OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифРаҳматилла Юнусов
Асар номиЧавандоз (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Раҳматилла Юнусов
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм20KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2010/06/03
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Чавандоз (ҳикоя)
Раҳматилла Юнусов

-Ё пирим, ўзинг мадад бер!

Давлат шундай деб улоққа энгашди. Јўли улоққа тегай-тегай деганда от жойидан қимирлаб кетди, отни кимдир туртиб юборди, кимлигини билолмади, бундай ур-сурда полвонлардан ҳар нарса кутиш мумкин. У от жиловини қайтариб келдида, яна улоққа энгашди. Отига яна кимдир аччиқ қамчи урди, бироқ от бу гал жойидан кўзғалмади. Давлат бутун гав-дасини улоқ томон ташлади, қў-лига таканинг жуни илиниб, бор кучи билан торта бошлади. Ёнида келаётган Босим полвон уни қўриқлаб турди.

Давлат улоқни эгарга ўнгариб олди, тақимига босиб, отига устма-уст қамчи босди. От тўдани ёриб олға интилди. Бир нечта отлиқ уни қувишга тушди, бироқ етолмади. Полвонлардан кимдир унинг асабига тегиш учун «Ғирромлик қилдинг, Давлат« деди. Аммо Давлат бунга эътибор бермади, чунки у ҳалоллигига ишонарди. От эса манзил томон елдек учиб бо-рарди. Мўлжалга беш-олти метрлар қолганида у улоқни тақимидан бўшатди, белгига кириши билан улоқни ташлаб юборди. Улоқ беш-олти марта умбалоқ ошиб, пакканинг ўртасига бориб тушди. Унинг орқасидан келаётган жарчи »Халол бўлди, ҳалол...» деб бақирди. Унинг овози бир зумда томошабинларга етиб борди ва Давлатни олқишлаган овозлар эшитилди. Давлат қувониб кетди.
-Мана, полвон, солимингиз!-Тўй баковули унинг қўлига тана арқонини тутқазди.

(Кўпкарида солим олиш полвон учун шараф, унинг қандайлигининг аҳамияти йўқ, у туя бўлса ҳам, бир сўм бўлса ҳам барибир).

Давлат тана арқонини ўртоқларига тутқазиб ўзи тўдага киришга тайёрлана бошлади. Беихтиёр ёдига илк марта солим олган пайти келди.

...Ўшанда Янгибой аканинг чўбир оти билан кўпкарига кирганди. Ёмғир майдалаб ёғиб турарди. Чўбир Давлатга ёқиб қолди. Жонивор авваллари ҳам тўдага кириб юрганми, ҳарқалай ўзини йўқотиб қўй-мади. Улоқ олдига борганда бир жойда туриб берди, айрим отларга ўхшаб чўлтонгламади. Јўлига таканинг жуни текканида юраги ўйноқлаб кетди. Кучим етармикан деган фикр хаёлидан чақмоқдек ўтди. Улоқни бор кучи билан тортиб эгарга ўнғарди. Тақимига босиб отга устма-уст қамчи урди. Орқасидан полвонлар қувишга тушди. Чўбир барибир чўбирлигига борди. Унга Кунтув деган қозоқ полвони етиб олдида улоққа тармашди. Кунтув ҳар тортганда от қимирлаб кетар, Давлат эса от билан қўшилиб Кунтув олдига бориб қоларди. Бироқ бор кучи билан тортганлигидан улоқни бермас, Кунтув эса унга сари кучини кўрсатарди. Йўқ, Давлат улоқни бермади, мўлжалга бориб ташлади. От ҳам, Давлат ҳам қора терга тушиб кетганди. Давлат улоқни пакка ташлаганидан хурсанд бўлса, Кунтув улоқни ололмаганидан алам қилар, отини тинмай сўкарди.

