OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифСаид Аҳмад
Асар номиМенга етиб келмаган хат (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/совет адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Саид Аҳмад
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм24KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2010/05/24
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Менга етиб келмаган хат (ҳикоя)
Саид Аҳмад

Eллик тўртинчи йили Саидахондан бир хат олдим. Унда аввал ҳам хат юборганини айтган эди.

«Билмадим, бу юбораётганим хатми, ҳикоями ё бошимдан ўтган савдоларми? Ўқиган бўлсангиз, ўзингиз бирон нима деб номларсиз...»

Саидахон айтган ўша хат менга етиб келмаганди. «Бошимдан ўтган савдолар» деганидан хат етиб келмагани аён бўлди.

Қайтиб келдим. Саидахон билан дийдор кўришдик. Бир куни у ўша хатдан гап бошлади. Олмаганимни айтдим.
— Хатда анча гап бор эди. Нималар ёзганимни ҳозир айтиб беролмайман. Уйма-уй кўчиб юрганимдан хатнинг қораламаси ҳам йўқолиб кетган. Афсус, юрагимдаги 6утун дард-ҳасратларимни қоғозга тўкиб, кўнглимни бўшатиб олган эдим...

Яқинда иш кабинетимни таъмир қилиш учун китобларни, асарларимиз босилган газета-журналларни, қўлёзмаларни айвонга олиб чиқдик. Шунда Саидахон кўпдан тополмай юрган, йўкрлиб кетган деб гумон килган хатнинг қоралама нусхаси чиқиб қолди. Бундан қирқ тўрт йил муқаддам ёзилган бу хат анча хиралашиб, қора қалам билан ёзилгани учун кўп жойлари ўчиб кетган эди. Мук тушиб ўқий бошладим.

«...Мен учун хамма йўллар бекилган. Радио, газета-журналлар, нашриётларга йўл йўқ. Ёзганларимни редактсиялар олмайди. Радиода биттагина «Кокилинг» деган қўшиғимни баъзан эшиттириб туришарди. У ҳам тўхтади. Шу кўшиқнинг куйига Уйғун бошқа шеър ёзиб берибди. Рўзғорнинг ҳам таги кўриниб қолган. Қайнона-келин бир-биримизга қараб мунғайиб ўтирамиз. Бирор жойга иш сўраб борай десам, Уйғун ҳамма ташкилотларга, ишга олманглар, деб хат юбориб қўйган. Нима қилишимни билмайман. Ўйлаб-ўйлаб 15 ёшга тўлганимда дадам совға қилган тилла соатимни сотиб, бир эски ёзув машинкасини олдим.

Нашриётдаги машинисткаларга кўчиртириш учун тез-тез қўлёзмалар олиб келишади. Лекин, ўзларининг ишлари кўп бўлганидан гохида кайтариб беришарди. Энди келган қўлёзмаларни мснга юборишяпти. Сал ишларим юришгандек бўлдн. Оз бўлса ҳам қўлим пул кўрди. Бпр қисмига рўзғор қилиб, яна бир қисмига у-бу олиб, сизга посилка юбораман.

Ойим саҳар пайти бомдод намозини ўқишга туради. Мени уйғотиб юбормаслик учун жойнамоз устида паст товушда Қуръон тиловат қилади. Тиловатдан сўнг мсни узоқ дуо қилади. Ястиқдан бош кўтариб қулоқ соламан. «E худойим, шу мусофиргинани ўзинг қўлла! Шу фариштагинага тикилганларнинг юзини тескари қил! Бола бечора келин бўлиб нима ҳаловат кўрди... Келин бўлиб яйраб-яшнамади. Борса келмасда банди зиндон бўлиб юрган боламнинг мушкулини осон қил! Қаҳри қаттиқ Исталиннинг кўнглига инсоф солгин! Келин бўлиб рўш-нолик кўрмаган, ўйнаб-куладиган, яйраб-яшнайдиган пайтида азобларда ўртанган шу бегуноҳ келингинамнинг йўлларидан ғовларни олиб ташла! Рўшнолик кўрсин шу болагинам...»

