҳаммаси одам фарзандига душмандирлар. Гувоҳликларига ишониб бўлмайди», дерканлар. Шундан кейин осмону ер гувоҳлик бераркан, аммо у ҳам қабул қилинмайди. Анна шунда у банданинг жамики тана аъзолари алоҳида-алоҳида гувоҳлик бераркан. Бу гувоҳликдан сўнг у дўзаҳга ҳайдаларкан.

Алқисса, биродарларнинг оқатлари тоқ бўлиб, илтижо қилдилар:
— Эй подшоҳ, бизга ортиқ озор берманг. Мол олсангиз майли, олинг, аммо укамизни олиб қолманг. Агар зарур бўлса, бизлардан хоҳлаганингизни олиб қолинг. Унинг қари отаси бор, унга раҳм қилинг, - дейишди улар.

Отангизнинг ҳаққи-ҳурматини сақламаганимда сизларга, албатта, жазо берган бўлардим. Нима қилайки, пайғамбарзодасизлар, - деди Юсуф алайҳиссалом.

Савол: Нега оталарининг пайғамбарликларини эмас, қариликларини шафеъ келтирдилар? Бунинг ҳикмати нимада эди?

Жавоб: Улар миср мамлакатини қайси динда эканлигини билмасдилар. Пайғамбарликни мусулмонларгина ҳурматлар, кофирлар эса аҳамият қилмасдилар. Шу сабабдан пайғамбар эмас, қариликни важ қилдилар.

Биродарлар кўп зору тароззу қилиб, оталарини шафе келтириб, тавалло қилдилар, бўлмади. Юсуф алайҳиссалом Ибн Яминни зиндонга буюрди. Мақсади - уни шу баҳона билан олиб қолмоқлик эди.
— Тарозим кимдан чиққан бўлса, ўшани олиб қоламан. Бошқа бировни олиб қолар бўлсам, унга зулм қилган бўламан, бундан Оллоҳнинг ўзи сақласин! - деди Юсуф алайҳиссалом.

Илтимослари ижобат бўлмагач, биродарлар ночор ва ноумид бўлдилар. Шундан кеийн улар кенгашдилар.
— Эй биродарлар, - деди Яҳудо. - Уятли иш бўлди, энди отамиз ёнига қайси юз билан борамиз. Биродаримизни қандай бўлмасин ажратиб олишимиз керак. Сизлар подшоҳнинг қўшинига бас келсангиз, мен подшоҳ билан олишайин. Агар сизлар подшоҳга бас келсангиз, ме унинг қўшини Билан беллашайин. Мен бориб, зиндон ёқасига ўтирайин. Ибн Яминни олиб келишганида бир наъра тортай. Шунда сизлар тўпланиб келиб, шамшир тортасиз, Миср халқи ўликлардан тепа ясайлик.

Юсуф алайҳиссалом буларнинг кенгашларини билди ва Иброҳим алайҳиссаломнинг саллаларини бошига боғлади. Биродарлар ҳар томонга бориб турдилар. Яҳудо зиндон бошида турди. Агар унинг ғазаби келса, кўзи қонга тўлиб, баданидаги туклари кийимларидан тешиб чиқарди. Буни яхши билан Юсуф кичик ўғли га тайинлади:
— Агар Яҳудо наъра тортса, одамлар беҳуш бўлиб йиқилади, ҳомиладор аёлларни болалари тушиб қолади. Сен бориб орқасидан силагин, гапирса, асло сўз қотмагин.
— Мендан узоқроқ туринг, буларга бир кўрсатиб қўяйин, - деди Яҳудо хозланиб. Шунда Юсуф алайҳиссалом ўғлига ишорат қилганди, у бориб Яҳудонинг орқасини сийпади. Яҳудо наъра тортайин, деб қасд қилганди, ғазаби пасайиб, овози чиқмай қолди. Бир пайт ҳаммалари йиғилиб келиб, Яҳудога қараб таажубландилар.
— Нима учун наъра тортмадинг? - сўрашди ундан.
— Бу ерда Яъқуб алайҳиссалом уруғидан кимдир бор экан. Бир ўғил бола келиб, орқамни силаган эди, ғазабим пасайиб қолди. Наъра торта олмадим, - биродарларининг ҳангу-манг бўлганлариник ўриб сўзида давом этди Яҳудо. - Бўлган воқеаларни бориб отамга айтипнгалр, Ибн Яминни зиндонга тушганини ҳам айтинглар. Токи, отам ижозат бермас экан, бу ердан асло қимирламасман.
— Эй уарвон аҳли, ҳамма куч-қудрат биздагина бор, боқаларда йўқ деб ўйлайсизми? Тарозини ўғирлаганда, уни сўраганлар Билан жанг қилинг. Бу қандай иш бўлди?! - деди Юсуф алайҳиссалом ва Ибн Яминни олиб қайтиб кетди. Улар Айш-Шамс музофотида қолиб кетдилар.
— Эй биродарлар, отамиз биздан хат олган, биз эса Ибн Яминни саломат топширишликка аҳд қилганмиз. Бундан олдин Юсуф туфайли йўлсиз қолгандик, энди Ибн Яминни бу ерда қолдириб Каъононга боролмайман. Отам юзига қандай боқаман. Ё отамбдан ижозат бўлмагунча, ё Оллоҳ таолодан бирор ҳукм бўлмагунча шу ерда қоламан, ё биродаримни олиб кетаман. Шу уч ишдан бири бўлмагунча бир қадам ҳам жилмасман, - деди Яҳудо қаийят билан.

Юсуф алайҳиссалом Ибн Яминни олиб кетгач, ҳайронликда қолдилар. Юкларини ўша ерда омонатда қолдириб, йиғланганларича Мисрга қайтдилар. Мисрга келатётганларида кенгашдиларки, «Ҳар биримизнинг қандай куч-қудратимиз бор, урушиб укамизни оламиз», дейишди. Улар ёғочлар кесдилар, собқонлар учун тошлаб йиғдилар. Ҳар биримиз иш-ҳунар кўрсатайлик, деб маслаҳатлашдилар.

Юсуф алайҳиссалом улардан ҳабардаор бўлиб туришлик учун соқчилар қўйган эди. Соқчилар «Улар Юсуф билан урушамиз дейишаётганларининг ҳабарини берди. Юсуф алайҳиссалом қирқ минг яроғлик аскар йиғдирди. Бу ишдан ҳабар топган Райён подшоҳ «Мен ҳам отланайин», деганди Юсуф алайҳиссалом менинг ўзим кифоя қиламан», деб унамади.

Эртаси куни ҳар бири бир дарвоздан кириб келишди. Яҳудо қаттиқ наъра тортган эди, Миср халқининг барчаси беҳуш бўлдилар, ҳомиладор аёллрнинг ҳомиласи тушди. Шаъмун Яна бир дарвозадан кирган эди, уни кўрган одамлар қўрқиб қочдилар. У бир тошни кўтариб Юсуф алайҳиссалом саройига отганди, емирилиб кетди. Уларга ҳеч қандай куч қарши туролмаслигини билан Юсуф алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссалом саллаларини олиб чиқиб рўбарў тутдилар. Шунда уларнинг овози чиқмай қолди. Уларнинг барчасини ушлаб тутдилар. Яҳудонинг наърасидан қўрқиб ётоқхонасига беркиниб олган Райён подшоҳ ҳам уларнинг тутилганини эшитиб, яширинган жойидан чиқиб келди. Миср эли йиғлади.
— Дунёда биздан зўри йўқ Дея мақтанур эдингиз. Манна сиздан бошқа мардлар ҳам бор эканлигини кўрдингизми? - деди Юсуф алайҳиссалом биродарларига қарата. - Ўтган гуноҳларингизни кечирдим, озод бўлдингизлар, энди бу ерда бош олиб чиқиб кетасизлар.
— Мен бормайман, сизлар отамизга бориб, ўғлинг ўғрилик қилди, деб айтинглар, - деди Яҳудо.

Тўғғиз оқа-ини канъонга келдилар. Яъқуб алайҳиссаломга бўлган воқеани баён қилдилар.
— Олдин бирини олиб бориб йўқотган эдингиз. Энди эса Яна бирини йўқотиб келиб, ўғрилик қилди, дея баҳона қилармисиз? Бу ёлғондир, - деди Яъқуб алайҳиссалом икки ўғлини кам кўргач.
— Бизга ишонмасангиз, ўша музофотда бўлган карвон аҳлидан сўранг, - дейишди ўғиллари.
— Менга энди сабрдан бошқа чора қолмади, - деди Яъқуб алайҳиссалом, (Оят) «Энди сабр қилмоқ яхшидир. Шояд, Оллоҳ уларни ҳаммасини биргаликда менга қайтарса. У ҳақиқатда илм-ҳикматлик зотдир».

Беҳад кўп йиғлади. Сўнг довот, қалам олиб хат битди: Миср халқига, подшоҳига!

