OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифСафар Кокилов
Асар номиЧурра (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Сафар Кокилов
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм52KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/10/08
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Чурра (ҳажвия)
Сафар Кокилов

Кечқурун. Хонада ўрта ёшлардаги пакана, қилтириқдай тепакал Тўлабой билан гавдалик, семиз гажакдор хотини Хипчагул телевизор томоша қилиб ўтиришибди. Ўртадаги хонтахта устида бир-икки бўлак нон ва чойнак-пиёла. Ҳар замон Хипчагул чойнакдан пиёлага қуйиб ичаётгани – доғ сув. Тўлабой телевизорга қараганича сўрайди:
– Кампир. Шундай қилиб кечқурун рўза тутамиз шекилли-а?!
– Бугун овқат емаймиз, дедим-ку. Доғ сув билан қотган нон ҳам бўлаверади. Чиданг. Одамлар бир ой рўза тутишади-ю. Сиз ҳам чиданг, ахир. Иккинчидан, мени ҳадеб кампир, деяверманг. Нима, кўзингизга шунчалик қари кўриняпманми?
–Йўғ-э, хотинжон. – Тўлабой хотинга қараб. – Ҳали қиздай-сан. Лекин шу, кўнгил сал озгандай бўлди-да. Қорин очиққанда калла ҳам ишламай қоларкан, кампиржон, э-э, хотинжон.
– Ҳе, алжимай, кетинг, чет элларда одамлар ҳафтасига бир кун оч юрармиш. Ҳам соғлиққа фойда эмиш, ҳам чўнтакка. Чиданг сиз ҳам.
– Эҳ-ҳе-э. Уларга етгунча гап кўп. Биз энди ривожланаяпмиз. Унгача еб турайлиг-э.
– Йўк, йўқ. Айтдим-ку сизга. Ҳадеб гапираверасизми. Бугун бир сўм ҳам даромад бўлмади. Буромад ҳам бўлмаслик керак. Ҳалигина келишган эдик-ку. Яна пластинкани қайта қўяётибсиз-а, дадаси. – хотиннинг қоши чимирилди: – Анови солиқчи штраф қилиб кетмаганда, кечга қўй думбадан солиб, димлама қилмоқчи эдим. Насиб қилмаган экан. Чидайсиз энди.
– Ҳе, сен ҳам шу дўконингни ҳужжатлаштириб қўймадинг-да. Неча бор айтдим-а.
– Вой, доим шунақа бўлибдими? Бир адашиб келди-келди-да. Машинангнинг балони тешилиб, сарсон бўлгур. Ҳозир кўпчилик шунақа яширин дўкон очган-ку. Налог тўлашмайди, дадаси.
– Барибир бир кун қўлга тушади. Шундан кўра...
– Ҳе, ишингиз бўлмасин. Эртага насиб қилса бугуннинг ҳам ўрнини тўлдираман.
– Тўғри айтасан, хотинжон. Менинг ҳам кўнглим сезиб турибди. Тўлдирасан. Тур. Бирон нарса олиб кел-э.
– Ҳо-о, яна айнияпсиз. Етимингизни топибсиз. Мен кун бўйи дўконда оёқда тик туриб, бир сўмлаб топсам-у, бу киши ёти-и-иб есалар-а. Вой текинхўр-эй.
– Е. Е, хотинбой. Вақтида сен ҳам бизникини егансан. Райпода ишлаган вақтларим-чи. Вагондан юк туширганмизда, ҳар куни 5-6 килоллаб ўша туширган нарсадан уйга опкелардим-ку; шоколадми, конфетми, гуруч-шакар дейсанми. Эсингдан чиқдими? Энди ишга ярамай қолганимда ўзингникини миннат қиляпсан-а. Ҳе, қўй-э. Яхши эмас, ношукурлик. Бир пайтлар рўзғорни мен тебратганман-ку. Энди давр сен хотинларга тегиб қолди-а.
– Ҳе, ўтганни эслатманг. Энди фойдаси йўқ.
– Нима қилай, ахир. Соғлигим бўлса-ку, ҳали ҳам кўчага чиқиб кетардим-а. Дўконда ўтирай десам, рашк қилиб, қўймайсан.
– Тўғри-да. Кўзингиз ўтган хотиннинг кўкрагида, бир иршангласа дўконни текинга берворасиз. Ҳе, ўлмабди. Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ, дегани чин. Қўйинг. Сиз уйда ўтираверинг.
– На исиққа чидайсан, на совуққа. Бўпти-э. Тортишгандан на фойда. Ундан кўра тур, бирон тухум чақиб, қовуриб келақол-э, хотин.
– Ҳе, билганингиз овқат эканда. Бўлди-э. Яна гапирсангиз уришиб қоламиз.
– Е, шунақами? Ҳа, майли. Биз пас...

Улар жимиб қолишди. Телевизиорда она, фарзандлар тўғрисида телефилм бўляпти. Қараб ўтирган Хипчагулнинг кўнгли бузилиб, енги билан кўзини артади.
– Уф-ф. Бир қишлоқда туриб, биттаю-битта қизимни бориб қўролмайман. Ўзи ҳам келмай қолди. Анови зиқна қайнонаси юбормаётганда. Ўл-э. Мендан ҳам қаттиқ экан-э. Ҳой, дадаси. Қизимизни бир кўриб келмаймизми?
– Е. Шу тобда-я. Кеч бўлмадими?
– Вой узоқмас-у. Қишлоқнинг нариги чети, қанча ўзи. Бир қадам. Борақолайлик. Кундузи дўкондан бўшамайман, юринг.

