OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

5 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифСабоҳат Раҳмон
Асар номиАкс (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Сабоҳат Раҳмон
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм32KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2010/06/01
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Акс (ҳикоя)
Сабоҳат Раҳмон

«
Одам бир умр ҳеч чидаб бўлмайдиган зилдай
оғир тушунчалар билан яшайди.

Ф. Достоевский
»

Билмадим, сен қачон мендан шунчалар нафратлана олишга улгурдинг экан. Бу туйғу (агар уни шундай деб аташ жоиз бўлса) қайдан туғилди-ю, менинг нимамдан нафратланасан? Асли мендан нафратланиб бўлармикан? Жаҳлинг чиқмай қўяқолсин. Мен Сендан ҳам, Сенинг нафратингдан ҳам қўрқмайман. Ҳар гал Сенинг қизларникидек нозик ва заҳил юзинг, юпқагина лабларингга кўзим тушиши билан жиним қўзийди. Сенинг денгиз мушугиникига ўхшаш (ҳа, айнан уникидек) яшил кўзларингни косасидан ўйиб олиб, кафтимга солганча буюк тақдир эгасининг қисматини томоша қилишни қанчалар исташимни билсанг эди... Ҳа, агар Сен менинг измим, менинг ихтиёримдаги кимса бўлганингда эди, сенинг қоқсуяк вужудингни ўзинг бўйнингга осиб юрадиган — валломатингнинг хочига ўраб-чирмаб, шу ҳолингча ўн асрни ўтказган бўлардим.

Бугун эса... бугун эса нега бирдан Сени эслаб қолганимни хаёлингга-да келтирмассан. Шу топда миянгдан қандай ўй ўтганини билдим. Йўқ, мен Сени севмайман. Ахир тошбағир тошбағирни севолмайди. Мен бошқа нарсада... негадир... мени тушунишингни истадим. Одамлар мендан тамомила юз ўгирган ўша МУДҲИШ КУНДАН буён ўйлайман бу ҳақда. Нега айнан Сени танлаганинимни эса ҳозирча айтмайман. Чунки гапимни тугатмасимдан Сен ортингга қайрилиб, кетиб қолишинг мумкин. Мен эса Сени гапларимни сабр-тоқат билан тинглашга мажбур этаман. Сени хўрласам ҳам, ҳақорат қилсам ҳам чидайсан. Чунки ЎША ГАП Сени қизиқтиради. Асли Сен мендан ҳам баттар худбинсан. Худбин кимсалар эса ҳаммадан ҳам ўзи ҳақидаги ҳақиқатни билишга интилмайди. Фақатгина ўзи нафратланадиган кимсанинг ҳузурига боради. Балки шунинг учун ҳам Сени танлагандирман. Барибир, Сени чақирмасам ҳам бир кун ўзинг келардинг олдимга. Қаердан биласан, балки кулмоқчидирман устингдан? Ана, мудҳиш яшил кўзларинг заҳарханда қилишяпти. Ў, нақадар беқиёс нафрат. Фақат айт: нега, нима учун буларнинг бари?!

Дарвоқе, Сени ҳузуримга чорлаганимнинг боиси мени тушунишингни истагандим... асли келмаслигинг керак эди — мен буни жудаям истагандим. Аммо энди не чора? Тингла ва ўтинаман (ў, даҳшат), мени тушунишга, ақалли бир муддат тушунмоқ учун сабр эт. Токи бир умр ҳаммадан сир сақлаганим — кечмишни сўйлаш учун биргина Сени танлаганимдан ўзимдан-ўзим нафратланиб юрмай...

