OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифРабиндранат Тагор
Асар номиОлтин сароб (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Бенгал адабиёти
Бўлимлар
   - Лирика
Муаллифлар
   - Рабиндранат Тагор
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм19KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2011/07/18
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Олтин сароб (ҳикоя)
Рабиндранат Тагор

Аденатх билан Бойденатх бир-бирларига амакивачча бўлишади, уларнинг фамилиялари ҳам бир хил: Чокроборти. Аммо Бойденатхнинг аҳволи тангроқ. Бунинг сабаби шуки, отаси уқувсизлик қилиб, акаси Шибонатхга муте бўлиб қолган. Амакиси эса, Бойденатх жуда яхши кўрарди. Шундай бўлса ҳам, бу олижаноб амаки, уялмай-нетмай, боланинг ота меросидан катта бир қисмини ўзлаштириб, Бойденатхга «чиқма жоним» учун андак пул қолдирди, холос.

Ўғлини уйлантириш учун шаҳарда Шибонатх бормаган хонадон қолмади. Охири ўғлини бир бойнинг қизига уйлантириб, давлатига яна давлат қўшилди. Мохемчондро бўлса, етти қизли камбағал бир брахманга раҳми келиб, сепини ҳам талаб қилмай, ўғлини шу хонадоннинг тўнғич қизига уйлантирди. Бу одамга қолса, брахманнинг етти қизини ҳам ўз уйига олиб келарди. Лекин бундай қилолмади, чунки унинг биргина ўғли бор эди, сўнгра, брахман ҳам бундай талаб қўймади.

Отасининг вафотидан сўнг Бойденатх озгина меросга қаноат қилиб, бирор иш қилишни хаёлига ҳам келтирмай тинчгина, хотиржам яшай берди. Бошқалар тирикчилик учун бир ишнинг бошини тутганда, бу дарахт новдаларини кесиб келиб гулдор таёқчалар ясашга киришди. Қўшни болалар шу таёқчаларни деб келиб, уни ўраб олишар, у эса мамнуният билан таёқчаларни уларга тақдим этарди. Бундан ташқари, Бойденатх қармоқ, қоғоздан варрак ва ёғочдан ғалтак ясашга ҳам жуда уста эди. У мана шу ишларга жуда кўп вақт сарф этиб, бу санъатини қунт билан камолотга етказарди. У шундай сермеҳнат ва нозик буюмлар ясаш имкони туғилганда ўзидан жуда ҳам мамнун бўларди. Бу хил ишлар ундан кўп вақт талаб этар, лекин унинг оиласи учун бир чақа ҳам даромад келтирмас, бинобарин, бунчалар меҳнатга арзимасди.

Деярли ҳар кун эрталаб, шу яқиндаги Дурга ибодатхонаси устидан туман кўтарилмай туриб, Бойденатхни қўлида пичоқ, қўлтиғида ёғоч, гавронлар билан кўриш мумкин эди. У қош қорайгунча эшиги олдида ёлғиз ўтириб, шу севимли машғулоти билан банд бўлар эди.

