OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

1 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифСафар Кокилов
Асар номиТака бўлсин сут берсин (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Сафар Кокилов
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм9KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/10/08
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Така бўлсин сут берсин (ҳажвия)
Сафар Кокилов

Эрталаб. Хўжалик бекаси дамлаб келган аччиқ кўк чойдан хўриллатиб ичиб ўтирган пакана гирдигум тез ёрдам бўлим бошлиғи «беш минутлик» йиғилишга тўпланган ходимларга бир-бир назар ташларкан, юзига жиддий тус бериб, овозини йўғонлатиб деди:
– Аҳолидан шикоят тушаяпти. Бир марталик шпритс ва ишлатилган дорилар учун пул олаётганмишсизлар. Айтиб қўяй, таъмагирлик қилмайман, дори сотмайман деб ёзган тилхатларинг бош врач қўлида. Қўлга тушган, ишдай ҳайдалади. Так что...
– Ўртоқ Бойбобо Эшонқулович, ўзингиз биласиз, тез ёрдам қутиларидаги дорилар саноқли, ҳаётий дорилар тақчил. Бир марталик шпритслар-ку умуман берилмайди. Бизда эскидан қайнатиб ишлатиладиган шиша шпритслар-у, учи қайтиб, тўмтоқлашиб қолган игналар бор, лекин аҳоли улардан фойдаланиб укол қилишимизга кўнишмаяпти. Нима қилиш керак? – деди девор бўйлаб тизилиб турган ходимлардан кексароғи.
– Ман билмийман. Бу санинг проблеманг. Беморга ёрдам қил, вазиятдан чиқ. Лекин ишлатган шпритс ва дори учун пул олмайсанлар, тамом вассалом, – деди бўлим бошлиғи бирдан овозини бир газ кўтариб.
– Ахир вазиятдан чиқиш учун бир марталик шпритс ва дориларни хусусий апрекалардан ўз пулимизга сотиб оляпмиз-да. Ишлатгач, пулимизни оламиз-да – деб чувиллашди ходимлар ҳам бўш келмай.
– Йўқ! Йўқ! – Бўлим бошлиғи кўзлари қинидан чиққудек бўлиб, бошини силтаб бақирди: – Мумкин эмас! Бемордан пул олиш ман этилади!
– Ие. Ёнимиздан пул сарфлаб олган нарсаларимизни текинга ишлатайликми? Нима биз миллионермидик?! Бу ёқда икки ойлик маошни беришмаяпти?!

Ходимлар шундай деб бир-бирига қараб лабини буриб, елка қисишди.
– Ҳой, аптекадан дори, шпритс сотиб ол деб ким айтди санларга? Ўзингдан ҳеч нарса ишлатма! Қутингда борини қил! – бўлим бошлиғи столни муштлади.
– Ахир бемор олдига борганда уялиб қоляпмиз-да. «Қутингда керакли доринг бўлмаса, бир марталаик шпритсинг бўлмаса, нега келдинг», деб ҳақорат қилишяпти. Нима қилайлик ахир?! – деб яна чувиллашди ходимлар боши берк кўчага кириб қолгандай олазарак бўлиб.
– Билмайман, билмайман – сузадиган ҳўкиздек бош чайқади бўлим бошлиғи. – Бир иложини қилларинг. Ёрдам бер. Лекин пул сўрама. Сўрама!
– Нега?! Нега ахир?!
– Уф-ф. Ҳе, негаламай ўл-э баринг. Шуни ҳам билмайсанларми? Тез тиббий ёрдамда дорилару, шпритслар бепул-ку, дунёбехабарлар, – бақирди бошлиқ.
– Унда туман шифохонаси аптекаси бир марталик шпритс ва ҳаётий зарур дорилар билан узлуксиз таъминласин-да, – деди ходимлар ҳам бўш келмай.
– Борича беряпти-ку. Йўғи йўқ-да, – деди бўлим бошлиғи тердан ялтираган кал бошини сочиқ билан артаркан, қўшиб қўйди: – У ёғи менинг ишим эмас...
– Бу ёқда сиз дори, шпритс ишлатма, пул олма дейсиз, у ёқда беморлар «дори, шпритсинг бўлмаса нега келдинг?» деб турса... Хўш, биз нима қилайлик?! – аросатда қолган ходимлар унинг оғзига тикилишди.
– Уф-ф. Айтдим-ку, қандай қилсанг ҳам беморга ёрдам қил, шикоят туширма, деб. Бемордан пул сўрама, тамом-вассалом. Мумкин эмас!

Икки лунжи осилган, говкалла бўлим бошлиғининг қийиқ кўзлари бирдан муғомбирона ялтираб, дўрдоқ лаблари чапиллатиб, иккала қўли билан столни дўмбира қилиб чалар экан, ўзига ўзи гапираётгандек минғиллади:
– Ҳа энди, ўзлари чўнтагингга тиқса, ол...

Ола-ғовурда унинг кейинги гапини биров эшитди, биров эшитмади. Нақд икки соат-у ўттиз беш минут давом этган йиғилишдан ҳеч нарсага тушунмай, бошлари ғувиллаб, силласи сувга кетиб чиққан ходимлар аста-секин иш-ишига тарқалишди.

Шу пайт тез ёрдам телефони жон ҳолатда жиринглаб, «Беморнинг юраги тўхтаб қолди. Тезроқ келинглар...» деб шошилинч чақириқ тушди.
– Энди нима қиламиз? – деди бўзариб тез ёрдам қутисини кўтарганча машина томон ошиқаётган фелüдшер йигит.
– Нимаям қилардинг. Ҳар доим қилиб юрган ишингни қиласан-да. Бор. Тез бўл, – деди саросимага тушган навбатчи врач ҳам шоша-пиша қаршисидаги хусусий аптека томон ишора қилиб.

Фелüдшер йигит югуриб кетди.
– Фелüдшер келгунча мен ҳам машинанинг тормозини тузатиб тураман, – деди машина тагида куйманаётган ҳайдовчи.
– Оббо! Шу шалдироқ аравангизни эртароқ тузатиб қўйсангиз бўмайдими?! Бемор оғир деяпти-ку?! – деди врач жаҳл билан у ёқдан бу ёққа юраркан.
– Ҳамма ҳайда, ҳайда дейишни билади. Эҳтиёт қисм беришмаса, мен нима қилай?! Бензин ўғирлайми? Ҳадеб ўзимнинг пулимга таъмирлайвериб, маошим уйга бормай қолди-ку, – деб бақириб юборди машина тагида тақир-туқир қилаётган ҳайдовчи ҳам.
– Ҳе, у ёғи ҳеч кимни қизиқтирмайди. Ҳайдовчимисиз, тез ёрдам машинасини доим тахт қилиб туринг, тамом вассалом. Чидамасангиз ишни топширинг...
– Ҳо-о, бойланганни урари экан-да, а духтур?!
– Шунақа, шунақа. Бизга така бўлсин сут берсин... Қани, тез-тез бўлинг, – врач ҳайдовчини қистай бошлади. Шу пайт фелüдшер йигит ҳам тселлофан халтада бир дунё бир марталик шпритслар-у, дори-дармонлар кўтариб келди.
– Насияга ёздириб олдим... Ана энди боевой бўлдик, духтур, – деди тиржайиб.

Ниҳоят ярим соатдан сўнг тез ёрдам машинаси кўк чироқларини липиллатиб, шошилинч чақириқ тушган манзил томон имиллаб йўлга тушди.