Мен туғилганимда дунё ифлос бир жаҳаннам эди. Бунда менинг ҳеч бир иштироким йўқ. Дунё асли шундоқмиди ва ёки бу ҳол кейинроқ, одамлар туфайли рўй бердими — бу ҳақда ўйлаб кўришни-да лозим топмадим. Кўп вақт кўзимни юмишим билан (билсанг эди, кўз юмиш билан ухлашнинг ўртасида фарқ борлигини) чексиз, ёруғ туман сари қўлидаги йўргакланган чақалоқни маҳкам бағрига босганча, югуриб кетаётган мохов хотину нурдек пок чақалоққа томон балчиққа ботириб олингандек кир ва ҳаром қўлларини чўзиб, етиб олишга интилаётган минглаб, балки ундан ҳам кўпроқ оломон пайдо бўлади ва гўё аёл қўлидаги чақалоқ менман-у ҳаётимни, сени тушунмоқдан буткул йироқ ифлос одамларнинг ифлос панжаларига тушиб қолишидан чўчигандек, ётган ўрнимда қўлларимни питирлата бошлайман, бироқ «тамом» дейман ичимда. Мен ахир АЛЛАҚАЧОН туғилиб бўлдим. Ҳар қанча инкор этмай, мен ҳам бошқалар каби кимсаман, шу заҳоти сенинг ҳам ифлос эканинг ёдимга тушди ва кўнглим бир оз тинчланди. Мен яшай бошладим. Фақат одамларнинг ўз-ўзларини алдаб «пок хилқатман, бахтлиман«, дея такрор-такрор валдирашлари жинимни қўзитарди ва негадир мен бора-бора телба бўлиб қолишдан қўрқа бошладим. Мен улардек яшашни рад этдим ва ўзим учун бошқача тарз бино этдим. Фақат ифлос дунё сарқити эканим мени ҳеч тинчлантиролмасди. Мен бахтсиз эканимни, бу қисматни ўзгартириш ақлга ҳам тўғри келмаслигини била туриб, ўзимни бахтли қилмоқчи ва шуни ўз пешонамга ўзим ёзуғлиқ этмоқчи бўлдим (олисда эса Сенинг валломатинг. Ҳатто бир гал, ўзининг гапига қараганда, мени жудаям яхши кўргувчи кимсани уйнинг баланд қаватидан сакрашга мажбур қилдим. Бу ҳодисадан сўнг унинг тилка-пора бўлган вужудига қарай туриб, бир туким қимирламади. Нигоҳимдаги музлаган шафқат оёғим остидаги ифлос қурбонлиққа қаратилганмиди ва ёки ўша лаҳза (буни ҳозир ҳам эслайман) хаёлидан ўтган — Сенгами, билолмадим. Ўшанда, бу воқеа тўғрисида эшитган бўлсанг керак, «мен буларнинг барчаси ҳақида ўйлаб кўрдим ва мардлигингга қойил қолдим», дегандинг. Нега мен учун энг оғир лаҳзалардагина (улар эса кўп) Сени ўйлашимни ўзим ҳам билмайман. Шу лаҳза Сенинг ақлли каллангдан яна не ўтганини илғаб қолдим. Ў, қанчалар қабиҳсан. Мен ўзимни асло оқлаётганим йўқ. Шуни билки, мен бир умр аҳмоқ одамларнинг устидан кулиб келганман, куламан ҳам. Улардан ўзим излаган хислатларни, найча орқали мияни сўриб олган каби тортиб оламан-у, ўзларини эса ўша бўм-бўш, лаллайган вужуд-пужудига қўшиб пуч ёнғоқ каби узоқ-узоқларга отиб юбораман (афсус, Сен ҳам улар каби беақл эмассан...)

Шу тариқа яна бир-икки асрдан сўнг мен қудратли...га айланишим мумкин эди. Аммо Сен йўлимда тўғаноқ бўлдинг. Балки Сени ҳам бурдалаб ташлашга нафратим етармиди... Сенинг бахтингга хаёлимни яна ўша чақалоқ банд этди. Мен буткул кучсизландим. Ҳар тун эса хобгоҳимга шилимшиқ туман оралаб, ўша — мохов аёл ташриф буюради. Унинг қўлида чақалоқ эмас, нафис япроқчалари сўлиб-сарғайган каттагина дарахт шохи. Негадир аёлнинг бадбашара юзидан ўпиб қўйгим, қўлидаги эрксиз мавжудотни тортиб олиб (зўрлик билан) неча кундан буён шундоққина оромтўшагим қаршисида турган сувли гулдонга солиб қўйгим келарди. Яна, ҳар сафар аввал аёл пайдо бўладими ёки ғалати тусли туманми, билолмасди. У сўнгги ташрифи куни менга кулиб қарагандай бўлди ва секингина «уни ўлдир» дея пичирлади-ю, мени лол этиб, кўз олдимда ғойиб бўлди. Энди билсам, ўлдиришим керак бўлган кимса — сен экансан. Кўрдингми, Сенга шафқат қилганим боис, бу гапни дарров айтиб қўя қолмадим. Биласанми, нега у аёл бошқа бировни эмас, айнан Сени ўлимга буюрди? Чунки Сен ўзингнинг бемаъни сафсатанг — ифлосликни қоралаш билан (ў, ахир у мавжудот-ку!) аёлнинг чақалоғини тортиб олдинг. У гўдак ўз ихтиёрисиз бу оламда дунёга келганини наҳот тушунмасанг? Ўша аёл ҳам, ҳар лаҳза менга яшаш кераклигини эслатувчи даҳшатли туман ҳам нақадар жонимга текканини наҳот билмасанг? Бу жирканч дунёдан этагимни қоққанимда қаршимда тургандинг-ку? Ўша куни кимдир айтди: «ифлослигингиз учун уялишингиз керак эди». Қарамадим. Аммо Сенинг кўзларинг чўғ бўлиб ёнганини ҳис этдим...

