OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифСафар Кокилов
Асар номиБош айбдор ким? (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Сафар Кокилов
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм11KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/10/08
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Бош айбдор ким? (ҳажвия)
Сафар Кокилов

Президиум раиси мажлисни очиқ деб эълон қилди ва биринчи масала юзасидан маърузачи Камгап Камсухановни минбарга таклиф этди.
– Ўртоқлар! ... Биз квартал охиридаги натижаларимизни кўриб чиқиб шундай хулосага келдик. Хўш-ш... – Камсуханов кўзойнагини тақиб, аввал залда ўтирганларга кейин қўлидаги қоғозларга кўз югуртиб олдида, давом этди:
– Биринчидан, манови ишларимиз мана бундоқ, ановилари эса ундоқ бўлди.

Кўрсаткичларни олдинги кварталдагига таққосласак на ундоқ деб бўлади, на бундоқ. Аҳвол мана шунақа. Менимча, бу ишларнинг шундоқ бўлишида ўртоқ... қоровулдан тортиб, ҳалигидай, хаммамизнинг айбимиз бор, шунингдек Фалончиевнинг хам. Ишга совуққонлик билан қараган.Буни шундай қолдириб бўлмайди ўртоқлар. Хуллас, менинг гапим тамом. Саволлар бўлса, марҳамат.

Залдагилар жим ўтиришарди.
— Савол йўқ, ўтиринг, – деди раис ва ўрнидан туриб мурожаат қилди:- Шу масала бўйича яна гапирадиганлар борми? Хўп, ундай бўлса ўртоқ Фалончиевдан эшитамиз. Қани, марҳамат. Сиз бизга айтингчи, нега ишларингиз ундоқ, мана бундоқ эмас?...
— Ҳурматли ўртоқлар! – деб, президиум аъзоларига бурилиб нутқини бошлади минбарга чиққан тепакал, лаби дўрдайган Фалончиев: – Ҳаммаси тўғри. Юз фоиз тўғри. Агар Эсласангизлар шу масалани шахсан ўзим бир неча марта кўтариб чиққанман. Талабномаларим ҳам бор. Бу ишларнинг шундоқ бўлишида мен шахсан Пис... Пистончиевни айбдор деб ҳисоблайман. Ҳа, ҳа. Бундоқ қилиш керак дедим, индамади. Ундоқ қилайлик дедим, индамади. Ишга қизиқмайди. Ўзидан ундоқ қилайлик, бундоқ қилайлик деган ташаббус чиқмайди. Мана натижа. Эндиги ойдан бу масалани конкрет ҳал қилиб олмасак яна ишимиз шундоғлигича қолаверади. Чора кўриш керак, ўртоқлар...

У жим бўлиб бир раисга, бир залга қаради. Залда бирданига шовқин бошланди. Ҳеч ким туриб саюл бермади-ю, лекин... ҳар бири ўзича; биров ундоқ деса, биров бундоқ деди. Фалончиев виқор билан минбардан тушиб залдаги одамларнинг ўртасига бориб ўтирди. Раис президиум аъзолари билан узоқ маслаҳатлашгач минбарга Пистончиевни чақирди. Оҳори тўкилган қора папкасини қўлтиқлаб хўппа семиз Пистончиев пилдираб минбарга чиқиб келди.
– Азиз ўртоғлар! Ҳамкасблар! – чийилдоқ овоз билан гап бошлади у – Инсонда ўз-ўзини ҳимоя қилиш инстинкти бошқа ҳайвонларга қараганда кучли ривожланганлигидан у ўзига бирор айб қўйилса, қутилиш учун онгли равишда сабабини дарров бировдан қидириб, ўшанга ағдаришга ҳаракат қилар экан. Буни «самазашита» дейди. Докладчи ҳам, музокорага чиққанлар ҳам ундоқ деб, бундоқ деб ўзларини оқлаб кетдилар. Тўғри.Ундоқ деганда хам, бундоқ деганда ҳам қисман айбим йўқ эмас. Бўш баёвмиз. Лекин бу дегани ҳамма айб менда дегани эмас-да, ахир. Ўртоқлар Вабошқаларов ишда сусткашлик қилса менда нима айб. Ҳали ундоқ қилиш керак, ҳали бундоқ. Мен эса бир ўзимман. Инсоф борми ўзи? – У қизишиб кетди-да, президиумда ўтирганларга қўлини пахса қилиб бақирди: – Сизлар ўзи

қаёққа қараётибсизлар? Ундоқ бўлса ҳам Пистончиев, бундоқ бўлса ҳам Пистончиев. Ие. Бу қандай гап ўзи? Вабошқаларовчи? Шундай одам борлигини биласизларми? Заҳарига ойлик олаёттан эканми? Марҳамат қилиб тортсинда ўз аравасини. Мен... – у бир зум тўхтаб қолди, кўзларига ғилтиллаб ёш келди: – Мен, мен... Нима, менинг жоним темирданми? Ундоқ дейсизлар, бундоқ дейсизлар. Ҳар мажлисда мен айбдор. Фақат боғланганди урари эканда?! Йўқ, мен амамнинг бузоғи эмасман. Бўлди. Тамом...