Тўлабой девордаги соатга қаради.
– Соат ҳам 7 бўлибди. Борсак, яхши бўларди-я. Шу баҳонада қуданикидан қоринни заправка қилиб қайтардик.
– Оббо. Билганингиз қорин. Ўзим айтмасам, қизим бор демайсиз. Қандай отасиз ўзи.
– Қизингга нима қипти. Юргандирда ўзи билан ўзи. Бўпти. Юр, борсак борамиз. Мен машинани ёқай бўлмаса.
– Ҳе, нима керак. Бир қадам ерга бензинни исроф қилиб. Пиёда-пиёда, гангир-гунгур қилиб бораверамиз-да. Пискултура бўлади, дадаси...
– Бўпти. Сен нима десанг, шу-да, хотин жаноблари. Кетдик.

Эр-хотин кийинишиб, кўчага чиқишади.

Атроф қоронғи. Қишлоқ тош кўчасининг ҳар ерига қўйилган симёғочларда электр лампалари хира нур сочиб турибди. Осмоночиқ. Ой кўринмайди. Юлдузлар милтирайди. Тўлабой олдинда, орқада Хипчагул – кетишяпди.

Кўчанинг бир қоронғироқ жойида катта кўлмак сувга дуч келишади.
– Тўхта. Сув бор экан. Кимдир томорқасига сув қуйиб, кўчани ҳам бостириб юборибди-да. Чуқурга ўхшайди. Бу ердан ўтиб бўлмайди. – дейди Тўлабой энгашиб кўлмакни текширган бўларкан.
– Вой, энди нима қилдик. Яқин қолвуди-я.
– Нима қилардик. Кечиб ўтамиз-да. – деб Тўлабой оёғини ечиб, почасини шимара бошлади.
– Ҳе-э, мен сувга тушолмайман. Бодим бор-ку. Почкам ҳам оғрийди.
– Ҳе, сени қара-ю. Почканг оғриса, машинани миниб чиқиш керак эди-да. Қўймадинг-ку. Ҳалиям қайтиб бориб, машинада келақолайлик.
– Эҳ-ҳе, қўйинг-э. Ана, кеп қолдиг-у. Дадаси, яхшиси ўзингиз мени кўтариб ўтказақолинг.
– Сени-я?! Е. Қандай қилиб?
– Шундоқ елкангизга миниб оламан. «Хў-ўп» деб ўтказиб қўясиз. Келинг энди. Бир кўтарсангиз кўтарибсиз-да. Шунча вақтдан бери сизни кўтариб юрибмиз-ку. Ўлмаган бизнинг жонимиз...
– Майли-куя. Лекин мазам йўқ-ку. Ўзинг биласан...
– Ҳе, ордона қолсин. Сизнинг шу баҳонангиз ҳам доим ўзингиз билан. Нима қиламиз бўлмаса.
– Ҳа, майли. Кел, кел. Лекин айтиб қўяй. Сен ҳозир аввалгидан ҳам семиргансан. Тағин...
– Вой, ундай деманг-э. Кўзингиз тегади-я. Ўзи шундайига ҳам анча эт олдириб қўйдим. Қани, энгашинг...

Тўлабой сал энгашди.
– Кел-чи.

Хотин «ё пирим» деб, эрининг бўйнидан қучоқлаб, белига сакраб миниб олди. Тўлабойнинг бели майишиб, гандираклаб кетди. Кучаниб, сув ичига бир қадам ташлаб кирган эди-ки, қорнидан пасти қаттиқ оғриб, бир нарса ичкаридан «тирт» этиб йиртилгандай бўлди. Тўлабой «вой» деб, чўккалаб қолди. Оғриқдан кўзи тиниб кетди. Хотиннинг оёғи сувга ботди.
– Вой, нима бўлди? Юринг энди. Ҳозир сувга йиқиламан. – деб Хипчагул эрининг бўйнига баттар ёпишди.
– Туш. Туш дейман. Вой, қорним. – деб ингранди Тўлабой.
– Вой, бир пастда-я. Дарров нима бўлди? Ҳе, сизни қаранг-у, – деб хотини сувга шалоплаб тушди; – Вой, вой, бунча совуқ, – деганича югуриб, орқага қайтди.

Тўлабой ҳали ҳам сув ўртасида букчайиб турарди.
– Дадаси, чиқинг энди, – деди Хипчагул йўл четига ўтириб, калишини ечиб, сувини тўкаркан: – Қаерингиз оғрияпди?
– Қорнимдан пасти. Чуррам, чуррам ёрилиб кетди-ёв. Қаттиқ оғрияпди. Вой, вой...
– Оббо, неча бор айтдим сизга. Шу ўлгурни олдириб ташланг деб. Ўн йилдан бери ошқовоқдай осиб юрасиз-а.. Ҳе, савил қолсин. Энди нима қиламиз?
– Вой. Вой. Им-м-м. Уйга қайтмасак бўлмайди.

Тўлабой сувдан чиқиб, букчайганича уйи томон бир-бир босиб юра бошлади.
– Уф-ф. Вой, жоним. Қаттиқ оғрияпди.
– Энди қайтамизми, дадаси?
– Ҳе, бу аҳволда меҳмонга бориб бўладими. – деди Тўлабойнинг оғриқдан афти бужмайиб. Хипчагул эрининг туфлисини оёғи остига отади:
– Бўпти. Мановини кийиб олинг. Оёғингиздан ях ўтиб, қолгани ҳам шамоллаб қолмасин, дадаси...

