OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифСабоҳиддан Қудрат Оқсол
Асар номиҚош қорайганда (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Ҳинд адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Сабоҳиддан Қудрат Оқсол
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонҲикоят Маҳмудова
Ҳажм33KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2014/04/03
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Қош қорайганда (ҳикоя)
Сабоҳиддан Қудрат Оқсол

Илонизи сўқмоқ тоғга туташиб кетганди. Сўқмоқнинг ярмига кўтарилган Рафиқбей йўл бўйидаги ойналари чанг босган кичкина боққоллик дўкони олдида тўхтади. Дўконча қаршиси — шундоққина ёнғин излари билиниб турган сайхонлик бўлиб, унинг ортида денгиз кўзга ташланарди. У ҳар куни кечқурун ишдан қайтаётганда, шу ерда бир оз нафас ростлаб олиш учун тўхтарди.

Боққоллик дўконининг ортида сўқмоқ қайрилади. Бу ердан эса унинг уйи шундоққина кўриниб туради, шу важдан қадам ташлаши ўз-ўзидан енгиллашиб, кўнгилли туюлади. Одатда, ланг очиқ ойна олдида чорпояда ўтирадиган ҳурматли дўст-ёрлари, дўкандорлар билан саломлашганча, уйга етиб қолганини ўзи ҳам билмай қоларди.

Бўялмаган ёғоч эшикни итариб, у мўъжазгина ҳовлига кирди. Таниш қадам товушларини эшитиб, хотини унга пешвоз чиқди. Одатдагидек, у эрининг қўлидан портфелини олиб, бошидан шляпасини ечди-да: «Хуш келибсиз! Қандай янгиликлар бор?»—деб сўради. Мазкур саволга у ҳар доим тахминан шундай жавоб берар-ди: «Ҳаммаси жойида, Нозима. Кўча бирам иссиқки».

Бу оқшом ҳам у одатдагидек жавоб берди. Бу ҳеч бир маънони англатмайдиган жавоб фаслга қараб турланиб турарди: ёзда —иссиқ, қишда —совуқ, илиқ куз кунлари эса шамол ҳақидаги хабар ҳам қўшиб айтиларди. Гўё Нозимахонимни ҳаво ҳақидаги хабардан бошқачада иссиқми, еки совуқ эканлигини билишга қурби етмайдигандек, Рафиқбей ҳеч қачон ўз одатини бузмасдн. Улар юқорига кўтарилишди. Бугун Рафиқбей ҳар кунгидан ҳам камгап эди. Дарвоқе, у гапга унчалик чечан эмасди. У фақат твагиларнинг баҳслари ҳамда ҳазил-мутойибаларига қулоқ солиб ўтирарди. Лекин унинг бугунги одамовилиги негадир хотинининг юрагига ғул-ғула солди.
— Сизга нима бўлди? Тобингиз қочдими?
— Йўқ, ўзимшундай. Кофе тайёрлаб бер. Xонада ёлғиз ўзи қолгач, у енгил нафас олди, кейин

ешикка яқинлашди. Ёлғизлигингга ҳеч ким дахл қилмаслиги учун беркиниб олсангда, кейин дераза олдига ўтириб олиб уйланиб, хизматга кирганингдан тортиб ҳозирги кунгача ўтган бутун умрингни бир бошдан эсласанг. У қулфдаги калитни буради. Эшикнинг берклигига қаноат ҳосил қилган Рафиқбей костюмини ечиб, галстугини бўшатди-да, дераза олдидаги креслога ўтирди. Ойнадан ҳамон ўша тор кўчанинг ўртасидаги сайхонлик, унинг ортида эса денгиз кўзга ташланиб турарди. Денгиз ва ундаги кемалар узоқдан худди акварел бўёқли расмга

. ўхшаб қилт этмайди. Лекин у ўз хаёлларига шўнғиганча, ҳатто денгизни ҳам сезмай ўтирарди. Қулоғи ғайри-табиий равишда шанғиллаб, тасаввурида навниҳол Нозимахоним, унинг қаллиғи гавдаланди. У қаллиғини бундан ўттиз тўрт йил аввал қандай бўлса шундай ҳолда кўриб турарди: нозик-ниҳол, мулойим маҳлиқо. Йиллар уни қандай ўзгартириб юборди-я! Сочлари худди наматга ўхшаб кетган. Қўллари-чи. Рафиқбей унинг олдига биринчи марта келганда, у бурчакка ўтириб олиб аччиқ кўз ёши тўкаётганди. Кўз ёшдан ҳатто қовоқлари шишиб кетганди. Агар келин тўйдан бир кун олдин таомилдагидек йиғи-сиғи бошламаса, одамлар уни айб қилишган бўларди. Унинг кўз ёшини тийиш учун нималар демаганди ўшанда! Ҳеч қандай гап кор қилмаслигини сезиб, у қизнинг қордай опдақ, юмшоқ, мулойим қўлидан ушлади. Ҳа, унинг Ҳозирги ёрилган, дағал қўллари бир вақтлар шундай эди.

