OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифЎсарали Нишонов
Асар номиСиз ҳам тўйга боринг (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Ўсарали Нишонов
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм3KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2013/07/02
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Сиз ҳам тўйга боринг (ҳажвия)
Ўсарали Нишонов

Ўғил уйлантириш тараддудида юрган Абдураззоқ ака кечки пайт чойхонада улфатлари билан «қиттак-қиттак» дори қилиб, уйига келди. Келишини кутиб, кўзи тўрт бўлиб турган хотини Шарофатхон:
— Бу айрони ачимаган эркакдан дод дегим келади-да! — дея койиб берди.
— Тинчликми, хоним? — деди шакаргуфторлик билан Абдураззоқ ака.
— Ахир тўйга ҳеч қанча кун қолмади, қариндош, ёр-биродарларни айтганимиз йўқ. Вақт ўтяпти. Сиз бўлсангиз имиллайсиз, холос.
— Эртадан астойдил киришамиз, ваҳима қилаверма, барибир, тўй бўлади, хотин.
— Йўқ, ҳозир «Жигули»ни юргизинг. Ҳеч бўлмаса тўртта-бешта қариндошга таклифнома ташлаб келамиз.

Абдураззоқ ака қарасаки, хотиннинг феъли чатоқ. Дарров кийинди. Оёғига «ким ҳам қарар эди» деб, туфли ўрнига калишни илиб, хотинини орқа ўриндиққа ўтқазиб йўлга чиқишди.

Катта йўлдаги биринчи бурилишдаёқ худди биров олдиндан айтиб қўйгандек, автоназорат ходими таёқчаси билан Абдураззоқ акага тўхташни ишора қилди.

Машина тўхтади.

ДАН ходими ҳурмат бажо келтириб, ўзини таништирди. Ҳужжатларини кўриб қўйиш мақсадида тўхтатганини айтиб улгурмаган эдики, Абдураззоқ ака ўзидан ҳадиксираб гап бошлади:
— Оканг айлансин, шошиб турибман, тўқсон ёшли кампиримиз оламдан ўтиб қолибди. Ҳозир тилпон қилишди. Шошиб, мана калишда кетяпман, ука, энди... — дея яна гапни чўзаётган эди, орқа ўриндиқда ўтирган хотини сабри чидамай эшикни очиб:
— Айланай ука, тезроқ қўйиб юборинг, ҳали тўйга айтадиган жойимиз кўп, — деб қолди.

ДАН ходими дарров ҳушёр тортди.
— Тўйми, ё...

Бу саволни эр-хотин чала эшитди. Xотин энди баланд овозда:
- Сиз ҳам тўйга боринг-а, айланай — деди.

ДАН ходими мийиғида кулиб қўйди ва рухсат ишорасини қилди.