Тўлабой букчайганча олдинда, орқада хотини секин-секин йўлда неча бор дам олишиб, уйга қайтишди, уйда Тўлабойнинг аҳволи баттар оғирлашди. Безовталаниб қолди: ётади, туради, ҳар замон «вой, вой, ўламан» деб қолади.
– Дадаси, одамни қўрқитманг-э. Олдинлари ҳеч бундай қилмасдингиз-ку.
– Авваллари чуррамни боссам ичкарига қайтиб кирарди. Энди қайтмаяпти. Каттариб кетган. Ёрилди шекилли. Дўхтир ҳам эҳтиёт бўлинг, деган эди. Ҳе, хотин-э. Ҳаммасига сен айбдорсан. Мана ниятингга етдинг. Энди ўламан. Қутиласан, мендан.
– Вой, ундай деманг. Мен нима қипман. – Хипчагул йиғлаган бўлади.
– Нима қипман дейсан-а. Машинани миниб борганимизда-ку шунча гап йўқ эди. Яна тағин устимга миниб олганинг-чи. Эшакка мингандай...
– Аста миндим-ку, дадаси. Ман қайдан билибман.
– Ҳе, минмай ўл. Вой, вой, жоним. Энди ўламан. Уф-ф. Юрагим тўхтаб қолаётир. Им-м-м...
– Вой, ундай деманг-э. Сиз ўлсангиз, мен нима қиламан. Одамни қўрқитманг, дадаси.
– Қутуласанда мендан. Пулларингни қучоқлаб ётаверасан. Кўнглинг тусаб қолса, ўша пулларингга мендан тузук эр ҳам сотиб оласан. Каттасидан. Вой, вой-эй...
– Оғзингизни ел олсин-эй. Ундай деманг-эй. Сизсиз менга пул ҳам керакмас, машина ҳам. Сиз ўлманг, дадаси. Ҳали яхши бўласиз. Бирон чораси бордир. Нима қилай, айтинг. Нима қилай?
– Вой, вой, қорним. Ўл қил. Дард қил. Тез ёрдам чақир. Ҳе, онангни...

Хипчагул югуриб чиқиб қушни хонадаги телефондан «03»ни терар экан минғиллади:
– Ҳе, чурра бўмай ҳар нарса бўгур. Уф-ф. Энди яна чиқим бўладиганга ўхшайди-да. Чиқимнинг юзи қурсин-э. Э, худойим, мен қиламан ўттиз, сен қиласан тўққиз. Менда қасдинг борми ўзи? Гуноҳим нима? Қаёқдан ҳам шунинг устига миндим-а. Ҳе, қиз кўргани бормай мен ўлай. Алло. Тез ёрдам-ми бу?

* * *

Тез ёрдам бўлими. Навбатчи бошқарувчи хонаси. Стол устида журнал, телефон аппаратлари, микрофон. Оқ қалпоқ, халат кийган йигит эснаб ўтирибди. Ёнида яна бир фелдшер ниманидир ёзиб ўтирибди. Телефон жиринглайди. Бошқарувчи гўшакни олади:
– Да, тез ёрдам эшитади...

Сўнг бирдан бақиради:
– Яна сенмисан? Қўй трубкани. Ҳе, аҳмоқ. Ҳозир бориб, қулоғингни кесаман.
– Ким экан? – дейди ёнидаги фелдшер ёзувдан бош кўтариб.
– Ҳе, бир ёш бола. Ҳалитдан бери 5 марта телефон қилди.
– Нима дейди?
– Ўйнаяпти-да. Мушугим касал бўлиб қолди дейдими-эй. Тез ёрдам юборинг эмиш. Вой ахмоғ-эй...

Шу пайт яна телефон жиринглайди. Бошқарувчи гўшакни олиб, тингламасдан бақиради:
– Қўй, деяпман сенга, трубкани. Қўясанми, йўқми. Роса жонга тегдинг-ку. Ҳе... башаранг қурсин. Падарингга лаънат, тарбия кўрмаган. Ҳозир борсам кўзингни ўяман-а. Қўй трубкани...

У шундай деб гўшакни шарақлатиб жойига қуйди.
– Уф-ф. Жуда жонга тегдида. Буларга тез ёрдам ўйин бўлиб қолган-а. Анови куни ҳам биттаси шундай деб, роса ўннатди. Сигиримиз хомиладор, туғаяпди. Тез келинглар дейди.

Бироз ўтмасдан яна телефон жиринглади. Бошқарувчи гўшакни олсамми ёки йўқми дегандай бироз ўйланиб қараб турди-да, гўшакни кўтарди:
– Да, тез ёрдам эшитади. А?! Е. Е. Йўғ-э. Опа, опа. Бақирмай гапиринг. Сўкинманг-э. Ким сўкинди? Йўғ-э. Биз сўкинмаймиз. Сизни эмас. Мен эмас. Опа. Хўп, хўп. Кечирасиз. Оббо. Опа, биз сўкинмаймиз. Бошқа ерга тушгандирсиз. Ҳа, бу тез ёрдам. Бўпти. Айтинг. Нима хизмат бор? Беморнинг исми-шарифини айтинг...