Бу хат Иброҳим ҳалилуллоҳ набираси, Ишоқ забуҳуллоҳ ўғли Яъқуб исроилуллоҳдан Фиръавн авлоди - Миср подишоҳига тегсун.

Билингки, бизлар пайғамбарлар авлодиданмиз. Оталамримиз бало-мусибатга мубтало эдилар: Улуғ отам Иброҳим алайҳиссалом Намруд оловига отилди, отам Ишоқ алайҳиссалом Оллоҳ фармони Билан бўғизланди, мен эса икки ўғил қайғусига мубтало бўлдим. Бирисини бўри еди дедилар, Яна бирисини ўғирлик қилди, деб сен олиб қолбсан. Бизда ўғирлик қиладиган одам бўлмайди. Мен бир заиф, қайғу-ҳасратлик, кўзи ожиз қарияман. Ёшим улғайди, суякларим мўртлашди, соч-чоқолим оқарди, бели қайғу-ҳасратда букилди. Кўзимнинг нури бўлган ўғлимни бағримга қайтаргн. Сенга эзгу дуолар қилайин. Бу жаҳонда эзгулик кўргил, у дунёда азоблардан эмин бўлгин. Бизнинг кўнглимизни оғритмагин, сўзимизни зоеъ қилмагил, сенга яхши бўлмайди бу иш. Агар юбормайдиган бўлсанг, эртага сеҳр ўқини сенинг устигга юборгайман. Ўзинг, мамлакатинг ва эллинг кунфаякун бўлгайсизлар. Вассалом.

Савол: Юсуф Фиравн авлодидан эмасди. Нега бундай деб ёзди?

Жавоб: Миср подшоҳларининг ҳаммаси намруд авлодидан эдилар. Улар Фиравн деб аталар эди. Бу подшоҳни ҳам ўшалар авлодидан деб ўйлаган.

Фарзандларимни юборгин, бўлмаса, дуо билан мулку-давлатингни нобуд қилман, дебсиз. Менинг жавобим шуки, ота-боболарингиз балоларга қандай сабр қилган бўлсалар, сиз ҳам шундай сабр қилинг. Улар қандай нажот топган бўлсалар, сиз ҳам шундай нажот топгайсиз. Сабр қилмоқ пайғамбарларга меросдир. Зинҳор бизни дуоибад қилмагайсиз. Шоят Оллоҳ таоло ўғлингизни тез кунда сиз Билан ғовуштирса. Вассалом".
— Бу нома кофирларнинг мактуби эмас, - деди Яъқуб алайҳиссалом Юсуф алайҳиссаломнинг хатини ўқиб чиққач. - Бу нома пайғамбарлар ёки сиддиқлар мактубидир. Бу юсуфнинг мактуби бўлиб чиққай.

Айтишларича, ўша ҳолатда Яъқуб алайҳиссаломни уйқу босди. Тушида Азроил алайҳиссаломни кўрди. Сўрадики: «Эй ўлим фариштаси, Юсуфимни жонини олдингизми?« Азроил алайҳиссалом: »Юсуф тирик, унинг жонини олганим йўқ. Оллоҳ сенг Юсуфни қовуштиргай, севингайсан», деди. Бундан Яъқуб алайҳиссалом севиниб уйғонди.
— Во дариғ, Юсуфимнинг ҳоли қандай экан? - деди уйқудан уйғониб.
— Эй Яъқуб, нимага йиғлайсан? Оллоҳ таоло Юсуфни сенга қовуштиргайман, - деган фармонни келтирди Жаброил алайҳиссалом.

Яъқуб алайҳиссалом севинганидан бошини саждага қўйди. Оллоҳ таолога шукур қилди. Ўғли Юсуф учун қирқ йил, баъзи манбаларда саксон йил йиғлади, оқибатда кўзларик ўрмас бўлди.

Савол: Одам алайҳиссалом уч юз йил йиғладиларки кўзлари оқармади. Яъқуб алайҳиссалом қирқ йил йиғлади-ю кўзлари оқарди. Бунинг ҳикмати нимада?

Жавоб: Одам алайҳиссаломнинг гурялари Оллоҳ таолонинг қўрқувидан эди. Негаки, у таъқиқни бузиб, буғдойни еди, гуноҳига йиғлаганди. Аммо Яъқуб алайҳиссаломнинг йиғилари эса ўғли учун эди. Ҳикоятда келурки, Довуд алайҳиссалом қирқ йил йиғладилар. Атрофидаги қирқ қари жойда масалар ундики, уларнинг орасида ўзлари ҳам кўринмай қолдилар. Бир куни ҳаводан бир қуш учиб келиб, Довуд алайҳис саломнинг кўз ёшларидан ичди. «Ажию хуштаъм, ширин сув экан«, деди. Буни эшитиб "Менга қушлар ҳам таъна қиларлар", дея яна ҳам кўпроқ йиғладилар. Шунда Оллоҳдан "Эй Довуд, нимага йиғларсан?" деган хитоб келди. Довуд алаҳиссалом »Илоҳо, шундай ҳолга тушдимки, менга ҳатто қушлар ҳам таъна қиларлар».

Хитоб келдики: «Эй Довуд, ул жонивор рост айтур. Гуноҳи учун ёиғлаганларнинг кўз ёши ширин бўлар. Дунёда гуноҳкорларнинг кўз ёшидан тотлироқ ҳеч нарса яратмадим«. Довуд алайҳиссалом бу сўзларни эшитиб, Яна ҳам қаттиқроқ йиғлади. Ҳикоятда келишича, Шайҳ Зуннуни Мисрий бир кеча уйнинг томига чиқиб ибодат қилар эди. Шунча кўп йиғладики, кўз ёшлари тарновдан оқиб тушди. Тарновдан оқаётган кўз ёшлари том тагидан ўтиб бораётган бир кишининг устига тушди. У одам: "Тарновдан оқаётган бу сув тозами ёки ифлосми?" деди. Буни эшитган Зуннун: »Эй мўмин, кийимларингни ювиб, поклагин. Оқаётган сув бир гуноҳкор банданинг кўз ёшларидир», деди.

Яъқуб алайҳиссалом йиғлаб турганларида Жаброил алайҳиссалом одам қиёфасига кирган ҳолда олдиларига келди.
— Эй Яъқуб, кўзингни нима оқартирди, белингни нима букчайтирди, юзингни нима очди? - деди жаброил алайҳиссалом.
— Юсуф усун йиғлаганимдан кўзим оқарди, Ибн Ямин қайғуси белимни букчайтирди. Яҳудо соғинчи юзимни очди, - деди Яъқуб алайҳиссалом.
— Эй Яъқуб, сени Юсуф яратганми? - сўради Жаброил алайҳиссалом.
— Йўқ, - деди Яъқуб алайҳиссалом.
— Сенга Ибн Ямин ризқ берарми?
— Йўқ.
— Унда нима учун тангридан шикоят қилурсан? - деди ва ўша лаҳзадаёқ кўздан ғойиб бўлди. Яъқуб алайҳиссалом билдики, бу келган одам Жаброил экан.
— (Оят) «Агар бу қамчин Билан мени олдинроқ урганингда эди, мен Юсуфни эслаб, умримни зўе қилмаган бўлардим», - деди Яъқуб алайҳиссалом.

Оталарининг зоругиряларини кўрган ўғил-қизлари: (Оят) «Ҳудо ҳаққи сен дойиб Юсуфни эслайсан, ўзингни жуда ҳам зиёда қийнайсанки, ё ҳалок бўлгувчилардан бўлрасанми?« дейишларди. Бунда Яъқуб алайҳиссаломнинг қайғуси ортарди-да: (Оят) "Ҳақиқат шуки, мен ўз бетоқатлигимни ва ҳафалигимни Ҳудогагина арз қилмоқдаман", дерди. Қачон тоат ва ибодатдан фориғ бўлса шундай дуо қиларди: "Эй ҳайр-эҳсони кўп зот, эй яхшилиги доимий бўлган зот! То ўзинг билан учрашмагунимча исломда маҳкам қил!" Яна бу дуони ҳам айтар эди: »Эй бориҲудоё, гулу райҳонимни ўзимга қайтариб Бер, кейин хоҳлаганингни қилгил!»

Ривоят. Абдуллоҳ ибн Аббос р.а. ривоят қиларки, Яъқуб алайҳиссалом тангрига ёлворди, дилхушлик тилаб, юқоридаги дуони қайта-қайта айтавергани боис бир куни Азроил алайҳиссалом одам қиёфасида олдига келди.

У зот дедики: «Менинг иззат ва жалолим ҳаққи Юсуф Билан ибн Ямин агар ўлган бўлсалар ҳам тирилтирган ва яна сенга қовуштирган бўлардим. Улар иккиси тирикдир. Қандайин ҳам қовуштирмайин».

