OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифЎринбой Усмон
Асар номиБир бор экан… бир йўқ экан (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Миллий адабиёт
Муаллифлар
   - Ўринбой Усмон
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм31KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/02/13
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


Нашр белгилари
ёки Дарахтга Донъган Одам


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Бир бор экан… бир йўқ экан (ҳикоя)
Ўринбой Усмон

Нега бир тупгина дарахт тикишган экан? Би-и-ир тупгина!.. Учта, тўртта, йўқ, ўн-та, ўн бешта тикишмайдими? Қалин ўрмонга айлантириб ташлашмайдими… Эҳ-ҳ... Ана, яна биттаси келяпти. Ишқилиб, уни кўриб қолмаса эди. Кўзи тушдими, инда-май ўтиб кетавермайди. Худди унга ақалли икки оғизгина гап қотмаса, тўйхонага яқин йўлатишмайдигандай...

У гарчи ўйлаётган бўлса-да, тилини тишлади. Тили оғримади. Катта кўча томонда шарпа сезиб, ўзини тезгина ёлғиз сўппайган дарахт ортига олди.

«Отасига балли шу йигитларнинг...»

Э, Худо, униям дарахтга айлантирсанг-чи!.. Ўшанда ҳеч нарсани эшитмасди, ҳеч нарсани кўрмасди...

«... Одамлар бор, топганини етти жойидан тугиб, сандиққа ташлайди. Бир тийин-ни пуфлаб-пуфлаб, чўнтакка уришади.Энди бу азаматларнинг ҳимматини кўринг, етим болаларнинг қўлини ҳалоллашяпти-я!»

«Бир кунгина илгари омонатингни олсанг бўлмасмиди, худойим! – Масрур қулоқларини беркитди. – Бу ёруғ дунёда бошимни ерга ёпиштириб юриш учун асрадинг-ми, мени...»

«Энди яратганнинг ўзи бу олиҳиммат бандаларининг кўнглига солган-да...»

Масрурнинг ичига кирпи терисига ўралган филдек бир «дод»қамалиб олди-да, гоҳ аямай кўксини юлди, гоҳ бўғзини тимдалади, оёқларидан мадорини ўғирлаётиб, илигига чанг солди. Тўрт томонига тикан қадалган «дод» ҳали танининг бир ерида-ги оғриқ тўхтамасдан, иккинчи ёққа юмалар, мия демай, юрак демай, игналарини аёвсиз санчарди. Бўғзига етиб келганда, қаттиқ қадалганча узоқ қимирламас, нуқул «қаҳ-қаҳ»лаб куларди.

«Нега устимдан куляпсанлар? Ақалли сенгина кулмасанг, бўлмасмиди?»

«Мени қўйвор... қўйвор... ўз ҳолимга қўйгин! Ўшанда кулмайман... йиғламай-ман... Қафасда қийналяпман...»

«Қўлимдан келмаган ишни сўрама! Сени қўйворсам... ўзганинг мулкига айлана-сан. Унда мен қандай чидайман?..»

«Бўпти. Бўғзинг тилинишини, юрагинг зирқирашини, ичингни типратиканлар уя-га айлантиришини истасанг, ўзинг биласан!..»

Масрур кўзини очса, бошини дарахтга тўхтовсиз уряпти. Мўлтираб турган дарахтга ичи ачиди.

«Кечир мени, дарахтжон! Сен менга паноҳ бердинг, лекин мен жонингни оғрит-дим. Асли ношукур банда эканман. Ношукур! Биламан, сен менинг гапларимга тушунмайсан. Балки, тушунсанг-да, эшитишни истамайсан. Бу дунёда ҳар кимнинг дарди ўзига етиб-ортади.»

Дарахт ортида кимдир шивирлади. Масрур ҳозир минг бекинишни истамасин, овоз эгасини кўргиси келди. Нега у баралла гапирмаяпти? Шивирлаяпти... Шивирдан бирон маъно англаш учун қулоқ тутди. Ҳеч нарса илғай олмади. Бор вужуди - сочларидан тортиб тирноқларигача қулоққа айланса-да, ҳатто биттагина сўзни ажрата олмади. Ҳафсаласи пир бўлиб, сочлари сочга, тирноқлари тирноққа дўнаётган маҳал ҳалиги бераҳм шивир қиқирлади. Дарахт ортидан соя узилди. Уни Масрур кўрган. Кўрган. Қаердадир... Аниқ кўрган...