Телефоннинг у томонида Хипчагул бақиради:
– Алло. Бу тез ёрдамми? Е. Вой башаранг қурғур-э. Ҳой, кимни сўкаяпсан? Нега сўкиняпсан? Халитдан бери тилпон киламан, гўшакни кўтармайсан. Энди эса ўзингдан-ўзинг сўкинасан. Хой бола, ўзингнинг кўзингни ўйиб қўймай тағин. Нима, онангнинг уйида ўтирибсанми? Ҳой, бу тез ёрдамми ўзи? Ҳа, шунақа бўлсин. Бизга скори керак. Тез ёрдам. Бўл тез, Ҳе, сандақа...
– Айтинг опа. Беморнинг исми-шарифи, ёши.
– Тўлабой Валиев. 48 ёш. Олмазор, 18-уй. Тез юбор. Тез, тез бўл...
– Беморга нима қилган?
– Ҳой, эзма чурук. Нима қилганини келиб биласан. Тезроқ юбор, духтурингни.
– Опа, касалига қараб мутахассис юбораман-да. Акушерка юборайми, бўлмаса?!
– Йўқ. Вой, эрим туғмайди. Чурраси оғриб қолди. Чурра духтурини юбор-э.
– Чурра? Чурра духтур?
– Ҳа, ҳа. Қисилиб қолди. Ёрилиб кетган. Тез юбор, деяпман. Ҳе, эзилмай ўл-э.
– Хўп, опа, хўп. Бақирманг-э. – деб бошқарувчи гўшакни тарақлатиб қўйди:
– Товба. Бунча бақирмаса бу хотин. Е, чурра бўлса чуррада. Кўричак эмас-ку, вахима қилгали. Тавба.

Бошқарувчи журналга ёзиб бўлиб, ёнидаги фелдшерга кулиб қаради:
– Чуррага бориб келасизми?

Фелдшер бурнини жийиради:
– Ҳе, йўқот-э. Жанжалкаш хотинга ўхшайди. Боргандан сўнгёқамдан олса-я. Анови янги келганни юборақол, иш ўргансин. Бизга бирон тузукроғи тушса, қарашасанда. Даромад бўладиганидан...
– Гап йўқ. Эрийсиз-да. – деб қўйди бошқарувчи ва олдидаги микрофонга гапирди:
– Фелдшер Олимов, ҳайдовчи Олтибоев чақириққа чиқинглар. Шошилинч. Тез, тез. Бемор Тўлабой Валиев. 48 ёш. Олмазор кўчаси, 18 уйга. Тез боринглар...

Бироздан сўнг кўчага чиқаётган тез ёрдам машинасига қараркан деразадан бақирди:
– Ҳой, Олтибоев, тез-тез, ҳайданг. Бемор оғир. Оббо, бунинг имиллаб ҳайдашини қаранг. Ҳе, Тошбақаев-эй. Кечикиб боравер-чи, кунингни кўрасан.

* * *

Тўлабойнинг ҳовли эшиги олдига тез ёрдам келиб тўхтади. Ёшгина, қилтириқдай фелдшер катта чамадон кўтариб тушди. Эшик олдида Хипчагул қовоғидан қор ёғиб турарди.
– Вой-бў-ў. Намунча кеч келяпсизлар. Бир соат бўлди-ю чақирганимга. Кута-кута касал ҳам ўлиб бўлди-ку...

Духтур тўхтаб қолди.
– А? Ўлди? Ҳе, бечора-эй. Дарди оғир экан-да. Начора. Биз ҳам хизматдаги одам. Чақириқлар кўп. Навбат билан келяпмиз-да... – деб изига қайта бошлади.
– Ҳой, қаёққа? – Хипчагул унинг олдини тўсди.
– Ҳа, энди ўлган бўлса, начора, амма. Бандачилик...
– Е, нега ўлади? Оғзингизни ел олсин-э. Эрим тирик. Кута-кута ўлса нима бўларди деяпманда. Ҳе, товба. Ана уйда ётибди. Кўринг-э...
– Э-э, шундай демайсизми, амма. Одамнинг капалагини учирдингиз-ку. Қани бошланг. Кўрсатинг беморни.

Фелдшер билан Хипчагул уй ичига киришди. Каравотда ғужанак бўлиб ётган Тўлабойнинг оёқ учига ўтирган фелдшер унинг елкасидан тортди.
– Амаки, қани менга қаранг-чи. Нима бўлди?
– Ҳе, маза қочди-э, духтур. Вой, вой...
– Нега қочади? Қаёққа қочади?
– Билмадим, духтур. Тўсатдан шундай бўлиб қолди. Тўғриси бу илгаритдан бор эди. Дўхтурлар анақа деган. Халиги. Провострон пахамошин гришами-эй, дейишган эди-да...
– Ҳа-а. Гриша эмас, грижа денг. Чурра-да. Дабба ҳам дейишади. Хўш, хўш. Кейин-чи?
– Ўшаним аввал майда эди. Бирдан каттариб, оғриб қолса бўладими. Қисилдими, ёрилдими, билмадим. Ёмон оғрияпди-да, духтур. Ёрдам қилинг...
– Ўзидан-ўзи бўлмагандир. Бирон оғир нарса кўтаргандирсиз-да?