Маъбуда Дурганинг марҳамати билан Бойденатх душманларнинг кўзини куйдириб, икки ўғил ва бир қиз кўрди. Шунга қарамай хотини Мокходанинг норозилиги тобора кучаярди. Аденатхнинг уйида ҳамма нарса тўкин-сочин, Бойденатхнинг уйида қашшоқлик. Аденатхнинг хотини Биндебашининг бўй-басти келишган, бўйни, қулоғида қимматбаҳо зеб-зийнатлар, эгнида банорас сорийси; боёқиш Мокходада эса бундай нарсалар сира ҳам бўлмаган. Бундан ҳам хунук, келишмаган нарса борми? Яна иккаласи қариндош бўлса? Кибр-ҳавони қаранг-а! Аденатх амакиваччасининг мол-мулкини ўзиники қилиб, керилиб юрибди-да! Мана шуни ўйлаганда Мокходанинг юраги қаҳр-ғазаб билан тўлар, эрини ҳам, унинг амакиваччаси Аденатхни ҳам ямлаб ютгиси келарди. Мокходага уйидаги нарсалар ҳам ёқмай қолди. Ҳамма нарса унга бачкана, яроқсиздай туюла бошлади. Каравотни айтмайсизми — ўлик ётса хўрлиги келади! Ҳеч кирн бунчалик қашшоқликда яшамас! Бу чолде-вор кулбада бошпанасиз кўршапалак ҳам турмайди, тарки дунё қилган қаландар бўлса, бу оилани кўриб кўзига ёш оларди. Бундай муболағаларга қўрқоқ эркакнинг эътироз қилиши қийин, шунинг учун Бойденатх эшигининг олдида одатдагидан ҳам хомушроқ ўтириб, таёқчаларъ тарашлар эди.

«Ғ инг демайман» деб қасам ичган билан хавф-хатардан қутулиб бўладими. Бир куни хотини Бойденатхни севимли машғулотидан тўхтатиб, ўз хонасига чақирди. У эрига тик қарамай, хотиржамлик билан гапирди:
— Айтинг, бундан кейин сут келтирмасинлар!
— Сут келтирмаса, болалар нимани ичади?
— Суюқ шавла ейишар — деб жавоб берди Мокхода.

Бир неча кундан кейин хотин яна Бойденатхни чақирди:
— Мен билмайман, аммо сиз бирор чора кўринг, ахир!
— Нима қилай? — ҳорғинлик билан сўради эри.
— Ярмаркага бориб бирор ойга етарли озиқ-овқат олиб келинг.

Шундан кейин харид қилиниши лозим бўлган нарсаларнинг рўйхатини топширди. Бу масаллиқ бир рожанинг катта дабдаба билан қурбонлик қилишига етарди. Шунда Бойденатх, мисли кўрилмаган бир жасорат билан норозилик билдирди:
— Бунча нарсанинг нима ҳожати бор? Жавоб ўрнида у мана бу сўзларни эшитди:
— Ундай бўлса қўй, болалар очдан ўлсин, мен ҳам ўламан, бир ўзинг қолиб, билганингча рўзғорни тебрат.

Бойденатх фойдасиз вақт ўтказишни йиғиштириб қўйиб, жиддий бир иш билан шуғулланиш пайти келганини пайқади. Аммо бирор жойда ишлашга ҳам, савдо-тижорат билан шуғулланишга ҳам бўйни ёр бермасди, шунинг учун у бойлик тангриси Куберанинг хазинасига янги йўл ахтара бошлади. Бир кун ёстиққа бош қўйиб маъбуда Дургага муножот қилди:
— Эй, маъбуда Дурга! Менга одамларни оғир касалликдан даволайдиган бир дори ясаш йўлини ўргат! Мен бу хусусда газетга эълон бериб, шу билан бойиб кетай...

Ўша кечаси туш кўрса, хотини ундан жуда норози эмиш, бева қолган ҳамоно бошқага тегиб кетаман, деб аҳд қилганмиш. Бойденатх: эрга чиқсанг тўйга зеб-зийнат топиш қийин, бунга пул йўқ, деб эътироз қилармиш. Мокхода бўлса, турнинг эрга чиқиши учун бундай нарсалар ҳожат эмас, дермиш. Бойденатх бундан кўра кучлироқ далиллар топиш мумкинлигини билса ҳам, бу далиллар нимадан иборат экани ўша пайтда хотирига келмасмиш... Ана шунда бирдан уйғонса, вақт алламаҳал бўлиб, кун ёришиб кетибди. Қўрқинчли туш, хотинининг дўқлари эсига келиб, шўрликнинг жуда руҳи тушди.

