OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифСафар Кокилов
Асар номиОламшумул янгилик (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Сафар Кокилов
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм3KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/10/08
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Оламшумул янгилик (ҳажвия)
Сафар Кокилов

— Мамат бригадир уйига бир притсеп хашак туширибди...
— Қўйинг. Бу майда-чуйда гап.
— Сулаймон қоровул жамоа боғининг олмаларини ўзимники деб ҳар бозор чиқариб сотади.
— Буям майда-чуйда.
— Раимов-чи? Мудир бўлгандан бери фермадаги сара ҳўкизларни сотиб еб, ўрнига жайдарилардан тўлдирибди. Бу энди аниқ факт.
— Ҳе-э, нима қиламиз ўзимизни шармаида қилиб. Ишқилиб жойини тўлдирибди-ку. Майда- чуйда. Сиз менга шунақа гап айтинг-ки, оламшумул бўлсин.
— Жамоамизда ҳеч ким ишга қизиқмай қолди. Ҳамма ўзининг томорқасида...
— Уф-ф, жуда инжиқ экансиз-да. Шуям гап бўлди-ю. Нима, ойлик, маош бўлмагач, одамлар очидан ўлсинми, томорқасига ишлайди-да. Бунинг нимаси янгилик? Ҳаммага маълум гап-ку.
— Тракторчилар, ҳайдовчилар-чи? Жамоанинг машинаси ва тракторида «левак» ишлашади. Қанча бензин, солярка...
— Ҳа, энди, «запчаст»ни ўз чўнтагидан сотиб олгач, фойдаланади-да. Қўйинг, майда-чуйда гапларга парво қилманг, дедим-ку.
— Ҳе-э, сиз ҳам қўйинг-э. Мухбирман дейсиз, факт керак дейсиз. Айтганларимнинг барини майда-чуйда дейсиз. Тушунмай қолдим. Нима ҳам деймиз, биз ўзи майда одаммиз, билганимиз ҳам шуда. Агар сизга каттароқ гаплар керак бўлса, ана, раис бовадан – каттамиздан сўрай қолинг. Қаердан топаман дейсизми? Ҳў, ана, хўжаликнинг меҳмонхонасида, дам олиб, кун бўйи билярд суради...
— Нима, нима? Билярд? Йўғ-э? Раис билярд ўйнайдими? Зўр-ку. Э, сизни керанг-у, нега дарров шуни айтмадингиз? Ахир бу оламшумул янгилик-ку. Раис билярл ўйнаса-ю, сиз сскин гапирасизми? Ахир бу жамоа хўжалитада маданий-маърифий ва спорт ишлари беш дегани-ку. Эххе-э... тасаввур қилинг-а... Спорт майдонлари. Маданият уйи, футбол, шахматчилар клуби. Айни ҳозирги замон руҳида-я. Ана янгилиг-у, мана янгилик. Оламшумул янгилик. Вах-ха... Ҳе, яшаворинг, акам...