OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифЎлмас Умарбеков
Асар номиСоат (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/совет адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Ўлмас Умарбеков
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм2KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2010/06/18
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Соат (ҳикоя)
Ўлмас Умарбеков

Биз кўпчиликмиз. Дадам, ойим, мен. Тўртта укам ҳам бор. Ойим билан дадам ишлашади. Мен ўқийман, иккита укам ҳам ўқийди. Шунинг учун ҳам ҳар бир хонада соат бор. Биттасида осма соат, биттасида будилник... Лекин ҳеч қайсимиз бу соатларга қарамаймиз. Ойимлар ўзлари юргизиб турсалар ҳам, қарамайдилар. Ҳаммамиз вақтни дадамлардан сўраймиз. Уларнинг қўл соатлари бор. Оддий, лекин катта соат. Билакларига зўрға сиғади. Будилникка ўхшаб «жаранг-журинг», «жаранг-журинг», қилиб юради.

Бу соат бувамларники. Улар урушда ҳалок бўлганлар. Уйга қорахат билан шу соат келган. Ўшанда дадам ҳам фронтда эдилар. Ойим қутичага солиб беркитиб қўйганлар. Дадам қайтиб келганларидан кейин ҳам анчагача кўрсатмаганлар. Мен туғилганимдан кейин кўрсатганлар. Шундан бери қўлларидан тушмайди.

Ишхонадан тақдим қилишган соатлари ҳам бор. Тақмайдилар. Шуни тақадилар.

Таниш-билишлари баъзан:
— Бошқасини тақинг, эскиб кетибди-ку! — дейишади.

Шунда:
— Бу оддий соат эмас, дадамларники, — дейдилар. Яқинда мен техникумга кирдим.
— Мана, — дедилар шунда қўлларидан ечиб, — катта бўлиб қолдингиз. Сиз тақинг.

Eнди уйда вақтни ҳамма мендан сўрайди. Дадамларнинг ўзлари ҳам мендан сўрайдилар. Минут, секундигача айтиб бераман соатимга қараб. У жудаям катта. Билагимга зўрға сиғади. Будилникка ўхшаб «жаранг-журинг», «жаранг-журинг» қилиб юради. Рақамларига доғ тушган. Лекин оддий эмас, дадамларники.

1963