OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифСафар Кокилов
Асар номиЎзим эдим (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Сафар Кокилов
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм10KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/10/08
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Ўзим эдим (ҳажвия)
Сафар Кокилов

Бир порахўр ҳақидаги ҳажвиям босилиб чиққандан сўнг учинчи куни ҳар доим салом берсам аранг бошини қимирлатиб қўядиган ўўдайганов эрталабдан юзларидан табассум ёғилиб, пирини кўрган муриддай югуриб келиб икки қўллаб кўришди. Узундан узоқ соғлиғимни, ишларимни, уй ичдагиларни сўраб бўлгач, деди:
– Вой, сиз «молодес» эй. Боплабсиз-ку, боплабсиз. Қойил. Қани энди, ювмаймизми ҳажвияни. Гонорари қанча, гонорари?!...
– Ҳа, ювсак ювамиз-да. Гонорари келсинчи, – деб қўйдим. У қўлтиғимдан олиб идора ичкарисига юрар эканмиз, секингина сўради:
– Комилов. Бу, ҳалиги қуруғидан бўлсин деган гап бутун республика бўйлаб тарқалган гап. Буни аслида анови Эргаш Каримовга ўхшаганлар чиқарган. Ҳа, энди мен ҳам ҳазиллашиб айтиб юрардим-да. Тағин... Мен эмасми ўша?

Мен кулиб юбордим. У бир қизарди, бир бўзарди.
– Йўқ, йўқ. Сиз эмас. Ҳар қалай айнан сиз эмас...
– Хах-хах-ха-ха.. – У бирдан ёш болалардек қувониб, қаттиқ кулиб юборди – ўзим ҳам билувдим-а... Лекин роса боплабсиз. Офарин...

Кейин аста шивирлади:
– Ким ўзи ўша?...
– Буни энди сир. Гап эгасини топади...

Тушлик олдидан қўшни бўлим мудири кириб келди ва қўлимни қисди.
– Табриклаймиз. Боплабсиз. Оббо, сиз-эй, Комилов. Бунақа ҳунар ҳам бор эканда, а? Сиз чатоқ, чатоқ... Ишқилиб, мен эмасми?... – деди кула-кула.
– Йўқ. Сиз эмассиз, – дедим мен ҳам кула-кула.

Тушликда ошхонада овқатланиб ўтирсам, яна бир ҳамкасбим олдимдаги бўш стулга оҳиста чўкди ва ҳадиксираб деди:
– Комилов, анови «қорни катта», кичкина кабинетда» деганларингиз... Ишқилиб...
– Йўқ, йўқ. Сиз эмас.

Идора коридоридан кетаётсам, бўлим бошлиқларидан бири йўлимни тўсди:
– Комилович, жўражон. Бу ҳалиги «бурни узун, қулоғи супрадек» депсиз. Худо берган қусурлар бизда ҳам бор эди, акун...
– Сиз эмас, сиз эмас. У бошқа одам. – дедим-да, кета туриб ўйланиб қолдим. Сўнг бирдан ичимдан ҳурсанд бўлиб кетдим. Қийқириб юборгим келди. «Ўл-а. Питирлаб қолганини буларнинг. Ҳажвиянинг кучи ҳам мана шунда-да. Демак, нишонга тегибди. Боплаб ёзганимга энди ўзим ҳам ишондим. Ўлма, Комилов!...

Кечга яқин, иш тугашидан сал олдинроқ директор чақиртирибди. Кабинетига қисинибгина кирсам, у эшик олдида кутиб олиб қўлимни қисиб кўришди-да, ўтиришга таклиф қилди. Бир зумда столи устидаги қоғозларни титкилаган, тахлаган бўлди, сўнг менга қараб:
– Хўш, Комилов. Кечаги комиссия ишларингизни кўрдими? – деди.
– Ҳа. Кўрди. Умуман ишларимдан камчилик топгани йўқ. Лекин қидирса, тирноқ остидан кир чиқаверади-да. Кабинетнинг деворини чанг босибди – антисанитария деб кетишди. Ахир... – Мен кеча дабдурустдан касаба уюшма раиси бошчилигида идорамиздан бир-иккитаси кириб, менинг ишларимни тафтиш қилгани-ю, қилдан қийиқ ахтаришганини айтиб ташламоқчи эдим, директор столни тақиллатиб, мени тўхтатди.
– Ха-а-а. Ана шунақа-да, ўртоқ Комилов, – деди у бирдан кўзлари чақчайиб, овозини бир парда кўтариб: – Қидирса камчилик чиқади. Мана, сиз ҳам фаришта эмас экансиз-ку... Шундай бўлгач, нима қиласиз бирга ишлайдиганларга лой чаплаб. Нима, ишхонамизда яхши одам камми? Одам деган яхшиликни кўра билиш керак. Ана шулар тўғрисида ёзинг. Нима қиласиз...

