OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифСаид Аҳмад
Асар номиЧучвара (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Саид Аҳмад
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм3KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2011/06/04
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Чучвара (ҳикоя)
Саид Аҳмад

Мажлисда унга:
— Сен бола, чучварани хом санаб юрибсан. Шошма ҳали, жўжани кузда санаймиз. Бу қанақаси, цирканг сув кўтармайдиган бўлиб қопти, — дейишди.

Холиқнинг тепа сочи тик бўлиб кетди. У уч йилдан бери пахта бригадасида бошлиқ. Бригадага ўтишдан аввал парранда фермасида, ундан кейин узумчилик звеносида эди. Пахтага ўтиб ҳеч кимга гап бермай қўйган. Чопиқ ҳам, суғориш ҳам расво. Ана шунинг учун уни бугун тахтага тортиб, роса танқид қилишди. Аммо умрида тузуккина танқид емаган Холиқ бу гапларни шахсиятдан деб тушуниб, ўрнидан туриб кетди.
— Энди менга навбат! Менинг шаънимга жуда кўп ножўя гапларни айтдинглар. Ҳаммасига жавоб тайёр: чунончи, циркаси сув кўтармайди, дединглар. Нимага шама қиляпганларингни биламан. Узумчилик звеносида ишлаганимда цирка солганман. Лекин, мен уни чуғурчиқ чўқиган ғужумлардан солганман. У сув кўтарадими, йўқми — ўзим биламан. Иккинчи масалага ўтайлик: жўжани кузда санаймиз, дединглар. Бундан икки йил олдин парранда фермасини учма-уч қилиб топширганман. Жўжаси ҳам, хўрози ҳам тўппа-тўғри чиққан. Энди учинчи масала: чучварани хом санади, дейсизлар. Мана шу гап менга оғир ботди. Қани айтинглар-чи, менинг чучвара санаётганимни ким кўрипти? Кимнинг уйига кириб чучварага қўл тегизибман? Вообше, мен чучвара емайман.

Холиқ асосий масалани четга суриб, гапни чучвара тарафга буради.

Унинг эзмалиги меъдасига теккан агроном дунғиллади:
— Э, чучваранг қурсин, пахтадан гапир!
— Йўқ, — деди Холиқ қатъий, — мен чучвара масаласини бирёғлик қилмасдан бошқа гапга ўтмайман!

Ўтирганлар баравардан уҳ тортиб юборишди.