OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифСафар Кокилов
Асар номиАйб дўстимнинг дўстида…
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Сафар Кокилов
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм3KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/10/08
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Айб дўстимнинг дўстида…
Сафар Кокилов

Ҳар кунги одатимни канда қилмай, газета сотадиган киоскадан янги газета олиб варақладим. Не кўз билан кўрайки, тўртинчи бетда бир ёзувчи ошнам тўғрисида ярим бетлик мақола чиқиб турибди-да. Киоскадан узоқлашмай, газетани ютоқиб ўқишга тушдим. Оббо, дўстим-эй! Қойил, қойил! Молодетс! Газетада унинг янги китоби чиқиб, китобхонлар қўлига теккани ҳақида ёзилиб, сўнг муаллиф китоб ичидаги ҳикояларга шарҳлар ёзган, умуман роса мақтаган эди. Гўё менинг китобимни мақтагандек роса хурсанд бўлиб кетдим. Озгина гина ҳам қилдим. Ахир, яхшими-ёмонми борди-келди қилиб юрардик, китоби чиқиб аллақачон китобхонлар қўлига тегибди-ю, мен энди, яна тағин газетадан билиб ўтирсам-а. Яна ўзимга «ҳай» бердим. Дўстларда гина бўлмайди. Тезликда ҳали уйдан чиқмасдан бориб уни табриклаб келаман. Дўст деган отимиз бор-а. Такси ушлаб уникига учдим. Еттинчи қаватга ҳаллослаб чиқиб, қўнғироқни узоқ босиб турдим. Дўстим ҳовлиқиб эшикни очди ва мени кўриб:
– Ҳа, тинчликми? – деди.
– Ўзингдан сўрасак, тинчликми ёки ... – дедим уни кулиб бағримга босарканман, – Э, дўст ҳам шундай бўладими. Мен яқин дўст бўлатуриб янгиликларни кўчадан, газеталардан ўқиб билсам-а. Табриклайман-э...

Мен унга газетани узатиб, тўртинчи бетни кўрсатдим. У газетани қўлимдан шошиб олдида бундай кўз югуртириб, бирдан кўзи олайиб кетди:
– Нима? Э, э, э ... Ҳали ...

У шундай деганча апил-тапил кўча кийимларини кия бошлади.
– Ҳа, ҳа, тинчликми? – ҳайрон бўлиб қолдим.
– Мен ҳозир, – деганча у уйдан отилиб чиқиб, зинапоядан пастга қараб ўқдай отилиб тушиб кетаркан менга қарамасдан бақирди:
– Узр, ҳали китобим чиққани йўқ...

Мен изидан анграйиб қолдим...

Сўнг эшитсам, у газетадаги бир дўстига китоби ҳақида ўзи тақриз ёзиб, «номингдан чиқаравер» деб тайинлаб қўйган экан. Дўстимнинг дўсти тушмагур сал шошибди...

Мен дўстимга ишонаман.

Айб дўстимнинг дўсти-да...