OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

5 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифСаид Аҳмад
Асар номиҚоракўз мажнун (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Саид Аҳмад
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм52KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2010/05/25
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


Нашр белгилари
1999 йил, январ


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Қоракўз мажнун (ҳикоя)
Саид Аҳмад

«
ъъъҚуръони каримдан:ъъъ
«Сизлардан қайси бирингиз ўз динидан қайтса
ва шу кофирлигича ўлса, бас, ана ўшаларнинг
(қилган савобли) амаллари
хабата (бекор) бўлур,
улар дўзах
аҳлидурлар ва у ерда мангу қолурлар».

Bақара сураси, 217-оят.
»
«
ъъъҲадиси шарифдан:ъъъ
«Жаннатга кирадиган ўн нафар ҳайвондан бири
бу ашоби каҳфнинг вафодор ити дир».

Ал-жоме ал-Кабир
»

Саодат ая бомдод намозини ўкиб, жойнамоз пойида узоқ ўтириб қолди. Бундан уч йил олдин оламдан ўтган эри уста Туробга атаб Қуръон тиловат қилди. Ўрис шаҳарларида дайдиб қолиб кетган ўғли Бўрихонга худодан инсоф тилади. Бахти очилмай, гулдек умри хазон бўлаётган қизи Қумрига ачиниб, шу фариштагинанинг йўлини оч, деб Аллоҳга илтижо қилди.

Кампир ҳар саҳар ички бир эзгинлик билан шу гапларни такрорларди. У қўл чўзиб, жойнамознинг бир бурчини қайириб ўрнидан турди.

Сентябр оёқлаб, сувлар тиниққан, ариқ тубларидан бола-бақра ташлаб юборган пиёлами, чойнак қопқоғими, қошиқми шундоққина кўриниб турибди. Қирғоқлар зах тортиб, экин-тикин сув сўрамай қўйган палла.

Қўшни ҳовлилардан мактабга кетаётган болаларнинг инжиқликлари, хархашалари, оналарнинг ялиниб-ёлборишлари эшитилиб турибди. Кампир бу товушларга бир дам қулоқ тутиб, бошини тебратиб, кулиб қўйди.

Саодат ёшлигида жуда чиройли қиз бўлганди. Сочлари тақимини ўпарди. Тараганда шамшод тароқ ушлаган қўллари сочининг учигача етмасди.

Ярмини қисмлаб туриб, буёғини тарарди. Опаси 6у сочларни қирқта қилиб ўрганда, яна шунчаси ортиб қоларди.
— Э, сочинг қурсин! — дерди опаси. — Қўлларим толиб кетди, сочингни ўрдиришга одам ёллаш керак.

Кўчада амиркон маҳсиковушни ғирчиллатиб, сочларини селкиллатиб юрганда қараган ҳам қарарди, қарамаган ҳам. Ёш қизалоқлар орқасидан келиб, сочларини кўзига суртиб қочишарди.

Мана, йиллар ўтиб соч ҳам оқарди, сийраклашди-ю, барибир ўша узунлигича қолди. Учига бирор нарса тақмаса, ҳурпайиб, бўйни, елкаларини тутиб кетади. Шунинг учун ҳам у сочининг учига ўғри тутар сандиқнинг калитини осиб кўяди. Сандиқни очаётганда калитни ечиб олмайди. Сочи узун бўлганидан тиззаласа калит бемалол қулфга етади. Энди янги уйларга сандиқ урф бўлмай қолди. Ҳамма уйни пўрим жавонлар босиб кетди.

Бундан ташқари, қулфни даранглатиб очадиган калитларни ясайдиган усталар қолмаган.

Кампирнинг сочлари ҳамон ёшлигидагидек. Фақат ярмидан кўпи оқариб кетган. Орқасига ташлаб қўядиган, учи бирлаштирилган икки ўрим сочининг учига эрининг фронтдан олиб келган оғиргина медалини осиб қўйган. Тайёр илгаги ҳам бор, сочни пастга тортиб туради.

Ҳовлининг ярмига яқин жойга тангадек офтоб туширмайдиган қари тут барглари сарғая бошлаган. Қуриган шохига баҳорда илиниб қолган варракнинг қамиш қовурғалари скелетдек бўлиб турибди. Фақат узун латта думи шамолда илондек тўлғонади.