Эртанги ибодатдан сўнг Бойденатх одатдагича эшиги олдида ўтириб, қоғоздан варрак ясамоқда эди. Бирдан баланд овоз билан салом қилиб бир санниаси (қаландар) келиб қолди. Шу заҳотиёқ гўё чақмоқ Бойденатхнинг миясини ёритди-ю, бўлажак давлатнинг муборак даракчисини кўргандай бўлди. У санниасини зўр эҳтиром билан қарши олди. Меҳмонни таг-тугини суриштириб билса, у одам олтин ясашнинг махфий йўлларидан воқиф бўлиб, бу ҳунарни Бойденатхга ўргатиши мумкин экан. Бу хушхабардан Мокхода шундай қувондики, буни тасвир қилишга тил лол, қалам ожиздир... Сариқ касалга мубтало бўлган одамларга ҳамма нарса сариқ кўрингандай, шу ондан эътиборан, бу аёл ҳам бутун оламни фақат олтин билан тўлган деб тасаввур эта бошлади. Хаёлида уйдаги ҳамма нарсани — каравотдан тортиб деворларгача, барини олтин билан қоплаб чиқди. У фикран, Биндебашинини уйига таклиф қилиб, давлатини кўз-кўз ҳам қилди.

Бу орада санниаси кунига бир ярим сер пудинг еб, икки сердан сут ичиб турди. Бундан ташқари, у уй эгасининг пулини ишга солиб, ундан ўзига фойда ундиришни ҳам эпларди. Бу вақтда таёқча, ғалтак, варрак ишқибозлари Бойденатх эшигини қоқиб овора бўлардилар. Ҳолбуки эр-хотин олтин васвасасига тушиб, ўз болаларига ҳам қарамай қўйишган эди. Шўрлик болалар оч қолишар, доду фарёдлари кўкка кўтариларди. Аммо ота-оналари уларнинг аҳволига назар-эътибор қилишмас эди. Улар сас-садосиз, жид-дий қиёфада, гулхан чўғларига термилиб ўтирардилар. Эру хотин очкўзлик билан гулхан алангасининг чўзиқ тилларидан кўз узмай, олтин пайдо боиишини кутар эдилар. Аланга бўлса, худди ботаётган қуёшдай гоҳ ловиллар, гоҳ қизғиш тусга кириб сўнарди.

Бир куни, ўтдан олтин чиқариш умидида Бойденатх¬нинг пулларидан алангага анча садақа қурбон этилгач, санниасини:
— Эртага соф олтин оласизлар, — деб қолди.

Шу кечаси эру хотин мижжа қоқмай чиқдилар. Ўз хаёлларида олтин қасрлар барпо этдилар. Баъзан бир фикрга келолмай, ўзаро жанжаллашардилар ҳам, лекин чексиз шодликдан бу низолар узоққа чўзилмади. Оилада ажиб бир аҳиллик рўй бериб, ҳаммаёқ сизу бизга айланади.

Эртасига санниаси бехосдан ғойиб бўлди. Шу билан олтиннинг ярқираши ҳам йўқолди қуёш нурлари ҳам қорайгандай бўлиб туюлди. Қашшоқлик ва муҳтожлик эса уйда тўрт чандон кучайди.

Энди агар Бойденатх уй-рўзғор ҳақида миқ этгудай бўлса, хотини жаҳл билан унинг гапини бўлади:
— Бас қил, бас! Сенинг ақлинг билан иш қилиб бўлдик. Энди ҳеч бўлмаса жағингни тий!

Бойденатх бутунлай довдираб қолди. Мокхода эса, шундай керилардики, гўё ҳалиги олтин саробга у бир лаҳза ҳам ишонмагандай.