Унинг ўзи ҳам чакки эмасди: эгнида қора йўл-йўл матодан шим, ёқаси крахмалланган кўйлак. Канселяриядаги биринчи йил хизмати. Ишдан кейин сабрсиз ҳаяжон ва севгидан энтикканча уйга шошиларди. Нозима уятдан қип-қизарганча унга, оилаларида яқинда учинчи одам пайдо бўлишини билдирди. Ўшанда бу янгиликни эшитгач, шодликдан нафаси бўғзига тиқилиб қолай деганди. Муқаддас, уларнинг тўнғич қизлари дунёга келди. Чақалоқ билан бирга уйга бир олам қувонч кириб келгандай эди! Мана шу қувноқ қизалоққа ҳатто икки йил ҳам яшаш насиб этмаслигини ким билибди, дейсиз. Бу бебақо дунё мана шундай. Қизларининг ўлимидан кейин, уч йилгача фарзанд кўришмади. Кейин Нуртен дунёга келди, беш йилдан сўнг Йилмаз туғилди, У оилага том маъносида бахт келтирди, Рафиқбей хизмат пиллапоясида бир поғона кўтарилди. Ўшанда Йилмаз бир ҳафталик бўлганди. Бутун квартал гуллаётган акас ҳидига чулғанган бўлиб, назарида дарахтлар ҳам худди у каби бахтдан энтикаётганга ўхшарди. Мовий осмонда паға-паға булутлар сузиб юрарди, Балиқ бозорида янгигина тутилган қалқонбалиқни туширишаётган эди. Ушанда шайтон йўлдан уриб, Рафиқбей ўзини тутолмай, бозордаги вино дўкончасига кирганди. Бор-йўғи уч қадаҳгина ичдию, уйига худди қанот ҳосил қилгандай учиб кетди. Қани энди ўзинг билан кўчанинг бутун шовқин-суронию, булутларнинг намлиги, барча гулларнинг муаттар атрию дарахтларни илдиз-пилдизи билан суғуриб олиб қўшқўллаб уйга олиб келсанг. Ўшанда у эшикни оёғи билан бир тепди, эшик бечора деворга зарб билан урилиб, мунгли ғий-қиллади. Пиллапоялардан сакраганча хонага учиб-қўниб кириб борди. Нозимахоним уни адоват билан кутиб олди, лекин унинг парвойи фалак эди.

Йиллар ўтди. Нуртен ўқишга борди. Йилмаз юра бошлади. Кейин ҳам мактабга қатнади. Ўқишнинг биринчи саккиз ойи бадалида у қанча ручкани ишдан чиқариши ҳеч кимнинг тушига кирмаганди. Нақ эллик бешта-я!

Рафиқбейнинг ҳуши ўзига келди. Кимдир эшикни жон-жаҳди билан тақиллатмоқда эди. Юраги ўйнаганча сакраб ўрнидан турдида эшикни очишга шошилди. Ранги докадай оқариб кетқан Нозимахоним қўлида ликобда қаҳва кўтарганча унга қўрқа-писа қараб турарди.
— Нима қиляпсан?—деди жон ҳолатда у.— Беш минутдан бери тақиллатяпман. Нега эшикни очмадинг? Сенинг дастингдан жинни бўлиш ҳеч гапмас.

Рафиқбей миқ этмасди. Xудди шундоқ ёнгинасида қаҳва майдалагич тарақлаётгандек қулоғи ҳамон шанғиллаб турарди. Нозимахоним бир оз ўзини тутиб олгач, нега дарҳол эшикни очмаганлигини сўраб-суриштира бошлади. Унга нима десайкин? «Ҳув бирда ичиб келганимни эслаётгандим, десинми?» Бу билан ниманиям тушунтироларди? У эрига ҳеч балога ақли етмай ҳайрат-ланиб қарайди-да, мияси айниброқ қобди, шекилли, деб ўйлайди-қўяди. Баъзида ўзимизга-ўзимиз тушунолмаймиз-ку, бошқаларни, ҳатто у энг яқин одаминг бўлса ҳам тушуниши чикора! Ҳеч ким, ҳеч қачон шу вақтгача бировнинг қалбида нима бўлаётганини англаб етган эмас.