Қочиб бораётган шарпа ортига бир лаҳза ўгирилди. Масрурнинг томоғига бояги «дод» тиканлари янаада қаттиқроқ қадалди. Ундан икки уч қадамча нарида ўзи, фа-қат етти-саккиз ёш кичикроқ Масрур турарди. Қарашлари юракни тешаман дейди.

Масрур нажот излаб дарахтга ёпишди. Дарахт силтаб ташлади. Қайга қочса? Қа-эрга яширинса? Атрофда мана шу бир тупгина дарахтдан ўзга бирон паноҳ кўрин-майди. Тўйхона-чи? Ана, атрофини баланд-баланд дарахтлар қуршаб олган чой-хона. Ичкарига кирволгач, уни топиб бўлишибди. Қўшҳовуз атрофидаги икки қатор тикилган улкан толлардан паноҳ сўрайди. Тепасига чиқволиб, қалин, сербарг шохлари орасига кўмилади...

Чойхона – тўйхона томондан карнай «ват-ват»лаб, Масрурнинг дарахт танасига ёпишган қўлларини итариб ташлади. Қиш ўтиб, баҳор ўтиб, пишиқчилик келгач, у тўй қилмоқчи, ўғилчаларининг қўлини ҳалоллаш баҳона, элга ош бермоқчи эди. Бошқалар тўйга иккита карнайчи айтса, у тўртта карнай опкелишни ўйларди. Икки карнайчи кўчанинг бир томонидан, иккиси бошқа томонидан чалиб келаверади. Икки тарафдан тўйхона олдига яқинлашиб келишгач, у ўғилларини ёнига олади-да, мириқиб ўйинга тушади. Ўйнайди, ўйнайверади. Карнайчилар чарчайди, лекин у чарчамайди...

Шошма, ҳозир карнайга ким ўйнаётган бўлса?! Танасига урилган бош дарахтнинг жонини оғритди. Шохлари ингради. Узоқ вақтгача карнай овозидан ўзга овоз қулоғига кирмаётган Масрур бу инграшни сезмади. Боши дарахтнинг бужур тана-сига қайта яқинлашаётганда ингроқни илғади-ю, боя шашти пасайган «дод» яна от-га минди.

«Қўй, мунча жигар-бағрингни эзма, Худо кўрсатмасин, агар бир нарса бўлса, сен-га ким куяди?»

Масрур қаршисида бемалол чордона қурганча ўтирган етти-саккиз ёш кичикроқ Масрурга ҳорғин тикилди.

«Мен адашдим. Ўшанда елкамга қуруқ чопонни ташлаб чиқиб кетмасимдан, унга уч ойлик бўлса-да, ўғлимни ўраб кетишим зарур экан. Мен адашдим. Ўша қанжиқ-қа жаҳл қилиб...»

«Аадашган сен эмас, менман-ку. Кўз қонга тўлган маҳал ҳатто фарзандинг ҳам кўринмас экан. Аслида мендан ўтган. Лаънатини шартта тилкалаб, болани опкет-майманми? Мен... мен... энди уни абадул абад ювсам-да, тозаланмайди, деган хаёл-га борганман...»

«Одам яшайвераркан. Мен унинг жавдираган кўзларини, митти қўлчаларини, юрагимни орзиқтирадиган ширин бўйини узоқ вақт унутолмадим. Кейинги хотин биринчи ўғилни туққанида Умиджоннинг митти қўлчаларини, иккинчи ўғил кўрганимиздан кейин эса, ширин бўйини унута бошладим. Бутунлай унутвораман, деб ўйлагандим. Аммо, тушларимга ўша жавдираган кўзлари кириб чиқади. «Менда не гуноҳ» дегандайин нақ қорачиқларимга қадалволади...»

«Отини яхши ниятлар билан Умид қўйгандим... У-мииии-ид... Мен Умидимни бир ярамаснинг қўлига ташлаб кетаверибман. Энди боламни – Умидимни кимларга хор қип қўйдим...»