Ойимнинг майин, хаста овоз билан қилаётган илтижоларидан ўпкам тўлиб, кўзларимга ёш қалқийди. Ойимни бағримга босиб, бақириб йиғлагим келади. Ўзимни босаман. Кўрпани бошимга тортиб, эзилиб-эзилиб йиғлайман. Кўзим тўла сш билан ухлаб қоламан. Уйғонганимда деразадан тушган офтоб стол устидаги биллур кўзада чақмоқдек ял-ял ёнади. Унинг акси деворда нурли шакллар пайдо қилади. Ойим кириб пешонамни силайди.
— Туринг, болам, чой дамладим. Тамадди қилиб олинг, — дсйди.

Андижондаги ҳовлимиз эсимга келади. Бувим худди шунақа маҳал ариқ бўйида пиёла ювади. Бармоғидаги узуги пиёлага текканда чиқ-чиқ этиб овоз чиқазарди. Кейин чой дамлаб, сочиққа ўраб қўяди. Бошимга келиб: «Тур, тура қол, Саида», деб бошимни силайди. Шу топда бувим ҳам чой дамлаб, сингилларимни уйғотяпти. Қандоқ беозор, беармон кунлар эди Андижондаги кунларим! Мени Тошкентга нима боғлаб турибди? Шу меҳрибон, шу покиза кампир билан такдиримиз бирлашиб кетганиданми? Унга беҳад меҳр қўйганимданми? Айрилиқ доғида ўртанган шу мусичадек беозор хотинни тагалаб кетиш менга худди хиёнатдек бўлиб туйилишиданми? Шу мунглиғ, кичкинагина жуссасида тоғдек юкни инграмай, фарёд урмай кўтариб юрган жаннати хотинни ташлаб кетиш МУМКИНМИ? Биз ойим билан иккимиз битта вужуд бўлиб кетганмиз, ахир! Отилган тошлар икковимизга баробар тегади. Овсиним хам, эгачиларим ҳам ойимни мендан қизғанишади. Бизни Фотима-Зухралар деб пичинг қилишади.

Чарчаб, диққат бўлиб қолган пайтларимда ойим: «Юринг, овсинингизникига борамиз», деб қолади. Меҳмон қиладилар. Ошга уннайдилар. Шунда овсинимнинг бирон гапи ойимга тегиб кетади. Анжанча гапимними, «р»ни айтолмаслигимними эрмак қилса, ойим дарров ўрнидан туриб, тугунини қўлга олади. «Туринг, Саидахон, кетдик!» дейди. Мени хеч кимга чўқиттириб, эрмак қилдириб кўймайди. Энг ширин таомни олдига қўйганда ҳам, «юринг, Саидахон, кетдик», дердида йўлга тушиб кетаверарди.
— Ойи, бекор қилдингиз, овсиним хафа бўлиб қолди, — дейман йўл-йўлакай.
— Хафа бўлса бўлар! Тилига эҳтиёт бўлсин-да! Билиб кўйинг, сизни уларга талатиб қўймайман. Сиз Андижондек шаҳарни, онангизни, бир этак укаларингизни ташлаб, енимда ғамғузорлик киляпсиз. Ҳар сахар сизга худодан умр тилайман. Бу кунлар ҳам унут бўлар, болам ҳам келиб қолар. Шунда икковимиз бир-биримизнинг пинжимизга сукилиб яшаганимизни эртакдек эслаб юрамиз.

Биз уйга етиб келганимизда овсинимнинг ўғли вслосипедга суяииб, кутиб турган бўлади. Овсиним ошни сузиб, бир тоғорачада бериб юборади.
— Катта ойи, бирпасдан кейин адам билан ойим келишади, — деб жиянингиз велосипедига миниб жўнаб кетади.