Буни эшитган Яъқуб алайҳиссалом ўғилларига деди:
— Мисрга бориб, Юсуф билан Ибн Яминни изланглар.
— Эй ота, бўри еган юсуфни қандай топамиз, - дейишди ўғиллари.
— Оллоҳ таолонинг карамидан ноумид бўлманглар, - деди Яъқуб алайҳиссалом. - Юсуфни бўри емаган, Ибн Ямин ўғрилик қилмаган.
— Тирик эканини билар экансан, қачон қовуштиришини билмайсанми?
— Қовуштиришини биламан, аммо қачонлигини билмасман, шунинг учун йиғлайман, - деди оталари.

Шундай қилиб, Яъқуб алайҳиссалом ўғлонлари емиш излаб, яна Мисрга борар бўлдилар. Пайғамбарзодаларнинг Мисрга кирб келганликларини ҳабари етганда Юсуф алайҳиссалом ўн минг олтин дубулғали йигитларни уларни қарши олмоққа юборди, яна юз минг дубулғали йигитларни ўз қаватига турғазди.

Дейдиларки, Юсуф алайҳиссаломнинг етти қаватли саройи бор эди. Уларнинг шифтлари олтин ва кумушлар билан безатилганди, ёғочлари ақақдан эди. Ўша етти қават саройларни турли-туман нарсалар Билан безатди - илк қават саройга ипак кийимлар кийган Миср улуғларини ўтказди; иккинчисини яшил безаклар билан зийнатлаб, бекларни ўтказди; учинчиси қизил безак билан оройиш бериб, баҳодирларни ўтказди; тўртинчисини оқ безак билан жилолаб, оқсоқолларни ўтказди; бешинчисини лолалар билан безатиб, мунажжимларни ўтказди; олтинчисини иффорлар билан оролаб, донишмандларни ўтказди; еттинчисини эса чечаклар билан кўркамлаб, олтин тахт ўрнатди. Тахтнинг ўнг томонидан олтин дубулғали минг йигит қўлларида олтин гурзи билан, чоп томонида эса кумуш дубулғали минг йигит кумуш ёй-ўқ билан турардилар. Тахтнинг орқасида танаси олтиндан, шохлари кумушдан, барглари инжудан, мевалари ёқутдан ясалган бир туп дарахт ўрнатилган.

Биродарлари эшик олдига келганларида бу ҳашамат ва дабдабани кўриб юраклари орқага тортиб кетди, улар «подшоҳнинг бизга бундай далилларини кўрстаишдан мақсади ўч олиш бўлса керак», деган ўйдан қўрқа бошладилар. Саройга киргач, уларнинг ҳар бирини алоҳида тахтларга ўтиргизди, Юсуф алайҳиссалом эса Ибн Ямин билан бир тахтда ўтирди.

Бу пайғамбарзодаларнинг учинчи бор келишлари эди. Қаҳатчилик шу даражага етгандики, бир эшак юик буғдой тўрт олтинга сотиларди. Бу сафар пулсиз келгандилар. Товар, тўрва, мушк халтаси, арқон олиб келгандилар холос. Уларни ортмоқлаб, ёлвориб йиғлаган ҳолда кириб келгандилар.
— Эй подшоҳ, бизга ва фарзандалримизга қийин бўлди, очликдан тоқатимиз соб бўлди. Ҳазинага арзирлик бирор нарса келтиролмадик. Олиб келган нарсаларимиз буғдой баҳосига етмайди. Шундай бўлса-да уларни олгин-да қўлимизни қайтармагил, - дея ёлборишди биродарлар. - Бизларга раҳм қилмасанг, қари отамизга раҳим қилгин.

Юсуф Билан Ибн Ямин кўзларидан шашқатор бўлганича тахтдан тушиб, ўзларини ичкарига олишди ва беҳад кўп йиғлашди.
— Эй подшоҳим, тўрт йилки ҳамма одамлар зори нолон қиларлар, уларнинг ҳолига йиғламасдан, буларнинг ҳолига йиғлайсиз? Нима бўлди? - сўрашди атрофдагилар.
— Жим бўлинг! Булар менинг қариндошларимдир. Қари отамга ва биродарлармига оғир кунлар келибди, машаққатларда мубтало бўлишибди. Бунга нечун йиғламайин, - деди Юсуф алайҳиссалом.

Айтадиларки, одам фарзандлари учун минг хил бало қила олмаган ишни бир соатлик очлик қила олур. Яна бир соатлик тўғлик қила олган ишни шайтон ҳам қила олмас. Яна айтурларки, Оллоҳ таоло инсонларнинг нафсларини яратганида нидо қилди: «Мен кимману, сен кимсан?« Шунда нафс: "Сен сенсан, мен менман!" деб жавоб қилди. У буни тўғ ҳолатда айтган эди. Шундан кейин Оллоҳ таоло уни очлик Билан қийнади, сўнгра нафс: "ҳудоё, Сен Оллоҳсан, мен қулман!" деди. Яна дейдиларки, Оллоҳ таоло амри Билан жаннатийлар жаннатда турган ҳолларида дўзаҳийларга кўринар эканлар, уларни дўзаҳийлар кўргач, ҳамма азобларга чидар эканлари аммо очлик ва ташналик азобига чидаёлмасдан фарёд қилар эканлар. (Оят) "Дўзаҳийлар жаннат аҳлига нидо қилиб ёлборар эканлар: "Бизларга сувдан ёки Оллоҳ таолонинг неъматларидан бироз ташланганлар", деб. Шунда жаннатийлар: "Бизлар ичиб ва еб турган таомларни Оллоҳ таоло сизларга ҳаром қилгандир" дегайлар. Ҳамма азобалрдан очлик азоби қаттиқ эканлигига манна бу оят ҳам далилдир: »Оллоҳ у икки неъматни кофирларга ҳаром қилгандир».

Ҳомид насафийдан ривоят қилишича, Юсуф алайҳиссаломнинг нонуштасига қирқ минг олтин ҳарж бўларкан. Кечки таомига ҳам шунчалик. Яна ҳар куни қирқ минг олтинни садақа қиларкан.
— Билмайсизми, бир тарози буғдойнинг нарҳи қирқ олдин бўлди. Сизларнинг келтирганингиз ҳеч вақога арзимайди, - деди Юсуф алайҳиссалом.
— Эй подшоҳ, сенинг бутун оламни ёритиб турган тантилигинг, биз ғарибаларга ҳам бироз нур сочса не бўлар. Кекса отамиз бор. Ўғли Ибн Ямин учун ғон йиғлаётган шу отамизга раҳм қил! Ибн Яминни бизга садақа қилсанг эди, ажрини Оллоҳ таоло берарди, - дейишди биродарлар.

Абдуллоҳ ибн Ҳорис ибн Навфал р.а. ривоят қиладики, Пайғамбарзодалар Юсуф алайҳиссаломдан илтимосларига ижобат ололмагач, Ибн Яминни кўрмагач сўрадилар:
— Эй азиз, ўғри деб ушлаган биродаримиз қани?
— Уни сотиб, мактубга алмашдим, - деди Юсуф алайҳиссалом. Манна ўша мактуб, аммо бу мактуб яҳудий тилида бўлгани учун ўқий олмадик. Бу сизларнинг тилингиз, шундайми, ўқинг эшитайлик.

Яҳудо ҳижолатлик Билан мактубни Рубилга берди, Рубил эса Шамъунга, Шамъун Ловийга узатди, қўлдан-қўлга ўтказдилару ўқимадилар. «Бу мактубни ўқий олмасмиз», дедилар.
— Ўз тилингизни ҳам билмайсизми, бу қандай ҳол? Ўқинглар! Ҳар қандай жазо бўлса, тортайлигу макутбни ўқиш машаққатидан халос қилгин. Ўз тилимизда ёзилган мактубни ўқий олмасмиз, - дейишди биродарлар.

Қиёмат қойим бўлганда ҳам шу каби ҳолат юз бераркн. Ўшанда ҳапр банданинг қилмишларини бир китоб қилиб қўлига берилар ва ўқигин дейилар экан. Бандалар кўрсаларки, китоблардаги ёзувларнинг барчаси ўзларининг гуноҳу мавсиятлари экан, уларни ўқий олмайдилар. «Ўқингиз!« деган фармон келганида, фарёд қилиб: »китобимиз шу бўлса, ўрнимиз аниқ дўзахдир. Ҳижолатпазликнинг зўридан бу китобни ўқий олмасмиз», дейишар эканлар.
— ҳеч қандай баҳона сиғмас, ўқинг! - деди Юсуф алайҳиссалом. Ва мактубни Яҳудога берди. Яҳудо хатни олиб ўқиди. Унда Малик Заърнинг Яъқуб пайғамбар алайҳиссаломнинг ўғилларидан бири - Юсуф деган гўзал суратли ўғлонни олганини билдирилар эди.
— Биз унга бир ўғлонни қул қилиб сотган эдик, - дейишди пайғамбарзодалар Малик Заър исмини эшитгач.
— Шу пайтга қадар уни бўри еди, деяётган эдингиз-ку, эндига келиб уни қул қилиб сотдик, демоқдасиз. Яна уни қариндошимиз дейсиз, қариндошни қул қилиб сотиш раво бўлмади-ку?! Ушланг буларни, - деб амр қилди Юсуф алайҳиссалом.

