OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифРабиндранат Тагор
Асар номиТентак Рамканаи (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Бенгал адабиёти
Бўлимлар
   - Лирика
Муаллифлар
   - Рабиндранат Тагор
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм18KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2011/07/18
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Тентак Рамканаи (ҳикоя)
Рабиндранат Тагор

Фақат ҳасадчилар, беҳудага овоза тарқатишни касб қилганларгина, Гуручорон оиган пайтда унинг хотини ичкарида қарта ўйнаш билан машғул эди, деб айтишлари мумкин. Йўқ, аслида, бу маҳал у зўр иштаҳа билан зиравор сепилган совуқ шовла ва балиқ еб ўтирган эди. Чақираётганларини эшитиб, чайнаб турганини тупурдию қолган шовлани нарёққа суриб қўйиб, зарда билан:
— Икки ошам шовла егани ҳам вақт йўғ-а! — деб пўнғиллади.

Гуручорон жон бермоқда эди. Доктор ҳам эндигина чиқиб кетди. Гуручороннинг укаси Рамканаи беморнинг бош томонида туриб:
— Ака, агар хоҳласангиз, васиятингизни менга айтинг, ёзиб қўяй, — деди.
— Майли, ёз, — деди бемор заиф товуш билан. Рамканаи қоғоз, қалам тайёрлади.
— Бутун мол-мулкимни қонуний рафиқам Шримоти Бородашундорига васият қилиб қолдирдим, — деди Гуру¬ чорон.

Рамканаи қўли бормаса ҳам васиятномани ёзди, лекин у, фарзандсиз акаси мол-мулкини ўз ўгии Нободипга васият қилиб қолдирар, деб ўйлаган эди.

Ака-ука бошқа-бошқа яшасалар ҳам, Рамканаининг хотини қайноғасининг меросига зўр умид богиаган эди. У ҳатто ўгиининг хизматга киришига ҳам рози бўлмай, уни ёшгина уйлантириб қўйган эди. Табиийки, никоҳ самарасиз қолмади: ёшлар бола-чақалик ҳам бўлдилар.

Мана васиятнома тайёр. Унга имзо чекиш учун Рамканаи акасига узатди. Жон узаётган беморнинг қалтироқ қўл билан иланг-биланг қилиб чизган чизиғидан Гуручороннинг номини ўқиб олиш қийин эди.

Хотини шовлани ташлаб югуриб чиққанда, Гуру¬чороннинг гапиришга мажоли йўқ, тилдан қолган эди. Бородашундори йигиай бошлади. Меросдан ноумид бўлганлар, бу — ёлғон кўзёши, деб пичирлашдилар, аммо сиз бунга инонманг!

Рамканаининг хотини васиятномани эшитгач жанжал бошлади.
— Чол ақлдан озибди! — деб жиғибийрони чиқди унинг, — туппа-тузук жияни туриб-а...

Рамканаи хотинининг измидан чиқмасди, унинг бу ҳислати шу даражада эдики, бошқалар буни қдоқлик деб атардилар. Аммо бу ўринда у ҳам чидолмади:
— Жоним, ахир сен ақлдан озган эмассан-ку! Нега ўзингни тутолмайсан? Акам ўлган бўлса мен ҳаётман, ахир. Бу гапларни кейин гаплашамиз. Ҳозир бунақа гап-сўзнинг мавриди эмас.

Амакисининг касаллигини эшитиб, Нободип ошиғич равишда етиб келганда, Гуручорон жон берган эди.
— Кўрамиз, ким сенга урф-одатга мувофиқ дам гулхани ёқаркан, — деб таҳдид қилди у, оиган амакисига қараб, — мен сени дафн қилиб бўпман!

Марҳум довдирроқ одам бўлиб, афкори омма билан унча ҳисоблашмас эди. Шастрларда макруҳ саналган овқатларни истеъмол қилиш унга айниқса ёқар эди. Агар бунинг учун уни кофир деб атасалар, у:
— Мен кофир бўлсам, мол гўшти еганим бўлсин, — деб, суҳбатдошининг баттар ғашига тегар эди.

У умр бўйи шундай яшади. Бинобарин, урф-одатга мувофиқ дафҳ этилмаганда ҳам, унинг нариги дунёда оч қолишдан қўрқади деб ўйлаш беҳуда. Аммо Нободип шундан бошқа йўл билан ундан ўч ололмас эди. «Токи мен тирик эканман, — деб ўйларди йигит, — амакимнинг меросисиз ҳам нонимни топиб ейман, қани у, нариги дун¬ёда бир тўғрам нон топиб кўрсин-чи...» Тирик одамларда имконият кўпда!

Рамканаи Бородашундорига бундай деди:
— Хоним, акам ҳамма молу мулкини сизга қолдирди. Мана васиятнома. Уни темирсандиққа маҳкам бекитиб қўйинг.