Шу тут тагида бир оппоқ ит супурги устида ухлаб ётибди. Кичкинагина, белида белбоғдек иккита — бири қора, бири жигарранг чизиғи бор. Худди кимдир атайлаб бўяб қўйганга ўхшаб кўринади. Тумшуғи билан икки кўзи қоп-қора. Бир кўзининг тепасида тўмтоқ қоши ҳам бор. У кампирнинг оёқ товушидан бир кўзини эринибгина очди-ю, чала ярим керишиб, яна уйқуга кетди.
— Ҳа-а, жонингни ҳузурини билмай ўл-а! Супургиниям ҳаром қилдинг.
— Қўй, уришма, опаси, Қоракўз ҳали бола-да!
— Нима деяпсиз, ойижон! Бу ит ўлгурга мен нега опа бўларканман?! — деди Қумрихон нолиб.
— Агар Қоракўзни яна супурги билан урсанг, унга косов отсанг, билиб қўй, укаларингникига кетиб қоламан.
— Вой, ойижон-эй, ит ўлсин, одамдан азиз бўлмай! Шу итни деб бизни ташлаб кетмоқчимисиз? Қўйинг-э!
— Шу билан овуниб юрибман. Қаёққа борсам, ёнимда. Бир қадам нари кетмайди. Менга айт-чи, укаларинг, сингилларинг ҳафтада бир хабар олса олади, олмаса йўқ. Касалхонада ётганимда шу итгина кўкрагини қорга бериб ҳовлида бир ой дераза тагида ётган. Сенлар қўни-қўшнининг қистови билан бир-икки хабар олдиларинг, холос.
— Ойижон, қўйинг энди... — деди Қумри норози бўлиб.

Итнинг бир қулоғида, бўйнида, оёқларида қон қотиб қолган эди.
— Аҳмоқ! — деди кампир. — Қаёқларда санқиб юргандинг?! Яна маржабозликка бордингми? Мажнун бўлмай кеткур! Аҳволингни қара, хотин талашиб роса таъзирингни ебсан-ку! Э ўлмагин-а, шилинмаган жойинг қолмапти... Энди ўзингдан кўр. Мажнун, яраларингга дори суртаман. Илло, дод демайсан!

Қумрихон итнинг бўйнидан босиб турди, кампир яраларига ёд сурта бошлади. Ит ғингшийди, ингиллайди. Қумрихоннинг қўлларини тишламоқчи бўлади.
— Ана, бўлди. Энди овқатингни берамиз.

Бир ойдан бери ўғли сурункасига кампирнинг тушига киради. На ётишида, на туришида ҳаловат бор. Ўғлини ўйлагани ўйлаган. Ёши саксонга яқинлашиб, куч-қувватдан қола бошлаган, боламни кўрмай ўлиб кетаман-ми, деб куйиб-ёнади.

Ўғли Бўрихон олтмиш еттинчи йили армияга кетган. Ҳарбий хизмати тугади ҳамки уйга қайтмади. Ўша ёқларда уйланиб, бола-чақали бўлиб, қолиб кетди. Баъзи-баъзида ундан «Я здоров» деган икки энликкина хат келарди. Яқин ўн беш йилдирки, адресни унутиб қўйганми, ишқилиб, шу ўрисчагина хат ҳам келмай қўйган.

Кампир қўни-қўшниларникига ҳам чиқмайди. Уйда ўтиравериб қон бўлиб кетади. Баъзан кийимбошларини апил-тапил тугиб — ўғиллари ё қизларидан бириникига отланиб қолади.

Барибир борган жойида ҳам ҳаловат топмайди. Қизи Кумрихонни ўйлаб қайтиб келади. Қумрихоннинг бахти чопмади. Икки бор турмуш қилди, фарзанд кўрмади, қайтиб келди. Бирон жойда ишлаб овунай деса, ҳайҳотдек ҳовлига, мункиллаб қолган онасига ким қарайди. Ака-укалари, сингиллари: «Опа, қўй, ишлама, тирикчилигинг бизнинг бўйнимизда, онамга қара», деб қўйишмади.

Кампирнинг ўғиллари, бизникида туринг, ойи, деб худонинг зорини қилишса ҳам, отанг чиққан уйни ташлаб кетолмайман, мен ҳам шу уйдан чиқазиламан, деб кўнмади.

Кампир жуда доно хотин эди. Болаларим ҳафтада бир марта хабар олишса, етти кун уйим тўлади, албатта, улар қуруқ келишмайди, шу баҳона Кумрининг ҳам куни ўтади, дея қадрдон уйидан жилмасди. Оналар шунақа — бахти чопмаган боласи билан бирга бўлади.

Ўтган йили ўтли-шудли, ҳар иш қўлидан келадиган невараси Анваржон, тоғамни топиб келаман, деб чиқиб кетди. Шу кетганча йигирма кун деганда дарагини топиб келди.

Бу гапдан хабар топган қўшни хотинлар кампирни қутлагани кирдилар.
— Бувижон, ташвишланманг, тоғамнинг ишлари «беш». Рўзғори бут, тирикчиликдан ками йўқ. Учта 6оласи бор. Ўзи ўзбекчани эсидан чиқариб юборибди. Мен билан ўрисча гаплашди. Битта соғин эчкиси, тўртта қанор қопдек чўчқаси, ўнтача чўчқачалари бор экан. Қиш забтига олганда шу молларини ҳам уйига опкириб олишаркан. Бўчка-бўчка самогон-ароқ ясаб, қиши билан ичишаркан. Кишлокдагилар тоғамни «Бўрихон» демай, «дядя Боря» деб чақиришар экан.

Бу гапларни эшитиб, кампир ер ёрилмади-ю, кириб кетмади. Боласи тушмагур-эй, қўшни хотинларнинг олдида шу гапларни айтиб ўтирибди-я! Бировга сўзини бермайдиган эррайим кампирнинг шохи синди, остона ҳатламай уйда муқим ўтириб қолди.

