OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифСаид Аҳмад
Асар номиСағана (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/совет адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Саид Аҳмад
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм9KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2010/05/25
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Сағана (ҳикоя)
Саид Аҳмад

Ўлик деган ўз иззати билан кафанига ўралиб, тобутда қимирламай ётгани дуруст бўларкан. Тобут йўлакда, кафан ғассолнинг елкасида. Аммо мурда ҳовлида келган-кетганларга қўл қовуштириб, деразадан патнис узатиб, кўнгил сўраганларга: «Бандалик экан, қандоқ қилай...» деб юрса, жуда хунук кўринар экан.

Маҳалла қоровули тонг қоронғисида хонадонларнинг эшигини тақиллатиб, Боқи Халфа омонатини топширди, пешинга жаноза ўқилади, деб хабар берди. Одамлар эрталаб ишга кетиш олдидан марҳумнинг қариндошларидан бирров кўнгил сўраб чиқайлик, деб йиғилишди, аммо эшик олдида Боқининг бел бойлаб турганини кўриб, ҳанг-манг бўлиб қолишди. Ўлган бошқа Боқи бўлса керак, маҳаллада яна Боқи отли одам бормиди, деб ўйланиб қолишди.

Бу маҳаллада шу Боқидан бошқа Боқи йўқ эди. «Ўлган» ҳам шу Боқининг ўзгинаси эди.

Боқи Халфа анча топармон-тутармон кишилардан. Сибирга олма оборади — пул топади. Шиша банка йиғиб, ювиб сотади — пул топади. Чойдан чиққан зар қоғозни қирқиб, ойнага ёпиштиради, Маккаи мукарраманинг сурати бу, деб сотади — пул топади. Хом ёнғоқ пўстлоғини қуритиб, элакдан ўтказиб, хинанинг аслига кепқолинг, деб яна пул топади. У ёққа боради — пул топади, бу ёққа боради — пул топади.

Ёши ҳам пайғамбарга акалик қилса бўладиган жойга бориб қолган. Шариатпаноҳ мусулмонлар пайғамбар ёшидан нариёғини ҳаром санашади. Халфа ҳам ҳаром ёшдан ҳазар қилиб, тирик вақтида жанозасини ўқитиб қўймоқчи бўлди.

Ўлиб кетсам, зумраша болалар менга жаноза ўқитармиди, ҳаракатимни қилиб қўйишим керак.

Боқи шу ниятда катта қабристондан бир ярим мурда сиғадиган жойни олиб, таксида ғишт, тсемент ташитиб, тирик одамнинг ҳам ҳаваси келадиган қилиб сағана қилдирди, патнисдек келадиган мармарга ярми форсча, ярми ўзимизнинг тилда номини қўшдириб, байт ҳам биттириб қўйди.

ъъ«Тупроқ аро ётур мунда,ъъ
ъъСоқи ўғли Боқи мурда.ъъ
ъъТаваллуди 12... ҳижрий, вафоти 13... ҳижрий».ъъ

Сағана битиб, жанозага тайёргарлик тамом бўлгандан кейин, Боқи катта қозонда ош дамлатиб, юртга едирмоқчи бўлди. Тўрт маҳалладан одам айтилди. Икки қори бири олиб, бири қўйиб, ўқиб турибди. Айниқса, Сатанг қори деганининг овози булбулдек экан, қироатини келиштиролмаса ҳам патнис ашулага ўхшатиб сура орасида иккита катта авж қўшиб айтаркан.

Ғассол кўпни кўрган, ишбилармон киши эди, «мурда» ни четга чақириб:
— Бошпуртни топшириб, домовойдан ўчмаган бўлсангиз, сизни ювмайман, беноват бўлишдан қўрқаман, — деб қолди.