Шу пайт тул хотин узундан-узоқ айтиб йиғлади. Унга бир неча чўрилар қўшилишди. Фиғону нола бутун қишлоқ аҳолисини уйғотди.

Юқорида зикр этилган бир парча қоғознинг пайдо бўлиши бу товушнинг оҳангдошлигини бузди, йиғи-сиғи тартибдан чиқди.
— Оҳ, намунча бахтсизман, бахти қораман! — деб айтиб йиғларди Бородашундор. — Ака, — дерди у баъзан тўхтаб, — васиятнома кимнинг номига ёзилган? Сизнинг номингизга бўлса керак?.. Оҳ, энди менга ким қарайди? Энди менинг ҳолимдан ким хабар олади? Ҳаммаларинг бирдан бақирманглар. Тўхтанглар, мен эшитай, — деб ҳайқирди бека ва тағин давом этди:
— Нега мен олдинроқ ўлмадим, нима учун ҳам мен тирик қолдим, войдод...

Рамканаи ичида: «Ҳа, бу тақдирнинг совуқ қилиғи бўлса керак», — деб уҳ тортиб қўйди.

Уйда хотини Рамканаини буровга олди. Арава билан ариққа тушиб кетган ҳўкиз, аравакашдан калтак еб, мўлтиллаб тургандек, Рамканаи ҳам хотинининг таъналарини хомуш туриб эшитди.

Ниҳоят, у ғамгинлик билан гапирди:
— Ахир айб мендами? Мен Гуручорон эмасман-ку!

Хотини яна бобиллаб кетди:
— Ўзингча одамохунлик қилгансан-да. Аканг «ёз!» деса, ўйлаб-нетмай ёза бергансан. Ҳамманг бир гўрсан... Эҳтимол сен ҳам унинг изидан борарсан — мен ўлганда, битта бадбуруш алвастини уйга етаклаб келиб, менинг тилладек боламни кўчага ҳайдаб юборарсан. Бундан умидингни узиб қўя қол. Мен ҳали бери ўлмайман.

Аёл, эрининг келажакда қилиши мумкин бўлган шунингдек адолатсизликлари ҳақида сўзларкан, борган сари ғазаби ошиб борарди.

Бу хаёлий айблашларга қарши заррача эътироз билдирган тақдирда, бадтар балога қолишни Рамканаи тажрибадан яхши биларди. У гўё чиндан хотини ўлиб, Нободипни маҳру мерос этиб, бутун мол-мулкини иккинчи хотинга васият қилган-у, энди ўзини оқлашга илож топмаган айбдордай хомуш ўтирарди.

Эру хотин жанжаллашиб турганда Нободип тажрибали дўстлари билан маслаҳат қилиб келиб онасига бундай деди:
— Амакимнинг мол-дунёси бари бир меники бўлади, сен беҳудага қайғурма, лекин отамни вақтинча бирор ёққа юбориш керак. Агар у шу ерда бўлса, ҳеч иш чиқариб бўлмайди.

Нободипнинг онаси эрини тентак деб биларди. Шунинг учун ўғлининг далилларини дарров маъқуллади.

Хотини бир баҳона топиб, ношуд, нодон ва гўл эрини ҳол-жонига қўймай, Банорасга жўнатди. Бу орада Нободип янгаси Бородашундорини сохта васиятнома ясашда айблаб судга берди. Янгаси ҳам Нободипни худди шундай айблаб судга берди. Нободип ўз номига ёзилган васиятномани кўрсатди, унда Гуручороннинг номи аниқ ёзилган эди; у яна бир неча «холис» гувоҳлар ҳам топиб қўйди.

Бородашундорининг ягона гувоҳи Нободипнинг отаси эди. Ундаги васиятномада эса, васият қилувчининг имзосини аниқлаш ғоят мушкул бўлди. Аёлга далда берадиган бирдан-бир киши унинг уйида яшаб турган ўгай укаси эди, холос.
— Ташвиш қилманг, опа судда ўзим тарафингизни оламан, бошқа гувоҳлар ҳам топаман, — деди у.

Ҳамма нарса тайёр бўлгач, Нободипнинг онаси эрини Банорасдан чақирди. Қўлида соябони, елкасида хуржуни билан бу юраксиз жаноб уйга кириб келди. У киши андак ҳазил-мутойиба қилмоқчи бўлиб, қўл қовуштирди ва таъзим вазиятида туриб:
— Камина қулваччалари келдилар. Хонимнинг қандай амру фармонлари бўлади? — деб сўради. Аммо хотини жиддий тус олиб:
— Ҳазилга бало борми, бас, бўлди. Қаердаги баҳоналар билан Банорасда юриб-юриб, бирдан бизни эслаб қолибди, — деди.

Кейин, эру хотин бир-бирларини қандай иззат-ҳурмат қилишлари ҳақида яна узоқ гаплашиб, ниҳоят, бошқа мавзуга ўтдилар.