Тўлабой хотинига қарайди. Дўхтурнинг орқасида турган Хипчагул «айтманг» деб, қўли билан ишора қилади.
– Ҳа, бир оғир тўнкани кўтараман деб эдим.
– Оббо, сиз-эй. Нима керак эди шу. Тинч юрмайсизми. Мана энди ўзингиз қийналяпсиз. Сизга қўшилиб мана, аммам безовта. Мен овора, Олтибоев овора. Ҳе, сизни қаранг. Бунинг бари харажат, ахир...
– А? Харажат? – деб сесканиб тушди Хипчагул.
– Ҳа-да. Давлатнинг бензини кетяпди. Машинага запчас, дори-дармон дегандек. Ҳе, сизни қаранг-у. Ҳай, майли. Қани кўрайлик-чи. – деб духтур Тўлабойнинг иштонини пастга тортмоқчи бўлади. У икки қўллаб липпасига ёпишди:
– Э-э. Дўхтур. Уят бўлади-э.
– Ҳа? Е. Кўрмасак қандай даволаймиз. Ечинг иштонни...
– Ҳе, нимасини кўрасиз. Чурра-да. Ҳой, хотин сен қарама, қўрқасан. – деб Тўлабой ноилож иштонини қўйворди. Хотини лабини буриб тескари ўгирилади. Дўхтур иштонни тушурмасдан, резинкасини чўзиб, энгашиб иштон ичига қарайди.
– Ўх-хў. Чуррамисан, чурра-ку. Тарвуздай бўлиб кетибди-я.
– Илгари носкадидай эди.
– Энди буни оператсия қилинмаса, бўлмайди. Сизни касалхонага олиб кетаман.
– Дўхтур, аввал бирон укол қилмайсизми? Жуда оғрияпти. Чидай олмайман.
– Ихм. Қилсак ҳам бўлади. Бўпти. Ҳозир. Ҳозир, – дўхтур сумкасининг ичини титкилайди. Сўнг Хипчагул опага қаради.
– Опа. Мабодо сизда бир марталик шпритс топилмайдими?
– Йўқ. Нимайди?
– Ҳе, шу акамга бир укол қилай дедим-да.
– Ўзларингизда бўлмайдими?
– Ўзимизда бор-ку-я. Лекин мана бунақа, кўп марта ишлатиладиган. Игнаси ҳам ўтмас, учи қайтиб қолган-да. Акани қийнайдими дейман...
– Йўғ-э, бир марталикдан қилинг-э. – дейди Тўлабой кўзини ола-кула қилиб.
– Бир марталик шпритс ўзимда бор, лекин пулликда. Биров-яримнинг ҳожатини чиқараман деб аптекадан сотиб олганман...

Фелдшер шундай деб, бир Хипчагулга, бир беморга хижолатомуз қарайди.

Хипчагулнинг қоши чимрилди:
– Вой, вой, нима деяпсиз. Дўхтур. Тез ёрдам бепул-ку?!
– Ҳа, тўғри, хизматимиз бепул. Лекин шпритс пулликда, амма. Ўзимники-да.
– Ҳе, укол қилинг-э, дўхтур. Тез бўлинг, оғрияпди. Хотин, пулини бер-э. – деди Тўлабой оғриқдан афти бужмайиб.
– Бўпти. Қилинг уколингизни. Пулини оласиз. – Хипчагул зарда билан бир эрига, бир дўхтурга қараб жеркинди. Дўхтур чўнтагидан шпритс чиқарди. Сўнг яна сумкасини титкилай кетди. Излаганини тополмади шекилли, яна Хипчагулга қаради:
– Амма. Сизларда оғриқни қолдирадиган Аналгинми ёки Нош-пами топилмайдими?
– Ҳе, аммаламай ўл-э. – Хипчагул бақирди: – Нима деяпсан ўзи? Ҳамма дори ўзимдан чиқса, сени чақириб нима қиламан? Нега келдинг доринг бўмаса?
– Ҳе, қизишманг, амма. Қизишманг. Ҳеч нарсамиз бўлмаса ҳам барибир керакмиз. Ҳеч бўлмаса текинга касалхонага обориб ташлаймиз-ку. Такси билан борсангиз фалон пул. Биз эса текинга...
– Обор, обор, ўша болнитсангга. Тез бўл. Дадаси туринг, юринг. Ўша ёққа борайлик. Бундан фойда йўқ. Тез ёрдам эмиш тағин. Дориси бўмаса, шпритси йўқ. Ҳе, ўл-э...
– Хотин, юролмайман. Ўзиники бўлса ҳам укол қилсин. Вой. Вой, жоним...
– Ҳой, духтур, ўзингда бўлса қил-да. Нега бақрайиб турибсан. Оласан пулини. Бўл. Қил уколингни. – деб яна бақирди Хипчагул ва ёқасидан бир даста пул чиқариб, битта 200 сўмликни фелдшер олдига ташлади: – Ма, захаринга ол. Тез қил, уколингни...
– Хўп. Хўп, амма. Сиз қизишманг. Ҳаммаси яхши бўлади. Ҳозир укол қиламиз. Акамиз тинчийди-қолади. Ҳозир, ҳозир...

Фелдшер йигит шундай деб, чўнтагини узоқ ковлаб бир ампула дори чиқарди. Укол қилди. Сўнг сумкасини тезгина йиғиштириб:
– Қани, кетдик бўмасам, амаки. Касалхонага боргунча оғриқ ҳам босилади. Юринг, – деб Тўлабойнинг кўлтиғидан силтаб кўтарди. Тўлабой «вой, вой»лайди. Хипчагул билан фелдшер йигит Тўлабойни судрагандай қилиб тез ёрдамга чиқариб ётқизишди.
– Ҳе, сал ўзингизни тутинг-э, дадаси. Уф-ф. Ҳе, чуррангиз ҳам қурсин-э. – деб Хипчагул эрининг ёнига ўтирди.

Тез ёрдам йўлга тушди.

* * *

Атрофга туннинг қора тўни ёпилган. Осмонда юлдузлар милтирайди. Йўлда зоғ йўқ. Ҳайдовчи аллақандай ашулани хиргойи қилиб, машинани секин-секин ҳайдаб кетмоқда. Фелдшер мудрайди. Бемор инқиллайди. Хипчагул безовта. Ҳайдовчининг елкасига туртади: – Хой, шопир. Қовоғаридай ғўнғилламасдан, аравангни тезроқ ҳайда. Эрим безовталанаяпди.
– Айтиб қўйинг, тинч ётсин. Ҳали узоқ. – дейди Олтибоев орқасига қарамасдан, бепарво оҳангда.
– Е, нима деяпсан ўзи? Сенга тез ҳайда деяпман. Мунча тошбақага ўхшаб имиллайсан.
– Ҳайдаётибман-ку. Яна қандай ҳайдай. Бунча бақирманг-э, кар эмасман...
– Ҳе, Тез ёрдамга ўхшаб ҳайда-да. Эримнинг аҳволи оғирлашяпди, ахир. Бу юришингда касалхонага етгунча бемор ўлади-ку. Ҳайда. Ҳайда тезроқ.
– Бақирманг, бақирманг. Ҳайдаганим шу. Нима, сизнинг эрингизни деб, энди авария қилайми.

