OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифСафар Кокилов
Асар номиМаъруза (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Сафар Кокилов
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм3KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/10/08
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Маъруза (ҳажвия)
Сафар Кокилов

Эрталабдан бери калласи хумдай, қорни мешдай Маллаев уйида. ўзи мағрурланиб «кабинетим« деб атайдиган, китобларга лиқ тўла бир неча жавон ва стол-стуллар билан тўлдирилган кичкина бир хонада эртага катта йиғинда ўқийдиган маърузасига тайёрланиб ўтирибди. Хотини кетма-кет дамлаб кираётган иссиқ кўк чойдан хўплаб-хўплаб, тарелкадаги "рачки" конфетидан чайнаб-чайнаб ишламоқда. Эртанги йиғинга юқоридан хам »катталар» қатнашади деган гап бор. Шунга яраша тайёрланмаса ҳам бўмайди-да, Олдида Ибн Сино, Навоий, Умар Хайём, Сухомлинский, Макаренко асарлари, Қуръони шариф, ҳадислар тўплами ва яна бир қанча китоблар у ер-бу еридан варақлари букланган ҳолда қалашиб ётибди. У оппоқ қоғозга ҳали у китобдан, ҳали бу китобдан керакли жойларини кўчирар ва баъзан ўзидан ҳам тўқиб, қўшиб ёзиб қўярди.

"...Ёш бола билан муомала қилганда қўполлик қилмаслик керак. Худди катта кишилар билан гаплашгандек эътибор билан гаплашиш керак. Чунки, ёш бола ўта таъсирчан, кўнгли нозик бўлади. Арзимаган бир гап ва харакат билан ёш боланинг асабларини ёшлиқдан майиб қилиб қўйиш мумкин. Шунинг учун...

Шу пайт хона эшиги очилиб иккинчи синфда ўқийдиган қизи кириб келди. У нималарнидир берилиб ёзаётган отасига қараб, гапирайми, йўқми деб бироз тараддудланиб турди-да, сўнг секингина деди:
– Дада. Математикамни кўриб беринг. Манови мисолни ечолмаётибман.
– Оббо...

Ахир ҳар лаҳза ганимат бўлиб, фикрлар энди жамланиб, иши юришиб турган вақтда бировнинг ҳалақит бериши ортиқча эди, албатга.

Маллаевнинг ранги бўзариб-қизариб кетди. Ёзувдан бош қўтармай, ўшқирди:
– Йўқол. Калламни ачитма. Иш қиляпман. Вақтим йўқ.

Қизи нима қилишини билмай йиғлаб юборди. Сўнг чиқиб кетди.

«Математика дейди-я. Бу ерда оламшумул гаплар битилаётган бир пайтда-я. Ҳе, садқаи сар йиғласа. Қиз бола йиғласа, кўзи қора бўлади...»

Маллаев яна фикрини жамлаб, илҳоми жўш уриб, маърузани ёзишда давом этди: «...яъни масалан ўткан алломаларимиз айтишларича ёш бола тарбияси ўта нозик масалаки...»