Қачонгача чилла ўтираман, деб кампир бугун қизиникига отланиб қолди. Кампирнинг ниятини сезган Қоракўз остонага бориб ўтириб олди. Яқин бир ойдан бери ҳеч қаёққа бормаган Қоракўз ўзида йўқ шод эди. Бошини бир томонга эгиб ирғишлар, тезроқ чиқмайсизми, дегандек, ҳар хил овоз чиқариб ғингширди.

Кампир шошилмасди. Усма экилган бир бўйра ер олдида чўнқайиб, ўсмаларнинг серсув, бўлиқ баргларини тагидан кертиб узарди. Охири кафти ўсмага тўлгач, райҳоннинг гул отмаган шохларидан синдириб олиб, ўсмага қўшиб дастрўмолига ўради. У қиз невараларига, келину қизларига албатта ўсма олиб борарди. Ниҳоят, кампир

тугунни қўлтиқлаб чиқди. Коракўз ўтирган жойидан бир сапчиб кўча томон отилди. Кампир унинг кетидан 6ораркан, хой, мунча шошасан, секинроқ, деб жаврарди.

Коракўз унинг гапига тушунгандек, кўча ўртасида тўхтаб орқасига қарайди. Кампир етиб келгунча яйраб қулоғини қашлайди. Бир қулоғини диккайтириб, биттасини шалпайтириб эркалик қилади. Орқа оёғида туриб бир-икки айланади. Кампир етиб келиши билан яна уйноқлаб югуриб кетади. Йўлда учраган мушукларни тирақайлатиб қувиб, ним қизил тилини осилтирганча ҳансираб қайтиб келади. Дарахтлардаги мусичаларга ирғишлаб акиллайди. Арикдан шапиллатиб сув ичади. Баъзан йўл четига чиқиб, пахса девор тагини ҳўл қилиб кайтади. Велосипед миниб ўтган болаларга эргашиб узоқларга кетиб қолади.

Кампир унинг қилиқларига андармон бўлиб йўл юрганини сезмайди. Қоракўз донлаб юрган товуқларни қақағлатиб, тўрт тарафга тўзғитиб юборади. Йўлда учраган итлар билан искашиб, қувлашмачоқ ўйнайди. Кўча бетидаги уй остонасида тинмай акиллаётган каламушдек кучукни тупрокка кориштириб булғалади. Ариқ бўйидан қўпориб ташланган тунгак соясида ётган бўрибосар итга хам зўрлик қилмоқчи бўлганди, таъзирини еди. Бўрибосар унинг гарданидан тишлаб, улоқтириб ташлади. Йўл ўртасига бориб тушди, тупроққа қоришди.

Кампир бошини сарак-сарак килди.
— Ҳой, жинни, сенга ким қўйибди отанг тенги ит билан олишишни!

Коракўз унга карай олмади. Йўлнинг 6у ёғига маъюс алпозда, югурмай, оҳиста кетди. Барибир Қоракўз итда, итлигини қилади. Бир қора итнинг думини ҳидлаб, очиқ турган эшикдан кириб кетди. Бир оздан кейин унинг вангиллагани эшитилди. Эшикдан чиқаётганда ичкаридан отилган эски туфли қоқ белига тушди.

Катта йўлга чиқишди. Бу йўлнинг ўнг ёғи Чирчиққа, чап ёғи Тошкентга олиб боради. Олдинлаб кетган Қоракўз, қаёққа юрайлик, дегандек, кампирга қаради.
— Абдумалик акангникига борамизми, Дилбар опангникигами? Дилбар опанг домда туради. Итдан ҳазар қилади. Сени уйига киритмайди. Энди нима қиламиз? Майли, шуникига борайлик. Ётиб қолмаймиз. Чиққунимча ҳовлида болалар билан ўйнаб турасан.

Қоракўз бу гапларга тушунади. Ҳар гал кўча бошига келганда албатта кампир шу гапларни такрорлайди.

Олисдан баланд иморатларнинг қораси кўринди. Қоракўзнинг сабри чидамади. Илдамлаб кетди. Кампир унга етолмай халлослаб колди. Қоракўз югуриб эмас, ғилдираб кетаётганга ўхшайди. Бир зумда кўрштмай кетди.

Учинчи қаватнинг болохонасида ўйнаётган болалар Коракўзни кўриб, бувим келяпти, деб қийқиришди. Тапир-тупур қилиб зинанинг икки поясини битта қилиб, пастга югуриб тушишди. Биттаси Коракўзга конфет, биттаси сергўшт суяк берди. Бирпасда ховли болаларга тўлиб кетди. Қоракўзнинг бошини, орқасини силашди. У эркаланиб туриб берди. Болохонада Дилбархон кўринди. Онангиз келяпти, деган хушхабар олиб келган Қоракўзга меҳр билан бокди. Унга қанд ташлади.

Ниҳоят, ҳансираб кампир етиб келди. Болаларга қурт, ёнғоқ, туршак улашди. Коракўз ҳам умидвор бўлиб қўлига қаради.
— Сенга йўқ, бевафо! Мени йўлга ташлаб кетгансан. Орқангдан ҳаллослаб югуриб, тилим оғзимга сиғмай қолди.