Ўзини қаттиқ гуноҳкор деб сезган Бойденатх хотинига тасалли бериш йўлини қидирарди. Бир куни келтирган совғасини яширди-да, хотинини чақириб, сирли бир табассум билан сўради:
— Қани, айт-чи, сенга қандай совға олиб келдим? Хотини кунжиковлик ҳиссини бир дам тийиб:
— Қаёқдан билай? Мен фолбин бўлмасам, — деди. Бойденатх секин канопни ечди, ўралган қоғознинг чангларини артди ва маъбуда Дурганинг ўн қиёфасини бирдан кўрсатувчи рангли суратни олиб ёруққа тутди-да. Мокходанинг олдига қўйди. Аёл шу заҳотиёқ Биндебашинининг ётоғида осиғлиқ Англиядан олиб келинган, тоза бўёқ билан ишланган катта суратни эслади. Эсладию чексиз бир нафрат билан эрига ҳужум қилди:
— Буни ўз хонангга осиб қўйиб, ўзинг томоша қилишинг мумкин. Менга кераги йўқ!

Руҳи тушган Бойденатх, худонинг хотин кишига шунчалар ўткир ақлу ирода ато қилиб, эрни бундан маҳрум этганига қаттиқ хафа бўлди.

Бу орада Мокхода вақтни беҳуда ўтказмади. У фолбинлар ва мунажжимларнинг олдига бориб, тақдирини олдиндан билиш ниятида қоиларини кўрсатди. Улар ҳаммаси бир оғиздан эрингдан олдин ўласан, деб таъкидлашди. Аммо у бунақанги бахтга унчалик шошилмас эди, у тақдирини яна ҳам чуқурроқ билишга интилди. Фолбинлар унинг серчик ўғлини кўтарди, каттасини етаклаб хотинининг олдига кирди.

Ҳали қоронғи тушмаган бўлса ҳам бу хонада чироқ ёнарди, бу тундай қоронғи, сас-садосиз шомиғарибон эди. Бойденатх анчагача миқ этолмай ўтирди, сўнгра мулойимлик билан сўради:
— Қалай, саломатлигинг яхшими?

Хотини, бошқа сўз қуриб кетгандай савол сўради:
— Хўш, ишлар қалай?

Бойденатх жавоб ўрнига ўз пешонасига урди. Мокходанинг афт-ангори ўзгарди. Болалар ҳам бир бахтсизлик рўй берган бўлса керак, деб чўри хотин олдига чиқиб ётдилар ва ундан сартарош ҳақидаги эртакни айтиб беришни сўрадилар.

Кечаси алламаҳал бўлди, аммо эру хотин бир-бирларига лорн демай, жим ўтиравердилар. Ҳар иккаласи ҳам қандайдир оғир бир вазиятнинг тазйиқи остида эзиларди. Мокходанинг лаблари қаҳр-ғазабдан қаттиқ қисилган... Оғир сукунат узоқ давом этди. Ниҳоят, хотин бир оғиз гап айтмай, ўз ётоғига кетди ва эшикни ичкаридан бекитиб олди. Бойденатх эшик орқасида маъюс ўтириб қола берди. Кеча қоровули вақтни эълон қилиб бақириб ўтиб кетди. Ҳорғин замин ширин уйқуга толди. Аммо ердаги қариндош-уруғдан тортиб, поёнсиз осмондаги юлдузларгача, оламда ҳеч бир зот хўрланган Бойденатхнинг бахтсизлиги ҳақида ўйламас эди.

Кечаси алламаҳал бўлганда Бойденатхнинг катта ўғли уйғонди. У югуриб айвонга чиқди-да, отасини чақирди, лекин ҳеч ким жавоб бермади. Бола яна қаттиқроқ чақирди:
— Дада!

Яна ҳеч қандай жавоб бўлмади. Обинаш бориб уйқуга толди. Эрта билан Мокхода, одати бўйича труб-касига тамаки босиб, эрини йўқлади, лекин у ҳеч қаерда йўқ эди. Кундузи Бойденатхни кўриш учун қўшнилар чиқишди, бироқ у ғойиб бўлган эди.

1892