Қачондир бемаъни ўй-хаёллардан чалғиш мақсадида чангалзор томон кетдим. Қуёшнинг сўнгги зарралари менга томон қўл чўзаётган палла, чангалзорга етиб келдим. Сени кутдим. Назаримда, келадигандек эдинг. Адашмаган эканман. Сендан ифлосликнинг ҳиди келарди. Ижирғаниб юзимни бурдим:
— Нега келдинг, мени ёмон кўрасан-ку?
— Ухлаётувдим. Тушимга кирдинг. Шу ерда мени кутаётганингни сездим.
— Яхши эслатдинг, Сен ҳатто мени ўлдиролмайсан ҳам — қурбинг етмайди...
— Ҳозир... ўлдир-раман, — Сен менга яқинлашдинг, — ифлоссан!

Юз қарич ўсдим. Менга шу керак эди. Чангалзор орасига ўзимни урдим. Шундоқ олдимда балчиқ кўринди. Мен чўка бошладим. Бутун вужудим шилта бўлди. Ифлосликнинг нақадар даҳшат эканини ҳеч вақт ҳозиргидек тиниқ англамагандим. Балчиқ суви бўйнимни сийпай бошлаганди, биринчи бор туғилганимдан афсусландим. Мени домига тортаётган ботқоқлик ичида турганча, ҳатто, қўлимни ҳам кўтармадим. Ифлос балчиқ бисотимдаги ягона оқлик — кўзларимни ҳам тўлдираётганда, чидолмадим ва... кўзларимни очдим. Хобгоҳим. Сувли гулдон. Ипаклари титилиб кетган шиппак. Бисотсизликдан хона ютаман дейди. Мен пок бўлишга аҳд қилдим...

Тўхта, негадир фкрларимни ҳеч бир ерга тўплай олмаяпман. Ёзганларим худди алмойи-жалмойи туш кўрган қари кампирнинг алжирашига ўхшайди. Мен бирор нарса ёзсам, қаҳрамонларим Сеникидай мағрур ва ақлли эмас, балки абгор бўлиб қоладилар. Улар менга ўхшамаганларидан жаҳлим чиқади. Мен уларнинг дунёга устун бўлишларини, сўнгра эса Сенга қўшиб ҳикоянгни ҳам, қаҳрамонларингни ҳам кунпаякун қилишларини истайман. Кўрдингми, Сендан қанчалар нафратланаман мен...

Столим устида бир-биридан даҳшатли ҳикояларинг. Улар шунчалар даҳшатлики, тез-тез тушларимга киради улар, лабларимга учуқ тошгунча калтаклашади мени. Ҳайрон қоламан: ахир Сен ожизсан-ку. Нега қаҳрамонларинг Сенинг аксинг? Улар учун бунчалар қудратни қайдан топдинг? Биласанми, Сенинг ҳикояларинг ҳам ўзинг каби ғалати, бошқаларникидан ажралиб туради. Балки шунинг учун ҳам танлагандирман Сени?