«Сен фақат алам чеккансан, холос. Ўтган – ўтмишга айланди-кетди. Мен-чи? Мени ўйласанг-чи! Эл-юрт орасида энди қандай бош кўтариб юраман? Мен тирик

уриб, пушти камаримдан бўлган фарзандни аллакимлар тўй қилиб, етти ёт алла-қайси бойваччалар қўлини ҳалолласа? Айтгин, мен қандай бош кўтариб юраман!»

«Барибир сен фақат ўзингни ўйлаяпсан. Вақти келиб, Худо узоқ умр берса, Умидим улғаяр. Катта йигит бўлиб, эл юртга қўшилганда, одамлар «Ановининг қўлини фалон-фалон бойваччалар ёнидан халққа тўй бериб, ҳалоллаган» дейишса, қандай чидайди? Ўшанда ўѓлим учун ер юзи, ёруғ дунё зулумотга айланмайдими?»

«Илтимос, минг илтимос, бошқа гапирма, яна бир оғизгина... бир оғиииизгина... гапирсанг, бошим тарс-тарс ёрилиб, минг... минг бир бўлакка айланади... Илти-мос..!»

Қаршисидаги йигит кулимсираганча Масрур томон юрди. Қучоғини очганча яқинлашаверди. Масрурни қучоқлади-да, худди ҳавога эврилгандай йўқолди-кетди. Кимсасиз теваракка алангларкан, Масрурнинг юраги шувиллади. Энди битта ўзи нима қилади? Яна карнай чалишса, қулоқларини чирт-чирт узволмайдими? Ҳей, қанисан? Қаерга кетдинг? Шунчалик бағритошмисан?
— Ука, ҳей, ука...

Масрур дафъатан овознинг қаердан келаётганлигини англай олмади.
— Бетта нима қип турипсиз?

У ёнгинасида ўзига ачингандай қараб турган кишини кўриб, яширинишга жой излади.
— Бу қандай туриш, ука, - ҳалиям нигоҳидаги ачиниш йўқолмаган киши қўйнидан оқ қийиқча олиб, юз-кўзини артди. – Бу қандай туриш, деяпман сенга. Чой-хонага юрсанг-чи! Бутун қишлоқ тўйхонага кўчиб келса-ю, сен худди бировдан қочгандай писиб турибсан. Бу тўйга хизмат қилиш нари турсин, бир чўқимгина ошидан тотинсанг ҳам савоб бўлади-я...
— Майли, сиз бораверинг... Мен... бир кишини кутаётгандим, - Худодан дарахт бағрининг кавакка, кавакнинг ғорга айланишини сўраётган Масрур тилига келган калимадан қувониб кетди. – Бирга кирамиз, деганди, ўшани кутаётгандим...
— Унда ўзинг биласан. Борди-ю, бирон сабаб билан оғайнинг келмай қолса, савобдан бенасиб қолма, тағин...

«Индамай кетаверсангиз, бўлмасмиди, тоға! Савоб дейсиз-а, тағин. Гуноҳимни қандай ювишни билмай, дўзах ўтида ёняпман-у... Мен-ку энди қуруқ танамни суд-раб юравераман. Ўғлим-чи!.. Ўғ-лииим?.. Бу сўз тилимга қандай келди? Худойим, нега мени соқовга айлантирмаяпсан, нега?»

«Бир марта соқов бўлиб кўргандинг-ку, ўша етарли эмасми, ўғлим?»

Масрур раҳматли отасининг овозини таниди. Уни соғинганди, кўргиси келаётганди, лекин у ҳозир отасини қидирмади, юрагини ғижимлаганча тураверди.

«Эсингдан чиққан эмасдир? Нималар деяпман, беш ойгина олдинги гапни уну-тармидинг? Ўғлим, кўзим тиригида болаларингни тўйини кўриб кетай. Кимсан фалончи невараларига ош бермай кетди, дейишса, гўримда қандай тинч ётаман, дегандим...»

«Дадажон, мен ғофил эканман...»

«Гапимни бўлма. Эсингдами, катта ўғлингниям опкеласан, иккита укасига қўшиб тўйини ўтказамиз, деганимда, тилингни тишлаволгандинг.»

«Дада. Ҳали тўйга тайёргарлигим йўғиди. Агар, мен сизнинг... бошимга бу кунлар тушишини билганимда...»