Тўй баковули Давлатни чақириб солимини берди. Ёш полвон солимнинг нималигига қизиқмади, энг муҳими, ўзини синаб кўрди. Демак, полвонлик қўлидан келар экан. Ўшанда солимни олиб изига қайтар экан, болалигини эслаб кўзларига ёш келди. Отаси ташлаб кетгандан кейин укаси Очил билан қишлоқнинг подасини боқарди. Ҳар куни эшагига миниб, мол орқасидан кетар экан, онаси Майрам хола белбоққа нон тугиб берардида:
-Молларга эҳтиёт бўлгин, тағин бирортаси Урқўлсойга тушиб кетмасин,-дея қайта-қайта тайинларди.

Давлат эса молларни яйловга ҳайдардида, ўртоқларини йиғиб улоқ-улоқ ўйнарди. Бу ҳол ҳар куни такрорланарди. Айрим кунларигина Мирзақул, Мусурмон, Зокир келмай қоларди, чунки улар мактабга боришарди. Дав-лат эса мактабга бормай қўйганди. Мактабга бориш учун оёққа бирон нарса кийиш керак, далада эса ялангоёқ юрганингни ҳеч ким кўрмайди. Айниқса, қиш кунлари қийналарди. Оёғига латта боғлардида, мол боқишга кетарди. Јатқалоқ пайтлари эса бундан ҳам қийин бўларди. Оёғига чақиртиканак кириб кетарди. Шундай пайтлари кўзларидан ёш чиқиб кетар, «албатта от оламан» деб ўзи-ўзига сўз берарди.

Солимни олиб уйга борганида онаси Майрам хола шунчалик қувонгандики, ўғлининг пешонасидан қайта-қайта ўпганди. У ўғлининг солим олиб келганидан эмас, йигит бўлиб қолганидан қувонганди. Давлат аста-секин тилга туша бошлади, катта-кичик давраларда номи тилга олинадиган бўлди.

Полвонликда биргина кучга ишониб бўлмайди, бу ерда тажриба ҳам керак. Аксарият полвонлар чалғитма усул ишлатиб, улоқни тортиб олиб қўяди. Бундай пайтлари эҳтиёт бўлмасанг оғзингдаги луқмани олиб қўйиши ҳеч гапмас. Бу борада унга Босим полвон ўзининг тажрибасини ўргатди. Полвонликнинг сир-асрорларидан сабоқ берди.

«Ёлғиз отнинг чанги чиқмас, чанги чиқса ҳам донғи чиқмас», деган мақол айнан повлонлар учун айтилганлигини Давлат кейинчалик тушуниб етди. Бу борада Босим полвон унга тез-тез эслатиб турарди, уни ҳалол бўлишга, полвонлар билан яхши муомала қилишга ундарди. Полвон бўламан деган киши ўз кучига ишонибгина қолмасдан, ўртоқларига ҳам суяниши керак экан. Шу билан бирга уни тушунадиган от ҳам зарур экан. От билан полвон бир-бирини тушунсагина мақсадга эришиш мумкинлиги маълум бўлди. Бунинг учун эса отни тарбиялаш лозим. Давлат ўз отини кўпкарига кириш олдидан яхшилаб совутадиган, уни етаклаб сайр қиладиган бўлди.

«От йигитнинг қаноти» деган сўз ҳақиқатдан ҳам тўғри айтилган экан. Давлат тўдага киравериб, полвонлар билан тортишавериб, буни ўз кўзи билан кўрди. Яна бир бор ишонч ҳосил қилди. От уни ҳар қандай манзилга етказадиган ва кўпкаридан солимсиз қайтмайдиган бўлди.

Вилоятнинг «Ҳосил байрами» бўладиган кун белгилангач, бу тўғрида барча полвонларга хабар берилди. Давлат ҳам бу тўйга тайёргарлик кўра бошлади. Бу кўпкари бошқаларидан кескин фарқ қилишини у жуда яхши биларди. Устага тиктириш учун берган махсус этигини олиб келди, атайлаб тикилган пахталик ши-мини сандиқдан олдирди, янги эгар-афзал ҳам сотиб олди.