Ойим гиналарни унутиб, уй йиғиштиришга киришади.
— Сиз самоварга ўт ташланг! Пиёлаларни кул билан ювииг. Биласиз-ку, Зухурхон доғ бўлган пислада чой ичмайди, — дейдилар.

Зуҳурхон акани жуда яхши кўраман. Тўғри сўз, ҳалол, бировни ялаб-юлқашни билмайди. Бор гапни тикка бетига айтади.

Билиб турибман, Зуҳурхон акам бизнинг аразлаб кетганимиздан ранжиган. Эр-хотин жиндек чўқишиб олишган. Бу нохушликни тарқатиш учун эр-хотин келишяпти.

Тахминим тўғри чикди. Шайхонтоҳур бозорчасидан майда-чуйда харид қилиб келишибди. Ҳеч нарса бўлмагандек ойим уларни хандон-хушхон кутиб олди. Алла-паллагача гаплашиб, ўтириб кетишди.

Кеч кириб, ўз хонамга кирдим. Сизнинг тўнингизни кийиб, машинка босишга ўтирдим. Азиза опа деган яхши бир машинистка бор эди. Узига олган қўлёзмаларнинг тенг ярмини менга берарди. Ҳақ берилса, баробар бўли-шиб олардик. Яқинда у Мухтор Авезовнинг «Абай» романини кўчиришга олганди. Роман жуда катта ҳажмда 6ўлиб, Азиза опа: «Ҳаммасини ўзингиз босинг, қўлимда иш кўп», деган эди. Мен ичкари уйда чиқиллатиб машинка босаман. Бир томонига ип боғланган кўзойнагини тақиб, ойим Ҳувайдо ғазалларини овоз чиқариб ўқийди. Баъзан ишимни тўхтатиб қулоқ соламан. Ойим шикаста овоз билан ғазалларни жуда равон, майин ўқийди. Гоҳида олдига чиқиб, пинжига суқилиб эшитаман. Ойим Ҳувайдони негадир аёл киши деб ўйлайди.
— Болам, биласизми, Ҳувайдо бу ғазалларни худонинг жамолига ошиқ бўлиб битган, — дерди ойим.

Ўзингиз биласиз, уйда ойимнинг тўртта китоби бор. Бири Каломи Аллоҳ. Эсингиздами, уйимизни тинтув қилган терговчи Қуръонни олиб кетаётганда ойим йиғлаб-йиғлаб унинг қўлидан тортиб олганди. Фузулий, Машраб, Ҳувайдо ғазаллари ойимнинг овунчоғи.

Бир куни ишлагим келмай дангасалигим тутди. Ойимдан ғазал эшитгим келди. У Фузулий ғазалларини ўқиди. Бир жойда тўхтаб, байтни икки-уч марта қайтарди. Мағзини чаққандан кейин менга тушунтира бошлади.
— фузулий чиройли аёлларга бағишлаб кўп ошиқона ғазаллар биткан. Манави байтни эшитинг:

«Маҳшар куни кўрам дерам ул сарви қоматин,

Гар анда ҳам кўролмасман, кел, кўр қиёматин».

Биласизми, 6у нима дегани? Ёрнинг жамолини қиёматда кўраман, агар қиёматда ҳам кўролмасам қиёматнинг ҳам қиёматини чиқазаман, дегани!

Ойим Машраб ғазалларини кам ўқийди. Ўқиган тақдирда ҳам, албатта: «E худо, ўзингга тавба!» деб қўяди.
— Нега тавба қиляпсиз? — деб сўрайман.
— Болам, шоҳ Машраб сал девонароқ бўлган эканлар. Баъзан оғизларидан куфр сўзлар ҳам чиқиб кетади.Ҳатто Маккайи мукаррамани писанд қилмаган пайтлари бўлган. Бир ғазалларида: «Иброҳимдан қолган у эски дўконни на қилай», дейдилар. Ёки «Eтагимнинг гардидан юз минг Хизр пайдо бўлур» дейдилар. Шунақа байтларни ўқисам, охиратим куймасин, иймоним сусаймасин деб, аллоҳга тавба қиламан.

