OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

1 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифСаид Аҳмад
Асар номиБош оғриғи (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/совет адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Саид Аҳмад
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм6KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2010/05/24
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Бош оғриғи (ҳикоя)
Саид Аҳмад

Искандаров бошқармадан эшитадиганини эшитди. Олиб келган ҳужжатида яна хато. Икки юз ўттиз минг ўрнига икки юз ўттиз ёзилибди, Ҳужжатга қўл қўяётганда яхши қарамаган экан. Мана, бошқарма план бўлимида уни роса қизартиришди.

Ҳозир Искандаров машинада ўзидан ўзи минғиллаб секретар қизнинг гўрига гишт қалаб келяпти. Ундоқ қиламан, бундоқ қиламан, бунақа секретарнинг боридан йўғи. Бўшатаман...

У тажанг бир қиёфада идорага кирди. Машинка шиқиллатиб ўтирган секретар қизнинг бетига ҳам қарамай, киринг, деб ўтиб кетди.

Ўзини креслога ташлаб, столни чертиб, асабини босмоқчи бўлиб турганда лаблари қип-қизил, бели супургининг бойланган жойидек ингичка, икки қулоғига офтобни узиб олиб қўйгандек ялтироқ зирак таққан, жўхори попугидек майин сочли бир қиз кирди. У секретар эди. Искандаров унга хўмрайиб қаради. Секретар қиз кўзларини сузиб, бир-икки марта киприк қоқди. Тавба. Искандаровнинг шу пайтгача разм солмагаиини қаранг-а, киприк ҳам шунақа узун бўладими? Ҳар киприк қоққанда икки юзини беркитиб қўяди-я.

Искандаров бир неча дақиқа унга маҳлиё бўлиб турди-да, ўзини босиб олди. Бояги жаҳли яна танига қайтиб келди. Энди қизнинг бетига эмас, полга қараб гапиришга чоғланди. Нима бало бўлди-ю, кўзи чалғиб секретар қизнинг игнадек пошнасига, ундан кеййн илон пўстига ўхшаш носкисига кўзи тушди. Яна жаҳли ўлгур аллақаёққа қочиб кетиб, юзига билинар-билинмас табассум югура бошлади, Искандаров бир сесканиб, яна ҳушини йигиб олди. Энди у дераза тарафга қараб гапга чоғланди.

Дераза ойнасидан яна қизнинг чеҳраси намоён бўлди. Беихтиёр дилидан «бели, елкалари дераза ойнасидан шундоқ кўринса, тўғри қараганда қандоқ бўлди экан» деган фикр ўтди.

Очиқ деразадан кирган майин шамол қизнинг причёскага сўз бермаган икки тола сочини бўйнига, томоғининг тагига, ярим деколте кўкрагига теккизиб ўйнарди.

Искандаров бир неча минут табиатнинг бу мўъжизасига лол қараб қолди. Гапирай деса, тилдан қолганга ўхшайди, хўмрайиб қарай деса, юзидаги табассумни йиғиштириб бўлмайди.

Eркак одам анча иродали бўлади. Искандаров ҳам бор кучини йиғиб, ўрнидан турди. Зарда қилиб, бурчакка борди-да, икки қўлини орқасига қилиб ўгирилиб олди.

У шу туришича қанча турганини аниқ билмайди. Қиз йўталди. Бай бай унинг овози. Бу овоз уни яна сескантирди. Назарида қиз секин келиб икки кўзини беркитиб оладиган, ойнами, тароқ дейдиганга ўхшаб шошиб ўгирилиб олди.

Шу алфозда ярим соатдан ортиқ Искандаров гоҳ сесканиб, гоҳ қалтираб, гоҳ ғазабу, гоҳ табассум билан мушук-сичқон бўлди.

Охири секретар қиз бошлиқни енгганига ишонч ҳосил қилди.

– Искандаров ака, нимага чақирган эдингиз? – деди.

Искандаров нима дейишини билмай, озроқ чайналди:

– Кеча бошим оғрияпти деган эдингиз, қалай, энди дурустмисиз?

– Ҳалиям жиндек оғриб турибди, Искандаров ака.

Бирдан Искандаровнинг меҳрибончилиги тутиб кетди.

– Сиз ғалати одам экансиз-ку, соғлиқни эҳтиёт қилиш керак. Бунақада дардга чалиниб қоласиз. Боринг, уйга бориб дам олинг. Бош оғриғингиз босилмаса, бир-икки кун ишга чиқмасангиз ҳам майли. Соғлиқ керак, соғлиқ.

Қиз миннатдорчилик билдириб чиқиб кетди.

Eртасига Искандаров огоҳлантириш олди. Секретар қиз отчётни кўчирганда, «бошқарма» ўрнига «мошқарма» деб ёзибди.

Искандаров яна ғазабга келди.

Бунақа ғазабларнинг кўпини кўрганмиз...