OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

5 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифЎзбектош Қиличбек
Асар номиЯхшиликнинг баҳоси (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Ўзбектош Қиличбек
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм13KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2010/09/12
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Яхшиликнинг баҳоси (ҳикоя)
Ўзбектош Қиличбек

«Ҳозир бутунлай ўзгаргансан: одамларга қўшилмайсан – одамовисан, дўст-ёрга кўз учида қарайсан – манмансан! Авваллари ҳечам унақамасдинг-ку! Нега бунчалар ўзгариб кетдинг?!» Баъзан ўзимга-ўзим шундай саволлар бериб ўйга толаман.

Ота-онамдан узоқда, уларнинг кўмагидан кечиб ёш бошим билан шаҳарга кўчиб келиб икки қаватли уйнинг эгаси бўлдим.

Шаҳар тун пардасига ўралаётган пайт эди. Иккинчи қаватдаги компютер хонасини ёпиб пастга тушаётгандим, ичкаридан телефон жиринги эшитилди. Биринчи қават ошхонасига тушиб гўшакни қулоғимга тутдим.

– Қалайсан, ўртоқ? – синфдош дўстимнинг овози ташвишли эди. – Бировнинг телефонидан қўнғироқ қилаяпман. Кўчада қопкетдим. Пулим ҳам камроқ... Ҳеч қайси меҳмонхонага қўймаяпти.

– Нега тўппа-тўғри менинг кошонамга келавермадинг?!

– Бир ўзиммасман-да, шунга... Биламан-ку, сенинг феълингни... Синглим биланман. Оддий гостинитсалар ҳам никоҳимиз ҳақидаги қоғоз сўраяпти.

У ўзи илакишиб юрган қизни ҳаммага синглим деб таништирарди. Ҳаммага шундай деб гапириб ўрганиб қолганидан, мени барча сирдан хабардорлигимни унутибми ё ёнидагилардан хижолат бўлибми, менга ҳам шундай деди.

– Унақада, бекор телефон қипсан, наҳс босган қўлинг билан! Унингни уйига жўнатворгандан кейин менга телефон қил, гаплашамиз.

– Ўртоқжон, менга озроқ пул...

– Ҳеч қанақа пул-сул йўқ! Ёнингдаги капалагингни уйига учирвор, кейин гаплашамиз, деяпман-ку!

– Ҳа, билардим, шунақа дейишингни... – Хўрсинди у. – Майли, тинчмисан ўзинг? Бўпти...

Кечки овқатдан сўнг камин ёниб турган хонада китоб варақлаб, керакли сатрларни конспект қилиб тун ярмигача ўтирдим. Пардаси суриб қўйилган ойнадан прожектор ёруғида қор ёғаётгани кўриниб турарди. Диванда қор парчаларига тикилиб ётиб кўзим илинибди. Телефон қўнғироғи милтиқ овозидай таъсир қилиб сакраб ўрнимдан турдим-да, ерда ётган телефонни олиб қулоғимга тутдим.

– Ҳали ухламовдингми? – дўстимнинг овозида хавотир ҳукмрон эди. – Биз кўчада қоп кетдик. Борадиган жойимиз йўқ. Охирги борган меҳмонхонамиз ҳам қабул қилмади. Пулини келишолмадик. Совуқ ўтиб кетди, ўртоқжон! Метронинг ёнидан телефон қиляпман. Бормасам бўлмайди. Пиёда..

– Нимага шуни аввалроқ ўйламадинг?! Шунақа бўлишини аҳмоқ ҳам билади-ку!

У ғинг демай, сўкишларим тугашини кутар, шундан сўнг уйга таклиф қилишимни биларди. Лекин бу гал у кутгани рўй бермади, сенга гапириш ҳайф дегандай, мен телефон гўшагини қўйдим.

Характерим шунақа, нопок юрганлардан жирканардим. Бу феълим Худога ҳам хуш ёқибми, омад булоғидан сув ичирганди. Дўстим бетини қалин қилиб хиринглаб хонамга кириб келди. У билан ўтирган ҳолатимда бегоналардай кўришиб стол устидаги калитлар шодасини кўрсатдим.

– Пастдаги кичкина хонада ухланглар. Иссиқроқ... Эрталаб азон айтилган пайти бу ерда кўрмай! Нима хоҳласанг, музлаткичдан олиб ейвер...

У калитлар шодасини қўлида ўйнаб бирпас ёнимда ўтирди. Кейин совуқда қолган қиз ёдига тушиб қолди шекилли ташқарига йўналди.

– Чироқни ўчириб кет.

Эртасига дўстим тушга яқин хайрлашгани чиқди. Ёмон кайфиятда ётганим учун вақтлироқ туролмагандим.

– Сокингни тугатдик. Пиёзли нонингни, – у пиёзли нон деб питстсани назарда тутаётганди,– мазза қилиб едик. Раҳмат.

Унинг узундан-узоқ миннатдорчилик оҳангида айтган гапларидан эсимда қолгани шу бўлди.

