OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифЎлмас Умарбеков
Асар номиҲайкал (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/совет адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Ўлмас Умарбеков
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм4KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2010/06/06
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Ҳайкал (ҳикоя)
Ўлмас Умарбеков

Қрим йўлларида бўлганмисиз? Қатор тизма тоғлар орасидан ўтган паст-баланд бу йўллар кишининг баҳри дилини очади. Йўлнинг икки бетидаги қорамтир, оқ, қизил дарахтларнинг танга-танга барглари илиқ қуёш нуридан марвариддек товланади. Олисда эса, уфққа туташган зангори денгиз...

Ўтган йили шу томонга йўлим тушиб қолди. Тумшуғини денгизга чўзиб турган Айиқтоққа етганимизда шофёр, шу ерлик йигит, менга тоғнинг чўққисини кўрсатди. Чўққида қаққайиб турган бир дарахтдан бошқа ҳеч нарса кўрмадим.
— Яхшилаб қаранг, — деди шофёр бепарволик билан. — Дарахтнинг пастида ҳеч нарса кўрмаяпсизми?

Мен яна чўққига тикилдим. Дарахтнинг тагида бир нима ғивиллади. Кейин бир оҳангда «тақ-туқ, тақ-туқ», деган овоз эшитилди.
— Тўхтатинг! — дедим шофёрга машина пастликка тушаётганда.

Шофёр тўхтатди. Машинадан тушиб тепага қарадим. Ҳамон ўша овоз эшитиларди. Аммо, ҳеч кимни кўролмадим. Шофёр енгимдан тортиб, йўлнинг муюлишига олиб чиқди.
— Ана, энди қаранг, — деди у қўлларини кўзига соябон қилиб.

Қарадим. Чўққида бир одам ҳафсала билан тош йўнарди. Лекин олисдан унинг афт-башарасини билиб бўлмасди.

Мен, бу ким, нима қиляпти, деган маънода шофёрга қарадим.

У индамади. Қора бароқ қошларини чимириб, бир зум денгизда сузиб бораётган теплоходга қараб турди-да:
— Юринг! — деди ва машина томон тез-тез юриб кетди.

Биз анчагача жим бордик. Кўзим шофёрда.

Текис йўлга чиққанимизда, у папирос тутатди-ю, чуқур тортиб, деди:
— Бу йигит — етим. Фашистлар Қримга бостириб кирганда у етти-саккиз яшар бола эди. Отаси бор эди, онаси, опаси ҳам бор эди. Лекин бир кечада ҳаммасидан ажради... ўзини эса, ўзини ўлиб ётган бир солдатнинг тагидан топишган. Қорачадан келган, кулча юз йигит эди солдат. Лекин тожикми, ўзбекми ё туркманми, ҳеч кимтс билмайди. Ростини айтсам, бунинг аҳамияти йўқ ҳозир. Иигит чўққида ўша солдатнинг ҳайкалини ишлаяпти...

Шофёр жимиб қолди. Мен ҳам ўйга толдим. Гурзуфга келганимизда:
— Ҳар куни эрталаб шу Айиқтоғдан унинг «тақ-туқ»и эшитилади, — деди у ва яна хаёл суриб кетди.

Орадан бир ой ўтди. Уйга қайтаётганимда Айиқтоғнинг этагида шу воқеа эсимга тушиб, машинани тўхтатдим. Му-юлишга чиқиб, чўққига қарадим. Кимдир ҳафсала билан «тақ-туқ» қилиб тош йўнарди. Бу ўша, шофёр айтган йигит эди. Лекин қанча тикилмай, у ишлаётган ҳайкални кўра олмадим. Чўққига анча тикилиб турдим-да, йўлга тушдим. Айиқтоғ ортда қолиб кетди. Аммо қулоғим тагида ҳайкалта-рош йигитнинг бир оҳангдаги «тақ-туқ»и ҳамон жарангларди.

1961