OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

3 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифРашод Нури Гунтекин
Асар номиҒамсизнинг ўлими (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Турк адабиёти
Бўлимлар
   - Романтик адабиёт
Муаллифлар
   - Рашод Нури Гунтекин
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонИсматулла Дўстмуродов
Ҳажм18KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2013/07/02
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Ғамсизнинг ўлими (ҳикоя)
Рашод Нури Гунтекин

Ўша куни эрталаб, талабалар байрами нишонланадиган куни болалар боғчасида олдингидан фарқли бесаранжомлик ва жонланиш юз берди. Кўчалардан гуруҳ-гуруҳ бўлиб бошланғич ва ўрта мактабларнинг ўқувчилари марш айтиб ўтишар, ҳаммаси шаҳарнинг олис сайлгоҳларига йўл олишарди.

Энг катта тарбияланувчиси олти ёшда бўлган бу боғча болаларини узоқроқ жойга элтиш бироз мушкуллиги туфайли ҳар йили улар байрамни кичкина оёқлари билан 20 дақиқача йўл босиб бориладиган хушманзара сой бўйида нишонлашади.

Тайёргарлик жой-жойида. Боғча турли-туман рангли кийимдаги жонли гуллар даласидек тўлиб-тошган. Ўғил болалар янги поябзалларини артиб тозалашса, қизлар бир-бирининг сочларини тўғрилаб, бузилган ленталарини боғлаб қўйишар, тугмаларини ўтказишарди. Бу пайтда олти ёшли бир қизалоқ тош зинага ўтириб, тўрт ёшли етим ўртоғининг сўкилган кўйлагини тикишга уринар, бу эса албатта, кўрган одамнинг ҳайратига сабаб бўларди.

Ниҳоят тайёргарлик тугаб, қувноқ болалар гуруҳи йўлга тушди. Кичкинтойлар бир қўлларида рангли пакетлар, ўйинчоқ ва егуликлар билан тўла саватларни кўтариб олишган, иккинчиси билан эса ўртоқларининг қўлларидан маҳкам тутишганча йўлларида давом этишарди. Кўчада ортиқча шовқин-сурон чиқармаслик учун ўқитувчилар болаларга марш айттира бошлашди. Катта болалар қоматларини бор кучи билан кўтариб, хурсандчиликдан ичига сиғмай куйлашарди. Кичкиналар юришда қандай бўлса ашула айтишда ҳам шундай орқада қолишар, натижада пала-партиш овозлар пайдо бўларди. Болалар кўчалардан ўтишаркан, деразалар очилиб аёллар бошларини чиқарар, дўконлардаги сотувчилар нима бўлаётганини билиш учун қизиқиб қарашарди.

Болалар боғчасининг ҳамма саёҳатларида бўлгани каби бу гал ҳам сафнинг бошида ғамсиз кичкиналар билан бирга илдамлашарди Фамсиз сариқ рангли қари ит. У болалар боғчаси жойлашган маҳаллада яшайди. Фамсиз одамлардек тушуна олади. Лекин у баъзи одамларга қараганда вафодорроқ жонивор. Дайди юргани учунми, маҳалладагилар унга ғамсиз деб ном қўйишган. Дарҳақиқат, ростдан ҳам у жаъми итларнинг энг ғамгини. Бунга бир неча йил аввал катта бахцизликка учрагани сабаб бўлган.

Ўшанда у тўрт боласининг бирданига заҳарланиб, кўз ўнгида тўлғона-тўлғона ўлганидан қаттиқ ғамга ботганди. Ўлик болаларини ортиб олиб кетаётган машинанинг орқасидан анча олисгача чопиб бориб, бир ҳафта орқага қайтмаганди.

Ўшанда уни бирор жойда фалокатга учраб жон берганини тахмин қилганлар ҳам бўлди. Бироқ ғамсиз девона ва ўйчан кўрингани билан жуда зийрак ит эди. У душманларини тез пайқаб олса-да, баъзан ўзини уларга ишониб заҳарли овқатларини еб, тузоқларига тушадигандек кўрсатарди. Лекин бундай қилмасди. Шу сабабли душманлари уни ўлдиришнинг иложини топишолмасди. Ўшанда у тез-тез қулоққа чалинаётган совуқ гапларни чиппакка чиқариб, бир ҳафтадан кейин яна маҳаллага қайтиб келганди. Аммо у энди бахтга қарши қариб, ғамгинлашиб қолган, узун сариқ туклари лойга буланиб, яраланган оёқлари билан оқсоғланиб қадам ташларди.