Уларни ушладилар. Мисрнинг ҳамма уруғлари йиғдирилди. «Буларни нима қилайлик?» дея маслаҳат солинди улрга.
— Қўлларини кесинг! - дейишди базилари.
— Дорга осинг! - деди бошқалари.
— Буларни шундай азоблангки, қийноқлар остида ўлсинлар, токи бу ўзгаларга ҳам ибрат бўлсин, қариндошларини сотмасинлар! - деди Юсуф алайҳиссалом. Кишанлаб, бозорга олиб бормоқчи бўлгандилар, биродарлар фарёд қила бошладилар:
— Эй Азиз, бугун нима қилсанг ҳам ҳаддинг сиғар, шунга лойиқмиз. Сендан биргина тилагимиз бор: бизни ўлдирганингдан сўнг беқадр мол-товорларимиз Билан суякларимизни отамизга юборгин!
— отамиз Яъқуб пайғамбар шу кунга қадар бир ўғли учун йиғлайвериб, кзларидан ажралганди. Энди ўн ўғилдан жудо бўлгач, не кўйга тушаркин! - деди йиғлаган ҳолда Яҳудо.
— Емиш сўраб, садақа қил, дегандик ундан кечдик, Ибн Ямин биродаримизни садақа қил, дегандик ундан ҳам кечдик. Энди бошқа нарсани сўраймиз - қуруқ бошимизни садақа қилгин! - дейишди биродарлар зор-зор йиғлашиб. Уларнинг бу ҳолини кўриб Миср элининг барчаси йиғлади.

Шу пайтда жаброил алайҳиссалом фармон олиб келди: «Эй Юсуф, Оллоҳ таоло амр қилди. Келтурганларингни олмадинг, ваъда қилган буғдойни бермадинг, Яна ўлдираман деб қўрқитарсан. Уларга бунчалик машаққат юкламагин!»
— Келтирганларингизни қабул қилдим, ошлиқ бераман, берганда ҳам ошириброқ бераман. Қолган ишларингизни эртага битираман, - дея биродарларини беҳад севинтирди Юсуф алайҳиссалом.

Қиёмат кунида ҳам Оллоҳ таоло ҳамма бандаларини дўзах ўти билан қўрқитар. Азобини кўргандан кейин, уларни ўз фазли Билан жаннатга киритар экан. Ҳикоятда келишича, Оллоҳ дўстларидан бири вафот этади. Сўнгра уни тушида кўриб, «Оллоҳ таоло сен Билан қандай муомала қилди?« деб сўрайдилар. У шундай жавоб берди: (Оят) »мени маҳкам қилиб ҳибсга олдилар ва сўроқ қилдилар, сўнг яхшилик қилиб, озод этдилар».

Айтишларича, биродарлар «бу хатни ўқимаймиз», дея бош тортишди. Шунда Юсуф алайҳиссалом ўз котибига берди, у ўқиди.
— Эй подшоҳ, бу бизнинг хатимиздир. Юсуф деган қулимизни сотган эдик, - деди Яҳудо хат ўқиб бўлингач.
— Бу воқеани қандай бўлганди, айтиб беринг, - деди Юсуф алайҳиссалом.
— Инимиз билан овга чиққан эдик. Биз ов билан машғул бўлиб қолганимизда уни бўри еб кетди, - деди Яҳудо.
— Бу сўзинг менга маъқул эмас. Менда бир тарози палласи бор. Ундан нимани сўрамайин ростини сўзлайди, - деди Юсуф алайҳиссалом ва тарози палласини қўлига олиб, уни қоққан эди, ундан садо чиқди.
— Эй йигитлар, сизларнинг орангизда бир йигит бор экан. Агар унинг жаҳли чиқиб, оёғи билан ерни тепса, тиззасигача кириб кетармиш. Агар у тошни қўлига олиб эзғиласа, ундек майдаланиб кетармиш. Аччиғланса, туклари киймидан тешиб чиқармиш. Агар наъра тортса, овози бир йиғоч масофага етиб борар ва шу депарадаги ҳомиладор аёлларнинг боласи тушармиш. У кимдир? - сўради Юсуф алайҳиссалом.
— Ўша мендирман, - деди Яҳудо.
— менман дегани андиша қилмайсанми? Шунчалик қувватинг бор экан, Юсуфни нега бўрига едириб қўйдинг? - деди Юсуф алайҳиссалом ва яна тарозини қоқди. Тарози айтурки, сизларнинг орангизди бир йигит бор. У соясида минг қўй ёта оладиган дарахтни бир қўли билан суғирармиш. Агар жангга кирса, йигирма минг йигитга бас келармиш. У кимдир?
— У мендирман, - деди Шамъун.
— Шунча қуватингг бўла туриб Юсуфни бўрига едиргани уялмадингми? - деди Юсуф алайҳиссалом ва тарозини яна бир бор қоқди. - Тарози айтурки, буларнинг орасида бир йигит бор. У туяни бошидан ошириб, даст кўтариб ташлармиш. У кимдир?
— Менман, - деди Ловий.
— Шунчалик қудрат Билан Юсуфни қандай қилиб бўрига олдирдинг? - деди Юсуф алайҳиссалом ва шу тариқа ўн бор торозни қоқиб, ҳар бирига итоб қилди. Яна бир бор тарозини қоқиб давом қилди. - Бу тарози айтурки, сизлар юсуфни ўлдиришга жаҳд қилдингиз. Яна қудуққа солдингиз. Қудуқдан чиқариб, қул қилиб сотдингиз. Яна қудуққа солдингиз. Қудуқдан чиқариб қул қилиб сотдингиз. «Оёғига кишанлар ургил, қаттиқ эгарга миндиргил, узоқ ерларга олиб бориб сотгил, уч айби бор: қочоқ, йиғлоқ, ўғридир», дедингиз. Бугун шундай кун келдики, энди қўлларингизни кесиб, Миср элининг эшикларига остираман.
— Келинглар, бундай шармандаларча азоблардан ўлгандан кўра, мардоналигимизни кўрсатиб, эрларча кўз юмайлик, - улар ўз тилларида маслаҳатлаша бошладилар.

Баъзиларнинг айтишларича, бу сўзларни эшитган Яҳудо сапчиб ўрнидан турди-да:
— Эй биродарлар, шу пайтга қадар бу сўзларни ҳеч кимга айтганимиз йўқ эди, ҳаттоки отамизу ўғил-*қизлармииз ҳам билмас эдилар. Бунинг устига отамиз «Боринг ундан Юсуфни ва Ибн Яминни сўранг», деб тайинлади. Шунга кўра Иброҳим пайғамбар, Ишоқ пайғамбар, Яъқуб пайғамбар алайҳиссаломлар ҳаққи-ҳурматидан айтаманки, бу подшоҳ Юсуфнинг ўзидир, - деди.
— Эй подшоҳ, агар юсуф бўлсанг, бизни ортиқ қийнамагин, қари отамизни яна қайғуга солиб азобланамагин, - дейишди улар.
— Мен ўша Юсуфман, - деди Юсуф алайҳиссалом ва юзидан пардани кўтарди, бошидаги нишонасини кўрсатди. - мана бу Ибн Ямин менинг туғишган қариндошимдир.

Савол: Ибн Яминнинг Юсуфга қариндошлигини ҳамма Билан эди, «бу менинг қариндошим», дейишда нима ҳикмат бор эди?

Жавоб: Тарози унинг қопидан чиқиб, ўғри деган номни олди, қул деб аталиб олиб қолинди. Қул номни эшитганда кўп қайғургани боис бугун кўнгли ўссин, севинсин, деган маънода қилинди. Бундан кўринадики, ҳар бир қайғанинг сўнгида севинч, ҳар бир машаққатнинг оҳирида неъмат бор экан.
— Эй юсуф, биз сени қул деб сотдик, ғарибликка солдик, аммо сен бу подшоҳликка қандай эришдинг? - деб сўрашди биродарлари.
— Оллоҳ таоло берган давлатдир. (Оят) «Ҳақиқатда Оллоҳ таоло бизга катта яхшилик қилди. Кимда-ким ёмонликдан сақланса ва сабр қилса, унинг ажри Оллоҳнинг ўзидадир, чунки Оллоҳ яхши амал қилнгувчиларнинг ажрини зоеъ қилмайди«. Мен Оллоҳ таолонинг ҳукмига сабр қилдим, Миср аёлларининг балосидан ўзимни сақладим. Шуларнинг барокатидан подшоҳликка етишдим, - деди Юсуф алайҳиссалом. Шундан сўнг биродарлари узр сўрадилар, Юсуф алайҳиссалом эса улар узрини қабул қилди, биродарларини қайғудан халос қилди. - (Оят) »Эй биродарларим, сизлар мени қудуққа ташламадингизлар, балки мени тахтга ўтирдингизлар. Эй биродарларим, сизлар мени ғурбатга ташламадингизлар, балки мени подшоҳ қилдингизлар».
— ҳудо ҳаққи (Оят) «Оллоҳ сени азиз тутиб, биздан юқори ғилибди ва бизлар аниқ ҳато қилгувчилардандирмизлар», - дейишди улар.
— (Оят) «Сизларга бугун ҳеч бир итоб йўқдир«, деди Юсуф алайҳиссалом. - »Оллоҳ сизларни мағфират қилади, чунки у раҳмидилларнинг раҳимдилроғидир».