Фелдшер кўзини очиб, ҳайдовчига қарайди.
– Нима гап?
– Ҳе, бу опамга менинг ҳайдашим ёқмай қопти.
– Ёқмайди-да. Тошбақа. Тез-тез ҳайда деяпман сенга. Ҳе, шопир бўлмай ўл-э, – деб ҳайдовчининг елкасига муштлайди. – Агар эримга бир нарса бўлса, бўйнингни узаман. Тез ҳайдасанми, йўқми?
– Ҳе, нега урасиз. Ҳайдаяпман-ку. Тавба. Сирена-мигалкани ёқиб қўйган бўлсам. Олтмиш тезликда учиб кетаётган бўлсам. Яна қандай ҳайдай? Роса жанжалкаш экансиз-ку. Чидамасангиз ана, таксида боринг-э...
– Тезроқ ҳайданг, Олтибоев. Жанжални кўпайтирманг. Беморнинг аҳволи оғир. – деди фелдшер ҳам ҳайдовчига таъна оҳангида.
– Дўхтур, ўзингиз биласиз, кечаси яхши кўрмайман. Унинг устига орқадаги балоним йиртиқ. Ҳайда десангиз ҳайдайвераман-ку. Лекин жавоб бермайман.
– Ҳайданг-э. – деди фелдшер ва яна кўзини юмиб, мудрай бошлади.

Ҳайдовчи бироз тезликни оширди. Кўпам юрмасдан бирдан машина силкиниб-силкиниб тўхтади.
– Ҳа, яна нима бўлди? – деди фелдшер.
– Бензин тугади. Эрталаб бергани 5 литр эди, тугади-да.
– Вой, нега тугайди? Скорида ҳам бензин тугайдими? Энди нима қиламиз? Ярим кечада, ярим кўчада қоламизми? – деди шанғиллаб Хипчагул.

Бемор эса ингранади.
– Бошқа илож йўқ, опа. Бензин тугади-да. Энди итариб борамиз. –деди фелдшер машинадан тушаркан.
– Энди бу кўргулик ҳам бормиди менга?

Хипчагул ва фелдшер орқада, ҳайдовчи ёнбошда, «Тез ёрдам»ни итариб жўнашди. Хипчагул тош йўлга қоқилиб-суриниб кетяпди.
– Ҳе, шопир, бўлмай ўл-э. Бензинини тўлдириб юрмаса, машинаси бузуқ, бўлса. Тағин кўр бўлгурнинг кўзи ҳам кўрмас экан. Кимга керак бундай шопир?!..
– Ҳой, опа. Оғзингизга қараб гапиринг. Ҳақорат қилманг. Мен бу ерда 40 йилдан бери ишлайман. Бензинни кам берса, мен айбдорми? Қанча гапингиз бўлса, ана заправкачига айтинг. Менга берса юраман, бермаса ётавераман...
– Ҳе, ҳамманг қўшмозор бўл-э. Агар эримга бир гап бўлсин-чи. Кўрасанлар мендан...

Улар бир ерга келиб тўхташади.
– Шу уйда бензин сотишади. – деди ҳайдовчи йўл четидаги бир уйни кўрсатиб.
– Сотса бориб опкел-да. Нега бизга айтаётибсан. – деди Хипчагул.
– Бепул бермайди-да.
– Ҳе, пул демай ўл. Эси-дардинг пул.

Хипчагул ҳайдовчига пул узатади.
– Ма. Ол. Тез бориб кел. Ҳе, шопир бўлмай ҳар нарса бўлгур.
– Опа, менга миннат пулингиз керакмас. Бензинни опкелсам, сиз учун, эрингиз учун опкеламан.

Фелдшер пулни Хипчагулдан олиб, ҳайдовчига ўзатади:
– Мана. Боринг энди Олтибоев. Гапни кўпайтирманг. Пулини бераяпди-ку.

Ҳайдовчи тайсаллаб турган эди, Хипчагул бақирди:
– Ҳой, борасанми-йўқми? Ҳозир бошингни уриб ёраман... Оғзингдан қонинг келгур...

Шофёр югуриб кетди.
– Опа, буларга ҳам қийин-да. Бензинни ўлчаб беришади. Эҳтиёт қисмларни ўзлари ёнларидан олишади.
– Бўпти. Эртага бош ҳакимга кираман. Керак бўлса юқорига ёзаман. Нима деган гап бу? Товба. Тез ёрдам ҳам шунақа бўладими-я.
– И, и. Ундай деманг, опа. Бош ҳакимга асло кирманг. Шикоят тушурдинг деб, мени ҳам, ҳайдовчини ҳам ишдан ҳайдади. Жон опа. Ҳозир иш топиш... – фелдшер Хипчагулга ялина бошлайди.

Хипчагул жаврайди. Бемор инқилайди.

Бироздан сўнг ҳайдовчи бензин опкелиб, машинага қуйди. Тез ёрдам яна йўлга тушди.