У Нозимахонимнинг қўлидан ликобчани олдида, яна креслога бориб ўтирди. Xотини унинг қаршисига ўтириб эрининг юзига синчков тикилганча, ғайритабиий қилиғининг мағзини чақишга уринарди. Қаҳвадан ҳўплагач, Рафиқбей ўзини бир оз дурустроқ сезди. Унинг қаршисида навниҳол келинчак эмас, кекса аёл — унинг хотини ўтирарди. Гуллаётган акаснинг муаттар ҳиди ҳам бир зумда учди-кетди. Ҳафсаласи пир бўлганини сездирмаслик учун қаҳвадан ҳўплади, ниҳоят, юраги бир маромда ура бошлаганини сезди. У сигаретани тутатиб, ҳузур қилиб тортганидан сўнг, Нозимахонимдан:
— Нуртен келмадими?— деб сўради.
— Ҳали келгани йўқ. У бугун тикувчиникига, кейин дугонасиникига бормоқчийди, агар вақти қолса, тиш докторига учрамоқчи эди.
— Охирги вақтда тез-тез кеч иеладиган одат чиқардими, дейман. Бу биринчи марта эмас, ҳали қарасанг, тикувчиникига кетган бўлади, ҳали қарасанг, тиш докторига учрашмоқчи, ҳали қарасанг, дугонасиникига.
— Бекорга хафа бўляпсиз Бечора эртаю-кеч машинка қилгани-қилган. Бир оз кўнглини ёзиб келса, нима қипти? Ахир, ҳар қандай асаблар ҳам дош беролмайди,
— Ким уни машинкада ёзсин, деб мажбур қилибди? Ҳа, майли! Йилмаз қаерда?
— Клубга чақиришган экан.. Эртага уларнинг матчику.

Нозимахоним эрига нима бўлганлигини билолмай ўрнидан турди-да, кечки овқат тадоригида ошхонага равона бўлди. Эри росаям қариб қолибди-я! Ҳатто нима қилаётганини ҳам билмайди-я. Иссиқ билан ҳорғинлик унинг тинкасини қуритган, шекилли. Xонага беркиниб олиб, эшикни очмаганига ўласанми! Кейин гўё ҳеч нарса бўлмагандек эшикни очиб, болаларни суриштира бошлаганига нима дейсиз?

Бу орада яна Рафиқбейнинг фикрлари ўтмишга қайтиб, тизгинсиз хаёллари худди тошқин вақтида йўлида учраган далаю-дашт, шаҳар ҳамда қишлоқларни ювиб кетаётган дарёдек ҳокимона, шафқацизлик билан ёпирилиб келмоқда эди.

Пастдан, ошхонадан куйган ёғнинг қўланса ҳиди келарди. Афтидан, бақлажон қовуришаётибди, шекилли. Денгиз устидаги осмон қоп-қорайди. Кварталдаги ёғоч уйлар, унинг илонизи сўқмоқлари нимқоронғиликка чулғанган. Узоқ-яқинда битта-яримта чироқлар кўзга ташлана бошлади. Беш дақиқаям ўтмасдан қоронғилик қуюқлаша бориб, тез орада ҳаммаёққа зимистон чўкди. Шаҳар узра ёруғ куннинг қолган-қутган манзараларини ҳам йўл-йўлакай ўз қаърига тортганча тун чўкмоқда эди. Чарчаб, ҳолдан тойган эркак ва аёллар ишдан қайтиб келмоқда эдилар. Дераза олдида ўтирган Рафиқбейга кўзи тушган одамлар у билан саломлашишар ёки унга қараб мулойим жилмайиб ўтишарди. Унинг кўз олдидан ўтмишнинг соялари бирин-кетин ўтарди, бошлиқлар, хизматдошлари, қаҳвахонадаги ошналари, қариндош-уруғлари, ёшлигида газетадаги расмларидангина танийдиган машҳур одамлар, трамвай ҳамда автобус кондукторлари.

