OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

5 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифО.Генри
Асар номиБўлинган танга (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Америка адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - О.Генри
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонБобур Назармуҳаммедов (инглиз тилидан)
Ҳажм9KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2011/07/19
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Бўлинган танга (ҳикоя)
О.Генри

Мен идорада ишлардим. Одатда Ню-Ёрк ҳаёти ҳақида кичик ҳикоялар ёзардим.

Бир куни ҳар доимгидай ўз идорамда иш билан машғул бўлиб турганимда хонамга Трипп кириб келди. Мен Триппнинг аниқ қаерда ишлашини билмасам-да, лекин унинг жуда ҳам камбағал эканлигини билардим. Триппнинг кўриниши жуда нимжон, носоғлом, юзи эса докадек оппоқ эди. У менинг олдимга қачон келмасин, виски ичиш учун бир доллар сўрашини билардим.

Бу сафар Трипп аввалгиларга нисбатан анча ғамгин кўринди.

«Хўш, Трипп, қалайсан, ишларинг яхшими?« —дедим мен. »Бир долларингиз борми, жаноб Чалмерс? — деб сўради Трипп. Сизга ҳикоянгиз учун яхши бир ғоя керакми? Менда ажойиб бир ғоя бор. Бу сизга бир ёки икки долларга тушади, холос».

«Қандай ҳикоя, нима ҳақида», — дея қизиқиб сўрадим мен.

«Бир қиз ҳақида. Жуда ҳам гўзал, соҳибжамол бир қиз ҳақида. У йигирма йилдан бери кичкинагина бир қишлоқда яшайди, у ҳеч қачон Ню-Ёрк шаҳрини кўрмаган экан. Мен уни кўчада учратиб қолдим. Мен кўчани кесиб ўтаётганимда у мендан Жорж Браунни қаердан топиши мумкинлигини сўради. У фермадан бошқа ҳеч қаерни кўрмаганини ва кичкинагина қишлоқдан келганини айтди. Мен Ню-Ёркдек катта шаҳарда адашиб қолишидан қўрқиб, у билан суҳбатлашишга қарор қилдим. У менга келаси ҳафтада фермер йигитга турмушга чиқаётганини, лекин ҳозир бир неча йил илгари қишлоқдан шаҳарга пул топиш учун жўнаб кетган Жорж Браунни излаб келганлигини таъкидлади. Чунки Жорж Браун қишлоққа қайтиб бормаган. Бироқ, Ада—унинг исми Ада—фермер йигитга турмушга чиқишидан аввал Жорж Браунни топиб, у билан суҳбатлашишини истайди. Ҳа, афтидан унинг кўнглида ҳали ҳам Жорж Браунга нисбатан илиқлик борга ўхшайди. Шунинг учун ҳам у Ню-Ёрк шаҳрига келган. Мен унинг битта ўзини ёлғиз ташлаб қўя олмайман. У менга бор пулини ишлатиб бўлганлигини ва бундан кейин нима қилишини, қаерга боришини билолмаётганлигини айтди. Шунинг учун мен уни пансионга олиб бориб, ўша ерда қолдирдим. Уни кўргани мен билан бирга боришингни истайман».

«Нима деб алжираяпсан, Трипп, — дедим мен. —Мен ростдан ҳам ҳикоя учун яхши бир ғоянг бор деб ўйлабман».

«Ундай дема, сени ишонтириб айтаманки, бу воқеадан ажойиб бир ҳикоя яратса бўлади, — деди Трипп. — Сен қиз ва чин муҳаббатни гўзал, мафтункор қилиб тасвирлаб яхшигина бир ҳикоя ёзишинг мумкин. Ахир бу қўлингдан келади-ку, қолаверса бу сенга фақатгина тўрт долларга тушади».

«Қандай қилиб бу менга тўрт долларга тушиши мумкин?»— деб сўрадим мен.

«Жуда оддий. Бир доллар пансионнинг эгаси учун, — жавоб қилди Трипп, — ва икки доллар қизнинг қайтиб кетиши учун, йўл кираси учун. Шу холос».

«Тўртинчи доллар-чи?»—деб сўрадим мен.

«Ҳа, бир доллар менга, — деди Трипп, — виски учун. Хўш, берасанми?»

Гарчи бу вазиятда ҳеч нима қилиб бўлмаса-да, мен ўзимга Трипп учун бир доллар бермасликка ваъда бердим. Гўё дунёдаги ҳеч бир нарса мени бу қароримдан қайтаролмасди. Шундан сўнг гарчи жаҳлим чиққан бўлса-да, мен Триппга ҳамроҳ бўлдим. Трипп ҳақ экан, у қиз жуда ҳам гўзал эди. Хонага кирганимизда биз Адани бир курсида, йиғлаб ўтирган ҳолатда учратдик. У менга ҳаммасини айтиб берди.

У Жорж Браун ҳақида гапирар экан, кўзларидан дур доналаридек шашқатор ёш оқарди. Бу вазиятда нима ҳам қила олардим? Ахир мен Жорж Браун эмасдим.

«Жорж ва мен, — дея давом этди у,— бир-биримизни жуда ҳам севардик. У ўн тўққиз ёшида, бундан олти йил аввал қишлоқни ташлаб Ню-Ёркка пул топгани кетган эди. У мен учун албатта қишлоққа қайтиб келишини айтганди. Лекин ўшандан бери мен ундан ҳеч қандай хат-хабар олмадим. Биз ажрашган ўша пайтда, иккимиз тангани икки бўлакка бўлиб, бир бўлагини мен ва иккинчи бўлагини у олганди. Қўлимизда танганинг икки қисмини ушлаб, бир-биримизга ҳамиша содиқ бўлишимизни ва ҳамиша бир-биримизни севишга аҳдлашган эдик. Унга бирор нарса бўлганига ишонгим келмаяпти. Мен уни бу ерга излаб келганим ғирт аҳмоқлик-а? Мен ҳеч қачон Ню-Ёркни бунчалик катта деб ўйламагандим».

Шундан сўнг биз икковимиз Ада билан омадсиз Жоржни излашни тўхтатиб, уйига қайтишини қанчалик муҳим эканлиги хусусида суҳбатлашдик.

Мен пансион эгасига бир доллар тўладим ва шундан сўнг биз уччовимиз уни тарк этдик.

Биз Адани кузатиш учун темир йўл бекатига келдик. Мен Ада учун чипта ва қизил атиргулдан гулдаста сотиб олдим. Биз у билан хайрлашдик ва у ўз қишлоғига жўнаб кетди. Трипп одатдагига нисбатан анча ғамгин ва бахтсиз кўринарди.

«Бу воқеани ҳикоя қилиб ёза оласанми» — деб сўради у мендан.

«Бу кичкинагина бир саргузашт-да, ҳеч бир қизиқарли нарсанинг ўзи йўқ, лекин биз Адага ёрдам бердик. Кел, буни унутмайлик», — дедим.

Мен Трипп виски ичиши учун пул беришни истамадим.

Автобус бекати томон кетаётиб, Трипп ўзининг паршонини ечди ва мен у ерда арзонгина бир кумуш занжирни кўрдим. Нимадир занжирда осилиб турарди. Бу бўлакка бўлинган танганинг ярим қисми эди.

«Нима?» — дедим мен, унга ҳайрат билан тикилиб. «Ҳа» — деб жавоб қилди у, — менинг ҳақиқий исмим Жорж Браун. Лекин бундан нима фойда?»

Шундан сўнг мен бир оғиз сўзсиз кармонимдан Триппнинг вискиси учун бир доллар олдим-да, унинг қўлига тутқаздим.