Қоракўз гуноҳкорона бош эгиб турди. Кампир конфет ташлади. Қоракўз илиб олдию қувончдан ҳовлини шамолдек айланиб чикди. Кампир кизи билан кечгача эзилиб гаплашди. Ўғлини эслаб кўз ёш хам қилиб олди. Кумрининг бетолелигидан, мен бир бало бўлиб кетсам, у шўрлик нима бўлади, деб афсус-надоматлар қилди. Гап орасида Қоракўз эсига тушиб, овқат-повқат бердингми, деб сўраб қўярди. Кампир аср намозини ўқиб, кетишга шошилди.
— Энди кетай, шом намозини уйгинамда ўқирман.
— Овқат қиляпман, ойижон, еб кетинг. Бир кечагина ётиб кетсангиз нима бўлади. Уйингизни бўри еб кетармиди!

Кампир тугунни қўлтиқлаб пастга тушди. Ҳовлида болалар билан яйраётган Қоракўзнинг кетгиси келмайди. Болалар туфлаб улоқтирган калтакни ўтлар орасидан топиб келади.

Кампир йўлга тушди. Қоракўз эркаланиб, ирғишлаб гоҳ ундан ўзиб, гоҳ орқада қолиб қулоғини қашлайди.

Уйда Саодат аянинг йиллаб қалбида қалашиб ётган ғуборларини тарқатадиган, кўксидан тоғдек босиб ётган армонларни ушатадиган оламшумул бир янгилик кутиб турарди.

У уйига яқинлашганда эшиги олдида у ёқдан-бу ёққа шошиб юраётган одамларни кўриб, юраги хапқириб кетди. Кадамини тезлатди. Эшик олдида турганлар унга, қуллуқ бўлсин, севиниб қолдингизми, қариганингизда дилингизга ёруғлик тушгани муборак бўлсин, дейишарди.

Кампир хажга кетаётганларга пенсиядан йиққан пулларини «Ҳожи бадал» учун бериб юборган эди. Ҳаж кабул бўлди, деган хушхабар келган бўлса керак, ўзингга шукр, Аллоҳим, деб остона ҳатлади.

Шохига катта лампочка осилган тут тагидаги супада ёши олтмишлардан ошган бир нотаниш эдам ўтирарди. Унинг кўзлари... бундан ўттиз икки йил олдинги Бўрихоннинг кўзлари эди. Кампир, вой болам, деб унга талпинди. Супага югуриб бордими, учиб бордими, билмайди. Бағрида ўғлини кўрди. Ундан ароқ ва шам ёқилган уйнинг ҳиди келарди. Кампир буни сезмасди. Ғойибининг ҳозир бўлганидан маст-аласт эди. Карахт эди, бахтиёр эди. Ўғлининг бошларига, елкаларига кўз ёшлари тўкиларди.

Ўғли унинг бағридан чиқишга уринар, аммо кампирнинг қоқ суяк, чайир қўллари уни бўшатмасди.
— Ну зачем, зачем плачеш, мама, вот и приехал, хватит, хватит, — дерди ўғли.

Она бу гапларни эшитмасди. Эшитганда ҳам бари-бир тушунмасди.

Кампир ҳушини йиғиб, боласини бағридан бўшатди. Серрайиб турган Кумрига:
— Нега бақрайиб турибсан, Раҳмон қассобни чақир, боламнинг оёғи тагига оғилдаги қўйни сўйсин! Қўшнисиникида телефон бор, ака-укаларингга, сингилларингга, акам келди, деб хабар қил! — деди.

Қоракўз кампирнинг оёғи тагига ўтириб олган. Бу нотаниш одамга ғашлик қилиб тинмай ирилларди.
— Қаёқларда юргандинг? — деди кампир ўғлига. Ўғли онаси нима деяётганини тушунмай елка қисди. Тушунмадингми? Сен бошқа одам бўлиб кетибсан.

Кампир унинг юзларига қараб эзилиб кетди. Қариб, адойи тамом бўпти. Башарасига ҳам ўша томонларнинг нуқси уриб, ўзбеклиги қолмабди. Эллик бир ёшда етмиш яшар чол бўлиб қўя қопти.

Раҳмон қассоб аллақаёққа кетиб қолган экан, топиб келишди. Кўча томонда қўш машинанинг гуриллагани, ўғил-қизларининг овозлари эшитилди.

Абдумалик қўй етаклаб кирди. Қизлари, куёвлари картон қутиларда, халталарда мева-чева, олма-узум кўтариб киришди. Бир зумда ҳовли гавжум бўлиб қолди.

Бўрихон укаларини ҳам, сингилларини ҳам танимади. Улар ҳам буни танишмади.

Бўрихон бегона уйга кириб қолган одамдек қовушмай турарди. У укаларига, сингнлларига нима дейишни билмасди. Тўғри, нима дейишни биларди. Аммо тил билмаса нима қилсин? Ўйлаб-ўйлаб, «Салям!» деди. Жигарлари кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмай ҳайрон туриб қолишди.