Кўпкарига ростдан ҳам кўп полвонлар йиғилишди. Катта-катта солимлар қўйилди, бу ерда туядан тортиб мототсиклгача қўйилган эди, демак кураш жиддий бўлади.
-Полвонлар-ов, эшитмадим деманглар, бориши минг сўм, келиши минг сўм!

Тўй баковулининг овозидан сўнг полвонлар ҳаракатга тушиб қолишди. Кўпкари бошланди.

Давлат шошмади. Ҳар сафаргидай аввал кўпкарининг суръатини кузатмоқчи бўлди. Бу ўзига хос кузатиш ўйини бўлиб, ундан полвоннинг ҳатти-ҳаракати қандай бўлишини билиб олса бўлади.

Давлат учинчи солимда отини тўдага солди. Бу гал туя қўйилди. Улоқ ўртага ташланганидан кейин полвонлар шовқин кўтариб қуршаб олишди. Кимнингдир қўли қўлига текканида, яна кимнингдир тортиб олаётганида така қўлидан тушиб кетарди. Давлат ҳам улоқ олдига бориб, бир-икки марта қўл узатиб кўрди. Димоғига отларнинг таниш тер ҳиди урилганига ҳам аҳамият берма-ди. Урина-урина таканинг олдинги оёғига қўл узатди. Така ниҳоятда катта ва оғир эди.
-Босим ака, сиз мени нариги томондан қўриб туринг!

Давлат шеригига шундай деди-да, «Ё пирим, ўзинг мадад бер!» деб такага қўл узатди, уни торта бошлади. Такани бир амаллаб эгарга ўнғарди. Босим орага от туширмай турди.

Такани тақимига босдида, оти-га қамчи урди. Босим полвон унинг улоқни ўнғариб олганини кўрди-да, олдинга тушиб тўдани ёрганича йўл бошлади. От унинг орқа-сидан елиб кетди. Таканинг оғирлигидан бўлса керак, Давлат ҳам, от ҳам яримйўлга етмасдан қора терга тушиб кетди. Босим полвон энди унинг ўнг томонига ўтиб ол-ган, қувиб келаётганларни Давлатга яқинлаштирмас эди. Бундай пайтлари айрим полвонлар салгина куч билан сендан улоқни тортиб олиб қўйиши маълум, чунки от ҳам, полвон ҳам чарчаб қолган бўлади. Давлат бир амаллаб мўлжалга етиб олдида, тақимидаги такани пакка ташлади. Юкдан бўшаган от енгил нафас олиб дам қайтарди.
-Улоқни Давлат полвон ташлади!-Тўй раисининг овози полвонни тўлқинлантириб юборди. Гарчи у бундай ёқимли сўзларни эшитавериб ўрганиб қолган бўлса ҳам негадир биринчи мар-та солим олаётган ёш полвондек энтикиб кетди. Јулоқлари таги-да «Ташлади, ташлади...» деган сўзлар қайта-қайта жаранглаб турди.
-Солиминг қутлуғ бўлсин, полвон! Ювиш керак!

Давлат ўзини қутлаган кишига қаради-ю, ҳангу-манг бўлганича туриб қолди. Унинг ёнида Кунтув полвон кулимсираганича турарди.

Гапнинг рости, Кунтув полвон шуҳратни кўтаролмади, у ҳар улоқдан кейин улфатлари билан «юзта-юзта« қиладиган одат чиқарди. Бора-бора бу »юз»талар шишаларга айланиб кетди. Ароқ ўз кучини кўрсатди. Кунтув полвон улоққа ярамай қолди. Энди у солим оладиган полвонларга тиламчилик қиладиган бўлди. Дастлаб уни аввалги шуҳрати боқиб юрди, кейинчалик эса полвонлар ҳам ундан ўзини олиб қочадиган бўлишди.