Ойим тасаввуф фалсафасини билмайди. Уччала китобдаги май тўғрисида ғазаллар бор бўлган саҳифаларга хатчўп ташлаб қўйган. Шу саҳифаларни менга хам ўқиб бермайди. Ўқинг, десам, қўйинг, болам, охиратимиз куймасин, дейдилар.

Бундан ташқари, ойим бу қама-қамаларни Сталин билмайди деб ўйлайди. «Сталин билса, ҳамма маҳбусларни қўйиб юборарди», деб умид қилади. Сталин ўлганда ойим ниҳоятда хафа бўдди. Сквердаги ҳайкали атрофидан бир неча марта айланиб ўтди.

Сталин ўлди, Берия отилди. Аммо, бирон енгиллик бўлишидан дарак йўқ. Жуда диққат бўлиб кетдим. Усмон Юсупов Министрлар Советига раис бўлиб келди, ойимнинг номидан унга ариза ёздим. Аҳволимизни тушунтирдим.
— Ойи, манави аризани Усмон Юсуповга олиб чиқиб берасиз. У киши ўғлингизни яхши танийди, — дедим.
— Вой болам, у кишини қайдан топаман?! Борсам, олдига киритишмайди. Ундан кўра, ўзингиз опчиқиб бер-сангиз яхши бўлармиди, — деди ойим.

Жаҳлим чиқиб кетди. Қайнона-келин ўртасида гап қочди.
— Агар опчиқиб бермасангиз, мен Андижонга кетаман! Ўғлингизни кутиш керак бўлса, Андижонда ҳам кутавераман! — деб шарт қўйдим.

Ойим мунғайиб қолди. Кўзларида ёш айланди. Унга таъсир қилиш учун янада қаттиқроқ гапирдим. Ўша гапларимга ҳалигача пушаймон қиламан. Ўзимни ўзим кечиролмайман. Хуллас, ойим рози бўлди. Эрталаб вақтли икковимиз «Қизил майдон»га бориб, дарахт тагида қимирламай ўтирдик. Соат тўққизларда Юсуповнинг машинаси узоқдан кўринди.

Аризани ойимнинг қўлига бердим.
— Югуринг! Анави милитсионер турган эшикка қараб югуринг! — дедим.

Ойим қўлида ариза билан ўкдек отилиб кетди. Юсупов машинасидан тушаётган пайт ойим анча берида эди.
— Ҳой, болам! Ҳой, Юсупов болам! — деб қичқирди ойим.

Ичкарига кирмоқчи бўлиб турган Юсупов орқасига ўгирилиб қаради. Бу кампир ким экан деб, бир-икки қадам ойим томон юрди.
— Келинг, ая. Келинг!
— Мен ёзувчи Саид Ахмаднинг онасиман. Шу қоғозни сизга олиб келдим. Ҳамма гап шунда ёзилган. Адолат қилинг, болам! Сиздан бошқа ҳеч кимдан умидим йўқ.

Юсупов қоғозни олиб, бир нима деди. Ойим бошини тебратди.
— Қаерга борасиз? Ана, машина элтиб қўяди.
— Йўқ-йўқ!

Ойим шундай дедию зудлик билан орқасига қайтди. Ойим кўздан йироқлашгунча Юсупов орқасидан қараб турди.

Шу воқеадан ўн кунлар ўтиб, Навоий кўчасида Собир Абдуллани учратиб қолдим. Юсупов бир нечта атоқли ёзувчилар билан суҳбат ўтказган экан. Шунда Юсупов Уйғунни тикка турғизиб қўйиб, қаттиқ-қаттиқ гапирибди.
— Ёшларни турмага тайёрлаганмизми?! Қаёққа қараб ўтирибсан?! Агар Саид Ахмад душман бўлса, сен билан мен ҳам душманмиз! Чунки уни биз тарбиялаганмиз.