Шундан кейин улар ўринларидан туриб, бир-бирлари билан қучоқлаша кетдилар. Юсуф алайҳиссалом ўғли афроҳимни қариндошлари билан таништирди. Миср халқи билан ҳам узрхонликлар бўлди.
— Ўшанда қонли кўйлакни мен олиб борган, отамизни қайғуга ботирган эдим, - деди Рубил Яҳудонинг оёғига бош ургудек бўлиб. - Қайғу мендан бўлганди, севинч ҳам медан бўлсин.
— Ўшанда кўйлакни ҳам олиб борган бўлса, бу сафар ҳам ўша элтсин, -деди Юсуф алайҳиссалом ҳар бири бу ишга даъвогар бўлиб турган биродарларини муросага келтириб. Рубил борадиган бўлди.

Савол: Яъқуб ва Юсуф алайҳиссаломларнинг айрилиқларига сабаб нимада эди?

Жавоб: Юсуф ёш чоғида Яъқуб алайҳиссаломнинг Мубашшара исмли хизматкори бор эди, унинг Башир деган ўғли бўлар эди. Бир куни ўйнаб юрган чоғда Башир юсуфга бир шапати уради. Шунда Юсуф йиғлаб отаси олдига келганида, Яъқуб алайҳиссалом баширни сотиб юбораман, дея қасам ичади. Ва оҳир-оқибатда уни онасидан айириб, сотиб юборада. Мубашшара йиғлаганича қолади. Шунда Оллоҳ таоло: «Эй Яъқуб, Сен Баширни онасидан айириб сотдинг, мен ҳам юсуфни сендан айириб сотгайман. Ҳамма одамлар билсинларки, этни тирноқдан айириш керак эмас!« Дея тағқдир этганди. Айтишларча, мубашшара ўғли Баширнинг қайғусида йиғлай-йиғлай кўзларик ўр бўлди, Яъқуб алайҳиссаломда ҳам бу ҳол такрор бўлди. Мубашшара зор йиғлаб Яъқуб алайҳиссалом олдига келади. Шунда у зот Оллоҳ таолога мурожат қилади: "Илоҳо, мубашшара ўғли билан қовушадими? Менинг ўғлим ҳам мен Билан қовушадими?" Хитоб келди: "Эй Яъқуб, Мубашшаранинг ўғли Билан қовуштирмагунча, сени ўғлинг билан қовуштирмайман. Тақдир шудир". Яъқуб алайҳиссалом бу севинчли ҳабарни айтганида Мубашшара дилида ишонч ва қувон уйғонди. Какъон йўлининг бошига кепа тикиб, ўтира бошлади. Ўғли Башир Мисрда қул эди. Юсуфнинг ҳабаридан огоҳ тапгач, »Бу Севинч ҳабарни Яъқуб пайғамбарга етказиб, севинтирайин», дея йўлга тушди. Башир илгари рубил ортидан Канъонга борапр эдилар. Канўнга етганда Башир онаси ўтирагн капачага бориб сув сўради. Онаси сув берди.
— Қайдин келиб, қайга борурсан, - сўради кампир.
— Мисрдан келарман, Канъонга борарман. Яъқуб пайғамбарга ўғли севинчисини айтгани кетурман, - деди Башир.
— Ёлғон гапирма, - деди кампир.
— Эй кампир, бундай дийишингнинг боиси нима?
— менинг ўғлим ҳам мендан айрилиқда. Яъқуб пайғамбарининг дуоси Билан Оллоҳ таоло ҳабар берганки: «Мубашшарани ўғли Билан қовуштирмагунча, Юсуфни отасига қовуштирмагайман», деб. ҳали менга ўғлимнинг севинчиси келгани йўқ. Шундай экан Яъқубга Юсуфнинг севинчи қандайин ҳам келсин.
— Отинг нимадир, эй она?
— Мубашшара.
— Ўғлингнинг оти нимадир?
— Башир, - деди кампир. Буни эшитган ўғил туядан сапчиб тушдида онасининг оёғига ташланиб «Ўғлинг менман!», деди. Ўғлини бағрига босиб қучоқлаган онанинг кўзлари очилди.

Айтишларича, рубил Мисрдан чиқиб, йўлнинг ярмига етганида Яъқуб алайҳиссалом Канъонда туриб, Юсуф алайҳиссалом кўйлагининг ҳидини сезди. У зот фарёд қилиб айтдики: (Оят) «Мен Юсуфнинг ҳидини сезяпман. Мен ақлдан озган, Дея таъна қилманглар».
— Юсуф қайғусида қаридинг. Ҳамон эски сўзингни давом эттирмоқдасан, - дейишди уйдаги қизлари.

Ўша куни Башир онаси билан кириб келиб, Яъқуб алайҳиссаломга севинчлик ҳабарни етказдилар. Кейин Рубил кириб келиб, кўйлакни отаси олдига қўйди. Кўйлакни кўзларига суртган Яъқуб алайҳиссаломнинг кўзлари кўра бошлади. Рубилни қучоқлади, Юсуфни дараклади. Рубил ўтган воқеаларни бирма-бир сўзлаб берди. Эртаси куни қолган ўғиллари кириб келдилар, Юсуф алайҳиссаломнинг хизматкорлари ҳам етиб келишди.

Савол: Кўйлакни суртиш билан Яъқуб алайҳиссаломнинг кўзлари очилди. Бунинг ҳикмати нимада эди?

Жавоб: Айтишларича, Юсуф алайҳиссаломнинг икки мўъжизалари бор эди. Бири тарозу эди - қайси саволни сўраса, жавоб берар эди. Иккинчиси кўйлак эди - қачонки, Намруд алайҳил лаъна ўтга отганида, Жаброил алайҳиссалом Оллоҳ таоло фармони билан жаннатдан бир кўйлак келтиририб, уни Иброҳим алайҳиссаломга кийдирганди, ўт уни куйдирмаганди. Бу ўша кўйлак эди. Юсуф алайҳиссаломга мерос эди.

Алқисса, Юсуф алайҳиссалом кўйлакни юбориб, эртаси биродарларига: «Сизлар ҳам боринглар, бола-чақаларингизни олиб келинглар«, деб рухсат бердилар. Ибн Ямин "Канъондан неча киши келади?" деб сўрагандилар катта-кичик етмиш жон (яна бир ривоятда тўрт юз киши) деб жавоб беради. Юсуф алайҳиссалом киши бошига юз мисқол олтин, юз мисқол кумуш, юз мисқол анбар, юз мисқол мушк бериб юборди. Юкларни от, туя, мол-қўйлар билан Ибн Яминга бериб, нома ёздиларки: »Хизматларига ўзим борайин, дегандим фармони илоҳий бўлмади. Ҳаммаларингизни бу ерга келишингизга амр бўлди. Бу зару зеварларни йўл ҳаржларига сарфларсизлар», деб.
— Эй ота, бизлар бадкирдорлармиз. Оллоҳ таолодан гуноҳларимизга мағфират тиланг, уларни кечирсин, - дейишди биродарлар оталарига.
— Гуноҳларингизни парвардигоримдан тиларман, - деди Яъқуб алайҳиссалом.

Ривоятларга кўра, Яъқуб алайҳиссалом Юсуф алайҳиссаломнинг даракларини эшитгач, икки ракаат шукрона намозини адо қилдилар. Жамики невара ва эвараларига келган ҳадяларни улашиб бердилар. Йўл тадоригини кўриб, Мисрга қараб йўлга тушдилар. Рубил Юсуф алайҳиссаломга ҳабар етказиш учун олдинроқ йўлга тушди. Ҳаммалари тўда-тўда ва тўп-тўп бўлиб, Миср йўлига тушдилар. Рубилдан хушҳабар олган Юсуф алайҳиссалом ўғли Афроҳимни уч минг киши билан уларни кутиб олгани юборди. Мисрга уч кунлик йўл қолган жойда Афроҳим бобосини учратди, отдан тушиб, салом қилди.
— Бу кимнинг ўғли бўлди? Кўнглимга бирам ёқдики, Юсуфга ўхшаб кетаркан, - деди Яъқуб алайҳиссалом.
— Ҳа, бу Юсуфнинг ўғлидир, - деишди. Яъқуб алайҳиссалом ўғлонни бағрига босиб, маҳкам қучоқлади.

