OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифСаид Анвар
Асар номиҚизиқлар ва велосипед (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Саид Анвар
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм3KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2013/07/03
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Қизиқлар ва велосипед (ҳажвия)
Саид Анвар

Сарлавҳа дидингизга унча ўтиришмади-а? Аммо менга бу икки сўз негадир эгизакдай кўринади. Бу, ҳойнаҳой, велосипедини ўғирлатмаган қизиқчи бўлмаганини суриштириб билганим ва бул ҳақда қизиқчи бўлиш учун велосипед ўғирлатиш керак ё велосипед ўғирлатган одам қизиқчи бўлади, дея оламшумул хулоса чиқарганим сабаб бўлса керак.

Охунжон қизиқ янги велосипед олибди. Буни кўриб оғайнилари, «Ювайлик, ювайлик!» дейишиб, қизиқни ошхонага судрашибди. Xўп, «ювиб» қайтиб чиқишса, қизиқнинг яп-янги велосипеди ўрнида ғилдираклари қийшайиб кетган, эгари, қанотлари йўқ бир бало нарса турганмиш­да! Ҳатто уни миниб ҳам бўлмасмиш. Охунжон қизиқ уни етаклаб йўлга тушибди. Дам ўтмай:
— Ювайлик, ювайлик! — деган хитоблар эшитибди.

Қизиқ қўли кўксида, бошини тасдиқ ишораси қилиб қимирлатганча жавоб қилибди:
— Ювдик, ювдик. Савобталаблар бўлса, юраверсин, кўмгани кетяпман, кўмгани!

* * *

Теша қизиқнинг ҳам велосипедини ўғрилар уриб кетибди-да! Мелисахонага қатнашни бошлабди, велосипедимни топиб беринглар деб. Вей, сизларга ёлғон, менга рост, роса эллик марта мелисахонага борибди, натижа йўқ.

Бир куни одамлар қарашса, Теша қизиқ йўл бўйидаги қабристонда ўтирганмиш.
— Ҳа, Тешавой ака, қабристонда нима қилиб ўтирибсиз? — сўрашибди йўловчилар.
— Ўғрини ушлашларини кўрмоқчиман, — жавоб берибди қизиқ.
— Ие, ўғрини қабристонда ушлашадими? — одамлар ҳайрон бўлишибди.

— Бу мелисаларинг, ўғри ўлиб шу ерга келганда ушлашмаса, бошқа пайтда ушлашолмайди! — дермиш қизиқ.