Шаҳар ташқарисидаги Кучуксувга қилган сафарларини эслади. Кўприкнинг олдида улар тиқин пароходга ўтирдилар. Бўш жой йўқ эди. Совуқ котлет, дўлма ҳамда пирожки солинган пакетларни қўлда ушлаганча тикка туришга тўғри келди. Пароход Кучуксувга келиб тўхтаганда йўловчиларнинг ярми тушиш тараддудига тушишди. У ҳам трапдан хотини билан гаплашиб, кўз уриштирганча одимлаб борди. Кўксув ариғи яқинидаги ўтлоққа жойлашишди. Гиламчаларни солиб, қаҳва қайнатишди. Ушанда Нуртен ўн тўрт, Йилмаз эса тўққиз ёшда эди. Болалар ариқ бўйида турли рангдаги тошларни теришарди. Соат ўн бирда ҳаммалари жам бўлиб, котлет, дўлма ҳамда пирожкилар тўкиб ташланган дастурхон атрофига ўтиришди. Овқатдан кейин яна қаҳва ичишди. Сўнг, у бошига костюмини буклаб қўйиб ухлаш учун ётди. Оҳ, ўшандаги унутилмас, ажабтовур туш! У тушни айни ўша Кучуксувда, овқатдан кейин уйқуга кетганда кўрганди. Ёнгинасида хотини, болалари. Тасодифни қарангки, айни ўша куни унинг тушига яъни, бола-чақалари қуршовидаги оила бошлиғига, канселярияда столи унинг столи қаршисига қўйилган ҳамкасабаси Xандон кирибди. Ҳатто ҳозир ҳам ўша тушни эслаганда юраги орқасига тортиб кетади.

Тушига Xандон иккаловлари шўх-шодон гаплашганча қайиққа ўтираётганлари кирибди. Унинг қўнғир сочлари шундай гўзалки, бели эса хипчагина Xандон деганда, ҳамманинг оғзининг суви бекорга қочмасди-да, ўзиям. Мана шу париваш қулоғига кўнглини ийдирадиган гапларни шивирлаганча, пинжига суқилиб борарди.

Бемаъни тушдан таъби хира бўлган Рафиқбей анчагача ўзига келолмади. На хотини тутқазган қаҳва, на мактабдаги қўшиқларини хиргойи қилаётган Нуртеннинг чуғурлаши, на Йилмазнинг ўпичлари унинг аввалги хуш кайфиятини қайтаролмади. Боз устига, оила аъзоларини чулғаган шод-хуррамлик уни бундан бешбаттар жиғига тегарди. Нега энди унинг тушига фақатгина сўрашиб юрадиган, шунда ҳам ҳатто ҳафталаб гаплашмайдиган аёл кирди экан-а? Аслида уларнинг гаплашадиган гаплари ҳам йўқ! Келиб-келиб шу хотин унинг тушига кирибди-я, тағин денг, шундоққина ёнида хотини, болалари борлигига қарамай қайиқда учиб, унинг бошини айлантиришига нима дейсиз? Кейинчалик, у ўзининг ўшандаги асабийлашгани сабабларини англаш учун бу ҳақда бот-бот хаёлга толарди: бу аҳмоқона туш кўрганиданмиди ёки бевақт уйғонганлигиданми, балки Xандон билан бўлган сайр фақат туш бўлгани учун алам қилгандир.

Нозимахоним уни овқатга чақиргани келди. Рафиқбей худди уйқудан уйғонгандек чўчиб кетди. Ташқарига қаради: шаҳар чироқлар оғушида чароғон эди. Xона эса қоп-қоронғи. Қаранга, у тун бостириб келганини пайқамабдиям!
— Болалар келишдими?—деб сўради хотинидан.
— Қачонлар келишган эди. Дастурхон атрофида сизни кутиб ўтиришибди.
— Соат неча бўлди?
— Салкам тўққиз, бугун овқат ҳам бирмунча кечикди.
— Негадир овқат егим кедмаяпти, Нозима.
—Ўтакамни ёрмасангиз-чи? Сизга нима бўлди? Мундай очиқ-ёриқ гапирсангизчи, ахир?
— Ҳеч нарса, ҳечқиси йўқ.

Рафиқбей ўрнидан турдида, хотини билан пастга йўналди. Нуртен билан Йилмаз дастурхон атрофида овқатланиб ўтиришарди. Рафиқбей энди мум тишлаб ўтиришни ўзига эп кўрмади. У дастлаб Йилмазга мурожаат қилишга қарор қилди:
— Xўш, қаерларда дайдиб юрибсан?