Қассоб оғилдан каттакон, боқувдаги қўйни судраб чиқди. Бўрихоннинг оёғи тагига ётқизиб, укам, қани бир фотиҳа беринг, деди. Э, дарвоқе, ўзбекча билмаслигингизни эсимдан чиқарибман, қани, омин денглар, кампир энамизнинг умрлари узун бўлсин, ғойиблари ҳозир бўлгани рост чиқсин, омин!

Қассоб шундай деб қўйнинг бўғзига пичоқ тортди.
— Ну зачем, зачем? — деди Бўрихон. — вед барана жалко, все равно я столко мясо не ем! У нас баранина не едят.

То ярим кечагача кампирнинг ҳовлиси тўйхонага айланиб кетди. Тарқаш пайтида Абдумалик акасини меҳмонга таклиф қилди.

Ҳовли жимиб қолди. Қумри она-болага супага жой солиб берди. Кампир боласига тикилиб мижжа қокмади. Бўрихон тўйгунича ичган эди. Оғзидан гуп-гуп ароқ ҳиди келиб турибди. Кампир рўмолининг учи билан бурнини беркитганча ўтирибди. Ростдан ҳам шу одам менинг боламми, деб ўйларди кампир. Қариб кетибди, сочлари тўкилиб, бошининг ярми яланғочланиб қопти. Кўп ичадиган одамлардагина бўладиган захил бир бефайзлик зоҳир эди унинг юзларида. Кўзларининг таги салқиган, тишлари тамакидан жигарранг тусга кирган. У отаси ўтган уйда, туққан онасига, жигарларига бегона бўлиб бепарво ётибди.

Саодат кампир уни чақалоқлигида худди шу супада бешикка белаб тебратарди. Уч ёшга киргунча шу супада бағрида олиб ётган эди. Бўрихон дўмбоққина бола бўлганди. Уни ёмон кўздан асрасин, деб кийимларига тумору кўзмунчоқлар тақиб қўярди. Султонимга атаб унга кокил қўйганди. Олти ёшга тўлганда уни эр-хотин Туркистонга олиб бориб ҳазрат Яссавий мақбарасининг шайхига атаганларини бериб, кокилини кесдиришган, қўй сўйиб худойи қилишган эди.

Бўрихон у ёнбошидан бу ёнбошига ағдарилди. Шунда... шунда унинг устидаги оқ чойшаб сирғалиб елкалари, кўкси очилиб қолди. Кампир баданидан чаён ўрмалагандек сесканди. Ўзини орқага ташлади.

Бўрихоннинг бўйнидаги занжир учида бут ялтиради. Кампирнинг кўзлари тинди. Бир дам уни шуур тарк қилди. Телбадек сапчиб ўрнидан турдию айвон томонга чекинди...

Бўрихон армия хизматини ўтагандан кейин ҳам уйга қайтмади. Ўрмон ичкарисидаги қишлоқ бутхонаси қўнғироқчисининг эрдан қолган қизига ошиқу беқарор бўлиб қолди. Қаллиғининг отаси, бошқа диндаги одамга қизимни бермайман, деб туриб олди. Қиз Бўрихонни христиан динига киришга ундади. Ишқ-муҳаббатдан кўзини парда босган Бўрихон ҳеч иккиланмай рози бўлди. Уни черковда чўқинтиришди. Кейин черков оқсоқоли келин билан куёвга тож кийдириб, никоҳ ўқиди.

Ана шундан кейин Бўрихон хотини, қайнонаси билан ҳар куни черковга бориб чўқинадиган бўлди. Қайнотаси ўлгандан сўнг унинг ўрнига черков қўнғироқчиси қилиб қўйишди. Нимаики иш бўлса, барини у бажарадиган бўлди. Пилиги сўхта бўлган шамларнинг учини қайчилайди, ёниб тамом бўлганларини алмаштиради.

1970 йилнинг кеч кузида бир мусулмон боласи диндан чиқди...

Оҳ, отагинаси тирик бўлганда шу супа устида болта билан чопиб ташларди-я! Кампир айвон томон тисарилиб борар экан, ана шундай ўйларди. У айвонга етолмай ҳушидан кетиб йиқилди. Қоракўз унинг атрофида улиб айланарди. Қумри ётган уйнинг эшигини тимдалаб, уни уйғотмоқчи бўлди. Қумри уйқусини бузган итни қарғай-қарғай ҳовлига чикди. Қоракўз унинг этагидан тортиб, кампир ётган жойга судради. Қумри онасининг беҳуш ётганини кўриб қўрқиб кетди. Қариб, муштдеккина бўлиб қолган онасини даст кўтариб айвонга олиб чикди. Боши остига ёстиқ қўйиб, сув ичирди. Елкаларини уқалади. Кампир кўзини очди. Ҳали тонг ёришмай туриб, Абдумалик машинада келиб акасини олиб кетди. Унга Тошкентнинг мустақилликдан кейинги манзарасини кўрсатмоқчи, Чорсу бозоридан унинг болаларига совға-саломлар олиб бермоқчи эди.

