OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифСафар Кокилов
Асар номиО-о, буюк, буюк…
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Сафар Кокилов
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм4KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/10/08
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





О-о, буюк, буюк…
Сафар Кокилов

Бўлимимиз фаолиятини ёритувчи бир деворий кўргазма тайёрладик. Пастроғида озроқ бўш жой қолган эди. Мен ўзим ёзган шеърдан,

    «Мустақил юрт одамлари соғ бўлсин,
    Қалби пок шифокорлар бор бўлсин»

дейилган бир бандини кўчириб, ёзиб қуйдим. Кўргазмани деворга илдик. Ҳаммага ёқди.

Бир неча кундан сўнг шифохонани текширгали келган туман раҳбарларидан бири бизнинг бўлимизга ҳам тўсатдан кириб келди. Янги арбоблардан. Калондимоғ. Чет эл машинасида юради. Илгари бензин қуйиш шохобчасида сотувчи бўлиб ишларди. Сўнг иш жойини хусусийлаштириб олди. Замона зайли билан ҳокимликда муовинлардан бирига айланди.

У бўлимни айланиб текширган бўлди. Камчиликлар топиб, тузатишни буюрди. Девордаги кўргазмани ҳам назардан қочирмади.
– Манови сўзларни ким айтган? Афтурини ёзиб қуйиш керак, – деб буйруқ берди. Бўлим мудиримиз мақтанди:
– Ўзимизда ишлайдиган бир духтуримизнинг сўзлари. Шеър ёзиб туради.

Бирдан раҳбарнинг кўзлари олайиб, қошлари чимрилди:
– Ним-ма? Қанақа духтур? Бунақа стендларга буюк кишиларнинг сўзлари ёзилиш керак. Тезда ўчиринг. Ўзгартиринг. Бир соатдан сўнг қайтиб келиб текшираман...

Бўлим бошлиғимизнинг ранги ўчиб, менга қаради:
– Энди нима қиламиз?
– Бир иложи топилар. Ўзимга қўяверинг, – дедим уни юпатиб.

Сўнг ўйлаб-ўйлаб, «билса – ҳазил, билмаса – чин» дедим-да, ҳалиги сўзларнинг тагига «Саппариано. Италян файласуфи», деб ёзиб қўйдим. Раҳбар жаноби олийлари бир сўзли экан, қайтиб келди. «Қани, нима дер экан» деб, ҳаммамиз юрак ҳовучлаб турибмиз. У ўқиди ва бирдан юзи ёришди:
– Ҳа-а. Э-э-э. Бу сўзлар италян файласуфининг сўзи эканми? Ана. Айтмадимми. Ҳе, сизни қаранг-у. Ўзимизнинг духтурники дейсиз-а. Оддий духтур шундай буюк гапларни айтаолармиди. О-о, бу италян файласуфлари жуда-а зўр бўлишганда. Қаранг-а. Гаплари нақд ҳозирги замон руҳида айтилган экан-а. О-о, буюк. Италян файласуфлари жуда буюк. Камиссар Каттани ҳам шулардан-да. А?! Кўрганмисиз?
– А?! Ким? – бўлим бошлиғи сўрашга журъат қилди: – Катани?
– Ҳа. Камиссар Каттани-чи. Микела Плачидо. Ҳе-э, ўлганда мен ҳам плачит қилганман. Ўҳ-ҳўў, мафияни роса қийратади-ку. Лекин барибир ўзини ҳам ўлдиришди-я. Зўр, зўр-да. У ёқда мафия ҳам зўр, файласуфлари ҳам буюк. О-о, буюк, буюк...

Раҳбар бўлимдан кўтаринки кайфиятда чиқиб кетди. Бўлим мудиримиз хурсанд. Биз эса ... кулиб қолавердик.