«Отамни чакса кепакка сотардим, де!»

«Дадажон!..»
— Энди гапнинг келиши-да, ўғлим...Ўшанда қулоғингни кар қилиб турмаганингда, бу кунларга қолмасмидик? Мен-ку, невараларимнинг қўлини ҳалолла-ёлмай, армонда кетдим. Ақалли, сен... отам катта ўғлимнинг тўйини кўришни истаганди, дея менинг армонимни васият ўрнида билмадинг. Энди қишлоқда фалончининг неварасини, фалончининг ўғлини бегоналар тўйлаб беришипти, дейишса, қандоқ чидаймиз!»

«Дада! Дадажон!»

«Қўй энди, ортиқ соқов бўлма, кар бўлма! Эшитдингми, ўғлим!»

Отаси армонини сўзлаётган дарахтга эврилишни истаётган Масрур устма-уст тавба қилди. Анови... бу... шу ҳодисага отаси гўрида тинч ёта олмаган экан, тирик бўла туриб, у қандай чидайди? Тўйни тўхтатиши зарур! Йўқса, бир умр армон ортидан эргашиб, юрак-бағрини кемираверади. Тўхта, тўйни қандай бузади? Бешта болани тўй қиламиз, деб хабарлаб кетишмаганмиди? Бе-эш-та бола! Иккитасининг отасиям, онасиям йўқ, ғирт етим дейишади. Биттасининг ёлғиз онаси боракан, қўли калталик қилиб, узоқ вақтдан бери тўй қилолмай юрган экан, дейишади. Яна биттасининг... Тўйни бузиш инсофдан эмас. Лекин... тўйболалар орасида унинг ўғлиям бор. Отасиям, онасиям тирик бола. У ҳали катта бўлгач...
— Тўхтанглар, бирпас дам олайлик...

Масрур шошганча дарахтнинг бошқа томонига ўтди.
— Юрсангизчи, яна битта-иккита кўрганлар тўйдан кўнгил узолмасдан туришибди, демасин.
— Қизиқсиз-а, қўшни, кўнгил узмасак, қайтиб кираверамиз-да. Нима, биров қувиб чиқарармиди. Кўрмадингизми, итниям, битниям қўлларини кўксига қўйиб, иззат-икром билан кутволишяпти.
— Майли-майли, укалар, арзимаган гапга айтишманглар. Нафси ёмон ҳайитда ўлади, деганларидай, олдимга қўйганларини тушираверибман-туширавериб-ман, қорним шишиб кетди. Бирпасгина нафасимни ростлай, кейин жиламиз.
— Майли-ю, шунақайкан, ўшатта чойни майдалаб ўтирсак бўларди, уста. Устига манови қўшним шоширди, худди бир соатгина бормаса, ғўзалари чан-қаб, қуриб қоладигандай.
— Сизларни турдик, дея шоширганим рост. Лекин ўзинг кўрдинг-ку, одам дегани турнақатор кеп турипти. Жой етишмай қолмасин, дедим-да.
— Буниси калламга келмапти. Нақ беш-олти юз кишига жой қилишибдими. Дастурхонни қаранг, дастурхонни. Жонингиздан бошқа нарса бор-а. Писта-бодом дейсизми, майиз-ёнғоқми, олма-узумми... Ҳозирги унча-мунча одамлар ҳафтасига икки марта қозон осаётган маҳал... Учта тўйқозонда ош дамлашип-тими?
— Шунисини айтаман-да, ука, мана сан давлатнинг бир идорасида савлат тўкиб ўтирасан, ростингни айт, етти ёт бегоналар турсин, ўзингни болаларингга шундай катта тўй қилармидинг?
— Уста йўқ жойдаги гапларни топасиз-да. Нақ билагимгача ёғ оқиб, маза қилиб ош едим, дея кимнинг тўйида айтгандингиз?
— Буёғи миннатга ўтди-ку!
— Кулманг қўшни, устанинг тагдор гапларига илон пўст ташлайди. Ҳамма кўрпасига қараб оёқ узатади-да. Нима, мен учта эмас, битта қозонда ош дамлатган бўлсам, биронтаси тўйимдан тўймай кетибдими?!
— Майли, энди ўзингиз айтмоқчи, биз оддий бир сувчимиз, сизларнинг думли гапларингизга қандоқ тишим ўтсин? Лекин мен бошқа нарсани ўйлаяпман: бир кун келиб, бойваччаларимиз суннат тўйингни мен қилиб бергандим, дея йигит-чаларнинг бўйнини эгишмаса эди...
— Сизга нуқул шунақа гаплар бўлса, ука, - уста деётганлари гапини давом эт-тира олмай, устма-уст кекирди. – Савоб ишдан ҳам қинғирлик излайсиз-а. Тўрт томонга қишлоғимизнинг донғи кетишини ўйласангизчи бунинг ўрнига. Ана, киночиларгача суратга олишяпти... Бир эмас, еттита болани тўйлашяпти. Тўйнинг дарагини эшитиб, битта хотин иккита ўғилчасини етаклаб кепти...
— Тўғри-ю...
— Э, қўйинг-э! Яна ўзингиз билгандан қолмайсиз. Туринглар, кетдик, бетта ўтираверсак, сасиб-бижийверамиз, шекилли.