Бўрихон учун Ўзбекистонда мустақиллик бўлдими, бўлмадими барибир эди. У ўзга юртнинг фуқароси, ўзга эътиқоднинг сиғиндиси эди. Туғилган юртга муҳаббат туйғуси уни тарк қилганига кўп йиллар бўлган. Она тили қадим-қадим замонлардаёк унутилиб кетган Шумер тили қатори туманлар орасида колиб кетганди.

Eрталаб кампир хеч нарса бўлмагандек ўрнидан турди. Қумри қараса, онасининг колган кора сочлари хам бир кечада оқариб, ажинлари кўпайиб кетибди.

Қумри онасининг нега бунақа бўлаётганини билиб турарди. Боя акаси тонг ёришмай ховли этагидаги ёнғоқ тагида деворга караб чўқинаётганини кўриб ҳайрону лол қолганди. Аёллар умуман титимсак халқ бўлади. Акаси Абдумалик билан ҳовлидан чиқиб кетгач, ичкари уйда турган чемоданини титкилади. Шунда сариқ бахмалга ўралган бир нарсага кўзи тушди. Ушлаб кўрди. Қутичага солинган нарса тўппонча эмасмикан, деб бахмал тугунни ечиб қаради. Ў христианларнинг муқаддас китоби Йнжил эди. Уни ушлаган қўллари куяётгандек шошиб яна бахмалга ўраб қўйди.

Кампир бомдод намозини ўқиётиб, ҳар саждага бош қўйганида жойнамозга кўз ёшлари томарди. У жойнамоз бурчагини қайириб, эрига атаб Қуръон тиловат қилди. Бахти чопмаган Қумрига бағишлаб шу фариштагинанинг йўлини оч, деб Аллоҳга илтижолар қилди. Ғойибдан ҳозир бўлган ўғлининг номини тилга хам олмади.

Саодат ая шу боласига тўлғоқ тутаётганда офтоб чарақлаб турарди-ю, ёмғир шаррос қуяётган эди. Деразадан ҳовлига қараб турган доя хотин: «Бўри болалаяпти», деганди. Шунинг учун ҳам ўғлига у Бўрихон дсб исм қўйганди. Орадан эллик бир йил ўтиб, 6у болани мен эмас, бўри тукқан экан, деган хаёлга борди.
— Ойи, кийинасизми? Абдумаликнинг машинаси ҳозир келиб қолади. Ўғлингиз тайинлаб кетган.
— Ўзинг боравер, мен шу ерда қоламан, — деди кампир.
— Ахир, акам, кечқурун поездга чикади. Хайрлашмайсизми?
— Ўзи келган, ўзи кетаверади. Машина келса, чемоданини ташлаб қўй. Бу уйга энди қайтиб келмасин, — деди кампир катъий қилиб.
— Ойижон-эй, жуда қаҳрингиз қаттиқда! Бугун кетади, қайтиб кўрамизми-йўқми, болам-бўтам, деб кузатиб қўя қолсангиз нима қилади-я! — деди зорланиб Қумри.
— Бу болани мен эмас, бўри туққан... Бир марта дадам қани, деб сўрамади-я! Қандоқ ота эди-я раҳматли.

Кўчадан машина овози келди. Қоракўз ўқдек отилиб чиқиб кетди. Бир оздан кейин кампирнинг невараси Абдунабининг атрофида гир айланиб кириб келди.
— Ия, хали ҳам кийинмай ўтирибсизми? Уйимиз қариндош-уруғларга тўлиб кетди. Дадамнинг ўртоқлари хам келишган. Қани, бўла қолинглар!
— Мен бормайман, — деди кампир. — Қумри боради. Чемодан ўлгурни ола кетинглар.
— Ия, қизиқ бўлди-ку! Амаким бугун кетадилар-ку!

Кампир индамай уйга кириб кетди, кейин деразадан бошини чиқариб:
— Сен боравер, болам. Мен билан ўтириб қон бўлиб кетдинг. Жигарларинг билан бирпас ёзилиб келасан, —деди Қумрига.

Машина кетди. Кампир ҳайҳотдек ҳовлида бир ўзи қолди. Унинг кўксига аллақайдан келиб тушган бир парча муз кечадан бери эримай, вужуд-вужудини қақшатарди.

У уйга кириб тугун кўтариб чиқди. Ундан Бўрихоннинг гўдаклигида, болалигида кийган кийимларини олиб қаради.

Илгари кампир баъзи-баъзида 6у кийимларни ҳидлаб йиғларди. Энди кўксидаги муз уни йиғлашга қўймади. У ҳовли ўртасига хазон тўплаб гугурт чақди. Гуриллаб ёнаётган гулханга Бўрихоннинг кийимларини бирма-бир ташлай бошлади. Гулханда Бўрихоннинг болалиги ёнарди. Қоракўз гулхан атрофида айланар, гоҳ аланга тафтига чидолмай нари кетарди. Бир бўхча кийим зум ўтмай ёниб кулга айланди. Шамол куйиндиларни ҳовлининг тўрт тарафига учириб кетди.