Билмадим, ростми-ёлғон, маҳалладаги аёллар у ҳақидаги бир воқеани кўп гапиришарди. Ёамсиз болаларининг ўлимидан кейин яшашни истамаган эмиш... Вайронага айланган бинолар олдида турганча осмонга қараб ёлворгандек тўхтаб-тўхтаб улиган, болаларини заҳарлаган овқатдан унга ҳам беришларини сўраганмиш... Ҳатто бир марта заҳарланган экан-у, ўлмаган эмиш... Кўп азоб чекиб, анча пайт судралиб юргандан кейин яна оёққа туриб кетганмиш...

Фамсиз болалари ўлгач маҳалладагилардан хафа бўлиб, болалар боғчасининг орқасидаги вайронага жойлашиб олганди. У энди олдингидек кўчаларда айланиб юрмас, фақат аҳён-аҳёнда боғча дарвозасидан ийманиб ичкарига кириб болалар билан ўйнар, тушлик вақтида улардан ортган егуликларни ер эди.

Катталарга қараганда кўпроқ болаларга ишонарди. Кичиклардан ёмонлик кўрмаслигини билгани ва уларни ҳам ўлиб кетган кичкина жигарпоралари каби ҳимоясиз эканини ҳис қилгани учунми, шундай қиларди.

Ўқитувчилар бу олтин рангли, ҳаммага маҳзун ва ўзгача меҳр билан қараб қўядиган, болаларнинг ҳар бир эркалиги-ю жабр-зулмига бардош берадиган қари, кўча итини қувишмас, уни ҳимоя қилишарди. Шунинг учун болалар боғчасининг қоровули ва ходимлари унга ғамхўрлик қилишарди. У кичкинтойларнинг энг севимли дўстига айланганди.

Болалар боғчалари жамиятнинг кичиклаштирилган бир бўлагига ўхшайди. Бу ерда камбағаллик, оилага доғ тушиши каби сабаблар билан жамиятдан ажратиб қўйилган ёки турли хил важ туфайли ёлғиз яшаш истагида уйидан қочган мурғак болалар ҳаёт кечиришади. Фамсиз боғчанинг бир чеккасида болалар билан овунади. Муштдек юракларида айтиб бўлмайдиган дард-у ғамларини сиғдириб яшаётган болалар унинг лой оёқларини қўлларида тутганча жонивор билан суҳбатлашарди.

Фамсиз ҳам болаларга меҳрибонлик қиларди. Ҳатто бир марта унинг боғчада югуриб йиқилган кичкинтойнинг яраланган тиззасини тили билан ялаётганини кўрган ўқитувчилар ҳайрон қолишганди.

Болалар тўдаси маҳалладан чиқиб ям-яшил далалардан ўтадиган тор сўқмоқ бўйлаб ҳаракатланар, ғамсиз ҳаммадан олдинда мағрур илдамларди. Лекин нимагадир бугун унинг кўзларида маъюс кайфият зоҳир эди.

Ниҳоят байрам ўтказиладиган жойга етиб боришди. Бу ер соя-салқин дарё соҳили бўлиб, сув остида силкинаётган яшил сувўтлари тепадан аниқ кўриниб турарди. Болаларнинг шовқин-суронидан ўтлоқдаги қушлар ҳуркиб учиб кетди. Ҳозир уларнинг хурсандчилик қиладиган пайти. Улар қичқириб-қувалашиб ҳар тарафга тарқалишар, баъзилар дарахтга тирмашиб чиқа бошлашса, баъзилар ўтлоқзорда юмалашиб ўйнарди. Кечқурун бўлишига ҳали анча вақт борлигини ҳисобга олмасдан бутун куч ва шодликларини сарф қилишар, айримлари ул-бул егуликларини тановвул қилишни ҳам бошлаб юборишди.

Фамсиз бироз жонланиб болалар билан ўйнай бошлади. Лекин бирданига тўхтади. Бошини кўтариб аламли фарёд қилди. Кейин аста-секин жимиб қолди-ю, каттакон иккита тошнинг орасида тўлғона-тўлғона ётиб қолди.

Ит касалланган эди. Буни дарҳол фаҳмлаган болалар унга овқат олиб бордилар. У овқатни емас, вақти-вақти билан инграб, тишларини ғижирлатиб қўярди. Унинг изтиробли боқишларини ўқитувчилар ҳам кўришди.
— Яқинлашманглар, болалар... Нима бўлгандаям бу ҳайвон, балки қутурган бўлиши мумкин, — дейишди катталар.

Болаларни тартибга келтира олишмагандан кейин ходимлардан бирини навбатчи қилиб қўйишга мажбур бўлишди.

* * *

Олти-етти ёшлардаги қиз ниманидир эслаб, бақира бошлади.
— Эй, воҳ, ғамсизни заҳарлашди. Бугун эрталаб харид қилгани баққолга боргандим. Бир чеккадаги ахлатлар олдида уни кўргандим. Бошқа итлар билан бирга бир нималарни ейишарди. Менимча, ана шу аниқ заҳарли овқат эди...