Юсуф алайҳиссалом «Кимки мени ҳурмат қилса, отамни қарши олгани чиқсин», дея жар чақиртирди. Тўрт минг киши отланди. Карнай-сурнай, ноғоралар чалиб, отасига пешвоз чиқди. Унинг қизил олтиндан ясалган, инжу ёқутлар билан безатилган, юлдузлар ўрнатилган алвон байроғи бор эди. Ўша байроқни кўрсатсалар, осмон ларзага келарди, буни эшитган ҳалойиқ беҳуш бўларди. Юсуф алайҳиссалом ўша байроқни олганича отасига пешвоз юрди.

Яъқуб алайҳиссалом дастлабки одамлар тўпига етдилар. Улар тўрт минг киши эдилар.
— Юсуф борми, буларнинг ичида? - сўради Яъқуб алайҳиссалом.
— Йўқ, булар Юсуфнинг чавандозларидир, - деди Ибн Ямин.

Сипоҳлар отдан тушиб, таъзим бажо қилдилар. Кейин яна тўрт минг безатилган туялар тўдасига дуч келдилар. Ҳар бир туянинг устида иккитадан канизак ўтирарди.
— Булар кимлар бўлдилар? -сўрадилар Яъқуб алайҳиссалом.
— Акамнинг канизакларидир, - жавоб қилди Ибн Ямин.

Яна бир тўда пешвоз келди. Ўн минг киши келиб, пайғамбар отининг ўзангисини ўпдилар.
— Булар кимлар бўладилар?
— Оғамнинг кечаю кундуз хизматларида турадиган ғуломлардир.

Улардан кейин тўрт минг оқ кийимли, оқ саллали, оқ отли оқсоқоллар келдилар.
— Булар кимлар? - сўради Яъқуб алайҳиссалом.
— Булар оғам сиздан ўз гуноҳини сўраш учун юборган олим ва фузалолардир, - деди Ибн Ямин.
— Нима гуноҳ қилган экан?
— «Кўрган тушингни оғаларингга айтмагин» , деганингизда унга қулоқ тутмай биродарларига айтган экан. Шу гуноҳини сўрайдилар, - деди Ибн Ямин.

Яъқуб алайҳиссалом дарҳол авф этдилар. Шундан сўнг ўн минг одами билан Юсуф алайҳиссалом пайдо бўлдилар.
— Булар кимдир? - сўради Яъқуб алайҳиссалом.
— Оғам Юсуф хос лашкари билан келаётир, - деди Ибн Ямин.

Яъқуб алайҳиссалом туядан тушиб, пиёда бўлиб олдилар. Юсуф алайҳиссалом эса учрашув иштиёқи билан пиёда бўлмоқликни фаромиуш қилди ва отасини от устида туриб қучоқлади.

Савол: Юсуф алайҳиссалом нима учун отаси билан отдан тушиб кўришмади?

Жавоб: Райён подшоҳ «Отдан тушмагин!« деган эди. Юсуф алайҳиссалом мулоҳазага берилди: "Агар отдан тушсам, подшоҳнинг кўнгли оғрийди. Агар тушмасам, отам кўнглини озорлаган бўламан". Намоз ўқиди, саждада туш кўрди, тушида: »Ой Юсуф, отдан тушмагин. Подшоҳ маҳлуқдир, сени кечирмайди. Оллоҳ таоло карам соҳибидир, сени кчиргай!», деган гапга риоя қилди. Шу сабабдан отдан тушмади. Бунинг оқибатида Юсуф алайҳиссаломнинг фарзандларига пайғамбарлик тегмади.

Бошқа ривоятда айтишларича, ҳазрат Жаброил алайҳиссалом огоҳлантирдилар. Дарҳол отдан тушиб, пиёда бўлди ва отаси истиқболига югурди. Буни кўрган ҳамма одамлар пиёда бўлдилар. Икки ғамзада қалб иштиёқ ва машаққат оташида, айрилиқ алагансида қоврулиб, бир-бирларига уландилар. Муборак қўллар бўйинларга чирмашди, гоҳ хушларидан кетар, гоҳ хушларига келар эдилар.

Юсуф алайҳиссалом отасини ўн минг от қўшилган олтин аравага чиқарди, отларнинг барчаси олтин ва кумуш жиҳозлар билан зийнатланган эди. Аравани тўрт минг олтин дубулғали йигитлар қуршаб борардилар. Мисрга шундай дабдаба билан кириб бордилар. Саройда улар учун алоҳида тайёргарлик кўрилган эди. Бу пайтда Юсуф алайҳиссаломнинг ҳолалари Яъқуб алайҳиссаломнинг никоҳларида эди. Отаси ва холасини тахтга чиқарди. Шунда отаси ва холаси ҳамда ўн бир биродарлари Юсуф алайҳиссаломга сажда қилдилар.
— Эй ота, Канъондалик пайтимда ўн бир юлдуз билан ой ва қуёш сажда қилди, деган тушим бугун ўнгидан келди, - деди шунда Юсуф алайҳиссалом.

Савол: Маҳлуққа сажда раво бўлмасди. Яъқуб алайҳиссаломнинг ҳамма ўғлонлари билан сажда қилмоқликларига сабаб нимада эди?

Жавоб: Сажда тўрт қисмдир: Саждаи ибодат, саждаи савҳ, саждаи тиловат, саждаи таҳият. Саждаи ибодат - Оллоҳдан бошқага раво эмас.

Шундан сўнг Яъқуб алайҳиссалом ўғилларидан бўлиб ўтган воқеаларни сўрадилар. Юсуф алайҳиссалом ҳамма саргузаштларини бирма-бир баён қилдилар, лекин биродарларининг кирдикорларини «Токи отамнинг улардан кўнгиллари совимасин», деган мулоҳаза туфайли айтмадилар.

Савол: Юсуф алайҳиссалом тушининг таъбири рўёбга чиққунча неча йил вақт керак бўлди?

Жавоб: Ҳасан ва катода сўзича, саксон йил ўтган эди. Сулаймоннинг сўзича, қирқ йил ўтганди. Саъди ибн Ҳабир сўзича, ўттиз олти йил ва яна бир ривоятга кўра йигирма икки йил ҳамда Муҳаммад ибн Ишоқ сўзича, ўн саккиз йил вақт ўтган эди.

Алқисса, Яъқуб алайҳиссалом Мисрга кирганда кўрдиларки, кўчалар ойнавандли қилинибди, ҳар қайси супаларда булбуллар сайраб, хушовоз ҳофизлар куйлаб турарди. Мисрнинг ҳамма аҳли жомеъ масжидига тўпланиб, Яъқуб алайҳиссаломни меҳмон қилдилар.
— Эй Миср халқи, - деди Юсуф алайҳиссалом таомдан фориғ бўлганларидан сўнг. - Сизлар кўмсизлару мен кимдирман?
— Эй подшоҳи олам, сиз бизларнинг кўнглимиз сурурисиз. Бизлар каттаю кичик, эркага аёл барчамиз сизнинг қулингизмиз, - дейишди улар жўравоз бўлиб.
— Эй ҳалойиқ, - баланд овозда мурожат қилди Юсуф алайҳиссалом, - билинлар ва огоҳ бўлингларки, бу пайғамбари замон менинг отам бўладилар. Унинг фарзандлари бўлган мана бу йигитлар менинг биродарларим бўладилар. Буларнинг ҳаққи-ҳурматидан ҳаммаларингизни қулликдан озод қилдим.

Шу билан бирга мулку давлатлари ҳам қайтариб берилди. Шунда Миср халқи Яъқуб алайҳиссаломнинг шундай улуғ зот эканлигига амин бўлиб, «Лаа илаҳа иллалоҳу Яъқуба набиуллоҳ», дея имон келтириб, мусулмон бўлдилар.

Қиёмат вақти келганда худди шунга ўҳшаш воқеа юз бераркан. Қиёмат қойим бўлиб, ҳамма одамлар маҳшарга жам бўлганда, пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)ни ўнгт қўлларидан Жаброил алайҳиссалом, чап қўлларидан Мекоил алайҳиссалом мақоми маҳмуд (муносиб жой)га элтишар эканлар. У жойга бир минбар қўйдилар, пайғамбар алаҳиссалом унга чиқар эканлар. Шу пайт Оллоҳ таоло тарафидан нидо келар экан: «Эй маҳшар аҳли, сизлар кимсизлару Мен кимдирман?« Шунда: "Илоҳо, сен бизнинг парвардигоримиз ва ҳожамиздирсан! Бизлар сенинг осий ва гуноҳор бандаларингизмиз!" дер эканлар. Шунда Оллоҳ таолодан яна нидо келаркан: »Мен ҳабибим Муҳаммаднинг хушнудлиги учун сизларнинг ҳаммангизни дўзахдан озод қилдим!» деган. Иншооллоҳ, ё раббил ъоламийн!