Хотини, эрларнинг хотинларга муносабатини мусулмонларнинг товуққа муносабати билан таққослади. Эри эса, хотинларнинг лаблари кишини мафтун этади, аммо юраклари ўткир устарага ўхшайди, деди.

Рамканаининг хотинларга бундай фасоҳат билан муомала қилишни қачон ўрганганини айтиш жуда қийин эди.

Бу орада, ҳеч кутилмаганда, Рамканаига чақирув қоғози келиб қолди: уни гувоҳ тариқасида судга чақирган эдилар. Ташвишга тушган эр, бунинг тагида нима гап бор экан, деб беҳуда хаёл сурарди. Бу вақт хотини келиб, бадбуруш алвасти овсини Нободипни меҳрибон амакисининг меросидан маҳрум қилибгина қолмай, бу тилло болани яна турмага ҳам ўтказишга уринаётганини йиғлаб туриб хабар қилди...

Ниҳоят, гап нима устида эканини пайқаб, Рамканаи:
— Яхши қилмабсизлар, бу хайрли иш эмас, — деди баланд овоз билан.

Шунда хотини ҳар қандай ясамаликка хотима бериб, муддаони очиб солди:
— Ахир Нободипнинг нима гуноҳи бор? — деди у, — наҳотки у амакисининг мол-дунёсини ололмаса? Бир оғиз гап билан шунча нарсадан воз кечадими? Қани, марҳамат қилиб айт-чи, қаёқдандир бир ялмоғиз, эр қотили, мохов қизи учиб келиб уйни эгаллаб олса, ажойиб, гўзал, адабли ворис нима қилмоғи керак? У аёл сеҳр-жоду билан амакини ўлим олдида йўлдан оздирди. Энди унинг ажойиб жияни бу англашилмовчиликни тузатишга уриняпти, холос. Ўзинг ўйлаб кўр, ахир, бу адолат эмасми?

Шўрлик Рамканаи, она-боланинг тили бир эканини билгач, пешонасига уриб, хомуш бўлди. Боёқиш чол емоқ-ичмоқдан ҳам қолди.

Шу тариқа икки кун туз тотмади. Ниҳоят, суд бошланди. Нободип таҳдид ва ваъдалар қилиб, Бородашундорининг ўгай укасига шундай таъсир қилдики, у дарров Нободип фойдасига гувоҳлик бера қолди.

Омад қуши Бородашундорини қолдириб, иккинчи тарафга парвоз қилай деб турганда, суд Рамканаини гувоҳликка чақирди.

Очликдан мадори қуриган чол аранг ўрнидан туриб гувоҳлар курсисининг орқа суянчиғига таянди. Унинг лаблари ва тили ташналикдан қуриқшаган эди.

Тажрибали адвокат ҳар тарафлама мураккаб сўроқлар беришга киришди. У узоқдан бошлади, эҳтиёт билан сўроқлар бериб, масаланинг моҳиятига яқинлашди.

Рамканаи судга ўгирилиб, икки кафтини бир-бирига қўйди-да, илтижо қилгандек:
— Жаноблар, мен мажоли қуриган чолман. Узоқ гапиролмайман, қисқача сўзлаб берай. Менинг марҳум укам Гуручорон Чокроборти ўлим олдида ҳамма мол-мулкини хотини Бородашундори хонимга васият қилиб қолдирди. Бу васиятномани у айтиб турди, мен ёзиб олдим. Кейин имзо чекди. Ўғлим олиб келган васиятнома эса — сохта! — Шу сўзларни айтгач, чолни қалтироқ босди ва хушдан кетиб йиқилди.

Прокурор ёнида ўтирган адвокат таажжуб билан қошларини чимириб, пичирлади:
— Иш чаппа кетди-ку! Бу одам ўзини йўқотиб қўйди!

Ўгай ука бўлса, севинганидан чопганча уйга кирди-да, опаси Бородашундорига:
— Чол ҳамма ишни расво қилди. Суд менинг гувоҳлигим туфайли бизнинг фойдамизга ҳукм чиқарди, — деди.
— Ростдан ҳам, одамнинг ичидагини билиш қийин. Мен бу чолни ҳалол одам деб юрардим, — деди Бородашундора.

Қамоққа олинган Нободипнинг тажрибали дўстлари узоқ фикрлашиб, ишнинг бундай чаппа кетишига фақат чолнинг қўрқоқлиги сабаб бўлди, чиндан ҳам у суд ҳузурида турганда ақлдан озган эди, бунақа аҳмоқ шаҳаримизда бошқа топилмаса керак, деган хулосага келдилар.

Рамканаининг иситмаси ошиб кетди. Бу тентак, бемаза, бефойда ота жон бергунча алжираб, ўғлининг номини тилдан қўймади. Қариндошларнинг баъзилари — мен уларнинг номларини зикр қилишни истамайман — чолнинг вафотидан кейин:
— У шу сафарга бундан бир оз илгарироқ отланганда, жуда яхши бўларди, — дедилар.

1891