OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифСафар Кокилов
Асар номиКимёвий ҳодиса (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Сафар Кокилов
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм3KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/10/08
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Кимёвий ҳодиса (ҳажвия)
Сафар Кокилов

Эшигининг орқасига «Ординаторская» деб ёзилган кенг хона. Ўртадаги столда қарама-қарши ўтирган қилтириқдай икки киши шошиб ниманидир ёзмоқда. Улар ҳозир бир нима содир бўлишини кутаётгандек, қандайдир овоз эшитилиши керакдек, бутун вужуди қулоққа айланиб, сергакланиб қолди. Хонадаги жимликни девордаги соатнинг имиллаб чиқиллаши бузарди. Ўтирганлардан аввал биттаси, сўнг иккинчиси «тақ» этиб, столга ёз ручкасини ташлади ва бир-бирига савол назари билан тикилиб қолишди.
– Эрирмикан-а?!
– Билмадим, ҳар қалай эриса керакда...
– Эрир-э?!...
– Ҳа, энди бу ёғи сизга боғлиқда. Ишловни яхши ўтказган бўлсангиз.
– Бу ёғини-ку қотирганмиз-а... Ҳатто кечанинг ўзидаёқ бироз қийшайгандай бўлди-ю, мен дарров ишни тўхтатиб, бугунга қолдирган эдим-да.
– Ха-а... Ундай бўлса, боплабсиз. Кеча қийшайган бўлса, бугун йиқилади.
– Билмадим, билмадим... Кеча кеча эди. Бугун эса яна қотиб қолдими, дейман-да. Мана соат ҳам 12 бўлди. Ҳалигача натижа йўқ...
– Ҳа, энди, эриш ҳам осон эмас-да. Тайёргарлик даври дегандек...
– Ўзиям... Жуда қаттиқ экан-да. Юмшатгунча, роса терлаганман... Эриш керак... Кўнглим сезиб турибди-я...
– Сизга ишонаман... Яна ярим соат кутайлик-чи... Сабрнинг таги олтин.
– Шундай-ку-я... И-э... Бу ёққа қаранг... Ана... Эрибди...
– Ха-а... Эрибди. Эрибди... Офарин сизга...

Оппоқ халат кийган бу икки киши севинчидан гўё кенг хонага сиғмас даражада бирдан «семириб кетишди». Бир-бирининг қўлини қисганича эшикдан тугун кўтариб келаётган «мижоз»га қараб тиржайишди...