OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифСафар Кокилов
Асар номиГапдан ўт чиқди (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Сафар Кокилов
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм2KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/10/08
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Гапдан ўт чиқди (ҳажвия)
Сафар Кокилов

У катта хонага кириб, икки букилиб, қимтинибгина деди:
— Айтмай дедим-у, ҳеч ичимда сақлай олмадим. Бари сизга кўнглим яқинлигвдан, сизга камоли ҳурматимдан. Буни қаранг, Тунов куни анови Қобилов сизни сўккандай бўлиб гапирди-да... Ё тавба...
— Йўғ-э?!
– Ҳа, ҳа. Беш-олти кишининг ўртасида-я, тағин. Одамнинг оласи ичида деб шуни айтади-да. Шуни одам қилган сиз-ку, бўлмасам... укамдек деб юрасиз. Одамзод яхшиликни дарров унутар экан-да. Ана энди қорни тўйиб, эгасини тепаётибди, бу эшшак. Қўйинг, хафа бўлманг. Оғзидан чиқиб ёқасига ёпишсин. Садқаи сар... Айтмай дедим-у, яна чидай олмадим, десангиз. Эшитган қуяоққа ёмон экан-эй.„
— Ҳе, афсус...

У кичкина хонага қайтиб кириб гердайиб, деди:
– Ҳой, бола, сен ҳам юрибсан-да, акам бор деб. Сен одам танлашни билмас экансан. Кўр экансан. Сени кўргали кўзи йўқ экан-ку, акангнинг. Вой-бу-у... Ишга олганига ҳам афсус қилиб ўтирибди. Ишинг чатоқ... Айтмай дедим-у, яна ичимга сиғмай кетяпти-да. Сенга камоли ҳурматидан, билсанг агар. Тезроқ олдини ол. Устингдан иш қўзғотмаса гўрга эди...
– Наҳотки?!

Гапдан ўт чиқди.