OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

5 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифОдил Ёқубов
Асар номиҚалампир (етюд)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/совет адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Одил Ёқубов
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Этюдлар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм3KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2010/11/15
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Қалампир (етюд)
Одил Ёқубов

Абдулла аканинг «Ўтмишдан эртаклар» асари муҳокамасида бир масала устида қаттиқ мунозара бўлди.

Асарда, мунозара иштирокчиларининг тили билан айтганда, битта «нозик» жой бор: қишлоқда уста Қаҳҳорнинг нафаси ўткир эмиш, — деган гап тарқаб кетади-ю, касалга чалинган қиз-жувонлар унинг ҳужрасига серқатнов бўлиб қолишади. Шу сабабдан қишлоқда ҳар хил миш-миш гап тарқаб, жанжалга айланади ва ахир-оқибат уста Қаҳҳор истиқомат қилиб турган жойидан кўчишга мажбур бўлади.

Муҳокама қатнашчиларининг аксарияти бу эпизод уста Қаҳҳор образига путур етказади, — деган баҳонада Абдулла акадан уни асардан олиб ташлашни илтимос қилишди. Мен асар чиққандан кейин ҳам бир-мунча одамлар бу эпизоддан норози бўлиб юрганларини, «Ахир бу воқеалар ёшларимизга ибрат бўлолмайди-ку!» деганларини эшитдим.

Бизнинг адабий муҳитимизда шу йўсиндаги гаплар кўп бўлади. Нега? Масалага бу тарзда ёндашиш реализм анъаналарига ёт-ку? Улкан реалистик адабиёт бунақа «нозик» воқеаларни тасвирлашдан ҳеч қачон «қочган» эмас.

Биттагина мисол: М. Шолоховнинг «Тинч дон» романида Аксиняни ўз отаси зўрлайди, Митка Коршунов Наталяни таъқиб этади, Даря қайнатаси Пантелей Прокофевичга осилади. Қалампир таъми келадиган бунақа жойлар романда анча-мунча бор...

Шубҳасиз, «Тинч Дон»ни оламга машҳур қилган нарса бунақа «яланғоч» жойлар эмас, лекин романнинг бу жойларини олиб ташланг-чи, асар, аччиқ бўлса ҳам, бўлакча «маза» бериб турган бир таъмдан, қалампир таъмидан маҳрум бўлмасмикан? Албатта, қалампир ҳаммага ҳам ёқавермайди, бироқ... нега энди битта-иккита меъдаси бузуқ ошхўрларни деб, хушбўй, серқалампир ош ўрнига, бўтқа шовла ер эканмиз?