Боқи Халфа ёнидан фалончи ўлди, кўмиш мумкин, деган қоғозни олиб кўрсатди. Ана шундан кейин ғассол икки челак сув олиб, Боқини ичкари уйга бошлаб кирди. Уни ечинтириб, тахтага тортди. Дока халта билан баданини обдан совунлаб ювиб, иримига бош-оёқ кафан айлантириб, уни ечиб олди.

Халфа атир совундек йилтираб чиққанида, маҳалланинг ўйинқароқ болалари, савобдан қуруқ қолмайлик, деб ўчоқ олдида қиттак-қиттак қилишаётган эди. Улар Боқини кўриб, бир-бирлариин туртиб қўйишди.

— Mulla amaki oydek chiroyli oʻlik boʻptilarmi...

Marosim tugadi. Janoza ham oʻqildi, murda armonda qolmasin, deb uni bir necha minut tobutga ham solib olishdi. Boʻsh tobutni yerdan koʻtarishayotganda boyagi mast yigitlardan biri:

— Мулла амаки қанақа одам эдилар? — деб қолди. Бу гап ўлик гўрга қўйиладиган пайтда айтилгувчи эди. Бироқ шу топда маст одамнинг гапини чувалаштирмаслик учун:

— Durust odam edi, — deb qoʻya qolishdi.

Шу куни хотинлар йўлакда уввос солиб, тобут орқасидан сочларини юлиб қолишди.

Мулла амаки одамлар кўзига кўринмай қўя қолай, деб ҳаммадан олдин «Волга»да мозор бошига бориб, то тобут кўтарганлар етиб келншгунча гўрков билан кўк чой ичиб, фоний дунёнинг ишларидан гаплашиб ўтирди.

Худди шу куни ер курраси битта мусулмон бандасидан чала-ярим жудо бўлди. Боқи энди сонда бор эди-ю, саноқда йўқ эди.

Ҳангоманинг қизиғи кейин чиқди. Боқи ўлишга ўлиб қўйиб, тирик пайтида кўрмаган шўришларга дучор бўлди. Мурданннг уйда ётиб юрганидан дарак топган участкавой йўқ одам уйда туришга ҳақи йўқ, деб пўписа қилди. Шундан кейин у кечаси девор паналаб келиб, томда ётиб юрди. Куз кириб, томга қиров тушиб, ётиш қийин бўлиб қолгандан кейин кўрпа-ёстиғи билан мармар вивескали данғиллама ғиштин сағанасига кўчиб кетди.

У қора кунимга яраб қолар, деб икки минг сўм пулни омонат кассага қўйган эди. Шу пул эндн асқатиб қолди. Кассага борган эди, паспорт сўради. У ўлгани учун паспорт кўрсатолмади, ўлганман, дейишга қўрқди.
— Э, эси йўқ мурда, — деб пешонасига шатирлатиб биттани туширди.

Ҳозир Боқи Халфа гўрковнинг чўзма-чалпагига шерик бўлиб, унинг энсасини қотириб юрибди. Гўрков ҳам анойи эмас экан:
— Сиздақа текинхўр мурдаларнинг кўпини кўрганмиз. Ишлаган тишлайди. Чўзма-чалпак ҳақига лаҳадбоп қилиб гувала қуйиб берасиз. Бўлмаса сағанангизга бошқа ўлик қўйвораман, — деб тўполон қилиб қолди.
— Оббо! — деди Халфа. — Ҳар бир бандаи мўмин вақтида, ўз ажали билан ўлгани дуруст экан.

Тақдирга тан берган Боқи, ҳозир белини бойлаб, гувала қуйяпти. Чарчаган пайтларида қаддини ростлаб, дўмбайиб кетган қабрларга ҳасад билан қараб қўяди. Кеч кириши билан мармар лавҳа тагидаги тешикдан эмаклаб кириб кетади. Гўрков унга ҳазиллашиб:

— Жойингиз жаннатда бўлсин, халфам, эртага вақтлироқ чиқинг! Гуваладан қарзингиз бор, — деб ҳиринг-ҳиринг кулади.