Мен чалғиб кетдим, бутунлай чалғиб кетдим... Ҳа, эсладим, мен пок бўлишга аҳд қилгандим. Кўринишим маънавий поклигим билан уйғунлашсин учун вужудимни тош билан ишқалаб юва бошладим. Теримнинг икки қавати батамом шилиниб бўлган, қўлимдаги уқаланиб кетган тошни ирғитиб, ойна қаршисига келдим ва ҳайратдан қотдим: вужудим бошдан-оёқ нурдек пок эди. Тезлик билан ишга киришдим. Покланиш йўлида мени ҳеч бир куч қайтаролмадигандек эди. Мен ўзимга сочимнинг толаси, оёғимнинг тирноғи ҳам кўринмайдиган қилиб чодра тикдим-да, уни эгнимга илиб ташқарига чиқдим. Юриб кетаётган ҳам, ерга мук тушиб, кир қўллари билан Ҳаққа тавалло қилаётган ҳам, ўтирган ҳам, турган ҳам — барча одамлар — оломон донг қотиб қолди. Дунё узра чўккан бир лаҳзалик сукутга бу заминдалигидан ор этиб, кўкка томон бўй чўзганча, мағрур ўсаётган бир дарахтнинг мен томон боқиб, ачинганиданми, ўзи каби гўзал «оҳ» тортгани раҳна солди. Мен дарахтни юпатган бўлиб, унинг чиройли танасидан ўпиб қўйдим. Оломон дарзага келди. Одамлар бор ғазабларини менга сочмоқчи бўлгандай, телбаларча устимга бостириб кела бошлашди. Мен жойимда қимир этмай туравердим. Фақатгина ёнимдаги дарахтдан ёрдам кутгандай, унга илтижоли термулдим. Сўнгра тентаклик қилганимни англаб, ортимга ўгирилдим. Бир-биридан бадбашара юзлар орасидан Сенинг нозик чеҳрангни қидирдим. Сен йўқ эдинг. Аммо чўғдек ёниб турган кўзларингни илғаб олдим. Сени доимо фош этадиган кўзларингдан танидим. Оломон мени ўраб олди...

Чўчиб тушдим. Эшик кесакисидан тутган қўлларим қизариб, томирлари бўртиб чиққанди. Оғриқдан инграб юбордим. Дарвоқе, мени одамлар ўлдирмоқчи эди. Фақат уларнинг қўлидан қандай қилиб қутулганим ақлга сиғмайдиган даражада ҳайратланарли ва мен учун НЕГАДИР қоронғу эди. Мен туни билан Сенинг валломатинг сурати қаршисида (қизиқ, у хобгоҳим эшигида илиғлиқ турарди) дуо ўқидим. Дуо мен ишонмайдиган, мен сиғинмайдиган Ҳақники эдики, бахшида бўғзимдан ачинарли бир тарзда, йиғлоқи оҳангда отилиб чиқарди...

Дарахтнинг қалин новдаларини қуёшнинг хабарчи-нурлари ажиб бир тарзда гўзаллаштирган маҳал мен дуони бас қилдим ва Сенинг валломатинг суратига сўнгги бор нафратланиб қарадим. Юрагимда йиғилган қатъийликни билакларимга тўпладим-да, суратни майда-майда қилиб йиртиб ташладим. Сўнг каминдаги устки қатламини кул қоплаган, ўчай-ўчай деб турган чўғнинг устига ташладим ва қаттиқ пуфладим...

Танамни ҳам руҳим каби ҳаётдан айириб қололган рўдапо — чодрамда қанча умримни ўтказганим ўзингга ҳам ноаён. Мендан ҳамма жирканар эди. Одамларнинг назарида мен дунёдаги энг ифлос мавжудот эдим. Мен доимо уларнинг калтабинлигидан кулар, мени ўзларининг сафларига қўшмаганларидан хурсанд бўлар, одамларнинг жиғига тегиш ва бундан завқланиш учун улар қилаётган ишларнинг тескарисини бажарардим. Ўша пайтлар одамларнинг назарида гуноҳкор бўлишимга қарамай, мени севолган кимса биргина у бўлди. Бироқ у ҳам шу ифлос одамзод гуруҳидан эди. Гарчи Унинг қўллари, бутун вужуди ифлосликка булғанган бўлса-да, юзи унчалар бадбашара эмас, бунинг устига мовий кўзлари адоғига покликнинг «йилт» этган ёғдуси элас-элас кўзга ташланарди. Мен Унинг бутунлай покланишига кўмак бермоқчи бўлдим. Бора-бора У вужудидаги ифлосликлардан бутунлай қутулди. Лекин бунинг ўзи етмасди. Энди унинг қалбини ҳам покламоқ даркор эди...