Давлат унга ачинди. Јандай полвон эдия, улоққа ташланганида тортиб олмаса қўймасди. Шуҳрат шундай нарса эканки, у одамни тепага чиқариб қўяркан, тушиш қийин экан. Пастдаги одамлар назарингда кичкинадек, бачканадек кўринар экан. Давлат буни ўз бошидан ўтказди, шуҳратнинг қули бўлиб қолганидан афсусланди. Яхшиямки, дунёда ҳалол инсонлар кўп экан. Уни Босим полвон бу йўлдан қайтарди.

Давлат ҳам катта-катта тўйларда солим олавериб, номи тилга тушадиган бўлиб қолди. Давраларда у билан уриштириб ичишни орзу қиладиганлар ҳам кўпайиб қолишди. Рад этадиган бўлса хафа бўлишларини билдиришди ҳам. Улоққа боришини айтишганида ҳам зўрлашни қўйишмасди. Инсоннинг юзи иссиқ бўлар экан, уларнинг сўзларини икки қилолмади. Ичиб олиб тўдага кирадиган одат чиқарди. Бир гал ҳам шундай қилди. Улоққа энгашаётганида йиқилиб тушди. Полвонлардан кимдир ачиниб, кимдир эса мазах қилиб бош чайқади.

Полвонлар қанчалик шафқатсиз бўлишмасин, уларда одамгарчилик ҳам бор. Чавандозларнинг бири унинг йиқилганини кўриб, ўрнидан туришга ёрдамлашди. Јўлидан етаклаб четроққа чиқариб қўйди.

Жонивор отлар ҳам шунчалик ақлли бўлишадики, одам ётганлигини кўриб босмасликка ҳаракат қилишади.

Ҳушига келганидан кейин Давлат бўлган воқеаларни эслаб роса ҳижолат тортди. Бўлари бўлиб ўтирганида Босим полвон олдига келди. Гап-сўзсиз қамчи билан юз-кўзи аралаш солиб юборди. Шу-шу бўлди-ю, иккинчи марта ароқ ичиб кўпкарига кирмайдиган бўлди. Йиқилгани ҳам майли-я, бир гал ҳам бир ёш полвон билан тортишиб қолиб, улоқни олдириб қўйди. Бир алам қилди, бир алам қилди...

Давлат Кунтув полвондан узоқлашгач яна ўзини тўдага урди. Кўпкари қизиган пайт. Отлар янада кўпайиб кетган, тўдага кириш ҳам қийин эди. У бир амаллаб тўдани ёриб кирди-да, ўзини улоққа ташлади. Улоқ қўлдан қўлга ўтиб турар, полвонларнинг асабийлашиб сўкингани, отларнинг аччиқ-аччиқ кишнагани узоқ-узоқларга эшитилиб турарди. Тернинг бадбўй ҳиди кўнгилни беҳузур қилар, аммо полвонлар бунга эътибор ҳам бермас, жон-жаҳдлари билан улоққа ташланишарди.

Давлат ҳам улоққа қўл узатиб, бир полвон билан тортишиб қолди. Бундай пайтлари полвонлар таканинг дуч келган жойидан ушлаб тортишади. У билан тортишаётган полвон таниш эди. Бахтиёр Аллаёров деган ёш полвон унинг эътиборини анча вақтдан буён тортиб юрарди. Ҳаракатчан, унча-мунча полвонларга ҳақ бермайдиган, келбатли йигит. Демак, ёш полвонга ёрдам бериш, вақти келганида қўллаб юбориш лозим.
-Давлат ака, чарчаганингиз йўқми?-сўз қотди Бахтиёр.
-Раҳмат, ука.

Давлат тақимидаги улоқни салгина бўшатдида, Бахтиёрга мойиллик берди. Уни ҳара-катлариданоқ тушунган Бахтиёр ёнбошидан яқинлашиб келдида, улоққа қўл узатди. Кўп ўтмасдан Давлат полвон такани Бахтиёрга бердида, ўзи унинг орқасидан жўнади.
-Уст томонидан ўра, таканинг орқасини сал кўтариб қўй!

Давлат Бахтиёрга шундай деб тайинлади. Бир вақтлари устози Босим полвон ҳам унга шундай деб ўргатарди...