OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифОдил Ёқубов
Асар номиАптартет (етюд)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/совет адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Одил Ёқубов
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Этюдлар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм3KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2010/11/15
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Аптартет (етюд)
Одил Ёқубов

— Тўғри айтасиз, худо ҳазилга тушунмайдиган тўпорилардан сақласин, ука. Мен ҳам бир сафар шунақа тўпорига йўлиқиб қолиб, онамни Учқўрғонда кўраёзганман!

Хўжаликда бригадирман. Бир пайт: «Ўртоқ Милтиқбоев деган янги ижроқўм келдилар, ҳамма раислару бригадирлар билан шахсан танишмоқчилар» — деган хабар эшитдик.

Бордик. Ижроқўмнинг катта зали одамга тўлган. Худо Милтиқбоевга гап деса гап, салобат деса салобатдан берган экан, йиғилишни ўзлари очиб, ўзлари сайраб кетдилар.

Иш кўп, сулайиб юрган чоғларимиз, кўзим илиниб кетган экан, бир маҳал ўртоқ Милтиқбоев номимни айтиб чақирганлари қулоғимга киргандай бўлди. Сапчиб туриб:
— Шўттамиз, ўртоқ Тўппончаев! — деб юборибман.

«Гурр» кулги кўтарилдию, яна сув сепгандай жим бўлди-қолди. Қарасам, ўртоқ Милтиқбоев, ранги девор, қоққан қозиқдай қотиб қолибдилар.

Дарҳол ҳамма гапга тушуниб:
— Авф этасиз, ўртоқ... Милтиқбоев, билмай қолибман, — дедим.

Гапимга тушунсалар-чи! «Ҳали сен ижроқўм раисининг аптартетини тўкмоқчимисан?» деб столни дўппослаб қолдилар... Э, қўйинг ўртоқ Милтиқбоев, бир оғиз сўзга ёпишманг, дейман. Тўппончаев десам нима бўпти, тўппонча милтиқдан ёмон бўптими, дейман.. Қайтага милтиқдан тўппонча яхши эмасми, сўлоқмондай қилиб кўтариб юрмайсиз, чўнтагингизга солиб қўясизу керак пайтда олиб пақиллатаверасиз, дейман. Йўқ, қўймайдилар, баттар авжига чиқиб нуқул «Аптартет»дан оладилар!.. Ахийри бригадирликни топшириб зўрға қутулдим. Менга нима? Бригадир бўлсам ҳам қиладиган ишим шу, кетмончи бўлсам ҳам. Қайтага у кишига қийин бўлди. Нега десангиз, ўша гапдан кейин «Тўппончаев» у ёқда қолиб, лақаблари «Аптортет» бўлиб кетди.