Иккимиз учун ҳам ЁРУҒ КУНЛАР келганди. У қаршимда тиз чўкиб қўлимни сўради. Унга севилган кўзларим билан боқдим: вужудидан нур ёғиларди Унинг...

Тонгда, орадан қарийб ўн уч аср ўтгачгина, биринчи бор ДУНЁ қўнғироқлари жаранглади. Ўзимда йўқ шод эдим, шунингдек, кўнглимнинг ғашлигидан ўзимни қўярга жой тополмасдим, мен бир нимани кутаётгандай эдим. Худди шу кунга У билан менинг никоҳ тўйимиз белгиланганини эслаб қолдим. Шунча йиллардан буён илк дафъа эгнимдаги рўдапони ечиб ирғитдим, ям-яшил япроқчалардан тикилган кўйлагимни кийдим. Сўнгра шамолдек учиб Унинг маконига келдим. Негадир ҳалигача бу ерни тунгги зулмат тарк этмаган эди. Унинг ҳобгоҳи эшигини тақиллатдим. Сукунат. Очиқ эшикдан ичкари йўналдим ва... йўқ-йўқ... бошқа гапиролмайман. Сенинг лаънати яшил кўзларингга қарай туриб, давом эттиролмайман ҳикоямни. Менинг устимдан кулишингга, раҳминг келганини билдиришингга йўл қўёлмайман. Аммо... гапиришим шарт. Яхшиси... менга орқангни ўгириб тур. Ҳа, шундай. Энди ҳикоямнинг давомини эшит... Оромтўшакда У бадбашара, ниҳоятда ифлос бир аёл билан... У мени кўрдию илжайди. Хунук илжайди. «Мана менинг тенгим«, деди. Чидолмадим. Ташқарига чиққач, қаёққа боришни билмай туравердим. Сўнгра Сен билан учрашган жойимиз (есингдами?) — чангалзор томон кетдим. У ердаги балчиқ ўпқони анчагина катталашибди. Кўзларимни юмдиму ўзимни ўпқонга отдим... Шу дақиқалар ичида ўлишни қанчалар истаганимни билсанг эди... Кўзимга ўлимдан бошқа ҳамма нарса хунук ва мазмунсиз кўрина бошлади. Балчиқнинг сассиқ, қуртлаган суви олов бўлиб ётган кўксимга бир оз ором берди. Бир пайт кўз олдимда нимадир «ярқ» этгандек бўлди. Вужудимни қоплаган тенгсиз лаззатдан ҳузур қилганча, ботқоқликнинг нариги қирғоғи томон сузиб кетдим...

Сенга айтмоқчи бўлган гапларим — бу эмас. Биласанми, одам зоти ўзидан кўра покроқ бўлган кимсани кўролмайди. Бу ҳолатни мен ҳам бошимдан ўтказдим. Балчиқдан чиққач, буткул ифлос ҳолимча ўша — оломон сафига қўшилдим. Уларнинг шу пайтдаги аҳволларини тасаввур ҳам қилолмайсан. Ушбу бадбашаралар табассум қила олади деб сира ўйламагандим. Улар қўлларимдан тутиб атрофимда гир-гир айланишар, алланималарни тўнғиллаб, менга гап уқтирмоқчи бўлишарди. Улар менинг қилган ишимдан мамнун эдилар. Шу куни оқшом ғира-ширасигача янги дўстларим билан хурсандчилик қилишдик. Элётар пайти (ҳатто ундан ҳам кечроқ) оёғимни судраб, зўрға хобгоҳимга етиб келдим. Кўзларимни сочиқ билан беркитиб, хонамдаги барча ойналарни синдириб чиқдим (аксига олиб улар кўп эди). Сўнгра туфлимни ҳам ечишга ҳолим бўлмай, қордай оппоқ тўшагимга ўзимни отдим... Шу кўйи неча кун ётганимни билмайман. Мен яна НОТОБ бўлиб қолдим. Назаримда, кун-туннинг фарқи йўқдай, қуёш билан ой бир-бири билан уйғунлашиб кетгандай эди. Мен шу кунлар ичида тинмай алаҳлаб чиқдим. Тушимга мени узоқ йиллар ифлосликдан сақлаб келган чодрам кирарди. Бир тун сал ўзимга келгандек бўлдим. Хонам эшиги очилиб-ёпилди. Нигоҳимни қаратдим. У... Кўзлари ғамгин боқади. «Яна алаҳлаяпман», деб ўйладим.
— Алаҳлаганинг йўқ. Бу менман, — деди У.
— Нега келдинг?
— Мени кечир.
— Шу ҳолимда мен сендан юксакман. Шуни биласанми?
— Сен ифлоссан, гуноҳкорсан, дўзахийсан.