Ўқитувчилар қари итнинг бундай эҳтиёцизлик қилишини кутишмаганди. Бироқ қизчанинг айтганлари тўғри эди. Фамсиз заҳарланиб қийналадиган ҳамма итлар каби тўлғониб-тўлғониб типирчиларди. Энди болаларнинг хурсандчилигидан асар ҳам қолмади. Байрам ўтаётган ўтлоқзор жим-жит бўлиб қолди. Шу етмагандай, баъзи болалар йиғлай бошлашди. Ҳамма қиладиган ишини унутгандай, паришон бўлиб қолганди.

Фамсиз боғчанинг қадрдон ҳайвони бўлиб қолган бўлса-да, ўқитувчилар байрамни болаларга заҳар қилишни исташмади.
— Болалар, қўрқманглар! Сизлар билмайсизлар, ғамсиз олдин ҳам бир неча марта заҳарланиб, кейин тузалиб кетганди. Унга ҳеч нарса бўлмайди, қани, ҳамма ўйинга! — деди ўқитувчилардан бири.

Кичкинтойларни қийинчилик билан тарқата бошладилар. Кимдир йиғлашда давом этар, яна кимдир катталарнинг сўзидан таскин олиб, Қамсиз сабрли жонивор, унга ҳеч нарса қилмайди, дейишарди. Ҳатто кичкина ҳовучларини очиб, уни дуо қилганлар ҳам бўлди.

Болаларни ғамсиздан узоқлаштиришнинг иложи бўлмади ва ўқитувчилар бунинг бошқа чорасини ўйлаб топишди. Улар байрам жойини икки-уч дақиқа олисликдаги бошқа бир ерга кўчиришга қарор қилишди. Тўшанчилар, пакетлар йиғиштирилиб, болалар ғамсизни ёлғиз ташлаб кета бошлашди...

* * *

Болалар ўзаро келишиб олишдими, ҳар тўрт-беш дақиқада бир ўқувчи йўқолиб қолар ва улар ҳеч кимга билдирмай ғамсизнинг аҳволидан хабар олишарди. Бундан энг кичкина болалар ҳам хабардор бўлса-да, ўқитувчилардан сир тутишиб миқ этишмасди.

Бир соат ўтиб, ғамсиз жон таслим қилаётгани ҳақидаги совуқ гап тарқалди. Бечора ётиб олган тошлар орасидан чиқиб, ачинарли аҳволда типирчиларди. Фамсизнинг оғзидан қон келаётгани учун юз-кўзи, оёқлари қип-қизил тусга кирганди. Энди на буйруқ, на дўқ-пўписа болаларни итнинг олдига боришдан тўхтатиб қола оларди. Ҳамма болалар бирданига бақириб йиғлаб чопа бошладилар... Ўқитувчилар зўрлик билан икки-учтасини қайтариб қолишса, яна бошқа саккиз-тўққизтаси қочиб кетишарди.

Бироқ энди ҳеч ким итга яқинлаша олмади. Чунки ғамсизнинг типирчилаши қўрқинчли тус олган эди. У ўзини қўярга жой тополмай типирчилар, оёқлари билан ҳар тарафга тупроқни титкилар, қонга бўялган оғзини осмонга қаратиб, таҳдид қилаётгандай тушунарсиз овозда ғингширди. Бу ҳол бир муддат давом этгач, охири у сўнгги кучини тўплади. Ва ичини ёндираётган оловни пасайтириш учун дарё томонга югуриб кетди.

* * *

Худди шу пайтда дарё устидаги омонатгина тахта кўприк яқинида, чамаси, беш ёшлардаги икки қизча ўйнаб юрарди. Улар итнинг чанг-тўзонга буланиб ўзлари томонга югуриб келаётганини кўриб, қўрқиб кетишди. Кўприкдан нариги тарафга ўтиб олмоқчи бўлишди-ю, азбаройи шошилганидан биттаси дарёга тушиб кетиб, жон ҳолатда питирлай бошлади.

Фалокатни кўрган ғамсиз дарҳол тўхтаб қолди. Йўлини кўприк тарафга ўзгартириб чопди ва қизчанинг орқасидан сувга отилди. Оғзи билан унинг кийимидан тишлаб саёзроқ жойга олиб чиқди. Ўқитувчилар етиб келгунича уни сув устида ушлаб турди.

Кейин сабри ва насибаси тугади чоғи, аста оёқлари остида сувга йиқилди. Бир-икки марта шўнҚиб атрофдаги сувни ҳаракатлантирди ва жони узилди. Бўшашиб қолган танаси бир зайлдаги сув оқимига бўйсуниб, аста-секин соҳилдан узоқлаша бошлади.