Бирдан зал ғувиллаб, ўтирганлар орасида шов-шув бошланиб кетди. Бири ундоқ, бири мундоқ дейишарди. Раис столни тақиллатиб, залда ўтирганларни тартибга чақирган бўлди.
— Жим, ўртоклар, жим! Мажлис бу бозор эмас. Ҳой... Тўғри, сизни ҳам тушунамиз,– деди Пистончиевга қараб: – Лекин ишдаги камчиликларни кимдандир сўраш керакми? Керак. Шундоқ экан сўраймизда нега ундоқ нега бундоқ эмас деб. Бўпти ўтиринг. Одам деган ҳар нарсага ҳафа бўлавермайди. Бу иш. Ишда эса иссиқ-совуқ гаплар бўлиши табиий...
— Эй-й,–Пистончиев жаҳл билан қўлини силтаб, минбардан тушиб кетди. Раис яна президиум аъзолари билан узоқ пичирлашиб қолди. Залда ўтирганлар ҳам ғовур-ғовур гапга тушиб кетишди.

Раис столни тақиллатди.
– Ўртоқлар! Гапирадиганлар бўлса марҳамат! Хўш-ш?! Йўқми? Ана шу-да. Минбарга чиққингиз келмайди, ўтирган ерда бозор қиласиз. Жим. Қани, Вабошқаларов борми бу ерда? – раис залга аланглаб қаради: – Ўх~хўў. Вабошқаларов! Бир четда ўтириб ухлаётибсизми дейман. Бу ёққа чиқингчи. Нима гап ўзи? Ишни на ундоқ қнласиз, на бундоқ қиласиз. Мажлисларда эса охирида ухлаб ўтирасиз...

Кўзлари қизарган Вабошқаларов ранги бўзариб, лапанглаб минбарга чиқди. Дўпписини олиб бошини қашлаган бўлди. Чуқур хўрсинди. Залда ўтирганларни энди кўраётгандек ҳайрон бўлиб узоқ тикилиб қолди.
– Гапиринг-да энди. Нега вақтни оласиз? – деди президиум аъзоларидан бири унинг туришидан ғаши келиб.
— Нимани гапирай?
— И-э. Осмондан тушгандай бўласиз-а. Бир нима денгда. Ундоқ денг, бундоқ денг. Ахир протоколга бир нарса ёзишимиз керак-ку...
— А?! Ха-а... Шунақами? Нима ҳам дейман. Эшитдик. Тўғри. Юқорида айтилган барча гапларга мен ҳам қўшиламан. Ишнинг чатоқлашишида бош айбдор Фалончиев экан. Чора кўриш керак, ҳиёлимда...
— Оббо, сиз ўзингиз ҳақингизда гапирсангиз-чи
— Нега энди? Докладчилар ўзи ҳақида гапирмади-ку?! Фалончиев айбдор дейишди, шекилли. Ҳа, айтмоқчи, қоровул...

Гап қоровулга ошиб кетди. Баҳс уч соат давом этди.

Вабошқаларов қоровулни айблади, қоровул Фалончиевни Фалончиев Пистончиевни, Пистончиев яна Вабошқаларовни... ва ниҳоят, раис соатига қараб шундай деди: – Ўртоқлар! Биринчи масала жуда жиддийлигидан мана беш соатдан бери ундоқ деб, бундоқ, деб тортишиб ётибмиз. Натижа ёмон бўлмади. Ишимизга тўғоноқ бўлаётган бош айбдорнинг яширинча иш кўраётганлиги ойдинлашди. Эртага соат ўнда – мажлис. Кун тартиби – Бош айбдор ким?» Шуни аниқлаймиз ва...
— Шундоқ бўлсин. – деди залдан кимдир.
— Бугунги мажлисимиз кун тартибидаги иккинчи ва учинчи масала...
— Таклиф бор
— Хўш, хўш-ш?
— Индин ва ундан кейинги кундаги мажлисда кўрилсин.
— Шундай қиламизми, а? Ҳамма розими?
— Вой, кун кеч бўлди. Боғчага боришим керак...
— Уйга кечиксам, эрим уришади...
— Бир чекиб келайлик. Танаффус...

Раис столни тақиллата-тақиллата эълон қилди:
– Демак, эртага соат ўнда мажлис. Тема долзарб – «Бош айбдор ким» Ҳамма тайёрланиб келсин...

Аҳли зал чапак чала-чала эшик томон югуришди.