Қумрининг кўнгли бир нимани сездими, кўча бошига етмай машинадан тушиб қолди. Уйга келганда, онаси кафтини иягига тираб, қимирламай ўтирибди. Қоракўз унинг хаёлларига шерик бўлгандек, у ҳам олд оёқларига даҳанини қўйганча кўзларини юмиб, қимирламай ётибди. Қумри у ёқ-бу ёққа қаради. Ҳовлидан куйган латта хиди келяпти. Қўшнилардан бирортаси эски-тускиларни ёндиряпти шекилли, деб ўйлади. Ҳовлининг супрадек жойи қорайиб қолганини кўриб ҳайрон бўлди. Яқин бо-риб қараса, қорайган ерда болалар кўйлагига қадаладиган ўн-ўн бешта қовжираган тугма сочилиб ётибди. Қумри нима бўлганини билди. Ичидан зил кетди.
— Ойи, — деди у, — нима овқат қилиб берай? Эрталаб ҳам ҳеч нарса татимадингиз. Бунақада толиқиб қоласиз-ку.

Кампир бошини сарак-сарак қилди.
— Иштаҳам йўқ, болам. Ичим тўла муз. Танамга аста тарқаляпти.

Қумри кўркиб кетди.
— Кўп куйинманг энди, бўлар иш бўлди. Худонинг иродаси бу.
— Э, қизим-а, бола туғмагансан-да, билмайсан!

Кампир қизига ҳеч қачон «туғмагансан» деб айтмаган. Айтса, таъна қилаётгандек бўларди. Қизининг шундоқ ҳам дарди ичида. Бу гапни бегона айтса чидаш мумкиндир. Аммо ўз онанг айтса, юрагингни кимга очасан? Қумри онасининг гапини малол олмади.
— Фарзанд доғи ёмон бўлади, болам.
— Ахир акам тирик-ку, шукр қилмайсизми? Кампир унинг гапини чўрт кесди:
— У йўқ энди!

Кампир сўзини охирига етказа олмай ёнбошига беҳуш йиқилди. Қоракўз безовталаниб сапчиб туриб кетди. Кумри онасини кўтариб, кўрпача устига ётқизди.

Eшик тақиллади. Қоракўз дарвоза томон югурди. Қумри онаси билан овора эди. Ҳовлига маҳалла мачитининг имом-хатиби билан мутаваллиси кирди. Кампирнинг аҳволини кўриб, бир-бирига қараб олишди.
— Қизим, — деди мутавалли, — бемаврид келиб қопмиз. Онахондан суюнчи олмоқчи эдик.

Улар айвон олдига келишди. Сўнгги нафасини олаётган кампирга:
— Онажон, кеча муборак ҳаж сафаридан қайтдик.

Сизнинг ҳажингиз қабул бўлди, — дейишди.

Имом-хатиб Саодат аянинг «Ҳожи бадал» бўлгани тўғрисидаги ҳужжатни узатди. Кампир қўлини кўтара олмади. Кўзини аранг очиб, ўзингга шукур, Аллоҳим, дея олди, холос. У қизига бир нима демоқчи бўлган эди, тили калимага келмади.

Кумри унинг нима демоқчилигини билди. Югуриб уйга кирдию иккита оҳорли тўн кўтариб чикди.
— Ойим шу кунга атаб сақлаб юрган эдилар.

У шундай деб икковининг елкасига тўн ташлади.

Кампир икки кун шу алпозда ётиб, сал ўзига келгандек бўлди. Тилга кирди.

Аслини олганда, унинг умри тугаган эди. Бу хушхабар унинг тугаб бораётган умрига умр улаган эди. Бу ҳол шамнинг ўчиш олдидан бир лоп этишига ўхшарди.
— Укаларингни, сингилларингни чақир! Васият қилиб

қўяй. Сен қўрқма, қизим. Ўлим ҳақ. Бу жон дегани Аллоҳнинг тандаги омонати. Ундан қочиб қутулиб бўлмайди. Пуф этади-ю, чиқади-кетади.

Кампирнинг болалари етиб келишди. Қумри онасининг орқасига ёстиқ қўйиб берди. Қатор ўтирган болаларига, невараларига қарар экан, кампир мамнунлик билан:
— Худога шукр, тобутим олдида борадиган ҳассакашларим кўп экан, — деди. — Эшитинглар, болаларим. Абдумалик, энди буларга сен ота ўрнида оталик киласан. Қумри, қизим, энди сен менинг ўрнимга қоласан. Абдунабини шу ҳовлида уйлантиринглар. Йилимни кутиб ўтирмай тўй қилаверинглар. Шундоқ қилсаларинг, арвоҳим шод бўлади. Абдунаби келин билан Қумрининг олдида қолсин. Шу уй уники. Онам гўрида тинч ётсин, десанглар Қумрини асло ёлғизлатиб қўйманглар.

Кампирнинг лаблари қуруқшади. Қумри пиёладаги сувга пахта ботириб оғзига томизди.
— Шошиб турибман, болаларим. Мени оталаринг олдига олиб кетишга келишяпти. Энди буёғини эшитинглар. Ҳамма тадоригимни кўриб қўйганман. Йилим ўтгунча бўладиган маросимларга етарли пулни Қумрига бериб қўйганман. Қизим, қулоғимдаги зирагимни, маҳси-ковушимни ғассолга бергин. — У эндиги айтмоқчи бўлган гапидан ийманди шекилли, жилмайди. — Азага келган хотинлар олдида хунугим чиқиб ётмайин, қошимга ўсма...