Учовлон узоқлашиб, қоралари кўринмай қолгач, Масрурнинг елкасидаги тегирмонтош пастга сурилди-да, ҳалиги сувчи йигитнинг «бойваччаларимиз суннат тўйингни мен қилиб бергандим, дея, йигитчаларнинг бўйнини эгишмаса эди», деган сўзларига осилиб, нақ бўйнига миниб олди. Ҳалиги учовлон кетган томондан тошчалар ёғилиб келаверди: » ... етти ёт бегоналар нари турсин, ўзингни болаларингни шундай катта тўй қилармидинг?» «... йигитчаларнинг бўйнини эгишмаса эди». «...егишмаса эди», «егишмаса эди...»

Масрур қўлига ёнармой тўла идишни олди-да, чойхона атрофига тутилган чодирга сепиб чиқди. Гугурт чақиб отганди, чодир гуриллаб ёнди. Карнай овозини қий-чув босиб кетди. Тўйхона олов ичида қолди.»Дадажон, мени қут-қаринг, ёниб кетяпман, мени қутқаринг!..»

Қизиб турган бети ивиб, Масрур чойхона томон эзгин тикилди. Йўқ, у бундай қилмайди, қила олмайди... ҳеч қачон!... Тошчалар эса ҳамон бошига тўхтовсиз уриларди: »...йигитчаларнинг бўйнини эгишмаса эди...». «егишмаса эди...»

Масрур тўғри тўйхонага бостириб борди. Тавозе билан кўксига қўлини қўйиб турганларга ҳам, «келинг, меҳмон, бу ёққа ўтинг»лаб йўл бошлаётганларга ҳам эътибор бермай, ўғлини қидирди. Топди-ю, бағрига маҳкам босганча кўчага отилди:» Ўғлим, сени бошингни эгмайдилар, эголмайдилар. Мен ўзим тўй қилиб бераман, бундан катта тўй қиламан!»
— Амаки, тўйхонага кирмайсизми?

Масрур қаршисида кўзларини катта-катта очганча тикилиб турган ўн уч-ўн тўрт ёшли болани кўрди.
— Менми?.. Мен кириб чиқдим.

Бола индамай узоқлашаётганда, Масрур хаёлига келган фикрдан йиғлаб юборай деди: унга айтиб, Умидни чақиртирса-чи!
— Укажон, менга қарагин!

Бола худди шу гапни кутаётгандай изига қайтди.
— Битта хизмат қиласанми?
— Қўлимдан келса, бемалол, - бола катталардек салмоқланди.

Toʻyxonaga kirasan-da, Umid degan bolani, anovi toʻybolalardan birini ay-tib kelasan. Koʻchada seni... bitta amaking poylab turibdi, juda zaril gapi

оракан, дегин.
— Йиғлаётганингизни айтмайми?
— Мен йиғлапманми? Қизиқ бола экансан-ку...Айтиб келасанми?
— Бўпти.

«Ўғлим, болажоним! Мен сенинг бошингни бировларга эгдириб қўймайман. Ўзимнинг бошим... Агар... нима деган одам бўламан!..»
— Мана, опкелдим...