Хуллас, эртаси куни Райён подшоҳ Мисрнинг бутун улуғлари келиб, Яъқуб алайҳиссаломга салом қилдилар ва ҳузурлирида ҳаммалари мусулмон бўлдилар.

Ривоят қиладиларки, Юсуф алайҳиссалом Райён подшоҳнинг ҳузурига келганида, унинг саройи олдида ҳар бири беш минг ботмондан бўлган еттита тегирмон тош бор эди. Подшоҳ Юсуф алайҳиссалом билан кўришгани бораётганда, унинг кўрку жамолига маҳлиё бўлиб, шу тошларга оёғини уриб олади. Шунда Юсуф алайҳиссалом у тошларни даст кўтариб, четга олиб қўйган ва бу куч-қудратни кўрган подшоҳ ҳайрон қолган эди. Вақтики, подшоҳ Юсуф алайҳиссаломнинг биродарларини кўрганида шу воқеа ёдига тушади. Ва уларнинг ҳам қудратларини кўрмоқчи бўлади.
— Оғаларингиз шижоат соҳибларими? - сўради подшоҳ.
— Имтиҳон қилиб кўрсангиз бўлар, - дҳеди Юсуф алайҳиссалом.

Шундан кейин подшоҳ уларни овга таклиф қилди. Шаъмун бир арслонни тутиб, подшоҳнинг оёғи остига келтириб ташлади. Рубил бир шерни тош билан уриб ўлдирди. Ловия бир ботмон тошни бир қўли билан ҳавога ирғитиб, яна бир қўли билан тутиб олди. Шу тариқа ҳар бирлари бир зўрлик намойиш қилиб, подшоҳнинг таҳсинига сазовор бўлдилар.

Подшоҳ Юсуф алайҳиссалом қошига келиб:
— Оғаларингизга айтинг, менга бир вилоят олиб берсинлар, - деди.

Юсуф алайҳиссаломдан бу сўзни эшитган биродарлари оталари қошига бориб, ундан ижозат олдилар. Сўнг ҳар қайсилари минг кишидан ўн минг қўшин олиб румга бордилар. Шом Билан Рум оралиғидаги ўн бир қўрғоннинг ҳаммасини забт этиб қайтдилар.
— Яна қайси тарафда душманинг бўлса, айт, йўқ қилайлик, - дейишди биродарлар подшоҳ қошига келиб.
— Энди менга вилоят керакмас, қаридим, олган юртларингни ўзингизга бердим, - деди подшоҳ уларга. Биродарларнинг ҳар бири бир юртга ҳоким бўлдилар. Бани исроил уларнинг авлодлари бўлди.

Алиқсси, Райён подшоҳнинг Музъаф исмли ўғли бор эди. Тўққиз ёшли бу болани Юсуф алайҳиссалом тарбиясига топширдилар. Подшоҳ эса мусулмон бўлганидан сўнг уч йилу саккиз ой умр кўриб, вафот этди. Яъқуб алайҳиссалом бўлса, Мисрга келгач, йигирма тўрт йил умргузаронлик қилдилар, ҳамма ҳалойиқ унга имон келтириб, мусулмон бўлдилар. У зот вафот топгач, жасадларини Канъонга элтиб, дафн қилдилар. Юсуф алайҳиссалом оталари вафотидан сўнг пайғамбарликни қабул қилиб, йигирма етти йил яшадилар. Вафотлари мисрда бўлди ва шу ерда дафн қилинди. Мусо алайҳиссалом замонига келганда, унинг суякларини Канъонга элтиб, отаси ёнига дафн қилдилар.

Хадис. Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо (с.а.в.) дейдиларки: "Пайғамбарларнинг эти ерга ҳаромдир, чиримайдир. Аммо Зулайҳо Юсуф алайҳиссаломни уйга қамаб, ўзига тортган пайтда илтифотни кўрмаганида деган эди:
— Эй Юсуф, кўзларинг мунча-ям кўрклидир?
— Эртага бу кўзлар қабрда сўлғувси, тупроққа айлангувсидир, - деди унга жавобан Юсуф алайҳиссалом.
— Қандай гўзал сочларинг бор-а?
— Эртага қабр ичида бирин-бирин чиригувсидир.
— Беҳад чиройли тишларинг бор-а?
— Эртага гўр ичида ҳаммаси тўкилгувсидир.

Зулайҳонинг сўровларига Юсуф алайҳиссалом унинг кўнгли совисин деб шу тариқа жавоб қилган эдилар. Оллоҳ таоло Юсуф алайҳиссаломнинг шу сўзлари ростга чиқсин, деб этларини чиритди, суякларни ушатди".

Юсуф Алайҳиссаломнинг Зулайҳога Қовушганлари

Азизи Миср вафот этиб, Зулайҳо тул қолгач, ўн саккиз йил умидворлик Билан кутди, уни сўраган Миср улуғларига унамади. Кўнглида кундан-кун Юсуф алайҳиссалом муҳаббати ортгандан-ортиб, фироқда зор-зор йиғлар эди. Борлиқ бойлигини сарф қилди: кимки Юсуф номини айтса, унга бир олтин берди; кимки Юсуф сўзини айтса, унга бир олтин берд ива оқибатда дунёси тугади, фақира бўлди, қашшоқлашди. Юсуф алайҳиссалом фироқида Яъқуб алайҳиссалом каби зор-зор йиғлай-йиғлай кўзлари кўр бўлди. У қачон оч қолса, «Оҳ Юсуф« дер, - қорни тўярди, қачон чанқаса »Оҳ Юсуф» дер, - чанқоғи қонарди. Ўн саккиз йиллик ҳаёти шу таҳлитда ўтди.

Кунларнинг бирида Зулайҳо Юсуф алайҳиссаломнинг овга отланганини эшитиб қолди.
— Қўлимдан тутиб, Юсуфнинг келар йўлига олиб боргин, - деди у ўзи билан қолган ёлғиз канизагига. У канизак Зулайҳони йўл бўйига олиб борди ва бир уй соясида ўтирдилар. Юсуф алайҳиссалом лашкари билан пайдо бўлганида канизак Зулайҳога маълум қилди.
— (Оят) «Ҳамду сано Оллоҳга бўсинки, У қулни сабр барокатидан подшоҳ қилибдур, подишоҳни эса шаҳват фалокатидан қул қилибдур«, - деди таёққа таяниб ўрнидан турган ҳолда Зулайҳо баланд овоз билан. Аммо унинг овозини Юсуф алайҳиссалом қўшинларининг шовқини босиб кетди ва у эшитмади. Шунда Оллоҳнинг амри билан шамол Зулайҳонинг овозини Юсуф алайҳиссалом қулоқларига етказди. Зулайҳо овозини эшитган Юсуф алайҳиссалом отнинг жиловни тортди-да »Эй Зулайҳо!» деди. Ёри овозини эшитган Зулайҳо севинчидан оҳ уриб, хушидан кетди. Юсуф алайҳиссалом Зулайҳонинг аҳволини кўриб, йиғладилар.
— Ёшлигинг, ҳусну амолинг қани? - сўради Юсуф алайҳиссалом Зулайҳо хушига келгач.
— Ишқингда барбод бўлдим, - деди Зулайҳо.
— Молу давлатинг қани?
— Сенинг ҳабарингни келтирганга фидо қилдим.
— Кўзларинг нима учун кўр бўлди?
— Фироқингда кўп йиғламоқликдан.
— Нимани тиларсан?
— Жамолингни бир кўрмоқликни.
— Буни саройга олиб боринглар, қайтганимда ёнимга олиб келасизлар, - деди Юсуф алайҳиссалом.

Зулайҳони Юсуф алайҳиссалом саройларига олиб келганларида Яъқуб алайҳиссалом ҳаёт эдилар. Бўлиб ўтган қиссалардан боҳабар бўлган Яъқуб алайҳиссалом кечмишларни Зулайҳонинг ўзидан эшитмоқлик ниятида бошидан ўтганларини сўзлаб беришини сўрадилар. Зулайҳо эса барча ишларни ростгўйлик Билан баён қилиб берди.
— Эй Зулайҳо, Юсуфнинг муҳаббати ҳануз кўнглингда борми? - деб сўради Яъқуб алайҳиссалом.
— Муҳаббатим аввалгидан ҳам зиёдароқдир, - деди Зулайҳо.

Юсуф алайҳиссалом овдан қайтганида Яъқуб алайҳиссалом Зулайҳони унинг ҳузурига олиб келди. Юсуф алайҳиссаломнинг қўлида дастаси олтиндан ясалиб, лаъл, ёқут, зумраддан зийнатланган қамчи бор эди.
— Эй Юсуф, қамчинингизни учини менга беринг, - деди Зулайҳо.

