OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
Siz shu sahifadasiz: Sandbox3

Тун Қолиб Кун Йиғлар Мани Оҳимга

Билмайсан-да сендан айролиқ ямон,
Ҳижрондан ёш кўнгил яролиқ ямон,
Кўз ўнгимда минг бир қаролиқ ямон,
Тун қолиб кун йиғлар мани оҳимга.
Шамоллар ҳам сенга етказмоқ истар,
Ёмғирлар дардларим кетказмоқ истар,
Фурсатлар кўлимиз тутқазмоқ истар,
Тун қолиб кун йиғлар мани оҳимга.
Дақиқалар ўтар дийдоринг пойлаб,
Кўнгилга енг ажиб ҳисларни жойлаб,
Кетарсан ипсиз ҳам ўзингга бойлаб,
Тун қолиб кун йиғлар мани оҳимга.
Юрагим ўрганди азоб-қийноққа,
Кетарсан кўнглимни ташлаб фироққа,
Айрилиқ дилимни солар титроққа,
Тун қолиб кун йиғлар мани оҳимга.
Гулгун руҳсорингга кўзларим тўймас,
Кимлар чин севгимни ёлғонга йўймас,
Бекпўлат Бахтиёр шунчаки суймас,
Тун қолиб кун йиғлар мани оҳимга.