* * *

Қабулхона. Навбатчи жаррох беморни текшириб кўряпди.
– Хўш-ш, акам. Демак бундай. Чуррангиз каттариб, қисилиб қолибди. Энди уни оператсия қилмасак бўлмайди.
– Бошқа иложи йўқми, ука? Оператсиядан ўлгудай қўрқаман-эй. – дейди Тўлабой ингранар экан.
– Йўқ. Бошқа иложи йўқ. Қўрқманг. Жуда осон. Аввал наркоз бериб, ухлатиб ташлаймиз. Сўнг ўйғониб қарасангиз, чуррангиз йўқ-да. Қалай, зўрми? Ана шунақа. Жуда осон. Ҳеч қўрқманг.
– Ҳе, йўғ-э, йўғ-э. Наркоз берманг, жон дўхтур. Наркоздан ҳам қўрқаман. Худо кўрсатмасин, тағин ухлаб қолиб сўнг бутунлай ўйғонмасам-а. Йўқ, йўқ. Бўмайди...
– Бошқа йўли йўқми, духтур. Эрим тўғри айтаётибди. – деб гапга аралашди Хипчагул; – енгилроқ, камхаржроқ, йўлини қилинг-э.

Жаррох бироз ўйланиб турди.
– Хўш-ш. Умуман олганда йўли бор. Лекин озроқ харажати бор-да.
– Духтур, илтимос, ўша йўлини қилинг. Сўнг эриймиз. А, нима дединг, хотин, – деди Тўлабой хотинига мўлтираб қараркан.
– Оббо. Дарров эришдан гапирманг, дадаси. Духтур беминнат ёрдам ҳам борми ўзи-а? – деди Хипчагул бир эрига, бир хирургга қовоғини уйиб.
– Е, е. Хазиллашдим, опа. Дарров рангингиз ўчмасин. Биз бепул, беминнат хизмат қиламиз, опажон.
– Ҳе, яшанг, ука. Шундай демайсизми?! Духтурлар орасида ҳам яхши одамлар бор, хотин. Мана кўрдингми?

Хипчагул лабини буриб, эрига ўқрайиб қараб қуйди.
– Ҳа, шундай, шундай. Лекин ишимизнинг яна бир нозик томони бор эди-да. Айтмасам бўлмас. – деди жаррох.
– Хўп, хўп, айтинг, духтур. Фақат тезроқ ёрдам берсангиз, бўлди. – деди Тўлабой.
– Бизга берилган оператсия материллари тугаб қолди. Бугун аксига олиб, роса кўп оператсия қилдик-да. Энди сизни оператсия қилиш учун баъзи нарсалар кам қолибди. Шуни нима қилсак экан?
– Биз қаёқдан биламиз, нима қилишни. Сиз биласиз-да, духтур. Нима қилиш керак эди? – деди Хипчагул унга ёмон қараб.
– Айтмасам ҳам бўларди-ю, лекин бурчим. Агар ўша нарсаларни тунги аптекадан опкеламан десангиз, эрингизни бугун оператсия қиламиз. Агар йўқ десангиз, оператсия эртага қолади-да, опа.
– Вой. Вой, духтуржон. Эртага деманг. Эртагача ўламан-ку. – деди йиғламсираб Тўлабой.
– Эртагача ўлиб қолмайдими бу?! – деди Хипчагул ҳам ранги ўчиб.
– Наилож. Бизда йўқ-да. Бўмасам-ку...
– Ўлсам ўлиб бўлдим бу духтурларнинг нағмасидан...
– Опа, сиз қизишманг. Мен бўладиган гапни айтдим. Йўқни йўндиролмайман. Эртага ўзимизнинг аптекачи келади, сизга бепул дори-дармонларни оламиз. Унгача сабр қиласиз-да, ака. Начора.
– Йўқ, йўқ. Айтинг, духтур, нима керак. Опкелади. Опкеласан-а, хотин. Ёки мени ўлсин деяпсанми? – Тўлабой яна Хипчагулга мўлтираб қараркан.
– Ҳе, айтинг. Нима керак? Опкеламан. – деди Хипчагул зарда билан.
– Ҳе, яшанг, опа. Эрингизни яхши кўришингиз кўзингиздан кўриниб турибди. Молодетс, опа. Пул топилади, эр топилмайди. Қарашинг. Хўш-ш, бўмасам, – духтур чўнтагидан қалам чиқариб стол устидаги бир бўлак қоғозга ёза бошлади; – Так, бизга тикиш учун игна, жарохатни ювиш учун 1 литр тоза спирт, боғлаш учун 10 та бинт, 10 метр дока, новокаин керак бўлади. Хў-ўш, яна, яна... Ҳе, бўпти. Шуларни опкелиб беринг, қолганини ўзимиздан қиламиз. Сизга ёрдамимиз...
– Товба. 10 метр докага кафан бичса бўлади-ку. Бунча дока нега керак? – деди Хипчагул қовоғини уйиб духтур берган қоғозга тикиларкан: – Бунинг пули ҳам анчагина бўлса кераг-а, духтур?!..
– Хотин, мен сенга пул керак бўлади, олгин деган эдим-ку.
– Вой олганман. Лекин етармикан деяпманда, дадаси. Уф-ф...
– Етади, опа, етади. Етмаса ёздириб қуясиз. Эртага олиб келаман десангиз бераверади, опа. Аптекачи яхши одам, инсофи бор. Ўзимиздан...

Тўлабой инқиллайди:
– Тезроқ бор, хотин...