Шундай дея У менга сўнг бор жирканиб тикилди-да, кетди. Бутунлай кетди. Мен эса Унинг ортидан боқиб, телбаларча тинмай кулардим. Кулгимни эшитиб, Унинг қай аҳволга тушиши баттар кулгимни келтирарди. Бирдан Унинг олдимга бошқа ҳеч-ҳеч қайтиб келмаслигини эслаб қолдим. Кулгим оҳанги ўрнини даҳшатли сукунат эгаллади. Биласанми, мен шунча йиллар юрагимда асраб келган энг гўзал, энг латиф туйғуларимни Унгагина бахш этгандим. Ўйлайманки, мен Уни оз бўлса-да бахтли қилгандим. Унинг эса мени, ақалли, бир муддат бўлсин, севмоққа қурби етмади. У менинг қудратимдан чўчиди. Сабаби, мени севиб ҳам, мендан нафратланиб ҳам бўлмаслигини, ниҳоят, У тушуниб етганди. Ўша лаҳза Унинг хаёлидан не ўйлар ўтгани менга ҳозир аён бўлди. У мендан баттар бахтсиз, шунчалар бахтсизки, буни англаб қолишимдан чўчиб, доим ўзини алдайди...

Ажаб, ўша МУДҲИШ КУНДА ҳам У мен билан бирга эди. Сен Уни кўрдингми? У мендан кўзларини узмай қараб ўтирди. Мени сиз — одамларнинг оёқлари остига ўзимни ташлаб, тавба-тазарру этишимни жудаям хоҳлади. Ҳатто менга раҳм-шафқат юзасидан дўстлигини таклиф қилди. Мен Уни ўша лаҳзадан бошлаб ёмон кўриб қолган бўлсам, ажаб эмас...

Ўша куни мен ҳаммадан юз ўгирдим. Эндиям ҳеч ким ва ҳеч нарса мени яшашга мажбур қилолмайди. Охирги марта сизларнинг устингиздан кулгим, фош этгим, тақирлагим келди. Аммо ҳеч нарсага арзимайдиган сиз — ночор кимсаларга таҳқиримни-да раво кўрмадим. Фақат Сен уларга ўхшамайсан. ЎША КУНИ менга бошқалардан кўра кўпроқ заҳарханда қилганинг учун, балки нафратинг беқиёслиги учунми, ҳар тугул Сенинг бир оз ақлли эканингга амин бўлдим. Сени ҳар қанча лаънатламай, мендан баттар ифлос эканингни қанчалар юзингга солмай, Сен мени барибир ТУШУНАСАН. Сўзимни эшитмоқ учун Сени шунинг учун ҳам танлагандирман балки? Фақат унутма: бу дунёда ҳеч ким ҳур бўлиб туғилиб, ҳурлигича ўлмайди. Бу — фаришталар қисмати. Мен ўзимни алдашни ёқтирмайман, шунингдек, Сени ҳам. Чунки бу ҳақда бошқа ҳеч кимга оғиз очмайман. Бунинг учун Сен хурсанд бўлишинг керак. Бас, етар. Энди муддаога ўтсам ҳам бўлади. Биласанми, мен шунча йиллар не учун яшадим. Нима учун шунча азоб чекдим, қийналдим. Ўйлама, бу менинг қисматим эмасди. Юрагимда тўлиб-тошган меҳр-муҳаббат, нозик ҳис-туйғулар ўзимгагина аталган эмасди ахир. Менинг қалбим, туйғуларим, руҳим шунчалар покки, уларнинг олдида бир пайтлар нурдек пок, тоза бўлган вужудим ҳеч... Эшит, энди асосийсини айтаман. Сени танлаганимнинг ва менинг шундайлигимнинг сабаби... Ё, Худойим, ҳалиям тескари қараб турибсанми? Кўзларимга тикил. Шу лаҳза мени ўйлаётганингни айтиб бераман. Қарасанг-чи? Сен қимир этмадинг. Чўчидим. Нозик юзингга қўл теккизмасимдан ерга қуладинг...