OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифСафар Кокилов
Асар номиҚабулхонада (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Сафар Кокилов
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм4KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/10/08
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Қабулхонада (ҳажвия)
Сафар Кокилов

Эшигига «ҳакимлар хонаси» деб ёзилган хонада навбатчи дўхтур креслога ястаниб олганича берилиб телевизордан футбол ўйинини томоша қиляпти. Асабийлашиб тез-тез сигарет чекаверганидан хона ичи тутунга тўла. Ўйин авжида. Дўхтур ҳар замон «ҳа бўл, чоп, теп» деб қийқириб қўяди. Хонага кириб келган ҳамширага эътибор ҳам бермайди.

-­ Дўхтур, ҳой, дўхтур. Қабулхонага бемор келди. Нима қилай?

Дўхтур икки кўзи телевизорда, қўл силтайди.

-­ Ўтқизиб қўй. Сўнг... ҳа, ҳа, ур, ур...

-­ Бемор қўшни тумандан экан.

-­ Ошир деяпман, ошир. Ҳа, теп. Унда ётқизма. Ўзларига бориб ётсин...

-­ Дўхтур, беморни ўзимизнинг тез ёрдамда олиб келишди-да. Бизнинг туманга меҳмонга келиб касалланиб қолганмиш.

-­ Ундай бўлса, ётқиз. Ҳе, калланг қурсин. Қаёққа тепаётибсан?..

-­ Изидан ҳеч ким келмабди. Дори-дармонларнинг ҳақини тўлашга пули ҳам йўқ экан.

-­ Ҳе, унда кутиб тур. Ўтқизма. Текинга қиладиган дори борми унга. Чоп, чоп...

-­ Аҳволи оғирга ўхшайди. Дўхтур, ўзингиз ҳам бир кўрасизми?

-­ Оғир бўлса, ётқизда. Нега қараб турибсан? Теп. Югур. Бор. Бошни қотирма, кўряпсан-ку, бандман, ­ деди дўхтур ҳамширага қараб жеркиниб. ­ Ошир бу ёққа.

Ҳамшира чиқиб кетди. Дўхтур бошидаги қалпоғини олиб тиззасига урди. У мухлислик қилаётган команда енгилаётган эди.

-­ Уф-ф. Ўйинни ҳам расво қилишди. Тренерни ҳайдаш керак. Аблаҳлар. Текинхўрлар...

Шу пайт яна ҳамшира қиз ҳовлиқиб чопиб кирди ва товушини баландлатиб деди:

-­ Дўхтур, дейман, дўхтур...

-­ Ҳа, нима? Намунча бақирасан? Қўясанми ўзи, йўқми? Бу ёқда ўзи ўйин расво бўлиб турганда...

-­ Дўхтур, бу ёқда бемор ҳам...

-­ Хўш? Нима бўлди? Ўтқиз дедим-ку?!

-­ Бемор ўлиб қолди...

-­ Ҳа, унда ётқизма. Қайтариб юбор. А?! Ўлиб қолди?!

-­ Ҳа, ўлди. Оғайинлари ҳам устига келиб қолишди. Жанжал қилишяпти. Дўхтурни чақир, дейишяпти. Нега биринчи ёрдам кўрсатмади, дейишяпти. Нима қилай? Дўхтур, нима қилай?

-­ Оббо. Бу ёғи ҳам расво бўлибди-ку. Мен-чи? Мен нима қилай? ­ деб дўхтур кўзлари ола-кула бўлиб ўрнидан туриб кетди. Ташқаридан одамларнинг бақиргани, тапир-тупур овозлар эшитилди.

-­ Дўхтур, сиз энди қочинг. Мана бу шкафга киринг...

Дўхтур дераза ёнига боради. Ҳамшира бақиради.

-­ Вой, қаёққа? У ёққа эмас, бу ёққа, вой, бу ер иккинчи қават. Дўхтур, ташламанг. Шошманг...

Деразадан ташқарида гурсиллаган ва дўхтурнинг «вой-вой»лаган овози эшитилади. Ҳамшира бошини ушлаб бақрайиб қолди.

-­ Вой, ўлмасам. Энди нима қилдим. Уф-ф. Энди дўхтурнинг ўзини ётқизаман, шекилли...

Ҳамшира шундай деб ташқарига югурди...