Хипчагул қабулхонадан чиқа-чиқа эрига хумрайиб қараб, тўнғиллади:
– Ҳе, чурра бўлмай кетинг-э. Энди бир тийинлаб йиққанимни шу ерда ўғрига урдираман, шекилли. Уф-ф. Емай-ичмай йиққан эдим-а. Ҳе, мен ўлайин қиз кўрмай. Тинчгина уйда ўтирсанг бўлмасмиди, дейдиган одам йўқ...

Навбатчи жаррох хамширага буюрди:
– Опамиз дориларни опкелгунга, сиз беморни тезликда оператсия хонасига чиқаринг. Тез-тез бўлинг. Анови шогирдимни ҳам чақиринг. Қани, югуринг...

Хамшира Тўлабой ётган ғилдиракли каравотни итариб жўнади.
– Қизим, аҳволим жуда оғирми? Духтур, тез-тезлаб қолди – деди Тўлабой кўзлари ола-кула бўлиб.
– Вой, сиз қўрқманг, амаки. Хализамон свет ўчиб қолиши мумкин. Духтур ўшанга шошяпти.
– Э-э, шунақами? Бу свет ўлгурни сувга тўғон қуриб, олади дейишади. Ўчиб қолавериши нимадан экан-а... Бизда ҳам ҳар эрталаб ёки кечқурун ўчиб қолади-да...
– Бунисини билмадим-у, лекин анови куни электрчилар каттасининг отаси кўричагини олдиргали келганида ҳам ўчиб қолган эди.
– Э-э, шунақами? Оббо... Ҳарқалай шам бордир, қизим.
– Борликка бор-ку-я, лекин оз қолганда. Шунинг учун шошилмасак бўлмайди...
– Ҳай аттанг, билганимда хотинимнинг дўконидан бир жуфт шам олиб келардим-а.

Хамшира Тўлабойни шифтига катта товоқдай электр чироғи осилган хонага киргизиб кетди...

* * *

Бир хафтадан сўнг. Тўлабой билан хотинини эшик оғзида ўша жаррох кузатяпди. Умидворлик билан Тўлабойнинг қўлига қарайди. – Хайр, бўмасам. Мана, ака, чуррадан ҳам қутилдингиз. Энди эхтиёт бўлинг. Оғир нарса кўтарманг, ака. Бизга хизмат бўлса келиб туринг...
– Вой, худо асрасин-э. – дейди Хипчагул кўкрагига туфлаб, – кел деманг-э.
– Оғир нарсанинг ўзига ҳам айтиб қўйинг, духтур, осилмасин. – дейди Тўлабой жаррохга кўз қисиб.
– Ҳе, ўлмабсиз. Айтманг дегандим-ку. – деб хотини ерга қарайди.
– Бўпти, ука. Хайр. Рахмат...

Улар духтур билан хайрлашиб, қайтишди.
– Мана, хотин. Бир хафта ётиб ўн йиллик чуррамдан ҳам қутилдим. Сен устимга чиқмаганингда ҳали ҳам осилиб юрарди-я. Хе, яшавор, хотин.
– Ҳе, чуррангиз ҳам қуриб кетсин-э. Тийинлаб йиққан пулларимдан айрилдим-ку.
– Е, айтганча, духтурга чой пули бердингми?
– Йўқ. Бермадим. Ҳе, ўлмабди. Роса талади-ку. Лампочка дейди олади. Совун дейди олади. Ремонтга ёрдам деди, бердим. Қандайдир дорини ўзимдан қилдим деб олди. Бўлди-да. Яна нима ҳақи қолди бизда. Бермайман-э.
– Йўғ-э. Хизмат ҳақи бериш керак эди. Эриймиз деган эдик-ку.
– Ҳе, қўйсангиз-чи. Ўзи айтди-ку, хизматимиз бепул, беминнат деб.
– Яхши қилмабсан. Жуда ширин сўз экан. Бериш керак эди. Ҳалиям бўлса, бериб келақол. Яна ишимиз тушиши бор, хотин... Бор. Бериб кел...
– Ҳе, ўлмабсиз. Билганингиз бер, бер. Йўқ, бермайман. – деб хотини эрининг елкасига хазиллашиб бир туширди.

Тўлабой «Вох» деб чўккалаб қолди.
– Ҳа, яна нима бўлди?
– Вой. Вой. Яна ўша жой... Яна чуррам чиқдими, дейман. Қаттиқ урдинг-да, хотин – у чотини ушлаб инқиллайди. – Энди бу томондан тушганга ўхшайди. Вой жоним...
– Ҳе, қўйинг-э, дадаси. Бир урганга-я. Ўлмаган бизнинг жонимиз. Энди нима қиламиз? Яна қайтайлик бўлмасам...
– Вой-эй. Янами?
– Нимаям қилардик. Сиз чуррадан мен йиққан пулимдан қутилмагунча кетмаймиз бу ердан, юринг. Ҳе, ўлмабсиз...

Улар яна касалхонага қайтишади. Шу пайт қабулхона эшигидан югуриб чиққан жаррох билан хамшира уларни кўриб тўхташди:
– Э, хайрият-э. ҳе, яшанг, ака. Кетиб қолибсизми деб изингиздан чопаётган эдик. Келдингизми? Қани ичкарига юринг...

Эр-хотин хайрон:
– Е, духтур. Қаердан билдингиз қайтишимизни. Э, фолчи бўлинг-э.
– Ҳе, ака, биламизда. Биламиз. Қани ичкарига юринг. Тезроқ юринг.
– Уф-ф. Яна оператсия қиласизми-а? – дейди инграниб Тўлабой.
– Ҳа. Бошқа илож йўқ. Ичингизда қайчимиз қолиб кетибди, ака. Ўзи битта эди.
– А?!

Эр-хотин оғзи очилиб, қотиб қолишди.