Масрур ҳалиги бола ёнида турган, зар тикилган қора кимхоб чопон кийган, бошида зар салла, оёғида ялтироқ этик тўйболани кўрди-ю бағрига босди. Шошганича олди-ортига қарамасдан югурди. Катта кўчага чиқмади. Боғлар оралаб, оёқ остида эзилиб ингранаётган заъфарон япроқларга қулоқ тутмай, далаларда – маккапоя илдизларининг болдирига санчилишига парво қилмай югураверди. Бола тўхтовсиз «Қўйворинг! Мени қаёққа олиб кетяпсиз? Қўй- воринг!» дерди. Масрур унинг овозини эшитиб қолмасликлари учун бағрига қаттиқроқ босарди.

Югурган сари йўли унмаётгандек туюлаверди. Назарида ҳозир тўйхонада-гилар ортидан қувиб келишади. Ҳалиги бола чойхонага кириб «Умидни бир киши опқочди,» дея ваҳима қилган. Бу хабарни эшитиб, бутун тўйхона оёққа турган. Тезроқ чопиши керак, йўқса, ҳозир етиб келишади. Қувиб етишгач, ўғлини тортиб олишади. Кейин... кўрпага думалатишади... Уста авраб-алдаб... Йў-ўқ!..

Масрур боланинг чириллашига қулоқ солмай қўйди. Бир зумгина нафас рост-ламасдан чопаверди.

Бундай қараса, кимсасиз, ҳувиллаган боғда турибди. Қишлоқ четидаги бу ов-лоқ жойни таниди. Болани ерга қўйди. Чап қўли билан бўйнидан қучганча унга узоқ термулди. Бола дир-дир титрар, соқоли ўсган, кўзлари жиққа ёш одамга қўрқибгина қараб турарди.
— Умид! Умид, ўғлим, ҳали мен сенга шундай тўй қилиб берайки...
— Керак эмас. Ҳеч қанақа тўйларинг керакмас. Мановиларни киймайман, дедим, ойим зўрлаб кийгаздилар, - бола устидаги тўнни, бошидаги саллачани ечиб улоқтирди. – Берган мошинчалариниям бузиб ташлайман...
— Умид, мен сенга ҳаммасидан зўр тўн, ка-ат-та мошин обераман.
— Керакмас!
— Умид, мени танимайсан-а?
— Танимайман. Нега танишим керак сизни?

Беш яшар боланинг гапларидан Масрурнинг юраги увишди:»Тавба, катталар-га ўхшаб сўзлайди-я...»
— Отинг Умидми?
— Ҳа. Нимайди?
— Мен... мен... даданг бўламан...
— Дадам?! Менинг дадам ўлиб қолганлар...
— Ундай дема, ўғлим. Болам... ойинг мени... алдагандир сени...

Нега ишонмайсиз? Бир йил бўлди. Гўристонга мен ҳам ҳасса таяниб борган-ман. Дадамнинг ўлганини укам билмайди, мен биламан. Нега мени опқочдингиз?
— Укам дедингми? Уканг борми, сени?
— Ҳа, мен еттига кирдим, у энди иккига кирди. Оти – Ўткир. Биз Ёдгор деб чақирамиз. Униям тўй қилишяпти. Нега мени опқочдингиз? – бола йиғига тушди. – Лекин барибир ўзим қочмоқчийдим.

Масрур бошини чангаллади. Укам деяпти, дадам ўлган деяпти. Наҳотки, у бош-қа бола бўлса?!
— Отинг Умидми?
— Ҳа, дедим-ку! Мунча сўрайвердингиз?
— Онанг... онанг борми? – Масрур боланинг бийронлигиданми ёки юрагига бос-тириб келаётган ғашликданми, довдиради.
— Бор. Ҳали айтдим-ку, анови кийимларимни зўрлаб кийгаздилар, деб. Мендан бошқа яна битта Умидни тўй қилишяпти. Сизнинг ўғлингиз ўша Умиддир...

Масрурнинг қулоқлари оғир шанғиллади. Қаршисида тинмай бидирлаётган, ҳалиги титроғини ўзига кўчирган болага тикилганча қараб қолди. «Ажаб бўлди, хўб бўлди,» карнай олдида эшилиб ўйнаётган биринчи хотини тинмай Масрурга кўз сузарди. Атрофида эса бужур танли дарахтлар кавакка имлар эди...

1994 йил, январ.