Кампир шу жилмайганча ичидаги муз эримай осонгина жон берди.

Ҳовлига тумонат йиғилди. Унга «Ҳожи она» деб жаноза ўқишди. Тобутни кўтаришаётганда Қоракўзни қабристонга бормасин, ёмон бўлади, деб қўшнининг ҳужрасига қамаб кетишди.

Кампирнинг қирқи ўтгандан кейингина ҳовлидан одам оёғи товсилди. Эгаси кетиб файзи йўқолган ҳовлида Қумри ва Қоракўз мунғайиб қолишди.

Бир кун Қоракўзнинг мижжаларида ёш кўриб Қум-рининг юраклари эзилиб кетди. Қоракўзга қўшилиб у ҳам йиғлади. Аста қўл юбориб, унинг бошларидан силади. Олдин бу итни жинидан ҳам ёмон кўрарди. Неча марта косов билан урган. Оёғи остида ўралашганда тепиб юборган. Қоракўз ҳам уни унчалик суймасди.

Ана энди икки мунглиғ бир-бирига қараб юм-юм ёш тўкишяпти.

Коракўз энди кечалари дайдиб кетмай қўйди. Ҳар куни хали тонг ёришмай туриб (кампир бомдодга турганда) уйғониб кетарди.

Кампиршшг болаларидан нккитаси Тошкентда, биттаси Чирчиқда, иккитаси Кибрайда яшайди. У тонг отгандан то кун ботгунча хаммасининг уйига борарди. Кампирни тополмай, хориб-чарчаб қайтиб келади.

Бугун хам тонг саҳардан Коракўз чикиб кетди. Пилдираганча Чирчиқ томонга йўл олди. Кимёгарлар шаҳарчасида кампирнинг кенжа қизи туради. Ўғли магнитофон жинниси. Ҳамманинг овозини тасмага ёзиб юради. Шу йил баҳорда бувисининг овозини хам билдирмай ёзибди. Ўшанда кампир супада ўтириб, аллақаёқларда дайдиб келган Қоракўзга танбеҳ бераётган эди.

Коракўз Кимёгарлар шаҳарчасининг энг чеккадаги «дом»га етиб келганда кампирнинг невараси шиша банкада сут олиб келаётган эди. Қоракўз унга думини ликиллатиб ялтоқланди. Унга эргашиб учинчи қаватга чиқди. Уйга кирмай қайтиб тушди. Бир оздан кейин кампирнинг овози эшитила бошлади. Қоракўзнинг кулоғи динг бўлди. Яқин икки ойдан бери йўқотган қадрдон кишисининг овозини эшитиб йиғлаётгандек ғингшиди. Қоракўз учинчи қаватга отилиб чикди. Эшикни тимдалаб вовуллади. Яна қайтиб тушди. Болохонага қараб вовуллайверди, вовуллайверди...

Магнитофондан кампирнинг овози келарди.

«Қоракўзгина, қаёқларда санқиб юрибсан? Ҳеч уйда ўтирасанми-йўқми? Қорнинг хам очгандир? Тентаккина. Гапимга қулоқ сол, нега беозор мусичани қувасан?..»

Қоракўз акиллар, ерни тимдалаб орқасига тупроқ отарди. Шу ҳовлида кеча тўй бўлганди. Ширакайф йигитлар микрофонни баланд қўйиб, ҳеч кимни ухлатмаган эди. Уйқуга тўймаган одамларга тонг маҳали акиллаётган итнинг бу қилиғи малол келарди. Қутурган бу ит қаёқдан пайдо бўлди, уни йўқотиш керак, деб ўйлашарди.

Қоракўз одамларни жонидан безор қилиб, тинмай вовуллар, у ёкдан-бу ёққа югуриб, акиллагани акиллаган эди.
— Дайди итларни тутадиганларни чақириш керак, — деди биринчи қават болохонасига чойшаб ёпиниб чиққан касалманд бир киши.
— Қутурган бу, болаларни тишлаб олмасин-да! Уни отиб ташлаш керак! Ҳой, кимнинг милтиғи бор? — деб асабий қичқирди учинчи қаватдан биттаси.

Кампирнинг овози ҳамон эшитилиб турибди. Қоракўз акиллашини қўймайди.

Шу пайт тўртинчи қаватдан кимдир варанглатиб ўқ узди. Қоракўз вангиллаб ёнбошига ағдарилди. Орқа оёғини бир-икки силкитиб жимиб қолди.

Магнитофон тасмаси ҳамон айланарди.

«... Қоракўз ўлмагур, Мажнунгина, яна қаёққа кетяпсан? Маъшуқаларинг олдигами? Келинни қачон кўрсатасан? Лайлингни бир олиб кел, кўрай...»

Қоракўз кампирнинг овози келаётган болохона томонга юзини бурганча жонсиз ётарди.