Йилмаз тарелкадан офтобда куйиб, қоп-қорайиб кетган юзини кўтариб:
— Клубга бордим,— деди.— Эртага матчга кетаман.
— Қаёққа?
— Бурсуга.

«Бурсуга, Нозима айтган аёлнинг олдига эмасмикин, ишқилиб?»—дея ўйлади Рафиқбей. Афтидан, онасига ҳам ўғлининг Бурсуга дамбадам қилиб турадиган сафари ёқмайди, шекилли.
— Ўғлим, — деди она. — Балки, яхшиси, бормай қўя қоласанми-а?

Йилмаз ўз характерини кўрсатиб қўймоқчи бўлди шекилли, атайин баланд овозда:
— Нега энди?! Нега энди ҳамма бориши мумкину менга мумкин эмас экан? — деди.

Суҳбатга Нуртен аралашди:
— Ойи, унинг ишларига аралашиб нима қиласиз. Ёки ўғлингизни командадан ҳайдаб юборишларини хоҳлайсизми?
— Албаттада —дея унинг гапини маъқуллади Йилмаз. — Командада менсиз ҳам иккита марказий ҳужумчи бор. Менинг боролмай қолишимни тўрт кўзлаб кутиб туришибдй. Эй йўқ, унақаси кетмайди!

Овқатдан кейин Рафиқбей яна ўз хонасига кўтарилдида, ойна қаршисидаги креслога чўкди. Нуртен унга қаҳва келтириб берди. Қизи унинг олдига ликобни қўяётганда Рафиқбей кўз қирила уни кузата бошлади. Қизини, соҳибжамол, дейиш мумкин эди. Баланд бўйли, шаффоф кўзли, оқсариқдан келган. Катта-катта бинафша гулли кўйлаги ҳам ўзига жуда ярашган. Аммо-лекин, ёши йигирма саккизга кириб қолган бўлса ҳам, ҳамон турмушга чиқмаганди. Дарвоқе, бунинг қандай аҳамияти бор? У ўзини қаттиқ ҳаяжонлантирган имзосиз хатни эслади. Xатда, хусусан, Нуртен кексайиб қолган пулдор киши билан дон олишишини, у билан ҳашамдор ресторанларга бориши ҳамда машинада шаҳар ташқарисига сайр қилиши ҳақида ёзилган эди. Аввалига Рафиқбей хатни хотинига кўрсатишни эп билмади, лекин кунлардан бир куни азонда, соат бешларда юрак санчиғидан уйғониб кетиб, чидаб туролмадида, хотинини ҳам уйғотиб бор гапни айтиб берди. Шуниси ажабланарлики, Нозимахоним бу хабарга ўта хотиржам муносабат билдирди.

«Қизчанинг душманлари кўплигини билмайсизми, ҳар балони тўқийверишади. Бу ерда тушунмайдиган ҳеч нарса йўқ?!»— деди у лоқайдлик билан ва ўша заҳоти яна ухлаб қолди. Бундай жавобни эшитгач, у ҳам хотиржам тортди.

Қўшни хонадан жаз музикасининг овозлари эшитилди. «Қизим радиони қўйди, шекилли», — тўнғиллади Рафиқбей ва тентакларча ўзи билан ўзи гаплашаётганига жилмайиб қўйди. Нуртен радиодан жаз музикаси тинглаяпти. Йилмаз каравотда ётганча спорт журналларини варақлаяпти ва ўзини рақиб дарвозасига пушкадек тўп киритаётган футбол қироли, деб тасаввур қилиб оҳиста суюняпти. Нозимахоним ошхонада идиш-товоқ ювиш билан банд.

Рафиқбей ҳамон ўзини танг аҳволга солиб қўйган саросималик ҳиссидан қутулолмай гаранг эди. У денгиз сатҳида жимирлаётган чироқларга қараганча, бугун эрталаб бўлган воқеани хотинимга қандай қилиб айцам экан, деб ўйларди. Юрагини босиб турган оғир юкдан халос бўлиш учун ҳозир айцамикин ёки ҳали ётишгандами? Гапни нимадан бошласайкин? Аксига, миясига ҳеч нарса келмасди. Балки, яхшиси, ҳаммасини бир бошдан гапириб бергани маъқулдар.