Бирдан баданим музлаб, анчагача тилим калимага келмай қолди. Аранг ғўлдирадим:
– Ахир... Бу, ҳажвия... Ҳикоя-ку... Умуман ёзилган. Гап эгасини топади. Кимга тегиб кетган бўлса, энди тўғри ишлайди-да...
– Ука, – бирдан у яна мулойимлашди: – Ўзингиз биласиз, жамоамизда бешюзга яқин одам бор. Мен ахир ҳар бирини пойлаб юролмайманку. Сиз тушунинг. Мана, кеча мени юқорига чақириб, «сизда шундай одамлар бор экан, ана, ўзларингдан бирови ёзибди» деб, роса «тузлашди». Энди гап бундай. Талант яхши нарса. Ёзманг дея олмаймиз. Лекин яхши нарсалар ҳақида ёзинг, ёки бошқа касбдаги одамлар ҳақида ёзинг. Иложи бўлса, манзилини ҳам ўзгартириб... Ҳар қалай бир жамоада ишлаймиз. Яхши эмас. Қолаверса, мана ўзингизни ҳам текширганда камчилик чиқибди. Гапни тўғри тушунинг-у...

У роса бир ярим соат мени тергаб «насиҳат қилди. Гоҳ мулойимлашиб, гоҳ дағдаға қилиб гапирди. Негадир тилим танглайимга ёпишиб қолгандай эди. Кабинетидан чиқар эканман, сўраб қолди:
– Ҳа, айтганча, аслида, ўша ким ўзи?
– Ҳеч ким... – дедим елкамни қисиб: – Умуман олиб ёзганман. Ахир, порахўрлар кўп-ку?!

У менга бир зум тикилиб туриб, бирдан кулиб юборди:
– Вах-хах-ха-ха. Оббо, сиз-эй. Буни қаранг. Унда, ўзингиз экансизда ўша. А?! Хўппа семиз, тепакал... Вой, сиз-эй. Ҳеч маҳал ҳам киши ўзини ёзадими? Вах-хах-ха-ха... Хўп боринг. Мен энди юқоридагиларни ўзим тинчитаман. Ўзини ёзган экан дейман. Энди бундай иш қилмайди дейман. Тушунарлими? Шундай бўлсин. Қадамингизни ўйлаб босинг, а?! Боринг...

Директор кабинетидан ийланган теридай шалпайиб чиқдим. Қабулхонада ойтовоқдай бўлиб ўтирган секретар аёл қўлимга бир қоғоз тутқазди.
– Комилов ука, мана сизга «падарка»...
– Нима бу?
– Нима бўларди. Буйруқдан кўчирма-да. Ўз иш жойига совуққонлик билан қарагани учун иш ҳаққингиздан 20 фоиз жарима тўлаш ҳақида. Олинг.
– Ие. Нега энди? Бирданига жарима? Аввал огоҳлантирмасдан-а?...
– Хай, хай, хай. Тинчимаган Комилов-эй. Мажлисларда тортишавериб, олиб бўлгансиз-ку барисини, огоҳлантириш ҳам, хайфсан ҳам қолмаган. Эҳтиёт бўлинг. Эндигисида ишдан кетасиз. Ҳа, ёзувчи бўмай кетинг, укам. Нима қиласиз ўз бошингизга ғалва орттириб, тушунмайман. Ҳамма қатори тинчгинаюрмайсизми?!... Аммо-лекин боплаб ёзибсизда. Сизда талант бор. Ким эди ўша қуриб кетгур?...
– Ким бўларди?! Ўзим-да. Ўзим... – зарда билан эшик томон юрдим.
– Вой ўлмасам. Ановини қаранглар. Ўзи эмиш. Хах-хах-ха-ха...

Секретар аёлнинг қаҳ-қаҳаси қулоғим тагида анчагача жаранглаб турди.