Уйғун жавоб беролмай, лавлагидек қизариб-бўзариб, жойига ўтириб қолибди.

Бу гапларни Собир Абдулла айтиб берди.

Билмадим, Усмон Юсупов аралашдими, ҳартугул, мени Бирлашган нашриётга корректор килиб ишга олишди. Бу нашриётда асосан сиёсий адабистлар босилади. ИИленумларда ўқилган докладлар эрталабгача босмадан чиқарилиб, тарқатилиши керак. Кечаси соат икки-учларгача ишда қолиб кетаман. Мухаррир ўринбосари Рихси Сахибоев, ЎзТАГ таржимони Яхё Иўлдошевлар билан қайти-шим керак. Улар сизнинг уйингизда яшаётганимни билиб қолмасинлар деб, олдинроқ пиёда уйга жўнайман. Кўчалар хавфли. Ўғрилар, йўлтўсарлар кўп. Тонготарга якин уйга яқинлашганимда катта кўчанинг бошида ойим қимирламай кутиб турган бўлади.
— Ҳа, ишингиз хам бор бўлсина!

У менинг соғ-омонлигимни билгач, пилдираганча олдимга тушиб кетади. Орқасидан ховлига кираман. Дастурхонга ўраб қўйилган илиқ овқатни олдимга кўяди. Мудраб-мудраб бир-икки қошиқ овқат ейману ечинмасдан кўрпача устида ухлаб қоламан.

Шу ухлаганимча соат ўнларда уйғонибман. Чой ичиб ўтирган эдик, кўча томондан машина товуши эшитилди. Бир оздан кейин эшигимиз тақиллади. Ойим бориб эшикни очган эди, битта ўрис хотин ичкарига кирди.
— Зуннунова Саида шу ерда яшайдими? - деб сўради у.
— Издес, издес, — деб жавоб берди ойим. Мен ҳовлига тушдим.
— Зуннунова мен бўламан, — дсдим.
— Москвага ариза юборган эдингизми?
— Ҳа, — деб жавоб бердим.
— У ёкдан сизнинг ишингизии текширгани одам келди. Соат тўртда Марказий Комитетга боринг. Сиз билан гаплашишади.

У кетгандан кейин шошилиб кийиндиму нашриётга чопдим. Нашриёт директори Василий Фёдорович Архангелский бир ажойиб инсои эди. Унга мени юқорига чақиришаётганини айтдим.
— Хабарим бор, - деди у. - Кеча кечқурун мен билан гаплашишди, сен тўғрингда билганларимни айтиб бердим. Бежиз келмаган. Яхшилик бўлишини сезиб турибман. Кўпам ҳаяжонланмасдан, ўзингни босиб гапиргин. Ортиқча гап аралаштирма...»

Қирқ тўрт йил муқаддам ёзилгап ушбу хатнинг охирги саҳифаси йўқ эди. Парткомиссия вакили нима деди, билмадим. Шуни яхши биламанки, 1954 йилнинг ўрталарида Саидахондан ҳамма айблар олиб ташланди. Езувчилар уюшмасининг аъзолигига тикланди. Газета-журналларда асарлари бирин-кетин чоп этила бошланди. Ўша йили «Гуллар водийси» номли шеърий тўплами ҳам босилиб чикди.

Ойим қазо қилганда Саидахон ҳамма маросимларини бир фарзанддек адо этди. Ўзи ҳам то умрининг охирларигача, ойим ундоқ эдилар, ойим бундоқ эдилар, деб эслаб юрди.

Қирқ тўрт йил кўздан яширилган хат бугун қўлимда. Кичкинагина жуссасида шунча ғамларни филдек кўтара олган Саидахоннинг мунис чеҳраси кўз олдимга келди. Ичимдан аламли бир хўрсиниқ отилиб чикди-ю бўғзимии куйдирди.

Дунёнинг ишлари шунақа экан-да, чидамай иложинг қанча, деб ўзимни ўзим овутаман.