Эрталаб, Рафиқбей одатдагидек канселярияда пайдо бўлиши биланоқ, ҳамкасблари унга жиддий, шу билан бирга ғамгин қарашаётганини сезди-ю, лекин бунинг сабабини билолмади. Тушга бориб юрагини бахцизликнинг оғир ҳисси қамраб олди. Бу ҳис қай томондан келишини билолмай доғда эди. Кейин уни директор ҳузурига чақиришди. Директор стулга ўтиришни ишора қилди, Рафиқбей ўтиришдан бош тортди. Шунда директор ўрнидан туриб, деярли мажбуран уни ўтказди. Бирмунча вақт улар бир-бирларига сўзсиз тикилиб қолдилар. Бир оз титроқ овозда директор Рафиқбейнинг бенуқсон хизмати билан ўзини кўрсатганлиги, шунинг учун ҳам дам олишга тўла ҳуқуқлилиги ҳамда ўртоқлари уни ҳеч қачон унутмасликлари ҳақида баландпарвоз нутқ ирод қилди.

Ҳаммасини қандай бўлган бўлса шундайича гапириб бериш керакмикин? Балки, хотини ҳам худди ўзига ўхшаб аввалига нима гаплигини англаб етмаса керак. Бу янаям яхши! Эри энди ишламаслигига аста-секин кўниккани дуруст ёки яхшиси, умуман, ҳеч нима демаган» маъқулмикан? Эрталаб одатдагидек уйдан чиқиб кетиб магазинма-магазин тентиса, оғайниларининг олдига бориб гап соца, шохлари тарвақайлаган дарахт тагига жойлашган севимли қаҳвахонага кириб ўтирсада, кечга томон уйга қайца-чи? Йўқ, бўлмайди. У умри бино бўлнб хотинига ёлғон гапирмаганди. Энди нима мақсадда алдаши керак? Ахир касални яширсанг, «ситмаси ошкор қилади-ку! Яхшиси, эрталабгача сабр қилиш керак. Тун даҳшатли, эрталаб қуёшнинг ёрқин нурлари таъсирида ҳаммаси бутунлай бошқача таъсир кўрсатади. Шундай қарорга келгач.у ниҳоят тинчланди. Яна қулоғи шанғиллаб, кўз олдидан ўтмишдошларининг чеҳралари ўта бошлади. Ёрқин, ҳаяжонлантирувчи, дам қувончли, дам қайғули, лекин шу билан бирга кўнгилга ором берувчи эсдаликлар худди охири йўқ кинофилмдек бирин-кетин ўтиб борарди.

У креслодан турганда, уй сокинлик оғушида эди. Барча хоналар қоп-қоронғи эди. У кўчага қаради, бошқа уйларда ҳам чироқ ўчганди. Фақатгина денгизда олис нурлар милтиллаб турарди. У девордаги соатга қаради —тунги уч бўлганди. Рафиқбей ҳовлига чиқди. Қия очиқ эшикдан ўғлининг хурраги эшитиларди. Унинг ҳеч қандай аёл билан алоқаси йўқ. Нозима ҳаммасини ичидан тўқиб чиқарган. Эртага болакай Бурсуга борадида, худо билади, мазкур матчда қанча ажойиб тўп ураркан. Тўсиқ ортида Нуртен ухламоқда. У қизига қараш учун ичкарига кирди. Балки, кўйлак, туфли, атирлар тушига кираётгандир. У ҳақдаги миш-мишларнинг ҳам ҳаммаси уйдирма! Бировларга юмалоқ хат ёзишдек ярамас одат борда дунёда. У оҳиста ётоқхонага кириб борди. Нозимахоним каравот четида ёнбошлаб ётарди. У яна қайтиб чиқди-да, ҳамма хоналарни айланиб чиқди. Деразаларни беркитди, газ плитанинг кранларини текширди, кулдондаги кулни тўкди. Кейин узоқ вақт деразадан тун қаърига тикилиб қолди. «Эртага, демак, айтаман»,— деб шивирлади у. Унинг хотини ва болалари осойишта уйқу оғушида эдилар. Уларнинг чеҳраси хотиржам эди. У оҳиста ва шарпасиз хонама-хона юрганча, ухлаётганларнинг чеҳрасига қарарди. Ётоқхонага қайтиб киргач, у костюмини ечдида, табуреткага ўтирди.

Қалбининг чуқур қаъридан қайноқ тўлқин кўтарилиб келмоқда эди. «Балки, шунинг ўзи бахтдир», — деб ўйлади у. Қизи, ўғли ва хотини ухлаётган унинг уйи — туннинг туганмас дарёсида сузиб кетаётган кема демакдир. Эртага эрталаб, қуёшнинг дастлабки нурлари билан бирга улар янги қирғоқда бўлишади.