Юсуф алайҳиссалом қамчининг учини оғзига тутганида Зулайҳо бир оҳ уради, шунда унинг оғзидан ўт чиқиб, қамчига тушади ва қамчи эриб, оқиб кетади.
— Эй Зулайҳо, - деди Юсуф алайҳиссалом. Сени кумушдан ясалган бир бутинг бўларди, уни нима қилдинг?
— Бир куни ўша бутга бориб шундай дедим: «Саксон йил бўлдики, сенга топинаман. Манна қаридим, кампирга айландим. Бугун сендан уч ҳожатим бор, шуларни раво қилишингни сўрайман: аввало-ёшлигимни қайтариб бергин, иккинчи-ҳусну жамолимни қайтаргин, учинчи - кўзимни очгин!» Неча бор зору тавалло қилсам-да, ҳеч жавоб бермади. Аччиғландим, тош билан уриб, пора-пора қилдим, кейин ўтга ёқдим. Энди сени олдингга келдим. Тўрт ҳожатим бор, Оллоҳ таолодан сўраб бергил, раво қилса, имон келтирайин.
— Айтгил, - деди Юсуф алайҳиссалом.
— Мени ўз никоҳингга олгин, - деди Зулайҳо.
— Ҳалигача бу сўзингдан қайтмадингми? - аччиғланди Юсуф алайҳиссалом. - Буни олиб чиқинглар!
— Эй Яъқуб, Юсуфга айтгил, ваъдасини бажарсин, Зулайҳонинг ҳожатини чиқариб, уни ўз никоҳига олсин! - дея Оллоҳ амирини олиб келди Жаброил алайҳиссалом.

Яъқуб алайҳиссалом Оллоҳ таолонинг бу амрини Юсуф алайҳиссаломга етказганди, у дарҳол қабул этди. Тўй асбобларини ҳозир қилдилар. Оллоҳ фармони Билан келган Жаброил алайҳиссалом уларни никоҳладилар, Одам лайҳиссалом Билан Ҳавво онамизнинг никоҳларига ўқилган хутбани ўқидилар. Миср халқи севинчларга тўлди, Яъқуб алайҳиссалом тангрига шукрона келтирди.

Айтишларича, Оллоҳ таоло Зулайҳонинг кўнглидаги муҳаббатни олиб Юсуфнинг дилига солди ва ўрнига ўз муҳаббаини солди. Шундан сўнг Зулайҳо кечаю кундуз тоат-ибодатга юзланди, Юсуф алайҳиссаломни эса унутди. Қачон Юсуф алайҳиссалом майл қилса, Зулайҳо ундан қочар эди.
— Эй Зулайҳо, илгари мен сендан қочар эдим, сен ортимдан қувардинг. Энди бўлса, сен мендан қочасан, мен бўлса ортингдан қуварман, бу не ҳол бўлди? - таажубга тушда Юсуф алайҳиссалом.
— Мен ўша маҳалда ҳуснни кўриб, кўзимни олдиргандим. Энди латиф бўлдим, ўзига сиғиндим, - жавоб қилди Зулайҳо. Ул кунда иззат кўрдим, кўнгил бердим, азиз бўлиб, ўзига боғландим.

Айтишларича, бир куни Зулайҳо кечки ибодатга борай деб ҳозирланганда Юсуф алайҳиссалом уни тутиб қолмоқчи бўлди, Зулайҳо қочади. Юсуф алайҳиссалом ортидан югуради, тутмоқчи бўлиб, қўл узатганди, Зулайҳонинг орқа этаги йиртилди. Шу пайт бир фаришта келди-да:
— Эй Юсуф, энди бир-бирингизда ҳақларингиз қолмади. Зулайҳо сенинг фироқингда этак йиртганди, сен ҳам Зулайҳонинг фироқида этак йиртдинг, - деди.
— Эй Юсуф, мен сизни севдим, аммо раҳм қилмадингиз, йўлингизда молу дунёимни сарф қилдим, ҳеч илтифот этмадингиз. Оҳирида яратган Парвардигорим даргоҳига юзландим, алҳамдулиллоҳ, муродимга етдим. Энди кечаю кундуз унинг ибодатига машғул бўдайин, - деди Зулайҳо.

Бундан севинган Миср халқи ҳадялар келтирдилар, мол-дунё нисор этдилар, аммо Зулайҳо уларнинг ҳаммасини Юсуф алайҳиссаломнинг қариндошларига берди.

Айтишларича, Зулайҳони Юсуф алайҳиссаломга никоҳ қилганларидан сўнг икковлари ҳилватга кирганларида Зулайҳо шундай деди:
— Эй Юсуф, мен сени шунчаки севган эмасман. Икки сабабдан севдим: бири - сени кўркинг учун севдим, зеро гўзалликни севмоқ айб эмас. Иккинчидан - эрим Азизи Миср менга ярамас эди, агар майл қилиб қолса, фарёд уриб қочарди. Ўн саккиз ёшда унга теккан бўлсам, шу кунга қадар эр билан қовушмоқ лаззатини кўрмадим, онадан туғилгандек бокираман. У қачон майл қилса, фарёд уриб қочарди. Сабабини сўрасам, «Сени ортингда икки арслон пайдо бўлади ва менга ҳамла қилади, улардан қочарман», дерди.
— Эй Зулайҳо, у иккиси арслон эмас, фаришталар эди, Оллоҳ таоло фармони билан сени кофирдан мен учун сақлаган эди, - деди Юсуф алайҳиссалом. Юсуф алайҳиссалом Зулайҳо билан қўшилганларида у онадан туғилгандек бокира эди.
— Умрим давомида ҳеч бир эр билан суҳбат қилмаганим, ўзга кишини кўнглим тиламаганим баробарида Азизнинг сирини ҳеч кимга ошкор қилмадим, Оллоҳга беадад шукурки, муродимга етказди, - деди Зулайҳо.

Айтишларича, Юсуф алайҳиссалом Зулайҳо билан биргаликда ўн саккиз йил рўзғор қилдилар, беш ўғил, икки қиз фарзанд кўрдилар. Шундан сўнг вафот этди. Юсуф алайҳиссалом умрлари охирига етганда шундай меножот қилдилар:
— Илоҳо менг мулк бердинг, туш таъбирини кўрсатдинг, шариат ҳукмларини билдирдинг, беадад шукр. Илоҳи, мени ва еру осмонни яратган Ўзингсан, мени қудуқдан чиқарган, қулликдан халос этиб, подшоҳ қилган ўзингсан. Илоҳо, Дуне ва оҳиратда сайлаганим ўзингсан. Илоҳо, дунёда азизу мукаррам қилдинг, оҳиратга бораримда мени имон ва ислом билан ҳузурингга олгин!

Айтадиларки, Оллоҳ таоло пайғамбарларига қайси аёлни тақдир қилса, у аёлни ҳудди Зулайҳони Юсуф алайҳиссалом учун сақлагандек сақлар экан.

Савол: Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо (с.а.в.) Хадича онамизни юзи очиқ олмадими?

Жавоб: Оллоҳ таоло ўз пайғамбарлари аёлларнинг аввалги эрларини Азизи Миср каби бирор иллатга мубтало қиладики, хотинлари Билан қовуша олмайдилар.

Савол: Юсуф алайҳиссалом айтган мулк қайси эди?

Бунга етти жавоб бордир. Аввалги жавоб шуки - Юсуфга ҳасад қилдилар, унинг учун қайғули бўлдилар.

Иккинч жавоб: хусни чирой мулки эди.

Учинчи жавоб: кўнгил мулки эди. Кўрганлар Юсуфни севиб қолардилар, кўрмаганлар эшитиб суйиб қолардилар.

Тўртинчи жавоб: саҳоват мулки эди. Очлик йилларида ҳеч ким Юсуф алайҳиссаломчалик саҳоватли бўлмаганди.

Бешинчи жавоб: пайғамбарлик мулки эди. Ўн саккиз ёшида пайғамбарликка муносиб кўрилди.

Олтинчи жавоб: Оллоҳ таоло қазосига рози эди.

Еттинчи жавоб: ҳаммасидан аниқроғи Миср мулки эди. . .

Бу қисса кўнгил кўзи очиқ, басират соҳиби (зеҳни ўткирлар) учун ибратдир.

Валлоҳи таоло аълам биссавоб.

Изоҳ: Қўлёзманинг шу ерида «Юсуф ва Зулайҳо» достони узилиб, кейинги саҳифадан бошқа ривоят бошланади. У ривоят Мусо алайҳиссалом қиссаларининг бошланишидир. Ривоятнинг бошланиш қисми қўлёзмада йўқ.

Китобда берилган ушбу изоҳни келтириш билан «Рабғузий қиссалари» китобининг биринчи қисми таржимасини тугаллаймиз. Ва ушбу ҳайрли ишга муяссар этгани учун Оллоҳ субҳанаҳу ва таолога беадад ҳамду санолар айтамиз.