OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифСафар Кокилов
Асар номиКонсилиум (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Сафар Кокилов
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм4KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/10/08
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Консилиум (ҳажвия)
Сафар Кокилов

Сигарет тутунга тўла катта хонада оқ халат кийган бир неча ўта жиддий қиёфадаги кишилар эрталабдан бери мунозора қилишади.
– Йўқ, йўқ. Мен ололмайман. Беморнинг дарди жаррохлик эмас. Уни терапевт олсин. – деди саккизинчи марта сўз олган жаррох Жовлиев.
– Е, нега энди? Бемор чисто инфектсионний-ку?! Тағин изидан ҳеч кими йўқ экан. Уни юқумли касалликлар бўлимига ётқизиш керак. Тамом-вассалом. – эътироз билдирди терапия бўлими бошлиғи хўппасемиз Қорбосдиев.
– Ҳеч қачонда. Беморнинг барча дарди ўпкасида-ку. Уни сил касаллар бўлимига ётқизиш керак. – деди инфектсионист пашша қўриётгандек қўл силтаб.
– Рентгентда сил белгиси кўрмадим. Дарди жигарида. У терапевтники. – деди ўнинчи марта тўнғиллаб Тўнғизбоев.
– Ҳечамда. Асли ҳамма гап юракдан. Уни кардиолог олақолсин. Палатаси бўшаб ётибди. – деди Қорбосдиев бошқаларга кўз қисиб.
– Причём бу ерда юрак. Беморнинг қорни таранглашган-ку?! Ясно. У жаррохларники. – деди қошини сузиб кардиолог Курраев.
– Ҳа, айтганча, яхшиси беморни реаниматсияга ётқизсак-чи?! – деди ниҳоят жаррох Жовлиев. - Ҳаммамиз навбат билан бориб кўриб турардик...
– Бекорларнинг бештасини айтибсиз. Ҳисобот-чи?! – деди мудраб ўтирган реаниматолог ўассолов бирдан чийиллаб. - Ўлимнинг ҳисоботи яна менинг бўйнимга тушадими? Йўқ, йўқ, бўмайди. Сил бўлса, фтизиатр олсин-да-э...
– Йўқ. Меники эмас. Инфектсионист олсин.
– Бемор терапевтники.
– Бекор айтибсиз, у кардиологники.
– Йўқ, у жаррохники...

Кун пешиндан оғди. Улар эса...

Ниҳоят эшик шиддат билан очилиб қабулхона хамширасининг бўғриққан юзи кўринди.
– Мумкинми?
– Хўш?! Нима гап?..

Ҳамма унга тикилди.
– Духтур, коридорда кечадан бери ётган беморнинг танасини нима қилайлик?
– А?!..

Консилиум иштирокчилари хамширага бир зум ҳайрат билан тикилиб қолишди. Сўнг юзларидан хайрат йўқолиб, ўрнига мамнунликка ўхшаган бир ифода пайдо бўлди.
– Ўлдими-эй?!
– Ҳе, бечора-эй...
– Ўзи жуда оғир эди-да...
– Ҳа-а. Начора, бандачилик...

Сўнг духтурлар бир-бирига қарашганича бир овоздан хамширага жавоб қилишди:
– Қаерга бўларди, ўликхонагада. Моргга...

Хамшира югуриб кетди. Хонада ўтирганлар ҳам секин қўзғолишди. Уй-уйига...