Кейинги икки йилда ижодимдан, яъни бизнесимдан барака кетди. Икки қаватли уйимни сотиб бир хонали уйда яшай бошладим. Бу орада ўша дўстимнинг тўйини ўтказдик. Илакишган қизи бир четда қолиб бошқага уйланди. Сўнг қайнотаси кўмагида шаҳар чеккасида сигарет дўкони очди. Мен ҳам кўчада юрган пулларимни тўплаб, эшлариму хешларимдан қарзларимни қайтиб олиб сирпанчиқ бизнес йўлида қадам боса бошладим. Албатта димоғи кўтарилиб қолган Бунёд бундан бехабар эди. У фақат синганлигимни, бундан тушкунликка тушиб қолганлигимни эшитганди. Шу кунларнинг бирида Бунёд билан кўчада тасодифан кўришиб қолдим. Бориб яхшироқ жойда овқатланиш учун такси тўхтатдик. У менинг табиатимга зид равишда, худди етти ёт бегонадай, таксичининг ёнидаги ўриндиққа ўтириб олди. Бизнинг борар манзилимизгача анча йўл, мен у билан дўстларча гаплашиб кетишни мўлжаллагандим.

– Синфдошларни соғинаман, – деди у. – Ҳаммасини... Ҳаммаси билан бир тўпланиб ўтирсак... Уларга меҳрим бошқача-да...

Мен орт ўриндиқда ўтириб кўзгу орқали унинг юзига разм соларканман, бу гаплар унинг ичидан, юрагидан чиқмаётганлигини сезардим.

– Биринчи «севгилим» билан уйингга борувдик-ку, ўша кун ҳеч эсимдан чиқмайди-да! Пианино хонасида манавинақа қилиб ўтирувдинг! – У кафтини энсасига қўйиб гапирди. – Ўшанда питстсангни (Нима еганлигини энди тушунибди) еганимга роса пушаймон бўлганман-да! Ўша куни роса зарда бўлганман. Пулни қизғаниб нонуштани шу ерда қилиб кетақолайлик девдим-да! Кўчада кетяпмиз, тинмай зарда бўлавераман, еганим оғзимга қайтиб келаверади-да. Учта газли сув олиб ичсам ҳам зардам қолмайди-да! Охири бўлмади, қанча пул кетса-кетсин дедим-да, битта қиммат ресторанга кириб бўкиб овқат еб олдим. Ўшанда сокингга қўшиб питстсангни бекор еган эканман-да!

«Бу сенинг раҳматингми?!» Мен нафрат учқунланаётган нигоҳимни ундан узмасдим, бу гапларни кўзларим сўзларди.

Унинг ҳайвоний тилда гапираётган гапларини тўртинчи марта эшитишга тоқатим йўқ эди. Мен офитсиантни чақирдим.

– Эсимдан чиқибди. Бир жойга шошилинч боришим керагийди. Ҳаммасига ўзим тўлайман.

У билан ўтирган жойида совуққина хайрлашдим. Ва бу хайрлашув бир умрга эканлигини ич-ичимдан ҳис қилиб турардим.

«Қизнинг кўнгли қолса, туққунча, йигитнинг кўнгли қолса, ўлгунча!» Менда йигитлик характери бор эди!

Ичимдаги фариштам тинмай шу мақолни такрорларди – ичимдаги хисларни фақат шу мақол билан изоҳлаш мумкин эди.

Ўқўтмас мустаҳкам кўнгил дарвозаси ўша ўзини меҳрибон деб санайдиган, аслида меҳр нима, меҳрибонлик не эканлигини билмаган одамлибос ҳайвонлар учун гурсиллаб, ҳаммаёқни ларзага келтириб қайта очилмас бўлиб ёпилди.

«Энди тушунгандирсан, нега бемеҳр, одамови, яккамохов бўлиб қолганлигимни?! – Мен янги олган ҳовлимнинг гул очаётган боғчасида ўтириб ичимдаги оппоқ либосли фариштам билан гаплашиб хаёл суриб ўтирардим. – Нега улардан кечиб кетганлигимнинг сабаби мана шу!»

Дарвоза қўнғироғи жиринглади. Экранда Бунёднинг тиржайгани юзини кўриб энсам қотди. Калитни хўжайиним опкетганлигини, ҳали-бери келмаслигини баҳона қилиб дарвозани очмадим.

«– Бунёдни кечиришинг керак. У оғир аҳволда... Бизнези банкротга учраган. Ҳозир ишсиз. Компютер марказингдаги халқаро бўлимда битта иш ўрни бўш, уни ишга олишинг керак.»

«Ҳеч қачон! – Ичимдаги фариштамнинг таклифидан жаҳлим чиқиб ўзимни тутолмай қолганимдан экран тугмасига қўлим тегиб кетди. Бунёд билан алоқамиз узилди. Шундай хаёлларга борганимда кўнглим тўлиб кўзим ёшланганлигини сезмай қоламан. – Уни ишга олиш у ёқда турсин, гаплашганим бўлсин. Кечириш ҳақида-ку, умуман гап бўлиши мумкинмас. ...Ҳам меҳр бериб, ҳам кўнглинг қонаса?! Йигитнинг иши бундай бўлмайди. ...Агар у ўша гапини бир марта айтганда кечиришим мумкин эди. Лекин у...»

«Ёшлик» журналининг 2010 йил, 6-сонидан олинди.