OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифСарвар Xуррамов
Асар номиДоимий рўйхатдамисиз?
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Публицистика
Муаллифлар
   - Сарвар Xуррамов
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Мақолалар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм5KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2013/07/03
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


Нашр белгилари
"Ҳуррият" газетасидан олинди


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Доимий рўйхатдамисиз?
Сарвар Xуррамов

Фавқулодда вазиятда ёрдамга чақирилган 050 хизмати нега келмади?

Шаҳар аҳолиси 050 хизмати, яъни фавқулодда ёрдам кўрсатиш бўлими ҳақида тўлиқ маълумотга эга. Бўлим ходимлари кўп қаватли бино лифтида бирор кишининг қолиб кетиши, хонадонларга ёш болаларнинг қамалиб қолиши ва бошқа фавқулодда вазиятларда инсонлар ҳаётини сақлаб қолишга масъулдирлар. Очиғи, кўп-да ишим тушмагани боис 050 хизмати ҳақида яхши билмас эканман. Яқинда кутилмаган бир ҳодиса сабаб бўлиб, фавқулодда вазиятларда энг аввал ёрдам қўлини чўзиши зарур бўлган хизмат тўғрисида кўп нарса билиб олдим...

Талаба бўлсам-да, қулай бўлгани учун ижарада яшайман. Уйдагиларим тез-тез келиб туришади. Охирги марта келишганида ёш жиянимни ҳам ташлаб кетишди. Ўқишим тугаган. Амалиёт ўтаяпман. Ҳар доимгидек, эрталаб уйдан чиқиб кетдим. Берилган топшириқларни бажариб кунни кеч қилдим. Уйга келиб эшик қўнғироғини босаман-у, қани энди жияним очса. Калитни тиқиб кўрсам, ичкаридан қулф­ланган. Шу пайтда хаёлимдан нималар ўтмади, дейсиз. Газ плитасини трубадан ўчирмаса бўлмаслигини огоҳлантириш ёдимдан кўтарилибди. Ухлаб қолгандир дея яна ўзимга ўзим далда бераман. Аммо ҳар қандай уйқуси қаттиқ одам бу бақир-чақирларимдан, темир эшикнинг зарбидан тинимсиз жиринглаётган эшик қўнғироғидан уйғонган бўларди. Темир эшик зарбидан югуриб чиққан қўшниларим вазиятни билгач, 050 га қўнғироқ қилишимни маслаҳат беришди. 050 бўлими ходимлари тезда етиб келиб ёрдам беришга ваъда беришди. Икки соат мобайнида қўшнилару мен «барака топишсин» деб дуо қилиш билан машғул бўлдик. Келаверишмагач, қайта қўнғироқ қилдим. Гўшакни кўтарган ходим 050 хизматидан фойдаланиш учун доимий рўйхатда бўлишим ва уй ўзимнинг номимда бўлиши кераклигини уқтирди. Ичкарида газ ёқиғлиқ қолгани ва ёш бола борлигини яна бир бор тушунтирдим. Шунга қарамай, 050 хизмати ходими узр сўраб гўшакни қўйиб қўйди.

Фараз қилинг, бемор жон талвасасида ёца-ю, шифокор доимий рўйхатдан ўтган бўлса, укол қиламан деб турса. Уй ёниб тамом бўлиш арафасида, ичидаги оила оташ азобида қолса-ю, ўт ўчирувчи эса уй эгалари доимий рўйхатдан ўтган бўлса, оловни ўчирамиз деса. Бирор хонадонда қотиллик юз берса-ю, милиция ходимлари жабрланувчидан доимий рўйхатдан ўтганлигини сўраса. Бу мантиққа ҳам, Асосий қонунимизга ҳам тўғри келмайди. Конституциямизнинг бирор жойида инсон ҳаётини сақлаб қолишда унинг миллати, ижтимоий келиб чиқиши ва доимий рўйхатда турганлиги эътиборга олинсин, деган модда учрамайди. Билмадим, балки Чилонзор туман 050 хизмати бошқа бир низом асосида фаолият юритар...

Жиянимни қутқариш учун узун нарвон ясаб, учинчи қаватга чиқдим. Ҳақиқатан ҳам, газ чиқиб турганлиги учун қаттиқ ухлаб қолган экан...